Муслим 05-22-2020, 01:07 AM
Фитр закотини шакарда бериш ҳукми

Савол: Фитр закотини шакарда берса бўладими?
Жавоб: Фитр закотини шакарда бериш жоиз эмас. Ким шундай қилган бўлса, фитр закотини янгитдан қайта беради.
Чунки шакар фақирлар уни тушликка ёки кечки овқатга еса, у билан очлиги кетадиган озиқ-овқат ва таом эмас.
Ибн Аббос деди: «Расулуллоҳ ﷺ фитр закотини мискинларга таом бўлсин дея фарз қилдилар». Шакар одамлар у орқали таом ва шаробларини ширин қиладиган, таом ва таъмни иштаҳали қилувчи ҳашамат (сарасидан) бўлган нарса ҳисобланади.

Шайх Абдулқодир ибн Муҳаммад ал-Жунайд ҳафизаҳуллоҳ
https://t.me/aljounaid77/1312
Муслим 04-29-2020, 09:23 AM
Рўзадор аёл шом азонидан 15 дақиқа олдин ҳайз кўрди

Савол: Агар шомдан аввал, азондан 15 ёки 20 дақиқа олдин ҳайз қони келса ва мен нафл рўза тутган бўлсам, унинг қазосини тутиб беришим керак бўладими?
Жавоб: Агар рўзадор аёлдан ҳайз қони келса, ҳатто шомдан бир лаҳза олдин бўлса ҳам, рўзаси бузилади. Агар вожиб рўза бўлса, қазосини ўтаб қўйиши вожиб бўлади. Агар нафл бўлса, унда ихтиёрли бўлади: истаса қазосини ўтаб қўяди, истаса қазосини ўтамайди. Бироқ агар бу кунги рўзаси нафл бўлса, лекин у муайян кунга боғлиқ (рўза) бўлса, қазосини ўтамайди. Масалан: аёлнинг душанба ва пайшанба кунлари рўза тутиш одати бор. Душанба кунининг охирида шомдан олдин ҳайзи келди ва рўзаси бузилди. Ушбу кун (рўзаси) қазосини ўташи керакми? Жавоб: қазосини ўтамайди. Чунки у рўза муайян кунда суннат қилинган, кун эса ўтди. У суннат бўлган ўрин ўтиб кетди.
(Шу ўринда) масала (келади): агар аёл киши шомга оз қолганда (ҳайз) қон оғриғини хис қилди, лекин (қон) чиқмади, шомдан беш дақиқа кейингина чиқди. Рўзаси бузиладими? Бузилмайди. Чунки ҳайз (қони) чиқмагунча (рўза) бузилмайди.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин раҳимаҳуллоҳ
http://binothaimeen.net/content/1518

Цитата:
حاضت قبل أذان المغرب بربع ساعة في صيام التطوع فهل يلزمها القضاء؟

السؤال:
إذا نزل دم الحيض قبل المغرب بربع ساعة أو ثلث ساعة قبل الأذان وأنا صائمة صيام التطوع، فهل يجب عليَّ قضاؤه؟
الجواب:
إذا نزل دم الحيض على الصائمة ولو قبل الغروب بلحظة بطل صومها، فإن كان صوماً واجباً وجب عليها أن تقضيه، وإن كان تطوعاً فهي بالخيار: إن شاءت قضته وإن شاءت لم تقضه، لكن إذا كان صومها لهذا اليوم تطوعاً لكونه يوماً معيناً فلا تقضي، مثاله: امرأة من عادتها أن تصوم الإثنين والخميس، وفي آخر يوم الإثنين قبل الغروب أتاها الحيض ففسد صومها، فهل تقضي ذلك اليوم؟
الجواب: لا تقضه، لأنه صوم مسنون في يوم معين وقد فات اليوم، فهو سنة فات محلها، مسألة: لو أن المرأة أحست عند الغروب بمغص الدم -دم الحيض- ولكن لم يخرج إلا بعد الغروب بخمس دقائق، فهل يفسد صومها؟ لا يفسد؛ لأنه لا يفسد إلا إذا خرج الحيض.
Муслим 04-28-2020, 09:30 AM
Ақида ва рўза

Шайх, доктор Аҳмад ибн Қозлан Мазруий ҳафизаҳуллоҳ


Барча мақтовлар ўзини ҳақ деб айтган сўзига иймон келтирган, меҳрибон ва раҳмли зот, иймонни (Ислом) иморати асоси қилган Аллоҳга хосдир. Рамазон ойи рўзасини иймон асоси қилиб белгилаган Пайғамбаримиз Муҳаммадга салавоту саломлар бўлсин. Эй Аллоҳ, у зот, оиласи, саҳобалари ва унга яхшилик билан эргашганларга салавоту саломларингни йўлла!
Сўнг...
Дарҳақиқат Рамазон ойи (рўзаси) вожиб экани, ҳамда унинг фазилатларига далолат қилувчи далиллар буюк ақида асосларига ишора қилади. Аллоҳ айтади: «Эй иймон келтирганлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди» (Бақара: 183). Энг буюк тақво – Аллоҳ жалла ва аланинг тавҳидидир.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам рўза ва қиёмнинг иймонга бўлган аҳамиятига ишора қилиб шундай дедилар: «Ким Рамазон рўзасини (фарз эканига) иймон келтириб, (ажрини Аллоҳдан) умид қилган ҳолда тутса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади. Кимки қадр кечасида иймон ва (ажрини Аллоҳдан) умид қилган ҳолда қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади» (Муттафақун алайҳ. Бухорий (2014), Муслим (760)).
Яна Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам рўза ҳақидаги ҳадисларда, қиёмат кунига бўлган иймонга ишора қилган ҳолда, жаннат ва дўзахни эслаб ўтдилар: «Муборак ой бўлмиш Рамазон ойи кириб келди. Аллоҳ сизларга унинг рўзасини фарз қилди. Унда жаннат эшиклари очилиб, дўзах эшиклари ёпилади» (Насоий (4/129). Албоний «Саҳиҳ ал-Жомиъ»(55)).
Яна Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Албатта Аллоҳ ва Унинг фаришталари саҳарлик қилувчиларга салавот айтадилар» (Ибн Ҳиббон «Саҳиҳ» (3467). Албоний «Силсила ас-Саҳиҳа» (3409)) деб айтган сўзларида Аллоҳнинг Калом сифатининг исботи бўлиб, яна у фаришталарга бўлган иймонга далолат қилади.
Яна Қадр кечаси қазо ва қадарга бўлган иймонга ишора қилади. Аллоҳ таоло деди: «У (кеча)да барча пухта-аниқ иш(лар) айрилур (белгиланур)» (Духон: 4).
Яна Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳилолга қарашликда жамоатнинг аҳамиятига эътибор қаратиб шундай дедилар: «(Рамазон ҳилолини) кўриб рўза тутинг, (Шаввол ҳилолини) кўриб оғзингизни очинг» (Ибн Ҳиббон «Саҳиҳ» (3442). Албоний «Саҳиҳ Насоий» (2117)). Унга қулоқ солиб, итоат қилинувчи ҳукмдорсиз эса жамоат бўлмайди.
Яна қаттиққўл (муташаддид) адашган фикр эгаларига ўхшашдан қайтариб, танбеҳ берувшчи далиллар ҳам келган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Юлдузлар чиқишини кутмай ифторини қилар экан, умматим менинг суннатим узрадир» (Ибн Ҳиббон: «Саҳиҳ» (3510). Албоний «Саҳиҳ ат-Тарғиб» (1074)). Бошқа ривоятда: «Машриқ аҳлининг кечиктиришларидек кечиктирмагунларича» (Молик «Муватто»).
Бу рўзанинг ақида ва иймон масаласига далолат қилишига бўлган қарор, ишора, эслатма ва таъкиддир. У ҳам бўлса Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, қадарга иймон келтиришга, саҳобаларга бўлган муҳаббатга, бидъат аҳлидан огоҳлантиришнинг аҳамиятига далил бўлади.
Ҳа, Аллоҳга қасамки, батаҳқиқ манбаси Роббимиз китоби, Пайғамбаримиз суннати, ҳамда мақталган авлод фаҳми бўлмиш соф исломий ақида ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Қандай қилиб ундай бўлмасин, ахир у унинг устига барпо қилинувчи (дин) иморати асосику. «(Эй инсон), Аллоҳ яхши сўзга (иймон калимасига) қандай мисол келтирганини кўргин: у сўз худди бир асил дарахтга ўхшайдики, унинг илдизи (ер остига) маҳкам ўрнашган, шохлари эса осмондадир» (Иброҳим: 24). Яхши сўз – тавҳид калимасидир.
Дарҳақиқат иймон ақидаси жаннатларга етишиш зафари, ҳамда дўзахдан нажотдир: «Хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин — кимда-ким мўмин бўлган ҳолида яхши амаллардан қилса, ана ўша кишилар жаннатга кирурлар ва уларга заррача зулм қилинмас» (Нисо: 124).
Дарҳақиқат иймон ақидаси инсон саодатининг асосидир: «Эркакми ё аёлми — кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирон яхши амал қилса, бас, Биз унга покиза ҳаёт ато этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган амалларидан чиройлироқ ажр-савоблар билан мукофотлаймиз» (Наҳл: 97).
Дарҳақиқат иймон ақидаси барча қийинчиликлардан нажот топишнинг асл сабабидир: «Сўнгра (Қиёмат келиб, азоб нозил бўлгач), пайғамбарларимиз ва иймон келтирган зотларга нажот берурмиз. Шундай қилиб, (охир-оқибат) иймон келтирган зотларга нажот бериш Бизнинг зиммамиздаги бурч бўлди» (Юнус: 103).
Дарҳақиқат иймон ақидаси – ҳаёт пойдеворидир. Агар у зое бўлса, ундан кейинги барча ҳаёт йўқлик бўлади. Агар ҳаёт соф ақида устига барпо бўлса, унумдор, омадли ҳаёт бўлади. «Дарҳақиқат, мўминлар нажот топдилар» (Мўъминун: 1).
Агар ақида заифлашса ёки бузилса, ҳаёт бузилади. «Динни (Охиратдаги жазони) ёлғон, дейдиган кимсани(нг қандай кимса эканлигини) кўрдингизми — билдингизми? Бас, бу етим-есирни (қўполлик билан) ҳайдаб соладиган ва (кишиларни) мискин-бечорага таом беришга тарғиб қилмайдиган кимсадир. Бас, намозларини «унутиб» қўядиган «намозхон»ларга ҳалокат бўлгай. Улар риёкорлик қиладиган ва рўзғор буюмларини ҳам (кишилардан) ман қиладиган (яъни, бирон кишига фойдалари тегмайдиган) кимсалардир!» (Маъун: 1-7). Унинг етимларга бўлган муомаласи нақадар бузуқ экани ва уларни ҳайдаб солиши, ҳамда мискинларга бўлган муомаласи ва уларга инфоқ қилишдан тўсиши ҳақида тафаккур қил. Яна намозининг бузуқлиги ва уни унутиб қўйиши ҳақида, амаллари риё асосида қоим бўлгани ҳақида, оз инфоқ қилиб бахиллик қилиши ҳақида тафаккур қил. Унинг охират кунига бўлган ақидаси бузилганидан сўнг шундай бўлди.
Яна Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг гўзал солиҳ амални тўғри ақидага боғлаб шундай деганлари ҳақида тафаккур қил: «Ким Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қўшнисига озор бермасин. Ким Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонига иззат-икром кўрсатсин. Ким Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши сўз сўзласин ёки эса сукут қилсин» (Муттафақун алайҳ. Бухорий (6018), Муслим (47)).
Кейин ушбу ақида ва иймоннинг шахс, инсон ва жамиятга бўлган улкан фойдалари бор: нафс роҳати ва қалб хотиржамлиги, жамият якдиллиги, фитна ва гуруҳбозлик, ҳамда бидъат шубҳалардан, шайтоний васвасалардан йироқ бўлишлик.
Қазо ва қадарга иймон келтиришда қанчалар нафс роҳати, ҳасаднинг йўқлиги ва ғамнинг кетиши борлиги ҳақида тафаккур қил.
Охират кунига иймон келтиришда қанчалар (солиҳ) амал қилишга ундов, дангасаликни тарк қилиш, маъсият, гуноҳ ва халойиққа озор етказадиган ахлоқларнинг бўлмаслигининг борлиги ҳақида тафаккур қил.
Фаришталарга иймон келтиришда Аллоҳни улуғлашлик, ҳамда Аллоҳнинг бандаларини сақлашининг борлиги ҳақида тафаккур қил.
Яна пайғамбарлар ва китобларга иймон келтиришда халойиқнинг яхшилик ва ҳақ сари ҳидояти борлиги ҳақида тафаккур қил.
Яна саҳобаларнинг фазилатига оид эътиққодда, Аллоҳ улардан рози бўлсин, динни тўғри тушунишлик, ҳамда ихтилоф ва низолардан йироқ бўлишликнинг борлиги.
Шунингдек, валийюл амр атрофида жамланишликда тинчлик, қувват, якдиллик ва бирликнинг борлиги.
Шунингдек, бидъат аҳлидан огоҳ қилишда фитна йўлларидан узоқ бўлишликнинг борлиги.
Шу сабабларга кўра ҳар бир мусулмон ўз ақидасини таълим олмоғи муҳим, балки вожибдир.
Ва сўнгра, бас илмдурки, у билан ҳеч ким зафар қозонолмас,
Магарам олий сабаблар билангина кўтарилур ва зафар қозонур.
Айниқса, диннинг асосий илми, албатта шу билан,
Банданинг саодати ва нажотидур, қайта тирилтирилганда.
Мусулмон Китоб, суннат ҳамда саҳоба ва имомларнинг сўзларидан иборат саҳиҳ далиллар арқони орқали ўз ақидасига боғланади. Уни мўътабар, мўътадил, раббоний аҳли илмлардан олади. Тўғри йўлдан оғган, адашган ва экстремист (кескин фикр ва чорларни йўқловчи)ларнинг сўзларидан йироқ бўлади. Молик ибн Анас раҳимаҳуллоҳ деди: «Батаҳқиқ, бу илм диндир, бас, динингизни кимдан олаётганингизга қаранг» («Исъаф ал-Мубатто би рижал ал-Муватто» (10)). Бу ҳолат ҳозирги замоннинг хатарли офати бўлиб, у ҳам бўлса ақидаси тўғри ва манҳажи саломат эканига назар солмай ҳар кимдан илм олишликдир. Ушбу бобда енгилтаклик қилиш, одамларга ақидавий ва фикрий шубҳалар водийсини очади. Ундан имом Молик раҳимаҳуллоҳнинг сўзлари билан ҳимояланилади: «Ҳақдан оғган одамга қулоғинг орқали қалбингга йўл берма. Дарҳақиқат сен ундан нима илиб олишингни билмайсан» (Шотибий «Эътисом» (1/99)).
Сенга экстремист одамни аниқлаб берувчи учта енгил ва муҳим аломатдан иборат формула тузиб бераман:
1) Уламоларни ҳақорат қилади;
2) Ҳукмдорларни таъна қилади;
3) Ўзига ўхшаганлар билан дўстлашади.
Эй Аллоҳ, бизни зоҳирий ва ботиний фитналардан узоқлаштир! Бизни иймон, собитқадамлик ва ростгўйликда, ҳамда яхши солиҳ амал устида сақла!

Admin 04-14-2020, 12:22 PM
«Солатун Нария» (оловга оид салавот) ҳукми

Савол: Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин! Ушбу рисола Жазоирдан, Абу Аҳмад мана буни юбориб сўрайдики:
اللهم صلِّ صلاة كاملة ، وسلِّم سلاما تاما على سيدنا محمد الذي تَنْحَلّ به العقد و تنفرجُ به الكرب و تُقضَى به الحوائج و تُنال به الرغائب و حسن الخواتيم و يُستسقى الغمام بوجهه الكريم و على آله و صحبه في كل لمحة و نَفَس
«Аллаҳумма солли солатан каамилатан, ва саллим саламан таамман аъла саййидина Муҳаммадинил-лазий танҳаллу биҳил уқад, ва танфарижу биҳил кураб, ва туқзо биҳил ҳавааиж, ва тунаалу биҳир-рағооиб ва ҳуснул-ҳаватим. Ва юстасқол ғамам би-важҳиҳил-карим ва ала аалиҳи ва соҳбиҳи фи кулли ламҳатин ва нафасин».
Маъноси: «Эй Аллоҳ! Мукаммал салавоту салом ила саййидимиз Муҳаммадга салавот юбор. Шу сабаб мушкуллар, қийинчиликлар хал этилади, ғам-ташвишлар ғойибдан йўқ бўлади. Ушбу салоту салом ила орзу қилинган тилак ва муродлар амалга оширилади. Хайрли оқибатлар, яхши натижалар ушбу салоту салом ила рўёбга чиқади. Унинг олийжаноб юзининг ҳурмати учун булутлардан ёмғир тўкилади. Уни оиласига ва саҳобаларига айни салоту саломни юбор. Шундайки ҳар он, ҳар нафас сенга маълум бўлган нарсалар ҳисобича».
Айтадики: Бу келтирилган (салавот) солатун нария деб номланади. Агар фожеа рўй берса, ёки уйларнинг бирида фалокат содир бўлса ва мана шуни ўқиса, ушбу фалокат йўқолади ва сен билан ҳеч қачон бало юз бермайди. Мана шу тўғрими?
Жавоб: Бу шубҳасиз ёлғон. Унинг оловга оид эканига келсак, зоҳирига қараганда бу тўғри. Чунки агарда у шу билан ўлса, оловга (яъни дўзахга) ўлади. Ким ғамдан халос этади? Ким яхшиликларни олиб келади ва ёмонликларни даф қилади? Набий соллаллоҳу алайҳи ва ала алиҳи ва саллам ўзларига бундай дуо қилмаганлар. Бундай дейишларидан худо сақласин! Бироқ ширкда вафот этган Абу Толибнинг қасидасидаги Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва ала алиҳи салламни ҳимоя қилиб айтган сўзини эслаб ўтганига келсак, унда айтганки:
Унинг оқ юзи ҳурмати булутлардан ёмғир тўкилади, етимлар меваси бевалар бўйинбоғи бўлади.
Агар мана шу сўзни эшитган (ва салавотида келтирган) бўлса, қачондан бери мушриклар сўзи динда ҳужжат бўлиб қолди? Бу ботил ва ёлғон. Ким буни унга эътиқод қилган ҳолда айтса, мана шу айни катта ширкдир. Аллоҳдан офият сўраймиз.

Шайх Солиҳ ибн Муҳаммад Луҳайдан ҳафизаҳуллоҳ
http://www.al-sunan.org/vb/showthread.php?t=7990
Муслим 03-12-2020, 06:47 PM
Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Рожиҳий ҳафизаҳуллоҳ деди:

‏الوصية للناس في هذه الأيام مع ⁧فيروس⁩ ⁧كورونا⁩ هي: التوبة إلى الله سبحانه، ودعاؤه، والتضرع إليه، والتوكل عليه، والأخذ بالأسباب؛ فإن التوكل على الله يشمل: ‏١. الاعتماد عليه عز وجل. ‏٢. الأخذ بالأسباب.

«Мана бу кунларда одамларга коронавирусга оид насиҳат қуйидагича: Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога тавба қилиш, Унга дуо қилиш, Унга илтижо қилиш ва (эҳтиёт) сабабларни олиш. Чунки Аллоҳга таваккул қилиш қуйидагиларни ўз ичига олади: 1) У зот азза ва жаллага таяниш. 2) Сабабларни олиш».

Daniel 777 11-12-2019, 08:44 PM
Ассаламу алейкум ва рахматуллохи ва баракатуху !
Я живу в Ташкенте, я делал ремонт у знакомого, а после эти помещения сдаются под жильё женщинам и девушкам для проживания. Они не из Ташкента, а из разных городов нашей Родины, на заработки приехалии или на учёбу.

Я знал с какой целью он затеял ремонт.

Меня смущает, что им без мужика путешествовать нельзя, а я для них условия создал.

Вопрос в том, что деньги за эту работу дозволенны или есть какие-то сомнения?
Жазаколлоху хойрон
Telegram 07-07-2019, 11:52 AM
Bomdod dan kegn va Shom dan kegn Аллохума ажирний мин аннар deyiw haqida ma'lumot bersez
Telegram 07-07-2019, 11:42 AM
As salamu aleykum va rohmatullohi va barokatuh birodar
Mustafo adaviy haqida sunnat ulamolari nima degan malumot bormi
Telegram 07-07-2019, 11:40 AM
Assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuh biror kishini yengi sotib olgan narsasi uchun tabriklash hukmi qanday. Jazakollohu hoyron
jakob90416 04-16-2019, 06:43 AM
As salamu aleykum va rohmatullohi va barokatuh
Birodar yaxshimisiz
Ramazon oyining ohirgi 10 kunligida hossatan shu qadr kechasida Jibriyl alayhissalomni tushishlari haqida Qurʼon va Sunnatda maʼlumot bormi
Barokollohu fiykum
Страницы (281): 1 2 3 4 5 ... 281   
Добро пожаловать, Гость
Вам необходимо зарегистрироваться перед тем, как пытататься написать сообщение.
Запомнить меня?
 
Участники: 1,332
Последний участник: Admin
Темы форума: 2,896
Сообщения форумов: 8,190
Сейчас 8 пользователей в сети. 0 Участник(-ов) | 6 Гость(-ей)
Google, Yandex
Последние темы
Қуръон ва саҳиҳ Суннатга ...
Форум: Ақида китоблар
Последнее сообщение: Admin, Вчера, 11:37 PM
Ответы: 17 - Просмотры: 32,038
Абдуллоҳ Бухорий (Мирзағо...
Форум: Жарҳ ва таъдил
Последнее сообщение: encounc, 07-17-2024, 04:57 AM
Ответы: 24 - Просмотры: 67,935
Танишув сайтларидан умр й...
Форум: Оила
Последнее сообщение: encounc, 06-30-2024, 09:22 AM
Ответы: 4 - Просмотры: 37,264
Фитр закотини шакарда бер...
Форум: Фитр закоти
Последнее сообщение: Муслим, 05-22-2020, 01:07 AM
Ответы: 0 - Просмотры: 470
Рўзадор аёл шом азонидан ...
Форум: Рўза
Последнее сообщение: Муслим, 04-29-2020, 09:23 AM
Ответы: 0 - Просмотры: 567
Ақида ва рўза (Аҳмад ибн ...
Форум: Рўза
Последнее сообщение: Муслим, 04-28-2020, 09:30 AM
Ответы: 0 - Просмотры: 794
Коронавирус
Форум: Муносабат
Последнее сообщение: Муслим, 04-14-2020, 12:44 PM
Ответы: 8 - Просмотры: 1,521
Работает на TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.