Меҳмон   08-20-2009, 10:25 AM
#1
Касаллик юқадими


Касаллик юкиш ёки юкмаслик тўгрисида иккита хадис келади. Кўринишидан хадислар бир-бирига карама карши. Биринчи хадис шуки: «Вабо таркалган шахарга кирманглар ва унда бўлсанглар ундан чикманглар», дейилган. Бу хадисга карасангиз касаллик юкиши тушунилади. Иккинчи хадиснинг маъноси шуки: «Шумланиш ва касалнинг юкиши йўкдир», деган сахих хадис. Росулуллох соллалоху алайхи ва саллам, касал юкмайди деганлар. Бу икки хадисни кандай жамласак бўлади?
Аслида касал юкмайди, лекин Росулуллох соллалоху алайхи ва саллам, инсон ўзига касални юктиришга сабабчиси бўлмасин деб, эхтиётга чакирдилар. Сабабларни олиш бизнинг шариатимизга мухолиф эмас (масалан грипп касали ёки юкимли касаллик билан касал бўлган одамдан ўзимизни эхтиёт килишимиз). Лекин касаллик бир одамга юккан бўлса унинг касал бўлишини Аллох такдирига ёзилгани учун унга юкди. Шунинг учун грипп касали билан касалланган одамнинг олдида иккита одам ўтирадида биттаси касал бўлиб биттаси сог бўлиб кетаверади. Бу икки одамнинг иммунитетлари хам бир хил, сог-саломатиги хам бир хил одам ўтирди дейлик, шунда Аллох касал бўлганини такдирлаган, сог кетганини касал билан такдирламаган. Демак касаллик юкиши инсонни такдирида бўлса юкади бўлмаса юкмайди. Каердандир касалликни келиши бу бир сабаб, Аллох бир нарсани сабаб килиб кўяди. Валлоху аълам.
Бунга мисол, бир одам айтсаки, менинг ризким тугаганми ёки тугамаганми, деб хеч нарса олмасдан чўлга кетса, бундай одамни жохил дейилади. Бу инсон Аллохни имтихон килмокчи бўлган бўлади. Шаратда бир коида бор: «Аллох имтихон килади аммо имтихон килинмайди».

Савоб етиб бориш масаласи


«Солих амалга далолат килса ўша килган одамнинг ажрича савоб олади унинг ажри камаймаган холда», дедилар Росулуллох соллалоху алайхи ва саллам. Бу дегани масалан сиз ўнта шогирд тарбияладингиз, булар сиздан хамма илмингизни олишди ва шундай килиб улар оркали сизни илмингиз таркалиб кетди. Шу илм Киёмат кунигача нечта одамга етса сизга шунча савоб келаверади. Энди Пайгамбар соллаллоху алайхи ва салламгачи, уларга бехисоб савоб етиб бораверади, иншааллох.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Сулаймон   08-30-2009, 08:58 PM
#2
Ассалому алайкум!
Хозирда спид касаллиги таркалиб бормокда? Бу касаллик мутахасисларни айтишича,купрок кондан юкади.
Аниклашларича стоматологияда юкиш хавфи кучлирок дейишади. Тишда муаммо булса стоматологияга боргани хам уйланиб коласан киши. Нима деб уйлайсизлар? Таваккал боравериш керакми, ёки ..... ким нима килган булар эди?
Меҳмон   09-02-2009, 04:56 AM
#3
Валейкум ассалам!

Аслида бу ҳадисни мана бундай тушуниш керак:
Аллоҳ таоло ўз ҳикмати билан ҳар бир ишни сабаби билан яратди ва бизни шу сабабларни эътиборга олишга буюрди. Ҳеч кимга сир эмас касаллик бор ва ҳаётий тажриба кўрсатиб турибтики баъзида инсонларга бир-биридан юқади. Унда савол туғилиши мумкин: Ахир ҳадисда айтилганку:

Анас розияллоҳу анҳу ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Касал юқиши йўқ, шумланиш ҳам йўқ, лекин некбинлик (яхши фол) ва ширин сўз мени ажаблантиради», дедилар.

Бунга жавоб қуйидагича бўлади.
Ўша давр мушриклари касаллик ўз-ўзидан юқади деб эътиқод қилишган, Аллоҳ хоҳласагина юқади демай фақатгина сабабларни қилишга суянишган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам "Касал юқиши йўқ" деб уларнинг бу даъволарини рад қилдилар. Фақақтгина Аллоҳнинг изни билангина юқади касаллик. Буни тасдиқи ўлароқ юқоридаги ҳадисда келганидек «Вабо тарқалган шаҳарга кирманглар ва унда бўлсанглар ундан чиқманглар» дедилар, яни сабабини қилишга, имкон қадар касалдан сақланишга ҳаракат қилишга чақирдилар.

Шундай қилиб Аллоҳ ҳар бир ишда бир нарсани ўз ҳикмати билан сабаб орқали қилди. Турли вируслар касаллик тарқалиш сабабларидандир. Аммо улар фақатгина Аллоҳнинг изни билангина юқади, ўзича юқади деб эътиқод қилинмайди. Бунга мисолни ҳаётда ҳам учратиш мумкин. Баъзилар бор бемалол сабабларни қилмасдан ҳам юради, ҳеч касал бўлганини кўрмайсиз. Базилар бошдан оёқ ўраниб олсада касал бўлаверади. Чунки Аллоҳ шундай бўлишини хоҳлаган эди.

Шундай экан сабабларни олмасак бўлаверар эканда дейишлик ҳам хатодир. Сабабларни олишга буюрилганмиз, натижани эса Аллоҳдан кутамиз. Демак фақат сабабга суянмай барчаси Аллоҳданлигини унутмаслик ва Аллоҳ хоҳласагина касал бўламан деб сабабларни тарк қилмаслигимиз керак. Ўрта йўлни олишимиз керак. Касал Аллоҳ изни билангина юқади деб туриб сақланиш учун сабабини ҳам қиламиз. Мана шу таваккулнинг комил суратидир.

Валлоҳу аълам ...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Abdulloh Salafiy   09-03-2009, 10:03 AM
#4
Баракаллоҳу фийк Меҳмон

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Инсон   05-29-2014, 05:14 PM
#5
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Касаллик юқиши йўқ. Шумланишлик-(бадгумон қилишлик) йўқ. Бойўғли (сабабли шумланишлик) йўқ. Ва Сафар ойи (кириши билан шумланишлик) йўқ. Юлдузлар (билан шумланишлик) йўқ. Ва ажина-(турли тусга кирадиган шайтонлардан шумланишлик) йўқдир” (Муслим (4/1743))


“Касаллик юқиши йўқ”. “Касаллик юқиши”дан мурод: касалликни шахсдан шахсга ёки ҳайвондан ҳайвонга ёҳуд макондан маконга кўчиши.
Касаллик (бир) ўриндан (бошқа бир) ўринга ўтади. Касалдан соғ одамга ўтади. Қўтир (ҳайвон)дан соғломига ўтади. Бу, мавжуд нарса.
Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам буни инкор қилмаяптилар. Балки, касаллик Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг тақдирисиз ўзи юқади дея жоҳилият аҳли эътиқод қилганларини инкор қиляптилар. Касаллик юқиши – соғлом касалга яқин келиши сабабли бир ўриндан бошқа ўринга кўчиши. Уни тақдир қилувчи эса Аллоҳ таолодир. Гоҳида соғлом касалга яқинлашади ва унга бирор нарса етмайди. Гоҳида эса яқин келади ва (касаллик) етади. Сабаб шуки, бу, Аллоҳга қайтади. У субҳанаҳу ва таоло хоҳласа ушбу касаллик юқади ва агар хоҳламаса юқмайди.
Касалга яқин келиш ёки вабо тарқалган жойга боришликнинг ўзи, бу сабабдир. Юқишликка келсак, бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Қўлида. Гоҳида инсон вабо тарқалган ерга киради ва касалга чалинмайди. Гоҳида касал одам соғ киши ҳузурига тушади ва у касалга чалинмайди. Гоҳида касал соғлом одамнинг ёнида ухлайди ва касаллик юқмайди. Гоҳида эса юқади. Икки ҳолат ўртасини ажратишлик йўли нима? Ажратишлик йўли шуки, бу, Аллоҳ таолонинг хоҳишига қайтади.
Жоҳилият аҳлига келсак, улар бунинг фарқига бормасдилар. Балки уларнинг наздида касаллик ёки касалга яқин борган ҳар бир кишига касал юқади. Ва буни Аллоҳнинг қазои-қадарига нисбат бермасдилар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога таваккул қилмасдилар. Шумланиш, бадгумонлик ва касаллик юқиши борасида ҳаддиларидан ошардилар ва кулгили ишларни қилардилар.
У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Касаллик юқиши йўқ”, қавллари жоҳилият аҳли эътиқод қўйган нарсани назарда тутади. Касаллик Аллоҳнинг изни билан юқишига келсак, бу воқеъий иш. Шунинг учун у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам мохов одам билан ўралашиб юришдан, вабо тарқалган ерга боришдан қайтардилар. Ҳамда кимки вабо тарқалган ерда бўлса ундан чиқишлигидан ва кимки унинг ташқарисида бўлса унга киришликдан қайтардилар. Чунки булар, касаллик тарқалиши сабаби. Ундан тийилишлик эса сақловчи сабабларни адо этишлик. Унга кириб боришлик эса ўзини ҳалокатга ташлашлик. Аллоҳ бундан қайтарди. Иймони ва Аллоҳ таолога таваккули кучли бўлган киши бундан мустасно. У гоҳида вабо устига кириб боради, касаллар билан ўралашиб юради ва касалга чалинмайди. Чунки у Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога таваккул қилувчидир. Бироқ бу фақат кучли иймон эгаларида бўлади. Заиф иймон эгаларига келсак, улар касалга чалиниб сўнг ақидалари бузилмаслиги учун ушбу ўринлардан йироқ бўладилар.
Хатарли ўринларга кириб боришлик ўзини ҳалокатга иашлашдир. Аллоҳ таоло шундай дейди: “Ва ўзингизни ҳалокатга ташламанг!”. (Бақара: 195). Бу ўринда ушбу ишларга киришишда тарозини оғир босадиган фойда бўлиши мустасно қилинади. Шунда у ишларга киришади. Аммо унда тарозини оғир босадиган фойда бўлмаса, бас, сақловчи сабабларни олишлик яхшилик қилиш бўлади. Агар бу ўринда тарозини оғир босадиган фойда бўлса, бас, киришишлик яхшироқ. Бу эса ҳолатларга қараб бўлади.

Иъанатул Мустафид - Тавҳид китоби шарҳи (Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон)
28-бобдан иқтибос.

«Эй инсон, албатта сен меҳнат-машаққат чекиб Роббингга боргувчисан, бас, У зотга йўлиққувчисан» (Иншиқоқ: 6).
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.