Abdulloh Salafiy 08-18-2009, 04:49 PM
Ибн Боз

Унинг тўлиқ исми: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Боз. Бу Ямандан чиққан қабиладир.
Бу киши Саудия Арабистони Қироллигининг муфтийси ва бу мамлакатнинг илмий тадқиқот ва маърифат бўйича доимий қўмитанинг раиси бўлган.
Ибн Боз – асримизнинг энг катта ислом олимларидан бири
Бу киши 1330 ҳ.й. Зул-ҳижжа ойида Рийозда таваллуд топган. Шайх туғилганида кўзи кўрарди, лекин 1346 ҳ.й.да хасталикка чалиниб олдин кўриш қобилиятини қисман йўқотган, сўнгра эса 1350 ҳ.й.да бутунлай кўриш қобилиятини йўқотган.
Ибн Боз болалигидан тақво муҳитида яшаган. Унинг оиласи диндорлиги ва олий хулқи билан танилган эди. Балоғатга етмасдан у Қуръон ёдлаган эди. Турли илмларни эса у киши Нажддадаги ўша вақтнинг энг машҳур олимларидан ўрганган эди.
Бу кишининг уч ёшлигида отаси вафот этган эди ва у онаси билан қолди. Онаси ўғлининг шаръий илмларни эгаллаши ҳақида қайғурарди. Унинг исми Ҳайа бинт Усмон бин Абдуллоҳ ал-Ҳузайм. Шайх йигирма олти ёшга тўлганида онаси вафот этган.
Муфтийнинг ота-онасини Аллоҳ раҳм қилсин!
Отасидан ёшлигида маҳрум бўлгани учун Ибн Бознинг турмуши оғир бўлган. Ўн уч ёшида у акаси Муҳаммадга бозорда эркаклар кийимини сотишга ёрдам берарди.
Ибн Боз турли вақтларда турли лавозимларни эгаллаган эди: олдин қози (судья) бўлиб бир вақтнинг ўзида Риёздаги бир институтда дарс берарди. Сўнг Мадина университети раҳбарининг ўринбосари, кейин эса раҳбари этиб тайинланди. 1395 ҳ.й.да илмий тадқиқот ва маърифат бўйича доимий қўмитанинг раиси этиб кейин эса 1414 ҳ.й.да Саудия Арабистони Қироллигининг муфтийси ва катта уламолар раиси этиб тайинланди.
У кишининг бу лавозимдаги фаолиятининг аҳамияти улкандир. Аллоҳ шайх бизга келтирган яхшилиги учун мукофотласин!
У киши исломнинг турли соҳалари бўйича китоблар ёзиб, кўпгина рисолалар ёзган. Турли саволларга берган фатволари эса жуда кўпдир.
Шайх1420 ҳ.й.да (1999 м.й. май ойида) вафот этган. Унинг жанозасида юз минглаб мусулмонлар қатнашган.
Саҳиҳ ҳадисда, Аллоҳ илмни олимларни олиб қўтаради, дейилган. Бошқа ҳадисда эса олимнинг оми устидан фазилати тўлин ойнинг бошқа осмон сайёраларидан бўлган фазилати кабидир дейилган.
Аллоҳ Ибн Бозни яхши мукофотлаб уни раҳм қилсин!
Abdulloh Salafiy 08-18-2009, 04:48 PM
Ибн Усаймин

Унинг тўлиқ исми: Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Солиҳ ибн Муҳаммад ибн ал-Усаймин ал-Муқбил ал-Вуҳайбий ат-Тамимий.
Абу Абдуллоҳ Қосимнинг иккита шаҳридан бири бўлган Унайза шаҳрида 1347 ҳижрий йилнинг 27 Рамазон куни дин ва истиқомат (тўғрилик) билан танилган оилада туғилган.
Шайх онасининг отаси бўлмиш шайх Абдурраҳмон ибн Сулаймон Оли Дамиғ раҳимаҳуллоҳ каби оиласининг баъзи кишиларидан таълим олган. Унга ٍٍҚуръон ўқиб ёдлаган, кейин эса илм ўрганишга йўналиб, хат, ҳисоб ва баъзи одоб фанларини ўрганди.
Шайхга заковат, олийҳиммат ва илмни қаттиқ талаб қилиш сифатлари берилган эди. У уламоларнинг мажлисларида ҳозир бўлиш учун талабаларнинг тиқилинчида ўтирарди. Бу уламоларнинг бошида шайх, аллома, муфассир, фақиҳ Абдурраҳмон ибн Носир ас-Саъдий эди.
У ёшлигидан кўп китоб ўқиган. Ўн беш ёшида "Зод ал-мустақний" ва "Ибн Моликнинг "Алфия"сини ёддан биларди.
Шайх илм талабида фақат Риёзга сафар қилган. Ўша пайтда 1372 ҳ.йилда илмий маъҳад очилиб шайх у ерда йўллиққан эди.
Шайхи Абдурраҳмон ас-Саъдий вафотидан сўнг шайх муҳаммад Солиҳ ибн Усайминнинг номзодини "Жомиъул-Кабир"га имом бўлиб шайхнинг ўрнига дарс бериш учун чиқаришди.
Шайх китоб ёзишга фақат 1382 йилда киришди. Унинг биринчи китоби "Фатху Роббул-барийя биталхисил-ҳамавия" эди. Бу шайхул-ислом Ибн Таймиянинг "Рисалатул-ҳамавия.
Шунинг учун ҳам тез орада Араб ярим оролида энг илмли одамлардан бўлди.
У киши Саудия Арабистонининг Катта уламолар Ҳайъатининг аъзоси, Ибн Сауд номли университетнинг устози ва бир масжиднинг имом-хатиби бўлган.
Риёзда шайх қолиб шайх Абдулазиз ибн Боздан дарс олиб, унга "Саҳиҳул-Бухорий", шайхул-ислом Ибн Таймиянинг баъзи рисолаларини ва баъзи фиқҳий китобларни ўқиб топширди.
Унинг шайхлари:
Шайх Абдурраҳмон ибн Сулаймон Оли Дамиғ раҳимаҳуллоҳ.
Шайх Абдурраҳмон ибн Носир ас-Саъдий раҳимаҳуллоҳ.
Шайх Абдулазиз ибн Боз раҳимаҳуллоҳ.
Шайх Муҳаммад Амин Шинқитий раҳимаҳуллоҳ.
Шайх Али ибн Муҳаммад ас-Солиҳий ҳафизаҳуллоҳ.
Шайх Муҳаммад ибн Абдулазиз ал-Мутоввиъ раҳимаҳуллоҳ.
Шайх Абдурраҳмон ибн Али ибн Авдан раҳимаҳуллоҳ.
Ибн ал-Усаймин умрининг кўп қисмини шариат илмларидан дарс беришга бағишлади. У киши қуйидаги тоифадаги одамларга дарс берарди:
1. Масжид қавмини. Чунки у киши имом-хатиб бўлган.
2. Талабаларни, чунки шайх Университетда дарс берарди.
3. Ҳаж ва умра вақтида икки ҳарамда сабоқ берарди.
4. Радиотингловчиларни, чунки у киши радио орқали кўп чиқарди.
5. Қийин масалалар бўйича фатво берарди, чунки Катта уламолар Ҳайъатининг аъзоси эди.
6. Китобхонларни, чунки у киши турли мавзуларда кўплаб китоблар ёзган.
7. Бир неча бор телефон орқали саволларга жавоб берган.
8. Интернетдан фойдаланувчиларни, чунки у ерда унинг махсус саҳифаси бор.
Шайх раҳимаҳуллоҳ ўз манҳажи (йўли)ни бир неча марта очиқ-ойдин қилиб берганки, у ўз шайхи аллома Абдурраҳмон ибн Носир Саъдийнинг манҳажи бўлиб, Жазира олимларининг барчаси ёки кўпи тутган йўлдан ташқаридир. (Жазира олимлари) фиқҳий масалаларда ҳанбалий мазҳабга суянган бўлиб Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг фиқҳи бўйича "Зодул-мустақниъ" китобига асослангандир. Шайх Абдурраҳмон Саъдий эса ҳанбалий мазҳабини лозим тутмаслик ва кўпгина масалаларда унга тақлид қилмаслик билан танилган эди.
Шайх Саъдий кўп ҳолларда шайхул-ислом Ибн Таймия ва унинг шогирди Ибнул-Қоййимнинг фикрларига таяниб ҳанбалий мазҳабилан уларни устун тутарди. Унда муайян мазҳабга қотиб қолиш бўлмаган эди, балки у ҳаққа очиқ эди. Унинг бу сифати шогирди Ибн Усайминга ўтган.
Шайхнинг асарлари элликдан ошади.
Ибн ал-Усаймин 1421 ҳижрий йилда (1999 м.й.) 74 ёшда вафот этган.
Аллоҳ шайх Ибн ал-Усайминни Ўз раҳматига олсин!
Abdulloh Salafiy 08-18-2009, 04:45 PM
Имом Албонийнинг таржимаи ҳоллари (1332-1420 ҳ.й.)

Бу киши замонамизнинг энг нуфузли муҳаддис ва фақих олими бўлиб, Аллоҳнинг Китоби ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатларини солиҳ салафларимиз (саҳобалар, тобеъинлар ва табаъа тобеъинлар) тушунганидек тушунишликка чақирувчи бўлганлар.
Шунингдек, бу аллома жуда кўп китоблар муаллифи ҳамдир.

У кишининг тўлиқ исмлари – Муҳаммад Носириддин ибн Нуҳ ибн Адам Нажотий бўлиб, туғилган жойлари буйича – Албоний, деб оламга танилганлар. Ул зот Албания пойтахти Ашкодерда 1332 ҳижрий (1914 милодий) йилда камбағал бўлган диндор оилада туғилганлар. Оталари – Ал-Ҳаж Нуҳ Нажотий Ал-Албоний шариат билимларини Истанбул (Туркия)да таълим олиб, сўнг Албанияга қайтиб келганлар ва ҳанафий мазҳабининг катта олимларидан бўлганлар.

Албанияда ҳукумат тепасига атеист (даҳрий) Аҳмад Зогу келганидан сўнг бу мамлакатда мусулмонларга қарши таъқиб бошланиб, дунёвийлик ғоялари ҳам тарқала бошлади. Шу сабабли ал-Ҳаж Нуҳ ўз динини сақлаш мақсадида оиласи билан Шомга (Сурия пойтахти Димашққа) кўчиб келадилар. Айнан Шомнинг танланишига сабаб эса, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг башоратларидан бу диёрнинг фазилатларини (оталари) билар эдилар. Димашққа келишганида Албоний жуда ёш бўлиб, араб тилини ҳали билмас эдилар.

Бошланғич таълимни ёш Албоний Сурия пойтахти Димашқдаги мактабда олдилар. Бу мактаб кўпгина ўтмишдаги авлодларнинг толиби илмларини паноҳи бўлган эди. Аллоҳ берган қобилият сабабли биринчи ва иккинчи синфларни бир йилда тугатадилар.

Диний илмларни эса кўпгина шайхлардан, жумладан шайх Саъид Бурхонийдан, оталари ал-Ҳаж Нуҳдан ва тоғаларидан бошлаб таҳсил оладилар. Оталари у кишига Қуръонни, тажвидни, араб тили грамматикасини, ҳанафий мазҳабининг фиқҳини ва бошқа исломий билимларни ўргатадилар ва уларнинг қўл остида ёш Албоний Қуръонни ёд олади. Шунингдек, шайх оталаридан соатсозлик касбини ҳам ўрганиб машҳур уста бўлганлар ва шу касб билан тирикчилик ҳам қилганлар.

Саъид Бурҳонийдан эса (ҳанафий мазҳабининг фиқҳи бўйича) «Мароқи ал-Фалаҳ» номли китобни, ҳамда араб тили ва унинг риторикаси (яъни, нотиқлик санъати) бўйича баъзи китобларни ўргандилар. Шу вақтнинг ўзида Албоний яна бошқа эътиборли олимларнинг маърузаларига ҳам қатнар эдилар. Уларни ичидан Муҳаммад Баҳжат Байтар ва Изуддин Тануҳийни алоҳида зикр қилиш мумкин.

Отасининг эътирозларига қарамай, Албоний ёшлигидан ҳадис илми ва унга боғлиқ илмларни чуқурроқ ўрганишга киришадилар. Асосан ҳанафий мазҳабининг китобларидан ташкил топган оилавий кутубхона ёш йигитнинг талаблари ва илмга чанқоқлигини қондира олмасди. Китоб сотиб олишга эса етарли маблағи бўлмагани учун, ёш Албоний уларни Димашқнинг машҳур «Зоҳирия» кутубхонасидан ёки китоб сотувчиларидан қарзга (яъни, вақтинча фойдаланишга) оларди. Ўша вақтда у киши шунчалик камбағал бўлган эдиларки, ҳатто дафтар сотиб олишга ҳам пуллари йўқ эди. Шунинг учун ҳам ҳадисларни ёзиш учун кўчада қоғозларни теришга мажбур бўлардилар ва кўп ҳолларда бу ташлаб юборилган табрикномалар эди. Аллоҳ берган қаноат сабабли у киши тирикчиликка озроқ вақт ажратиб, кўпроқ вақтларини илм ўрганишга бағишладилар. Бунинг устига фаластинлик бир муҳожир билан дўконда шерикчилик қилиб ишлаганлари ҳам, илм олишларига имконият очиб берди.

Ўспиринлик пайтлари оталари билан олдин Бану Умаййя масжидида намоз ўқирдилар, лекин унинг ичида қабр бўлганлиги учун Албоний бу ҳақда (яъни, қабр бор масжиддаги намоз хусусида) маълумот йиғадилар ва устози Саъид Бурхонийга тақдим қиладилар. Аммо Саъид Бурхоний бу маълумотларга, уларнинг ичида ҳадислар бўлганлиги учун ҳам унчалик эътибор бермайдилар. Кейинчалик эса Албоний бу масжидда намоз ўқимайдиган бўлдилар ва бундан ташқари, ушбу масжидни тарк қилишдан сал олдинроқ масжиддаги биринчи жамоат билан намоз ўқишни қарор қилгандилар. Гап шундаки: бу масжидда иккита меҳроб ва иккита – бири шофеъий, иккинчиси ҳанафий жамоатлари бўлиб, улар бир-биридан алоҳида намоз ўқишар ва аввалида шофеъийлар ўқишарди. Албоний масжидда бундай иккита жамоат қилиш жоиз эмаслигини билиб, биринчи жамоат билан намоз ўқирдилар. Ана шу иш ҳам оталарининг норозилигига олиб келганди ва шу икки иш сабабли оталари ўғлига: «Менга хилоф қилмайсан ёки мендан бўлак яшайсан», деган шарт қўядилар. Шунда Албоний бир неча кун ўйлаб, қабри бор масжидда намоз ўқимаслик ва шунга ўхшаш ножоиз ишларни қилмасликни ихтиёр қилиб, алоҳида чиқиб яшайдилар. Буни кўрган-эшитган Албонийнинг душманлари у кишига нисбатан "отасига оқ бўлди", деган туҳмат гапларни тарқатишади. Бунга жавобан Албоний: «Бу ерда менда "уқуқ" (оқ бўлиш) эмас, балки "ҳуқуқ" (танлаш ихтиёри) бор эди», деганлар. Аввалига оталари бу йўлни танлаганларига ҳафа бўлиб, Албонийни ишхонасига ва уйига бормай қўядилар. Ҳаттоки тўйларига ҳам бормайдилар. Бу эса Албонийга қаттиқ таъсир қилади, лекин ҳақни танлашлик афзалроқ эди. Аммо кейинчалик, анча вақт ўтиб, шайх бутун дунёга танилганларидан кейин оталари олдиларига келиб, унинг илмидан ўзлари ҳам фойдаланганларини мамнуният билан ўғлига айтадилар.

Аллоҳ таоло ул зотга ҳадис илмини йигирма ёшларида, биринчи бор Муҳаммад Рашид Ризонинг «ал-Манар» журналида чоп этилган мақоласини ўқиганларидан сўнг севимли қилди. (Муаллиф) бу мақолада Ғаззолийнинг «Иҳё ал-улумуд-дин» китобидаги ҳадисларнинг санадларини танқидий назар билан саҳиҳлик даражаларини аниқлаб кўрсатган эди. Бундан таъсирланган Албоний ҳадис соҳасида махсус шуғулланишни бошлайдилар. Ёш ўспириндаги ёрқин ақлни, одатдан ташқари қобилиятни, жуда зўр хотирани, ҳамда ислом фанларига, айниқса, ҳадис илмини ўрганишга бўлган иштиёқини кўрган Халаб (Алеппо) шаҳрининг тарихчиси ва муҳаддиси – шайх Муҳаммад Рағиб ат-Табоҳ «Анварул-жалия фи мухтасарул-асбатул-халабия» китобида жамлаган «Ҳадисларнинг ровийлари ҳақидаги илм» мавзусидаги ёзма ишларидан дарс беришни Албонийга ёзма ижозат берадилар. Бундан ташқари, бир қанча вақт ўтгандан сўнг Албоний шайх Муҳаммад Баҳжат Байтарнинг ҳам ижозатларини оладилар. Шайх Муҳаммад Баҳжат Байтарнинг ривоятларини санади эса Имоми Аҳмадгача етиб борган зот эдилар, Аллоҳ у кишини раҳматига олсин.

Албонийнинг ҳадис илмига оид дастлабки ишлари – Ҳофиз Ал-Ироқийнинг «Ал-Муғний 'ан Ҳамлил-Асфар фи Тахрижи ма фи ал-Иҳйо минал-Ахбар» китобининг қўлёзмасини кўчириш ва унга изоҳлар ёзиш бўлди. Бу китобда беш мингга яқин ҳадис бор эди. Мана шу вақтдан бошлаб, то умрларини охиригача энди шайх Албонийнинг энг асосий ташвишлари – мукаррам ҳадис илмига хизмат қилиш бўлиб қолди. Бир оз вақт ўтганидан сўнг эса бўлажак шайх Димашқ шаҳрининг илм аҳли орасида танилиб қолдилар. «Зоҳирия» кутубхонасининг маъмурияти эса тадқиқотлари учун махсус хона ажратиб, ҳатто у кишига китоб омборларининг калитини ҳам беришди. Энди бу ерда эрта тонгдан кеч тунгача иш олиб боришлари мумкин эди. Шайх Албоний ҳадис илмига шунчалик киришиб кетдиларки, соатсозлик устахоналарини ёпиб, кутубхонада бир кунда ўн икки соатлаб қолиб кетардилар. Ҳатто нонуштага чиқмаслик учун ўзлари билан олиб келган бир жуфт бутерброд билан қаноатланар ва фақатгина намоз ўқишга вақт ажратар эдилар.

Бир кун шайх Албоний Ибн Абид-Дунёнинг «Заммул-Малоҳий» («Илоҳий қўшиқларни қоралаш») номли қўлёзмасидаги ҳадисларни тадқиқот қилаётганларида унда муҳим саҳифалари йўқлигини билиб қоладилар. Шунда етмаётган саҳифаларни топиш учун кутубхонадаги ҳадисларнинг барча қўлёзмаларини ягона рўйхатини тузишга тушадилар. Натижада Албоний ўн минг қўлёзманинг мазмуни билан танишиб чиқдилар. Бир неча йиллардан сўнг эса, доктор Муҳаммад Мустафо Азамий бу ишнинг гувоҳи бўлиб, «Эрта ҳадисга оид адабиётнинг тадқиқоти» номли китобларининг муқаддимасида: «Шайх Носируддин Албоний менга нодир қўлёзмаларнинг кенг қамровли илмини тақдим қилганлиги учун унга ўз миннатдорчилигимни билдираман» деб ёзадилар . Ҳаётларининг ушбу даврида шайх Албоний ўнлаб фойдали китоблар ёздилар, лекин уларнинг кўпчилиги ҳамон нашр қилинмагандир .

Шайхнинг фақатгина шариат далилларини билиш ва қиёсий (солиштирма) фиқҳ бўйича даслабки китоблари «Тахзирус-саажид минат-тихозил-қубуурол-масаажид» («Сажда қилувчиларни қабрларни масжид қилиб олишдан огоҳлантириш») деб номланган эди. Бу китоб кўп марта нашр бўлди. Ҳадис илми бўйича шайх текширган биринчи китобларидан «Ровдун-надир фи тартиб ва тахриж Муъжамут-Табароний ас-Соғир» (Гуллаган боғ: «Табаронийнинг «Муъжамус-соғир» китобини тартиблаш ва ҳадисларнинг аслларини чиқариш») бўлганди. Бу китоб ушбу таржимаи ҳоллари ёзилаётган вақтга қадар ҳам қўлёзма бўлиб чоп этилмаган ҳолатда эди.

Кутубхонадаги ишлари билан бир қаторда, шайх ҳар ойда Сурия ва Урдун (Иордания)нинг турли шаҳарларига сафар қилиб, бу сафарларида одамларни Аллоҳнинг Китоби ва Унинг Росули соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатига эргашишга чақирардилар. Бундан ташқари у киши Димашқдаги кўпгина шайхлар билан учрашиб, улар билан тавҳид, бидъатлар, “иттибоъ” (олимларга онгли равишда эргашиш) ва “таассубул-мазҳабий” (мазҳабларга кўр-кўрона эргашиш) масалалари бўйича баҳслар қилардилар. Шуни айтиб таъкидлаш керакки, ушбу йўлда шайх Албоний кўпгина қийинчиликлар ва синовларга бардош беришларига тўғри келди. Чунки бу ишлари билан мазҳабларнинг мутаассиблари, сўфийлар ва бидъат тарафдорларининг қаттиқ қаршиликларига дуч келдилар. Улар у кишига қарши чиқишар ва бу ҳам етмагандек, бу ишларида шайхга қарши оддий халқни гиж-гижлаб, унга турли лақаблар ёпиштиришарди. Айни вақтнинг ўзида, Димашқнинг чуқур диний илмлари билан танилган муҳтарам олимлари Албонийнинг исломий даъватларини тўла қўллаб-қувватлашар ва ҳаракат қилишга чақиришарди. Улар ичида айниқса, шайх Муҳаммад Баҳжат Байтар, шайх Абдулфаттоҳ ва Имом Тавфиқ ал-Базроҳ каби Димашқнинг эътиборли олимларини айтиб ўтиш лозим, Аллоҳ уларни раҳмат қилсин!

Бир оз вақт ўтиб, шайх Албоний дарс бера бошладилар. Талабалар ва мударрислар ҳафтасига икки марта қатнайдиган ушбу дарсларида ақида, фиқҳ ва бошқа илмлар бўйича масалалар кўриб чиқиларди. Хусусан, шайх Албоний қуйидаги қадимги ва замонавий исломий китоблар бўйича маърузаларни тўлиқ ўқиб, дарсларида уларнинг мазмунларини кўриб чиққанлар: Абдурраҳмон ибн Ҳасан ибн Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг «Фатҳул-Мажид», Сиддиқ Ҳасанхоннинг «Ровдун-Надиййа» (Шавконийнинг «Дурарул-Баҳиййа»нинг шарҳи), Ҳаллофнинг «Усулул-фиқҳ», Аҳмад Шокирнинг «Боъисул-Ҳасис» (Ибн Касирнинг «Ихтисор улумул-ҳадис» китобига шарҳ), Муҳаммад Асаднинг «Минҳажул-Ислам фил-ҳукм», Асад Рустумнинг «Мусталаҳут-тарих», Саид Собиқнинг «Фиқҳус-сунна», Мунзирийнинг «Тарғиб ва тарҳиб», Нававийнинг «Риёзус-солиҳийн», Ибн Дақиқул-Ийднинг «Ал-Имам фи аҳадисил-аҳкам» китоблари.

Ҳадис илми бўйича шайхнинг хизматлари жуда эрта тан олинган. 1955 йилда Димашқ Университетининг шариат куллиёти Ислом фиқҳи бўйича энциклопедияни тайёрлаётганида, шайхга савдо муомалаларига тегишли ҳадисларнинг манбасини ва сиҳатини текшириш вазифасини берган. Бир оз вақтдан сўнг эса Бирлашган Араб республикаси даврида шайх ҳадислар бўйича Қўмитанинг аъзоси этиб сайландилар. Бу Қўмитанинг бошқарув ишларида Суннатга тааллуқли бўлган китобларни нашр этиш ва улардаги ҳадисларни текшириш вазифалари бор эди. Бундан ташқари, шайхни кўпгина Ислом университетлари ва ташкилотлари ўзларига чақириб, юқори лавозимларни таклиф қилишарди. Бироқ шунга қарамай, у киши илм олиши ва дарс бериши сабабли жуда кўп машғул эканликларини айтиб рад жавобини берардилар.

Бир қатор китоблари нашр қилинганидан сўнг, 1381 ҳижрий йилда Албоний Саудия Арабистонидаги Мадина Ислом Университетида ҳадис илмидан дарс беришга таклиф этиладилар. У ерда шайх 1381-1383 йилларда ишлаб, Универститет Раҳбариятининг аъзоларидан бири бўлдилар. У кишининг саъй-ҳаракатлари сабабли ҳадис илми ва у билан боғлиқ фанлар бўйича дарс бериш сифатининг савияси ўзгариб, анча юқорироқ даражага кўтарилди. Бу ўз навбатида ҳадис илмининг ривожланишига ва тарқалишига кучли бир туртки бўлди. Бунинг натижасида эса кўпгина Ислом Университетлари бу фандан дарс бериш учун амалий дастурга эга бўлишди ва бу фанда илм ўрганиш ва мутахассис бўлишга ҳаракат қилувчи кўпгина шогирдлар ҳам етишиб чиқди. Шайхнинг хизматларини эътироф қилиб, у кишига Мадина Ислом Университетининг профессори деган унвон берилди. Аммо кейинчалик Мадинанинг "Жомеъа"сида дарс бераётган вақтларида, у кишининг дарсларига жуда кўп ёшлар қизиқиб қолишади ва улар ўз навбатида шайхдан турли хил саволларга жавоблар олишга интилишарди. Бу эса баъзи одамларга хуш келмайдиган бир ҳолатни юзага келтиради, чунки баъзан ҳақ гап кимларнидир кўзлаган мақсадларига тўғри келмай қолиши мумкин эди. Бунинг устига бир ҳодиса рўй беради: дарсларнинг бирида саволларга жавоб бера туриб, шайх “раъй”(фикр) билан ҳукм чиқариш ҳақидаги Муоз бин Жабалнинг ҳадисини имом Бухорий ва бошқалар “мункар” дейишганини айтадилар, бу эса айрим ёш талабалар орқали ўша ҳадисни ҳужжат деб эътироф қиладиган баъзи бир мударрисларга етиб боради. Бу ҳодиса туртки бўлиб, ўша мударрислар мамлакат муфтиятига Албоний устидан шикоят қилишади. Бунинг натижадасида эса кунлардан бир куни шайх уйларига дам олиш учун қайтиб келганларида таълимгоҳда дарс бермаслик ҳақида ўша муфтият орқали таклиф тушади. Шундан сўнг Албоний хусусий соатсозлик устахонасини акаларидан бирига топшириб, «Зоҳириййа» кутубхонасидаги илгариги тадқиқот ишларига қайтадилар.

Шайх Албоний ҳадис илми бўйича ҳадисларнинг санадларини текшириб, уларни тўлиқ қилдилар ва жуда кўп ҳадисларнинг ўша вақтгача номаълум бўлган аслини кўрсатиб китоблар ёздилар. Бу эса шайхнинг Ислом илмига кўрсатган баъзи бир ижобий таъсирларидандир. Бу таъсир шундай равшан ва очиқ-ойдин бўлгани учун ҳам уни ҳеч ким, ҳатто шайхга қарши турган ва унинг услубига қарши курашганлар ҳам инкор этолмайдилар. Чунки шайх Албонийнинг илмий меърослари жуда улкандир. Ул зот умри давомида 190 та китоб ёзиб, энг буюк ислом уламоларининг 78 та китобида келган ҳадисларнинг сиҳатини текшириб чиқдилар. Шуни алоҳида таъкидламоқ керакки, шайх Албоний ҳадисларни олтмиш йилдан зиёд вақт давомида ўрганиб, ўнлаб минг ҳадислардаги ўттиз мингдан ҳам кўп алоҳида санадларининг сиҳатини текшириб чиққанлар. У киши чиқарган фатволарнинг сони эса 30 жилддан иборат бўлиб, бундан ташқари шайхнинг маърузалари беш мингдан зиёд аудио кассеталарга ёзилгандир.

Шуниси эътиборга лойиқки, шайх Албонийнинг улкан қобилиятлари нафақат илмий тадқиқотларда, балки оддий турмуш ҳаётларида ҳам намоён бўлди. Масалан, ҳаётларининг охирида Аммоннинг четидаги бир уйга кўчиб борадилар ва у ерда қуёш иссиқлигида ишлайдиган сув иситгич асбобини, (қариган чоғларида зинадан кўтарилиш қийин бўлиб қолганлиги учун) иккинчи қаватга олиб чиқарадиган лифтни, томнинг устига ўрнатилган намоз вақтларини аниқ кўрсатадиган қуёш соатини ва бошқа фойдали нарсаларни ўз қўллари билан ясаганлар.

Юқорида айтиб ўтилганидек, шайх Албоний саҳиҳ ҳадисларни заиф ва тўқималардан ажратиш учун жуда кўп меҳнат сарфлаганлар. Мисол учун: Термизий, Абу Довуд, Насоий, Ибн Можа, Суютий, Мунзирий, Ҳайсамий, Ибн Ҳиббон, Ибн Ҳузайма, Мақдисий ва бошқа муҳаддисларнинг ҳадис тўпламларини сиҳатини текшириб чиққанлар. Бундан ташқари, шайх Албоний машҳур бўлган қадимги ва замонавий уламоларнинг китобларидаги ҳадисларнинг сиҳатини ҳам текшириб чиққанлар. Улар: Имом Бухорийнинг «Адабул-Муфрад», Термизийнинг «Шамоили Муҳаммадия», Имом Нававийнинг «Риёзус-солиҳийн» ва «Азкор», Шайхул-ислом Ибн Таймиянинг «Иймон», Ибнул-Қоййимнинг «Иғосатул-Луҳфан», Саид Собиқнинг «Фиқҳус-сунна», Муҳаммад Ғаззолийнинг «Фиқҳус-сийра», Юсуф Қарзовийнинг «Ҳалал ва ҳаром фил-Ислам» китоблари ва бошқа машҳур китоблардир. Шайх Албоний саҳиҳ ва заиф ҳадисларни бир-биридан алоҳида жилдларга йиққанлари сабабли нафақат ислом уламолари, балки оддий мусулмонлар ҳам, саҳиҳ ва ҳасан ҳадисларни, заиф ва тўқима ҳадислардан ажрата олиши мумкин бўлди.

Шайх Албоний ўзлари ҳам Ислом бўйича гўзал китоблар ва мақолалар ёзганлар. Буларнинг ичида қуйидагиларни алоҳида зикр қилса бўлади: «Тавассул: анваъуху ва ахкамуху» («Аллоҳга яқинлашишга интилиш: унинг турлари ва ҳукмлари»), «Ҳижжатун-набиййи соллаллоҳу алайҳи ва саллам кама равоҳу анҳу Жобир розияллоҳу анҳу» («Жобир розияллоҳу анҳу ривоят қилгани бўйича Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳажи»), «Манасикул-ҳаж вал-умра фил-Китаби вас-Суннати ва асарис-салаф» («Китоб, Суннат ва солиҳ салафларнинг ривоятлари асосида ҳаж ва умра ибодатлари»), «Сифату солатан-набиййи соллаллоҳу алайҳи васаллам минат-такбири илат-таслими кааннака тароха» («Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг такбирдан то саломгача бўлган намозларининг худди кўриб турганингдек сифати»), «Аҳкамул-жаноиз ва бидаъуха» («Жаноза ҳукмлари ва унинг бидъатлари»), «Фитнатут-такфир» («Мусулмонларни кофирликда айблаш фитнаси») китоблари ва бошқа кўпгина китоблардир.

Замонамизнинг катта уламолари ва имомлари шайх Албонийни эҳтиром билан тилга олишади. Улар у кишига диний-фиқҳий масалалар бўйича маслаҳат сўраб мурожаат қилишар, у кишини зиёрат қилишар ва ўзаро хат ёзишиб фатволарини олишарди. Уларнинг сонини ҳисоблай олмаймиз, тирикларини Аллоҳ сақласин, вафот этганларини эса Аллоҳ раҳмат қилсин! Бу олимларнинг бошида аллома ва олийжаноб шайх Абдулазиз ибн Боз раҳимаҳумаллоҳ турадилар. Бу киши Албонийни жуда ҳам иззат-ҳурмат қилганлар. Албоний роҳимаҳуллоҳ, Покистон ва Ҳиндистондаги (Бадиуддин Шоҳ Синдий, Абдуссамад Шарофуддин, Муҳаммад Мустафо Азамий каби), Марокашдаги (Муҳаммад Замзамий каби), Мисрдаги (Аҳмад Шокир каби), Саудия Арабистонидаги (Абдулазиз ибн Боз, Муҳаммад Амин Шанқитий каби) машҳур муҳаддислар билан ва бошқа мамлакатларнинг етакчи муҳаддислари билан учрашиб фаол равишда хат ёзишганлар. Шайхнинг ҳадис илмига қўшган ҳиссаси ва бу соҳадаги улкан хизматларини ўтган ва ҳозирги замоннинг кўпгина ислом уламолари томонидан эътироф этилгандир. Уларнинг ичида: доктор Амин ал-Мисрий (Мадина Ислом Университетининг Ислом тадқиқоти куллиёти раҳбари), доктор Субҳи ас-Салоҳ (Димашқ Университетининг ҳадис куллиётининг собиқ раҳбари), доктор Аҳмад ал-Асал (Риёз Университетининг Ислом тадқиқоти куллиёти раҳбари), шайх Муҳаммад Тоййиб Авқижий (Анқара Университетининг тафсир ва ҳадис куллиётининг собиқ раҳбари), шунингдек шайх Ибн Боз (ўз замоналарида Саудия Арабистонининг муфтийси), шайх Ибнул-Усаймийн (Кибор Уламолар Ҳайъатининг аъзоси), Муқбил ибн Ҳодий ал-Водиъий (Яманлик аллома) бор, Аллоҳ уларнинг ҳаммасига Ўз раҳматини ёғдирсин!

Шайх Албоний кўпгина шогирдларни тарбиялаб етиштириб чиқардилар. Уларнинг кўпчилиги бутун дунёга машҳур олимлардир. Уларнинг ичида мана бу шахсларни алоҳида эслаб ўтиш лозим: шайх Ҳамди Абдулмажид, шайх Муҳаммад Ийд Аббосий, доктор Сулаймон ал-Ашкар, шайх Муҳаммад Иброҳим Шакра, шайх Али Ҳашшон, шайх Муҳаммад Жамил Зийну, шайх Абдурраҳмон Абдус-Сомад, шайх Али Ҳасан Абдулҳамид Ҳалабий, шайх Салим Ҳилолий, шайх Муҳаммад Солиҳ Мунажжид ва яна бошқалардир. Аллоҳнинг ёрдами ила у кишининг шогирдлари солиҳ салафларимиз йўлида тарбияландилар. Албонийни шахсан ўзларидан университетда ёки китоблари ва бошқа ёзма ишларидан дарс олган шогирдлари, ҳозирги кунда ҳам дунёнинг кўпгина қитъаларида яшаб, покиза услубда саҳиҳ (тўғри) илмни шиддат ва қатъият билан тарқатяптилар, бунинг учун Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!

Бутун умрларини шайх Албоний Аллоҳга чақиришга бағишладилар. Ул зот даъватларини илм олиш орқали ўзини тозалаб поклашга асосланган “тасфия” (поклаш) ва тарбия этиш услубида олиб бордилар. Ушбу йўлда у киши олийжаноб тарбиячи ва содиқ ўқитувчи бўлган эдилар. Шайхнинг: «Мен дарс берардим, тарбия қилмасдим», деган сўзлари эса камтарлик бўлиб, ўзини паст олиш эди. Ваҳоланки, тозалаб тарбия қилиш воситаси илм беришнинг ўзи эмасми?! Бу охирги икки сифатни тушунишликда фарқ йўқдир. Ниҳоятда камтарин бўлганликларига яна бир мисол келтирамиз: ўзларини «шайх» деб аташларини ёқтирмасдилар, шунинг учун ҳам ҳаётлик пайтларида асарларидаги исмлари олдига «шайх» деб ёздирмаганлар. Бир куни эса ўқувчиларидан бири учрашувга келган тингловчиларга у кишини «шайх» деб таништирганда, йиғлаб юборадилар ва фақатгина илм излагувчи эканликларини айтадилар.
Албоний раҳимаҳуллоҳ, илмни қаттиқ ҳурмат қилиши, тиришқоқлиги, ҳақ йўлдаги сабри ва матонати, ҳамда ҳаққа тез қайтиши билан ажралиб турардилар. Даъват йўлидаги ўзларига етган қийинчиликларни муносиб равишда улкан сабр билан бошдан ўтказардилар. У киши ўзининг илми, ўзини бошқариши, гўзал ва олий хулқ-атвори, ҳамда ёқимли табиат-феъли ва юмшоқ қалби билан одамларни ўзига жалб қилардилар. Агарда ўзларидан илмда сустроқ бўлган одамларга мурожаат қилсалар, уни хавотирга солаётган масалаларда жавобини тушунтиришликни уни ўзидан излаганликларига эса Аллоҳнинг ёрдами ила жуда кўп марта гувоҳи бўлганмиз.

Шайх Албоний кўпгина юртларга (Қатар, Миср, Қувайт, БАА, Испания, Британия ва бошқа мамлакатларга) маърузалар билан сафарлар қилганлар ва гарчи бунга ҳаракат қилмаган, ҳамда бундан чўчиган бўлсаларда, Ер шарининг турли бурчакларида катта шуҳрат қозондилар. У кишининг мана бу: «Шуҳратни севишлик инсонни белини синдиради», деган сўзларни доим қайтариб туришлари, бу ишни хоҳламаганликларига далолат қилади. Бутун умрлари давомида сиёсатдан узоқ бўлганларига қарамай, икки марта турмага қамалганлар ва ўзини вақтида ушбу қамоқхоналарнинг бирида шайхул-ислом Ибни Таймия роҳимаҳуллоҳ ҳам қамалганликлари, олиб бораёган фаолиятларига рамзий бир ишора бўлса керак.

Шайх Албоний кўпгина телекўрсатувларда ва радио эшиттиришларида қатнашиб, асосан телетомошабин ва радио эшитувчиларнинг саволларига жавоб берардилар. Бундан ташқари хоҳлаган киши шайхнинг уйига қўнғироқ қилиб шахсан ўзининг саволини ҳам бериши мумкин эди. Гувоҳларнинг айтишларича, бундай ҳолатда шайх ишларини тўхтатиб, саволни эътибор билан эшитар, сўнг унинг ҳар бир тафсилотига киришиб батафсил ва кенг жавоб берардилар. Жавобларида эса шайх (жавобга асосланган) манбаларини кўрсатиб, унинг муаллифини ва ҳатто китобни саҳифасигача айтардилар. Шуни ҳам такидлаш керакки, шайх фақат диний-фиқҳий саволларга жавоб берибгина қолмай, балки “манҳаж” – йўналиш (яъни, даъват услуби)га боғлиқ бўлган саволларга ҳам жавоб берганлар ва бу каби саволларга жавоб берувчи дастлабки олимлардан бўлдилар. Айниқса, шайх Албоний Суннат ва унинг тарафдорларини қаттиқ қўллаб қувватлашлари, солиҳ салафларимизнинг тушунчаси билан Қуръон ва Суннатни тушунишлик, бунга чақирувчиларни севиш ва солиҳ салафларнинг йўлидан чиқиб кетганларга раддия бериш билан ажралиб турадилар. Шунинг учун бўлса керак, ул зотни фақатгина суннат аҳлидан бўлганлар яхши кўриб ҳурмат қилишади ва фақатгина бидъат аҳлидан бўлганлар, ҳамда адашган фирқаларнинг вакиллари ёмон кўриб адоват қилишади. Уларнинг шайхга бўлган таъна-ю, маломатлари беҳисобдир. Аммо ҳар сафар Албоний роҳимаҳуллоҳ уларнинг бу ҳуружларига матонат билан сабр қилар ва ҳақдан оғишмай, унда тош каби мустаҳкам турардилар. Бир мисол: Албонийдан: «Нима учун "Иҳвонул-муслимийн" жамоасини тарк қилдингиз?» деб сўрашганида, у киши умри давомида бирор-бир ҳизбга аъзо бўлмаганларини, бу ишдан сақлаган Аллоҳга беҳисоб шукр айтишларини ва бу масалада турли ҳизб ва фирқаларни вакиллари билан учрашиб мунозаралар қилганларини айтадилар. У кишидан баъзи ҳизбларнинг аъзолари, хусусан "Иҳвонул-муслимийн" жамоасининг аъзолари ҳам дарслар олиб, кейинчалик эса ҳизбларидан чиқиб кетишган. Мана шу сабабли ўша ҳизбнинг масъуллари томонидан Албонийга нисбатан ёмон муносабатлар содир бўлганди ва ҳатто ўша масъуллар у кишини учратганларида салом ҳам беришмасди. Баъзан эса, у киши ҳақида ёлғон ва бўҳтон гапларни тарқатишарди. Масалан, «Саййид Қутбни кофирга чиқарган Албонийга раддия» деган ном билан Қувайтда бир доктор қаламига мансуб рисола чиққанида Албоний жуда ҳам ҳайрон бўладилар, чунки у киши Саййид Қутбни кофирга чиқармагандилар. Бу эса ўз навбатида одатдаги бўҳтон эди. Ўзи шуни таъкидламоқ керакки: мусулмонликни даъво қилган ва мусулмонлар қабристонида дафн қилинган кишиларни кофирга чиқариш масаласида Албоний жуда ҳам эҳтиёт бўлган шахслардан ҳисобланадилар ва кофирга чиқариш у ёқда турсин, умматга хизмат кўрсатган мусулмонларни ҳурмат билан тилга олиб: «ҳақ гап кимдан чиқмасин ва қаерда бўлмасин биз ўша ерда биргамиз» деб, таъкидлардилар. Ҳақ эса ўз навбатида далиллар билан собит бўладиган ҳужжатдир.

Шайх Албонийни хизматларини эътироф этиб, 1419 ҳижрий йилда «Пайғамбар ҳадисларини ўрганиш, сиҳатини текшириш ва ўргатиш орқали уларга аҳамият бериш бўйича қаратилган илмий ҳаракатлари» учун у кишига қирол Файсал номидаги исломий тадқиқотлар бўйича бутунжаҳон мукофоти берилди.

Шайх раҳимаҳуллоҳ Шом (Сурия)дан Байрутга, сўнг эса Бирлашган Араб Амирликларига бир неча бор ҳижрат қилганлар. Охирги яшаб ўтган жойлари эса Урдун (Иордания)нинг пойтахти Аммон эди. У киши илмга берилиб китоблар ёзишни ва дарс беришни, ҳаттоки саксон ёшга етганларида ҳам тўхтатмадилар. Ҳаётларининг аксарият қисмида одамлар орасида Динни тўғри ва соф тушунчасига, яъни Динни салафларимиз тушунгандек англашга ва улардан кейинги янги пайдо қилинган бидъатлардан Динни тозалаш лозимлигига чақириш билан машғул бўлдилар. Қалблари шунга боғланиб қолгани сабабли умрларининг охирги икки ойига қадар, то қаттиқ заифликка учраб қолмагунларича, китоблар ва хатлар ёзишни, ҳамда ҳадисларни текширишликда давом этдилар. Аллоҳ ул зотнинг руҳини 1420 йилнинг Жумода ал-Охирнинг тугашига саккиз кун қолганида (1999 милодий йилнинг 2 октябр) шанба куни шомдан олдин 87 (ҳижрий ҳисоб бўйича) ёшларида олди. Шайхнинг жанозалари вафот этган кунларининг ўзидаёқ кечқурун адо этилди. Беш мингдан зиёд бўлган одамлар жамоаси намозгоҳда у кишининг жанозаларини ўқишди. Жасадларини тайёрлаб, жанозаларини тезда ўқилиши ва дарҳол дафн қилинишлари, шайхнинг васиятлари бўйича амалга оширилганди. Ҳаттоки, ушбу охирги васиятларида ҳам шайх Албоний (жаноза ва дафн борасида) Суннатни бажаришга тарғиб қилиб кетдилар. Аллоҳ таоло ул зотни мағфират қилиб, Ўз марҳаматига олсин!

Олимлар, талабалар ва омма халқ бу улкан йўқотишдан қаттиқ таъсирланди. У кишининг ўлими ҳақидаги хабар тарқалганида, фазилатли ва муҳтарам илм аҳллари томонидан ул зотни эсга олиб мақтовлар айтилди. Улар: Саудия Арабистонинг (ҳозирги) муфтийси шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Оли Шайх, шайх Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн, шайх Абдуллоҳ ибн Жибрийн, шайх Солиҳ ибн Абдулазиз ибн Муҳаммад Оли Шайх ва бошқалар шулар жумласидандир.

1. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, шайх Албоний Ҳалаб (Сурия)да ва Марокаш (Марокаш) шаҳарларидаги кутубхоналарда ҳамда Британиянинг Миллий кутубхонасида сақланаётган ҳадислар қўлёзмаларининг рўйхатини ҳам тузганлар.
2. Ҳозирга қадар шайх Албонийнинг етмишга яқин қўлёзмалари нашр қилинмаганлигича қолмоқда.
3. 1958 йилда Миср Сурия билан Бирлашган Араб республикасини ташкил қилган. Бу сиёсий иттифоқ 1961 йилгача, то Сурия ундан чиқиб кетмагунича давом этди.
4. Ушбу ҳадис Аҳмад 5/230, 242 да, Абу Довуд 2/116 да ва Тирмизий 2/275 да келган. Уни Ибни Ҳазм “ботил”, Тирмизий “мурсал” деганлар ва кўпгина муҳаддислар ҳужжат бўлмаслигини айтишган.
Имом Албоний ҳақида олимлар айтган мақтовлари
(«Ал-Асалаҳ» журнали, №23, 76-77-с.)

Шайх Абдулазиз ал-Ҳада айтадилар: «Шайх, катта олим, (илм) океани ва ўз замонасида тафсир илми, ҳамда араб тилида тенги йўқ Муҳаммад Амин Шанқитий (раҳимаҳуллоҳ) шайх Албонийни шундай ҳурмат қилардиларки, ҳатто у кишини ўтиб кетаётганларини кўриб қолсалар, Мадина масжидидаги синфларида дарсни тўхтатиб, ўрниларидан туриб салом берардилар».

Катта олим, устоз Муҳиббуддин Хотиб айтадилар: «Ўз ҳаётини Суннатни тирилтиришга бағишлаган даъватчилар ичида биродаримиз Муҳаммад Носириддин (ибн) Нуҳ Нажотий Албоний ҳам борлар».
Катта олим Муҳаммад Хомид Фиқий айтадилар: «… биродаримиз ва салафий олим, шайх Носируддин».

Саудия Арабистонининг собиқ муфтийси Шайх Муҳаммад ибн Иброҳим Оли Шайх айтадилар: «У – суннатни ушлаган, ҳақни ҳимоячиси ва ботил аҳлининг мухолифидир».

Албоний ҳали ҳаётлик чоғларида шайх Абдулазиз ибн Боз раҳимаҳуллоҳ ажойиб сўзларни айтганлар. Доктор Муҳаммад Лутфий ас-Сабаҳ айтадилар: «Мен Ибн Боз раҳимаҳуллоҳнинг: «Ушбу етти қават осмон остидаги ҳозирги давримизда ҳадис илмини шайх Носириддин (Албоний)дан кўра ортиқроқ биладиган одамни билмайман», деганларини эшитганман деб айтадилар. («Ад-Дустур» газетаси, Иордания, 10-август, 1999йил)

Яна Ибн Боз раҳимаҳуллоҳдан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Албатта Аллоҳ ҳар юз йилнинг бошида бу умматдан улар учун “мужаддид” (янгиловчи)ни чиқаради», деган ҳадислари ҳақида: «Бу асрнинг мужаддиди ким?» деб сўралганларида: «У – Шайх Муҳаммад Носириддин Албонийдир. Менимча у мужаддид бўлган, Аллоҳ билгувчироқдир», деганлар.

Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Мен шайх (Албоний) билан бир неча бор учрашганман. Булардан олган маълумотим шуки: у киши Суннатга амал қилишга ва ақидада бўладими ёки амалда бўладими, бидъатларга қарши курашишга жуда жиддий қараганлар. У кишининг ёзган китобларидан билган нарсам эса: у киши ҳадисларни ривоят қилишда ва уларни текшириш бўйича улкан илмга эга бўлганлар ва ёзган ишларидан манҳажда ҳам, ҳадис илмида ҳам Аллоҳ жуда кўпларни манфаатдор қилди. Бу эса мусулмонлар учун жуда буюк натижадир. Барча мақтовлар Аллоҳгадир».

Яна Ибнул-Усайминдан: Албоний ҳақида “муржиа” деган сўзларни гапиришяпти , бунга нима дейсиз? деб сўрашганида, у киши: «Албонийни муржиа деган одам ё Албонийни билмайди, ёки муржиа ким эканлигини билмайди», деганлар. Ҳамда ушбу масалада у кишининг тарафини олиб, қуйидаги сўзларни айтганлар: «Албоний суннат аҳлидан бўлиб, ҳадис имомидир. Мен буни инкор қиладиган одамни билмайман, фақатгина баъзи бир қалбларида нафрат ва хусумат ўрнашиб қолган кимсалар борки, улар ўзларининг наздида бирон кишида камчиликни кўрсалар, ўша одамни ҳақоратлашга ўтиб кетадилар. Бу ишни эса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларидаги мунофиқлар садақа берувчиларга нисбатан қилишарди. Агар бир одамни кўп садақа бераётганини кўришса, уни риёкорликда айблашар ва агар камроқ бераётганини кўришса, уни бахилликда айблашарди». Яна бир жойда эса: «Мен бу одамни (яъни, Албонийни) унинг китобларидан ва у билан учрашган мажлислардан биламан. У – ақидаси ва манҳажи тўғри бўлган салафийдир. Энди шундай кимсалар борки, гарчи Аллоҳ азза ва жалла бундай демаган бўлса ҳам, улар Аллоҳнинг бандаларини куфрда айблашади ва уларнинг бу ишига рози бўлмаган олимларни эса «у – муржиадир» деб айтишади. Бу – ёлғон, уйдирма гап ва туҳматдир! Ундай кимсаларга қулоқ солманглар!», деганлар.

Катта олим Шайх Зайд ибни Файйод, раҳимаҳуллоҳ, қуйидагиларни айтганлар: «Дарҳақиқат, шайх Муҳаммад Носируддин Албоний бу асрнинг энг машҳур ва энг аъло шахсларидандир. У ҳадис хусусида: яъни, унинг санади, ровийлари ва саҳиҳ ёки заифлик даражаси ҳақида кўп қайғурган киши бўлиб, соатлар (яъни, вақт) ва ҳаракатлар сарф қилинадиган энг яхши ишлар ичида бу жуда олийжаноб бўлган вазифадир. У ҳам бошқа олимлар каби ниманидир тўғри топиб ва нимададир хато қилгандир. Лекин бу буюк илмга (яъни, ҳадисларга) бўлган ихлоси, унинг обрўсини тан олиш кераклини тақозо қилади».

Шайх Муқбил ибни Ходий ал-Водиъий, раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Дарҳақиқат, Шайх Муҳаммад Носируддин Албоний каби шахс ҳозирда ҳадис илмида топилмайди. Аллоҳ унинг илми орқали (умматни) фойдалантирди. Унинг китоблари революцион ҳаракатлардан кўра бир неча бор фойдалироқдир. Мен бунга ҳақиқатда ишонаманки, Албоний “мужаддид”лардандир. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта Аллоҳ, ҳар юз йилнинг бошида бу умматдан улар учун “мужаддид” (янгиловчи)ни чиқаради», деганлар ва бунинг учун Аллоҳга ҳамдлар айтаман». (Абу Довуд ривояти, Ироқий ва бошқалар саҳиҳ дейишган)
Меҳмон 08-18-2009, 02:50 PM
Аллоҳ азза ва жаллани танимоқлик

Агар сенга: «Роббинг ким?», дейилса, «У мени ва барча оламларни Ўзининг неъмати ила тарбия қилган Аллоҳдир», деб айтгин.
Шайх раҳимаҳуллоҳ уч асосни умумий суратда баён қилгач, энди Китоб, Суннат далиллари ва Аллоҳнинг борлиқдаги оят-аломатлари, ҳамда ақлий далиллар билан бирма-бир муфассал ёритиб беришни хоҳладилар. Ана шундай қилиб ақида масалалари Китобу Суннат далиллари ва барча шубҳалар ариб, ақида қалбда мустаҳкам ўрнашиб қолиши учун ҳам Аллоҳ таолонинг кавний-борлиқдаги оят-аломатларига назар ташлашга асосланмоқлиги вожиб бўлади.
Шак-шубҳа, одамларнинг миш-мишлари ва кўр-кўрона тақлидга қурилган ақидага келсак, албатта у ўткинчи бўлиб, нуқсон ва ўз таъсирини йўқотишга кўндалангдир.
Нафақат ақида, балки бошқа шаръий ҳукмлар ҳам Китобу Суннат далиллари ва соғлом ақлий ҳужжатлар билангина собит бўлади. Шунинг учун ҳам шайх раҳимаҳуллоҳ ушбу уч асосга кўплаб далиллар келтириб, бирор асосга тўхталадиган бўлсалар, албатта уни, шак-шубҳа ва турли ҳаво-раъйларни кетказиб, қалбда ақидани мустаҳкамлайдиган аниқ-тиниқ далил ва ҳужжатлар билан асослаб берадилар.
(Муаллиф раҳимаҳуллоҳнинг): «Агар сенга … дейилса», деган жумлаларига келсак, яъни, «Роббинг ким?», деб сўралсанг. Ушбу саволга албатта йўлиқиб, у ҳақда дунё ва охиратда ҳали сўраласан. Демак, Роббинг азза ва жаллани танимоқлигинг ва далил-ҳужжатга асосланган тўғри жавобни беришинг даркор. «Роббим Аллоҳ» ана шу тўғри жавобдир. «У мени ва барча оламларни Ўзининг неъмати ила тарбия қилган». Бу эса ақлий далил бўлди.
Роб жалла ва аъла барча бандаларини Ўзининг неъмати ила тарбия қилиб, онасининг қорнида босқичма-босқич, уч зулумат (1-онанинг қорни, 2-бачадон, 3-йўлдош) ичида Ўзининг ризқи билан озиқлантириб, йўқдан бор қилди. Онасининг қорнидалигидаёқ унга ризқ етиб туради. Шунинг учун ҳам ҳомиланинг жисми онанинг қорнида ўсиб, катталашиб боради. Чунки унга Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан ризқ-рўз етиб туради.
Сўнг унга руҳ пуфланиб, Аллоҳнинг изни ила ҳаракатга келиб, яшай бошлайди. Бу она қорнидаги тарбия эди. Туғилгач Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло уни соғлиқ ва офият неъмати ила тарбия қилади. Ва унга онасининг сутини мўл-сероб қилиб, (турли) таомлардан тановул қилгунга қадар она сути билан озиқаланади, ва (маълум муддат ўтгач) она сутидан ҳам беҳожат бўлади. Сўнг ақл, кўз ва қулоғи аста-секинлик билан ривожланиб, балоғат ёшига ҳам етади. Сўнг қирқ ёшга етганда кучга тўлиб, ғоятда қувват ҳосил қилади.
Онасининг қорнида яратилиб вафот этгунга қадар бўлган муддат ичида ким уни озиқлантирди? Ким уни озиқлантириб сўнг ушбу таом ва ичимликни унинг ҳар бир ҳужайра ва мушак, ҳамда жисмининг барча қисмига етиб боришига имкон берди? Ким уни таом ва шаробга бўлган хоҳиш-иштаҳасини очиб, сўнг ҳазм қилдириб, ундан унинг (таом ва шаробнинг) зарарини чиқариб ташлади? Ким ана шу ишларни бошқариб, инсонни тарбия қилди? У Зот, ахир Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло эмасми? У Зот Роб субҳанаҳу ва таолодирки, мени ва барча оламларни Ўзининг неъмати ила тарбия қилди.
Ер юзидаги барча инсон ва ҳайвонот олами, ҳамда қуруқлик ва денгиз олами, қуруқлик ва денгиздаги катта махлуқотдан тортиб кичигигача, барча-барчаси У Зотнинг неъмати ва ризқи ила озиқланади. Аллоҳ таоло шундай деди: «Агар (Раҳмон) Ўз ризқини ушлаб-тўхтатиб қўйса, сизларга ризқ-рўз берадиган ўша зот ким ўзи?!» (Мулк: 21). Ва яна шундай деди: «Ерда ўрмалаган нарса борки, барчасининг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У Зот уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билур» (Ҳуд: 6). Ва яна ушбу қовли: «Ўз ризқу рўзини кўтара (яъни, топа) олмайдиган қанчадан-қанча жонзотлар бордир. Аллоҳ уларга ҳам, сизларга ҳам ризқу рўз берур. У Эшитгувчи, Билгувчидир» (Анкабут: 60). Ана шу Роб субҳанаҳу ва таолодир: «Ана шу Аллоҳ Роббингиздир, бас, Унга ибодат қилингиз!» (Юнус: 3). Аллоҳ жалла ва аладан ўзга бут-санам ёки бошқа бирортаси ризқ бериш ва бошқа ишларга ҳам молик эмас. Балки ўзи ризқланадиган ва сиз-у бизга ўхшаш махлуқдир.
У менинг маъбудим. Мен учун Ундан Ўзга маъбуд йўқ. Далил, Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: «Ҳамду сано барча оламларнинг Робби бўлмиш Аллоҳ учундир» (Фотиҳа: 2).
(Муаллиф раҳимаҳуллоҳнинг): «У менинг маъбудим», деган сўзларига тўхталсак, Роб азза ва жалла ана шундай ишларни қилар экан, демак, мен ва мендан ўзгаси томондан ибодат қилинишга лойиқ ҳам Унинг Ўзидир. Сўнг шайх раҳимаҳуллоҳ рубубият тавҳидига иқрор бўлишликни ўзи асло кифоя қилмаслигини яна бир бор эслатяптилар. Роббим неъматлари ила мени тарбия қилган Аллоҳдир, деб айтишингиз асло етарли эмас.
Бунинг ўзи етарли эмас, балки ибодат фақат У Зотга қилинишини ҳам эътироф этиб, ибодатни Унга холис адо этмоқлигингиз лозим. Ана шу муваҳҳид билан мушрик орасидаги фарқдир. Муваҳҳид Аллоҳ азза ва жалланинг рубубият ва шериксиз, ёлғиз Ўзи ибодатга ҳақли дея иқрор бўлади. Мушрик эса Аллоҳнинг рубубиятига иқрор бўлиб, ибодат қилишда эса мушрикдир. Ибодат қила туриб Унга ўзгасини ҳам шерик қилади. Унга яратмаган, ризқ бермаган ва бирор нарсага молик бўлмаган бир нарсани шерик қилади. Демак, ана шу муваҳҳид билан мушрик орасидаги фарқдир. Муваҳҳид, «Роббим ва маъбудим Аллоҳ. Мен учун Ундан Ўзга маъбуд йўқ», дейди. Мушрик эса: «Роббим Аллоҳ», дейди. Ибодат унинг наздида фақат Аллоҳга хос эмас. Аллоҳ билан бирга дарахт, тош, авлиё, солиҳ зотлар ва қабрларга ибодат қилади. Шу сабабдан ҳам у мушрик бўлиб, рубубиятга иқрор бўлиши унга фойда келтирмади ва исломга ҳам дохил қилмади.
(Муаллиф раҳимаҳуллоҳнинг): «У менинг маъбудим», деган қовллари, яъни, ибодат қиладиган илоҳим.
«Мен учун Ундан Ўзга маъбуд йўқ», яъни, на фаришта, пайғамбар, ўтган солиҳ зотлар, дарахт, тош ва боша бирор нарса эмас. Мен учун У субҳанаҳу ва таолодан Ўзга маъбуд йўқ. Ана шу тавҳидни далил асосида қайдлашдир ва бу ақлий далил эди. Сўнг Қуръондан бўлган нақлий далилни зикр қилдилар.
Далил, Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: «Ҳамду сано барча оламларнинг Робби бўлмиш Аллоҳ учундир» (Фотиҳа: 2).
Ушбу оят Қуръонда «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим»дан кейин турадиган аввалги оятлардан. Ва у жаннат аҳлининг охирги айтадиган сўзларидир. Аллоҳ таоло шундай деди: «Охирги тилаклари эса барча оламлар Роббиси – Аллоҳга ҳамду сано айтишдир» (Юнус: 10). Аллоҳ азза ва жалла яратишни ушбу калима билан очди-бошлади ва ушбу калима билан якунлади. Аллоҳ таоло шундай дейди: «Ҳамду сано осмонлар ва ерни яратган, зулматлар ва нурни таратган Аллоҳ учундир» (Анъом: 1). «(Зеро), уларнинг (яъни, барча бандаларнинг) ўрталарида ҳақ (ҳукм) билан ҳукм қилинди. Ва «ҳамду сано барча оламларнинг Роббиси бўлмиш Аллоҳ учундир», дейилди» (Зумар: 75). Демак, холқ-яратишни ушбу калима билан бошлаб ва яна ушбу калима ила тугатди. Чунки бу улуғ бир калимадир.
Аллоҳ таолонинг: «Ал-ҳамду», қовлига тўхталадиган бўлсак, У Зотга муҳаббат қўйиб ва улуғлаган ҳолда барча неъматлари учун олқиш айтишдир. «Ал-ҳамду»даги «ал», мутлақ барча мақтов-олқишлар Аллоҳга хосдир ва У бунга лойиқдир маъноларини ифодалайди. Ундан ўзгаси эса қилган яхшилигига қараб мақталади. Аммо мутлақ ва тамомий маънодаги мақтов, у фақат Аллоҳ азза ва жалла учундир. Чунки неъматнинг бари У томондан (ато қилинган).
Ҳатто махлуқ ҳам сизга бирор яхшилик қиладиган бўлса, у ҳам Аллоҳ азза ва жалла ҳузуридандир. Чунки У Зот ушбу махлуқни сизга (яхшилик қилишига) бўйинсундириб қўйди. У Зот унга сизга яхшилик улашишига имконият-иқтидор берди. Демак, натижада барча мақтов-олқиш Аллоҳга қайтади.
«Ал-ҳамду лиллаҳи» қовлидаги «Аллоҳ» лафзи жалолага келсак, барча махлуқотлари устидан улуҳият ва рубубият хислатларига эга зот маъносидадир. Ушбу исм билан У субҳанаҳудан Ўзгаси номланмайди. Ҳатто Фиръавн ҳам: «Мен Аллоҳман», демаган, балки: «Мен Роббингизман», деган. Ушбу исм фақат Аллоҳгагина хосдир. Бирор киши ушбу ном билан номланмайди ва журъат қилиб: «Мен Аллоҳман», деёлмайди.
Демак, барча мақтов ва олқиш оламларнинг Роббиси Аллоҳ учун экани аниқ-равшан бўлди.
Малоика, қуш, йиртқич, ҳашарот ва Аллоҳнинг Ўзигина ададини биладиган қуруқлик ва денгиздаги барча оламларнинг Роббиси Аллоҳдир.
«Оламларнинг Роббиси», ушбу сифат фақат Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло учун қўлланилади. Бирор кишига нисбатан: «Оламларнинг Роббиси», деб айтилмайди.
«Ар-Роб», деб маърифа (аниқлик артикли)да фақат Аллоҳга нисбатан қўлланилади ва Ундан бошқасига нисбатан айтилмайди. Махлуқ эса: «Роббуддар» (ҳовлининг робби-эгаси) ёки «Роббул баҳийма» (чорванинг робби-эгаси), деб бирор нарсага изофа ўлароқ ишлатилиши мумкин ва шунда ҳам роб калимаси эга, хўжайин маъноларини ифодалайди.
Аллоҳдан Ўзга ҳар бир нарса олам бўлиб, мен ана шу оламнинг бириман.
Сўнгра шайх раҳимаҳуллоҳ ушбу (Фотиҳа: 2) оятидан далил келтиришга ўтдилар.
«Аллоҳдан Ўзга ҳар бир нарса олам бўлиб, мен ана шу оламнинг бириман», деган сўзларига тўхталадиган бўлсак, Аллоҳ таоло менинг Роббим, чунки У оламларнинг Роббиси ва мен ушбу оламнинг бири бўлар эканман, бирор киши, на кофир ва на мусулмон: мени оламларнинг Роббисидан Ўзга Роббим бор, деб айтолмайди. Бунинг асло имкони йўқ бўлиб, ақли расо киши бу сўзни айтмайди. Бу эса Аллоҳ азза ва жалланинг рубубиятига далилдир. Модомики У Зот оламларнинг Роббиси бўлар экан, демак, У ибодатга лойиқ-ҳақлидир. Ушбу далил У субҳанаҳу ва таолодан Ўзгасига ибодат қилиш нақадар ботил иш эканини кўрсатади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло суранинг давомида шундай деди: «Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз» (Фотиҳа: 5).
Ушбу оят қайд-чекловни ифодалайди. Чунки асли (жумлада) кейин келиши лозим бўлган –«اياك» («Сенгагина») - аввал келишлиги ва асли (жумлада) аввал келиши лозим бўлган – «نعبد» («Ибодат қиламиз») - кейин келишлиги чекловга далолат қилади. Демак, «اياك نعبد» («Сенгагина ибодат қиламиз») «نعبدك» («Сенга ибодат қиламиз») жумласидан батамом фарқ қилади. Сабаби «نعبد» («Ибодат қиламиз») жумласида фақат исбот мавжуд. Бироқ «اياك نعبد» («Сенгагина ибодат қиламиз») оятида эса нафий ва исбот бор. Яъни, Сендан Ўзгага ибодат қилмаймиз. Ибодат фақат нафий ва исбот билан тўғри бўлади. Ва у «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимасининг ҳам маъносидир. Ушбу тавҳид калимасида ҳам нафий ва исбот бор бўлиб, улуҳиятни Аллоҳдан Ўзгасидан рад этиб, уни Аллоҳ азза ва жалла учун исбот қилмоқликдир.
Агар сенга: «Роббингни нима билан таниб олдинг?», дейилса, «Оят ва махлуқотлари билан», деб айтгин.
Сен: «Роббим мени Ўзининг неъматлари ила тарбия қилган Аллоҳдир», дегандинг. Бунга далил борми?
Шайх раҳимаҳуллоҳ нақлий ва ақлий далилларни келтиряптилар. Агар сенга: «Роббингни нима билан танидинг?», дейилса, чунки кимда-ким бирор нарсани даъво қиладиган бўлса, даъвосига далил қоим қилмоғи лозим. Ҳар бир даъвогарга, даъвосига далил келтирмоғи даркор. Акс ҳолда даъвоси нотўғри бўлади. Сен эса: «Роббим мени ва барча оламларни Ўзининг неъмати ила тарбия қилган Аллоҳдир», дединг. Далилинг нима? Шунда: «Далил, Унинг оят ва махлуқотлари», деб айтгин. Оят луғатда бирор нарсага аломат-белги, далолат маъносини ифодалайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: «Мунофиқнинг ояти - яъни аломати - учта».
«Оят(лари)... билан», яъни, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога далолат қилувчи аломат ва белгилар. Ушбу сиз кўриб турган борлиқнинг бари йўқ эди. Сўнг Аллоҳ таоло уни йўқдан бор қилди ва Ўзининг қудрати ила яратди.
Ушбу борлиқда наботот, (махлуқотларнинг) туғилиши ва кўриб турганингиздек бундан бошқа вужудга келаётган махлуқотлар бор. Буларни ким яратаяпти? У Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодир. Ўша махлуқотлар ўзини ўзи яратдими ёки башариятдан бирортаси яратдими? Бирор киши буни даъво қилмаган, қиломайди ҳам.
Аллоҳ таоло шундай деди: «Балки улар ҳеч нарсадан (яъни, Яратгувчисиз) яралиб қолгандирлар?! Ёки улар ўзлари яратгувчимикинлар-а?! Балки осмонлар ва ерни ҳам улар яратгандирлар?! Йўқ, улар ишонмаслар!» (Тур: 35-36). Ушбу нарсалар ўзини ўзи яратган эмас ёки махлуқотлардан бири ҳам яратган эмас. Бирор киши ҳаргиз бирор дарахт, чивин ёки пашшани яратолмайди: «Аниқки, сизлар Аллоҳни қўйиб илтижо қилаётган бутлар агар барчалари бирлашганларида ҳам ҳатто бир дона чивинни ярата олмаслар» (Ҳаж: 73).
Ушбу махлуқотлар Холиқ субҳанаҳу ва таолога далолат қилади. Шу сабабли ҳам саҳродаги аъробийга: «Роббингни нима билан танидинг?», дейилганда, шундай деган экан: Тезак туяга, излар эса босиб ўтилган йўлга далолат қилса, ахир ушбу борлиқ Латиф, Хабардор Зотга далолат қилмасинми?!
Ердаги оёқ изларига кўзингиз тушса, ушбу (излар) бирор киши ана шу жойдан ўтиб кетганига далолат қилмайдими? Туянинг тезагига кўзингиз тушса, ушбу (тезак) ана шу жойдан туя ўтиб кетганига далолат қилмайдими? Тезак туяга, из эса кимдир ушбу йўлни босиб ўтганига далолат қилади.
Кеча ва кундуз, қуёш ва ой Унинг оят-аломатларидан. Етти осмон ва етти ер, ҳамда уларнинг ичидаги ва орасидаги бор нарсалар Унинг махлуқотларидандир.
«Кеча ва кундуз, қуёш ва ой Унинг оят-аломатларидан», деган сўзларига тўхталадиган бўлсак: оят-аломатлар икки қисмга бўлинади:
Биринчиси: Кўз ўнгимиздаги кавний-борлиқдаги оят-аломатлар. Осмон, ер, юлдузлар, қуёш, ой, тоғ, дарахт ва денгизлар каби. Чунки ушбу нарсалар Холиқи субҳанаҳу ва таолога далолат қилади. Шунинг учун ҳам Абул Атоҳия айтадики:
«Во ажаб, илоҳга қандай осийлик қилинади? Ёки инкор қилувчи Уни қандай инкор қиларкин?
Ҳар бир нарсада Унинг Ягона Зот эканига далолат қиладиган оят-аломат бордир.
Борлиқдаги ҳар бир ҳаракат ва сукунатда Аллоҳга гувоҳ-шоҳид бордир»
.
Ахир қандай қилиб киши Аллоҳ жалла ва аълани инкор қилиб: «Ушбу барча борлиқнинг Роббиси йўқ. Махлуқотлар Яратувчисиз ўзи шундай вужудга келган», деб айта олади?! Агар бирор яратувчи вужудга келтирган бўлса, унда Аллоҳ жалла ва аладан Ўзга ўша яратувчи ким эканини айт менга! Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан Ўзга Яратувчини тополмайсан ҳам: «Ё улар (Аллоҳ) яратгани каби ярата оладиган бутларни Аллоҳга шерик қилишиб олиб, сўнгра уларга яратилган нарсалар(ни Аллоҳ яратганми ёки сиғинаётган бутлари яратганми) номаълум бўлиб қолдими? Айтинг: «Аллоҳ барча нарсани Яратгувчидир ва У Танҳо Ғолибдир»» (Раъд: 16).
Иккинчиси: Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилинган ваҳийдан иборат тиловат қилинадиган Қуръон оятлари. Ушбу кавний-борлиқдаги ва Қуръоний оятларнинг бари Роб субҳанаҳу ва таолонинг бор ва мукаммал Зот эканига, ҳамда исм ва сифатларига, шериксиз ёлғиз Ўзи ибодатга ҳақли-лойиқ эканига далолат қилади.
Кавний оятлар ўзининг Холиқи, вужудга келтирувчиси ва бошқарувчисига далолат қилса, Қуръон оятларида эса Аллоҳга ибодат қилишга бўлган буйруқ, рубубият тавҳидини қайдлаб ўтиб, уни улуҳият тавҳидига далил қилиб келтириш ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ибодат қилишга бўлган буйруқ бордир. Қуръоннинг бари ана шу маъно атрофида айланиб, ушбу маъно сабабидан нозил қилинган.
Кеча ва кундуз, қуёш ва ой Унинг оят-аломатларидан. Булар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг энг улкан оят-аломатларидандир. Ушбу борлиқни ўраб-қоплаб оладиган зулуматли тун ва коинотни ёритиб борадиган нур таратувчи кундуз. Натижада одамлар ўз ишлари сари отланадилар. Аллоҳ таоло шундай деди: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: «Хабар берингчи, агар Аллоҳ кечани қиёмат кунигача устингизда мангу қилиб қўйса, Аллоҳдан ўзга қайси бир илоҳ сизларга ёруғлик келтира олур?! Ахир англамайсизларми?!». Айтинг: «Хабар беринг-чи, агар Аллоҳ кундузни қиёмат кунигача устингизда мангу қилиб қўйса, Аллоҳдан ўзга қайси бир илоҳ сизларга ором оладиган кечани келтира олур?! Ахир кўрмайсизларми?! (Аллоҳ) сизлар учун кеча ва кундузни - унда (яъни, кечада) ором олишларингиз, (кундузи эса) Унинг фазл-ризқидан исташларингиз ва шукр қилишларингиз учун пайдо қилиб қўйгани Унинг раҳмат – марҳаматидандир» (Қасос: 71-73).
Ушбу кеча ва кундуз Аллоҳ таолонинг энг улкан оят-аломатларидандир. Вақтнинг ҳаммаси кеча ёки вақтнинг бари кундуз ҳам эмас. Агар шундай бўлганида бандаларнинг манфаатлари чиппакка чиқиб, ўзлари ҳам машаққатга юз тутишарди.
Аллоҳ таоло улар учун кеча ва кундузни бир-бирини қувиб юрадиган қилиб берди. Сўнг ушбу тун ва кун бирор зиддият ва ўзгаришсиз, интизом билан ҳаракат қилади. Бу эса Ҳаким субҳанаҳу ва таолонинг ҳикматига далолат қилади. Бандаларнинг саноат ва қилган ишлари эса харобаси чиқиб, қандай бўлмасин барибир ишдан чиқади. Аллоҳ азза ва жалланинг махлуқотлари эса У Зот изн берган вақтдагина хароб бўлади.
Кеча ва кундуз давомий бўлиб, бирор киши улар сабабли талофат кўрмайди. Махлуқнинг қилган ишлари эса ишдан чиқиб, бузулиб, йўқ бўлиб кетади. Гарчи кучли ва катта ҳажмга эга бўлса-да.
Қанчадан-қанча урилган-зарб еган машина, тайёра-самолёт ва кемаларни кўрасиз. Ҳолбуки уларга кучли-мустаҳкам бўлсин дея катта аҳамият қаратилган. Бироқ бузилиб, ишдан чиқаверади. Кеча ва кундуз бузилиб, ишдан чиқадими? Йўқ. Чунки у Қудратли, Ҳикматли азза ва жалланинг ишидир: «(Бу) барча нарсани пухта қилган Зот – Аллоҳнинг ҳунаридир» (Намл: 88).
Admin 08-18-2009, 12:56 AM
Барча ҳамдлар Аллоҳгагина хосдир. Биз Унгагина ҳамд, истиғфор айтиб, гуноҳларимиздан тавба қиламиз. Аллоҳдан нафсимизнинг шумлиги ва амалларимизнинг ёмонлигидан сиғинамиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоятловчи Зот йўқдир.

Мен ягона шериксиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад - Унга, Унинг саҳобалари ва уларга яхшилик билан эргашган барчага Аллоҳ беадад салавоту саломлар йўлласин - Аллоҳнинг бандаси ва расули эканига гувоҳлик бераман.

Сўнг…

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Ҳурматли саҳифамиз меҳмонлари. Бугундан “Тавҳид” саҳифамизда Форум хизмати ишга тушди. Барчангизни форумимизда иштирок этишга таклиф қиламиз.

Аллоҳ таолодан амалимизни холис Ўзининг Карим (Улуғ) Юзи учун қилмоқлигини ва ушбу Форумни мусулмонларга фойдалик қилишини сўраймиз.

Оламларга раҳмат этиб юборилган Пайғамбаримиз Муҳаммадга, у зотнинг яқинларига ва саҳобаларига ҳамда Қиёмат кунигача уларга чиройли суратда эргашган барча мўмин-мусулмонларга Аллоҳнинг салоту саломлари ва баракотлари ёғилсин!
Admin 08-18-2009, 12:56 AM
Тавҳиднинг уч тури

Рубубият тавҳиди борасида саҳиҳ эътиқод

1-савол: Рубубият тавҳиди борасида эътиқодимиз нима?
Аҳли сунна вал жамоа Аллоҳ таолонинг ёлғиз Ўзи яратиш, мулк ва бошқарувда ягонадир дея эътиқод қилади.
2-савол: Бунинг далили нима?
Аллоҳ таоло деди: «Албатта, Роббингиз – Аллоҳ шундай зотдирки, осмонлар ва ерни олти кунда яратиб, сўнгра Ўз аршига кўтарилди. У кечани (қоронғуликни) кундузга ўрар (ва кеча кундузни) шошилган ҳолда қувиб юрар. У қуёш, ой ва юлдузларни Ўз амрига бўйсундирилган ҳолда (яратди). Огоҳ бўлингизким, яратиш ва буюриш фақат Уникидир. Барча оламлар Роббиси — Аллоҳ буюкдир» (Аъроф: 54).
Аллоҳ азза ва жалла деди: «Осмонлар ва ер Аллоҳнинг мулкидир. У Ўзи хоҳлаган нарсани яратур, У Ўзи хоҳлаган кишига қизларни хадя этур ва Ўзи хоҳлаган кишига ўғилларни ҳадя этур» (Шўро: 49).
3-савол: Мушриклар рубубият тавҳидида келиша олишмаганми?
Одамлардан бирор киши, хоҳ мусулмон, хоҳ кофир бўлсин бу тавҳид борасида келиша олмай қолган эмас.
Аллоҳ таоло кофирлар ҳақида шундай деб айтганидек: «Қасамки, агар улардан «Осмонлар ва ерни ким яратган?» деб сўрасангиз албатта «Аллоҳ» дерлар. Сиз «Аллоҳга ҳамду-сано бўлсин», денг. Йўқ, уларнинг кўплари (ана ўша Аллоҳгагина ибодат қилиш зарур эканини) билмаслар» (Луқмон: 25).
4-савол: Агар мушриклар рубубият тавҳидига иймон келтирган эканлар, унда нима учун Аллоҳдан ўзга олиҳаларга топиндилар?
Мушриклар олиҳалари Аллоҳга восита қилинади ҳамда улар Аллоҳнинг ҳузурида шафоатчи қилиб олинади дея эътиқод қилардилар. Аллоҳ таоло айтганидек: «(Эй инсонлар), огоҳ бўлингизким, холис дин ёлғиз Аллоҳникидир (яъни ёлғиз Аллоҳгина чин ихлос билан ибодат қилинишга лойиқ зотдир). У зотдан ўзга «дўстлар»ни («худо») қилиб олган кимсалар: «Биз (ўша «худо»ларимизга) фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар). Шак-шубҳа йўқки, Аллоҳ (қиёмат кунида) улар ихтилоф қилаётган нарсалар хусусида уларнинг ўртасида ҳукм қилур. Шак-шубҳа йўқки, Аллоҳ ёлғончи ва кўрнамак кимсаларни ҳидоят қилмас» (Зумар: 3).
Аллоҳ таоло улар ҳақида шундай деди: «(Шунча) олиҳаларни битта илоҳ қилиб олибдими?! Ҳақиқатан бу жуда қизиқ нарса!» (Сод: 5).
5-савол: Ушбу тавҳид қалбларда қарор топган экан, унда нима учун Аллоҳ уни Қуръони Каримда қайдлаб ўтди?
Аллоҳ таоло ушбу тавҳидни исбот қилиш, таъкидлаш ва уни улуҳиятдаги тавҳидни вожиб эканига далил қилиш учун қайдлаб ўтди. Зеро рубубият тавҳиди фақат Аллоҳга ибодат қилинишини талаб этади. Аллоҳ таоло деди: «Эй инсонлар, сизларни ва сизлардан илгари ўтганларни тақво эгалари бўлишингиз учун яратган Роббингизга ибодат қилингиз» (Бақара: 21).
6-савол: Рубубиятда ширкнинг ботил эканига ақлий далил нима?
Аллоҳ таоло рубубиятда ширкнинг ботил экани ва агар иш шундай бўлганда осмонлар ва ер барбод бўлишини баён қилди. Бу, ақлий топқирлик билан ҳам идрок қилингандир.
Аллоҳ таоло деди: «Аллоҳнинг боласи йўқдир ва У зот билан бирга бирон ҳақ илоҳ бўлган эмасдир. Акс ҳолда албатта ҳар бир илоҳ ўзи яратган нарса билан кетиб, бир-бирларидан устун бўлиб олур эдилар, (яъни ҳар бир «илоҳ» ўз ҳукмини ўтказмоқни истаб, натижада еру осмон бузилиб кетган бўлур эди). Аллоҳ улар айтаётган шериклардан покдир» (Мўминун: 91).

Исм ва сифатлардаги тавҳид борасида саҳиҳ эътиқод

7-савол: Аҳли сунна вал жамоанинг исм в сифатлардаги эътиқоди нима?
Аҳли сунна вал жамоа Аллоҳга, У Ўзига исбот қилган ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унга исбот қилган гўзал исмлар ва олий сифатларни исбот қиладилар. Қуръон ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган ҳадисни ҳатлаб ўтмайдилар.
Бунинг лафзларини исбот қиладилар. Ҳамда Қуръон нозил бўлган (тил) бўлмиш араб тилидаги унинг маъносини биладилар. Кайфиятни эса Аллоҳ таолога ҳавола қиладилар. Чунки Аллоҳ таоло бу билан хосланиб, инсониятдан бирор кишини ундан хабардор қилмади.
8-савол: Ким уни лозим тутса исм ва сифатлар бобида оғишишдан саломат бўладиган шаръий, собит асослар нима?
1 - Аллоҳ Ўзига исбот қилган ёки Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унга исбот қилганларини зиёда ёки нуқсонликсиз исбот қилишлик.
2 - Аллоҳ таолони Ўз сифатларида махлуқотларга ўхшаш эканидан пок тутиш.
Аллоҳ таоло деди: «Бирон нарса У зотга ўхшаш эмасдир. У эшитгувчи ва кўриб тургувчидир» (Шўро: 11).
3 - Унинг сифатлари кайфиятини идрок қилишга уринмаслик.
Аллоҳ таоло деди: «Улар эса У зотни била олмаслар» (Тоҳа: 110).
9-савол: Аллоҳ таолонинг сифатларидан бири «Аршга кўтарилишлик»дир. Унга қандай иймон келтирамиз?
Аллоҳнинг аршга кўтарилиши ҳақиқий кўтарилиш эканини исбот қилишлик. Унинг маъносини биламиз, кайфиятини эса билмаймиз.
Маъноси: Олий бўлиш ва кўтарилишлик.
Араб тилида шундай ворид бўлган ҳамда аҳли сунна вал жамоа ушбу маънога иттифоқ қилган.
Кайфиятига келсак: Бу кўтарилишликни шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳгина билади.
10-савол: Аллоҳ таолонинг сифатларидан бири «Эшитишлик»дир. Унга қандай иймон келтирамиз?
Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, Аллоҳ эшитгувчи, кўргувчи бўлган зотдир» (Нисо: 58).
Шу ва шунга ўхшаш оятлардан: Аллоҳга эшитишлик сифатини исбот қилишлик истифода қилинади.
Эшитишлик араб тилида: овозларни идрок қилишдир.
Демак, Аллоҳ таолога овозларни идрок қиладиган ҳамда Аллоҳнинг махлуқотларидан бирор нарсага ўхшаш бўлмаган эшитишликни исбот қиламиз. Бунинг кайфиятини эса Аллоҳ таолога ҳавола қиламиз. «Қандай эшитади?», демаймиз. Бу борада гап-сўзга киришмаймиз. Зеро, Аллоҳ табарока ва таоло бизни бундан хабардор қилмади. Балки У жалла ва аъла унинг илмини яширди.

Улуҳият тавҳиди борасида саҳиҳ эътиқод

11-савол: Аҳли суннанинг улуҳият тавҳиди борасида ақидаси нима?
Аҳли сунна вал жамоанинг улуҳият тавҳиди борасида ақидаси: Аллоҳ таолони убудият билан яккалашликларидир. Аллоҳ билан бирга бошқа бир илоҳга ибодат қилмайдилар. Балки Аллоҳ таоло вожиб ёки мустаҳаб тарзида буюрган жамийки тоатларни шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳга сарф қиладилар. Фақат Аллоҳга сажда қиладилар, эски уйни фақат Аллоҳ учун тавоф қиладилар, Аллоҳ учунгина жонлиқ сўядилар, Аллоҳ учунгина назр қиладилар, Аллоҳнинг номи билангина қасам ичадилар, Аллоҳгагина таваккул қиладилар, Аллоҳгагина дуо қиладилар. Ана шу улуҳият тавҳидидир.
Аллоҳ таоло деди: «Аллоҳга бандалик қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар!» (Нисо: 36).
Аллоҳ таоло деди: «Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Зориёт: 56).
«Ибодат қилишлари учунгина»: (ибодатда) яккалашликлари учунгина маъносидадир.
12-савол: Улуҳият тавҳидининг зидди нима?
Унинг зидди Аллоҳга ширк келтиришликдир, Аллоҳ бизни ундан сақласин. У, Аллоҳга маъсият қилинадиган гуноҳларнинг энг улкани.
Аллоҳ таоло деди: «Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур. Ким Аллоҳга (бирор кимса ёки нарсани) шерик келтирса, бас, у буюк гуноҳни тўқиб чиқарибди» (Нисо: 48).
Аллоҳ таоло ширк, амални ҳабата-(беҳуда) қилувчи ва ислом миллатидан чиқарувчи дея баён қилди. Аллоҳ таоло деди: «Агар улар мушрик бўлганларида қилган амаллари беҳуда кетган бўлур эди» (Анъом: 88).
13-савол: Мушрик ким?
Кимда-ким ибодат турларидан бирор турни Аллоҳдан ўзгасига сарф қилса, бас, у мушрик, кофирдир.
14-савол: Аллоҳ таологагина сарф қилинадиган ибодатга мисоллардан бири «Дуо»дир. Бунга далил нима?
Дуо, Аллоҳ таоло буюрган ибодатдир. Кимки ёлғиз Аллоҳга дуо қилса, бас, у муваҳҳиддир. Кимда-ким Аллоҳдан бошқасига дуо қилса, дарҳақиқат, ширк келтирибди.
Аллоҳ таоло деди: «Ва Аллоҳни қўйиб, сизга фойда ҳам, зиён ҳам етказа олмайдиган нарсага илтижо қилманг! Бас, агар шундай қилсангиз у ҳолда албатта золимлардандирсиз!» (Юнус: 106).
«Сунан»да Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан шундай собит бўлган: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дуо – ибодатдир» - дедилар (Абу Довуд «Сунна» (1479), Албоний раҳимаҳуллоҳ «Саҳиҳ Сунан Аби Дауд» (1479)да саҳиҳ деди).
15-савол: Пайғамбарлар билан қавмлари ўртасида рубубият тавҳидида келишмовчилик юз бермаганини билдик. Пайғамбарлар билан қавмлари ўртасида улуҳият тавҳидида келишмовчилик юз берганми?
Ҳа. Пайғамбарлар билан қавмлари ўртасида келишмовчилик юз берган, уни баён қилиш ва унга даъват қилиш учун пайғамбарлар жўнатилган ҳамда уни қайдлаб ўтиш, ёритиб бериш ва унга ҳужжат келтиришлик учун китоблар нозил қилинган (тавҳид тури), у улуҳият тавҳидидир.
Аллоҳ таоло айтганидек: «Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва тоғут (шайтон)дан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз» (Наҳл: 36).
16-савол: Пайғамбарлар ўз даъватларини тавҳиднинг қайси тури билан бошладилар? Рубубият тавҳидими ёки улуҳият тавҳидими?
Пайғамбарлар ўз қавмларини Аллоҳнинг йўлига даъват қилишни улуҳият тавҳидидан бошладилар. Ҳар бир пайғамбар ўз қавмига шундай дерди: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар! Сизлар учун Ундан ўзга бирон ҳақ Илоҳ йўқдир» (Аъроф: 59, 65, 73, 85).
17-савол: Мушриклар ширк қилишларида бирор ҳужжатга эгамилар?
Мушриклар ўз ширкларида бирор таянчга эга эмаслар. На соғлом ақл ва на пайғамбарлардан бирор нақл бор.
Аллоҳ азза ва жалла мушрикларнинг ширкини ботилга чиқарадиган ақлий далилга огоҳлантириш бериб айтдики: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, мушрикларга) айтинг: «Сизлар Аллоҳни қўйиб дуо-илтижо қилаётган (бутларингиз) ҳақида хабар берингиз – менга кўрсатинглар-чи, улар ердан нимани яратганлар?! Агар ростгўй бўлсангизлар, менга ушбу (Қуръон)дан илгари (нозил бўлган ва сизларнинг бутларга сиғинишингизни тасдиқлайдиган) бирон китобни ёки бирон илмий асарни (яъни аввалги уламолардан қолган биронта аниқ ҳужжатни) келтиринглар!»» (Аҳқоф: 4).
Бу, Аллоҳдан бошқа ҳар қандай нарсага қилинган ибодат ботил эканига ақлий, узил-кесил далилдир. Зеро улар бирор нарса яратмаган. Ҳамда уларни бирор нарса яратишда кўмаги бўлмаган. Балки Аллоҳнинг ёлғиз Ўзи бунда яккаю ягонадир. Унда нима учун уларга ибодат қилинади?!
18-савол: Ушбу тавҳиднинг ўрни қандай?
Юқорида ўтганлардан маълум бўлмоқдаки, ушбу тавҳид вожиботларнинг аввали, вазифаларнинг энг муҳимидир. Аллоҳ таоло бирор кишидан ундан ўзга динни қабул қилмайди.

Pages (290):    1 286 287 288 289 290
Welcome, Guest
You have to register before you can post on our site.
Lost Password?
Remember me?
 
Members: 2,510
Latest member: ChungGOP
Forum threads: 2,896
Forum posts: 8,180
There are currently 30 online users. 0 Member(s) | 27 Guest(s)
Bing, Google, Yandex
Latest Threads
Абдуллоҳ Бухорий (Мирзағо...
Forum: Жарҳ ва таъдил
Last Post: encounc, 07-17-2024, 04:57 AM
Replies: 24 - Views: 67,852
Танишув сайтларидан умр й...
Forum: Оила
Last Post: encounc, 06-30-2024, 09:22 AM
Replies: 4 - Views: 37,237
Рўзадор аёл шом азонидан ...
Forum: Рўза
Last Post: Муслим, 04-29-2020, 09:23 AM
Replies: 0 - Views: 553
Ақида ва рўза (Аҳмад ибн ...
Forum: Рўза
Last Post: Муслим, 04-28-2020, 09:30 AM
Replies: 0 - Views: 779
Коронавирус
Forum: Муносабат
Last Post: Муслим, 04-14-2020, 12:44 PM
Replies: 8 - Views: 1,489
Шаъбон ойи ўртасини нишон...
Forum: Бидъат
Last Post: Муслим, 04-14-2020, 12:42 PM
Replies: 6 - Views: 15,557
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.