«Саҳифамизга келган савол» Написал:assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuh aziz birodarlar men yaqinda bir saytga yani Саҳифа манзили Admin томонидан ўчирилди saytiga kirgandim unda shayh Abdulloh Buhoriyning darslari bor ekan,shu kishidan ilm olsa buladimi,aqidasi qanaqa?shu haqda bilganlar bulsa malumot bersangizlar.jazakallohu xoyron
«Саҳифамизга келган савол» Написал:Ассаламу алайкум ва рахматуллох!Азиз ва хурматли устозлар Аллах сизларни яхши амалларингизни кабул килсин ва энг асосийси ( Тавхидга ) асосланган холда охириларни яхши килсин,Аминь.Устозлар сизлардан бир нарсани сорагувчилардан болишга харакат килувчилардан килсин Аллах.Абдуллох Бухорий устоз яни шу устоздан талим олса боладими у инсон хакида салаф уламоларимиз нима дейишган?хозир Туркия да эканлар…Саҳифа манзили Admin томонидан ўчирилди…жавоб учун олдиндан катта рахмат Аллах ихлосни барпо килган бандаларига охшашга харакат килувчилардан ва биринчи кадамни босгувчилардан килишини сораб умид киламиз,ИншаАллах.Ассаламу алайкум ва рахматуллохи ва Та”аля ва баракятух.
Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳ ва баракатуҳ!
Шайх Абдуллоҳ Бухорий Мадинада туғилганлар, ёшлари катта бўлиб Туркияда эмас Мадинада хадис факультетида дарс берадилар. У киши жуда кўпгина олимлардан дарс олганлар масалан АбдулМухсин Ал Аббод, Мухаммад Аман Жомий, Ахмад Нажмий, Убайд Ал Жобирий ....
Афсуски кўпчилик адашиб шу одамни хурматини, ижоза ва тазкиясини Туркиядаги Мирзағолиб Ҳамидов деган кишига тегишли деб уйлайдилар.
assalamu alaykum wa rohmatulloh, Abdulloh Salafiy, birodar manimcha siz boshqa Abdulloh Buhoriy haqida gapiryapsiz, Salihan birodarimmiz nazarda tutyabkan Abdulloh Buhoriy bu kishi Turkiyadalar Саҳифа манзили Admin томонидан ўчирилди sayti asoschisilari
«Ҳидоят равшан бўлганидан сўнг, кимки Пайғамбарга хилоф қилса ва мўминларнинг йўлидан бошқа йўлда юрса, биз уни кетганича қўйиб берамиз. Сўнгра жаҳаннамга киритамиз. У қандоқ ҳам ёмон жой!» (Нисо: 115)
"Бу уматнинг охири фақат унинг боши ислоҳ бўлган нарса билангина ислоҳ бўлади" Имом Молик
Шу киши хақида Дилмурод Абу Мухаммад ҳафизаҳуллоҳнинг сўзлари йўқми?Assalamu alaykum! Turkiyadagi shayx Abdulloh Buxoriy haqida Dilmurod Abu Muhammad hafizahullohning so'zlari bormi?
Аллоҳ таъоло айтади: "Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир." (Моида, 44)
(08-06-2013, 12:05 PM)SALIHAN Написал: Assalamu alaykum! Turkiyadagi shayx Abdulloh Buxoriy haqida Dilmurod Abu Muhammad hafizahullohning so'zlari bormi?
Wa Alaykum Assalam wa rohmatullohi wa barokatuh, SALIHAN, birodar, mana bu kishi haqida qisqacha malumot:
Цитата:Шайх Абдуллоҳ Бухорий ҳақида
Буҳоро ўлкасида зиёлилар оиласида туғилди. Ёшлигиданоқ илмга қаттиқ қизиққанлиги учун даставвал ўз юртининг маҳад ва мадрасаларида талим олди. Ўз юритининг ўша даврдаги энг катта олимларидан талим ва тарбия олди. Кейинчалик эса илмини ривожлантириш учун Покистон, Сурия ва бошқа ўлкаларнинг катта муфассир, муҳаддис ва фақиҳлардан барча илм ва фанларда ижозат ва санатларини олишга мушарраф бўлди.
Ҳозирги кунда Туркиянинг Истанбул шаҳрида илмий фаолият олиб бормоқда. Бир илмий марказ ташкил қилиниб, катта-ю кичик ҳаммага Қуръон, Ҳадис нурлари ва гўзалликларини ёйишликка, кенг миқёсда хизматлар қилинаяпди. Ҳар бир ватандошнинг ҳаққини адо қилишлик этиборидан уларнинг савиясига қараб талим тарбия ишлари олиб борилмоқда.
Ёши улуғ ва касб - ҳунар билан машғул булган кишиларга кунлик въаз насиҳатлар;
1 - Муҳтасарул Қудурий (Абулҳасан Аҳмад ибни Муҳаммад ибни Жафар ал-Бағдодий ал-Қудурий);
2 - Ал-Ихтиёр ли Талилил Мухтор (Абдуллоҳ ибн Маҳмуд ал - Мусулий ал-Ҳанафий);
3 - Шархулвиқоя (Убайдуллаҳ ибн Масъуд ибн Тожyшария);
4 - Ал-Ҳидоя (Бурҳонуддийн Маргиноний);
5 - Роддул Мухтар ала Дуррул Мухтор ( Муҳаммад Амийн Ибн Обидийн);
Ақида китоблари:
1 - Фикҳул акбар (Имом Азам Абу Ҳанифа);
2 - Ақидаий Таҳовия (Имом Абу Жафар Мисрий Таҳовий);
3 - Усул Саласа (Муҳаммад бин Абдулваҳҳаб);
4 - Китобут Тавҳид (Муҳаммад бин Абдулваҳҳоб);
5 - Ақидатул Насафийя (Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Маҳмуд Насафий);
6 - Ақидатул Васитийя (Ибн Таймия).
Буларнинг ҳар бирининг шарҳлари билан:
Балоғат илми
1 - Талҳис (Жалолиддин ибн Абдурраҳман Шофеъ Дамашқий, Хатиб Қазвиний).
2 - Атвол (Иброҳим ибн Муҳаммад ибн Арабшоҳ Исомиддин Ҳанифий);
3 - Мутаввал (Масъуд ибн Умар Тафтазоний);
4 - Муҳтасур Маоний(Масуд ибн Умар Тафтазоний).
Усул китоблар:
1 - Усулу Шоший (Низомиддин Шоший Ҳанафий);
2 - Нурул Анвор (Шайҳ Аҳмад ибн Абу Саид);
3 - Аттавзиҳ шарҳут Танқиҳ (Содру Шария Убайдуллоҳ ибн Масуд);
4 - Талвиҳ ила Кашфи ҳақоиқит Танқиҳ (Масуд ибн Умар Тафтазоний).
Saytlaridan bazi savol-javoblar:
Келтирилган фатволар Admin томонидан ўчирилди.
shu malumot uylayman etarlik, bu shubhalarga shu forumda javoblar bor
P.s. Hurmatli Admin birodarlar, agar bu postim Fitna va Ziyonga olib boruvchi bulsa, uchirb yuborasilar deb uylayman.
Alloh barchammizni haqga hidoyat qilib va shu haq ustida Jonimmizni olsin
(08-04-2013, 06:17 PM)Ali Написал: assalamu alaykum wa rohmatulloh, Abdulloh Salafiy, birodar manimcha siz boshqa Abdulloh Buhoriy haqida gapiryapsiz, Salihan birodarimmiz nazarda tutyabkan Abdulloh Buhoriy bu kishi Turkiyadalar Саҳифа манзили Admin томонидан ўчирилди sayti asoschisilari
Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳ ва баракатуҳ!
Ҳа мен айнан олим киши ҳақида, сайт ва форумда айтилаётган киши ҳақида ёздим. Биродаримиз айнан форумда айтилаётган киши ҳақида сўрадилар.
Туркиядаги биродаримизни эса олган билимлари ҳақида маълумот келтирилмаган, одамларнинг аҳли сунна уламолари китобларидан дарс бериши уларни олим қилиб қўймайди ва бирор нарсани англатади деб бўлмайди, чунки Ашарий ва Мотирудийлар ҳам аҳли суннат олимларини китобларидан дарс беришади, ҳатто Таҳовий ақидаси китобидан лекин, асл етказилмайди.
Шунинг учун нимадан дарс бериши эмас кимларда дарс олгани, кимлардан тазкия, ижоза борлиги келтирилиши лозим.
Валлоҳу аълам.
«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125). «Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
(08-05-2013, 03:56 AM)SALIHAN Написал: Assalamu alaykum! Turkiyadagi shayx Abdulloh Buxoriy haqida Dilmurod Abu Muhammad hafizahullohning so'zlari bormi?
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Биз бу кишини Дилмурод Абу Муҳаммаддан сўраганимизда: "Мен бу одамни танимайман. Одам танимайдиган одамидан узоқ бўлади" деб жавоб бердилар.
عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абдуллоҳ Бухорий ўзининг фейсбук саҳифасида юқоридаги суратни чиқариб, Саудия ҳукмдорини обрўсини тўкишга интилган.
Бу иш мункар экани борасида салафларимиздан етиб келган баъзи ривоятларни иқтибос қиламиз:
«Сунан Термизий»да Зиёд ибн Касийб ал-Адавийдан ривоят қилинади. У киши айтдиларки: Абу Бакра билан Ибн Омирнинг минбарини (шундай) тагида эдим, у киши устида юпқа кийим билан хутба ўқирди, шу вақт Абу Билол айтдики: «Ҳукмдоримизга бир қаранглар, фосиқларни кийимини кийиб олибди». Шунда Абу Бакра айтдиларки: «Жим бўл! Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни шундай деганларини эшитганман: «Кимки Аллоҳни ерда (сайлаб қўйган) ҳукмдорини қадрини туширса, Аллоҳ уни (ўзини) хор қилади»»(Сунан Термизий, 2225).
Ибн Абу Осимнинг «Сунна» (2/488)да: Ҳадийя ибн Абдулваҳҳоб бизга шундай ҳадис айтди, Фазл ибн Мусо бизга шундай ҳадис айтди, Ҳусайн ибн Воқид Қайс ибн Ваҳбдан, (у киши) Анас ибн Моликдан бизга шундай ҳадис айтди: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан иборат киборларимиз бизни мана бундай деб қайтаришарди: «Ҳукмдорларингизни ҳақорат қилманглар. Уларга ёлғон муомала ишлатманглар. Уларни нафратини қўзғатманглар ва Аллоҳдан тақво қилинглар. Албатта иш яқин (қолди)»».
Иснод яхши, (исноддаги) кишиларнинг барчаси сиқот (ишончли). Ҳусайн ибн Воқид (баъзан) хатога йўл қўйсада ишончлидир, унинг сўзи олинади.
Ибн Абдулбарр «Тамҳид» (21/287)да Яҳё ибн Яманнинг йўлига кўра (ушбу асарни) ривоят қиладилар: «Суфён Қайс ибн Ваҳбдан, (у киши) Анас ибн Моликдан бизга шундай ҳадис айтди: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан иборат киборлар, бизни ҳукмдорларни ҳақорат қилишдан қайтаришарди» (Санаддаги Суфёндан мурод) Суфён ибн Саъийд ас-Саврий. Бу асарни яна Байҳақий ўзларининг «ал-Жамеъ ли Шуъаб ал-Ийман» (13/186-202)да Қайс ибн Ваҳбнинг йўлига кўра ушбу лафз билан ривоят қилганлар: «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан иборат киборларимиз бизни ҳукмдорларимизни ҳақорат қилмасликка буюрдилар …» Исноди яхши.
Ибн Абдул Барр «Тамҳид» (21/287)да Абу Дардо розияллоҳу анҳуга тақаладиган санад билан ривоят қиладилар: «Кишида (бўладиган) нифоқнинг аввали ҳукмдорига таъна етказишидир».
Яна шу маънода келган асарлардан бири, имом Ҳасан ибн Али Барбаҳорий роҳимаҳуллоҳнинг «Сунна» китобларида келган асар. Айтадиларки: «Ҳукмдорга баддуо қилаётган кишини кўрсанг, билгинки у ҳавои-нафсига эргашган (бидъатчи)дир. Ҳукмдорга салоҳият тилаб дуо қилаётган кишини эшитсанг, билгинки у иншааллоҳ суннат аҳлидандир».
Саҳл ибн Абдуллоҳ ат-Тустарий роҳимаҳуллоҳ дедилар: «Модомики одамлар ҳукмдорни ва уламоларни ҳурматини ўз жойига қўйишар экан яхшиликда давом этиб бораверишади. Агар ушбу икки тоифани ҳурматини ўз ўрнига қўйишадиган бўлишса, Аллоҳ таоло дунёларини ҳам, охиратларини ҳам обод қилади. Энди агар ушбу икки тоифани қадрига етишмаса, дунёю-охиратлари фасодга юз тутган бўлади»(«Тафсир ал-Қуртубий» 5/260-261).
Аллома шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин роҳимаҳуллоҳ дедилар: «Аллоҳ, Аллоҳ (бу арабларда бирор нарсага қойил қолганда ишлатилади) салаф-солиҳларнинг ҳукмдорларга нисбатан қандай муносабатда бўлишганлиги борасидаги манҳажни тушунишликка бир қаранг. Акс ҳолда ҳукмдорларнинг хатолари одамларни инқилобга етаклаш, қалбларни ҳукмдорларга қарши кин-адоват билан тўлиши ёмонлик, фитна ва тартибсизликни келтириб чиқарганидек, бу иш айни зарарни ва одамлар орасида фитна ёйилиши асосларидан биридир. Яна ҳудди шундай қалбларни уламоларга нисбатан кин-адоватга тўлдириш, уламоларнинг қадрини туширишга олиб келади. Бунинг кетидан эса уламолар ўз гарданларига юклаган шариатнинг қадри тушади. Агарда бирор киши уламоларнинг ва ҳукмдорларнинг қадрини туширишга ҳаракат қилса, шариат ҳам, тинчлик ҳам зое бўлади. Чунки одамлар уламолар гапирадиган бўлишса, (уламоларга) ишонмай қўйишади. Ҳукмдорларни гапирадиган бўлса, уларнинг сўзларига итоатсизлик қилишади. Натижада ёмонлик ва фасод юз беради.
Демак салафлар ҳукмдорларга нисбатан қандай йўл тутишгани, ҳар бир инсон ўзини ўнглаб олишлиги ва ишнинг ёмон оқибатларини билиши вожиб бўлади.
Ғалаён кўтараётганлар ислом душманларига (беминнат) хизмат қилиб бераётганларини яхшилаб билиб олсинлар. Инқилоблар ва таъсирчанликка қараб ибрат олинмайди. Балки ҳикматга қараб ибрат олинади…»(«Ҳуқуқ ар-роъий ва ар-роъийя» рисоласидан кўчирилди).