Аллоҳ ҳидоят қилсни ўша биродарларни.
Уларнинг бу жоҳилона ишларидан ҳам ўзлари, ҳам атрофдаги мусулмонлар жабр кўришаябти. Одамлар орасида тинчлик-хотиржамлик йўқолди. Ҳамма мусулмонларга эгри кўз билан қараябти.
Шайх Усаймин бу каби ҳаракатларни қоралаб шундай деганлар:
Ўзини хавф-хатарга мусулмонларнинг умумий фойдаси учун солишга рухсат этилади. Чунки (ўша) ғулом шоҳга уни ўлдириш йўлини кўрсатди, бу йўл уни ўлимга олиб келиши мумкин эди. Яъни у (шоҳ) ўқни ғуломнинг ўқдонидан олиши керак эди ва ҳоказо.
Шайхулислом Ибн Таймийя айтдилар: “Чунки бу Аллоҳ учун бўлган жиҳод эди. У эса бутун бир халқ иймонга келишига сабаб бўлди. Ва у (ғулом) ҳеч нарса йўқотмади, чунки у ўлган бўлса ҳам, барибир эртами, кечми ўларди”.
Бироқ айрим одамларнинг ҳаракатларига келсак, буларнинг ичида ўзини ўлдириш, ўзига портловчи моддаларни бойлаб олиб, кофирларга яқинлашиб, кейин ўзини уларнинг ичида портлатиш, бу ўз-ўзини ўлдиришдир, бундан бизни Аллоҳ сақласин. Шундай қилиб, кимки ўзини ўзи ўлдирса, дўзахга абадий (мангу) кетади. У ерда абадий қолади, худди Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларида айтилганидек (яъни Ул зот соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари: “Кимки ўзини темир билан ўлдирган бўлса, ўша темир унинг қўлида қолади ва у дўзах ўтида тўхтовсиз абадий, доимо, мангу ўзини-ўзи шу темир билан азоблаб туради” (Бухорий (№ 5778) ва Муслим (№ 109), “Китобул-Иймон”)).
Бу одам ўзини ўлдириб Исломга фойда келтирмади. Бунинг сабаби шуки, у ўзини ўн, ёки юз, ёки икки юзта бошқа одам билан ўлдирса, бунда ғулом қиссасидан фарқли ўлароқ, Ислом-га ҳеч қандай фойда йўқ. Чунки одамлар ғулом қиссага хилоф равишда Исломни қабул қилмайди. Балки бу душманни дадилроқ қилади ва бу иш душманнинг юрагида мусулмонларга зиён етказишга ҳаракат қилишгача олиб борадиган даражада ғазаб ва аччиқланишни келтиради.
Бу нарса яҳудийлар ва Фаластин халқи муносабатлари билан тасдиқланади: Фаластинлик-лардан бир одам ўзини портлатиб олтита ёки еттита одамни ўлдиради, улар эса ўч олиш учун олтмишта ёки ундан кўп одамни ўлдириб юборади. Шундай қилиб бу мусулмонларга ҳеч қандай фойда келтирмайди ва уларнинг ичида портловчи моддалар портлатилаётган одамларга ҳам фойда олиб келмайди.
Демак, биз шу фикрдамизки, ўзларини бундай (портлатиб) ўлдираётганлар, ўзларини ноҳақ ўлдирадилар ва бу дўзахга киришга олиб келади, Аллоҳ бизни бундан сақласин, ва бу одам шаҳид эмасдир. Бордию бир одам нотўғри тушунчага асосланиб, буни ҳалол деб ўйлаб қилган бўлса, унинг гуноҳкор бўлмаслигига умид қиламиз. Лекин унга нисбат берилаётган шаҳидликка келсак, унга шаҳид дейилмайди. Чунки бу одам шаҳидлик йўлидан бормади. “Кимки ижтиҳод қилиб хато қилса, бир савоб олади” (агар у ижтиҳод қилишга лаёқатли одам бўлса).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
“Кимки (қасддан) тоғдан ташланиб ўзини ўлдирса, доим дўзах (ўти)да пастга қулаб (ту-шиб, йиқилиб) туради, (у ерга у) абадий (солинади).
Кимки (қасддан) заҳар ичиб ўзини ўлдирса, бу заҳарни қўлида ушлаб дўзах (ўти)да уни ичиб доим туради, (у ерга у) абадий (солинади).
Кимки ўзини темир билан ўлдирса, бу темирни қўлида ушлаб дўзах (ўти)да у билан ўзини уриб туради, (у ерга у) абадий (солинади)” (Бухорий ва Муслим ривояти).
(“Риёзус-Солиҳийн” китобининг шарҳи, (1-жуз, 165-166)).
Аллоҳ тўғри йўлдан адаштирмасин!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).