09.05.17 Қазо рўзани кейинги Рамазонга қадар кечиктириш ҳукми »

Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Биз Уни мақтаймиз, Ундан ёрдам ва мағфират сўраймиз. Нафсларимизнинг ёмонлиги ҳамда амалларимизнинг шумлигидан Аллоҳнинг паноҳига қочамиз. Аллоҳ таоло кимни ҳидоят қилса уни адаштиргувчи ва кимни адаштирса уни ҳидоят қилгувчи йўқдир. Мен шериги йўқ, ягона Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва элчиси деб гувоҳлик бераман. Аллоҳ таоло у кишига, аҳли оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.

Сўнг…

Рамазон ойида маълум бир шаръий узр сабабли рўза тутилмаган кун қазосини кейинги йил Рамазон ойи бошланишидан аввал адо этиб қўйиш керак эканига уламолар иттифоқ қилишди. Улар бунга далил сифатида имом Бухорий ва Муслимнинг Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадисни келтиришди. Ушбу ҳадисда Оиша онамиз айтадиларки:

كَانَ يَكُونُ عَلَيَّ الصَّوْمُ مِنْ رَمَضَانَ ، فَمَا أَسْتَطِيعُ أَنْ أَقْضِيَهُ إِلا فِي شَعْبَانَ ، وَذَلِكَ لِمَكَانِ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ.

«Мен (Рамазон рўзаси) қазосини Шаъбонга борибгина тутишга қодир бўлардим. Бу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хизматларида бўлганим учун эди».[1]

Ҳофиз Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ деди:

وَيُؤْخَذ مِنْ حِرْصهَا عَلَى ذَلِكَ فِي شَعْبَان أَنَّهُ لا يَجُوز تَأْخِير الْقَضَاء حَتَّى يَدْخُلَ رَمَضَان آخَرُ

«Оишанинг Рамазон рўзаси қазосини Шаъбон ойида адо этишга интилишидан шундай фойда олинадики, ўтган Рамазондаги қазони кейинги Рамазонга қолдириш мумкин эмас».[2]

Ўтган Рамазон ойининг қазо рўзасини кейинги Рамазон киришига қадар кечиктирилиши икки ҳолатнинг бирида рўй бериши мумкин:

Давомини ўқиш …

07.05.17 Шаъбонда рўза тутишни кўпайтириш мустаҳаб »

Савол: Шаъбонда рўза тутишни кўпайтириш мустаҳабми? Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унда рўза тутганмилар?

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон жавоби:

07.05.17 Шаъбон ойида рўза тутиш ҳукми »

 

Савол: Шаъбон рўзаси ҳақида бирор нарса ворид бўлганми? Ҳар йил Шаъбон ойининг 15 кунини рўза билан хослаш ҳукми нима?

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон жавоби:

06.05.17 Намоздаги хушуъ »

 

Савол: Баъзи одамлар намозда бўла туриб, намозларини хушуъсиз адо этишади. Бу намозхоннинг ажрини озайтирадими?

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон жавоби:

06.05.17 Азонни куйга солиш ҳукми »

 

Савол: Ҳурматли шайх, Аллоҳ сизларни муваффақ қилсин! Азонни куйга солиш ва узундан-узун чўзишлик жоизми?

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон жавоби:

11.03.17 Қирқ кун жамоатда аввалги такбирга етиб намоз ўқиш »

Савол: У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Кимки қирқ кун намозда бардавом бўлса унга икки дахлсизлик-(поклик) китобат қилинади: дўзах ва мунофиқликдан поклик». Ёки шунга ўхшашини айтдилар соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

Шайх Робиъ ибн Ҳадий ал-Мадхалий жавоби:

21.12.16 Умдатул аҳком, 40-дарс »

Дилмурод Абу Муҳаммад

Умдатул аҳком

40-дарс

Юклаб олиш

19.12.16 ИШИД, ал-Қоида, Ихвон, Жабҳа ан-Нусра – Хаворижлар »

ИШИД, ал-Қоида, Ихвон ал-Муслимин, Жабҳа ан-Нусра – Хаворижлар ҳамда дўзах аҳлининг кўппакларидир

 

Ҳурматли шайх

Муҳаммад ибн Рамзон ал-Ҳажирий

ҳафизаҳуллоҳ

 

 

12.12.16 Умдатул аҳком, 35-39 дарслар »

Дилмурод Абу Муҳаммад

Умдатул аҳком

35-дарс

Юклаб олиш

36-дарс

Юклаб олиш

37-дарс

Юклаб олиш

38-дарс

Юклаб олиш

39-дарс

Юклаб олиш

17.11.16 Кишининг аҳли оиласи орасида ғариб бўлиши »

 

Умар ибн Абдулазиз бир марта аёли: «Аллоҳ бизни сендан халос қилсин», деяётганини эшитиб: «Амин!» – деди.

Бу энг қаттиқ ғариблик. Кишини аҳли оиласи ва фарзанди инкор қилган вақтда энг қаттиқ ғариблик бўлади. Унинг ҳолатини инкор қиладилар. Улар орасидан ҳақ устида кўмакчи топмайди. Балки улар ичидан уни оғир оладиганларни топади. Бу киши ҳозир аёлини шундай деяётганини эшитди, ҳолбуки у халифа Умар ибн Абдулазиздир: «Аллоҳ бизни сендан халос этсин». У киши: «Амин!» – деди. Фотима бинт Абдулмалик. Бунинг сабаби, у киши розияллоҳу анҳу комил йўл устида, бироз олдин Фузайл ибн Иёздан, Аллоҳ таоло у кишидан рози бўлсин, эшитганингиз мукаммал маънодаги Суннатда эди. У киши нафси ҳавосига дашном бериб, уни сарҳисоб қиларди, Аллоҳ у кишидан рози бўлсин. Ҳалол ва ҳаром борасида (нафсини) сарҳисоб қиларди, Суннатда тиришиш, бидъат ва унинг аҳлига қарши курашишда унга (нафсига) қарши жиҳод қиларди.

Давомини ўқиш …

10.11.16 Энг улкан носамимийлик »

 

Нохолислик турлари кўп. Фирибнинг энг улкани диндаги носамимийликдир. Инсон ёки даъватчилардан бири ёҳуд унга (уламо дея) қўл билан ишора қилинадиган кимса ислом аҳлининг ақидаси ва ибодати борасида носамимийлик қилиши. Батаҳқиқ, бу энг улкан носамимийликдир. Шунинг учун динда сўз иши-(қадри) улкан. «(Эй инсон), ўзинг аниқ билмаган нарсага эргашма! Чунки қулоқ, кўз, дил — буларнинг барчаси тўғрисида (ҳар бир инсон) масъул бўлур (яъни, эшитган, кўрган ишонган ҳар бир нарсаси учун киши Қиёмат кунида жавоб беради)» (Исро: 36). Аллоҳ жалла ва аъла бошқа оятда ҳаром ишларни санаб, шундай деди: «Ҳамда Аллоҳ шаънига билмайдиган нарсаларни гапиришингизни ҳаром қилган» (Аъроф: 33). Инсон (дин ҳақида сўз очишга) нолойиқ бўлган ҳолда бу иш ҳалол ёки бу иш ҳаром дейишлиги жоиз эмас. Батаҳқиқ, бу носамимийлик, энг улкан нохолислик.

Давомини ўқиш …

30.10.16 Ибн Абдулваҳҳоб Усмонийларга қарши бош кўтарганми? »

Савол: Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб роҳимаҳуллоҳ Усмонийларга қарши бош кўтарганлар, деган кишининг сўзига нима дейсиз? Уларга қандай раддия берсак бўлади?

Шайх Солиҳ ибн Абдулазиз Оли Шайх жавоби: