Таҳорат қилаётганда саломга алик олиш таҳоратни бузадими?
Савол: Таҳорат қилинаётганда саломга алик олиш таҳоратни бузадими? Бу пайтда алик олиш макруҳми? Аллоҳ сизга билдирсин, бизга тушунтириб берсангиз.
Жавоб: Саломга алик олиш макруҳ эмас. Таҳорат қилаётганингизда бирон киши сизга са-лом бериб қолса, умумий далилларга кўра, алик олишингиз фарздир. Бироқ, нажосатдан по-кланиш учун истинжо қилаётган бўлиб, «ҳожат» пайтида бўлмасангиз, иншааллоҳ, алик оли-шингизнинг зарари йўқдир. Чунки, авом халқ ичидаги айрим инсонлар истинжони ҳам таҳорат деб атайдилар. Бироқ, истинжони тугатгунингизча алик олмай, тугатгач алик олишин-гиз афзалдир. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бавл қилар (сияр) экан, берил-ган саломга қўлларини деворга уриб таяммум қилмагунича алик олмадилар ва: «Мен Аллоҳни таҳоратсиз тилга олишни ёқтирмадим» – дедилар (Абу Довуд «Сунан», ҳадис № 17; Имом Аҳмад «Муснад», 4/345; Доримий «Сунан», ҳадис № 2641).
Хуллас, юз (оғиз, бурун) ва икки қўлни ювиш, бошга масҳ тортиш ва икки оёқларни ювиш каби шаръий таҳоратни, (яъни) айрим (араб)лар суриш деб аташаётган ибодатни қилар экан, салом берилса алик олиш фарздир.
Алик олиш ёки олмаслик билан таҳорат бузилмайди. Бироқ, алик олиш фарздир. Аммо истинжо қилаётган бўлса саломга алик олиши афзалдир. Чунки, истинжо на сийдик ва на ах-латдир. Фақатгина бу пайтда қўллар нажосатга тегади, холос. Бундай пайтда аликни олса ҳам, олмаса ҳам зарари йўқдир.
Аллоҳ – тавфиқ соҳибидир.
Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ
«Мажмуъу фатава ибн Баз», 10/155.
«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).