Abdulloh Salafiy 08-26-2009, 11:25 AM
«Жума кундаги ғусл ҳар бир болиғ инсон учун вожибдир» ҳадисиниг маъноси нимa?

Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган: «Жума кунидаги ғусл ҳар бир болиғ учун вожибдир» (Имом Бухорий «Саҳиҳ» 1/212) ҳадисининг маъноси нима?
Жавоб: Жума кунидаги ғусл машруъ ва таъкидлангандир. Сабаби, одамлар у куни бир масжидда тўпланадилар. Бу катта учрашув учун уларнинг ҳар бири ўзига қараши, тўпланган биродарлари озорланмасликлари учун терлаш оқибатидаги бадбўй ҳид ва кирларини кетказиши керак.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «вожибдир» деб айтган сўзларининг маъноси фарз дегани эмас, балки таъкидланган, деганидир. Болиғ эса, «балоғат ёшига етган ўсмир», демакдир.

Шайх доктор Солиҳ Фавзон ал–Фавзон
Манбаъ: «ал-Мунтақо мин фатаваа ал-Фавзан: Китабут-тоҳараҳ», йигирма бешинчи савол.
Abdulloh Salafiy 08-26-2009, 10:32 AM
«Уммат ёшлари ва одамлар ботилга сукут сақлашлик сабабидангина зое бўлди».

Аллома Роби ибн Ҳадий ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳ
(«Мажмуъ фатава шайх Робиъ» (15/437)).
Меҳмон 08-23-2009, 03:45 PM
Рамазонда намоз ўқимай, рўза тутишнинг ҳукми

Савол: Рамазонда намоз ўқимай, рўза тутишнинг ҳукми нима?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн (раҳимаҳуллоҳ) жавоб беради:

Рўза тутган, бироқ, намоз ўқимаган одамга рўзаси фойда бермайди, қабул қилинмайди ва масъулияти ҳам соқит бўлмайди. Ҳатто намоз ўқимаган одамдан рўза тутиши талаб қилинмайди ҳам, Чунки, намоз ўқимаган одам яҳудий ва христианга ўхшайди. Айтингларчи, яҳудий ва христиан ўз динида экан, тутган рўзаси қабул қилинадими? Йўқ! Демак, биз ундай одамга: «Аллоҳга намоз ўқиш билан тавба қил ва рўза тут! Аллоҳга тавба қилган кимсанинг тавбасини Аллоҳ қабул қилади!»– деймиз.
Агар кимса намоз ўқимаса, рўза қабул бўлмагай


Аллоҳسُبْحَانَهُ وَ تَعَالى га ҳамдлар бўлсин.
Намозни тарк қилган кимсадан амаллар қабул бўлмайди, на закот, на рўза, на ҳаж ва бошқа ибодатлар. Букҳорийда (520) Бураида رَضِي اللهُ عَنْه дан ривоят қилинган ҳадисда, Расулуллоҳ صلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّم шундай деган эканлар:
" مَنْ تَرَكَ صَلاةَ الْعَصْرِ فَقَدْ حَبِطَ عَمَلُهُ " روى البخاري
"Кимда ким Аср намозини (қасддан) тарк қилса, амаллари ҳабата (бекор) бўлади"
"амаллари ҳабат бўлади" иборасининг маъноси - яъни بَطَلَ ولم ينتفع به "амаллари ботил бўлади ва уни қилганга наф бермайди". Бу ҳадис шунга далил бўладики, намозни тарк қилган кимсадан Аллоҳ амалларни қабул қилмайди, ва қилган амаллари унга заррача ҳам фойда бера олмайди ва (унинг қилган) биронта яҳши амали Аллоҳнинг ҳузурига кўтарилмайди.
Ибн Қайюм رَحمِهُ الله تَعَالَى ўзларининг "Китаб Ас-Солат" китобларида бу ҳадиснинг маъноси борасида шундай деган эканлар:
"Ҳадисда кўриниб туришича, намозни тарк қилувчилар икки турлик бўлади: (1) намозни умуман тарк қилгувчилар, уларнинг барча амаллари бекор бўлади; (2) муъайян кунда муъйян намозни тарк қилгувчилар, уларнинг ўша кунги амаллари барчаси ҳабата (бекор) бўлади. Шунинг учун, (намозни) умуман тарк қилишлик, барча амалларнинг бекор қилса, муъйян бир намозни тарк қилишлик, муъйян амалларни бекор бўлишига сабаб бўлади"
- Шайх ибн Усаймин رَحمِهُ الله تَعَالَى Ал-Фатаава Ал-Сиям (87-бет) да "намоз ўқимайдиганларнинг рўзаси" ҳаққида сўралганда:
" Намозни тарк қилган кимсанинг рўзаси (ҳақиқий) рўза эмасдур ва қабул қилинмагайдур, чунки намозни тарк қилгувчи Аллоҳнинг қуйидаги оятига биноан кофир (диндан ташқарида бўлган кимса) ва муртад (диндан қатган кимса):

"Агар улар (қилган ширк, куфр ва жоҳилийятдан) тавба қилсалар ва намозни бапро қилсалар ва Закотни ўтасалар, шунда улар сизнинг биродарларингиз бўладилар" [Тавба 9:11]
Расулуллоҳ صلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ шундай деган эканлар:
" بَيْنَ الرَّجُلِ وَبَيْنَ الشِّرْكِ وَالْكُفْرِ تَرْكُ الصَّلاةِ " رواه مسلم (82).
"Кимса ва ширк ва куфрнинг ўртасида намозни тарк қилишлик туради (яъни намозни тарк қилишлик билан куфр ва ширк ботқоғига тушиб қолади)" [Имом Муслим 82 ривояти]
Расулуллоҳ صلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ шундай деган эканлар:
" الْعَهْدُ الَّذِي بَيْنَنَا وَبَيْنَهُمْ الصَّلاةُ فَمَنْ تَرَكَهَا فَقَدْ كَفَرَ " رواه الترمذي (2621) . صححه الألباني في صحيح الترمذي
"Бизнинг ва уларнинг орасидаги ъаҳднома (ажратиб турадиган меъзон, омил) намоздур. Кимдаким уни тарк қилса куфр қилибди " [Имом Термизий 2621 ривояти, Шайх Албоний уни Саҳиҳ Термизийда саҳиҳ деганлар]
Бу кўпчилик Саҳобаларнинг фикри ҳамдур, агар уларнинг ижмоси бўлмаса. Абдуллоҳ ибн Шақиқ رَحمِهُ الله تَعَالَى , машҳур Таъбеинлардан бири, шундай деган эканлар: "Расулуллоҳнинг ашобларини биронта амални тарк қилишликни куфр ҳисоблашмаган магар намоздан ташқари" [Имом Термизий ривояти саҳиҳ иснод билан келтирилган]
Шунга асосан агар киши рўза тутсаю, лекин намоз ўқимаса, унинг рўзаси бекор бўлгандур ва қабул бўлмагандур, Қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида унга фойда ҳам бермайди. Биз унга айтамизки: "Биринчи намоз ўқишни бошқалагин, кейин рўза тутгин. Лекин агар сен намозни тарк қилиб, рўза тутсанг, рўзанг мардуд амалдур (бекор бўлган амалдур), чунки кофир кишидан амаллар қабул қилинмайди." [Ибн Усаиминнинг сўзларини оҳири]
اللجنة الدائمة- "Фатво Қомитаси" "агар кимса фақат Рамазон ойида рўза тутишликка ва намоз ўқишликка жуда ҳам ошиқсаки (яъни ҳаммасини ўз вақтида қилса), ва Рамазон ойи тугагандан сўнг намозни бутунлайинг тарк қилса, унининг рўзаси мақбулми?" саволиги қуйидагича жавоб бўлган экан:
"Намоз Ислом рукнларидан биридир, ва бу Шаҳадатайн (иймонга киришлик жуфт шаҳодати) дан кейинги энг муҳим рукн ҳисобланади. Бундан ташқари бу ҳар кишининг ҳусусий бурчидир (фарзи ъаин). Кимдаким бу (намоз) нинг вожиблигини инкор ҳолда ёки дангасалик ёки аҳамият бермаган ҳолда намозни тарк қилса, у кофир бўлибди. Рамазон ойидагина рўза тутиб ва Рамазон ойидагина намоз ўқиб юрган одамларга келадиган бўлсак, улар Аллоҳسُبْحَانَهُ وَ تَعَالى га қарши ҳийла қилишмоқчи бўлишмоқда. Аллоҳسُبْحَانَهُ وَ تَعَالى ни фақат Рамазондаги эслаган инсонлар қандай ёмон кимсалар! Рамазон ойидан бошқа ойларда намозни тарк қилишлари сабабли, уларнинг рўзалари ҳабата (бекор) дур. Ундан ташқари, улар Куфрул Акбар (катта куфр) қилаётган кофирлардан бўладилар, агарчи намознинг вожиблигини инкор қилмасалар ҳам; бу уламолар орасидаги икки фикр орасидаги тўғрироқ фикрга кўра ана шундайдир." [10/140]


Рамазонда намоз ўқиб, Рамазон ойидан сўнг намозни тарк қилган кимсанинг рўзаси ҳақида

Савол: Агар киши Рамазон ойидагина рўза тутишликка ва намоз ўқишликка ҳарис бўлсаю, аммо Рамазон тугаши билан намозини тарк қилиб юборса, унинг рўзаси қабул бўладими?

Жавоб:
Аллоҳ سُبْحَانَهُ وَ تَعَالى га ҳамдлар бўлсин.
Намоз Ислом рукнларидан биридир, ва бу шаҳодатайн (иймонга киришлик жуфт шаҳодати) дан кейинги энг муҳим рукн ҳисобланади. Бундан ташқари бу ҳар кишининг хусусий бурчидир (фарзи айн). Кимдаким бу (намоз) нинг вожиблигини инкор ҳолда ёки дангасалик ёки аҳамият бермаган ҳолда намозни тарк қилса, у кофир бўлибди.
Рамазон ойидагина рўза тутиб ва Рамазон ойидагина намоз ўқиб юрган одамларга келадиган бўлсак, улар Аллоҳ سُبْحَانَهُ وَ تَعَالى га қарши ҳийла қилишмоқчи бўлишмоқда. Аллоҳسُبْحَانَهُ وَ تَعَالى ни фақат Рамазондаги эслаган инсонлар қандай ёмон кимсалар! Рамазон ойидан бошқа ойларда намозни тарк қилишлари сабабли, уларнинг рўзалари ҳабата (бекор) дур. Ундан ташқари, улар куфрул акбар (катта куфр) қилаётган кофирлардан бўладилар, агарчи намознинг вожиблигини инкор қилмасалар ҳам; бу уламолар орасидаги икки фикр орасидаги тўғрироқ фикрга кўра ана шундайдир. Расулуллоҳ صلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّم айтадилар:
“الْعَهْدُ الَّذِي بَيْنَنَا وَبَيْنَهُمْ الصَّلاَةُ فَمَنْ تَرَكَهَا فَقَدْ كَفَرَ “ رواه الإمام أحمد (22428) والترمذي (2621) والنسائي (431) وابن ماجه (1079) بإسناد صحيح عن بريدة الأسلمي رضي الله عنه
“Бизлар билан уларнинг (мушрик ва кофирларнинг) ўртасидаги фарқ намоздир. Кимки намозни тарк қилар экан кофир бўлибди” (Имом Аҳмад ривоятлари 22428, Термизий 2621, Насаий 431 ва Ибн Можанинг Бурайда ал-Асламий رَضِي اللهُ عَنْه дан ривоят қилинган ҳадис, саҳиҳ).
Яна Расулуллоҳ صلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ айтадиларки:
“رَأْسُ الْأَمْرِ الْإِسْلاَمُ وَعَمُودُهُ الصَّلاَةُ وَذِرْوَةُ سَنَامِهِ الْجِهَادُ “رواه الإمام الترمذي (2616) بإسناد صحيح عن معاذ بن جبل رضي الله عنه
“Асосий масала Исломдир, унинг асоси намоздир ва унинг чўққиси Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло йўлидаги жиҳоддир” (Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис, Имом Термизий ривоятлари 2616).
Бундан ташқари (яна бир ҳадисда) Расулуллоҳ صلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ дедилар:
“ إِنَّ بَيْنَ الرَّجُلِ وَبَيْنَ الشِّرْكِ وَالْكُفْرِ تَرْكَ الصَّلاَةِ” رواه الإمام مسلم في صحيحه (82) عن جابر بن عبد الله الأنصاري رضي الله عنه
“Дарқиқат, кимса билан куфр ва ширк ўртасида намозни тарк қилишлик туради (яъни намозни тарк қилишлик билан у кимса билан мушрик ва кофирни фарқи қолмайди)” (Имом Муслим ривоятлари. Саҳиҳ Муслим 82, Жобир ибн Абдуллоҳ Ал-Ансори رَضِي اللهُ عَنْه саҳиҳ иснодлари орқали).
Бу ва шунга ўхшаш яна бошқа кўплаб шу маънодаги ҳадислари мавжуд. Аллоҳ سُبْحَانَهُ وَ تَعَالى Расулуллоҳ صلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّم га, аҳлларига ва асҳобларига баракотларини ва саломини юборсин.

Фатволар ва илмий тадқиқотлар бўйича доимий қўмита, 10/140

Бенамознинг рўзаси қабулми?

Барча ҳамдлар Аллоҳга.
Намоз ўқимайдиган кишининг Рамазон ойидаги рўзаси ва бошқа ҳар қандай ҳайрли амаллари қабул бўлмайди. Сабаби намоз ўқимаган киши куфр амали қилган бўлади. Бунга далил Расулаллоҳ саллалоҳу алайҳи васалламнинг: «Албатта киши билан куфр ва ширкнинг ўртасида намозни тарк қилиш туради» деган сўзларидир (Имом Муслим ривоятлари).
Аллоҳ куфр қилгувчиларнинг эса ҳайрли амалларини қабул қилмайди. Зеро Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай кишилар ҳақида шундай дейди:
“Ва қилган амалига келиб, уларни тўзон каби сочиб юборурмиз” (Фурқон, 23).
“Агар ширк келтирсанг, албатта, амалинг беҳуда кетур ва, албатта, зиёнкорлардан бўлурсан” (Зумар,65).
Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Расулаллоҳ саллалоҳу алайҳи васаллам: “Аср ўқимаган киши, бирор иши барбод бўлган киши кабидир”, деб айтганлар. Бу ерда “иши барбод” бўлди дейилишининг маъноси кишининг бу ишлари қабул бўлмаганини билдиради. Яъни қилган амаллари рад этилади ва унга фойда бермайди.
Юқоридаги ҳадис бенамоз кишининг қилган амаллари Аллоҳ томонидан қабул бўлмаслигига далилдир. Демак намоз ўқимаган кишининг бирор ҳайри амали унга фойда бермайди ҳамда унинг бу амаллари Аллоҳга кўтарилмайди.
Ибн ал-Қаййим (раҳимаҳуллоҳ) юқоридаги ҳадисни шарҳлаб шундай дейдилар: “Бу ҳадисдан шу нарса маълум бўладики, бенамозлар икки турли бўлади: умуман намоз ўқимайдиганлар – бундайларнинг барча қилган амаллари бекордир, ҳамда баъзи кунларда намозни тарк қиладиганлар – бундайларнинг ўша куни қилган амаллари рад этиладур. Демак умуман намоз ўқимайдиганлар барча ҳайри амаллари бекор бўлса, гоҳ-гоҳида намозни тарк қиладиганларнинг баъзи амаллари рад этилади” (Китаб ас-Салааҳ, 65 бет).
Мана шундай намоз ўқимай юрганларга маслаҳатимиз улар қилган ишларига пушаймон бўлишлари ҳамда Аллоҳнинг ғазаби ва азобидан паноҳ сўраб, қилган осийликлари учун тавба қилишлари лозим. Аллоҳ тавба қилганларнинг тавбасини қабул қилади ва уларнинг гуноҳларини кечиради. Банда тавба қилганида Аллоҳ жуда ҳам ҳурсанд бўлади. Расулаллоҳ саллалоҳу алайҳи васаллам тавба қилганларга ҳушҳабар бериб: “Гуноҳлардан тавба қилганлар умуман гуноҳ қилмаганлар билан баробардирлар”, дедилар. (Ибн Можа ривоятлари, Албоний саҳиҳ деган).
Демак бундай кишилар теғда ғусл қилиб намозни қоим қилишлари, қалбари ва баданларини поклашлари лозим. Тавба қилишни ҳам “Эртага тавба қиламан, индинга тавба қиламан” деб кечиктирмаслик керак, сабаби киши қачон ўлишини билмайди. Тавбани эса ўлим келгунига қадар қилиш лозим.
У кунда золим икки қўлини тишлаб: «Эй воҳ!!! Пайғамбар ила бир йўлни тутганимда эди!» дер. «Эй воҳ!!! Кошки фалончини дўст тутмасам эди. Батаҳқиқ, менга зикр (Қуръон) келгандан сўнг у (дўст) мени адаштирди. Шайтон инсонни ёрдамсиз ташлаб кетгувчидир», дер. (Фурқон, 27-29)
Меҳмон 08-22-2009, 07:31 AM

Аллома Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Мунофиқлик аломатларидан Аллоҳни кам зикр қилиш, намозга турганда дангасалик қилиш, намозда (саждада товуқ дон чўқигандек) чўқилаш. Ашула (эшитиш) билан фитналанган кимсанинг сифатлари шундай эмаслигини жуда кам учратасиз» («Фатава» (3/415)).
Abu Umar 08-22-2009, 06:10 AM

Аллома Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Мунофиқлик аломатларидан Аллоҳни кам зикр қилиш, намозга турганда дангасалик қилиш, намозда (саждада товуқ дон чўқигандек) чўқилаш. Ашула (эшитиш) билан фитналанган кимсанинг сифатлари шундай эмаслигини жуда кам учратасиз» («Фатава» (3/415)).
Меҳмон 08-22-2009, 06:08 AM
Бурундан ҳалқумга тушган шилимшиқ ҳукми

[audio]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/roza/roza_buzmaydigan_amal/roza_buzmaydigan_amal_007_burundan_halqumga_tushgan_shilimshiq_hukmi.mp3[/audio]
Юклаб олиш [mp3]

Савол: Бурундан ҳалқумга тушган шилимшиққа келсак, у рўзани бузадими?
Жавоб: Бурундан тўғридан-тўғри тушса рўзани бузмайди.
Савол: Агар шилимшиқни оғизда тўплашсачи (ва ютиб юборса)?
Жавоб: Йўқ эй биродарим, бунинг ҳукми бир хил (яъни рўзани бузмайди). Лекин шилимшиқнинг ташқи манбадан кириши жоиз эмас, чунки у таом ва шароб ҳукмида бўлади. Шунингдек, шилимшиқни ютиш жирканч иш ва уни тупуриб юбориш афзал. Аммо рўзанинг бузишига келсак, у рўзани бузмайди.

Шайх Муҳаммад Носируддин Албоний
Меҳмон 08-21-2009, 06:37 AM
Assalamu alaykum.
Ramazon taqvimida keltirilgan sahargi va iftorgi duolar haqida qanday ma'lumotlar bor?

Ikkinchi savol: Niyat vaqtida "Inshaalloh" deb niyat qilsa bu niyatga o'tadimi?
Abdulloh Salafiy 08-21-2009, 03:28 AM
Бисмиллаҳ вассолату вассаламу ала Расулиллаҳ Саудия арабистони ва БАА Тошкент вақти билан 23:00 да Рамазоннинг биринчи куни шанба 22 август деб эълон қилдилар. Манба: Ал Ислам ал явм.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ كُتِبَ عَلَيْكُمُ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِن قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ
Эй мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди.
أَيَّامًا مَّعْدُودَاتٍ فَمَن كَانَ مِنكُم مَّرِيضًا أَوْ عَلَى سَفَرٍ فَعِدَّةٌ مِّنْ أَيَّامٍ أُخَرَ وَعَلَى الَّذِينَ يُطِيقُونَهُ فِدْيَةٌ طَعَامُ مِسْكِينٍ فَمَن تَطَوَّعَ خَيْرًا فَهُوَ خَيْرٌ لَّهُ وَأَن تَصُومُواْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ

Энди сизлардан бирор киши хаста ёки мусофир бўлса, у ҳолда (рўза тутолмаган кунларининг) саноғини бошқа кунларда тутади. (Кексалик ёки заифлиги сабабли) рўза тутишга қийналадиган кишилар бир мискин-бечоранинг бир кунлик таоми миқдорида эваз тўлашлари лозим. Бас, ким ўз ихтиёри билан зиёда яхшилик қилса (лозим бўлганидан ортиқроқ эваз тўласа), ўзига яхши. Агар билсангиз, рўза тутишингиз ўзингиз учун (эваз бериш ёки ҳатто узрли ҳолатда рўза тутмасликка нисбатан) яхшироқдир.
(Бақара 183-184)
Меҳмон 08-20-2009, 10:25 AM
Касаллик юқадими


Касаллик юкиш ёки юкмаслик тўгрисида иккита хадис келади. Кўринишидан хадислар бир-бирига карама карши. Биринчи хадис шуки: «Вабо таркалган шахарга кирманглар ва унда бўлсанглар ундан чикманглар», дейилган. Бу хадисга карасангиз касаллик юкиши тушунилади. Иккинчи хадиснинг маъноси шуки: «Шумланиш ва касалнинг юкиши йўкдир», деган сахих хадис. Росулуллох соллалоху алайхи ва саллам, касал юкмайди деганлар. Бу икки хадисни кандай жамласак бўлади?
Аслида касал юкмайди, лекин Росулуллох соллалоху алайхи ва саллам, инсон ўзига касални юктиришга сабабчиси бўлмасин деб, эхтиётга чакирдилар. Сабабларни олиш бизнинг шариатимизга мухолиф эмас (масалан грипп касали ёки юкимли касаллик билан касал бўлган одамдан ўзимизни эхтиёт килишимиз). Лекин касаллик бир одамга юккан бўлса унинг касал бўлишини Аллох такдирига ёзилгани учун унга юкди. Шунинг учун грипп касали билан касалланган одамнинг олдида иккита одам ўтирадида биттаси касал бўлиб биттаси сог бўлиб кетаверади. Бу икки одамнинг иммунитетлари хам бир хил, сог-саломатиги хам бир хил одам ўтирди дейлик, шунда Аллох касал бўлганини такдирлаган, сог кетганини касал билан такдирламаган. Демак касаллик юкиши инсонни такдирида бўлса юкади бўлмаса юкмайди. Каердандир касалликни келиши бу бир сабаб, Аллох бир нарсани сабаб килиб кўяди. Валлоху аълам.
Бунга мисол, бир одам айтсаки, менинг ризким тугаганми ёки тугамаганми, деб хеч нарса олмасдан чўлга кетса, бундай одамни жохил дейилади. Бу инсон Аллохни имтихон килмокчи бўлган бўлади. Шаратда бир коида бор: «Аллох имтихон килади аммо имтихон килинмайди».

Савоб етиб бориш масаласи


«Солих амалга далолат килса ўша килган одамнинг ажрича савоб олади унинг ажри камаймаган холда», дедилар Росулуллох соллалоху алайхи ва саллам. Бу дегани масалан сиз ўнта шогирд тарбияладингиз, булар сиздан хамма илмингизни олишди ва шундай килиб улар оркали сизни илмингиз таркалиб кетди. Шу илм Киёмат кунигача нечта одамга етса сизга шунча савоб келаверади. Энди Пайгамбар соллаллоху алайхи ва салламгачи, уларга бехисоб савоб етиб бораверади, иншааллох.
Abdulloh Salafiy 08-20-2009, 10:22 AM
Закот бермаган кишининг ҳукми

Илмий тадқиқотлар ва фатволар доимий қўмитаси (6147 рақамли фатво)

Савол: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ деб гувоҳлик берган, намоз ўқиган, аммо закот бермаган ва унга рози бўлмаган кишининг ҳукми қандай бўлади? Агар бундай киши ўлса, унга Ислом ҳукми қандай бўлади, жанозаси ўқиладими ёки йўқ?

Жавоб: Закот Ислом арконларидан бири ҳисобланади. Кимки уни фарзлигини тан олмай адо этмаётган бўлса, унга закотнинг ҳукми (фарз эканлиги) тушунтирилади. Агар шундан кейин ҳам закот бермайман деб туриб олса, у кофир бўлади, ўлса жанозаси ўқилмайди ва мусулмонлар қабристонига кўмилмайди.
Закотнинг фарзлигига иймон келтириб, фақат бахиллиги туфайли уни адо этмаган киши эса кабира гуноҳ қилган саналади, фосиқ бўлади, аммо кофир бўлмайди. Шу ҳолида вафот топса, жасади ювилиб, жанозаси ўқилади, унинг ишини Қиёмат куни Аллоҳга қолдирилади.

Тавфиқ Аллоҳдандир ва пайғамбаримизга салоту саломлар бўлсин.

Илмий тадқиқотлар ва фатволар доимий қўмитаси
Аъзо: Абдуллоҳ бин Қауд
Аъзо: Абдуллоҳ бин Ғудайён
Раис: Абдулазиз бин Абдуллоҳ бин Боз
Pages (290):    1 285 286 287 288 289 290   
Welcome, Guest
You have to register before you can post on our site.
Lost Password?
Remember me?
 
Members: 2,511
Latest member: Tracysoods
Forum threads: 2,896
Forum posts: 8,180
There are currently 23 online users. 0 Member(s) | 20 Guest(s)
Bing, Google, Yandex
Latest Threads
Абдуллоҳ Бухорий (Мирзағо...
Forum: Жарҳ ва таъдил
Last Post: encounc, 07-17-2024, 04:57 AM
Replies: 24 - Views: 67,852
Танишув сайтларидан умр й...
Forum: Оила
Last Post: encounc, 06-30-2024, 09:22 AM
Replies: 4 - Views: 37,238
Рўзадор аёл шом азонидан ...
Forum: Рўза
Last Post: Муслим, 04-29-2020, 09:23 AM
Replies: 0 - Views: 553
Ақида ва рўза (Аҳмад ибн ...
Forum: Рўза
Last Post: Муслим, 04-28-2020, 09:30 AM
Replies: 0 - Views: 779
Коронавирус
Forum: Муносабат
Last Post: Муслим, 04-14-2020, 12:44 PM
Replies: 8 - Views: 1,490
Шаъбон ойи ўртасини нишон...
Forum: Бидъат
Last Post: Муслим, 04-14-2020, 12:42 PM
Replies: 6 - Views: 15,559
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.