Муслим   03-12-2020, 06:47 PM
#1
Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Рожиҳий ҳафизаҳуллоҳ деди:

‏الوصية للناس في هذه الأيام مع ⁧فيروس⁩ ⁧كورونا⁩ هي: التوبة إلى الله سبحانه، ودعاؤه، والتضرع إليه، والتوكل عليه، والأخذ بالأسباب؛ فإن التوكل على الله يشمل: ‏١. الاعتماد عليه عز وجل. ‏٢. الأخذ بالأسباب.

«Мана бу кунларда одамларга коронавирусга оид насиҳат қуйидагича: Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога тавба қилиш, Унга дуо қилиш, Унга илтижо қилиш ва (эҳтиёт) сабабларни олиш. Чунки Аллоҳга таваккул қилиш қуйидагиларни ўз ичига олади: 1) У зот азза ва жаллага таяниш. 2) Сабабларни олиш».


عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Муслим   04-14-2020, 12:17 PM
#2
Масжидлар фаолияти вақтинча тўхтатилишига муносабат

Ҳурматли биродарлар! Ҳукмдор томонидан қарор чиқди. Қарор у кишининг шаръий сиёсати зимнидан ҳисобланиб, у киши ҳосил бўлиши керак бўлган фойда ва даф қилиниши керак бўлган зарардан хабардор шахсдир. Шунинг учун биздан лозим бўлган нарса, унинг амрига қулоқ солиб, итоат қилишликдир. Шундай экан, норозилар эътироз билдирмасин. Чунки у намозни ва Аллоҳнинг уйларида унинг номини зикр қилишни бутунлай ман қилмади. Балки намозларни уйларингизда ҳам қоим қилишингиз, фарзандларингиз ва хотинларингиз билан бирга жамоат бўлиб намоз ўқишингиз мумкин. Каттароқ зарарни даф қилишгина (масжиддаги) намозларни ман қилишга туртки бўлди. Агар ушбу зарар юз бергудек бўлса, одамлар намозни уйларида ҳам, масжидларда ҳам ўқишга қодир бўлмай қолади.
Биродарларим, эҳтиёт бўлинг! Шаръий ҳукмга ҳиссиётлар орқали кирилмайди. Ҳиссиётларга эргашманг, чунки у бўрондир!
Бидъат аҳли ушбу қарор чиқиши фурсатидан унумли фойдаланиб, давлат ва ҳукмдорни ҳақорат қилишади. Қоралаш ва гижгижлашдан иборат маълумотларни тарқатишда улар билан ҳамкорлик қилишдан эҳтиёт бўлинг!
Аллоҳ таоло деди: «Қачон уларга тинчлик ёки хавф-хатар хабари келса, уни ёйиб юборадилар. Агар (улар ўзларига келган хабарни ҳар кимга ёйиб юрмасдан) Пайғамбарга ва ўзларидан бўлган бошлиқларгагина етказганларида эди, уни (яъни, мана шу хабарнинг ҳақиқатини) билмоқчи бўлган кишилар ўшалардан билган бўлар эдилар. Агар сизларга Аллоҳнинг фазлу марҳамати бўлмаса эди, айрим кишилардан ташқари ҳаммангиз шайтонга эргашиб кетар эдингиз» (Нисо: 83). Биз ҳозир хавф ҳолатидамиз. Бизга сабр қилиш, Аллоҳдан ёрдам сўраш ва мусулмонлар жамоасини лозим тутишимиз вожиб бўлади.
Аллоҳ барчамизни суйган ва рози бўладиган амалларга муваффақ қилсин!

Фазилатли шайх, доктор Саид ибн Салим Дармакий ҳафизаҳуллоҳ
16 март, 2020 йил

t.me/saeed_darmaki/595

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Admin   04-14-2020, 12:19 PM
#3
Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Рожиҳий ҳафизаҳуллоҳ деди:

إن ما يتناقل في وسائل الإعلام من الأمر باجتماع المسلمين في صلاة معينة في وقت موحد لرفع وباء كورونا نرى أنه بدعة وقد حصل للمسلمين أوبئة متنوعة في أزمة مختلفة ولم يقيموا صلاة خاصة.
وعلى المسلمين أن يستقيموا على طاعة الله ويضرعوا له بالدعاء من غير تحديد وقت أو صلاة.

«Оммавий ахборот воситаларида нақл қилинаётган корона вабосини даф қилиш учун муайян намоз учун бир вақтда мусулмонларни тўплашга нисбатан райимиз шуки, бу иш бидъатдир. Мусулмонларга турли замонларда ҳар хил ваболар юзага келган, бироқ улар (бунга қарши) ўзига хос намоз ўқишмаган. Мусулмонлар Аллоҳнинг тоатида қоим бўлишлари, муайян вақт ёки намозни белгилаб олмаган ҳолда дуо билан У зотдан (вабони даф қилишини) ёлворишлари лозим бўлади».

t.me/shrajhi/1480
Муслим   04-14-2020, 12:25 PM
#4
Коронавирусни даф қилиш ва дуолари ижобат бўлиши учун икки ракатдан ташкил топган намозни ўқишга одамларни даъват қилиш ҳукми

Барча мақтовлар Аллоҳга, У Зот танлаб олган бандаларига саломлар бўлсин.
Сўнг.
Менга алоқа дастури хабарлари орқали олам бўйлаб мусулмонларни эртага сешанба (8 Ражаб - 3 март) куни соат 20:00 (GMT)да икки ракат намозга даъват қилаётган қавм ҳақида савол келди. Улар буни коронавирусни даф қилиш ва уни йўқолиши учун дуо қилиш ниятида қилишмоқчи экан.
Менинг жавобим шундай: Дарҳақиқат намоз буюк ибодат бўлиб, унинг сифати, вақти ва сабаблари манбаси Қуръон ва саҳиҳ суннати набавиядир. Бировнинг райи унинг манбаси бўла олмайди, ҳатто агар у олим бўлса ҳам.
Мазкур намоз эса на Аллоҳнинг Китобида, на Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатида, на у кишининг саҳобаларидан, на қолган салаф солиҳдан, на тўрт (мазҳаб) имомлари бўлмиш Абу Ҳанифа, Молик, Шофеий ва Аҳмаддан маълум эмас.
Шунга биноан бу каби намозга даъват қилиш, маросимни уюштирувчиларга ижобат қилиш, унга даъват қилувчи рисолаларини тарқатиш жоиз эмас.
Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, (илмда) мустаҳкам, Аллоҳнинг китоби, Расулининг суннати ва салаф солиҳлар йўлида собит юрган олим бунга даъват қилгани йўқ. Балки бунга шаръий илмдан бохабар одамлар даъват қилди. Балки улар интернетда монитор ортидаги номаълум шахслар, ёки аҳли сунна сафига ҳаром бўлган бидъат намозларни тарқатишни истаган бидъат аҳли бўлиши мумкин. Бу бидъат, ҳаром бўлган намоздир. Бидъат эса залолат. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлари саҳиҳ собит бўлган: «Ким залолатга даъват қилса, унга эргашган гуноҳи мислича гуноҳ бўлади» (Муслим 2674). Яна у кишидан мана бундай деганлари саҳиҳ собит бўлган: «Ҳар бир бидъат залолат» (Албоний «Силсила ас-Саҳиҳа» (2735)). Шунингдек, Ибн Умар розияллоҳу анҳудан шундай дегани саҳиҳ собит бўлган: «Ҳар бир бидъат залолат, ҳатто одамлар уни яхши деб билса ҳам» (Албоний «Аҳкамул Жанаиз» (258)).

[i]Шайх Абдулқодир Жунайд ҳафизаҳуллоҳ
t.me/aljounaid77/1162[/i]

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Муслим   04-14-2020, 12:32 PM
#5
Вабо ҳақида тарқалган ҳадис борасида танбеҳ

Twitter, WhatsApp, Facebook ва бошқа алоқа дастурлари орқали Набийнинг ﷺ қуйидаги тоъун (вабо) ҳақидаги сўзлари тарқалди:

فليس من رجل يقع به الطاعون في بيته صابرًا محتسبًا يعلم أنه لن يصيبه إلا ما كتب الله له، إلا كان له مثل أجر شهيد

«Қай бир кишига тоъун (пандемия) етса ва уйида сабр билан ва савоб умидида ўтирса ҳамда ўзига Аллоҳ ёзганидан бошқа нарса етмаслигини билса, илло унга шаҳиднинг ажричалик савоб бўлади». Улар бу ҳадис лафзини Бухорийга нисбат беришди. Бу хато бўлиб, Бухорий ва кўпчилик имомларда келган лафз: فيمكث في بلده «Юртида ўтирса».
«Уйида ўтирса» лафзи Аҳмаднинг «Муснад»ида келган. Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ ўзининг «Базл ал-Маун Фий Фазл ат-Тоъун» (199-бет) ва «Фатҳул Борий» (10/193) китобида бунга ишора қилиб, шундай деди: ««Уйида ўтирса» (лафзи) Аҳмадда (келган), Бухорийда эмас».
Айтаманки: «Уйида ўтирса» лафзини Абдуссомад ибн Абдулворис шайхи Довуд ибн Абил Фиротдан ривоят қилган. Бир неча ровийлар Довудга хилоф қилди, шулардан: Назр ибн Шамил, Мақбурийя, Абдуллоҳ ибн Язид ал-Муқриу, Юнус ибн Муҳаммад, Мусо ибн Исмоил, Ҳиббон ибн Ҳилол, Шайбон ибн Фаррух. Улар айтишдики: «Юртида ўтирса».
«Юртида ўтирса» лафзи умумий бўлиб, мусулмонлар учун кенгроқ маънони қамрайди. Чунки у уйида, ёки ишхонасида, ёки бировнинг уйида, ёки уйи йўқ одамнинг ўтирган жойини ҳам ўз ичига олади.

Шайх Абдулқодир ибн Муҳаммад ал-Жунайд ҳафизаҳуллоҳ
t.me/aljounaid77/1205

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Муслим   04-14-2020, 12:34 PM
#6
Шайх Холид ибн Доҳвий аз-Зофирий ҳафизаҳуллоҳ деди:

‏لزومك بيتك وعدم خروجك إلا للضرورة صابرا محتسبا، يجمع الله لك به كثيرا من الخير:
١- طاعة ولاة أمرك وطاعتهم من طاعة الله.
٢- قربك من أهلك وأولادك تعلمهم الخير.
٣- سبب لبعدك عن الوباء، وتحصين نفسك ومن تحب.
٤- فراغك الذي هو نعمة لك تعمل طاعة أو تقرأ قرآنا أو تنهي كتابا أو تتم بحثا.

«Зарурий ҳолатлардан ташқари, уйингдан чиқмай сабр қилган ҳолда, савоб умидида ўтирсанг, бу сабабли Аллоҳ сенга кўп яхшиликларни жамлайди:
1) Ҳукмдорингга итоат қилиш. Унга итоат қилиш Аллоҳга итоат қилишдан ҳисобланади.
2) Оиланг, фарзандларингга яқин бўлишинг, уларга яхши нарсаларни таълим беришинг.
3) Вабони олдини олишингга сабаб бўлиши, ҳамда ўзинг ва суйганларингни иммунизация қилиш.
4) Сен учун неъмат бўлган нарсалар учун хурсанд бўлишинг, тоат-ибодат қилишинг, ёки Қуръон ўқишинг, ёки китоб ёҳуд (илмий) изланишни ниҳоясига етказиб қўйишинг».

twitter.com/almadani_k/status/1241517552448065536

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Муслим   04-14-2020, 12:36 PM
#7
Шайх Муҳаммад ибн Ғолиб ал-Умарий ҳафизаҳуллоҳ деди:

‏الصبر في البقاء في البيوت.
أهون -يقينا- من الصبر على المرض
ومن الصبر على فقد حبيب أو قريب
نصبر على النعم. قبل أن نحتاج إلى الصبر على البلاء.
فاللهم ارفع البلاء يا منان.

«Аниқки, уйда қолишга сабр қилиш, касалликка сабр қилишдан ва суйгани ёки қариндошидан айрилишга сабр қилишдан енгилдир. Балога сабр қилишга эҳтиёжманд бўлиб қолишимиздан аввал, неъматга сабр қилайлик.
Эй Аллоҳ, балони кўтар, эй марҳаматли зот!»

twitter.com/m_g_alomari/status/1243193084940296193

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Муслим   04-14-2020, 12:37 PM
#8
Шайх Муҳаммад ибн Ғолиб ал-Умарий ҳафизаҳуллоҳ деди:

‏أين هم الذين أشغلوا الأمة بالثورات والخروج؟!
أين المشككون في أحاديث رسول الله صلى الله عليه وسلم؟!
أين المتبعون سبيل كلّ غوي وضال؟!
ماذا قدموا للأمة في مثل هذه الظروف ؟!
هنا حُق لنا أن نقول:
شكرا لولاة الأمر
شكرا للعلماء الصادقين
شكرا للأطباء
شكرا لرجال الأمن
شكرا للتجار الأبرار

«Умматни инқилоб ва (ҳукмдорга) қарши чиқишлар билан машғул қилганлар қани?!
Расулуллоҳ ﷺ ҳадислари ҳақида (одамларни) шубҳага соладиганлар қани?!
Барча йўлдан озган ва адашган йўлларга эргашувчилар қани?!
Мана бу каби шароитда уммат учун нима тақдим қилишди?!
Бизга мана бундай дейишимиз лойиқ бўлади:
Ҳукмдорга раҳмат!
Ростгўй уламоларга раҳмат!
Шифокорларга раҳмат!
Хавфсизлик ходимларига раҳмат!
Солиҳ тижоратчиларга раҳмат!»

http://twitter.com/m_g_alomari/status/12...3049476098

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Муслим   04-14-2020, 12:44 PM
#9
Шайх Абдулқодир ибн Муҳаммад ал-Жунайд ҳафизаҳуллоҳ деди:

من الألفاظ التي تكثر في كلام الملاحدة القول عن الأعاصير والزلازل:
"غضب الطبيعة"
فلا يجوز أن يتابعوا على ذلك.
بل هي من آيات الله يخوف بها عباده

«Мулҳид (худосиз)лар сўзларида кўп гапирадиган лафзлардан, довул ва зилзилаларни: «Табиат ғазаби», деб айтишларидир. Бунда уларга эргашиш жоиз эмас. Балки у Аллоҳнинг бандаларини у билан қўрқитадиган оят-аломатларидандир».

http://twitter.com/aljuned77/status/906765274812121088

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.