Abdulloh Salafiy 08-30-2009, 01:52 PM
Аллома, муҳаддис Аҳмад Шокир раҳимаҳуллоҳ «Ихвон ал-Муслимин» ҳақида айтганлар: «Шайх Ҳасан ал-Банно ҳаракати ва унинг исломий даъватни жиноий, бузғунчи даъватга айлантирган «Ихвон ал-Муслимин»ига коммунист ва яҳудлар пул ажратади. Биз буни аниқ ишонч билан биламиз» («Шуъун ат-Таълим вал Қодоъ» (48)).
Abdulloh Salafiy 08-30-2009, 01:25 PM
Ҳозирда кўпгина биродарларимиз Ўзбекистонда ҳам жиҳод байроғини кўтариб бу ишларини тўғри деб билишияпти.
Ҳар ҳил жойларда портлашлар, тўқнашувлар келиб чиқмоқда.
Келинг биродарлар Бу масала борасида олимларимиз нима дейишияпти билайлик.
Яқинда олимларнинг сифатларини ўқиятиб уларнинг сифатларидан бири ёши улуғроқ бўлишини уқиб қолдим, кейин уйлаб бир савол чиқиб қолди жиҳод байроғини кўтарган биродарлар кимнинг фатвосига эргашишияпти?? Саволга жавоб эса уларга бу борада фатво бераётган кишиларнинг бирортасида шу олимнинг охирги ёши улуғ бўлиши сифати йўқ экан. Яъни улар олимлардан фатво олмасдан туриб бу амалларни қилиб юришибти, ваҳоланки Бу борада Уламоларнинг барилари уларнинг бу ишлари ҳато эканлигини айтган эканлар. Шу бўлимнинг ўзида олимларнинг портлатишлар ва Усама бен Ладен ҳақида фатволари бор.
Бу биродарларимиз жуда бўлмаса бир уйлаб қарасалар бўлар эди, чунки бу қилаётган ишлари хатто шу ерда яшайдиган мусулмонларнинг ўзларига зарар бўлияпти.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: "Қиёмат кунининг буелгиларидан бири шуки, илм кичиклардан олинади" (Ибн ал-Мубарак 61, ат-Табарани 908, ал-Ляляқи 102., ‘Абдул-Ганни ал-Мақдиси ва шайх Албоний саҳиҳ деган.)
Ибн Масъуд : "Қачонки одамлар ишончли қария олимлардан илм оларканлар улар яхшиликда бўладилар ва қачонки ёшлардан илм ола бошласалар улар ўзларининг хато ниятларини деб ихтилофларга тушадилар ва ҳалок бўладилар. (ат-Табарони 8589, ‘Абдур-Раззоқ 11/249, ал-Байхақий 1/275. Ибн Хаджар саҳиҳ деган.)
Abdulloh Salafiy 08-30-2009, 09:51 AM
Жунуб ҳолатда тонг оттирган рўзадор

Савол: Рафиқаси билан жинсий алоқа қилгани боис жунуб ҳолатида тонг оттирган одамнинг рўзасига зарар борми?
Жавоб: Хотини билан жинсий алоқа қилгани сабабли жунуб бўлиб ғусл қила олмай тонг оттирган одамнинг рўзасига зарар бўлмайди. Чунки Аллоҳ таоло рафиқалар билан тонггача ишрат қилишни мубоҳ қилган. Бу эса одамнинг жунуб ўлароқ тонгни кутиб олишини тақозо қилади. Икки «Саҳиҳ» ҳадислар девонида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рафиқалари билан жинсий муошаратда бўлиш сабабли жунуб бўлиб субҳи содиққа етишганлари ва рўза тутаверганлари ривоят қилинган.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн
Фатво ва мақолалар девони, Рўза китоби, 19 жилд. Фатво № 257.
Abu Umar 08-30-2009, 06:16 AM
Уламоларни камситиш

Аллома шайх ал-Усаймийндан сўрашди:
Савол: Муҳтарам шайх, тан олинган уламолардан ёшларни огоҳлантирувчи, улардан илм олишдан қайтарувчи кишилар ҳақида нима дейсиз? Булар шундай уламоларки, ҳукмдорларнинг фақат яхшиликлари ҳақида гапирадилар, уларнинг ҳаққига дуо қиладилар, Аллоҳга осий бўлинмайдиган ишларда уларга итоат қилишга ва даъватни мулойим тарзда олиб боришга чақирадилар..

Жавоб:
«Аллоҳга ҳамду санолар, Унинг расули Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва салламга, у кишининг оилалари ва асҳобларига саловоту саломлар бўлсин.

Сўралаётганлар ҳақида нима дейиш мумкин? Мен ўйлайманки, чуқур мулоҳаза юритишимиз ва муаммони кўриб чиқиб шундай йўл тутишимиз керакки, бунда ҳиссиётлар идрокимиздан устун келмасин, чунки ҳиссиётлар Шариат ва соғлом ақл билан жиловланмас экан, мусибатлар келиб чиқади ва катта зарар кўрилади.

Шубҳа йўқки, ҳукмдорлар қанчалик адолат қилишга уринмасинлар, хатодан холи бўла олмаганликлари каби, уламолар тарафидан ҳам, илмда қандай даражаларни эгаллаганликларидан қатъи назар, хатолар содир бўлади. Хатолари сабабли, уларга қарата танқид тошларини отиш жоизми? Улардан содир бўлаётган яхшиликларни гапирмай, ёмон гапларни тарқатиш мумкинми? Албатта, бу каби ишлар ман қилингандир. Чунки, Аллоҳ таоло:

«Эй мўминлар, Аллоҳнинг Ўзи учун ҳақ йўлни тутгувчи, адолат билан шаҳодат гувоҳлик бергувчи бўлингиз! Бирон қавмни ёмон кўришингиз сизларни адолат қилмасликка тортмасин! Адолат қилингиз! Шу тақвога яқинроқдир. Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир». Моида сураси, 8-оят.

Мен истардимки, бундай ишлар билан машғул бўлган биродарларимиз, булар ортидан келадиган улкан зарарлар ҳақида ҳам ўйлаб кўрсинлар. Зеро, бу - одамлар орасида уламолар ва уларнинг мавқеларига нисбатан ишончни сусайтиради, натижада Аллоҳнинг аҳкомларига доир билимларга ишонч йўқолади ва шу тариқа (уларнинг сўзларида) Шариатга бўлган қадр-ҳурмат зое бўлади, одамлар олимларнинг ҳеч қайси гапларини қабул қилмай қўядилар. Ҳукмдорларнинг қадр-ҳурмати йўқолиши билан эса нотинчлик, фитналар ва ёмонлик содир бўлади.

Аллоҳ таоло деди: «Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар! Ва барчангиз Аллоҳнинг арқонига (Қуръонга) боғланингиз ва бўлинмангиз! Ҳамда Аллоҳнинг сизларга берган неъматини эсланг: бир-бирингизга душман бўлган пайтларингизда дилларингизни ошно қилиб қўйди-ю, сизлар Унинг неъмати сабаб биродарларга айландингиз. Ва дўзах чоҳининг ёқасида турган эдингиз, сизларни ундан халос қилди. Ҳақ йўлни топишингиз учун Аллоҳ сизларга ўз оятларини мана шундай баён қилади». Оли-Имрон сураси, 103-оят.

Биз ҳаммамиз Аллоҳнинг арқонини маҳкам ушламоғимиз ва динда бўлиниб кетишдан сақланмоғимиз керак. Ҳар бир мусулмон, биродарини ўз ўрнига қўйсин. (Унинг ҳаққини риоя қилсин). Биз бир-биримизга биродармиз. Биродарларимиз ҳаққини риоя қилиш ва улар билан шунга мувофиқ муносабатда бўлиш – зиммамиздаги мажбуриятдир.

Олимда олимлик ҳаққи, омида омийлик ҳаққи бор – унга таълим бериш керак, хато қилувчида эса хатокорлик ҳаққи бор – бу уни тузатиш ва хатосини тушунтиришдир.

Бу ишни кутилганга яқинроқ натижа олинадиган қилиб амалга ошириш лозим. Биз хатоларни тўғрилаш ва уларни тушунтириш керак эмас, дейишдан йироқмиз. Хато-камчиликлар албатта тузатилиши керак, бироқ, булар биз ҳоҳлаганимиздан тамоман тескари натижага олиб келмаслиги зарур. Балки, муддаога энг яқин натижани кўзлаш лозим бўлади.

Инсон Аллоҳдан тақво қилиши, сўз ва амалларининг нималарга олиб келишига эътибор бериши керак. У қўшни мамлакатларга назар солсин, ҳар ким ўз ҳоҳишича (ўз қаричи билан) ҳукм қилгани ва оқибатни ўйламагани учун қанча мусибатлар содир бўлгани ва қанча яхшиликлар бой берилганига қарасин».

«Ас-Соҳва ал-Исломия, довабит ва тавжиҳот» китобидан
Меҳмон 08-29-2009, 12:20 PM
Расми бўлган жойнамозларнинг ҳукми

Савол: Сизларга шуни маълум қиламизки, биз айрим муаммоларимизни ҳал қилишда қийналамиз. Биз янги мусулмон бўлганларга қилган ваъзларимиздан сўнгра, уларга савол бериш имкониятини яратамиз. Яқинда улардан баъзилари суратга олиш ва ҳайкалларнинг ибодат қилиш маконларида қандай ҳаром қилингани ҳақида савол бериб қолишди. Бу, ҳадисда ворид бўлган ҳукм. Хуллас, ваъздан сўнгра улардан бири бир савол бердики, унга жавоб бера олмасакда, сизлардан сўраб беришни ваъда қилдик. Унинг саволи қуйидагича эди: Биз намоз ўқийдиган жойнамозларда арслон, йўлбарс ва бошқа ҳайвонларнинг расми бор. Масжидлардаги жойнамозларда эса Каъбанинг расми бор экан. Шу жойнамозларда ўқилган намозлар қабул қилинадими? Биз мазкур саволни билим доирамиздан юқори бўлгани учун сизларга жўнатаяпмиз.
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Жони бўлган инсон ва ҳайвон каби махлуқотларни чизиш ҳаром бўлиб, катта гуноҳлардан ҳисобланади. Уларнинг ҳайкал ёки газмол ёхуд қоғоз ёда деворга чизилган бўлиши, ёки рангли иплар ёки бошқа нарсалар билан тўқилган бўлишининг аҳамияти йўқ. Уларни сақлаш ёки (уй ёхуд масжидда) қолдириш ҳаромдир ва уларнинг устида намоз ўқиш улар заруратсиз олинган (чизилган) бўлса ҳурматланмагани учун ҳаром эмас, макруҳдир. Агар суратлар зарурат учун, масалан, гувоҳномалар, бошпутлар ва шунга ўхшаш ҳужжатлар учун олинган бўлса, уларга рухсат берилади. Жони бўлмаган тоғ, дарё, денгиз, дала, дарахт, уй ва бошқа нарсаларнинг расмлари атрофида жонли махлуқотлар кўрсатилмай чизилса ёки олинса, бу иш ҳам жоиздир. Уларнинг устида ўқилган намоз намозхоннинг хаёлларини бўлгани, хушуси бузилгани боис макруҳ бўлсада, раводир.
Каъбанинг расми чизилган масжидда ўқилган намоз раводир. Чунки раволигига монеъ бўладиган бирон нарса йўқ. Бироқ, масжидларга Каъбанинг суратини қўймаслик авлодир.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 3316.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Меҳмон 08-29-2009, 11:56 AM
Таҳоратда “Бисмиллоҳ” дейиш суннатдир


Савол: Таҳоратни бошлашдан аввал “Бисмиллоҳ” дейиш фарзми?
Жавоб: Таҳоратда “Бисмиллоҳ” дейиш фарз эмас, суннатдир.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ
Abdulloh Salafiy 08-28-2009, 05:28 PM
Биродарлар сайтни янги хостингга тезрок кучирайлик, ишлаши ёкмаяпти, секин.
Муаммо факат молиявийми???
кейинги Жумада иншаАллох биздан олдин айтган кийматни берамиз, шу билан хал буладими??
****
Ха узинглар хам форумда фаолрок булинглар.
Меҳмон 08-28-2009, 01:45 PM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Азиз биродарлар, қуйидаги ҳадис қанчалик саҳиҳ? Саҳиҳ бўлса уни қандай тушунамиз? Ундаги васила тури тўғрими?
Меҳмон 08-27-2009, 08:25 AM
Assalomu alaykum. Sayt ijodkorlari. Saytga skachat qilishga qo'yilayotgan fayllarni (.doc) arxiv (.rar yoki .zip) formatga o'tkazib qo'ysangizlar juda yaxshi bo'lardi.
Abu Ubayda 08-26-2009, 05:06 PM
Assalamu alaykum.sahifa adminlari! Fon dagi qora rangni urniga ochroq rang qilinsa yaxshi ish bulardi.
Pages (290):    1 284 285 286 287 288 290   
Welcome, Guest
You have to register before you can post on our site.
Lost Password?
Remember me?
 
Members: 2,511
Latest member: Tracysoods
Forum threads: 2,896
Forum posts: 8,180
There are currently 28 online users. 0 Member(s) | 26 Guest(s)
Google, Yandex
Latest Threads
Абдуллоҳ Бухорий (Мирзағо...
Forum: Жарҳ ва таъдил
Last Post: encounc, 07-17-2024, 04:57 AM
Replies: 24 - Views: 67,852
Танишув сайтларидан умр й...
Forum: Оила
Last Post: encounc, 06-30-2024, 09:22 AM
Replies: 4 - Views: 37,238
Рўзадор аёл шом азонидан ...
Forum: Рўза
Last Post: Муслим, 04-29-2020, 09:23 AM
Replies: 0 - Views: 553
Ақида ва рўза (Аҳмад ибн ...
Forum: Рўза
Last Post: Муслим, 04-28-2020, 09:30 AM
Replies: 0 - Views: 779
Коронавирус
Forum: Муносабат
Last Post: Муслим, 04-14-2020, 12:44 PM
Replies: 8 - Views: 1,490
Шаъбон ойи ўртасини нишон...
Forum: Бидъат
Last Post: Муслим, 04-14-2020, 12:42 PM
Replies: 6 - Views: 15,559
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.