Меҳмон 08-20-2009, 10:16 AM
Постановление относительно компьютерных игр
Шейх Салих аль-Фаузан, да хранит его Аллах



Вопрос: Каково постановление относительно компьютерных игр, в которых нет изображений (живых существ) и нет музыки?
Ответ: То, что содержит в себе развлечение и отвлекает (занимает) мысль, будь (эти игры) мультипликационными или какими-либо другими, все, что отвлекает от поминания Аллаха, от подчинения Ему, и даже от того, что приносит ему пользу человеку в его религии и его мирских делах, - все это недозволено. Да.

http://www.sahab.net/forums/?showtopic=136967
Abdulloh Salafiy 08-20-2009, 10:12 AM
- Сиз қайси динга мансубсиз?
- Ислом динига.
- Намоз ўқийсизми?
- ...
- Унда, бу мактуб сиз учун.

Намоз ўқимаган одамга мактуб
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Барча оламлар роббиси бўлган ва: "Эслатинг! Чунки, эслатиш мўминларга фойда беради. Ва мен жин ва инсонларни ўзимгагина ибодат қилишлари учун яратдим..."- деб айтган Аллоҳ таъолога ҳамду санолар ва "Биз билан у (мушрик ва кофир) лар ўртасидаги аҳд намоздир. Уни тарк қилган кимса кофирдир" (Имом Аҳмад ривояти, саҳиҳ ҳадис) деб айтган пайғамбаримизга салавот ва саломлар бўлсин.

Сўнг ...

Ҳой Аллоҳнинг бандаси, билингки, намоз Ислом дининиг устуни бўлиб, у билан мусулмон кофирдан ажралиб туради. Афсуски, Ислом диёрида туғилган ва: "Биз ҳам мусулмонмиз"- деб айтаётган халқимизнинг кўп қисми намозга этибор бермай, уни ўқимаяптилар. Шунинг учун ҳам уларга намоз, намознинг диндаги ўрни ва уни тарк қилишнинг оқибатлари ҳақида тушунтириб, насиҳат қилишни бурчимиз деб билдик.

Аввало шуни билингки, намозни бахтиқаролиги ғолиб бўлган, азоб-уқубати кўпайган, ҳасрат ва надомати битмайдиган кимсагина тарк қилади. Бас, намозни тарк қилган одам манфур, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлидан бошқа йўлда ўладиган ва жойи жаҳаннам бўладиган кимсадир.

Аллоҳ таъоло ва расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намознинг нақадар буйук ибодат эканини баён қилдилар. Аллоҳ таъоло деди: "Улардан сўнг намозларини зое қиладиган ва шаҳватларга эргашадиган авлод келди. Улар тез кунда ғой (жаҳаннам водийларидан бири) га дуч келадилар"; [Марям:59]

"Ҳар бир жон ўзи қилган нарсага гаровга қўйилган. Фақатгина, ўнг томон соҳиблари бундан мустаснодир. Улар жаннатда туриб гуноҳкорлардан: "Сизларни жаҳаннамга нима нарса олиб келди?"- деб сўрайдилар. (Гуноҳкорлар): "Биз намоз ўқимас эдик"- деб жавоб берадилар"; [Муддассир:38-43]

"Агар тавба қилиб, намозларини тўкис адо этиб, закотларни берсалар, улар сизнинг диндош биродарларингиздир". [Тавба:11]

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Киши билан куфр ва ширк ўртасида намозни тарк қилиш бордир" (Имом Муслим ривояти);

"Бандани қиёмат кунида аввало намоздан ҳисоб қилинади. Агар намози дуруст бўлса, бошқа амаллари ҳам дуруст бўлади. Агар намози бузуқ бўлса, бошқа амаллари ҳам бузуқ бўлади" (Табароний ривояти, саҳиҳ ҳадис);

"Мен одамлар билан "Аллоҳдан ўзга ҳақиқий илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир"- деб гувоҳлик бермагунларича, намозни тўкис адо этиб, закотни бермагунларича урушишга буйурилдим. Одамлар шундай қилсалар мендан қонлари ва молларини ўз ҳаққи билан сақлаб қоладилар. Уларнинг ҳисоби Аллоҳгадир" (Муттафақун алайҳ).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Менинг ҳавзим Аданнинг Ийласидан ҳам узоқдир. Жоним қўлида бўлган зотга қасамки, у (ҳавзим) нинг идишлари осмон йулдузларининг сонидан кўпдир. У сутдан оқ ва асалдан шириндир. Мен уни одам бегона туядан ҳимоя қилганидек ҳимоя қиламан"- дедилар. Саҳобалар: "Ё расулуллоҳ, сиз бизларни танийсизми?"- деб сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ҳа, сизлар таҳорат таъсиридан нурли қашқа бўлиб келасизлар. Бу (кўриниш) бошқалар учун бўлмас"- дедилар" (Имом Муслим ривояти).

Ҳой намозни тарк қилган одам, шундай даҳшатли кунда расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозни тарк қилганингиз учун сизни қувиб турсалар ҳолингиз нима бўлади?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзига эргашган кишиларни таҳоратларининг асарларидан билар эканлар, сизни қандай танисин?! Ахир намоз ўқимаганингиз учун сизда таҳорат асарлари йўқ-ку!

Ёки сиз шунча нарса эслатилганидан кейин ҳам жаннатга киришни хаёл қилаяпсизми?! Унутмангки, Шайтонни амр этгани замон Одам алайҳиссолату вассаломга сажда қилмагани учун Аллоҳ таъоло лаънат қилди ва ўз даргоҳидан қувди. У қиёмат кунида жаҳаннамга киради. Аллоҳ таъоло деди: "Биз фаришталарга: "Одамга сажда қилинглар!"- дедик. Улар сажда қилдилар. Фақатгина, Иблис (Шайтон) бош тортди, кибр қилди ва кофирлардан бўлди".

Аллоҳ Шайтонни лаънат қилди. Чунки, у Одам алайҳиссолату вассаломга сажда қилмади. Махлуққа сажда қилмагани учун берилган жазо шу бўлса, Аллоҳга сажда қилмаган ва унинг амрларига осий бўлган кишига бериладиган жазо қандай бўлиши мумкин?! Ҳолбуки, Аллоҳ таъоло: "Мен жин ва инсонларни ўзимгагина ибодат қилишлари учун яратдим" ва "Иймонли бандаларимга айтинг, намозларини тўкис адо этсинлар!"- демоқда.

Умар ибн Хаттоб -розияллоҳу анҳу- урилган ҳанжар зарбасидан ҳушларидан кетдилар. Ҳушларига келгани пайт: "Одамлар намоз ўқидиларми?"- деб сўрадилар. Атрофидаги одамлар: "Ҳа"- деб жавоб бердилар. Умар ибн Хаттоб -разияллоҳу анҳу: "Намозни тарк қилган одамнинг Исломдан насибаси йўқдир" ва Муҳаммад соллалоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари: "Намоздан бошқа тарк қилинса куфр бўладиган нарсани билмас эдилар"- дедилар.

Абдуллоҳ ибн Масъуд -разияллоҳу анҳу: "Намозни тарк қилган кишининг дини йўқдир"- дедилар.

Абй Довуд раҳимаҳуллоҳ: "Намози бўлмаган одамнинг иймони йўқдир"- деди.

Ҳофиз Мунзирий раҳимаҳуллоҳ: "Саҳобаларнинг бир қисми намозни вақти чиққунига қадар қасддан тарк қилган одамни кофир деб билдилар"- деди. Улардан Умар ибн Хаттоб, Абу Ҳурайра, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Абдуллоҳ ибн Аббос, Муоз ибн Жабал, Жобир ибн Абдуллоҳ, Абуд-Дардў, Абдурраҳмон ибн Авф ва бошқалар (Аллоҳ улардан рози бўлсин). Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: "Саҳобалардан бу сўзнинг хилофи ривоят қилинмаган"- деди.

Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ деди: "Намозга чақирилса: "намоз ўқимайман" деб бош тортган ва вақти чиққунига қадар ўқимаган одамни қатл қилинади. Замондошларимиздан кўпи намозни тарк қилган кишининг муртадлиги, унинг жазоси ўлим экани ва у билан мусулмон рафиқаси ўртасини ажратиш керак эканига фатво бердилар... Шундай экан, намозни тарк қилган одам қайси амал ва қайси савобни умид қилмоқда?!

Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам: "Аср намозини тарк қилган кишининг амаллари зое бўлади"- дедилар (Имом Бухорий ривояти). Шундай экан намозларни зое қилган кишиларнинг Йер ва Самолар ҳожаси ҳузуридаги ҳоли не кечар экан?!..".

Аллоҳнинг Китоби ва расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини ўқиган одам намозга буйуриш, уни тарк қилишдан огоҳлантириш ва намознинг катта (ижобий) натижалари нақадар кўп эслатилганини билади.

Ҳой намозларини тарк қилган одам, сиз у оят ва ҳадисларга боқинг. Уларда намозларига этиборсизлик қилган кишилар учун қаттиқ жазолар баён қилинган. Сиз ёшлигингиз ёки умрингиз билан мағрурланманг. Ҳар бир жон умри нақадар узоқ бўлмасин, бир куни ўлим шаробини ичади... Сиз ғафлатдан уйғонинг! Чунки, Аллоҳ таъоло сизни беҳуда яратмади, балки, ўзигагина ибодат қилишингиз учун яратди. Сиз, биз ва барча инсоният ўз ҳолимизга ташлаб қўйилмаганмиз... Балки, барчамизнинг қайтажак йеримиз бор. Аллоҳ таъоло бизларни жамлайди ва ҳукм қилади: ўртамизни ҳақиқат билан ажратади. Ертага омонлик Аллоҳ таъолодан қўрққан, тақво қилган ва таъқиқларидан тийилган, кўп нарса эвазига оз нарсани, боқийлик эвазига фонийликни, саодат эвазига баҳтиқароликни сотган кишилар учундир.

Ертага Аллоҳ таъолонинг ҳузуридаги ҳолатингиз ҳақида ўйлаб кўринг. Аллоҳнинг номига онд ичиб айтаманки, у ҳолатнинг шиддати ва қўрқинчи билимдон ва тақволи кишиларга маълумдир... Чунки, Аллоҳ таъоло: "У кунда жаҳаннамни олиб келинади. У кунда инсон эслайди. бироқ, бу эслаш унга фойда бермайди"- деди.

"Ҳақиқатни билиб, унга иймон келтиргандан сўнг ҳеч қандай фойда бермайди", ёки "Бу ҳақиқатни шариатлаб қўйган зот менга ҳеч нарса қила олмайди", ёки "Охират ва охиратдаги нарсалар ўз орзуларим ва ҳоҳишларимдан воз кечишим олдида ҳеч нарса эмас"- деб у томон бирон қадам ташламаслик қаттиқ гуноҳдир.

Агар сиз Аллоҳга ва охиратга иймон келтирган бўлсангиз, йуқоридаги сўзларга жиддий боқишингиз ва фикрларингизга этибор беришингиз керак. Агар алданмаганингиз ва сизнинг олдингизга қўйилган нарса сизга насиҳат бўлган соф ҳақиқат эканига ишонган бўлсангиз, Аллоҳнинг амрларини татбиқ қиқлиш ва Аллоҳ учун намоз ва сажда қилиш учун шошилишингиз керак ҳамда Шайтон каби осий бўлмаслигингиз керак. Агар буларга ижобат қилмасангиз, Аллоҳ номига онд ичиб айтаманки, оқибатингиз ёмон бўлади. Ундан Аллоҳнинг изни бўлмаган қутулиш йўқдир.

Нафс-ҳавосига осий бўлишга қодир бўлмаган, роббисининг оятлари ва намозни таъкидлаган фармонларини эшитган ҳолда Аллоҳга осий бўлиб, худди эшитмагандек намозни тарк қилган одамнинг ҳолига войлар бўлсин! Аллоҳ таъоло деди: "Аллоҳнинг тиловат қилинган оятларини эшитиб, эшитмагандек кибр билан исрор этган барча гуноҳкор ва ифтирочиларнинг ҳолларига войлар бўлсин! Бас, уларга аламли азобдан хабар беринг". [Жосия:7-8]

Ҳақиқатни билиб, унинг нурларини кўрган ва била туриб Аллоҳга осий бўлган ҳамда Аллоҳнинг фармонларидан била туриб ғафлатда қолган золимга Аллоҳнинг ушбу оятлари мос келади: "Ҳоҳишларини илоҳ қилиб олган ва билганидан сўнг Аллоҳ адаштирган кишини кўрдингизми?!". [Жосия:23]

Мавзумизнинг сўнггида намозни тарк қилган одамга шундай деймиз: "Ҳой Аллоҳнинг бандаси, залолат йўлидан Аллоҳнинг йўлига қайтинг! Модомики ҳаётингиз бор экан, Аллоҳга тавба қилинг! Билмайсизки, бу кундуз кечага, бу кеча кундузга етиб бора оласизми ёки йўқми?.. Аллоҳ таъоло деди: "Роббисининг оятлари эслатилган, кейин эса ундан йуз ўгирган кишидан кўра золимроқ одам борми? Дарҳақиқат, бизлар жиноятчилардан интиқом оламиз". [Сажда:22].
Abdulloh Salafiy 08-20-2009, 10:03 AM
Таҳорат қилаётганда саломга алик олиш таҳоратни бузадими?

Савол: Таҳорат қилинаётганда саломга алик олиш таҳоратни бузадими? Бу пайтда алик олиш макруҳми? Аллоҳ сизга билдирсин, бизга тушунтириб берсангиз.

Жавоб:
Саломга алик олиш макруҳ эмас. Таҳорат қилаётганингизда бирон киши сизга са-лом бериб қолса, умумий далилларга кўра, алик олишингиз фарздир. Бироқ, нажосатдан по-кланиш учун истинжо қилаётган бўлиб, «ҳожат» пайтида бўлмасангиз, иншааллоҳ, алик оли-шингизнинг зарари йўқдир. Чунки, авом халқ ичидаги айрим инсонлар истинжони ҳам таҳорат деб атайдилар. Бироқ, истинжони тугатгунингизча алик олмай, тугатгач алик олишин-гиз афзалдир. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бавл қилар (сияр) экан, берил-ган саломга қўлларини деворга уриб таяммум қилмагунича алик олмадилар ва: «Мен Аллоҳни таҳоратсиз тилга олишни ёқтирмадим» – дедилар (Абу Довуд «Сунан», ҳадис № 17; Имом Аҳмад «Муснад», 4/345; Доримий «Сунан», ҳадис № 2641).
Хуллас, юз (оғиз, бурун) ва икки қўлни ювиш, бошга масҳ тортиш ва икки оёқларни ювиш каби шаръий таҳоратни, (яъни) айрим (араб)лар суриш деб аташаётган ибодатни қилар экан, салом берилса алик олиш фарздир.
Алик олиш ёки олмаслик билан таҳорат бузилмайди. Бироқ, алик олиш фарздир. Аммо истинжо қилаётган бўлса саломга алик олиши афзалдир. Чунки, истинжо на сийдик ва на ах-латдир. Фақатгина бу пайтда қўллар нажосатга тегади, холос. Бундай пайтда аликни олса ҳам, олмаса ҳам зарари йўқдир.
Аллоҳ – тавфиқ соҳибидир.
Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ
«Мажмуъу фатава ибн Баз», 10/155.
Меҳмон 08-20-2009, 10:02 AM
Фарз ва нафл рўзалардаги ниятнинг ҳукми

Барча ҳамду-санолар Аллоҳ учундир. Биз У Зотга ҳамдлар айтамиз ва У Зотдангина ёрдам сўраймиз ва У Зотгагина (гуноҳларимиз сабабли) истиғфор сўраймиз. Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимизнинг ёмонлигидан паноҳ истаймиз. Дарҳақиқат, кимники Аллоҳ ҳидоят қилган бўлса, ҳеч ким уни залолатга йўллай олмас ва кимники Аллоҳ залолатда қилган бўлса, ҳеч ким уни ҳидоят қила олмас. Мен Яккаю ягона, шериги йўқ бўлган Аллоҳдан ўзга сиғинишликка лойиқ барҳақ илоҳ йўқлигига шаҳодат бераман ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг қули ва расули эканлигига гувоҳлик бераман.

Фарз рўза тутишликда (Рамазоннинг бошланишида) бомдод намозидан аввал ният қилишлик вожибдур.

Рамазоннинг бошланиши ёки янги ойнинг ҳилолини кўришлик билан, ёки (Шаъбон ойининг 29-куни ҳилол кўрилмаган бўлса) Шаъбон ойининг 30 кунини тўлдиришлик билан аниқ бўлган бўлса, Аллоҳ ва Расули томонидан бўлган шариатга мувофиқ рўза тутишлиги шарт бўлган ҳар бир мусулмонга бомдоддан аввал ният қилишлиги шартдур. Бунга далил, имом Абу Довуд, Ибн Ҳузайма, Байҳақий, Насоий ва Тирмизийда ривоят қилинган ҳадисга биноан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:

( مَنْ لَمْ يُجْمِعْ الصِّيَامَ قَبْلَ الْفَجْرِ فَلا صِيَامَ لَهُ )

“Кимда ким фажрдан (бомдод киришидан) аввал ният қилмас экан, унга рўза (ажри) йўқдур” (Саҳиҳ ҳадис).
Бошқа бир ҳадисда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:

ولفظ النسائي (2334) : ( مَنْ لَمْ يُبَيِّتْ الصِّيَامَ مِنْ اللَّيْلِ فَلا صِيَامَ لَهُ ) . صححه الألباني في صحيح الترمذي (583) .

“Кимда ким кечаси рўза тутишликни ният қилмаса, унга рўза йўқдур” (Имом Насоий 4/196, Байҳақий 4/202 ва Ибн Ҳазм 6/162. Саҳиҳ ҳадис).
Шайхулислом Ибн Таймия ўзларининг “ал-Иҳтиярат” номли китобларида айтадилар:
“Агар кишининг ҳаёлидан эртаси куни рўза тутишлик ўтар экан, у ният қилган бўлади” (191 бет).
Бошқа фикрга кўра:

” وذهب بعض أهل العلم: إلى أن ما يُشترط فيه التتابع تكفي النية في أوله ما لم يقطعه لعذر فيستأنف النيّة ، وعلى هذا فإذا نوى الإنسان أول يوم من رمضان أنه صائم هذا الشهر كلّه فإنه يجزئه عن الشهر كلّه ما لم يحصل عذر ينقطع به التتابع ، كما لو سافر في أثناء رمضان ، فإنه إذا عاد يجب عليه أن يجدد النيّة للصوم .

وهذا هو الأصح ، لأن المسلمين جميعاً لو سألتهم لقال كل واحد منهم أنا نويت الصوم أول الشهر إلى آخره ، فإذا لم تتحقق النيّة حقيقة فهي محقّقة حكماً ، لأن الأصل عدم القطع ، ولهذا قلنا إذا انقطع التتابع لسبب يبيحه ، ثم عاد إلى الصوم فلا بد من تجديد النيّة ، وهذا القول هو الذي تطمئن إليه النفس .”

الشرح الممتع ج/6 ص/369-370

“Баъзи аҳли илмларнинг фикрича, агар ибодат такрор ҳолда содир бўладиган бўлса, у кимсага ўша ибодат бошланишидан аввал ният қилишлик кифоя қилади. У ибодат узилиб қолмаса бўлди, агар узилиб қолса, янгидан ният қилмоқ керак бўлади. Шунинг учун агар киши сафар ёки бошқа сабаблар билан (рўза) тутмай узилиб қолмаса, Рамазон ойининг биринчи кунида бутун ой рўза тутаман деб қалбида ният қилишлиги бутун ойга кифоя қилади. Агар узилиб қоладиган бўлса, қачон яна улашликни ният қилган пайтида қалбида ният қилиб рўзасини давом эттирса бўлади.
Мана шу энг тўғри фикрдир. Чунки агар мусулмонларнинг ҳаммасидан сўрасангиз, барчалари “Мен бутун ойни бошидан охиригача тутишликка ният қилганман” дейишади. Ният (Рамазон ойининг ҳар кечасида) ҳақиқатдан ҳам айтилмаган бўлса ҳам, амалда бордир. Бунга асосий сабаб ибодатни узулиб қолмаганлигидир. Шунга кўра, айтамизки: “Агар бирон бир шаръий сабаблар билан рўза узилиб қолган бўлса, унда ниятни (қачон рўзани давом эттиришлик вожиб бўлганда) қайтадан қилинади. Мана шу фикр қалбга таскинлик беради” (аш-Шарҳ ал-Мумтиъ (6/369-370).

Нафл рўза тутишлик учун бўлган ният масаласи


Юқоридаги келтирилган ҳадислар фақат фарз рўзалари учун хосдир. Нафл рўза тутишликда эса Оиша онамиз разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисга биноан, нафл рўза тутишлик учун бомдоддан аввал ният қилишлик шарт эмас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Оиша онамизнинг олдиларига бир кун келиб:
“Овқатинг борми? Агар бўлмаса мен рўза тутаман” деган эканлар (Имом Муслим ривояти). Бу ҳадисдан келиб чиқадики, агар кимса Рамазон ойидан бошқа ойда эрталаб овқат топа олмаса ва ўша пайтдан бошлаб қуёш ботгунча рўза тутишликка ният қилса, у кимсанинг рўзаси саҳиҳдир.

Ниятни тил билан баланд товушда айтишликнинг ҳукми


Дарҳақиқат, ният бу қалбда содир бўладиган бир ҳодисадир. Мусулмон киши рўза тутишлик қарорини қалбида амалга ошириши керак. Баъзи бидъат аҳлларига ўхшаб, овозини баландлаб: “Мен рўза тутишликни ният қилдим” ёки “Мен эртага рўза тутаман” ва шунга ўхшаш бошқа сўзларни айтиши шарт эмас ва бундай ният қилишлик биъдат ва залолатдур - агар инсонлар бу амални яхши амал деб ҳисоблашсалар ҳам. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:

” مَنْ عَمِلَ عَمَلاً لَيْسَ عَلَيْهِ أَمْرُنَا فَهُوَ رَدٌّ ” رواه مسلم

“Кимда ким бизнинг динимизда бўлгамаган амални қилса, у (амал) мардуддур (яъни ўз-ўзидан рад қилиниши шарт бўлган амалдур)“ (Имом Муслимнинг Оиша онамиз разияллоҳу анҳодан қилган ривоятлари).

” مَنْ أَحْدَثَ فِي أَمْرِنَا هَذَا مَا لَيْسَ فِيهِ فَهُوَ رَدٌّ رَوَاهُ ” رواه البخاري ومسلم

“Кимда ким бизнинг динимизда бўлмаган амални ўйлаб топса, у (амал) мардуддур” (Имом Бухорий ва Муслимнинг Оиша онамиз разияллоҳу анҳодан қилган ривоятлари).
Ундан ташқари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бирон бир ибодатни қилаётганларида “Мен намоз ўқишни ният қилдим”, “Мен рўза тутишни ният қилдим” “Мен таҳорат қилишга ният қилдим” деб баланд товушда айтмаганлар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашган саҳобалар ҳам бундай ният қилишмаган. Балки саҳиҳ ҳадисларда шу собитки, ниятнинг макони қалбдир ва Аллоҳ қалбларни билгувчи Зотдур ва бизнинг тилимиз билан баланд товушда ният қилишлимизга муҳтож эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:

( إِنَّمَا الأَعْمَالُ بِالنِّيَّاتِ ، وَإِنَّمَا لِكُلِّ امْرِئٍ مَا نَوَى ) . رواه البخاري (1) ومسلم (1907)

“Дарҳақиқат, ҳар бир амал ният биландир. Ва ҳар бир кимса ниятига яраша (ажр-савоб ё жазо) олади …” (Имом Бухорий ва Муслимнинг Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳудан қилган ривоятлри).

Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Ўзи Билгувчироқдир.
Abdulloh Salafiy 08-20-2009, 09:48 AM
بسم الله الرحمن الرحيم
الحمد لله رب العلمين، و الصلاة و السلام على محمد وعلى آله وأصحابه أجمعين، أما بعد:

“Фотиҳа” сураси
بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ (1)
الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ (2)
الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ (3)
مَالِكِ يَوْمِ الدِّينِ (4)
إِيَّاكَ نَعْبُدُ وَإِيَّاكَ نَسْتَعِينُ (5)
اهْدِنَا الصِّرَاطَ الْمُسْتَقِيمَ (6)
صِرَاطَ الَّذِينَ أَنْعَمْتَ عَلَيْهِمْ غَيْرِ الْمَغْضُوبِ عَلَيْهِمْ وَلَا الضَّالِّينَ (7)

1. Меҳрибон, Раҳмли Аллоҳ номи билан.
2-4. Оламлар Роббиси, Меҳрибон, Раҳмли, Жазо Кунининг Эгаси бўлган Аллоҳга мақтовлар бўлсин!
5. Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз!
6. Бизларни Ўз тўғри йўлингга йўналтириб қўй.
7. Ғазабингга учраганлар (йўли) бўлмаган ҳамда адашганлар (йўли) ҳам бўлмаган, Сенинг Ўзинг уларга инъом қилган зотлар йўлига (йўллаб қўй).


“Бисмиллаҳ”, яъни Аллоҳ Таолонинг барча исмлари билан бошлайман. Чунки исм лафзи бирлик шаклидаги музоф бўлиб Аллоҳнинг барча гўзал исмларини ўз ичига олади. (Исмуллоҳ каби икки сўздан таркиб топган тўлиқмас гапга изофа таркиби дейилади. Шунда бу гапнинг “исм” сўзига музоф, “Аллоҳ” сўзига музофин илайҳи дейилади ва Аллоҳнинг исми деб таржима қилинади – таржимон изоҳи.)
“Аллоҳ” – сиғиниладиган, ибодат қилинадиган, ибодатга Унинг ёлғиз Ўзигина ҳақли бўлган зотдир.
“Ар-Роҳманир-Роҳийм” – ушбу икки исм шунга далолат қиладики, Аллоҳ Таоло - барча нарсаларни ўз ичига киритган ҳамда барча жонзотларни ўз ичига умумийлаштирган - буюк ва кенг раҳм Эгасидир. Аллоҳ Таоло ушбу раҳматини ўзининг пайғамбарлари ва элчиларига эргашувчи тақводорларга ёзиб қўйган. Бу зотларга бўлган Аллоҳ Таолонинг раҳмати мутлақо бўлиб булардан бошқаларга ундан баъзи насибалар етгувчидир.
Билинг, Аллоҳнинг исмлари ва сифатларига иймон келтириш Муҳаммадия умматининг салафлари ва имомлари иттифоқ қилган қоидалардан ҳисобланади. Сифатлар ҳукмлари мисоли шундайки: Аллоҳ Таоло Раҳмон, Раҳиймдир. Буларнинг маъноси Ул Зот Ўз-Ўзини сифатлаган раҳм Эгаси бўлиб бу раҳм раҳм қилинган (яратилган)ларга тааллуқлидир. Аллоҳ неъматларининг бари Унинг раҳмати асоратидан. Аллоҳ Таолонинг бошқа исмларининг ҳукми ҳам шундай. “Ал-Алийм” борасида айтиладики, Аллоҳ Таоло илм эгаси бўлган алийм-ўта илмли зот барча нарсаларни билади. Ул Зот қодийр, барча нарсаларга қодир бўлган қудрат эгасидир.
“Алҳамдуллилаҳ”. Комил сифатлар билан Аллоҳни мақташ, сано айтиш. Ҳамда Аллоҳнинг фазли ва адолати орасида айланиб турувчи феъллари билан Ул Зотга ҳамдлар айтиш. Шундай экан, барча жиҳатлардан Аллоҳ Таолога комил мақтовлар бўлсин.
“Роббил-ааламийн”. Роб барча оламларни тарбия қилувчи маъносини англатади. Аллоҳдан бошқасига оламлар дейилади. Аллоҳ Таоло оламларни яратиши, уларга асбоб-олатларни ҳозир қилиши ва улуғ неъматларни уларга инъом қилиши билан тарбия қилади. Шундай неъматлар биланки, агар шу неъматларни йўқотиб қўйишса, уларнинг дунёвий бақолари мумкин бўлмай қолади. Шундай экан, халқларга нима неъмат келган бўлса, фақат ва фақат Аллоҳ томонидан келган.
Аллоҳ Таолонинг халқига бўлган тарбияси икки турли бўлади. Оммавий ва хос тарбия.
Оммавий тарбия Аллоҳнинг махлуқотларини яратиши, уларга ризқ бериши ҳамда уларнинг дунёвий бақоларида ўзларига фойдали бўлган ишларга уларни йўллаб қўйиши.
Хос тарбия Алллоҳнинг Ўз дўстларини тарбия қилиши. Аллоҳ уларни иймон билан тарбия қилади, уларга иймон тавфиқини беради, уларнинг иймонларини тўлиқ қилади (ёки уларни комил инсонларга айлантиради), қийинчиликларни ҳамда улар билан Ул Зот орасини тўсиб қўйгувчи тўсқинликларни улардан даф қилади. Тарбиянинг ҳақиқати ҳар бир яхшиликка муваффақ қилиш ва ҳар бир ёмонликдан сақлаш тарбиясидир. Пайғамбарлар ўз дуоларидаги “робб” лафзини кўпроқ эсга олишдаги сир балки мана шу маънодан келиб чиққан. Чунки уларнинг талаб қилган нарсалари Аллоҳнинг хос тарбияси остига дохил бўлади.
Аллоҳнинг “Роббил-ааламийн” сўзи Ул Зотнинг яратиш, бошқариш ва неъматлар беришида ёлғизлигига ҳамда комил суратда беҳожат бойлигига, ва оламлар ҳар қандай жиҳатдан Ул Зотга тамоман муҳтож эканлигига далолат қилади.
“Маалики-явмиддийн”. Молик – мулк эгаси сифати билан сифатланган Зот. Шундай Моликки, буюриш, қайтариш, савоб бериш ва азоблаш Унинг асоратидан. Бундан ташқари Молик эгалик қилганларини Қиёмат куни бўлган жазо кунида ҳар қандай турдаги тасарруф-хўжайинлик турлари билан тасарруф қилади. У кунда одамлар амалларининг яхшиси ва ёмонига қараб жазоланади (яъни яхшисига мукофот олади, ёмонига азобланади). Зеро у кунда халқ учун (барча-барча нарсалар) очилиб равшан бўлади. Аллоҳнинг комил суратда Молик эканлиги, Ул Зотнинг адолати ва ҳикмати очиқ кўринади. Халқларининг подшоҳларидан узилишлари зоҳир бўлади. Ҳатто у кунда подшоҳлар ва уларнинг қўл остидагилари, қуллар ва озод инсонлар тенг бўлади. Уларнинг барчалари Аллоҳнинг улуғлиги олдида ўзларини паст тутган, Унинг иззати олдида камтарин бўлган ҳолларида Унинг мукофот ёки жазо беришига интизор бўладилар. Ул Зотнинг савобини умид қилувчи, азобидан қўрқувчи бўлиб мунтазир бўладилар. Шунинг учун Аллоҳ “жазо кунининг Молики” деб хос зикр қилди. Ҳолбуки, Ул Зот жазо кунининг ҳам ва ундан бошқа кунларнинг ҳам Моликидир.
“Ийяака наъбуду ва ийяака настаъийн”. Яъни, Сенинг Ёлғиз Ўзингни ибодат қилиш ва ёрдам сўрашда хослаймиз. Чунки “ийяака” олмошини феълдан олдин зикр қилиниши маънони чеклайди. Гўё айтаётган бўладики, Сенга ибодат қиламиз, Сендан бошқага ибодат қилмаймиз. Сендан ёрдам сўраймиз, Сендан ўзгадан ёрдам сўрамаймиз. Олмошнинг аввал зикр қилиниши мана шу ҳукмни исботлаб бундан бошқа маънони йўққа чиқаради.
Ибодатнинг истиъонат-ёрдам сўрашдан олдин қўйилиши умумийни хосдан олдин қўйиш боби-услубидандир. Бундан ташқари Аллоҳ Таолонинг ҳаққини банданинг ҳаққидан олдин қўйишга аҳамият қаратишдир. Ибодат кўп маъноларни ўз ичига олган сермазмун исм бўлиб, маъноси Аллоҳ яхши кўрадиган ва рози бўладиган сиртки ва ички амаллар ва сўзлардир. Истиъонатнинг маъноси фойдаларни жалб қилиш ва зарарларни даф қилишда Аллоҳ Таолога суяниш ҳамда сўралган ёрдамнинг ҳосил бўлишига қатъий бўлган ишончдир.
Аллоҳга ибодат қилиш ва Ул Зотдан ёрдам сўрашни барпо қилиш абадий бахт-саодат ва барча ёмонликлардан нажот топишга олиб борадиган ягона восита-йўлдир. Мана шу икки нарсани барпо қилмасдан нажот топишга олиб борадиган бошқа бирор бир йўл йўқдир. Ибодат фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан олинган бўлиб у билан Аллоҳнинг Юзи ирода қилинганидагина ибодат ҳисобланади. Мана шу икки шарт билангина ибодат тўғри бўлади. Истиъонат ибодат маъносига кирса-да, ундан кейин алоҳида зикр қилинди. Бунинг сабаби банда барча ибодатларида Аллоҳ Таолодан ёрдам сўрашга муҳтождир. Агар Аллоҳ унга ёрдам бермаса, буйруқларни бажариш ва ҳаромлардан тийилиш ишлари бандада ҳеч қачон ҳосил бўлмайди.
Кейин Аллоҳ Таоло “иҳдинас-сиротол-мустақийм” деди. Яъни (Эй Аллоҳ), бизни сироту мустақиймга йўллагин, иршод қилгин ва муваффақ айлагин. Сиротол-мустақийм Аллоҳга ва Унинг жаннатига олиб боргувчи ойдин йўлдир. Бу - ҳақни билиб унга амал қилиш. Шундай экан (эй Аллоҳ), бизни сиротга ва сирот ичида (юришимизда) ҳидоят қил. Сиротга бўлган ҳидоятнинг маъноси Ислом динини лозим тутиш ва ундан бошқа динларни тарк этишдир. Сирот ичидаги ҳидоятнинг маъноси диний барча илм ва амалларнинг тафсилотларига бўлган ҳидоятни ўз ичига олади. Ушбу дуо дуоларнинг энг сермазмуни ва афзали ҳамда банда учун энг фойдалисидир. Шунинг учун ҳам инсоннинг намоздаги ҳар бир ракаатида Аллоҳ Таолодан мана шуни сўраши вожибдир. Зеро бу бандага энг зарур бўлган дуодир.
Сиротул-мустақийм бу шундай йўлки, Сен уларга инъом қилган зотларнинг йўлидир. Булар пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлардир. Ҳақни билиб тарк этган яҳудлар ва улар каби ғазабга дуч келганларнинг йўлига йўлламагин. Ҳамда жаҳолат ва залолат устида ҳақни тарк этган насоролар ва улар каби адашганларнинг йўлига ҳам йўлламагин.
Abdulloh Salafiy 08-20-2009, 09:28 AM
Агар жамоат бўлмаса, қандай қилиш керак?

بسم الله الرحمن الرحيم
الحمد لله رب العلمين، و الصلاة و السلام على محمد وعلى آله وأصحابه أجمعين، أما بعد:
11-باب كيف الأمر إذا لم تكن جماعة
من صحيح البخاري، كتاب الفتن.
7084- حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ الْمُثَنَّى، حَدَّثَنَا الْوَلِيدُ بْنُ مُسْلِمٍ، حَدَّثَنَا ابْنُ جَابِرٍ، حَدَّثَنِي بُسْرُ بْنُ عُبَيْدِ اللَّهِ الْحَضْرَمِيُّ أَنَّهُ سَمِعَ أَبَا إِدْرِيسَ الْخَوْلانِيَّ أَنَّهُ سَمِعَ حُذَيْفَةَ بْنَ الْيَمَانِ يَقُولُ كَانَ النَّاسُ يَسْأَلُونَ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ الْخَيْرِ وَكُنْتُ أَسْأَلُهُ عَنْ الشَّرِّ مَخَافَةَ أَنْ يُدْرِكَنِي فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللَّهِ إِنَّا كُنَّا فِي جَاهِلِيَّةٍ وَشَرٍّ، فَجَاءَنَا اللَّهُ بِهَذَا الْخَيْرِ فَهَلْ بَعْدَ هَذَا الْخَيْرِ مِنْ شَرٍّ؟ قَالَ: "نَعَمْ". قُلْتُ: وَهَلْ بَعْدَ ذَلِكَ الشَّرِّ مِنْ خَيْرٍ؟ قَالَ: "نَعَمْ وَفِيهِ دَخَنٌ". قُلْتُ: وَمَا دَخَنُهُ؟ قَالَ: "قَوْمٌ يَهْدُونَ بِغَيْرِ هَدْيِي تَعْرِفُ مِنْهُمْ وَتُنْكِرُ". قُلْتُ: فَهَلْ بَعْدَ ذَلِكَ الْخَيْرِ مِنْ شَرٍّ؟ قَالَ: "نَعَمْ دُعَاةٌ عَلَى أَبْوَابِ جَهَنَّمَ مَنْ أَجَابَهُمْ إِلَيْهَا قَذَفُوهُ فِيهَا". قُلْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ صِفْهُمْ لَنَا؟ قَالَ: "هُمْ مِنْ جِلْدَتِنَا وَيَتَكَلَّمُونَ بِأَلْسِنَتِنَا" قُلْتُ: فَمَا تَأْمُرُنِي إِنْ أَدْرَكَنِي ذَلِكَ؟ قَالَ: "تَلْزَمُ جَمَاعَةَ الْمُسْلِمِينَ وَإِمَامَهُمْ" قُلْتُ: فَإِنْ لَمْ يَكُنْ لَهُمْ جَمَاعَةٌ وَلاَ إِمَامٌ؟ قَالَ: "فَاعْتَزِلْ تِلْكَ الْفِرَقَ كُلَّهَا وَلَوْ أَنْ تَعَضَّ بِأَصْلِ شَجَرَةٍ حَتَّى يُدْرِكَكَ الْمَوْتُ وَأَنْتَ عَلَى ذَلِكَ".


11 - Агар жамоат бўлмаса, қандай қилиш кераклиги
тўғрисидаги боб
(Саҳиҳул Бухорийнинг Фитналар китобидан)
(Ушбу ҳадиснинг маъноси Ибни Хажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳнинг “Фатҳул-Борий” китобидан қисқача таржима қилинади.)
Ҳузайфа розияллоҳу анҳу айтади: Одамлар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан яхшилик ҳақида сўрашар эди. Мен эса, ёмонликнинг менга келиб қолишидан чўчиганим боис, у ҳақида сўрардим. (Ибни Аби Шайба ривоятида Ҳузайфа разияллоҳу анҳу бундай деган: “Яхшиликдан мен ҳеч қачон қолиб кетмаслигимни билганим сабабли ёмонлик ҳақида сўрардим”.)
Мен айтдим: Эй Расулуллоҳ, саллаллоҳу алайҳи ва саллам биз жоҳилият ва ёмонлик ботқоғида эдик. (Ҳузайфа бу сўзлари билан исломдан олдинги куфрга, бир-бирларини қатл қилишлару талон-тарожлар ва фоҳишабозликларга ишора қилдилар.) Шунда Аллоҳ бизга бу яхшиликни (яъни, иймон, омонлик, жамият салоҳияти ва иффатлик ҳолатини) берди.
Айтингчи, бу яхшиликдан кейин бирор ёмонлик борми?
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳа”, дедилар
(ушбу ёмонликдан мурод – Усмон разияллоҳу анҳу қатл қилинганидан кейин содир бўлган фитналар).
Мен яна айтдим: У ёмонликдан кейин бирор яхшилик бўладими?
Ул зот: “Ҳа, унда камчилик бор” - дедилар
(унинг камчилигини хақни кўролмаслик, баъзилар қалбнинг бузуқлиги дейишди).
“Унинг камчилиги нима?”, деганимда, айтдиларки: “Бир қавм бўлиб, улар менинг ҳидоятим билан йўналмайдилар. Улар (нинг тўғри амаллари)ни биласан ва (нотўғриларини) инкор қиласан”.
Мен айтдим: “Бу яхшиликдан кейин (яна) бирор ёмонлик борми?” Ул киши айтдилар: “Ҳа, жаҳаннам дарвозалари олдидаги чақирувчилар бўлади. Кимки уларнинг чақириқларини қабул қилса, улар уни жаҳаннамга ташлаб юборадилар”. (Чақирувчилар ноҳақ нарсага даъват қилгувчилардир. Жаҳаннам дарвозалари деган сўз ишлатилди, чунки уларнинг ҳоли ўшанга олиб боради. Бунинг мисоли ҳаром ишни қилган киши ҳақида “жаҳаннам ёқасида туриб қолди” дейилганидек.)
Мен айтдим: “Эй Расулуллоҳ, уларни бизга сифатлаб беринг”.
Ул зот айтдилар: “Улар бизнинг териларимиздан
(яъни бизнинг қавмимиздан) ва бизнинг тилимизда гапиришади”. (Яъни улар бизнинг тилимиз аҳли ва бизнинг миллатимиз бўлади. Бунда уларнинг араблардан эканлигига ишора бор.
Довудий айтадики: Улар Бани Одам яъни инсонлардан.
Ал-Қобисий айтадики: “Бу иборанинг маъноси, улар зоҳирида бизнинг миллатимиздан, ботинида эса мухолиф бўлишади”.
Абул-Асвад ривоятида: “Уларнинг орасида шундай кишилар бўладики, уларнинг қалблари инсон жасади ичидаги шайтонларнинг қалбларидир”.
Иёз айтадики: “Биринчи ёмонликдан мурод Усмондан кейинги содир бўлган фитналардир. У ёмонликдан кейинги яхшиликдан мурод Умар ибн Абдулазиз халифалик замонида воқеъ бўлган (гўзал) ишлардир. Уларни биласан ва инкор қиласан деган сўздан мурод Умар ибн Абдулазиздан кейинги амирлардир. Чунки улар орасида суннатни мустаҳкам тутиб адолат қилганлари бўлди ва бидъатга чақириб зулм қилганлар ҳам бўлди”. Мен айтаманки, жаҳаннам дарвозаларига чақирувчилардан мурод мулк-мол-дунёни талабида халифаларга карши турган хавориж ва улар кабилардир.
Шунинг учун “мусулмонлар жамоати ва уларнинг имомини лозим тут” деган сўзлари бунга ишорадир.)
Мен айтдим: “Агар шу нарсалар бошимга тушса, менга нималарни буюрасиз?” Ул зот айтдиларки: “Мусулмонлар жамоати ва имомини (яъни, амирларини, халифаларини) лозим тутасан”. (Абул-Асвад ривоятида: “Қулоқ соласан ва итоат қиласан, гарчи орқангга урилиб, молинг тортиб олинса ҳам” деган зиёдаси бор.
Табароний ривоятида эса: “Агар халифани кўрсанг, уни лозим тут, гарчи орқангга қамчи билан урилса ҳам. Агар халифа бўлмаса, унда қочмоқ керак (яъни, фирқалар ва ҳизблардан ўзингни йироқ тутишинг керак – таржимон изоҳи)”.
Мен айтдим: “Агар уларда жамоат ҳам, имом ҳам бўлмаса-чи?”
Ул зот айтдиларки: “Гарчи сенга ўлим етгунга қадар бир дарахтнинг танасини тишлаган ҳолда қолиб кетишинг билан бўлса ҳам, бу фирқаларнинг барчасидан четлангин”.
(Ибни Можа ривоятида: “Бу фирқалардан бирор кишига эргашганингдан кўра дарахт танасини тишлаган ҳолингда қолиб ўлишинг сенга яхшироқдир” дейилган.
Байзовий айтади: “Бунинг маъноси, агар ер юзида халифа бўлмаса, унда ёлғиз бўлиш ҳамда ўша замон оғирлигини кўтаришда сабр қилиш сенга лозимдир”.
Табарий айтадики: “Бу буйруқ ва жамоат тўғрисида ихтилоф қилинди. Бир қавм айтдики: “Буйруқ вожибликни ифода қилади, жамоат эса - саводи аъзамни”.
Муҳаммад ибн Сийрин айтади: “Усмон қатл қилинганларидан кейин савол сўраб келган одамларга Абу Масъуд (розияллоҳу анҳу): “Жамоатни тутиш сенга вожибдир, чунки Аллоҳ Муҳаммад умматини залолат устига жамлагувчи эмас” деб васият қилган”.
Бошқа бир қавм айтдики: “Жамоатдан мурод саҳобалардир. Улардан кейингилар эмас”. Яна бир қавм айтдики: “Жамоатдан мурод илм аҳлидир, чунки Аллоҳ уларни халқ устига ҳужжат қилди. Одамлар дин ишларида уларга эргашади”.
Табарий айтадики: “Тўғриси шуки, жамоатни лозим тутиш хабаридан мурод одамлар бир инсонни амир-халифа бўлишига жамланиб ўша амирга итоат қилишларидир. Шунда кимки (ўша амирга берган) байъатини бузса, жамоатдан чиқиб кетади.

Бу ҳадисдан хулоса қилинадики, қачон одамлар устида имом бўлмасдан одамлар ҳизбларга бўлиниб кетса, фирқалардан бирортасига эргашилмайди. Ёмонликка тушиб қолмаслик учун агар қўлидан келса, барчаларидан четланади”.
Ушбу ҳадис хулосаларидан яна бири шуки, динда Китобу Суннатга хилоф бўлган бир асл-қонунни тузиб олиш ва Китобу Суннатни ўша пайдо қилган асллари сабабли бўш ташлаб қўйиш қораланади. Яна ботилни рад этишнинг вожиблиги ҳамда пайғамбарлик йўналишига қарши бўлган ҳар қандай нарсани, гарчи уни одамларнинг катталари ёки кичиклари айтган бўлишидан қатъий назар, рад этишнинг вожиблиги хулоса қилинади.)
“Фатҳул-Борий” китоби 14-жуз 531-саҳифа

(Баъзи биродарларимизнинг ҳадис шарҳига берган мулоҳазалари сабабли маъносини янада чуқурроқ англашимиз учун ҳадис шарҳига қуйидаги китобнинг нақлларини илова қилдик.)
Ушбу ҳадиснинг остида “Сабийлул-жаннат би шарҳи Усулис-суннат” китобининг муаллифи Ал-Валид Ибн Сайф Ан-Наср қуйидаги сўзларни келтирадилар:
“Бу ҳадисда қачон мусулмонларда жамоат - жамоатдан мақсад илм аҳли – бўлса ва уларда имом бўлса, уламолар имомни лозим тутишиб унинг тоатидан чиқиб кетмасликларига ишора бор. Яна бу ҳадисда баъзан жамоат бўлиб имом бўлмаслиги мумкинлигига ишора бор. Бу сўз ҳадиснинг “агар уларда жамоат ҳам, имом ҳам бўлмаса-чи” деган лафзидан олинган. Бундай ҳолда аҳли илм ва суннат имомларидан бўлган жамоатни лозим тутиш вожибдир. Бордию юртда имом ҳам, жамоат ҳам топилмасдан, уларни бошқа бир маконда топиш имконияти бўлса, ўша ерга кетсин. Агар топилмаса, ёки суннат олимларини лозим тутишга кучи етмаса, ундай ҳолда фирқаларнинг барчасидан четлансин. Бу шундай фирқаларки, улар изтироб ва беқарорликдан келиб чиққан ва уларда залолат, оғиб кетиш ва жаҳолатлар бор.
Бу гапларни ифтироқ ҳадисида келган сўзлар қувватлайди.
Расулуллоҳ صلى الله عليه و سلم у ҳадисда айганларки: “Яқинда менинг умматим етмиш уч фирқага бўлиниб кетади. Уларнинг биттасидан бошқа барчалари дўзахда бўлади”. Эй Расулуллоҳ, ўша биттаси ким, деб савол берилганда: “У жамоат”, деб жавоб бердилар. (Ҳадис саҳиҳдир.)

Таҳовия ақидасининг шарҳловчиси айтадики, жамоат: мусулмонлар жамоатидир. Улар саҳобалар ва уларга Қиёмат кунигача яхшилик билан эргашувчи кишилардир. (“Таҳовия ақидасининг шарҳи”, 430-бет.)

Ибни Ҳиббон айтади: “Жамоатга бўлган буйруқ лафзи умумийдир, аммо ундан бўлган мақсад хосдир. Чунки жамоат – бу Расулуллоҳ صلى الله عليه و سلم саҳобаларининг ижмосидир. Кимки саҳобалар юрган йўлни лозим тутиб улардан кейин келган (яъни саҳобаларда бўлмаган нарсаларни пайдо қилиб бошқа йўлларга эргашиб кетган) кимсаларнинг йўлларига қарши бўлса, жамоатга қарши чиққан ҳисобланмайди ва жамоатдан ажралган дейилмайди. Кимки саҳобалар йўлига қарши чиқиб, улардан кейингиларнинг кетидан эргашиб кетса, шу одамни жамоатга қарши чиққан дейилади”.

Саҳобалардан кейинги жамоат гарчи уларнинг сони оз бўлса ҳам уларда дин, ақл ва илм жамланган ҳамда кучлари етгунча ҳавои нафсни тарк этишни лозим тутган қавмлардир. Жамоат фирқаланган инсонлар ва уларга эргашган жоҳиллар эмас, гарчи кўп бўлишса ҳам. (Ал-Мифзол Салимул-Ҳилолий (ваффақаҳуллоҳ) биродаримизнинг “Басоиру завиш-шараф” китоби, 102-бет.)”.
Эргашиш вожиб бўлган жамоат саҳобалардир (улардан Аллоҳ рози бўлсин). Ҳужжатлар шунга далолат қилади. Шу билан бирга ҳадис, фиқҳ ва асар борасида саҳобалар минҳожи-йўлига эргашган илм аҳллари ҳам.

“Иқтидо қилиниш лозим бўлган жамоат кимлар бўлади?” деб Абдуллоҳ ибн Муборакка савол қўйилганида: “Абу Бакр ва Умар” деб жавоб бердилар. “Абу Бакр ва Умар вафот этиб кетишган” дейилганида, “фалончи” дедилар. “Фалончи ҳам вафот этиб кетган дейилганида, “Абу Ҳамза Ас-Суккарий (Муҳаммад ибн Маймун) жамоатдир” дедилар.
Абу Ийсо Ат-Термизий айтади: “(Абдуллоҳ ибн Муборак) бу гапни (Абу Ҳамза) нинг ҳаётлик чоғида айтдилар”.
Исҳоқ ибн Роҳавайҳ (Бу киши катта имом, машриқ шайхи ва ҳофизлар саййиди бўлади. (Бухорийнинг ҳам шайхларидан бири; 161-238-ҳижрий йилларда яшаган). “Сияри аълами нубала” китоби 11-жуз, 358-бет.) айтади: “У замонда Абу Ҳамза бўлса, бизнинг замонимизда Муҳаммад ибн Аслам ва унга эргашган кишилардир”. Кейин Исҳоқ айтди: “Агар мен, жоҳиллардан саводул-аъзам ким деб сўрасам, одамларнинг жамоати, деб жавоб берган бўлишарди! Улар билишмайдики, жамоат Пайғамбар صلى الله عليه و سلم нинг асарлари ва йўлларини мустаҳкам тутган олимдир. Бас, кимки шундай олим билан бирга бўлиб унга эргашса, у жамоатдир. Кимки унинг ишида унга мухолиф бўлса, жамоатни тарк этгандир” (“Ал-Ҳилйа”, 9-ж, 239-бет.).

Жамоат тўғрисидаги сўзларга мулоҳаза билдириб Аш-Шотибий айтади (Бу киши Ибни Абдил-Бар вафот этган 463-ҳижрий санада туғилгандир. Аш-Шотибий ҳадис ҳофизи, унинг иллатларини билгувчи ва ровийлар соҳасида олим бўлган. 505-ҳижрий санада вафот этган. Аллоҳ у кишини Ўз раҳматига олсин! “Сияри аълами нубала” китоби 19-жуз, 421-бет.): “Ушбу сўзлар суннат ва иттибоъ аҳлининг доирасига тааллуқлидир. Ҳадисларда мақсад қилинган зотлар шулар бўладилар. Бундай бўлишига сабаб, барча (олим)лар иттифоқ қилишадики, улар илм ва ижтиҳод аҳли бўлгани учундир. Омма одамлар уларга хоҳ қўшилишсин, хоҳ қўшилишмасин. Агар омма одамлар уларга қўшилишмаса, муаммо йўқ. Чунки эътибор, ижтиҳодлари тан олинган уламолардан бўлган саводи аъзам биландир. Кимда-ким бу олимларга қарши чиқиб ўлса, унинг ўлими жоҳилият ўлимидир.
Агар омма одамлар уларга қўшилсалар, (олимларга яхшилик билан) эргашгувчилар деб ҳукм қилинадилар. Зеро омма одамлар шариат маърифатидан узоқдадир. Улар динларида уламоларга қайтишлари (мурожаат қилишлари) лозимдир. Бордию омма одамлар уламоларнинг уларга белгилаб қўйган чегараларига қарши бўлишга жамлансалар, умматнинг зоҳирига қараганда уламоларнинг озлиги ва жоҳилларнинг кўп бўлганлари учун, улар ғолиб ва улар саводи аъзам бўлиб кўринадилар. Ҳолбуки, уламолар саводи аъзамдирлар, гарчи оз бўлишса ҳам. Агар омма одамлар уларга мухолиф бўлишса, уларга жамоатдан ажралганлар дейилади. Агар мувофиқ бўлсалар, ўзи мана шу иш уларга вожибдир”. Қисқартирилган ҳолда. (”Ал-Эътисом” китоби, 2-жуз, 776-бет.)
Abu Umar 08-20-2009, 02:05 AM
Биродарлар, иншаАллоҳ форумга движок танлашда адашмаганга ўхшаймиз. Мен кеча ўтириб, форум учун танланган MyBB движоги ҳақида интернетдан маълумот изладим. Одамларнинг, жамоатчиликнинг фикрини ўргандим. Smile
Мана бу линкларда MyBB ва ҳозирда жуда кўп форумлар ишлатаётган SMF движоги функционал жиҳатдан бир-бири билан таққосланган. Эътибор бериб қаралса, MyBB имкониятлари SMF га нисбатан кенгроқ эканлиги кўринади:

http://www.forummatrix.org/compare.php?p...1&x=63&y=9

http://www.forum-software.org/forum-comp...e-machines
Admin 08-20-2009, 01:18 AM

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Беш вақт намоз, жума (кейинги) жумагача, Рамазон (кейинги) Рамазонгача гуноҳи кабиралардан узоқ бўлса ўрталаридаги (гуноҳ)ларни каффорот қилувчидир» (Муслим (233)).
Abdulloh Salafiy 08-19-2009, 06:01 PM
بسم الله الرحمن الرحيم
Биринчи ҳадис
Мўмин киши Расулуллоҳни жонидан ҳам ортиқ кўради

Анас разияллоҳу анҳудан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сизлардан ҳеч бир киши то мен унга боласидан ҳам, ота-онасидан ҳам ва барча одамлардан ҳам севимлироқ бўлмагунимча иймон келтирган бўлмайди”. (Насоий ривоятлари).
Уламолар бу ҳадисда айтилган Расулуллоҳни яхши кўриш ҳиссини табиий муҳаббат эмас, балки ихтиёрий муҳаббатдир дейдилар. Ҳақиқатан ҳам инсон агар Аллоҳ ва Пайғамбарни таниб иймон келтирмаса, Исломни ўрганиб амал қилмаса, илм олмаса, ўзи учун Расулуллоҳнинг қанчалар меҳрибон зот эканликларини англаб ета олмайди ва у кишига нисбатан қалбида муҳаббат сезмайди.
Инсондаги нарса ва ҳодисаларни табиий яхши кўриш хислати одатда унга бевосита ва аниқ манфаат етказиб турадиган нарсаларга нисбатан табиий равишда ҳосил бўлади. Масалан, ота-онани, яқин қариндошларни, дўстларни яхши кўриш, ўзига фойда берадиган нарсаларни қўлга киритишга интилиш табиий яхши кўришга мисол бўлади. Аммо фойдаси илм ўқиш, иймон келтириш, чуқур тафаккур юритиш орқали маълум бўладиган нарсаларга нисбатан пайдо бўладиган муҳаббат ихтиёрий муҳаббатдир.
Маълумки, инсоннинг бахт-саодатли бўлишида унинг ота-онаси, бола-чақаси ва бошқа одамларнинг хизматлари албатта катта ўрин тутади. Аммо шунга қарамасдан бу айтилган нарсалар барибир маълум бир чегара билан кифояланади. Ҳаётга чуқурроқ назар солган, Ислом таълимотларини кенг идрок этган инсон чинакам бахт-саодатга эришиш фақат Аллоҳ ва Расулга эргашиш, уларнинг буйруқларини тўла-тўкис адо этиш орқалигина қўлга киритилишини англаб етади. Шунинг учун ҳам уларнинг муҳаббатларини бошқа кишиларни яхши кўришдан устун қўяди.
Динимиз ота-онага яхшилик қилишни Аллоҳга ибодат қилишдан кейинги ўринда турадиган муҳим солиҳ амал сифатида таърифлайди. Ота-онага хизмат қилиш, уларнинг розиликларини олиш Расулуллоҳнинг Суннатларида жуда кўп марта таъкидланган. Агар Аллоҳ ва Расулнинг таълимотлари бўлмаганда одамлар ота-оналарининг қадрига етмаган бўлардилар. Расулуллоҳни ота-онадан ҳам кўра кўпроқ яхши кўришнинг ҳикматларидан бири мана шундадир.
Яна бир ривоятда инсон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни бу оламдаги барча одамлардан, ҳатто ўзидан ҳам ортиқроқ яхши кўрадиган бўлмагунча иймон келтирган бўлмайди, дейилган. Чунки агар Расулуллоҳ ҳақ йўлни кўрсатмаганларида, инсон ўз ҳолига ташлаб қўйилганида, у ўзини ўзи албатта ҳалокатга йўлиқтирган бўлар эди.
Бу ва бошқа ҳадислардаги “иймон келтирган бўлмайди” деган иборанинг маъноси комил иймонли бўлмайди деган мазмундадир.
Ҳадисдан олинадиган хулосалар:
1. Инсонга унинг бола-чақаси, ота-онаси ва бошқа одамлар асосан шу дунёнинг ўзида, чекланган миқдорда фойда етказа оладилар. Расулуллоҳ эса инсонга бу дунёда ҳам, Охиратда ҳам ниҳоятда кўп яхшиликлар қиладилар. Шунинг учун у зотни ҳаммадан кўра кўпроқ яхши кўришимиз ва Сунннатларига риоя қилишимиз лозим.
2. Кишининг иймони унинг Расулуллоҳни қанчалик кўп ёки оз яхши кўришига ва у кишига қанчалар итоат этишига қараб, кучли ёки заиф бўлади.
Abdulloh Salafiy 08-19-2009, 05:26 PM
أقوالُ علماءِ السُّنة في جماعةِ الإخوانِ المسلمين

Суннат уламоларининг
«Ихвон ал-Муслимийн»
жамоати ҳақидаги сўзлари

Мундарижа


Салафий аллома, шайх Абдулазиз ибн Боз роҳимаҳуллоҳ фатволари
Шом муҳаддиси, салафий аллома, шайх Муҳаммад Носириддин Албоний роҳимаҳуллоҳ
Салафий аллома, шайх Муҳаммад ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳнинг жамоатларнинг кўпайиши борасидаги фатволари
Фазилатли шайх, аллома Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳнинг фатволари
Фазилатли шайх, аллома Солиҳ ал-Луҳайдон ҳафизаҳуллоҳнинг фатволари
Фазилатли шайх, аллома Абдуллоҳ ибн Ғудаён ҳафизаҳуллоҳ фатволари
Фазилатли шайх, аллома Абдулмуҳсин ал-Аббод ҳафизаҳуллоҳ фатволари
Диний ишлар вазири, фазилатли шайх, аллома Солиҳ ибн Абдулазиз Оли Шайх ҳафизаҳуллоҳнинг сўзлари



Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳга ҳамд бўлсин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ва у зотнинг оилалари, саҳобалари ва у зотнинг ҳидоятларига эргашганларга саловот ва саломлар бўлсин!
Амма баъд:
Қуйида келтириладиган сўзлар Суннат уламоларининг «Ихвон ал-Муслимийн» жамоати ҳақидаги баъзи фатволаридир.

Салафий аллома, шайх Абдулазиз ибн Боз роҳимаҳуллоҳ фатволари

Роҳимаҳуллоҳдан сўралди: Алллоҳ сизга яхшиликни насиб этсин! Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисидаги «Умматим келажакда етмиш уч фирқага бўлинади. Биттасидан бошқа ҳаммаси дўзахга киради» деб айтган сўзлари. Айтингчи «Таблиғ» жамоати ўз ширк ва бидъатлари билан, худди шунингдек «Ихвон ал-Муслимийн» жамоати ўзидаги гуруҳланиши ва бошлиқларга қарши чиқиши билан ушбу ҳалок бўлгувчи фирқаларга кирадими?
Жавоб: Етмиш иккитасининг ичига киради. Ва худди шундай, «Аҳли суннат вал жамоат»нинг ақидасига хилоф қилганлар ҳам, етмиш иккита ичига киради. Чунки «умматим» деган сўздан мурод, «уммати ижоба»дир. Яъни, Аллоҳга ижобат қилиб, унга эргашишликни зоҳир қилганлар етмиш учта фирқа бўлиб, уларнинг ичидан нажот топгувчи ва саломат қолгувчиси эса, унга эргашиш билан бир қаторда, динда истиқомат қилгани-мустаҳкам турганидир. Қолган етмиш иккита фирқа эса, улар ичида кофирлари, осийлари ва бидъатчилари бўлиб, улар бир неча қисмдир.
Савол: Яъни, бу иккита фирқа, етмиш иккитаданми?
Жавоб: Ҳа, етмиш иккитанинг ичидадир.

Ушбу сўзлар шайх роҳимаҳуллоҳнинг вафотларидан икки йил олдин, Тоиф шаҳрида ёзиб олинган кассетадан олинди.

Роҳимаҳуллоҳдан сўралди: Ҳурматли шайх, «Ихвон ал-Муслимийн» ҳаракати Мамлакатга (яъни Саудия Арабистонига) яқиндан кириб келди. Ва толиби илмлар орасида тарқалди. Бу ҳаракат ҳақида сизнинг фикрингиз қандай? Ва бу ҳаракат «Аҳли суннат вал жамоат»нинг манҳажига қанчалик мувофиқ келади?
Жавоб: «Ихвон ал-Муслимийн» ҳаракатини чуқур назар солувчи илм аҳли танқид қиладилар. Чунки, уларда Аллоҳнинг тавҳидини ёйишлик, ҳамда ширк ва бидаътларни инкор қилишлик йўқдир. Уларнинг ўзларига хос бир услублари бўлиб, ундаги камчилик эса, Аллоҳга чақиришдаги сусткашлик ва «Аҳли суннат вал жамоат» ушлаган саҳиҳ ақидага йўналтиришлик йўқлигидир. «Ихвон ал-Муслимийн» «Салафий» даъватига эътибор қилишлари керак. Ҳамда, Аллоҳнинг тавҳидига чақиришлари, қабрга сиғинувчиларни инкор қилишлари, ўликларга боғланиб қолиб, қабрдаги Ҳусайн, Ҳасан, Бадавий ва ҳоказолардан ёрдам сўрагувчиларни инкор қилишлари керак. Улар мана шу аслларнинг асли бўлган нарсага эътибор қилишлари керак. Айтмоқчиманки, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ деган сўз диннинг аслидир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам Маккада аввал Аллоҳнинг тавҳидига, «Ла илаҳа иллаллоҳ»нинг маъносига чақирдилар. Аҳли илмларнинг кўпчилиги «Ихвон ал-Муслимийн»ни ушбу нарсада танқид қиладилар. Яъни, уларда Аллоҳнинг тавҳидини ёйишга ва Унга ихлос қилишга чақириқ йўқлигини, ҳамда илмсизлар пайдо қилган ўликларга боғланиш ва улардан ёрдам сўрашни, уларга назр қилиб қурбонлик қилишни инкор қилмасликларини танқид қиладилар. Бу эса катта ширкдир.
Яна уларни суннатга эътиборсизликларини, уни ўрганишга эътиборсизликларини, ҳадиси шарифни билиш ва уммат салафлари қандай ҳукмлар устида бўлганликларини билишга эътиборсизликларини ҳам танқид қиладилар. Яна биродарларимиздан улар ҳақидаги кўп танқидларни эшитаман. Аллоҳдан уларни Ўзи муваффақ қилишини, уларга ёрдам беришини ва аҳволларини ислоҳ қилишини сўраймиз!

Ушбу сўзлар «ал-Мажалла» журналининг 806-сонидан келтирилди.

Шом муҳаддиси, салафий аллома, шайх Муҳаммад Носириддин Албоний роҳимаҳуллоҳ

«Ихвон ал-Муслимийн»ни «Аҳли суннат» дейишлик тўғри бўлмайди. Чунки улар суннатга қарши курашадилар.

Ушбу сўзлар Риёздаги «Минҳажус суннат» тасжилотининг «Жамоатут таблиғ» ва «Ихвон» жамоатлари ҳақидаги фатволар ёзилган кассетадан олинди.

Салафий аллома, шайх Муҳаммад ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳнинг жамоатларнинг кўпайиши борасидаги фатволари

Роҳимаҳуллоҳдан сўрашди: Аллоҳнинг Китобида ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларида жамоатларнинг бир нечта бўлишига ва биродарларнинг бўлинишига бирор далил борми?
Жавоб: На Китобда ва на Суннатда гуруҳлар ва жамоатларнинг кўпайишига далил бор бўлиб, балки аксинча бу нарса қораланади. Аллоҳ таоло айтади: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сиз динларини бўлиб, ўзлари ҳам турли тўдаларга – ҳизбларга бўлиниб олган кимсалар тўғрисида бирон нарсада (масъул) эмассиз. (Яъни, улар сизга уммат эмаслар). Уларнинг ишлари фақат Аллоҳнинг Ўзига ҳавола. Кейин (қиёмат кунида) У Зот уларга қилиб ўтган ишларининг хабарини берур» (Анъом: 159).
Ва яна Аллоҳ таоло шундай деди: «Ҳар бир ҳизб-фирқа фақат ўз олдиларидаги нарса билан хурсанддилар» (Рум: 32).
Шак-шубҳасиз ушбу гуруҳлар Аллоҳ таоло буюрган буйруққа, балки ушбу қовлида Аллоҳ таоло тарғиб қилган ишга зид келяпти: «Шак-шубҳасиз, (барчангизнинг) миллатингиз (яъни, динингиз) бир миллат (яъни, исломдир). Мен эса сизларнинг Роббингизман, бас, Мендангина қўрқингиз» (Мўминун: 52).
Савол: Баъзилар даъват фақат бирор гуруҳ остида бўлсагина кучли бўлади дейдилар?
Жавоб: Биз буни тўғри эмас деб айтамиз. Балки даъват, инсон Аллоҳнинг китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари остида бўлганидагина ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ва хулафои рошидийндан келган асарларга эргашиши билангина кучли бўлади деб айтамиз.

(Ушбу сўзлар шайх Робиъ ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳнинг «Жамоатлар эмас, биргина жамоат» китобларидан олинди).

Фазилатли шайх, аллома Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳнинг фатволари


Ҳафизаҳуллоҳдан сўрашди: Мана бу жамоатлар ҳалок бўлгувчи етмиш иккита фирқага кирадими?
Жавоб: Ҳа, ўз даъватларида, ақидаларида ва иймон усулларида ўзларини Исломга нисбат берадиган, лекин «Аҳлис суннат вал жамоат»га хилоф бўлган ҳар қандай мухолиф, етмиш икки фирқага киради ва айтилган ваъид уларни ўз ичига олади. Уларни қоралаш ва уқубат миқдори, хилоф қилганчалик миқдорда бўлади.
Яна сўрашди: Мусулмонлар шаҳарларида «Таблиғ», «Ихвон ал-Муслимийн», «Ҳизбут таҳрир» ва бошқа жамоатларнинг пайдо бўлишининг ҳукми қандай?
Жавоб: Бу келаётган жамоатларни қабул қилмаслигимиз керак. Чунки, улар бизларни буриб юборишни истайдилар ва бизларни бўлиб ташлайдилар. Натижада буниси «Таблиғчи» ва буниси «Ихвончи» ва буниси унақа… Нима учун бўлиниш керак?! Ахир бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг неъматига куфр келтиришку. Бизлар бир жамоатмиз ва ўз йўлимизни аниқ биламиз. Нима учун бу яхшиликни ёмонликка алмаштиришимиз керак?! Нима учун Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг бизларга икром қилган бирдамлик, биродарлик ва тўғри йўлни четлаб, бизларни бўлиб ташлайдиган, кучимизни кесиб қўядиган ва ораларимизга адоват уруғини экадиган жамоатларга боғланишимиз керак?! Бу ҳеч ҳам жоиз бўлмаган ишдир!

(Ушбу сўзлар «Янги манҳажлар ҳақидаги саволларга фойдали жавоблар» номли китобда ёзилган шайх Солиҳ ал-Фавзоннинг жавоблари).

Фазилатли шайх, аллома Солиҳ ал-Луҳайдон ҳафизаҳуллоҳнинг фатволари

Ҳафизаҳуллоҳ айтдиларки: «Ихвон» ва «Жамоатут таблиғ» саҳиҳ манҳаж аҳлидан эмаслар. Албатта бу умматнинг салафларида барча жамоатлар ва номланишликларнинг асли йўқдир. Биринчи бўлиб ўзларига исм олган жамоат «Шиъа» жамоати бўлиб, ана шу ном билан номландилар. Аммо «Хаворижлар» эса ўзларини мўминлар деб номлардилар.

(Ушбу сўзлар Риёздаги «Минҳажус суннат» тасжилотининг «Жамоатлар ҳақида ва уларнинг Ҳарамайн шаҳарларига таъсири ҳақидаги уламоларнинг фатволари» номли кассетадан олинди).

Фазилатли шайх, аллома Абдуллоҳ ибн Ғудаён ҳафизаҳуллоҳ фатволари

Ҳафизаҳуллоҳ айтдиларки: «Бу шаҳарлар жамоатлар деган номни билмас эди. Лекин бизларга ташқаридан инсонлар келиб, уларнинг ҳар бири ўз юртларида мавжуд бўлган нарсаларга асос сола бошладилар. Масалан ҳозир бизларда «ал-Ихвон ал-Муслимийн» деб номланадиган ва «Жамоатут таблиғ» деб номланадиган ва бошқа жамоатлар кўпдир. Ҳар бир кимсани бирор жамоат бошқармоқда ва бошқаларни шу жамоатга эргашишларини истайди. Ва бошқа жамоатларга эргашишни ман қилади. Ва ўзининг жамоатини ҳақ устида билиб, бошқаларини залолатда деб ўйлайди. Аслида бу қанчалик ҳақиқат?! Ҳақ мен сизларга зикр қилиб ўтганимдек биттадир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларнинг бўлиниб кетганини баён қилдилар. Ва бу уммат ҳам етмиш учга бўлинишини ва улардан биттасидан бошқа ҳаммаси дўзахда эканини ҳам баён қилдилар. Шунда «Ё Расулуллоҳ, ўша қайсиниси?», деб сўраганларида, У киши: «Мен ва саҳобаларим бугун нима устида бўлсак, шуни устида бўлганлари», деб жавоб бердилар. Ҳар бир жамоат ўзларига бир низом қилиб оладилар. Ва ҳар бирининг ўз раиси бўлиб, ҳаммалари ўзларига байъат оладилар. Ва ҳаммалари бош бўлишни хоҳлайдилар ва ҳоказо. Бу билан улар инсонларни бўлиб ташлайдилар. Яъни, бир шаҳар аҳлини турли фирқаларда топасиз. Ҳар бир фирқа билан бошқа фирқа орасида адоват бордир. Шу динданми?! Йўқ, бу диндан эмас. Чунки дин битта, ҳақ битта ва уммат биттадир. Аллоҳ жалла ва аъла: «Энг яхши уммат бўлдингиз», деб айтади. Турли бўлаклар бўлдингиз демади. Йўқ, балки: «Одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз», дейди. Ҳақиқатни оладиган бўлсак, бу жамоатлар бизларга келиб ёмон ҳаракатлар қилдилар. Улар ўз атрофларига хоссатан ёшларни йиғиб оладилар. Ва катта ёшликларни унчалик хоҳламайдилар. Шунинг учун тўлиқсиз ўрта мактабларга, ҳамда тўлиқ ўрта мактабларга ва институтларга борадилар. Ва қизларнинг мактаблари ҳам худди шу кабидир. У ерларда ҳозир «ал-Ихвон ал-Муслимийн» жамоатига ва «Жамоатут таблиғ» жамоатига чақириқлар кетаяпди. Ва ҳатто қизларнинг мактабларида ҳам. Нима учун киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бўлмайди ...

(Ушбу сўзлар Риёздаги «Минҳажус суннат» тасжилотининг «Жамоатлар ҳақида ва уларнинг Ҳарамайн шаҳарларига таъсири ҳақидаги уламоларнинг фатволари» номли кассетадан олинди).

Фазилатли шайх, аллома Абдулмуҳсин ал-Аббод ҳафизаҳуллоҳ фатволари

У кишидан «Жамоатут таблиғ» ва «Ихвон ал-Муслимийн» жамоатлари ҳақида сўралганида ҳафизаҳуллоҳ шундай дедилар:
Аввало ушбу турли хил янги фирқалар янги пайдо қилинган бўлиб, уларнинг туғилишлари ўн тўртинчи асрда бўлди. Ўн тўртинчи асрдан олдин ўликлар оламида эса, улар мавжуд эмасди. Ва ўн тўртинчи асрда туғилди. Аммо тўғри манҳаж ва тўғри йўл эса, унинг туғилиши ва асли Расулул Карим соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг юборилишларига бориб тақалади. У ҳам бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалари Набий алайҳиссолату ва саллам юборилган вақтларидан бошлаб нима устида бўлишган бўлса ўша нарсадир. Бас, ким ана шу ҳаққа ва ҳидоятга иқтидо қилса, ўша кимса нажот топади ва саломат бўлади. Ва ким унга тескари бўлса, ўша кимса четга чиқувчидир.
Маълумки ушбу фирқалар ёки жамоатларда тўғрилик ҳам бор, хатолик ҳам бор. Ва лекин хатолар катта ва буюк бўлиб, улардан огоҳлантириш керак. Ва бу умматнинг салафлари манҳажида бўлган «Аҳлис суннат вал жамоат»га эргашишликка тарғиб қилиш керак. Чунки бу жамоат наздидаги таъвил-изоҳлаш Аллоҳ ва Унинг Расули алайҳиссолату ва салламдан келган сўз бўлиб, фалончи-пистончидан келган сўз эмас. Ва ўн тўртинчи ҳижрий асрда пайдо қилинган манҳаж ва йўлларга асосланган эмас. Ушбу жамоатлар эса, ёки ишора қилинган бу икки жамоат ўн тўртинчи асрда ана шундай манҳаж ва маълум йўналишда туғилиб вужудга келди. У ҳам бўлса, суяниладиган нарсалари Китоб ва Суннат эмас, балки ушбу манҳажларни пайдо қилганлар нима устида бўлган бўлсалар ўша нарсалардир. Яъни, рай, фикр ва ўйлаб топилган манҳаж бўлиб, ўз ҳаётларини ва манҳажларини шуни устига қурадилар. Бу нарсани уларда равшанлаштирадиган нарсалардан бири «ал-Вало вал Баро» – «Дўст тутиш ва душман тутиш» масаласи бўлиб, у ҳам бўлса уларга қўшилиш ва бирга бўлиш устига қурилгандир. Масалан «Ихвон» жамоатини олайлик, ким уларга қўшилса, у биродарлари бўлиб, уни дўст тутадилар. Ва ким уларга қўшилмаса, у ҳолда унинг хилофида бўладилар. Аммо агар уларга Аллоҳнинг энг ёмон махлуқларидан бири бўлган «Рофизий» қўшилса ҳам, у уларга ака-укалари ва дўстлари бўлиб қолади. Чунки, дуч келган кимсани йиғиш уларнинг манҳажларидир. Ҳатто саҳобаларни ёмон кўрадиган ва улар томонидан келган ҳақни қабул қилмайдиган «Рофизий» уларнинг жамоатларига кирса, у уларнинг дўстларидан ва бирлари бўлиб қолади. Ва уларга тегишли нарса унга ҳам тегишли бўлади ва худди шунингдек, уларнинг зарарига бўлган нарса унинг ҳам зарарига бўлади.

(Ушбу сўзлар Риёздаги «Минҳажус суннат» тасжилотининг «Жамоатлар ҳақида ва уларнинг Ҳарамайн шаҳарларига таъсири ҳақидаги уламоларнинг фатволари» номли кассетадан олинди).

Диний ишлар вазири, фазилатли шайх, аллома Солиҳ ибн Абдулазиз Оли Шайх ҳафизаҳуллоҳнинг сўзлари

Ҳафизаҳуллоҳ шундай дедилар: «Ал-Ихвон ал-Муслимийн» жамоатига келсак, уларнинг даъватларини энг зоҳир қиладиган жойи шундаки, уларда жамланиш, сир сақлаш, ўзгарувчанлик ва ўзларига фойда беради деб ўйлаган кимсаларига яқинлашиш, ишларининг ҳақиқатини ошкор қилмаслик бордир. Яъни, бир жиҳатдан улар баъзи турларида «Ботиния»дирлар. Ўз ишларининг ҳақиқатини махфий сақлайдилар. Улардан баъзилари уламо ва шайхлар билан узоқ вақт алоқа қилиб юриши мумкин, лекин улар унинг ҳақиқатда кимлигини билмайдилар. Чунки, у баъзи сўзларни зоҳир қилиб, баъзиларини эса яширади. Ўзидаги бор гапни айтмайди. Энди уларнинг жамоатларини ва усулларини зоҳир қиладиган ерлари ҳақида гапирсак, улар ўз эргашувчиларининг ақлларини буларнинг манҳажларига хилоф бўлганларнинг сўзларини эшитишдан қулфлаб қўядилар. Бу қулфлаб қўйишнинг бир қанча турли хил йўллари бўлиб, улардан бири бошқаларни сўзларини эшитмасликлари учун эрталабдан кечгача йигитларни машғул қилиб қўядилар. Яна бир йўли, уларни танқид қилаётганлардан огоҳлантирадилар. Бордию инсонлардан уларнинг манҳажларини ва йўлларини биладиган бирон кимса, уларни танқид қилиб, йигитларни жирканч гуруҳбозликка аралашишдан огоҳлантираётганини кўрсалар, дарҳол турли хил йўллар билан бу кишидан огоҳлантирадилар. Гоҳида, унга туҳматлар қиладилар. Гоҳида, у ҳақида ёлғон гапирадилар. Гоҳида, у ундан узоқ бўлган ишларни гапириб уни қоралайдилар. Ва шу гапларни гапираётганда уни ёлғонлигини билиб турадилар. Гоҳида, унинг бирор камчилигини топиб олиб, у билан уни уялтириш учун ва инсонларни ҳақ ва ҳидоятдан узоқлаштириш учун уни катталаштирадилар. Улар бу ишларида мушрикларга ўхшайдилар. Яъни, уларнинг хислатларидан бир хислатида ўхшайдилар. У ҳам бўлса, улар кўпчилик тўпланадиган ерларда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қаршилик қилиш учун ва инсонларни У кишига эргашиб кетишликларидан тўсиш учун бу диндан қайтган киши, бу фалондақа, бу пистондақа деган гапларни жар солиб гапирардилар. Яна «Ихвонлар»ни бошқалардан ажратиб турадиган ерларидан бири, улар Суннатни ва унинг аҳлини ҳурмат қилмайдилар, гарчи буни зоҳир қилмасаларда. Ҳақиқатда эса, улар Суннатни яхши кўрмайдилар ва Унинг аҳлига чақирмайдилар. Биз буни тажрибада уларга боғлиқ бўлган кимсаларда ёки улар билан аралашиб юрган кимсаларда кўрдик. Бордию бирор кимса Суннат китобларини ўқишни бошласа, айтайлик «Саҳиҳ ал-Бухорий»ни, ёки баъзи шайхлар олдига баъзи китобларни ўқиш учун борганини кўрсалар, уни огоҳлантирадилар. Ва: «Бу сенга фойда бермайди». ««Саҳиҳи ал-Бухорий» сенга нима фойда келтиради? Бу ҳадислардан қандай фойда оласан? Бу уламоларга қара, уларнинг ҳолати қандай? Улар мусулмонларга нима фойда қилдилар? Мусулмонлар фалон-пистон ҳолатдалар», деб айтадилар. Яъни, улар ўз ораларида Суннат дарслари бўлишлигига ва Унинг аҳлига муҳаббат бўлишлигига ва унданда муҳимроғи, аслларнинг асли бўлган ақида дарслари бўлишлигига иқрор бўлмайдилар. Уларнинг кўринишларидан яна бири, улар салтанатга интиладилар. Ва бу ўз бошлиқларидан бирортасини кўтарилиши учун танлаб олишликлари билан бўлади. Гоҳида, ўша бошлиқ таълим соҳасида бўлади. Гоҳида эса, қонуншунослик соҳасида бўлади. Яъни, улар ўзларини шу нарсага бериб, баъзиларига шу йўл билан, ёки бошқаси билан салтанатга етиб бориши учун ёрдам беришади. У эса бу ишдан бехабар бўлиши мумкин. Яъни, улар жузъий бошлиқликка ҳаракат қиладилар. Бу билан улар ўша ердан таъсир қиладилар. Кўтарилган кимса у ерда ҳам гуруҳланишни ҳосил қилади. Яъни, ўзларининг жамоатларидаги кимсани яқинлаштириб, уларнинг жамоатларидан бўлмаган кимсани эса узоқлаштирадилар. «Фалончини узоқлаштириш керак. Унга бунинг имкониятини бермаслик керак. Унга дарс беришига имкон қилмаслик керак. У бу ишда бўлмаслиги керак», деб айтадилар. Нима учун? Аллоҳга қасамки, унга баъзи мулоҳазалар бор! У қандай мулоҳазалар? «У яхши йигитмас. У бизлардан эмас», ва шунга ўхшаш гапларни айтадилар. Яъни, улар наздида яхши кўришлик ва ёмон кўришлик ҳизб ёки жамоат учун бўлиб қолган. Бу эса, худди Хорис ал-Ашъарий ҳадисида зикри келган нарсага ўхшайди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким жоҳилият даъвосини қилса, у жаҳаннамда жамланади», дедилар. Шунда: «Намоз ўқиса ҳам, рўза тутса ҳамми?», деди. Шунда: «Намоз ўқиса ҳам, рўза тутса ҳам. Аллоҳнинг чақириғи билан чақиринглар! Роббингиз сизларни мусулмонлар, мўминлар, Аллоҳнинг бандалари деб номлади», дедилар. Бу ҳадис саҳиҳдир. Ва худди шунингдек, машҳур ҳадисда бир киши «Муҳожирлар», деб керилиб бақирганида, бошқаси эса «Ансорлар», деб керилиб бақирганида, алайҳис солату ва саллам шундай дедилар: «Мен ораларингизда бўла туриб, жоҳилият даъвосини қилаяпсизларми?!». Ва ҳоланки бу икки исм «Муҳожир» ва «Ансор» шаръий исмлар эди. Лекин дўст тутишлик ва душман тутишлик, ҳамда ёрдам беришлик ушбу исмлар устида бўлишлиги билан, шу заҳотиёқ исломийлигидан чиқиб жоҳилият даъвосига айланди. Яна уларда бошқа жоҳилият ишларидан кўп бўлиб, «Аҳли суннат вал жамоат»нинг йўлини тутишлари учун ва салафи-солиҳлар манҳажи билан ҳидоятлансинлар учун йигитларни чиройли йўллар билан бундан огоҳ қилиш керак. Худди Аллоҳ жалла ва аъла қуйидаги сўзида буюрганидек: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Парвардигорингизнинг Йўлига – Динига донолик – ҳикмат ва чиройли панд-насиҳат билан даъват қилинг! Улар (сиз билан талашиб-тортишадиган кимсалар) билан энг гўзал йўлда мужодала-мунозара қилинг!» (Наҳл: 125). Яна уларнинг кўринишларидан бири, балки уларни бошқалардан ажратиб турадиган ери шундаки, уларнинг асосий ғоялари давлат тепасига ўтиришдир. Ва бу эса «Ихвонлар»нинг манҳаж ва даъватларида кўриниб турган нарсадир. Ҳа, уларнинг даъватларидан бўлган ғоялари давлатга эришиш бўлиб, аммо инсонларни Аллоҳ жалла ва аъланинг азобидан қутқарадиган ва ушбу ҳидоят туфайли уларга раҳмат тушадиган, ҳамда қабр азобидан, дўзах азобидан қутултириб, уларни жаннатга олиб кирадиган нарсаларга унчалик эътиборлари йўқдир. Шунинг учун ҳам улар «Ҳокимлар ҳақида гапириш инсонларни тўплайди ва инсонларнинг хатолари ва гуноҳларини гапириш уларни бўлиб ташлайди. Шундоқ экан, қалбларни жамлайдиган нарсага киришинглар», деб айтадилар. Шак-шубҳа йўқки, бу аслидан хатодир ва фасод ниятдир. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрда уч нарса ҳақида сўралишини баён қилдилар. Банда Роббиси, дини ва Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақида сўралади. Қизиғи шундаки, улар билан узоқ вақтдан бери бирга бўлган кимсалар, улар қабрга кирганларида уларни нима қутқаришини билмайдилар. Унга бу ҳақида насиҳат қилинганми?! Унга ўзи яхшилик исталганми?! Йўқ, улар фақат ғояларга эришиш учун фойдаланилган кимсалар холос. Агар улар мусулмонларни ҳақиқатан ҳам яхши кўрганларида эди, уларни Аллоҳнинг азобидан қутқарадиган нарсаларга насиҳат қилишга куч сарфлаган бўлардилар. Уларга Тавхидни ўргатган бўлардилар. Чунки, киши аввало шу ҳақида жавобгар бўлади …

(Ушбу сўзлар Риёздаги «Минҳажус суннат» тасжилотининг «Жамоатлар ҳақида ва уларнинг Ҳарамайн шаҳарларига таъсири ҳақидаги уламоларнинг фатволари» номли кассетадан олинди).

Pages (290):    1 286 287 288 289 290   
Welcome, Guest
You have to register before you can post on our site.
Lost Password?
Remember me?
 
Members: 2,511
Latest member: Tracysoods
Forum threads: 2,896
Forum posts: 8,180
There are currently 27 online users. 0 Member(s) | 25 Guest(s)
Google, Yandex
Latest Threads
Абдуллоҳ Бухорий (Мирзағо...
Forum: Жарҳ ва таъдил
Last Post: encounc, 07-17-2024, 04:57 AM
Replies: 24 - Views: 67,852
Танишув сайтларидан умр й...
Forum: Оила
Last Post: encounc, 06-30-2024, 09:22 AM
Replies: 4 - Views: 37,238
Рўзадор аёл шом азонидан ...
Forum: Рўза
Last Post: Муслим, 04-29-2020, 09:23 AM
Replies: 0 - Views: 553
Ақида ва рўза (Аҳмад ибн ...
Forum: Рўза
Last Post: Муслим, 04-28-2020, 09:30 AM
Replies: 0 - Views: 779
Коронавирус
Forum: Муносабат
Last Post: Муслим, 04-14-2020, 12:44 PM
Replies: 8 - Views: 1,490
Шаъбон ойи ўртасини нишон...
Forum: Бидъат
Last Post: Муслим, 04-14-2020, 12:42 PM
Replies: 6 - Views: 15,559
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.