Admin 10-11-2009, 11:14 AM
Кучли мўмин

بسم الله الرحمن الرحيم
الحمد لله و الصلاة و السلام على رسول الله و على آله و أصحابه أجمعين،
أما بعد:
Азиз биродарлар, бу дарсимизда cизларга мўминларнинг даражалари тўғрисида қуйидаги ҳадисга асосланиб дарс ўтамиз, иншааллоҳ.
عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: قال رسو ل الله صلى الله عليه و سلم: "المؤمن القوي خير، و أحب إلى الله من المؤمن الضعيف. و في كل خير. احرص على ما ينفعك، و استعن بالله ولا تعجز.. و إن أصابك شيء فلا تقل: لو أني فعلت كذا، كان كذا و كذا، و لكن قل: قدر الله، و ما شاء فعل، فإن لو تفتح عمل الشيطان" ( رواه مسلم: 2664 و غيره)
Маъноси: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, айтадиларки: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: “Қувватли мўмин кучсиз мўминдан Аллоҳга яхшироқ ва суюклироқдир. Ҳаммасида ҳам яхшилик бор. Сенга фойдали бўлган нарсаларга тиришгин. Аллоҳдан ёрдам сўра. Ожизлик қилма. Сенга бирон мусибат етганда: Агар ундай қилганимда, бундай ва бундай бўлар эди, демагин. Лекин, Аллоҳ тақдир қилган ва хоҳлаган нарсасини қилди, дегин. Чунки, “агар” калимаси Шайтоннинг амалини очиб юборади”.
Ҳурматли ўқувчилар (сизларга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин), бу ҳадис улуғ қоидалар ва сермазмун калималарни ўз ичига олади. Улардан бири: Аллоҳ таолога муҳаббат сифатини исботлашдир.
Quote:Аҳли суннат вал-жамоатнинг эътиқодида яхши кўриш сифати Аллоҳнинг камол сифатларидандир. Яхши кўриш сифати буюк Аллоҳга лойиқ тарздадир. Аллоҳ таолонинг бу ва бундан бошқа барча сифатлари ёлғиз Ўзига хос бўлиб махлуқлар сифатларига асло ўхшамайди. Аллоҳдаги муҳаббат сифати билан инсон ёки бошқа махлуқдаги муҳаббат сифатининг бор йўғи номи бир. Маъноси эса чексиз фарқлидир. Аллоҳнинг сифатларини йўққа чиқариш оғиб кетиш ва ҳалокат бўлгани каби, Ул зотнининг сифатларини махлуклар сифатларига ўхшатиш ёки маъносини ўзгартириш бидъат ва залолатдир.
Аллоҳ таолодаги муҳаббат сифати Унинг севган бандаларининг ҳолатларига таалуқли бўлади. Бандалар У зотнинг муҳаббатига олиб борувчи эзгули амаллар қилишгандан кейин Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло уларни яхши кўради. Аллоҳ таолонинг муҳаббат сифати Унинг иродаси ва хоҳишига боғлиқ. Бу сифат фазилатининг мартабалари бир хил эмас. Масалан: Қувватли мўминга бўлган Аллоҳнинг муҳаббати кучсиз мўминга нисбатан бўлган муҳаббатидан юксакроқдир.
Қалб эътиқод қиладиган нарсалар, сўзлар ва феълларни иймон ўз ичига олади. Мазкур ҳадис бунга далил. Бу аҳли суннат вал-жамоатнинг йўналишидир. Зеро иймон етмиш нечтадир бўлимдан иборат. Уларнинг энг олийси لا إله إلا الله калимаси бўлса, энг кичиги озор берувчи нарсани йўлдан олиб ташламоқдир. Ҳаё ҳам иймондан бўлган бир бўлак. Иймоннинг барча кўринадигану-кўринмайдиган амаллари мана шу бўлакларга қайтади. Шунақа экан кимки, иймоннинг барча бўлакларини жамлаб адо этса, фойдали илм ва эзгули амаллар билан ўз нафсини камолотга етказса ва бошқаларни ҳаққа ҳамда сабр қилишга чиройли насихат қилса, бундай инсон иймон мартабаларининг энг олийсига етган қувватли мўминдир. Энди кимда ким, мазкур мартабага етмаган бўлса, кучсиз мўмин деб ҳисобланади.
Бу ҳадис иймонни зиёда бўлиши ва нуқсонлашиб боришига асос бўлган салаф уламоларимизнинг далилларидан. Иймон илмларини тахсил олиб солиҳ амаллар қилган кишининг иймони зиёдалашиб борса, маъсиятга юз тутган мўминнинг иймони нуқсонлашиб боради. Иймонни зиёда ва нуқсонли бўлиб туриши Қуръон ва суннатнинг кўп ўринлари далил бўлган асл-қоидадир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўминларнинг орасини фазилат билан ажратганларида, пастда қолганларини кимдир камситмаслиги учун, “Уларнинг ҳаммасида яхшилик бор” деб қўшиб қўйдилар. Бу эҳтиёткорона сўзлашувда қанчалар фойда борлиги махфий эмас. Инсонлар орасидаги мартабалар ҳақида сўз юритаётган киши, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу одобларини ҳам эсидан чиқармаслиги лозим.
Бу ҳадисдан яна шу нарса хулоса қилинадики: яхшилик, Аллоҳни севиш ва динни барпо қилишда мўминлар орасида тафовут ва даражалар бор.
“Амал қилган нарсаларида инсонларнинг ҳар бирлари - яхшиларию-ёмонлари - учун даражалар бор” (Аҳқоф: 19). Яхшилар амалларига қараб дунёда ҳам, охиратда ҳам турли мартаба ва даражаларда бўлганларидек, ёмонлар ҳам қилмишларининг кўп-камлиги сабабли турли табақаларга ажратилади.
Мўминлар дунёда уч қисмга бўлинади:
Биринчиси: Яхшиликларга ошиқувчилар. Булар фарз ва мустаҳаб амалларини чиройли адо этиб, ҳаром ва макруҳ қилмишларни тарк этган кишилар. Бундай кишилар қилиниши жоиз бўлган ортиқча ишларни ҳам қолдириб, ибодатларини комил суратда адо этадилар ва барча камол сифатлари билан сифатланадилар.
Иккинчиси: Иқтисод қилиб қониқарли йўл тутганлар. Бундай кишилар фақат фарз амалларини барпо қилиб ҳаром ишларни тарк қиладиган кишилар.
Учинчиси: Ўз нафсларига зулм қилган кишилар. Бундай кимсалар солиҳ амалларининг орасига бузуқ қилмишлар ҳам аралаштириб юборадилар. Бундай кимсалар ибодат ҳам қилади, гуноҳга ҳам қўл уради.
Ҳадиснинг давомида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Сенга фойдали бўлган нарсага тиришгин. Аллоҳдан ёрдам сўра” деган сўзлари дунё ва охират саодатини қамраб олувчи серфойда сўз. Фойдали ишлар икки қисмга бўлинади. Диний ишлар ва дунёвий ишлар. Одам диний амалларга муҳтож бўлганидек, дунёвий ишларга ҳам ҳожатмандир. Бахтли инсон Аллоҳдан ёрдам сўраб ҳам диний, ҳам дунёвий манфаатли ишларга тиришади. Мана шу даража инсоннинг камолотга етганлиги ва охиратда нажот топиш аломатидир. Кимки фойдали ишларга тиришмасдан дангасалик қилган бўлса, юқоридаги ширин сўзлар ва олий мартабалар унга қаёқдан келсин?! Ялқовлик зиён кўриш ва бўшашишнинг аслидир. Ялқов на яхшиликка эришади, на ҳурмат кўради ва на дину-дунёда насибадор бўлади.
Диндаги фойдали ишлар икки нарсадан иборат:
1. Фойдали илм.
2. Солиҳ амал.
Фойдали илм қалблар ва руҳларни поклаб икки дунё саодатига эришадиган самара беради.
Аллоҳ таолога ихлосни жамлаб ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиб қилинган солиҳ амал эса, инсонни Аллоҳ толога яқинлаштиради. Юқоридаги шартлар асосида буюрилган амалларни адо этиш ва қайтарилган қилмишларни тарк этишга солиҳ амал дейилади.
Дунёдаги фойдали ишлар деганда бандани ризқ излашининг лозимлиги назарда тутилади. Шунинг учун инсон ўзининг ҳолатига лойиқ равишда энг фойдали сабабларни топиши керак. Бу ишларда кучига суяниб қолмасдан Роббисидан ризқ ва унга барака сўраши лозим.
Касбларнинг энг яхшиси қайси, деб савол туғилса, қуйидагича жавоб берилади. Илм аҳли бу борада турли фикрлар билдиришди. Баъзилари деҳқончилик ишларини афзал кўрса, бошқалари олди-сотди ишларини афзал дейишган. Яна баъзилари ишлаб чиқариш корхоналарини юргизиш афзал бўлади дейишди. Буларнинг ҳаммалари ўз фикрларига далиллар келтиришади. Бу турли туман фикрларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сенга фойдали бўлган нарсаларга тиришгин. Ожизлик қилма” сўзлари билан келиштирадилар. Дунёвий ишлар ҳолатлар ва шахсларга нисбатан турличадир. Кимгадир деҳқончилик фойдали бўлса, кимгадир олди-сотди. Бошқасига эса корхона.
Сермазмун калом сўзлаган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Аллоҳнинг салот ва саломлари бўлсин!
Ҳадиснинг охирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам куч сарф қилингандан кейин Аллоҳнинг тақдирига рози бўлишга чақирадилар. Агар инсонга мусибат етиб қолса, анави-манави ишларни қилганимда эди, мусибат етмасди демасин. Аллоҳнинг тақдирини аччиғлигига ҳам иймон келтирсин. Шунда қалб таскин топиб нафси ором олади. “Агар” деса, тақдирга бўлган иймони нуқсонли бўлиши билан бирга Шайтон амалини очиб юборади. “Агар” калимаси мусибат етган вақтда ножоиз бўлгани каби, ёмонлик ва гуноҳни исташда ҳам ишлатиш қораланади. Гарчи бу истовчи хоҳлаган гуноҳини қилмаган бўлса ҳам, хоҳлагани учун гуноҳкор бўлади. Аммо “агар” калимаси яхшиликни орзу қилишда ёки фойдали илмни баён қилишда ишлатилса мақтовга сазовор бўлади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам мазкур ҳадисда тақдирга иймон келтириш билан фойдали сабаблар ила амал қилишни жамладилар. Бу икки асосга Қуръон ва суннатнинг кўп ўринлари далил бўлади. Буларсиз дин тўлиқ бўлмайди.
“Аллоҳдан ёрдам сўра” сўзлари билан Ул зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳга таваккул қилишга амр қиладилар. Сабабларга риоя қилиш билан барча нарсаларда Аллоҳга суянишга таваккул дейилади.
Ҳурматли мусулмонлар, Сизларни ҳам бизларни Аллоҳ таоло мағфират қилиб, яхшиликларга ошиқувчилар жумласидан қилсин! Омийн!

Бу мавзуни Абдурраҳмон бин-Носир Ас-Саъдийнинг
"بهجة قلوب الأبرار..." китоби асосида тайёрладик.
Admin 10-11-2009, 11:06 AM
Хазир алайҳиссалом саҳро ва дарёларда одамларни қўриқлайдими?

Савол: Хазир алайҳиссалом инсонларни дарё ва саҳроларда қўриқлайдими? Йўлдан адашган одам чорласа, ёрдам берадими?
Жавоб: Уламоларнинг қувватли қавлларига кўра Хазир алайҳиссалом Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбар қилиб юборишидан илгари вафот этган. Бунинг далили Аллоҳ таолонинг ушбу оятидир:
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Биз сиздан аввал ҳам бирон одамзодга абадий ҳаёт берган эмасмиз. Бас, агар сиз ўлсангиз, улар абадий қолурларми?! (Йўқ, улар ҳам мангу қолмаслар)» (Анбиё: 34).
Унинг яшагани ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан учрашгани тақдирда ҳам, суннат унинг пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотидан кейин вафот этганига далолат қилмоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Бу кеча туш кўрдингизларми?». (Саҳобалар: Ҳа). – Юз йилнинг бошида бугун Ер юзида (тирик) бўлган бирон кимса қолмайди, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам» (Имом Аҳмад 2/88, 121, 131; Фатҳул Борий 115, 1126, 3599, 5844, 6218, 7069; Имом Муслим 2537, 2538; Абу Довуд 4348; Термизий 2251).
Демак, Хазир алайҳиссалом вафот этган бўлиб, уни чорлаган кимсаларни эшитмайдиган, чорлаганларнинг чақириқларини эшитмайдиган, адашган одам тўғри йўлга солиб қўйишини сўраса ҳам солиб қўя олмайдиган ўлик мақомидадир. Кунимизгача тирик бўлишини фараз қилганимизда ҳам, у – бошқа ғоиб махлуқлар сингари ғоибдир. Аллоҳ таолонинг қуйидаги ва бошқа оятларига биноан унга на дуо қилиб бўлинади ва на қийинчилик ва фаровонлик замонларида ундан мадад сўралади:
«Бас, (масжидларда) Аллоҳ билан бирга яна бирон кимсага дуо-илтижо қилманглар!» (Жин: 18).
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Хазир саҳро ва дарёларда одамларни қўриқлайдими?
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 1727-6.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Admin 10-10-2009, 10:18 PM
Паноҳ сўраш ва унинг далили

Паноҳ сўрашга далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: «Мен тонг Роббисидан паноҳ сўрайман»» (Фалақ: 1).
Паноҳ сўраш: хавфсираётган нарсангизни сиздан даф қилиб, сизни ундан тўсадиган кишидан ҳимоя талаб қилишингиз. Ана шу паноҳ сўраш маъносидир.
Паноҳ сўраш ибодат турларидан бири бўлиб, ушбу ибодатни Аллоҳ азза ва жалладан ўзгасига қилишлик жоиз эмас. Кимда-ким қабр, бут-санам ёки Аллоҳдан ўзга бирор нарсадан паноҳ сўрайдиган бўлса, дарҳақиқат, катта ширкка қўл урган мушрик бўлади. Аллоҳ таоло шундай деди: «Албатта инсдан бўлган (айрим) кишилар жиндан бўлган кимсалардан паноҳ тилашиб, уларга янада ҳаддан ошишни-мустаҳкамликни зиёда қилур эдилар» (Жин: 6).
Араблар жоҳилиятда бирор ерга бориб тушадиган бўлишса, ичларидан бирортаси: ушбу водийнинг эгасидан паноҳ сўрайман, деб айтарди, яъни, жинларнинг каттасидан ўз қавми бебошларининг ёмонлигидан паноҳ сўрарди.
Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ишни ботил экани ва унинг ўрнига шариат кўрсатмасини баён қилиб айтдиларки: «Кимки бирор манзилга тушадиган бўлса шундай десин: «Аъузу бикалиматиллаҳит тааммаати мин шарри маа холақ» (Аллоҳнинг тамомий-мукаммал калималари ила яратган нарсаларининг ёмонлигидан паноҳ сўрайман). (Шундай деса) то ўша ўрнидан туриб-силжиб кетмагунича унга бирор нарса зарар беролмайди» (Муслим (2708) Хавла бинти Ҳаким ас-Суламия розияллоҳу анҳодан ривоят).
Жинлардан паноҳ сўраш ўрнига Аллоҳнинг мукаммал калималари ила паноҳ сўрашлик ҳақиқатда тўғри бадал-эваз бўлди.
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: «Мен тонг Роббисидан паноҳ сўрайман»». Тонг Роббиси Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодир. Аллоҳ таоло айтганидек: «(У зулматни ёриб) тонгни Чиқаргувчидир» (Анъом: 96), яъни, тун зулматида тонг нурини чиқаргувчи. Ушбу ишга фақат Аллоҳ субҳанаҳу ва таологина қодирдир.
«Тонг Роббисидан паноҳ сўрайман», яъни, тонгнинг Роббиси, уни бошқариб турадиган Молик-Эгаси ва Қодир Зот.
«Ўзи яратган нарсаларининг ёмонлигидан», яъни, барча махлуқотларнинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрайди. Бу эса одамлар қилаётган барча паноҳ сўраш турларидан сизни беҳожат қилади.
«Зулматга чўмган кечанинг ёмонлигидан», чунки тун зулматида барча йиртқич ва ваҳший ҳайвонлар (ўз ҳудудидан ташқарига) чиқади. Эҳтимол сиз хатарда қоларсиз. Шунда ушбу зулумат ва ундаги озор етказувчи нарсаларнинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрайсиз.
«Тугунларга дам солгувчи (жодугар)ларнинг ёмонлигидан», улар сеҳргарлар бўлиб, сиз сеҳр ва унинг аҳлидан Аллоҳнинг паноҳига қочасиз. Чунки сеҳр (ўзининг) катта (таъсирига эга)дир.
«Ҳасад қилаётган ҳасадгўйнинг ёмонлигидан». Ҳасадгўй: ўзганинг неъматини заволга юз тутишини орзу қиладиган кимса. Бирор кишида неъмат кўрадиган бўлса, аччиқланиб, ҳасад ва кек-адоват сақлаган ҳолда ушбу неъматни йўқ бўлишини орзу қилади, Аллоҳ сақласин. Ва у энг мазамматланган хислатлардандир. Чунки ҳасад қилиш билан киши Аллоҳга эътироз билдириб, халқларга ёмонлик келтиради.
Назар ташлаганда кўзи тегадиган кимса ҳам ушбу маъно остига дохил бўлади. Чунки кўз тегиш билан оғриш ҳасаднинг бир тури сабаблидир. Сиз эса ушбу ёмонликларнинг баридан Аллоҳнинг паноҳига қочасиз. Бу эса паноҳ сўраш ибодат эканига далолат қилиб, уни Аллоҳдан ўзгасига йўналтиришлик жоиз эмас. Махлуқдан паноҳ сўраманг. Кимда-ким махлуқдан паноҳ сўрайдиган бўлса, дарҳақиқат, Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтирибди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абсуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумога шундай дедилар: «Мадад сўрайдиган бўлсанг Аллоҳдан сўра».
Ва Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: «Мен барча инсонларнинг Роббисидан паноҳ сўрайман»» (Ан-Нос: 1).
Аллоҳ таоло ушбу: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: «Мен барча инсонларнинг Роббисидан, барча инсонларнинг Подшоҳидан, барча инсонларнинг Илоҳидан (менга) Ўзи жин ва инсонлардан бўлган, инсонларнинг дилларига васваса соладиган, (қачон Аллоҳнинг номи зикр қилинганида) яшириниб оладиган васвасачи (шайтон)нинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман»», қовлида барча инсонларнинг Роббиси, Подшоҳи ва Илоҳидан паноҳ сўрашга амр этди. Ушбу (Роб, Подшоҳ ва Илоҳ)нинг бари Аллоҳ азза ва жалланинг исм ва сифатларидандир. Ва ушбу сурада тавҳиднинг уч тури: рубубият, улуҳият ва исм сифатлар тавҳиди зикр қилинди.
Аллоҳдан ва Унинг ушбу исм ва сифатларини айтиб, васваса қилувчи шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ сўранг. Васваса қилувчи - шайтоннинг исмларидан бири бўлиб, у одамларни чалғитиб, хоссатан ибодат масаласидан машғул қилиб, қалбига қўрқув, иккиланиш ва ҳайрат солишга уринади. Шайтон инсонни ибодат қилаётганида васваса қилиб ҳатто намози ва ибодатидан чалғитиб юборади. Сўнг киши намозидан, намозим ботил бўлди шекилли деган ўй билан чиқади. Ёки намоз ўқиб, сўнг таҳоратим йўқ эди шекилли ёки фалон рукнни адо этмадим, деган ҳаёлларни олиб келади. Натижада васвасага тушиб, ибодатида хотиржамлик топмайди.
Аллоҳ жалла ва ала бизга ушбу хатарнинг малҳамини ато этди ва у (малҳам) Аллоҳдан васваса қилувчи (шайтоннинг) ёмонлигидан паноҳ сўрашимиздир.
«الخناس»: ортда қолиб, узоқлашувчи. Шайтон Аллоҳнинг зикридан ғафлатда бўлганларни васваса қилади. Аллоҳ азза ва жалла зикр қилинганда эса яшириниб, узоқлашиб кетади. Демак, у ғафлат босганда васваса қилувчи, Аллоҳ азза ва жалла зикр қилинганда эса яшириниб олувчи (الخناس)дир.
«(Менга) Ўзи жин ва инсонлардан бўлган, инсонларнинг дилларига васваса соладиган», яъни, жин ва инсонлар ичида одамларни васвасага солувчилар бўлади. Одамларни шак-шубҳага соладилар. Жинларнинг шайтонлари бўлганидек, худди шундай инсонлардан ҳам шайтонлари бўлиб, шак-шубҳа солиб, васваса қиладилар. Сиз икки тоифанинг ёмонлигидан Аллоҳнинг паноҳига қочасиз.
Шунинг учун ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларки: «Паноҳ сўровчи ушбу иккисига ўхшашичалик (бўлгани) билан паноҳ сўролмайди» (Абу Довуд (1463), Насоий 8/253 ва Аҳмад (17297) Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят), яъни, ушбу икки (фалақ ва нос) сураларига ўхшаш-тенглаша оладиган (сура ва дуолар) билан (паноҳ сўролмайди). Демак, мусулмон кишига ушбу икки сурани намозларнинг сўнгида ўқиб, такрорлаб юриши ва уйқу олдидан ҳам ушбу икки сура, оятал курси ва ихлос сураларини ўқиши лозим бўлади.
Оятал курси, ихлос ва икки паноҳ сўровчи сурани ҳар бир намознинг кетидан (бир марта) ўқийди. Шом ва бомдод намозларида эса (ихлос ва икки паноҳ сўровчи сурани) уч марта ўқийди. Шунингдек, шайтон узоқлашиб, уйқуси бузилмай, тушида безовта бўлмаслиги учун уйқу олдидан ҳам икки сурани (фалақ ва нос сураларини) ўқийди.
Ушбу икки сурада Аллоҳ таоло ёлғиз Ўзидан паноҳ сўрашга амр этди. Бу эса Ундан ўзга жин, инсон ёки ҳар қандай махлуқдан паноҳ сўраш жоиз эмаслиги ва у ибодат турларининг бири эканига далолат қилади.

Admin 10-10-2009, 10:12 PM
Куфр ва ширк ўртасидаги фарқ

Савол: Риёздан синглимиз Н.С.А. ўз саволида шундай дейди: куфр ва ширк ўртасидаги фарқ нима? Бизга фатво бериш билан ажрга сазовор бўлинг!
Жавоб: Куфр ҳақни инкор қилиш ва уни яширишдир. Намоз, закот, Рамазон рўзаси, қодир бўла туриб ҳаж қилишлик ёки ота-онага яхшилик қилишни вожиб эканини инкор қилган кимса каби. Ва зино, маст қилувчи ичимлик ичиш, ота-онага оқ бўлиш ёки шунга ўхшашларнинг ҳаром эканини инкор қилган кимса каби. Ширкка келсак, у баъзи ибодатларни Аллоҳдан ўзгасига сарф этишликдир. Ўлик, ғойиб, жин, санам ёки юлдуз ва шунга ўхшашлардан ўтиниб мадад сўрайдиган кимса каби. Ёки уларга жонлиқ сўядиган ёҳуд назр атайдиган кимса каби. Кофир ҳақида у мушрикдир ва мушрик ҳақида у кофирдир деб айтилади. Аллоҳ азза ва жалла айтганидек: «Ким ўзи учун ҳеч қандай ҳужжат бўлмаган ҳолда Аллоҳ билан бирга бошқа бирон «ҳақ» илоҳга илтижо қилса, бас унинг ҳисоб-китоби Роббисининг ҳузурида бўлур. Албатта кофир бўлган кимсалар нажот топмаслар» (Мўминун: 117). Субҳанаҳу шундай деди: ««Аллоҳ – Масиҳ бинни Марямдир», деган кимсалар аниқ кофир бўлдилар. Ҳолбуки, Масиҳ: «Эй Бани Исроил, Роббим ва Роббингиз бўлмиш Аллоҳга бандалик қилингиз!» — демишдир. Албатта кимда-ким Аллоҳга ширк келтирса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур ва борар жойи дўзах бўлур» (Моида: 72). Жалла ва аъла Фотир сурасида деди: «Ана шу Аллоҳ сизларнинг Роббингиздирки, (барча оламларга) подшоҳлик ёлғиз Уникидир. (Эй мушриклар), сизлар У зотни қўйиб илтижо қилаётган бутларингиз эса пўстлоқча нарсага ҳам эга эмасдирлар. Агар сизлар уларни чорласангизлар, дуоларингизни эшитмаслар. Агар эшитсалар-да, сизларга жавоб қила олмаслар ва қиёмат кунида уларни (Аллоҳга) шерик қилиб олганларингизни инкор қилурлар. (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, дунё-ю охират ҳақида ҳеч ким) сизга хабардор зот (яъни Аллоҳ) каби хабар бера олмас» (Фотир: 13-14). У Зот Аллоҳдан ўзгасига қилган дуоларини ушбу сурада ширк деб, Мўминун сурасида эса куфр деб атади.
Субҳанаҳу Тавба сурасида шундай деди: «Улар Аллоҳнинг нурини (яъни, исломни) оғизлари (яъни, беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўладилар. Аллоҳ эса, гарчи (кофирлар) хоҳламаслар-да, фақат Ўз нурини тўла (яъни, ҳар тарафга) ёйишни истайди. У (Аллоҳ) Ўз росулини ҳидоят ва ҳақ дин билан — гарчи мушриклар хоҳламасалар-да — барча динларга ғолиб қилиш учун юборган зотдир» (Тавба: 32-33). У Зот Унга кофир бўлганларни кофир ва мушриклар деб номлади. Бу эса кофир мушрик деб, мушрик эса кофир деб аталишига далолат қилади. Бу борада оят ва ҳадислар кўпдир. Ана шулардан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовллари: «Киши билан ширк ва куфр ораси намозни тарк этишликдир» (Муслим (117)). Муслим ўз саҳиҳларида Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилдилар. Ва у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовллари: «Улар билан бизнинг ўртамиздаги аҳд намоздир. Бас, кимда-ким уни тарк этса, дарҳақиқат, куфр келтирибди» (Имом Аҳмад (21859), Термизий (2545), Насоий (459)). Имом Аҳмад, Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можжа саҳиҳ иснод ила Бурайда ибн Ҳусойб розияллоҳу анҳудан ривоят қилишди. Аллоҳ тавфиқ берувчидир.

Admin 10-10-2009, 10:08 PM
Аллоҳдан ўзгалардан мадад сўрашлик катта Ширкдир

Барча ҳамду-санолар Аллоҳ учундир, биз У Зотга ҳамдлар айтамиз ва У Зотдангина ёрдам (истеонат) сўраймиз, ва У Зотгагина (гуноҳларимиз сабабли) истиғфор сўраймиз. Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимизнинг ёмонлигидан паноҳ истаймиз. Дарҳақиқат, кимники Аллоҳ ҳидоят қилган бўлса, ҳеч ким уни залолатга йўллай олмас ва кимники Аллоҳ залолатда қилган бўлса, ҳеч ким уни ҳидоят қила олмас. Мен Яккаю ягона, шериги йўқ бўлган Аллоҳдан ўзга сиғинишликга лойиқ барҳақ илоҳ йўқлигига шаҳодат бераман ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг Қули ва Элчиси эканлигига шаҳодат бераман.
Сўнг ...
Шуни яхши билиб олиш керакки, Аллоҳ таоло махлуқотларни якка Ўзигагина ибодат қилишлари ва ибодатларда Уни яккалашликлари учун яратди. Аллоҳ таоло шундай деди:
“Мен Жин ва Инсон тоифасини фақат Ўзимгагина ибодат қилишлари учун яратдим” (Зариёт сураси, 56-оят).
Аллоҳ таоло ўзларини қавмларини якка Аллоҳга ибодат қилишлари ва Ширкдан қайтаришлари учун элчилар юборди, Аллоҳ Субҳанаҳу ва таоло шундай деди:
“Биз сиздан аввал ҳеч бир Расул юбормадик, магар унга ваҳий қилдикки: “Аллоҳдан ўзга сиғинилишга лойиқ барҳақ маъбуд йўқ”” (Анбиё сураси, 25-оят).
Ширк - бу ибодатни Аллоҳдан ўзгага қилишликдур ва дуо ҳам ибодат жумласидандурки, уни фақат Аллоҳгагина қилинмоғлиги керак ва уни бошқаларга қилишлик мумкин эмасдур. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
" الدُّعَاءُ هُوَ الْعِبَادَةُ " رواه الترمذي (2969) . وصححه الألباني في صحيح الترمذي
“Дуо ибодатдур” (Имом Термизий ривояти, 2969. Саҳиҳ Термизийда Шайх Албоний саҳиҳ деганлар).
Аллоҳдан ўзгадан мадад сўрашлик бу Аллоҳдан ўзгага дуо қилишлик кабидур, шунинг учун ҳам бу ширк жумласидандур.
Илмий тадқиқотлар ва фатволар доимий қўмитасида (2/193) шу нарса келадики:
Баъзи бир нашид айтгувчиларнинг: “Мадад я саййидина Ал-Ҳусаин (Я саййидимиз Ҳусаин, мадад бергин!), мадад я саййидату Зайнаб, мадад я Бадави я Шайх Ал-Аъроб, мадад я Расулуллоҳ, мадад я авлиёуллоҳ” ва ҳоказо турларини айтишлик - уни айтгувчини Ислом миллатидан чиқариб юборгувчи Ширкул Акбар (яъни Катта Ширклар)дан ҳисобланади, чунки бу ўликлардан яхшилик, улардан ёрдам ва қийинчилик ва қайғуларни даф қилишликни сўрашликдур. Бунга сабаб, мадад сўрашликдан бўлган мақсад - бирон нарсани ато қилишлик, ёрдам ва кўмак сўрашликдур. “Мадад я саййид я Бадави, мадад я саййидат Зайнаб …” ва ҳоказо жумласини айтган кимса ҳудди: “Бизга ёрдаминг билан мадад бергин ва ёмонлигу балолардан ўзинг асра” дегандекдур. Бу эса Ширкул Акбар (Катта Ширк)дур. Аллоҳ таоло бандаларига Коинотни бошқарувчиси Ўзигина эканлигини ва уни Унгагина тобе эканлигини баён қилгандан сўнг, шундай деди:
“У (Аллоҳ) кечани кундузига ва кундузини кечага алмаштирур ва сизларга Қуёш ва Ойни бўйсундириб қўйди (кечани сизларга ором берадиган ва кундузини сизларни рўзғорларингизни тебратишларинг учун ишлашга қулай қилиб қўйди), улар ўзларининг фалакларида (орбиталарида) маълум муддат сузиб юрурлар. Ана шу Аллоҳ - Мулк (юлдузлар, ой, қуёш ва коинотдаги барча жонзотлар) Уники бўлмиш Роббингиздур. Ундан ўзгага дуо қилаётган кимсалар Қитмирга (ҳурмо уруғининг юпқа қаватига) ҳам эга эмасдурлар. Агар уларга дуо қилсангиз сизларнининг дуоингизни эшитмаслар. Агарда мабодо эшитсалар ҳам сизларга жавоб қайтара олмаслар ва Қиёмат Кунида сизларнинг (Аллоҳни қўйиб уларга қилган) ширкингиздан безор бўлурлар“ (Фотир сураси, 13, 14-оятлар). Бу оятда (Аллоҳ) уларнинг дуосини Ширк деб атади.
Аллоҳ таоло шундай деди:
“Аллоҳни қўйиб, Қиёмат Кунигача жавоб бера олмайдиган (тош, булоқ, тоғ, дарахт, ҳаётдан ўтиб кетган пайғамбар, расул, авлиё ва ҳоказолар) ва уларнинг дуоларидан ғофил бўлганларга дуо қилгандан ҳам адашган борми?!” (Аҳқоф сураси, 5-оят).
Субҳанаҳу ва таоло шуни бизларга баён қилмоқдаки, сўралгувчилар, у Расул ё солиҳ кимса бўлишидан қатъий назар, сўровчиларнинг дуосидан ғофил (бехабар)дурлар, уларнинг дуоларига ҳеч қачон жавоб бермаслар ва (Қиёмат Куни) уларнинг душманлари бўлиб қолурлар ва уларнинг ибодатидан безор бўлурлар, Аллоҳ таоло шундай деди:
(Мушриклар) бирон нарсани яратишга қодир бўлмаган, ваҳоланки ўзлари яратилган нарсаларни (Аллоҳга) шарик қилишадими?! Уларга на ёрдам бера олмаслар ва на ўзларига ҳам ёрдам беришга қодир эмаслар. Уларни (яъни, шу ширк амалларини қилиб юрган кимсаларни) Ҳидоятга (Аллоҳ таолонинг ибодатдаги Тавҳидига) чақирсангиз, улар сизга итоат қилмаслар. Сиз уларни чақиринг ё индаманг барибирдур (улар ҳидоятга келмаслар). (Эй мушриклар!) Аллоҳдан ўзгага дуо қилаётганинглар сизларга ўхшаган бандадурлар, шундай экан уларга дуо қилингчи, жавоб бера олармикинлар, агар содиқ бўлсангизлар (яъни, уларни сизнинг дуоингизни қабул қилиб сизга мадад беришини даво қилсангизлар)!” (Аъроф сураси, 191-194-оятлар).
Ва Аллоҳ таоло шундай деди:
“Кимда ким Аллоҳ билан бирга бошқага ҳам дуо қилса, у кимса учун ҳеч қандай Бурҳон йўқдур (далил йўқдур. Яъни, ақл ва нусус унинг мушрик бўлганлигини кўрсатиб турса ҳам далилсиз ширк амалини қилмоқда), унинг ҳисоб-китоби Роббиси биландур ва У кофир бўлган кимсаларга ҳеч қачон нажот бермагайдур” (Муъминун сураси, 117-оят).
Аллоҳ таоло бизларга баён қилмоқдаки, Аллоҳни қўйиб, ўлик ва шунга ўхшашларга дуо қилган кимса учун унинг куфр ва Аллоҳдан ўзгага дуо қилганлиги сабабли ҳеч қачон саодатга эриша олмас.

Admin 10-10-2009, 10:00 PM
Масжидларга қабр қўйиш ва қадамжолар қуришдан қатарилгани ҳақида

Аллоҳ таоло бирор кишини, ким бўлишидан қатъий назар, шериклик қилинмоғига асло рози бўлмайди. Ушбу сўз Қуръон ва Суннатда очиқ баён қилингандир. Бироқ (ушбу далиллар) ақл юргизиб, тадаббур қилган ҳамда кўр-кўрона тақлид қилиш ва пуч сабабларни ушлаб олишни ташлаб, ўзи ҳақида қайғурган кишига кор қилади. Аллоҳ таоло бирор кишини, ким бўлишидан қатъий назар, Ўзига шериклик қилинмоғига асло рози бўлмаслигига далил ушбу оятдир: «Албатта (барча) масжидлар Аллоҳникидир. Бас, (масжидларда) Аллоҳ билан бирга яна бирон кимсага дуо-илтижо қилманглар!» Масжидлар Аллоҳнинг уйи бўлиб, намоз учун ҳозирланган ўринлардир ва Аллоҳга энг суюкли жойдир. Ушбу уйларда Аллоҳ таоло Ўз исми баралла айтилиб, зикр қилинмоғига изн бергандир. Ушбу масжидлар Аллоҳнинг якка Ўзига ибодат қилинадиган ўринлар бўлмоғлиги вожиб бўлади. У ерда Аллоҳдан Ўзгаси учун бирор нарса содир бўлмаслиги, қабр ва қадамжолар қурилмаслиги лозим. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ишни қилганларга лаънат айтиб, бу яҳуд ва насороларнинг иши эканини хабар берганлар. Ва бизни бундай ишлардан ҳаётларининг сўнги дамларида, вафот этар чоғларида ушбу қовллари билан қайтарганлар: «Огоҳ бўлингизким, сизлардан олдингилар қабрларни масжид қилиб олишганди (ушбу сўзларни вафот этаётиб айтгандилар), огоҳ бўлингизким, қабрларни масжид-саждагоҳ қилиб олманглар. Мен сизларни бундан қайтараман» (Муслим (532) Жундуб ибн Абдуллоҳ ал-Бажалий розияллоҳу анҳудан ривоят). Ва яна соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Яҳуд ва насороларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин, пайғамбарларининг қабрларини масжид-саждагоҳ қилиб олдилар» (Бухорий (435, 436), Муслим (531) Оиша ва Ибн Аббос розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилишди).
Масжидлар ширк ва бутпарастлик доғларидан покланишлиги, қабрлар устига масжид бино қилинмаслиги ва (аксинча) масжид қурилгач у ерга ўлик дафн қилинмаслиги лозим. Балки ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиш ўрни бўлиб, намоз адо этилиб, Аллоҳнинг Исми зикр қилиниб, Қуръон тиловат қилинмоғлиги, фойдали дарслар уюштирилиши ва ибодат қилиш учун эътикоф ўтирилмоқлиги лозимдир. Ана шу масжидларнинг вазифасидир.
Масжидларга Аллоҳдан Ўзга ибодат қилинадиган бут-санамлар қўйилиши билан улар энди масжид бўлмайди. Балки ширк ўринлари бўлади, агарчи уни масжид-саждагоҳ деб номласалар-да. Чунки Аллоҳ таоло айтадики: «Албатта (барча) масжидлар Аллоҳникидир», яъни, Ундан Ўзгасиники эмас. Чунки масжидлар одамлар тўпланадиган ва бир-бирлари билан юз кўришадиган ўриндир. Демак, ширк, бидъат ва хурофотлардан покланмоқлиги вожиб бўлади. Энди одамлар масжидда ширкдан бўлган бирор нарсага кўзлари тушса, бундан таъсирланишади-да кейин ушбу иш оммавий тус олади. Шу сабабли ҳам масжидлар ширкдан пок бўлмоқлиги даркор. Энг улуғ масжид – масжиди ҳаромдир. Аллоҳ таоло ушбу масжидни пок тутишга буюриб, шундай деди: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), эсланг, Биз Иброҳимга Байтуллоҳнинг ўрнини (ўша уйга қараб ибодат қилиши ва уни обод қилиши учун) белгилаб бериб, (унга шундай деган эдик): «Сен Менга бирон нарсани шерик қилмагин ва Менинг байтим-уйимни тавоф қилгувчилар қиём (яъни, намозда тик-ғоз туриш), рукуъ, сажда қилгувчилар (яъни, ўша жойда намоз ўқигувчилар) учун пок тутгин!» (Ҳаж: 26). Аллоҳ таоло (Иброҳим алайҳиссаломни, байтуллоҳни) нималардан пок тутишга амр этди? Ширк, бидъат ва хурофотлардан пок тутишга амр этди, худди нажосат ва ифлосликлардан пок тутилгани каби.

Admin 10-10-2009, 09:53 PM
Шайх Сулаймон ибн Салимуллоҳ Руҳайлий ҳафизаҳуллоҳ дедилар:
Ямандаги аҳли суннадан иборат биродарларимизни рофизий ҳуусийлар қирғин қилди. Ал-Қоида эса ўз қурол, аслаҳалари билан Яманда мавжуд. Аҳли суннани ҳимоя қилиш учун ақалли бирор марта ҳам ҳаракатланмади. Балки уларнинг устидан кулдилар ва уларни ёмон кўрадилар. Шуларга ўхшаганлардан яхшилик умид қиламизми? Улар уламоларга қарши. Уммат фақат уламолар карвонини лозим тутгандагина азиз бўлади.

Admin 10-10-2009, 09:50 PM
Ширкдан огоҳ этишдан сукут сақламаслик шарт экани

Ширк энг улкан гуноҳ бўлар экан, демак, уламо ва мутааллимларга ундан қайтариб, огоҳ этишлари ва ширкдан огоҳ этишдан сукут сақламасликлари вожиб бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жиҳод қилганларидек, куч-қувват борида мушрикларга қарши жиҳод қилишлик вожибдир.
Аллоҳ таоло шундай деди: «Мушрикларни топган жойингизда ўлдирингиз, уларни (асир) олингиз, қамал қилингиз ва барча йўлларда уларни кузатиб турингиз!» (Тавба: 5). Демак, ширкдан огоҳ этиш ва одамларга унинг (ҳақиқатини) баён қилиб бериш лозим бўлади, тоинки ундан четлашишсин. Ана шу вожиб бўлган ишдир.
Ширк ҳақида гапирмай сукут сақлаш ва одамларни Аллоҳдан ўзгасига ибодат қилишда улоқиб юришларига қўйиб қўйиш, ҳолбуки улар исломни даъво қиладилар, энди бирор киши қайтармай, огоҳлантирмаслиги ўта аянчли бир ишдир. Баъзи кимсалар рибо, зино, бузуқ хулқлардан қайтаришда кўп тиришишади. (Тўғри ушбу ишлар) ҳаром ва фасод. Бироқ ширк энг улкани-даҳшатлисидир. Энди нима учун (ушбу кимса) ширкдан қайтариб, ундан огоҳлантиришга ва исломни даъво қиладиган кўплаб одамларга қўл уришаётган катта ширкни ёритиб беришга аҳамият қаратмайди?
Нима учун ширкка бунчалар бепарво ва аҳамиятсизлик қилиниб, одамларни ширкка тушишларига ташлаб қўйилиш(ни кузатяпмиз)? Ахир уламолар бор-ку, балки улар ўша одамлар билан яшаб, уларга (бу ҳақда) ҳеч нарса дейишмас? Авваламбор уммат бошига битган муқаррар ҳалокат бўлмиш ушбу даҳшатли хатардан қайтаришга киришиш вожиб бўлади. Барча гуноҳлар ширкдан қуйи ва ундан енгил. Энг муҳим ишдан бошлаш лозимдир.

Admin 10-10-2009, 09:40 PM
[Image: Ihya_Ulumuddin__55100_zoom.jpg]

Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ деди: «Иҳё Улум ад-Дин» китобида офатлар бўлиб, уни фақат уламолар билади. Камида ботил тўқима ва мавқуф (саҳобани сўзи) ҳадислар бўлиб, у киши (муаллиф) уни марфу’ (пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни сўзи) дея ҳукм қилган» («Мухтасар Минҳож ал-Қосидин» (11)).
Admin 10-07-2009, 11:58 AM
Иймоннинг таърифи

Иккинчи даража бўлмиш Иймон - етмиш нечадир қисмдан иборат. Энг олийси «Ла илаҳа иллаллоҳ», деб айтишдир. Қуйи қисми эса йўлдан озорни олиб ташлаш. Ҳаё иймон қисмларидандир.
Иймон исломга нисбатан олганда умумийроқ маънога эга. Ҳар бир мўмин киши мусулмондир. Бироқ ҳар бир мусулмон киши мўмин эмас. Демак, иймон ана шу жиҳатдан олиб қараганда умумийроқ. Иймон (номига) аҳл-лойиқ бўлганлар жиҳатидан олиб қарасак хосроқ маънодадир.
Иймоннинг луғавий маъноси тасдиқ этмоқдир. Аллоҳ таоло Юсуф алайҳиссаломнинг акалари ҳақида хабар бериб шундай дейди: «و مآ أنت بمؤمن» «Сен бизларга асло ишонмайсан» (Юсуф: 17), яъни, бизларни тасдиқ этмайсан.
Шаръий маъноси эса: аҳли сунна вал жамоа изоҳлаганидек: тил билан нутқ қилиш, қалб ила эътиқод қилиш ва тана аъзолари билан амал қилишликдир. Тоат билан зиёдалашади ва маъсият билан нуқсонлашади.
Ушбу изоҳ билан иймоннинг шаръий ҳақиқати маълум бўлади. Чунки (нарсаларнинг) ҳақиқат (мазмун-моҳияти) уч турли: луғавий, шаръий ва урф-одатий.
Иймоннинг юқоридаги изоҳи эса шаръий ҳақиқатидир. Шунда иймон луғавий маънодан шаръий маънога кўчди.
Иймон: Тил билан нутқ қилишлик. Уни тилда нутқ қилиб, эътироф этиш зарур. Қалб ила эътиқод қилиш. Тилида нутқ қилганини қалбида эътиқод қилган бўлиши лозим. Акс ҳолда мунофиқларнинг иймони каби бўлиб қолади: «Улар тилларида дилларида бўлмаган нарсани – ёлғонни айтурлар» (Фатҳ: 11).
Тил билан нутқ қилиб, қалб ила эътиқод қилишнинг ўзи ҳам кифоя қилмайди. Балки тана аъзолари билан амал қилиш ҳам зарурдир. Фарзларни адо этиш ҳамда ҳаром ишлардан четлашиш даркор. Тоат-ибодатларни бажариш ва ҳаром ишлардан четлашишлик иймондандир. Иймон ушбу таъриф билан диннинг барини ўз ичига қамраб олади. Бироқ ушбу тоат-ибодат ва шаръий амаллар ичида иймоннинг ҳақиқатидан бўлган ва уни (иймонни) мукаммал қиладиган қисмлари мавжуд.
Иймоннинг рукнлари бўлганидек, шохча-қисмлари ҳам бор. Буни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки ҳадисда баён қилиб бердилар. Иймоннинг рукнларини Жаброилнинг ҳадисида айтиб бердилар. Унинг шохча-бўлакларини эса «Иймон - етмиш нечадир қисмдан иборат» ҳадисида ёритиб бердилар. Ушбу ҳадис борасида келгусидаги суҳбатимизда тўхталиб ўтамиз иншааллоҳ.
Иймон ва ислом (калималари) бир ўринда зикр қилинса ҳар бири ўзига хос маънони ифодалайди. Агар бири иккинчисидан айри ҳолатда зикр қилинса, иккинчисининг (зикр қилинмаганининг) маъноси ҳам биринчиси остига дохил бўлади. Иккиси бир ўринда зикр қилинса, ислом зоҳирий амаллар бўлмиш исломнинг беш рукни билан изоҳланади. Иймон эса ботиний амаллар бўлмиш иймоннинг олти рукни билан изоҳланади ва ушбу рукнлар қалб амалидир. Ушбу икки маъно ҳам мусулмон кишида жамланмоғи лозим. Ҳам мусулмон ва ҳам мўмин бўлиб, ислом ва иймон рукнларини адо этиб икки маънони жамлашлик лозиму лобуддир.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Иймон - етмиш нечадир ёки олтмиш нечадир қисмдан иборат». Икки хил ривоят мавжуд (Бухорий (9) «Олтмиш нечадир» лафзи билан, Муслим эса (35) икки хил лафз билан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилди).
«Иймон - етмиш нечадир қисмдан иборат. Энг олийси «Ла илаҳа иллаллоҳ», деб айтишдир», яъни, ушбу қисм-бўлакларнинг энг олийси «Ла илаҳа иллаллоҳ» сўзидир. У ислом ва иймоннинг боши, биринчи рукни ва динга кириш ўрнидир.
«Қуйи қисми», яъни, энг охирги ва энг оз қисми.
«Йўлдан озорни олиб ташлаш», яъни, юриладиган йўлдан озорни йўқ қилиш. Мисол учун одамларга озор берадиган тикан, тош, ахлат ва чиқиндиларга ўхшаш. Йўлга, ўтувчиларга озор берадиган нарса ташлаш ҳаромдир. Озор ўтувчиларга ҳалақит бериб, уларни хатарга қўяди. Мисол учун кўчадаги сайёра йўлни тўсиб қўйиши, уйдан кўчага қарата сув оқизиб қўйиш, шаҳар ёки чекка жой бўлишидан қатъий назар йўлга ахлат, тош, ўтин, темир ташлаш, чуқур кавлаб кетиш ушбу маъно остига дохил бўлади.
Энди бир мусулмон келиб ушбу озорни олиб, йўлни бўшатиб қўйса, бу унинг иймонига далолат қилади. Йўлга озор ташлаш куфр шохчаларидандир. Йўлдан озорни олиб ташлаш эса иймон шохчаларидан.
«Ҳаё иймон қисмларидандир», яъни, ҳаё Аллоҳ таоло инсон қалбига жо қилган бир хулқ бўлиб, у инсонни чиройли ва таҳсинга сазовор ишларга ундаб, хунук ва ёмон ишлардан тўсади. Ўз соҳибини яхшиликка ундаб, ёмонликдан узоқлаштирадиган ҳаё – мақтовга сазовордир. Инсонни яхшилик, илм талаб қилиш ва ўзига муаммоли бўлган масалалар ҳақида савол беришдан тўсадиган ҳаё эса мазамматлангандир. Чунки у энди хижолатга айланди.
Иймон қисмлари кўп бўлиб, етмиш нечадир қисмдан иборат. Дарҳақиқат, имом Байҳақий катта бир асар битиб, иймон қисмларини баён қилганлар. Ушбу асар мухтасар суратда нашрдан чиққан.
Иймон тил билан нутқ қилиш, қалб ила эътиқод қилиш ва тана аъзолари билан амал қилиш эканига далил, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларидир: «Энг олийси «Ла илаҳа иллаллоҳ», деб айтишдир». Ҳадиснинг ушбу қисми тил билан нутқ қилишга далилдир. «Қуйи қисми эса йўлдан озорни олиб ташлаш». Бу эса амал бўлиб, амал ҳам иймондан эканига далолат қилади. «Ҳаё иймон қисмларидандир». Бу эса қалбда юз беради. Ҳаё қалбда бўлади. Ҳадис тўлалигича иймон тил билан нутқ қилиш, қалб ила эътиқод қилиш ва тана аъзолари билан амал қилиш эканига далолат қиляпти.

Pages (290):    1 277 278 279 280 281 290   
Welcome, Guest
You have to register before you can post on our site.
Lost Password?
Remember me?
 
Members: 2,511
Latest member: Tracysoods
Forum threads: 2,896
Forum posts: 8,180
There are currently 53 online users. 0 Member(s) | 50 Guest(s)
Bing, Google, Yandex
Latest Threads
Абдуллоҳ Бухорий (Мирзағо...
Forum: Жарҳ ва таъдил
Last Post: encounc, 07-17-2024, 04:57 AM
Replies: 24 - Views: 67,852
Танишув сайтларидан умр й...
Forum: Оила
Last Post: encounc, 06-30-2024, 09:22 AM
Replies: 4 - Views: 37,239
Рўзадор аёл шом азонидан ...
Forum: Рўза
Last Post: Муслим, 04-29-2020, 09:23 AM
Replies: 0 - Views: 557
Ақида ва рўза (Аҳмад ибн ...
Forum: Рўза
Last Post: Муслим, 04-28-2020, 09:30 AM
Replies: 0 - Views: 783
Коронавирус
Forum: Муносабат
Last Post: Муслим, 04-14-2020, 12:44 PM
Replies: 8 - Views: 1,490
Шаъбон ойи ўртасини нишон...
Forum: Бидъат
Last Post: Муслим, 04-14-2020, 12:42 PM
Replies: 6 - Views: 15,565
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.