Abdulloh Salafiy 08-19-2009, 05:17 PM
بسم الله الرحمن الرحيم
الحمد لله رب العالمين والصلاة والسلام على رسوله محمد وعلى آله وأصحابه أجمعين، أما بعد:

Эй мусулмон биродарларимиз, Аллоҳ бизни ҳам, сизларни ҳам неъматларга шукр қилгувчилардан ҳамда мусибатлар ва қийинчиликлар бошга тушганда сабр қилгувчилардан қилсин. Бизнинг замонимизда кўп фитналар юзага чиқиб ёйилиб кетди, ҳолатлар ўзгариб, динда фасод-бузғунчилик, қалблар ихтилофи (қарама-қаршилиги), бидъатларнинг тирилтиришу суннатларни ўлдириш пайдо бўлиб кетди. Бу нарсалар дунёнинг инқирози ва заволи (йўқ бўлиши) ҳамда Қиёмат соатининг яқинлашишига далолат қилади.
Мана шу балои офатлардан бири бу уммат йигитларининг кўпчилигини Усома бин Ладин деган ном билан фитналанишларидир. Усома бин Ладин хаворижлар йўлини тирилтиришда қийинчиликлар ва хорликларга миниб олди. Ҳамда бу қилмишларга ҳақ даъвати бўлган салафий даъватини (ниқоб қилиб) ёпиштирди. Саудия Арабистони ва бундан бошқа мусулмон давлатларига қарши йўналтирилган ирҳобий-террористик амалларга шаръий жиҳод номини берди. Шунда бу умматнинг машҳур ва етук олимлари ушбу шахсни кузатиб унинг камчиликларини баён қилишди ва (ниқоб) пардаларини йиртиб юборишди. Бироқ ботилга даъват қилгувчилар қўлларидан келган ҳар турли йўллар билан машҳур олимлар фатволарини одамлардан яширишга уринмоқда. Аммо Аллоҳ Таоло бу ботилга чақиргувчиларнинг оворагарчиликларини йўққа чиқарди. Ҳақни устун қилиб ботилни ўчирди. Шубҳасиз ботил ҳалок бўлгувчидир.
Эй биродар, Аллоҳ сени раҳматига олсин, Усома бин Ладин хусусидаги қуйидаги мустаҳкам шаръий фатволар билан танишгин:
(Фатволар араб тилида тўлиқ шаклда, таржимаси эса қисқартирилиб берилади. Ушбу қисқартма етарли бўлмаса, арабчаси билан таржимонлар орқали танишинг - таржимон изоҳи.)

Аллома Имом Абдулазиз бин Боз раҳимаҳуллоҳнинг биринчи фатвоси:
“Ал-буҳусул-исломия” журналининг 50-сони 7-17 саҳифалар:
Имом Бин Боз раҳимаҳуллоҳ айтади: “Ҳозирги замонда Муҳаммад Ал-Мисъарий, Саъдул-Фақиҳ ва буларга ўхшашларнинг қилаётган бузуқ ва залолат даъватлари шак-шубҳасиз катта ёвузликдир. Улар катта ёмонлик ва чуқур фасод даъватчиларидир. У(ларнинг даъватлари)ни тарқатишдан ҳазир бўлмоқ вожиб ҳамда уни йўқ қилиш ва фасод, ёмонлик ботил ҳамда фитнага даъват қиладиган ҳар бир ишда уларга бермаслик лозимдир. Чунки Аллоҳ Таоло яхшилик ва тақвода ёрдамлашишга буюради. Фасод, ёмонлик, ёлғонни тарқатиш, фирқаланишга сабаб бўладиган ва тинчлик осмонини ғубор билан булғашга сабабчи бўлган ботил даъватларни тарқатишда ёрдамлашишга буюрмаган.
Менинг Ал-Мисъарий, Ал-Фақиҳ, Бин Ладин ва уларнинг йўлларида юрадиган, уларнинг хатарли даъватларини қиладиган барча кишиларга насиҳатим шуки, Аллоҳдан қўрқишсин. Ул Зотнинг ниқмати-ўч олиши ва ғазабидан ҳазир бўлишсин, рушду ҳидоятига қайтишсин. Қилиб ўтган қилмишларидан Аллоҳга тавба қилишсин. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло тавба қилгувчиларнинг тавбаларини қабул қилишини ва уларга эҳсон-яхшилик қилишни ваъда берган. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло айтадики:
{قل يا عبادي الذين أسرفوا على أنفسهم لا تقنطوا من رحمة الله إن الله يغفر الذنوب جميعا إنه هو الغفور الرحيم} الزمر: 53.
(Ушбу оят маъносини Саъдий раҳимаҳуллоҳнинг тафсиридан нақл қилдик - таржимон изоҳи): “Аллоҳ таоло Ўзининг исроф қилгувчи, яъни, кўп гуноҳ қилувчи қулларига Ўз саховатининг кенглигини хабар беради ва тавба қилишларига имкон қолдирмайдиган Кун келиб қолишидан олдин уларни тавба қилишларига сафарбар қилади. Шунинг учун Аллоҳ таоло айтади: «Эй пайғамбар ва Ул кишининг ўрнида туриб Аллоҳнинг динига даъват қилувчилар, Аллоҳнинг бандаларига Роббилари номидан хабар бериб айтинг: «Ўз жонларига жабр қилган, ҳавою нафсларига эргашиб, гуноҳлар қилган ва ғайблар Олими бўлмиш Аллоҳнинг ғазабига дуч келиб қолган эй бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан умидсиз бўлмангиз, яъни ўзингиз ўз қўлингиз билан ўзингизни ҳалокатга улоқтирмангиз. Гуноҳларимиз кўпайиб кетган, уларни йўқотишга йўл йўқ, энди бўлганича бўлди деб, яна гуноҳ қилишда бардавом бўлмангиз. Сизлар Роббингизни таниб олингиз. Ул зотнинг саховатли эканлигига далолат қилувчи исмларини билингиз. Билингизким, шубҳасиз Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилади. Гуноҳлар ширк, қатл, зино, судхўрлик ва зулм каби катта гуноҳларми ёки кичик бўладими, Аллоҳ уларни кечиради. Албатта Ул зот мағфиратли ва раҳмлидир”. Бу оят фақат тавба қилган кишиларга тааллуқли (шунинг учун ширк ҳам зикр қилинган.)

Аллома Имом Абдулазиз бин Боз раҳимаҳуллоҳнинг иккинчи фатвоси:
Имом Абдулазиз бин Боз раҳимаҳуллоҳ (“Ал-муслимуна ваш-шарқул-авсат” газетасининг 1417 ҳ.й. жумадил-ула ойининг 9-кунидаги сонида (1996 м.й.) айтадиSmile
“Усома бин Ладин ерда фасод тарқатувчидир. У бузуқ, ёмон йўлларни мақсад қилади ва иш эгаси-раҳбари тоатидан чиқиб кетган”.

Муҳаддис Шайх Муқбил бин Ҳадий Ал-Водиъий раҳимаҳуллоҳ фатвоси:
Яман алломаси шайх Муқбил бин Ҳадий Ал-Водиъий раҳимаҳуллоҳ “Ар-роъйул-аъму ал-Кувейтия” газетасининг 19.12.1998 йилда чиққан 11503-сонида ушбу газета мухбирлари билан учрашувда айтади:
“Мен Усома бин Ладиндан (унинг қилмишларини инкор қилиб, ундан воз кечган ҳолимда) Аллоҳга суянаман. Усома шум, уммат бошига тушган балодир. Унинг амаллари ёмонликдир”.

Шайх Аллома Аҳмад Ан-Нажмий ҳафизаҳуллоҳ фатвоси:
Шайх Аллома Аҳмад Ан-Нажмий ҳафизаҳуллоҳ сўралдики,
Аллоҳ сизга эҳсон қилсин, бу сўровчи айтяптики, ҳақиқатда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳиҳ ҳадисда айтганларки:
{وَلَعَنَ اللَّه مَنْ آوَى مُحْدِثًا}
“Муҳдис-ерда фасод тарқатгувчига бошпана берган кимсани Аллоҳ лаънатласин”
. Ушбу ҳадис Толибон давлатига татбиқ қилинадими? Хоссатан улар хаворижларга бошпана беришади ҳамда уларни Усома бин Ладин бошқарадиган Ал-Форуқ ҳарбий лагерининг одамлари деб ҳисоблашади. Мана шу лагер аскарлари Улайя (деган жой)ни портлатишди. Булар ҳокимларни кофирга чиқаришади ҳамда бу юрт (Саудия Арабистони) уламоларини кофирлар дейишади?
Шайх ҳафизаҳуллоҳ бундай жавоб беради:
“Юқорида зикри ўтганларни ерда фасод тарқатувчи эканликларида шак-шубҳа йўқ. Уларга бошпана берганлар эса, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айган ҳадисдаги ваъид-қўрқитув остига киришади, лаънатга лойиқ бўлишади. Чунки бу ишни қилганларга лаънат айтилган. “Муҳдис-ерда фасод тарқатгувчига бошпана берган кимсани Аллоҳ лаънатласин”. (Мана қара,) агар бир инсон ноҳақ ўлдирилганида сен қотилга бошпана берсанг ва ўлдирилган инсоннинг хун талаб қилгувчи аҳлларига бу қотилга тегишишларинг учун сизларга бирор йўл йўқ деб уларга тўсқинлик қилсанг, шунда сен муҳдисга бошпана берган ҳисобланмайсанми?!”.

Олий Шайх Солиҳ Оли Шайх ҳафизаҳуллоҳнинг фатвоси:
Олий Шайх Солиҳ Оли Шайх “Ар-Риёз” газетасининг 8-11-2001 даги сонида исломни тушунишдаги оғиб кетиш хусусида сўз юритади. (Сўнгида айтадикиSmile “Балки сизлар Усома бин Ладинни улуғлайдиган баъзи ўқитувчиларни эшитгандирсизлар? Бу ислом тушунчасидаги халал-хатоликдир”.
(Фатволарнинг арабча матни)
فتاوى العلماء في أسامة بن لادن

بسم الله الرحمن الرحيم
الحمدلله والصلاة والسلام على رسول الله وعلى آله وصحبه .
أما بعد معشر إخواننا المسلمين جعلنا الله وإياكم على النعم شاكرين وعند البلوى والمحن صابرين فقد ظهر في وقتنا وفشا فيه كثير من الفتن وتغيير الأحوال وفساد الدين واختلاف القلوب واحياء البدع وإماتة السنن ما دل على إنقراض الدنيا وزوالها ومجىء الساعة واقترابها إذ كل ما قد تواتر من ذلك وتتابع وانتشر وفشا وظهر قد أعلمنا به صلى الله عليه وسلم وخوفناه وسمعه منه صحابته رضوان الله عليهم وأداه عنهم التابعون رحمة الله عليهم ونقله أئمتا إلينا عن أسلافهم ونقله لنا الثقات من الرواة .
وإن من هذه البلايا والرزايا التي ابتلي به كثير من شباب هذه الأمة افتتانهم بما يسمى ( أسامة بن لادن ) الذي ركب الصعب والذلول في سبيل إحياء سنن الخوارج ، وإلصاقها بالدعوة السلفية الحقة ، وإضفاء الشرعية على أعماله الإرهابية ضد المملكة العربية السعودية وغيرها من الدول المسلمة باسم الجهاد ، فكان أن قيض الله من هذه الأمة علماء جهابذة وقفوا له بالمرصاد وبينوا عواره ، وهتكوا أستاره ، ولكن دعاة الباطل يحاولون بكل ما يستطيعون إخفاء فتاوى هؤلاء العلماء الكبار عن الناس ، ولكن يأبى الله تعالى إلا أن يظهر الحق وقمع الباطل ، إن الباطل كان زهوقاً ، فإليك رحمك الله هذه الفتاوى الشرعية الموثقة في ما يسمى ( أسامة بن لادن ) :

 الفتوى الأولى للعلامة الإمام عبد العزيز بن باز – رحمه الله - :
. مجلة البحوث الإسلامية العدد 50 ص 7- 17 :
قال الإمام بن باز – رحمه الله : (( أما ما يقوم به الآن محمد المسعري وسعد الفقيه وأشباههما من ناشري الدعوات الفاسدة الضالة فهذا بلا شك شر عظيم ، وهم دعاة شر عظيم ، وفساد كبير ، والواجب الحذر من نشراتهم ، والقضاء عليها ، وإتلافها ، وعدم التعاون معهم في أي شيء يدعو إلى الفساد والشر والباطل والفتن ؛ لأن الله أمر بالتعاون على البر والتقوى لا بالتعاون على الفساد والشر ، ونشر الكذب ، ونشر الدعوات الباطلة التي تسبب الفرقة واختلال الأمن إلى غير ذلك .
هذه النشرات التي تصدر من الفقيه ، أو من المسعري أو من غيرهما من دعاة الباطل ودعاة الشر والفرقة يجب القضاء عليها وإتلافها وعدم الالتفات إليها ، ويجب نصيحتهم وإرشادهم للحق ، وتحذيرهم من هذا الباطل ، ولا يجوز لأحد أن يتعاون معهم في هذا الشر ، ويجب أن ينصحوا ، وأن يعودوا إلى رشدهم ، وأن يدَعوا هذا الباطل ويتركوه .
ونصيحتي للمسعري والفقيه وابن لادن وجميع من يسلك سبيلهم أن يدَعوا هذا الطريق الوخيم ، وأن يتقوا الله ويحذروا نقمته وغضبه ، وأن يعودوا إلى رشدهم ، وأن يتوبوا إلى الله مما سلف منهم ، والله سبحانه وعد عباده التائبين بقبول توبتهم ، والإحسان إليهم ، كما قال سبحانه : { قُلْ يَا عِبَادِيَ الَّذِينَ أَسْرَفُوا عَلَى أَنْفُسِهِمْ لا تَقْنَطُوا مِنْ رَحْمَةِ اللَّهِ إِنَّ اللَّهَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ جَمِيعًا إِنَّهُ هُوَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ * وَأَنِيبُوا إِلَى رَبِّكُمْ وَأَسْلِمُوا لَهُ مِنْ قَبْلِ أَنْ يَأْتِيَكُمُ الْعَذَابُ ثُمَّ لا تُنْصَرُونَ} وقال سبحانه : { وَتُوبُوا إِلَى اللَّهِ جَمِيعًا أَيُّهَا الْمُؤْمِنُونَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ } والآيات في هذا المعنى كثيرة )) أهـ .

 الفتوى الثانية للعلامة الإمام عبد العزيز بن باز – رحمه الله - :
. ذكر الإمام عبد العزيز بن باز – رحمه الله - في (جريدة المسلمون والشرق الأوسط - 9 جمادى الأولى 1417هـ) : أن أسامة بن لادن من المفسدين في الأرض، ويتحرى طرق الشر الفاسدة وخرج عن طاعة ولي الأمر.

 فتوى المحدث الشيخ مقبل بن هادي الوادعي – رحمه الله - :
في لقاء مع علامة اليمن الشيخ مقبل بن هادي الوادعي - رحمه الله- في جريدة الرأي العام الكويتية بتاريخ 19/12/1998 العدد : 11503 قال الشيخ مقبل -رحمه الله- : (( أبرأ إلى الله من بن لادن فهوشؤم وبلاء على الأمة وأعمــاله شر )).
و في نفس اللقاء Sad( السائل : الملاحظ أن المسلمين يتعرضون للمضايقات في الدول الغربية بمجرد حدوث انفجار في أي مكان في العالم ؟
أجاب الشيخ مقبل : أعلم ذلك ، وقد اتصل بي بعض الأخوة من بريطانيا يشكون التضييق عليهم ، ويسألون عما إذا كان يجوز لهم إعلان البراءة من أسامة بن لادن ، فقلنا لهم تبرأنا منه ومن أعماله منذ زمن بعيد ، والواقع يشهد أن المسلمين في دول الغرب مضيق عليهم بسبب الحركات التي تغذيها حركة الإخوان المفلسين أو غيرهم ، والله المستعان . السائل : ألم تقدم نصيحة إلى أسامة بن لادن ؟
أجاب الشيخ : لقد أرسلت نصائح لكن الله أعلم إن كانت وصلت أم لا ، وقد جاءنا منهم أخوة يعرضون مساعدتهم لنا وإعانتهم حتى ندعو إلى الله ، وبعد ذلك فوجئنا بهم يرسلون مالا ويطلبون منا توزيعه على رؤساء القبائل لشراء مدافع ورشاشات ، ولكنني رفضت عرضهم ، وطلبت منهم ألا يأتوا إلى منزلي ثانية ، وأوضحت لهم أن عملنا هو دعوي فقط ولن نسمح لطلبتنا بغير ذلك )) أهـ.

. وقال الشيخ مقبل – رحمه الله - في كتاب (تحفة المجيب) من تسجيل بتاريخ 18 صفر 1417 هـ تحت عنوان (من وراء التفجيرات في أرض الحرمين؟ ) : (( وكذلك إسناد الأمور إلى الجهال، فقد روى البخاري ومسلم في "صحيحيهما" عن عبدالله بن عمرو رضي الله عنهما قال: قال رسول الله صلى الله عليه وعلى آله وسلم : (( إنّ الله لا يقبض العلم انتزاعًا ينتزعه من العباد، ولكن يقبض العلم بقبض العلماء، حتّى إذا لم يبق عالمًا اتّخذ النّاس رءوسًا جهّالاً، فسئلوا فأفتوا بغير علم فضلّوا وأضلّوا )).
كما يقال: العالم الفلاني ما يعرف عن الواقع شيئًا، أو عالم جامد، تنفير، كما تقول مجلة "السنة" التي ينبغي أن تسمى بمجلة "البدعة"، فقد ظهرت عداوتها لأهل السنة من قضية الخليج.
وأقول: إن الناس منذ تركوا الرجوع إلى العلماء تخبطوا يقول الله عز وجل: {وإذا جاءهم أمر من الأمن أو الخوف أذاعوا به ولو ردّوه إلى الرّسول وإلى أولي الأمر منهم لعلمه الّذين يستنبطونه منهم }، وأولي الأمر هم العلماء والأمراء والعقلاء الصالحون.
وقارون عند أن خرج على قومه في زينته قال أهل الدنيا: {يا ليت لنا مثل ما أوتي قارون إنّه لذو حظّ عظيم * وقال الّذين أوتوا العلم ويلكم ثواب الله خير لمن آمن وعمل صالحًا ولا يلقّاها إلاّ الصّابرون }.
والعلماء يضعون الأشياء مواضعها: {وتلك الأمثال نضربها للنّاس وما يعقلها إلاّ العالمون}، {إنّ في ذلك لآيات للعالمين }، {إنّما يخشى الله من عباده العلماء }، {يرفع الله الّذين آمنوا منكم والّذين أوتوا العلم درجات }. فهل يرفع الله أهل العلم أم أصحاب الثورات والانقلابات وقد جاء في "صحيح البخاري" عن أبي هريرة رضي الله عنه أنّ النّبيّ سئل: متى السّاعة؟ فقال: (( إذا وسّد الأمر إلى غير أهله فانتظر السّاعة)) رئيس حزب وهو جاهل.
ومن الأمثلة على هذه الفتن الفتنة التي كادت تدبر لليمن من قبل أسامة بن لادن إذا قيل له: نريد مبلغ عشرين ألف ريال سعودي نبني بها مسجدًا في بلد كذا . فيقول: ليس عندنا إمكانيات، سنعطي إن شاء الله بقدر إمكانياتنا. وإذا قيل له: نريد مدفعًا ورشاشًا وغيرهما. فيقول: خذ هذه مائة ألف (أو أكثر) وإن شاء الله سيأتي الباقي )) أهـ .

 فتوى الشيخ العلامة أحمد النجمي – حفظه الله - :
. سئل الشيخ العلامة أحمد النجمي–حفظه الله-:
أحسن الله إليك هذا سائل يقول قد صح النبي عليه الصلاة و السلام أنه قال : (( لعن الله من آوى محدثاً ))،هل هذا الحديث ينطبق على دولة طالبان و خاصة أنهم يؤون الخوارج ويعدونهم في معسكر الفاروق الذي يشرف عليه أسامة بن لادن و فيه أربعة فصائل: الفصيل الأول فصيل المعتم ، وفصيل الشهراني ، و فصيل الهاجري ، وفصيل السعيد ، وهؤلاء الأربعة هم الذين فجروا في العليا ، و يكفرون الحكام و يكفرون العلماء في هذه البلاد ؟
فأجاب الشيخ -حفظه الله-: (( لا شك أن هؤلاء يعتبروا محدثين،و هؤلاء الذين آووهم داخلون في هذا الوعيد الذي قاله النبي صلى الله عليه وسلم و اللعنة التي لعنها من فعل ذلك، (( لعن الله من آوى محدثاً )) فلو أن واحداً قتل بغير حق و أنت أويته و قلت لأصحاب الدم ما لكم عليه سبيل و منعتهم ، ألست تعتبر مؤوياً للمحدثين ! )) أهـ.

 فتوى معالي الشيخ صالح آل الشيخ – حفظه الله - :
. قال معالي الشيخ صالح آل الشيخ في (جريدة الرياض )بتاريخ ( 8/11/2001 ) في جانب الانحراف في فهم الإسلام ، هذا له أسباب كثيرة جداً ، لكن من أهمها أن المعلم في التعليم ما قبل الجامعي يحتاج إلى نظرة جادة ، أنا لست مع الذين يقولون إن المشكلة في المناهج ، إن المشكلة في المعلم والمعلم الآن يعطي منهجاً مختصراً ، وهذا المنهج لو أتينا ونشرحه مثلاً خذ منهج العقيدة في المتوسط هذا المنهج يمكن أن نقرأه في يوم كله من أوله إلى أخره لأنه كله عشرون صفحة أو ثلاثون صفحة، وهو الآن (المعلم) يعلّم هذا المنهج لمدة سنة أو كل يوم ساعة، هنا الشرح الذي سيكون، أن بعض المعلمين عندما يعطي المعاني غير الصحيحة وأنا واجهت هذا عند أولادي حيث يأتون ويقولون إن هذه معناها كذا وكذا ومفهومها كذا وتطبيقها بهذا الشكل، ويكون هذا خلاف الصحيح حتى في مسائل التوحيد والعقيدة يطبقونها بشكل خاطئ، والمنهج هو نفس المنهج الديني الذي درستموه كلكم..فلماذا قبل ثلاثين سنة لم يؤد إلى انحراف أو غلو ديني ولم يعط إلا خلال الخمس عشرة سنة الأخيرة؟ وفي الخمس عشرة سنة الأخيرة صار هناك اندفاع كبير جداً من الشباب يحتاج إلى علاج.
ومن أهم أسبابه هو المعلم ، ولهذا أقول من الضروري أن يكون المعلم للموضوعات الشرعية والدينية معداً إعداداً صحيحاً وليس كل متخرج في كلية شرعية أو من كلية إسلامية يصلح لأن يعلم.إن المعلم يحتاج حتى تضبطه إلى إعداد أولاً ويحتاج إلى كتاب معلم مفصل لا يخرج عنه، وإذا خرج عن كتاب المعلم هذا يحاسب عليه لأن كتاب المعلم لا وجود له في المسائل الدينية، هناك كتاب الفقه، كتاب التوحيد، كتاب التفسير، لكن أين الشرح ومن أن يأتي به يعطونك مدارس كثيرة جداً. حتى إنه في هذه الأزمة ربما سمعتم بعض المدرسين يمجد أسامة بن لادن وهذا خلل في فهم الإسلام )) أهـ.


(09-11-2010, 06:41 AM)Admin Wrote:
Abdulloh Salafiy 08-19-2009, 03:39 PM
Заиф ҳадисларга мисоллар:

  1. «Уч сабаб туфайли арабларни севинглар: чунки мен арабман, Қуръон араб тилида ва жаннат аҳлининг лисони арабчадир» (Ибн ал-Жавзий ал-Жав-зий, «Китабул-Мавзуъот» II жилд, 41-бет; Дарвиш ал-Ҳут, «Аснал-Матолиб», 49; Ажлуний, «Кашофул-Хофо», I ж. 54; Албоний, «Силсилатул-аҳодис аз-заифа вал-мавзуъа», I ж. 293).
  2. «Умматимнинг ихтилофи раҳматдир» (Олимлар мазкур ҳадиснинг «санади йўқ», дейишади. Қаранг: Али ал-Қорий, «Асрорул-Марфуа», 108; Саховий, «Мақосидул-ҳасана», 46-47; Шайбоний, «Тамйизут-той-йиб», 16; Ажлуний, ў. а. I ж. 64; Апбоний, ў. а. I ж. 14).
  3. «Мўминнинг нияти амалидан яхшироқдир» (Али ал-Қорий, ў.а. 359; Суютий, «Ад-Дурарул-мунташи-ра», 402; Шавқоний: «Ал-Фавоидул-мажмуа», 250; Саховий, ў. а. 526-527; Дарвиш ал-Ҳут, ў. а. 507).
  4. «Амалларнинг энг хайрлиси ўртачасидир» (Суютий, ў. а. 221; Саховий, ў. а. 245-246).
  5. «Бир ғазовотдан келаётган пайтларида ҳазрати Пайгамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кичик жангдан катта жангга қайтдик», дедилар. Шунда саҳобалар: «Катта жанг нима?» деб сўрашди. Шунда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Нафсга қарши курашдир», дедилар» (Суютий, «Жомиъус-сағир», II ж. 253; Али ал-Қорий, ў. а. 211-212; Дарвиш ал-Ҳут, ў. а. 308; Ажлуний, ў. а. I ж. 424-425).
  6. «Умматимдан ким динига оид қирқ ҳадис ёд ол-ган бўлса, уни Аллоҳ таоло қиёмат куни фақиҳ ва олимлар зумрасида тирилтиради» (Имом Нававий мазкур ҳадиснинг барча (етиб келиш) йўлларини заиф дейди. Яна қаранг: Саховий, ў.а. 480-481; Шавқоний, ў. а. 290-291; Ажлуний, ў.а. II ж. 246-бет).
  7. «Ҳикматнинг боши Аллоҳдан қўрқишдир» (Саховий, ў. а. 265-266; Дарвиш ал-Ҳут, ў. а. 229; Ажлуний, ў. а. I ж, 421; Суютий, «Ад-Дурарул-Мунташира», 245; Шайбоний, ў. а. 95).
  8. «Мўминнинг фаросатидан эҳтиёт бўлинг, чунки у Аллоҳнинг нури билан боқади» (Ибн ал-Жавзий, ў. а. III ж. 143; Саховий, ў. а. 38-39; Шавқоний, ў. а. 244; Ажлуний, ў. а. I ж. 41-43; Апбоний, ў. а. IV ж. 299).
  9. «Таҳорат устига таҳорат (олиш) нур устига нурдир» (Суютий, ў. а. 416; Саховий, ў. а. 523; Дарвиш ал-Ҳут, ў.а. 519; Ажлуний, ў. а. II ж. 336).


Мавзуъ(тўқима) ҳадисларга мисоллар:
  1. «Дунё охиратнинг экинзоридир» (Соғоний, «Ал-Мавзуъот», 111; Алиал-Қорий, «Ал-Маснуа», 71; «Асрорул-марфуа», 206; Саховий, «Фатҳул-муғийс», 260; Ажлуний, «Кашфул-хофо», 1ж. 412; Шавқоний, «Ал-Қоваидул-мажмуа», 272).
  2. «Дунё бир қоя устида, қоя эса ҳўкиз устида жойлашгандир. Ҳўкиз шохини қимирлатган пайтда қоя силкинади ва ер қимирлайди, у зилзиладир» (Ибн Қаййим ал-Жавзиййа, «Ал-Манорул-муниф», 78).
  3. «Кибрланганга жавобан кибрланиш садақадир» (Али ал-Қорий, «Асрорул-марфуа», 175; Ажлуний, ў.а. 1ж. 333; Дарвиш ал-Ҳут, «Аснал-матолиб», 171).
  4. «Олимларнинг сиёҳлари шаҳидларнинг қонидан афзалдир» (Али ал-Қорий, ў.а. 303; Шавқоний, ў.а. 278;Ажлуний, II ж. 200; яна қаранг: Саховий, ў.а. 442).
  5. «Фосиқ (тўғрисида гапирилса) ғийбат бўлмайди» (Али ал-Қорий, ў.а. 367; Суютий, «Ад-Дура-рул-мунташира», 424; Ибн Қаййим ал-Жавзиййа, ў.а. 134; Албоний, «Силсилатул-аҳодис аз-заифа вал-мавзуъа», II ж. 53).
  6. «Озгина садақа ҳам кўп балоларни даф қилади» (Саховий, ў.а. 311; Али ал-Қорий, «Асрорул-марсруа», 234; Ажлуний, ў,а. I! ж. 23).
  7. «Вақти ўтмасдан олдин намозни ўқишга, ўлмасдан олдин тавба қилишга шошилинг» (Со-РОНИЙ, ў.а. 96; Албоний ў.а. I ж. 174).
  8. «Олимнинг уйқуси ибодатдир» (Али ал-Қорий, ў.а. 359; Ажлуний, ў.а. II ж. 329).
  9. «Туз сизларга кераклидир, чунки етмиш дардга даводир»; бошқа қавлда: «Ё Али, туз керакдир, чунки у етмиш дардга даводир» (Ибн ал-Жавзий, ў.а. I! ж. 289; Ибн Қаййим ал-Жавзиййа, ў.а. 55; Шавқоний, ў.а. 161; Суютий, «Ал-Лаолиул-маснуа», II ж. 179; Дарвиш ал-Ҳут, ў.а. 284).
  10. «Шубҳасиз, гул пайғамбарнинг теридан яратилган» (Саховий, ў.а. 159)
  11. «Овқатни пуфлаш баракани кетказади» (Ибн Қаййим ал-Жавзиййа, ў.а. 65).
  12. «Бир соат фикрлаш олтмиш йиллик ибодат-дан яхшидир» (Али ал-Қорий, «Ал-Маснуа», 53; «Асрорул-марфуа», 175; Ажлуний, ў.а. 1 ж. 310-311).
  13. «Мен синиқ қалблар билан биргаман» (Али ал-Қорий, «Асрорул-марфуа», 137; Саховий, ў.а. 123; Шайбоний, «Тамйизут-тоййиб», 41; Ажлуний, ў.а. I ж. 327-328; Ибн ал-Жавзий, ў.а. II ж. 245).
  14. «Аллоҳ илк яратган нарса ақлдир» (Соғоний, ў.а. 94; Али ал-Қорий, «Асрор ул-марфуа», 154; Саховий, ў.а. 163; Ажлуний, ў.а. I ж. 263).
  15. «Мен ҳикмат уйиман, Али унинг эшигидир» (Ибн ал-Жавзий, ў.а. 349; ва яна: Ибн Арроқ, «Танзиҳу шаркат шариатул-марфуа», I ж. 377-378; Саховий, ў.а. 123-124; Ажлуний, ў.а. I ж. 203-204; Шавқоний, ў.а. 348).
  16. «Кўп гапирган кўп янглишади» (Саховий, ў.а. 499; Дарвиш ал-Ҳут, ў.а. 459-460).
  17. «Гўзал юзга боқиш ибодатдир» (Ибн Қаййим ал-Жавзиййа, ў.а. 62; Али ал-Қорий, «Асрорул-марфуа», 355).
  18. «Қийин аҳволга тушиб қолсангиз, қабристондагилардан ёрдам сўрангиз» (Абдураҳмон Аб-дуллоҳ, «Мавзуъ ва заиф ҳадисларнинг ақидага таъсири», 42).
  19. «Аллоҳдан қўрқмагандан қўрқ» (Апи ал-Қорий, ў.а. 344; Саховий ў.а. 500; Шайбоний, ў.а. 191).
  20. «Шахмат ўйнаган кимса малъундир» (Али ал-Қорий, ў.а. 343-344; Саховий, ў.а. 500; Дарвиш ал-Ҳут, ў.а. 462).
  21. «Умматимнинг олимлари Бани Исроилнинг пайғамбарлари кабидир» (Апи ал-Қорий, ў.а. 340; Ажлуний, ў.а. II ж. 64; Албоний, ў.а. I ж. 679).
  22. «Инсонлар йўл бошловчиларнинг динидадир» (Дарвиш ал-Ҳут, ў.а. 508).
  23. «Аёллар уйнинг чироғидир, лекин уларга ўқиш ва ёзишни ўргатмангиз» (Ажлуний, ў.а. II ж. 316).
  24. «Аёллар билан маслаҳатлашинглар. Сўнгра айтганларининг тескарисини қилинглар» (Али ал-Қорий, «Асрорул-марфуа», 225; Саховий, ў.а. 297; Шавқоний, ў.а. 129; Ажлуний, ў.а. II ж. 3).
  25. «Сизлардан ҳеч ким маслаҳатлашмасдан бир иш қилмасин. Агар маслаҳатлашишга ҳеч бир кимса топмаса, бирорта хотин билан маслаҳатлашсин, аммо унинг деганининг тескарисини қилсин. Чунки унинг (аёл кишининг) айтганининг зиддини қилишда барака бордир» (Али ал-Қорий, ў.а. 226; Шавқоний, ў.а. 130).
  26. «Хотинга итоат пушаймонлик келтиради» (Ибн ал-Жавзий, ў.а. II ж. 272-273; Али ал-Қорий, ў.а. 226; Саховий, ў.а. 297).
  27. «Хотинлар бўлмасайди, эркаклар жаннатга кирарди» (Албоний, ў.а. 140).
  28. «Фақирлик менинг фахримдир, мен у билан фахрланаман» (Апи ал-Қорий, ў.а. 254; «Ал-Маснуа», 97; Ажлуний, ў.а. II ж. 87; Дарвиш ал-Ҳут, ў.а. 303).
  29. «Бу умматнинг энг хайрлилари фақирларидир. Энг тез жаннатга кирадиганлари заифларидир» (Албоний, ў.а. II ж. 40).
  30. «Фақирлар билан бирга бир жамоат бўлинг, чунки қиёматда уларнинг давлати бўлади» (Ибн Қаййим ал-Жавзиййа, ў.а, 140).
  31. «Дунё бир лошдир, уни қўлга киритишни истаганлар эса, итлардир» (Соғоний, ў.а. 96; Ажлуний, ў.а. I ж. 409).
  32. «Дунё охират одамларига ҳаром, охират дунё одамларига ҳаром, дунё билан охират эса, Аллоҳ одамларига ҳаромдир» (Албоний, ў.а. I ж. 105).
  33. «Саломат узлаттадир» (Али ал-Қорий, «Асрорул-марфуа», 222).
  34. «Ҳар бир уммат учун калит бор. Жаннатнинг калитлари мискин ва фақирлардадир. Улар қиёмат кунида Аллоҳ билан бирга бўладилар» (Ибн ал-Жавзий, ў.а. III ж. 141).
  35. «Дунёни тарк этиш сабр иши бўлиб, Аллоҳ йўлида қилич солдиришдан ҳам оғирдир. Дунёни тарк этган кимсага Аллоҳ мутлақо шаҳид савобича савоб беради» (Албоний, ў.а. I ж. 408;
  36. «Ҳар нарсанинг калити бордир. Жаннатиинг калити сабрли фақир ва мискинларни севишдир. Улар қиёмат кунида Аллоҳ билан бирга бўладилар» (Ибн Арроқ, ў.а. II ж. 286).
  37. «Аллоҳ дунёга дедики: «Эй дунё! Менинг волийларимга бор, аммо уларга ҳийла ва фитна солма. Менга хизмат (ибодат) этганга икром қил, сенга хизмат (итоат) этганга азият бер» (Ибн ал-Жавзий, ў.а.Ш 136).
  38. «Аллоҳ бойга бой бўлгани учун мулозамат қилган фақирни лаънатлайди ва ундан одамнинг динидан учдан бири кетади» (Ибн Арроқ, ў.а. II ж. 287; ёки яна қаранг: Саховий, ў.а. 477; Ажлуний, ў.а. II ж. 242; Мазкур ҳадисни заиф деганлар ҳам, уйдирма деганлар ҳам бор. Бу ҳақда қаранг: Соғоний, 96; Али ал-Қорий, «Асрорул-марсруа», 188;Суютий,ў.а. 191; Ажлуний, ў.а. II ж. 344-345).
  39. «Ким шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси минг марта Ихлос сурасини юз ракат намозда ўқиса, у кимса ўлиб дунёдан кўчмасдан аввал Аллоҳ унга тушида юз нафар фариштани туширади, у фаришталардан ўттизи уни жаннат билан, ўттизи жаҳаннамдан нажот топгани билан суюнчилашади. Ўттизи эса, уни хато иш қилиб қўйишдан қўрийди, ўн нафари унга душманлик қилувчиларга ту-зоқ қўяди» (Суютий, «Жомиъус-сағир» I! ж. 50).
  40. «Ким ражаб ойининг илк кечаси шомдан кейин йигирма ракат намоз ўқиса... кўприкдан савол-жавобсиз ўтади» Ибн Қаййим ал-Жавзиййа, ў.а. 95-96; Али ал-Қорий, «Асрорул-марфуа», 440).
  41. «Ким ашуро куни рўза тутса, Аллоҳ унга 60 (олтмиш) йил ибодат қилгандек савоб ёзади» (Али ал-Қорий, ў.а. 402).
Муваҳҳид 08-19-2009, 02:23 PM
Рўзани очадиган нарсалар

Савол: Рўзадорнинг оғзини очадиган нарсалар нималар?
Жавоб: Рўзани очадиган нарсалар Қуръон Каримда учтадир: ейиш, ичиш ва жинсий алоқа. Бунинг далили Аллоҳ таолонинг ушбу оятидир: «Энди улар билан (рўза кечаларида ҳам бемалол) қовушингиз ва Аллоҳ сизлар учун ёзган нарсани (фарзандни) талаб қилингиз! Ва то тонгдан оқ ип қора ипдан ажраладиган пайтгача еб-ичаверинглар» (Бақара: 187).
Ейиш ва ичишнинг ҳалол ёки ҳаром, фойдали ёки зарарли, фойдасиз ёки зарарсиз, оз ёки кўп бўлишида фарқ йўқдир. Шунинг учун ҳам, сигарет чекиш ҳаром ва зарарли бўлишига қарамай, рўзани очади.
Ҳатто уламолар: «Бирор дона майда тошни ютса, одамнинг рўзаси очилади» – деганлар. Ҳолбуки, майда тошлар танага фойда бермайди. Шундай бўлсада рўзани очадиган нарсалардан ҳисобланди.
Нажас нарса қориштирилган хамирни еган одамнинг рўзаси, унинг ҳаром бўлишига қарамай, очилади.
Учинчи: жинсий алоқа..
У – каффоротни вожиб қилгани учун, рўза очадиган нарсаларнинг энг ёмонидир. Каффорот – бир қулни озод қилишдир. Агар бунга кучи етмаса икки ой кетма-кет рўза тутади. Бунга ҳам кучи етмаса олтмишта мискинни тўйдиради.
Тўртинчи: манийнинг лаззат билан чиқиши.
Агар одам манийсини лаззат билан чиқарса рўзаси бузилади. Унинг каффорот бериши вожиб бўлмайди. Чунки, каффорот бериш жинсий алоқагагина хосдир.
Бешинчи: ейиш ва ичиш ўрнига қилинган уколлар.
Бу уколлар озиқлантирувчи ҳисобланади. Озиқлантирмайдиган уколлар эса, хоҳ томирдан ва хоҳ мускуллардан олинсин, рўзани бузмайди. Чунки улар на таом ва на ичимликдир ва ейиш ва ичиш ўрнида ишлатилади.
Олтинчи: қусиш.
Агар қасддан қусса, рўзадорнинг рўзаси бузилади. Агар қусқи ўзи келса, рўзаси бузилмайди.
Еттинчи: ҳайз ва нифос қонларининг келиши.
Хотин кишидан кун ботишидан бир неча дақиқа илгари ҳайз ёки нифос қони келса, рўзаси бузилади. Кун ботганидан бир неча дақиқа сўнгра ҳайз ёки нифос қонлари келса, рўзаси раводир.
Саккизинчи: қонни ҳижома билан чиқариш (қон олдириш).
Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Қон олган ҳам, олдирган ҳам рўзасини очибди» – деб айтган ҳадисидир (Абу Довуд ривояти, 2367).
Агар биров Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам давридаги усул билан, яъни, ҳажжом қон шишасини сўриб қон олдирса, унинг ва қон олган табибнинг рўзаси бузилади. Агар ҳажжомдан айри воситалар билан (яъни асбоблар воситасида) қон олдирган бўлса, қон олдирган одамнинг рўзаси бузилиб, қон олган (табиб)нинг рўзаси бузилмайди.
Агар ушбу рўза очувчи ҳолатлар рамазон ойининг кундузида содир бўлса, тўрт нарса вужудга келади: гуноҳ, рўзанинг бузилиши, куннинг қолган кунида бирон нарса истеъмол қилмаслик, қазосини тутиш.
Агар рўза жинсий алоқа сабабли очилса, бешинчи нарса – каффорот вожиб бўлади.
Шуни ҳам ёдимизда тутишимиз керакки, ушбу нарсалар рўзани учта шарт: илм (билиш), эслаш ва хоҳиш билангина бузади.
Масалан, рўзадор ушбу бузувчи нарсалардан биронтасини ҳамда вақт ёки ҳукмни билмай тановул қилса, унинг рўзаси – раводир. Вақтини билмаган одамнинг мисоли эса, биров кечанинг охирида туради ва субҳи бошланмаган деб ўйлайди-да, еб, ичади. Аслида субҳи бошланган бўлади. Бу одамнинг рўзаси раводир. Чунки у, вақт кирганини билмаган.
Ҳукмни билмаган одамнинг мисоли эса, рўзадор (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам давридаги усул билан) қон олдиради. Бироқ, (бу усул билан) қон олдириш рўзани бузишини билмайди. Бу одамга: «Рўзанг – раводир» – дейилади. Бунга Қуръон Каримдан далил Аллоҳ таолонинг: «Роббимиз, унутсак ва хато қилсак бизни жазолама!» (Бақара: 286) оятидир.
Суннатдан эса, Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ «Саҳиҳ»ида Асмоъ Абу Бакр қизидан ривоят қилган: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонида булутли кунда рўзамизни очдик. Кейин бирдан Қуёш кўринди» – деб айтган ҳадисдир (Имом Бухорий, 1959). Уларнинг ифтори кундуз куни бўлган эди. Бироқ, улар Қуёшни ботган деб ўйладилар. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни рўзаларининг қазосини тутишга буюрмадилар. Агар қазосини тутиш фарз бўлганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни бунга буюрар эдилар. Буюрган бўлсалар, албатта, (бизга) нақл қилинар эди. Шунинг учун ҳам Қуёш ботганини гумон қилиб рўзасини очган, Қуёшнинг эса ботмаганини билган одамнинг бирон нарса тановул қилишдан тўхташи фарздир. Рўзаси эса – жоиздир.
Иккинчи шарт: эслашдир. Эслаш – унутишнинг зиддидир. Рўзадор унутиб еб, ичса рўзаси раводир. Бунинг далили Аллоҳ таолонинг: «Роббимиз, унутсак ва хато қилсак бизни жазолама!» (Бақара: 286) оятидир.
Суннатдан далили эса, Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисидир: «Рўзадор экан унутиб еган ва ичган одам, рўзасини тамомига етказсин. Чунки, унга Аллоҳ едириб, ичиргандир» (Имом Муслим, 2686).
Учинчи шарт: хоҳиш. Рўзадор мазкур рўзани очадиган ишларнинг биронтасини хоҳишсиз ва истаксиз қилган бўлса, рўзаси жоиздир. Агар мазмаза қилар экан ўзи хоҳламадан сув унинг ошқозонига ўтиб кетса, рўзаси – раводир.
Агар эр хотинини жинсий алоқага зўрласа ва хотин бунга қарши ўзини ҳимоя қилишга кучи етмаса, бу хотиннинг рўзаси раводир. Чунки у – бу ишга истаксиз мажбур бўлди. Бунинг Қуръон Каримдан далили Аллоҳ таолонинг кофир бўлишга мажбурланган киши ҳақида айтган оятидир: «Ким Аллоҳга иймон келтирганидан кейин (яна қайтиб) кофир бўлса (Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлади). Лекин ким қалби иймон билан ором олгани ҳолда (куфр калимасини айтишга) мажбур қилинса, (унинг иймонига зиён етмайди)» (Наҳл: 106).
Шунинг учун рўзадор ўз хоҳишисиз оғзини очиш ёки рўзани очадиган ишни қилишга мажбур қилинса, унга гуноҳ бўлмайди ва рўзаси раводир.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ
Меҳмон 08-19-2009, 01:55 PM
Бутун дунё мусулмонлари бир ерда кўрилган ҳилолга кўра амал қилишлари жоизми?

Савол: Бутун дунё мусулмонларининг бир ерда кўринган ҳилолга кўра амал қилишлари лозимми? Кофир мамалакатларда яшаётган ва шаръий кўриш имкони бўлмаган мусулмонлар рўзаларини қандай тутадилар?

Жавоб: Бу савол, яъни: «Ҳилол мусулмонларнинг бир мамлакатида кўринса ва кўрингани шаръан исбот этилса, шу кўриш бошқа мусулмонларнинг амал қилишларини лозим қиладими?» – деб сўралганида уламолар турли фикрларни билдирдилар. Уларнинг айримла-ри: «Бошқа мусулмонлар бу кўриш тақозоси билан амал қилишлари керак» деб, Аллоҳ таоло-нинг қуйидаги ояти ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисининг умумий маъносини ҳужжат қилдилар:
«Бас, сизлардан ким бу ойга ҳозир бўлса, рўза тутсин. Ва ким ҳаста ёки мусофир бўлса, у ҳолда (рўза тутолмаган кунларининг) саноғини бошқа кунларда (тузалгач ёки са-фардан қайтгач) тутади» (Бақара: 185).
«У (рамазон ҳилоли)ни кўрсангиз рўза тутингиз!» (Имом Бухорий, ҳадис № 1900, Имом Мус-лим, ҳадис № 2556, 2569).
Бу олимлар: «Хитоб – барча мусулмонлар учун умумийдир. Маълумки, бу кўришдан ҳар бир инсоннинг алоҳида кўриши қасд қилинмаган. Чунки бунинг имкони йўқ. Бундан кўриши билан ойнинг кириши аниқ бўладиган кишининг кўриши назарда тутилган. Бу (ҳукм) – ҳар бир жойда умумийдир» – дедилар.
Бошқа илм аҳллари эса шу фикрга бордилар: «Ҳилолниннг кўриниш фазалари фарқли бўлса, ҳар бир жойнинг ўз кўриниши бўлади. Агар кўриниш фазалари фарқли бўлмаса, ҳилолни кўрмаган одамларга кўриниш фазаси ўзлари билан бир хил бўлган ерда ҳилол кўринган бўлса, ўша кўриниш тақозосига риоя қилишлари керак».
Булар юқоридаги уламолар ҳужжат қилган далилларни ҳужжат қилдилар ва шундай деди-лар: «Аллоҳ таоло:
«Бас, сизлардан ким бу ойга ҳозир бўлса, рўза тутсин» (Бақара: 185) – деган. Маълумки, бундан ҳар бир инсоннинг алоҳида кўриши қасд қилинмаган. Шунинг учун унга ҳилол кўринган жойда ҳам, ҳилолнинг кўриниш фазасида бир хил бўлган бошқа жойда ҳам амал қилинади».
Ҳилолнинг кўриниш фазасига муносиб бўлмаган, на аниқ ва на ҳукман кўрмаган кишилар ҳақида шундай дедилар: «Инчунун, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «У (рамазон ҳилоли)ни кўрсангизлар рўза тутингиз! У (шаввол ҳиллоли)ни кўрсангизлар рўзангизни очинглар!» (Имом Бухорий, ҳадис № 1900, Имом Муслим, ҳадис № 2556, 2569) ҳадиси ҳақида шундай деймиз: «Уламолар ҳилолни кўрган одамнинг ҳилол кўриниш фазасида бўлмаган ва на ҳақиқатан ва на ҳукман кўрмаган киши ҳақида шундай дедилар: «Ой вақтлари ҳам кундалик вақтларга ўхшайди. Мамлакатлар рўзани бекитиш ва очишда фарқ қилар эканлар, ой боши ва охирида фарқли бўлишлари керак. Мусулмонларга кундалик вақтларнинг таъсири борлиги маълумдир. Шарқликлар рўзаларини ғарбликлардан илгари бекитадилар ва очадилар.
Агар ҳилол чиқишининг кунлик вақтларда фарқли бўлишига ҳукм қилсак, унинг ойлик чиқиши ҳам шундай бўлади.
Биров Аллоҳ таолонинг:
«Сизларга рўза кечасида хотинларингизга қўшилиш ҳалол қилинди. Улар сизларнинг либосингиз, сизлар улар учун либоссиз (яъни эр-хотин бир-бирига киши либосга муҳтож бўлгани каби муҳтождирлар). Аллоҳ сизлар ўзларингга хиёнат қилаётганларингни билиб, тавбаларингизни қабул қилди ва сизларни афв этди. Энди улар билан (рўза кечаларида ҳам бемалол) қовушингиз ва Аллоҳ сизлар учун ёзган нарсани (фарзандни) талаб қилингиз! Ва то тонгдан оқ ип қора ипдан ажраладиган пайтгача еб-ичаверинглар. Сўнгра кечгача рўзани бенуқсон қилиб тутинглар!» (Бақара: 187) ояти ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Ҳов анави ердан кеча келса, ҳов анави жойдан кундуз кетса ва Қуёш ботса, рўзадор оғзини очади» (Имом Бухорий, ҳадис № 1954, Имом Муслим, ҳадис № 2526) ҳадиси дунёнинг ҳар бир мамлакатдаги барча мусулмонларга умумийдир» – деб айт-масин.
Бироқ, Аллоҳ таолонинг:
«Бас, сизлардан ким бу ойга ҳозир бўлса, рўза тутсин» (Бақара: 185) ояти ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «У (рамазон ҳилоли)ни кўрсангизлар рўза тутингиз! У (шаввол ҳиллоли)ни кўрсангизлар рўзангизни очинглар!» (Имом Бухорий, ҳадис № 1900, Имом Мус-лим, ҳадис № 2556, 2569) ҳадисининг ҳукми умумийлигини айтамиз.
Бу сўзларнинг лафз, соғлом назар ва ой вақтларини кун вақтларига қиёслаш тақозоси билан ҳам қувватли эканини кўрмоқдасиз.
Айрим илм аҳллари бу масъаладаги ечимнинг раҳбарларга боғлиқ эканини айтдилар: «У шаръий асосларга кўра рўза ёки оғиз очишнинг фарз бўлганини фикр қилса одамлар ихтилоф қилмасликлари ва бир раҳбарлик остида тарқоқ ҳолатга тушмаслиги учун унга риоя қилинади».
Бу уламолар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Рўза – одамлар рўза тутган, ҳайит эса одамлар оғизларини очишган кундир» ҳадисини ҳужжат қилдилар.
Бу масъала ҳақида бошқа фарқли фикрлар ҳам бўлиб, уни айрим илм аҳллари айтмоқдалар.
Саволнинг иккинчи қисмига келсак: «Шаръий кўриш имконияти бўлмаган ва кофир мамлакатларда яшаётган мусулмонлар қандай рўза тутадилар?». Улар ҳилолни шаръий йўллар билан кўришлари мумкин. Бу, агар имконияти бўлса, ҳилолни кўришга ҳаракат қилишлари билан амалга ошади. Агар имкониятлари бўлмаса, биринчи фатвога амал қилишларини ай-тамиз. Чунки, бирон бир Ислом давлатида ҳилолнинг кўрингани аниқ бўлса, улар ҳилолни кўрган бўлсинлар, кўрмаган бўлсинлар, шунга кўра амал қилаверадилар.
Агар иккинчи фатвони айтсак, (яъни) ўша мамлакатнинг ўзи ҳилолнинг кўриниш фазасида фарқли бўлса ва мусулмонлар истиқомат қилишаётган давлатда ҳилолни кўришга имконлари бўлмаса, ўзларига яқин бўлган исломий давлатларни эътиборга оладилар. Чунки бу – улар амал қилишлари мумкин бўлган энг олий ишдир.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ
Меҳмон 08-19-2009, 11:19 AM
Онам хотинимдан ажралишимни талаб қилаяпти ...

Савол: Мен бир хотинга уйланиб ундан фарзандлар орттирдим. Энди бўлса онам мендан диний жиҳатдан бирон айби ёки хатоси бўлмасада, ўзининг шахсий ғаразлари туфайли хотинимдан ажралишимни талаб қилаяпти. Синглим ва қариндошларимиз онамга тушунтириш учун ҳаракат қилсалар ҳам, талоқ қўйишни талаб қилишдан воз кечмаяпти. Ҳозир, онам уйдан чиқиб сингилларимдан бирининг хонадонида истиқомат қилмоқда. Мен хотинимдан бирон ёмонлик кўрмадим ва уни жуда ҳам севаман. Фатво берсангизлар: Мен нима қилишим керак?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Агар ҳолат савол берган киши айтганидек бўлиб, унинг хотини дуруст, хотинини жуда ҳам севиб қадрласа, хотини онасига ёмонлик қилмаган ва онаси уни шахсий ғарази учун ёмон кўрган ҳамда бу одам хотинини ҳануз ўз қарамоғида тутаётган ва оилавий ҳаётини давом эттираётган бўлса, онасига итоат қилиб хотинидан ажралиши зарур эмас. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Савобли ишлардагина итоат этилади!» – деганлар (Имом Бухорий 6726; Имом Муслим 1840; Насоий 4205; Абу Довуд 2625; Имом Аҳмад 1/82).
Бу киши хотинини талоқ қилишдан бошқа ишларда онасига яхшилик қилиб, ғумхўрлик кўрсатиши, муомалаларини юмшоқ қилиши, моддий тарафдан таъминлаши, эҳтиёжи бўлган пайтда ҳамдард бўлиши, онасини қувонтириши ва кучи етганича рози қилиши лозим. Аллоҳнинг ўзи унинг барча ишларида мададкор бўлсин!
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 1930.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Қайнана келинини ажратмоқчи ...

Савол: Биров ота-онасининг розилиги билан бир аёлга уйланди. Улар уч йил давом этган оилавий ҳаётда бола-чақа орттирдилар. Энди қайнана на эрига ва на қайнанасига нисбатан бирон хато қилмаган бўлсада, ўғлидан хотинини талоқ қўйишни талаб қилмоқда. Ҳолбуки эр ва хотин бир-бирини жуда ҳам яхши кўришади ва ўртада болалар ҳам бор. Бу ўғил онасига оқ бўлишдан қўрқиб хотинини талоқ қилиши керакми ёки йўқми?

Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Мазкур ўғил онасига яхшилик ва ғамхўрлик қилиб, кучи етганича ҳаракат ва гаплари билан онасининг кўнглини олиши керак. Агар мазкур келин динига боамал ва ахлоқи намунали бўлса, эрининг уни талоқ қўйиши шарт эмас.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 14506–1.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Онанинг гапига кириб хотинни талоқ қўйиш керакми?

Савол: Агар онангиз: Хотинингни талоқ қўй!,– деса, онанинг гапига кириб хотинингизни талоқ қўйишингиз керакми?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Агар онангиз талоқ қўйишни талаб қилган хотинингиз динида боамал ва онангизга озор бермаётган бўлса, талоқ қўйишингиз мажбурий эмас. Агар динида беамал ва онангизга дилозорлик қилаётган бўлса, хотинингизга насиҳат қилишингиз ва насиҳатингизга риоя қилмаса талоқ қўйишингиз зарур бўлади.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 17332–6.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Солиҳ Фавзон
Аъзолар: Бакр Абу Зайд ва Абдулазиз Оли Шайх

Қайнатамдан ранжиган отам, хотинимни талоқ қўйишимни талаб қилмоқда

Савол: Мен мисрликман ва уйланганман. Отам билан қайнатам ўртасида муаммолар пайдо бўлди-да, аччиқланган отам мендан хотинимни талоқ қўйишимни қаттиқ талаб қилаяпти ва: Агар талоқ қўймасанг сендан воз кечаман!,– деяпти. Менинг эса кичик ёшдаги қизим бор. Мен нима қилишим керак? Чунки хотинимни талоқ қўймасам отам мендан воз кечиши мумкин? Агар уни бирон сабабсиз талоқ қўйсам бу унга ва кичик қизимга нисбатан жабр ва зулм бўлади. Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, менга йўл кўрсатинглар! Мен ҳеч кимга зулм қилишни хоҳламайман. Ҳолбуки, тарозининг бир палласида хотиним ва қизим бўлса, иккинчи палласида адоватини ошкора қилган отам турибди! Шуни ҳам айтиб ўтишим керакки, отам мени жуда ҳам яхши кўради. Буни унинг менга кўрсатаётган ғамхўрликларидан аниқ билиб тураман. Тўғриси, отамнинг ғазабланишидан қўрқаман. Аллоҳ устингиздан яхши мукофотлар ёғдирсин, (менга йўл кўрсатинглар!).
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Сиз отангизга хотинингизни талоқ қўймасликка қаноат ҳосил қилдиринг. Агар отангиз бирон шаръий сабаб билан қатъий туриб олса, хотинингизни талоқ қўйишингиз керак. Агар шаръий бўлмаган сабаб билан хотинингиздан ажралишингизни талаб қилса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларига кўра унга итоат қилманг: «Савобли ишлардагина итоат этилади!» (Имом Бухорий 6726; Имом Муслим 1840; Насоий 4205; Абу Довуд 2625; Имом Аҳмад 1/82).
Сиз отангизни рози қилиш ва унинг кечириши учун қаттиқ ҳаракат қилинг. Шояд Аллоҳ таоло уни ҳидоят қилар ва талоқ қўймаслигингизга рухсат берар.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 18857–3.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдулазиз Оли Шайх
Аъзолар: Бакр Абу Зайд, Солиҳ Фавзон ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Муваҳҳид 08-19-2009, 11:16 AM
Аъзо бўлишда ушбу қоидаларни киритсак деган эдию

Цель создания форума:

Хвала Аллаху – Господу миров, мир и благословения пророку Мухаммаду, членам его семьи и всем его сподвижникам!
А затем:
Уважаемые братья и сестры, данный форум создается по причине той смуты, которую распространяют на многочисленных узбекоязычных форумах, а также из-за несведущих саляфитов, которые, не обладая знаниями, спорят в интернете от имени саляфии!! А также для того, чтобы объединить узбекоязычных мусульман-саляфитов в одном форуме, где с соизволения Аллаха главным источником знания будут только Коран, Сунна и мнения саляфов и признанных ученых ахлю-Сунна!
Просим Аллаха принести пользу для всех, кто стремится к истине!

Заходя на конференцию «Tavhid Forum» (в дальнейшем «мы», «наш», «Tavhid Forum», «http://forum.tavhid.com»), вы подтверждаете своё согласие со следующими условиями. Если вы не согласны с ними, пожалуйста, не заходите и не пользуйтесь форумами «Tavhid Forum». Мы оставляем за собой право изменять эти правила в любое время и сделаем всё возможное, чтобы уведомить вас об этом, однако с вашей стороны было бы разумным регулярно просматривать этот текст на предмет изменений, так как использование конференции «Tavhid Forum» после обновленния/исправленния условий означает ваше согласие с ними.
Правила форума:

На тавхид-форум будут самые, что не наесть строгие правила! Поэтому прежде, чем регистрироваться, чтобы оставлять сообщения, просим ознакомиться с ними!

1. Нет на этом форуме места для различных течений в Исламе, как и для людей, желающих поспорить и посеять смуту, основанную на лжи! Этот форум только для мусульман, ставящих Коран, Сунну и понимание саляфов выше своих страстей и своего понимания! Исключением являются люди, которые желают узнать о саляфии, будь они мусульмане или нет!
2. Каждый, кто желает отвечать, пусть приводит ясные и четкие доказательства, а также мнения признанных ученых ахлю-Сунна!
3. Прежде, чем открыть новую тему, просмотрите, нет ли уже такой темы, чтобы не повторять существующее.
4. Не превращать форум в подобие чата! Все личные вопросы писать друг другу на личный ящик.
5. Не ставить аватары с изображением живых существ, поскольку изображения живых существ строго запрещены в Исламе, к чему проявляют халатность множество мусульман наших дней!

А также Вы соглашаетесь не размещать оскорбительных, угрожающих, клеветнических сообщений, порнографических и прочих сообщений, которые могут противоречить шариату. Попытки размещения таких сообщений могут привести к вашему немедленному отключению от конференции. Вы соглашаетесь с тем, что администраторы форумов «Tavhid Forum» имеют право удалить, отредактировать, перенести или закрыть любую тему в любое время по своему усмотрению. Как пользователь вы согласны с тем, что введённая вами информация будет храниться в базе данных. Хотя эта информация не будет открыта третьим лицам без вашего разрешения, ни администрация конференции «Tavhid Forum», ни MyBB Group не может быть ответственна за действия хакеров, которые могут привести к несанкционированному доступу к ней.
*****************************************************************

ФОРУМ ОЧИЛИШ САБАБИ
Оламлар Парвардигори Аллоҳга ҳамду санолар, пайғамбаримизга, у зотнинг аҳлу асҳобига ва то қиёмат уларга яхшилик билан эргашган кишиларга салавоту саломлар бўлсин.

Ассаламу алайкум мусулмон, муслима биродарлар, ушбу форум ҳозирда ҳар ҳил ўзбекзабон форумлардаги фитналар ва салафларга эргашувчилар номидан илмга эга бўлмай туриб гапираётган биродарлар сабабли, ҳамда ҳақиқий салафларга эргашувчиларни ушбу форумда бирлаштириш учун ишга туширмоқдамиз.
Аллоҳнинг мадади ила форумда илмнинг манбалари сифатида Қуръон, Суннат, Салафларнинг сўзлари ва тан олинган Ахли суннат уламоларининг сўзлари бўлади.

ФОРУМ ҚОИДАЛАРИ
Тавҳид.ком қоидалар қатьий бўлади. Шунинг учун аъзо бўлишдан олдин бу қоидалар билан танишиб чиқишингизни сўраймиз.

1. Форумда Исломдаги ҳар ҳил оқимлар, ҳизблар ва фитна солувчи кишилар учун жой ЙЎҚ! Ушбу Форум фақатгина Қурьон , Суннат ва Салафларнинг манҳажини ўз райи, фикридан устун қоядиган мусумонлар учун. Мустасно ҳолатида эса Салафи солиҳийнлар йўлини билишни истаган кишилар бўлиши мумкин, ҳоҳ мусуомон бўлсин ҳоҳ мусулмон бўлмасин.
2. Ҳар бир жавоб беришни истаган киши аниқғтиниқ далил, хужжатлар келтириши ва тан олинган Ахли Суннат уламолари сўзларини келтириши лозим.
3. Бир маънодаги мавзу қайта очилавермаслиги учун, очишдан олдин , ўша мавзу форумда бор ёки йўқлигини текшириб олинг.
4. Форумни чатга айлантирманг, шахсий мактубларни ПМ орқали ёзинг.
5. Аватарга тирик жонзот расмини қойманг, чунки тирик жонзот расмлари Исломда қораланган. (ҳозирда кўпгина биродарларимиз бунга эътиборсиз қолганлар)

Булардан ташқари сиз буҳтон, туҳмат, сўкиш, порнографик ва шулар каби шариатга зид бўлган постлар жойламасликка роъзи бўласиз. Бундай пост қолдиришга интилишингиз сизни форумдан учиришга олиб келади. Форум бошқарувчилари сизнинг постларингизни, мавзуларингизни таҳрирлаш, учириш, бошқа жойга кўчириш, ёпиш каби ишларни ҳоҳлаган вақтда бажаришига роъзи бўласиз. Форум фойдаланувчиси сифатида қолдирган маълумотларингиз маълумотлар базасида сақланишини инобатга оласиз. Аммо бу маълумотлар сизнинг руҳсатингизсиз бошқа учинчи томонга маълум бўлмайди. На Тавҳид.ком форум бошқарувчилари на MyBB Group хакерларнинг ишлари учун масъул бўла олмайдилар.

яна қўшимча равишда ушбу ФОРУМ демократик эмас Исломий Форум эканлигини каттароқ қилиб баннер ёнига ёзиб қўйиш керакмикан??
Меҳмон 08-19-2009, 09:56 AM
Тилла тиш қўйдириш ҳақида

Савол: Тилла тиш қўйдиришнинг ҳукми нима?
Жавоб: Эркаклар тилла тишни зарурат бўлсагина қўйдиришлари керак. Чунки, эркакларга тиллаларни тақиш ва тилла билан зийнатланиш ҳаромдир.
Хотин кишига келсак, урфда тилла тиш тақиш одат ва зийнат бўлса, тишларига тилла қоплама қилдирса ва бунда исрофга йўл қўймаса зарари йўқ. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Тилла ва ипак умматимнинг хотинларига ҳалол қилинди»– дедилар (Насоий «Сунан», ҳадис № 5148. Байҳақий «Сунан», ҳадис № 4391).
Бироқ, хотин ёки эркак киши ўлса ва тишлари зарурат учун тилладан қилинган бўлса, мусладан яъни милкларга зарар беришдан қўрқилмаса у тилла тишларни олинади. Агар милкларга зарар бериладиган бўлса олинмайди. Чунки, тилла – мулк ҳисобланади. Мулкни эгаси ўлганидан сўнг ворислар мерос қилиб оладилар. Унинг маййит билан бирга кўмиш, молни зое қилиш бўлади.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн
Манбаъ: «Мажмуъу фатава ва расаили-ш-шайх ибн Усаймийн» 11 – ж., «Идишлар» боби, савол № 15.
Меҳмон 08-18-2009, 09:46 PM
Рамазон рўзасини ўз юрти мусулмонлари билан бирга бошлаш ва якунлаш

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Барча ҳамдлар Аллоҳгагина хос, У зотга ҳамд айтамиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз. Аллоҳ кимни ҳидоят қилса уни адаштирувчи йўқ, кимни адаштирса уни ҳидоят қилувчи йўқ. Гувоҳлик бераманки, бир Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиздир. Яна гувоҳлик бераманки, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам У зотнинг бандаси ва элчисидир.
Сўнг...
Уламолар ўртасида Рамазон рўзаси мусулмонлар ҳилолни кўрган кунидан бошланиши кераклиги борасида ихтилоф йўқ. Агарда булутли ҳаво ёки бошқа бирор сабаб билан ойни кўра олишмаса, улар Шаъбон ойини ўттиз кун ҳисоблашлари, кейин эса рўза тутишлари лозим бўлади. Рамазон якуни, ҳамда Ийдул фитр байрами санаси ҳам худди шу тарзда аниқланади. Имом Бухорий ва Муслим, Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «(Рамазон ойининг) ҳилол(ини) кўриб рўза тутинглар, (шаввол ойининг) ҳилол(ини) кўриб оғзингизни очинглар (яъни рўзани тугатинглар)! Агар сизларга булутли бўлса, (ойни) ўттиз кун қилинглар!»
Астрономик кузатувлар шуни исбот қиладики, янги ой (ҳилол) узоқ юртларда турли вақтда кўриниши мумкин. Бу масалада Ислом уламолари ўртасида ҳам ихтилоф йўқ. Бироқ ўз юртида ой кўринмаган бўлса, бошқа юрт аҳолисининг Рамазон бошлангани ёки тугагани ҳақидаги хабарига эргашиш кераклиги масаласида уламолар ўртасида ихтилоф бор.
Баъзилар агар бир ўлка аҳолиси ҳилолни кўрса, бу нарса бошқа ўлка аҳолиси рўза тутишга ёки якунлашга мажбур эмас дейдилар. Икрима айтади: «Ҳар бир ўлка аҳолиси ўзлари (ҳилолни) кўришлари лозим». Ибн ал-Мунзир хабар қилишича, Қосим ибн Муҳаммад, Салим ва Исҳоқлар ҳам шу фикрда бўлишган. Ушбу ҳукм имом Муслим, Аҳмад, Абу Довуд, Насоий ва Темизийлар ривоят қилган Қурайбанинг ҳадисига асосланган. Ҳадисда айтилишича: «Умму Фазл мени Шомга, Муовия ҳузурига юборди. Мен у ерга бордим ва унинг буйруғини бажардим. Мен ўша ердалигимда Рамазон кирди. Мен жума оқшомида ҳилолни кўрдим. Ой охирида эса Мадинага қайтдим. Абдуллоҳ ибн Аббос менга баъзи саволларни берди. Кейин эса ҳилол ҳақида гап очди. У деди: «Ҳилолни қачон кўрдингиз?» Мен дедим: «Биз уни жумага ўтар кечада кўрдик». У сўради: «Сен ўзинг кўрдингми?» Мен жавоб бердим: «Ҳа, одамлар ҳам кўришди. Улар рўза тутишни бошлашди, Муовия ҳам улар билан бирга бошлади». У эса деди: «Биз эса уни фақатгина шанбага ўтар кеча кўрдик. Биз ўттиз кун ўтгунича ёки ҳилолни кўрмагунимизча рўза тутамиз». Мен сўрадим: «Сенга Муовия уни кўргани ва рўза тутишни бошлагани кифоя эмасми?» У деди: «Йўқ, бизга Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай буюрганлар»».
Ибн ал-Мажашин ва бошқаларнинг фикрича, агарда давлат бошлиғи шу қарорга келса, бошқа ўлка аҳолиси берган хабарни эътиборга олиш шарт.
Баъзиларнинг фикрича, бошқа ўлка аҳолисининг хабарини қабул қилиш мумкин, агарда ўша ўлкалар битта ҳудудда жойлашган бўлса. Баъзиларнинг айтишича, географик шароитларни эътиборга олиш керак. Масалан, ўлканинг пасттекислик ёки баланд тоғларда жойлашгани. Бироқ бу фикрлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзларидан кўра кўпроқ ақлий далилларга асосланган.
Шофеийларнинг бир қисми, ҳанбалий ва бошқа уламоларнинг фикрича, бир мусулмон ўлкада ҳилолни кўришган бўлса, қолган барча ушбу хабарни эътиборга олиши шарт. Улар юқорида зикр қилиб ўтилган Ибн Умар ҳадиси ва бошқа шунга ўхшаш ривоятларга суянишган. Қурайбанинг ҳадисига келсак, улар уни эътиборга олишмаган. Чунки бу фикрни Ибн Аббоснинг ижтиҳоди деб ҳисоблашган. Ҳадисдан саҳоба Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қайси сўзларига асослангани маълум эмас. У ўша сўзларни ўзича тушунган бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Шундай қилиб ушбу масаладаги ихтилоф салаф ва халаф уламолари ўртасида аввалдан мавжуд бўлган. Шунинг учун ҳам, агарда, масалан Ўрта Осиёда Ўзбекистон ёки Қозоғистон Рамазон киргани ҳақидаги араб давлатларидан келган хабарга асосланмай, ўзлари ҳилолни кузатишларининг ҳеч қандай зарари йўқ. Ушбу ҳудудларнинг ораси анча узоқда. Шунингдек, аксинча, улар Рамазон киргани ёки тугаганини бошқа ўлка хабарларига таяниб эълон қилишларининг ҳам зарари йўқ.
Юқорида зикр қилиб ўтилган барча қоидалар рўзани бошлаш ёки тугатиш ҳақидаги қарор чиқариш ҳуқуқига эга бўлганларга тааллуқлидир. Қолган барча мусулмонлар давлат бошлиғи қарорига (агар давлат исломий бўлса) ёки ўлканинг Ислом марказига (масалан, диний идора ёки муфтийлик ҳайъатига) эргашишлари лозим. Мусулмонлар бирликни сақлаш ҳақида ўйлашлари ва фитна тарафга юрмасликлари шарт. Айниқса бу каби уламолар ижтиҳод қилишлари жоиз бўлган масалаларда.
Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Рўза – сизлар рўза тутган кунингиз, ҳайит – сизлар рўзани очган кунингиз ва қурбонлик (ҳайити) – сизлар (қурбонликларни) бўғизлаган кунингиздир». Албоний ҳадисни саҳиҳ деди. Ҳадисни зикр қилганидан сўнг Термизий айтади: «Баъзи уламолар ушбу ҳадисни қуйидагича шарҳлайди: рўзани бошлаш ва якунлаш жамоат ва кўпчилик одамлар билан бўлади».
Ибн ал-Қаййим «Таҳзиб ас-сунан» (3/214)да ёзади: «Ушбу ҳадис: «Астрономик ҳисоб билан ҳилолни аниқлаган, бу ҳисобни билмаганлардан ажралган ҳолда рўзани бошлаши ва якунлаши мумкин» деганларга раддиядир, деган фикрлар мавжуд. Шунингдек, агар инсон ҳилолни кўрса, бироқ қози унинг гувоҳлигини қабул қилмаса, қолган одамлар каби у ўша куни рўза тутмаслиги керак, деган фикрлар ҳам мавжуд».
Абул Ҳасан Синдий «Ҳошия ала Ибн Можа» китобида ёзади: «Унинг зоҳирий маъноси, алоҳида шахслар жамоатдан ажралишга ҳақли бўлмаганларидек, бу каби қарорларга аралашишга ҳақли эмаслар. Бундай масалаларда қарорни имом (давлат бошлиғи) ва жамоат чиқаради. Қолган барча имом ва жамоатга итоат қилишлари шарт. Шунинг учун ҳам, бирор ким ҳилолни кўрса, бироқ унинг гувоҳлиги имом тарафидан қабул қилинмаса, бундай ҳолатда у ўзининг кўрганига эргашиши мумкин эмас. Аксинча, у қолган барча мусулмонларга эргашиши лозим».
Шайх Муҳаммад Носириддин Албоний «Силсила ал-аҳадис ас-саҳиҳа» (1/443-444)да ёзади: «Ҳадисдан ҳаёлга биринчи бўлиб келадиган нарса шудир. Ушбу фикрни Оиша Масруққа айтган сўзлари қувватлайди. У ўша кун қурбонлик куни эканлигидан ҳавф қилиб, Арафа куни рўза тутишдан бош тортган эди. Улар (Оиша) унинг фикри аҳамиятга эга эмаслиги ва у жамоат қарорига итоат қилиши кераклигини унга тушунтириб бердилар. Улар айтдилар: «Қурбонлик куни – одамлар қурбонлик қиладиган кундир. Фитр куни эса – одамлар рўзани тугатган кундадир».
Ушбу фикр одамларни бирлаштириш, сафларини жипслаштириш, ҳар қандай бирликни парчаловчи шахсий фикрлардан узоқ бўлишни мақсад қилган пок шариатга тўғри келади. Гап рўза, байрамлар ёки жамоат намози каби жамоавий ибодатлар ҳақида кетганда, шариат алоҳида шахсларнинг фикрини эътиборга олмайди, ҳатто улар қайсидир жиҳатдан ҳақ бўлсалар ҳам. Ахир сен саҳобалар, Аллоҳ улардан рози бўлсин, баъзилари аёл кишига, жинсий аъзога тегиниш ёки қон чиқиши таҳоратни бузади деб ҳисоблаб, бошқалари бундай деб ҳисобламасада, бир бирлари орқасида намоз ўқиганларини билмайсанми?! Баъзиси сафар вақтида намозни тўлиқ ўқиса, бошқаси қаср қилиб ўқиган. Бу ва бошқа ихтилофлар намоз вақтида битта имом ортида тўпланишларига ва бу намоз тўғри деб ҳисоблашларига монелик қилмаган. Чунки улар мусулмонлар орасининг парчаланиши, айрим масалалардаги ихтилофлардан ёмонроқ эканлигини билар эдилар. Иш шу даражага етдики, улардан бири Минодаги улуғ жамланишда мусулмонларнинг бошлиғи фикри сабабидан ўз фикрига эргашишдан воз кечди. У агар ўз фикрича иш тутганида келиб чиқиши мумкин бўлган ёмонликни олдини олишни хоҳлаган эди. Абу Довуд (1/307) ривоят қилади, Усмон розияллоҳу анҳу Минода тўрт ракаат намоз ўқиди. Абдуллоҳ ибн Масъуд бу ишига таъна қилиб деди: «Мен Пайғамбар билан икки ракаат ўқидим, Абу Бакр билан икки ракаат, Умар билан икки ракаат ва Усмон билан бошқарувининг аввалида (икки ракаат намоз ўқидим). Кейин эса у намозни тўлиқ ўқий бошлади. Кейин сиз ихтилоф қилдингиз. Мен умид қиламанки, ушбу тўрт ракаатдан менга аввалги икки ракаати қолади». Сўнг Ибн Масъуд ҳам тўрт ракаат ўқиди. Ундан сўрашди: «Сен Усмонни таъна қилиб, ўзинг тўрт ракаат ўқидингми?!» У жавоб берди: «Ихтилоф – ёмонликдир». Ҳадис исноди саҳиҳ. Аҳмад (5/155) Абу Зардан шунга ўхшаш ҳадис ривоят қилган».

Инсон агар ҳилолни кўрса ёки ишончли шахслардан у ҳақида эшитса, қолганлардан алоҳида ҳолда рўза тутишни бошлаши ва якунлаш керакми деган масалада ихтилоф бор. Нима бўлганда ҳам, агар унинг гувоҳлиги қабул қилинмаган бўлса, у ҳилолни кўрганлиги ҳақидаги хабарни, жамиятда фитна тарқатган ҳолда, ёймаслиги лозим. Қолган ибодатларни (ҳайит намози, таровиҳ ...) у ўзининг юртидаги кўпчилик мусулмонлар билан бирга адо этши лозим.
Абу Ҳурайранинг ҳадисида оддий мусулмонлар рўза бошланиши ва тугашини эълон қилишларига, Ийдул фитр ва қурбонлик байрамларини нишонлашга ҳақлари йўқлигига очиқ кўрсатма бор. Ушбу жамоавий ибодат турлари давлат бошлиғи ёки ўлка мусулмонлари бошлиғи назорати остидадир. Мўминлар Аллоҳ таолодан уларнинг қадамларини тўғри йўлда собит қилишини дуо қилган ҳолда, уларнинг қарорларини ҳурмат қилишлари ва уларга итоат этишлари лозим.
Валлоҳу аълам!

Муваҳҳид 08-18-2009, 05:00 PM
Бидъат ва унинг ҳукми

Савол: Исломдаги бидъат нима? Унинг ҳукми нима?
Жавоб: Аллоҳ жорий қилган нарсага тескари бўлган ҳар бир амал бидъатдир. Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам жорий қилмаган ҳар бир ибодат (динда) янги пайдо қилингандир. Чунки Аллоҳга фақатгина У зот Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам тили билан бизга жорий қилган услубдагина ибодат қиламиз.
У (бидъат)нинг ҳукми ман қилингандир, чунки у шариатга тескари. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кимки бизнинг ушбу ишимизда янги нарсани пайдо қиладиган бўлса, у рад этилгандир» (Бухорий 2697, Муслим 1718, Абу Довуд 4606, Ибн Можа 14, Аҳмад 6/256). Яна соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кимки бизнинг амримиз бўлмаган бир ишни қилса, у рад этилгандир». Муттафақун алайҳ (Муслим 1718, Аҳмад 6/180).
Амалнинг қабул бўлиш шарти, унинг холис Аллоҳ учун бўлиши ва Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам тили орқали жорий қилганига мувофиқ бўлиши лозим. Мана шу «Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммад Росулуллоҳ» икки шаҳодати маъносидир. Унинг маъноси Аллоҳгагина ибодат қилиш ва Аллоҳга фақат Китоби ва Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва саллам тили орқали жорий қилгандек ибодат қилишдир.
Аллоҳ барчамизга суннатни лозим тутиш ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам йўлларига амал қилиш, бидъат ва (динга киритилган) янги ишлардан четлашишни муваффақ айласин. Пайғамбаримиз Муҳаммадга Аллоҳнинг саловоту саломлари бўлсин.

Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Оли Шайх
http://mufti.af.org.sa/node/3021

Quote:
البدعة وحكمها

السؤال:
ما البدعة في الإسلام؟ وما حكمها؟
الإجابة:
البدعة كل أمر على خلاف ما شرع الله، فكل عبادة لم يشرعها الله ورسوله صلى الله عليه وسلم فإنها مبتدعة؛ لأنه لا تعبد لله إلا بما شرع لنا على لسان محمد صلى الله عليه وسلم وحكمها المنع؛ لأنها تخالف الشرع، ولهذا قال النبي صلى الله عليه وسلم: "من أحدث في أمرنا هذا ما ليس منه فهو رد" [صحيح البخاري الصلح (2697)، صحيح مسلم الأقضية (1718)، سنن أبو داود السنة (4606)، سنن ابن ماجه المقدمة (14)، مسند أحمد بن حنبل (6/256)] أخرجاه، وقال أيضا صلى الله عليه وسلم: "من عمل عملا ليس عليه أمرنا فهو رد" [صحيح مسلم الأقضية (1718)، مسند أحمد بن حنبل (6/180)] متفق عليه. ومن شروط قبول العمل أن يكون خالصا لله، وأن يكون على وفق ما شرع الله على لسان محمد صلى الله عليه وسلم. وهذا هو معنى الشهادتين: شهادة أن لا إله إلا الله وأن محمدا رسول الله، فإن معناهما ألا يعبد إلا الله، وألا يعبد الله إلا بما شرع في كتابه وعلى لسان نبيه صلى الله عليه وسلم. وفق الله الجميع للالتزام بسنته والعمل بهديه صلى الله عليه وسلم واجتناب البدع والمحدثات. وصلى الله وسلم على نبينا محمد .
Abdulloh Salafiy 08-18-2009, 04:49 PM
Солиҳ Фавзон

Солиҳ ибн Фавзон ибн Абдуллоҳ ал-Фавзон, "Кибор Уламолар Ҳайъати"нинг аъзоси, "Илмий изланишлар ва фатво бериш доимий комиссия" аъзоси, Амир Мутъаб ибн Абдулазизнинг Риёздаги Жомеъсининг имом-хатиби.

Бу киши кўпгина уламоларнинг қўлида таълим олган. Уларнинг машҳурларидан: фазилатли шайхлар Абдулазиз ибн Боз, Муҳаммад Амин Шинқитий, Солиҳ ал-Буҳайлий.

Бу киши, Аллоҳ уни ўз ҳифзида сақласин, Аллоҳга даъват қилишда барча мажаллаларда катта ҳаракат қилади: дарслар, фатволар, илмий раддиялар, исломий журналларда турли мақолалар.
Унинг китоблари:
"Шарҳ ақидатул-восития", "Мулахосул-фиқҳия" 1-2, "Таҳқиқотул-марзия фий мабоҳисил-фарзия", "Танбиҳот ало аҳком тахтассу бил-мўминат", ал-Бутийнинг "Салафия лайсат мазҳабан" ("Салафийлик мазҳаб эмас") деган китобига раддия. Бу киши Исломнинг машҳур мужаддидлардан бўлмиш шайхул-ислом Ибн Таймия, шайхул-ислом Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ва бошқаларнинг фойдали китобларига ҳам (шарҳлар ёзганлар).
Бу киши доимо машҳур "Нур алод-дарб" программасида эшитувчиларнинг саволларига жавоб беради.
Аллоҳ бу кишидан ва унинг илмидан Ислом ва мусулмонларни фойдалантирсин ва уларнинг номидан уни яхши мукофотласин, У Эшитувчи, Яқин, Ижобат қилувчидир.
Pages (290):    1 286 287 288 289 290   
Welcome, Guest
You have to register before you can post on our site.
Lost Password?
Remember me?
 
Members: 2,511
Latest member: Tracysoods
Forum threads: 2,896
Forum posts: 8,180
There are currently 26 online users. 0 Member(s) | 24 Guest(s)
Bing, Google
Latest Threads
Абдуллоҳ Бухорий (Мирзағо...
Forum: Жарҳ ва таъдил
Last Post: encounc, 07-17-2024, 04:57 AM
Replies: 24 - Views: 67,852
Танишув сайтларидан умр й...
Forum: Оила
Last Post: encounc, 06-30-2024, 09:22 AM
Replies: 4 - Views: 37,238
Рўзадор аёл шом азонидан ...
Forum: Рўза
Last Post: Муслим, 04-29-2020, 09:23 AM
Replies: 0 - Views: 553
Ақида ва рўза (Аҳмад ибн ...
Forum: Рўза
Last Post: Муслим, 04-28-2020, 09:30 AM
Replies: 0 - Views: 779
Коронавирус
Forum: Муносабат
Last Post: Муслим, 04-14-2020, 12:44 PM
Replies: 8 - Views: 1,490
Шаъбон ойи ўртасини нишон...
Forum: Бидъат
Last Post: Муслим, 04-14-2020, 12:42 PM
Replies: 6 - Views: 15,559
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.