Admin 09-18-2009, 08:12 AM
Фитр садақасининг миқдори қанча ва у қачон берилиши лозим?

Савол: Биз Барселонада яшайдиган Шимолий Африкаликлар гуруҳининг аъзоларимиз. Фитр садақаси миқдори қанча эканини қандай қилиб аниқласак бўлади?
Жавоб: Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда у кишининг бир «соъ» миқдорида хурмо ёки арпани фитр садақаси тариқасида барча мусулмонларга вожиб қилганлари ҳамда уни одамлар Ҳайит намозига кетишларидан олдин беришлари лозим эканини буюрганлари келтирилади. Саҳиҳайн, яъни имом Бухорий ва Муслимнинг саҳиҳ ҳадислар тўпламларида Абу Саид ал-Худрий разияллоҳу анҳунинг ривоятлари келтирилади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида биз бир «соъ» миқдорида таом ёки бир «соъ» хурмо, ёки бир «соъ» арпа ёки бир «соъ» майиз берардик».
Баъзи уламолар ушбу ҳадисдаги «таом»ни буғдой деб талқин этишган. Яна баъзилар эса уни хоҳ буғдой бўлсин, хоҳ бошоқли бошқа дон-дунлар бўлсин, бундан қатъий назар, ҳар қайси маконнинг одатий озиқ-овқати деб таърифлашган. Мана шу тўғрироқ қарашдир, чунки фитр садақаси бойдан камбағалга ёрдам бўлиб, мусулмон одамнинг энг яхши ёрдами ўз юртининг одатий озиқ-овқатидан бошқа нарса бўлолмайди. Шубҳасиз, гуруч икки муқаддас масжидни ўз ичига олган Саудияда энг яхши одатий озиқ-овқатдир. У яхши ва қадрга эга. У ҳадис матнида зикр этилган арпадан кўра авлорокдир. Шунга кўра, фитр садақаси сифатида гуруч беришнинг ёмон жойи йўқ.
Бериладиган озиқ-овқатнинг миқдори бир «соъ», яъни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «соъ»лари миқдорида бўлиши керак. «Ал-Қомус» ва бошқа манбаларга кўра, бу миқдор икки кафтни тўлдириб тўрт марта олишга, яъни тўрт ҳовучга тўғри келади. Замонавий ўлчовда бу тахминан 3 кг бўлади. Агар мусулмон одам 1 кг гуруч ёки ўз юртида одатий бўлган бошқа озиқ-овқат турларидан берса, уламоларнинг бу борадаги икки хил қарашларининг тўғрироғига кўра, гарчи ҳадисда зикр этилмаган нарсалардан бўлса-да, бу кифоя қилади. Шунингдек, 3 кг баробарида бериш ҳам жоиз.
Фитр садақаси ёшу қари, эркагу аёл, озоду тутқун барча мусулмонлар номидан берилиши керак. Уламоларнинг ижмосига кўра, она қорнидаги ҳомила учун фитр садақаси бериш вожиб эмас, балки халифалардан Усмон разияллоҳу анҳу шундай қилганлари учун мустаҳабдир.
Фитр садақасини Ҳайит намозидан олдин бериш вожибдир. Уни Ҳайит намозидан кейингача қолдириш жоиз эмас. Уни Ҳайитдан 1-2 кун олдин бериш ҳам мумкин. Фитр садақаси берилиши мумкин бўлган энг эрта вақт – уламоларнинг бу борадаги икки қарашларидан тўғрироғига кўра – Рамазоннинг 28-чи кечасидир. Бунга сабаб ой 29 ёки 30 кун бўлиши мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари фитр садақасини Ҳайитдан бир ёки икки кун олдин беришга одатланган эдилар.
Фитр садақаси берилиши керак бўлган одамлар албатта камбағал ва муҳтожлардир. Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр садақасини рўзадор одамга бекорчилик ва нолойиқ сўзлардан покланиши ҳамда камбағални таомлантириши учун вожиб қилдилар. Кимки уни Ҳайит намозидан олдин берса, у фитр садақасидир, кимки уни ҳайит намозидан кейин берса, у оддий садақадир» (Абу Довуд ривояти, Албоний «Саҳиҳ Аби Довуд»да ҳасан ҳадис деб тасниф этган).
Аксарият уламоларнинг фикрига кўра, фитр садақасини пул билан бериш мумкин эмас. Мана шу фикрнинг далили кучлироқ. Фитр садақа таом, озиқ-овқат кўринишида берилиши лозим, чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у кишининг саҳобалари мана шундай қилишган. Шунингдек, бу уммат олимлари аксариятининг фикри ҳамдир.
Аллоҳ таолодан бизга ва барча мусулмонларга Унинг динини тўғри тушуниш ва унга мустаҳкам риоя этишда ёрдам беришини, барчамизни ҳақ йўлга бошлашини сўраб қоламиз. Зеро, У Меҳрибон ва Раҳмли бўлган Зотдир.

Фитр садақасининг миқдори қанча ва у қачон берилиши лозим?

Quote:
Бу Шайх Ибн Боз раҳматуллоҳи алайҳининг фикрлари эди. У киши фитр садақаси миқдорини тахминан 3 кг деб ҳисобладилар.
Шунингдек, бу Фатволар ва илмий тадқиқотлар бўйича доимий қўмита уламоларининг ҳам фикрларидир (9/371).
Шайх Ибн Усаймин раҳматуллоҳи алайҳи фитр садақаси миқдорини граммда ҳисоблаб, унинг 2100 грамм бўлиши ҳақида айтганлари «Фатово аз-Закот» китобининг 274-276 бетларида келтирилади.
Бу борадаги хилма-хилликнинг сабаби шуки, «соъ» аслида оғирлик эмас, ҳажм ўлчовидир.
Олимлар уни ҳисоблашга осон бўлсин учун оғирликда ҳисоблашган. Маълумки, дон-дунларнинг оғирлиги ҳар хил бўлади. Баъзилари енгил, баъзилари эса оғирроқ, яна баъзилари эса нисбатан ўртача вазнда. Аслида бир турдаги бир «соъ» дон бошоқлари турли вазнга эга бўлиши мумкин ҳамда янги бошоқларнинг вазни эскиларидан кўра бошқачароқ бўлиши мумкин. Бундан келиб чиқадики, агар одамлар эҳтиёт томонини олиб, кўпроқ берсалар, яхшироқ бўлади.
Шу каби масала «Ал-Муғний»да ҳам келтирилган бўлиб (4/168), у ерда дон-дунларнинг нисобини вазн бўйича ҳисоблаш ҳақида сўз юритилади.
Аллоҳ яхшироқ билувчидир.
Меҳмон 09-18-2009, 02:53 AM
Бидъат талоқ тушадими ёки йўқми?

Савол: Бидъат талоқ тушадими ёки йўқми? Агар тушса бир талоқ бўладими ёки уч талоқми?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг…
Бидъат талоқ бир неча хилдир. Улардан бири хотинни ҳайз ёки нифос (туғруқ қони) кўраётгани маҳал ёхуд (ҳайз ёки нифос қони тугагач) жинсий алоқа қилиб поклик даврида талоқ қўйишдир. Бундай пайтда талоқ қўйиш билан, тўғриси, талоқ тушмайди. Бидъат талоқларнинг яна бири, хотинни бирданига уч талоқ қўйишдир. Уламоларнинг қувватли қавлларига кўра бундай пайтда бир талоқ тушади.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 6542–2.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Меҳмон 09-17-2009, 05:25 PM
Она фарзандига таҳорат қилдириб қўйса, таҳорати бузиладими?

Савол: Она боласига таҳорат қилдирса таҳорат олиши керакми?
Жавоб: Агар она қиз ёки ўғил фарзандини таҳорат қилдирса ва таносил аъзосини ушласа қўлларинигина ювади, таҳорат қилиши фарз бўлмайди. Чунки она фарзандларига таҳорат қилдирар экан хаёлига жинсий майллик келмайди. Демак, она ўғли ёки қизига таҳорат қилдирар экан қўлларини теккан нажосат сабаблигина ювади. Унга таҳорат қилиш фарз бўлмайди (яъни онанинг таҳорати фарзандига таҳорат қилдириш билан бузилмайди).

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн
«Фатво ва рисолалар мажмуъаси,
Таҳоратни бузадиган нарсалар ҳақидаги БОБ» (савол № 146).
Меҳмон 09-15-2009, 03:53 PM
Тилла тақинчоқлар закоти

Савол: Бир аёлнинг тилла тақинчоқлари бор. Эри унинг закотини чиқармаган. Бу аёл энди закотни ўзи бериши керакми? Аёлнинг шундан бошқа пули ҳам йўқ, шу тақинчоғини сотиб, пулидан закот тўласинми?
Жавоб: Тилла тақинчоқ ёки буюмлар учун унинг эгаси бўлган мазкур аёлнинг ўзи тақинчоғини сотиб, шунинг пулиданми, ёки бошқа мавжуд молиданми закот чиқариши керак. Агар эри ёки бошқа биров бу аёл рухсати билан унинг номидан закотини тўласа, бу ҳам жоиздир.

Тавфиқ Аллоҳдандир ва пайғамбаримизга салоту саломлар бўлсин.

Илмий тадқиқотлар ва фатволар доимий қўмитаси
Аъзо: Абдуллоҳ бин Қауд
Аъзо: Абдуллоҳ бин Ғудайён
Қўмита раисининг ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Раис: Абдулазиз бин Абдуллоҳ бин Боз


Дон маҳсулотлари закоти

Савол: Агар дон эгаси қишлоқ хўжалик банкидан қарз (кредит) олган бўлса, униб чиққан дон на бу қарзни тўлиқ тўлашга ва на банкка шу қарз ҳисобидан қайтариладиган ойлик тўловларга етмаса, закот вожиб бўладими?
Жавоб: Буғдой ва шунга ўхшаш дон маҳсулотлари агар ҳосил йиғиб олинган пайтида нисобга етса, гарчи эгаси қишлоқ хўжалик банкидан ёки бошқа ердан қарздор бўлса ҳам, барибир дон закотини чиқариш фарз бўлади. Дон нисоби беш васақ (тахминан 612 кг), бир васақ эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам соълари билан ўлчанганда олтмиш соъдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир ва пайғамбаримизга салоту саломлар бўлсин.

Илмий тадқиқотлар ва фатволар доимий қўмитаси
Аъзо: Абдуллоҳ бин Ғудайён
Қўмита раисининг ноиби: Абдурраззоқ Афифий.
Раис: Абдулазиз бин Абдуллоҳ бин Боз


Отлардан закот бериладими?

Савол: Аллоҳ бойлик неъматини раво кўрган баъзи одамлар жуда қимматбаҳо зотдор отлар ушлашга ружуъ қўйганлар. Баъзида бир отнинг нархи ҳатто минглаб динорларга етади. Бу отларни улар пойгаларга қатнаштириш учун ва шу пойгаларда ўртага қўйиладиган совринларни қўлга киритиш мақсадида сотиб олишади. Саволим, шундай отлардан ва улардан туғилган тойлардан закот бериш фарзми ва фарз бўлса нисоби қанча бўлади ва қанча закот ажратилиши керак бўлади?
Жавоб: Агар аҳвол саволда айтилганидек бўлса, яъни отлар сотиш учун эмас, фақат ушлаш-боқиш учун сотиб олинган бўлса, қуйидаги ҳадисга биноан улардан закот чиқарилмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Кишининг зиммасида отлари ва қуллари учун закот вожиб эмас” (Муттафақун алайҳи).
Мана бу ҳадис ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган:
“От – уч киши учун (уч хил) бўлади. Бир киши учун – ажр, бошқа бир киши учун – сатра (парда), яна бири учун эса – гуноҳ.
Отлари унга ажр бўлган киши уларни Аллоҳ йўлида жиҳод учун боқиб, далада ёки боғда оёғидан боғлаб қўйди. Шу ҳолида улар далада ёки боғда нимаики еган бўлса, барчаси эгасига ҳасанот қилиб ёзилади. Агар улар арқонни узиб, ўзларича бир ёки икки тепаликка югуриб чиқсалар, қолдирган тезаклари ҳам эгасига ҳасанот қилиб ёзилади. Агар бирон анҳор олдидан ўтаётиб, эгаси суғоришни ният қилмаган ҳолда ўзларича ундан ичсалар ҳам, бу эгасига ҳасанот қилиб ёзилади.
Яна бир киши отларни ҳожати тушганда ўзгалардан сўраб юрмаслик мақсадида, ўзини сўраб ялинишдан сақлаган ҳолда олиб қўйган бўлади. Аммо отларининг гарданига ва орқаларига Аллоҳ фарз қилган ҳақларни ҳам унутмайди (Уламолар Аллоҳнинг ҳаққи деб мусулмонлар бошига қийинчиликлар келганда оти билан улар хизматида бўлишни, жиҳод фарз бўлиб қолганда оти билан жиҳодга чиқишни келтирганлар). Унинг учун отлари сатра-пардадир.
Яна бир киши эса отларни риё учун, фахрланиш мақтаниш учун ва мусулмонларга ёмонлик ниятида олиб қўяди. Бу отлар эгасига гуноҳдир”.
(Бухорий, Муслим, Термизий, ибн Можа, Молик, Аҳмад ва бошқалар ривоят қилганлар.)

Тавфиқ Аллоҳдандир ва пайғамбаримизга салоту саломлар бўлсин.
Илмий тадқиқотлар ва фатволар доимий қўмитаси
Аъзо: Абдуллоҳ бин Қауд
Аъзо: Абдуллоҳ бин Ғудайён
Қўмита раисининг ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Раис: Абдулазиз бин Абдуллоҳ бин Боз

Қуёнлардан закот чиқариш

Савол: Қуйидаги ҳолатда қандай закот чиқараман: Мен қуён сотиб оламан, кўпайтираман, боқиб катта қиламан ва сотаман, буларнинг закоти нима?
Жавоб: Тижорат мақсадида олиб қўйилган қуёнлардан, агар қиймати нисобга етиб ёки бошка тижорат молларига қўшилганда нисобга етиб, бир ҳавл ўтган бўлса, закот чиқарилади. Улардан худди тижорат молларида бўлганидек, қийматининг қирқдан бири чиқарилади.

Тавфиқ Аллоҳдандир ва пайғамбаримизга салоту саломлар бўлсин.

Илмий тадқиқотлар ва фатволар доимий қўмитаси
Аъзо: Абдуллоҳ бин Ғудайён
Қўмита раисининг ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Раис: Абдулазиз бин Абдуллоҳ бин Боз
Admin 09-14-2009, 12:42 AM
Шайх Абдулазиз Оли Шайх АҚШда 11 сентябр куни содир
бўлган террорчилик ҳаракатлари ҳақида

Оламлар Парвардигори бўлмиш Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Набий ва расулларнинг энг шарафлисига, унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Бизга АҚШда 11 сентябр куни бўлиб ўтган воқеалар ҳақида сон-саноқсиз саволлар келиб тушмоқда.

Quote:Эслатма: 11 сентябр куни Америкада икки минора портлатилганида кўпгина мусулмонлар жуда хурсанд бўлганлари ҳеч кимга сир эмас. Бу ўша хурсанд бўлганларнинг Ислом ҳақидаги тушунчалари бузуқ ва нотўғри эканлигига далолат қилади. Наҳотки ҳақиқий мусулмон бирор ким зино қилишига ёки маст қилувчи ичимлик ичишига хурсанд бўлса?! Албатта йўқ! Ундай бўлса қандай қилиб зино ва маст қилувчи ичимлик ичишдан гуноҳи оғирроқ бўлган ноҳақ қотилликдан хурсанд бўлса?! Имом Нававий айтадилар: «Бизнинг тарафдорлар айтардилар: «Ширкдан кейин энг катта гуноҳ бу қотилликдир!»» (Қаранг: «Шарҳ Саҳиҳ Муслим» 2/262).
Аллоҳ таоло айтади:
«Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонларни ўлдирмангиз, магар ҳақ билан (яъни қасос олиш учун ёки муртад бўлгани, ёки зино қилгани учун шариат ҳукми билан ўлдиришингиз мумкин). Шояд ақл юргизарсиз, деб сизларни мана шу нарсаларга буюрди» (Анъом: 151).
Асос шуки, мусулмон ёки кофир бўлишидан қатъий назар, ҳар бир инсоннинг қонини тўкиш ҳаромдир. Магар шариат ҳаққи бундан мустасно. Мусо пайғамбар воқеасини эсланг. У пайғамбарлик рисолатидан аввал қибтийни ўлдириб қўяди. Аллоҳ таоло айтади:
«(Кунлардан бирида Мусо) шаҳарга унинг аҳолиси ғафлатда бўлган (пешин) пайтида кирган эди, унда икки киши урушаётганини кўрди. (Улардан) бири ўз гуруҳидан (яъни Бани Исроил қавмидан) ва бири душма-нидан (яъни Қибтийлардан) эди. (Бас Мусонинг) гуруҳидан бўлган киши ундан душман томондан бўлган кимсага қарши ёрдам сўради. Шунда Мусо бир мушт уриб уни ўлдириб кўйди. (Сўнг қилиб қўйган ишидан пушаймон бўлиб), деди: «Бу шайтоннинг ишидандир. Албатта у йўлдан ургувчи очиқ душмандир». (Кейин Аллоҳга илтижо қилиб), деди: «Парвардигорим, дарҳақиқат мен ўз жонимга жабр қилиб қўйдим. Энди Ўзинг мени мағфират қилгин»» (Қасас: 15-16).
Шунингдек шафоат ҳақидаги ҳадисда айтилишича, инсонлар Қиёмат куни Мусо пайғамбар олдига боришганида айтадилар: «Парвардигорим бугун ҳар қачонгидан кўра қаттиқроқ ғазабланганки, илгари сира бунчалик ғазабланмаган. Мен ўлдирилиши буюрилмаган одамни ўлдирганман» (Бухорий ривояти, ҳадис № 4712).
Шайхулислом Ибн Таймия айтади: «Асос шуки, Одам боласининг қони (га тажовуз қилиш) ҳаром ва ножоиздир, магар ҳақ билан бўлса бундан мустасно. Ўша асосга биноан, Ислом аввалида кофирларнинг қони ҳаром эди. Худди Мусо ўлдириб қўйган қибтийнинг қони ёки бугунги кунда даъват етиб бормаган одамнинг қони ҳаромлигига ўхшаш. Мусо (қибтийни) ўлдиргани унга икки дунёда гуноҳ саналди. Ваҳоланки у одамни беихтиёр ўлдириб қўйган эди» (Қаранг: «ас-Саримул-маслул» 2/210).

Одамлар «Бу ҳодисаларга шариатнинг ҳукми қандай ва Ислом дини бу каби ҳаракатларни оқлайдими» каби саволлар билан мурожаат қилишмоқда.
Аллоҳдан ёрдам сўраган ҳолда мен айтаманки: Аллоҳ Исломни одамларга юбориб, уларга марҳамат кўрсатди. У ушбу динни мукаммал шариат орқали гавдалантирди. Бу шариат ҳар замон ва маконга яроқли, алоҳида шахс ва жамиятнинг ҳолатини яхши тарафга ўзгартиришга қодир, тўғрилик, адолат ва саховатга чақирувчи шариатдир. Бу шариат ширк, ёвузлик, адолатсизлик ва хиёнатни тарк қилишга ундовчи шариатдир. Аллоҳ бизни ушбу динга йўллагани, бу диннинг эргашувчилари ва ҳимоя қилувчиларидан қилганлиги, унинг буюк неъматидандир. Шунинг учун шариат кўрсатмаларига итоатли, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига эргашувчи ва диндаги бирор кўрсатмадан оғишмаган мусулмон дунёю охиратда саломат қолади.
АҚШдаги минглаб инсонларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлган фожеа, шубҳасиз шариат қоралайдиган амаллар сирасига киради. Бу Исломга умуман алоқаси бўлмаган ва унинг шаръий асосларига зид бўлган ишлардир. Фикримизни қуйидаги кўрсатмалар тасдиқлайди:
1. Аллоҳ таоло зулмдан қайтарди. Зеро еру осмон адолатга таяниб туради. Инсонларни пайғамбарлар ва самовий китоблар адолатга даъват қилишган. Аллоҳ таоло айтади:
«Албатта, Аллоҳ адолатга, чиройли амаллар қилишга ва қавм-қариндошга яхшилик қилишга буюрур ҳамда бузуқлик, ёмон ишлар ва зўравонликлардан қайтарур. У зот шояд ибрат-эслатма оларсизлар, деб сизларга панд-насиҳат қилур» (Наҳл: 90).
Аллоҳ таоло бошқа оятда айтади:
«Қасамки, Биз Ўз пайғамбарларимизни аниқ ҳужжат-мўъжизалар билан юбордик ва улар билан бирга Китоб ҳамда одамлар адолатни барпо қилишлари учун мезон-тарози туширдик» (Ҳадид: 25).
Адолати комил бўлган Аллоҳ, гуноҳкорнинг юкини бошқасига юклаш мумкин эмаслигини ҳукм қилди:
«Ҳеч бир кўтаргувчи (яъни гуноҳкор жон) ўзга жоннинг юкини (яъни гуноҳини) кўтармас» (Анъом: 164).
2. Аллоҳ таоло ўзига зулмни ҳаром қилди ва уни бандалари орасида ҳаром қилганини эълон қилди. Ҳадис қудсийда ривоят қилинишича, Аллоҳ таоло айтади: «Эй бандаларим, Мен Ўзимга зулм қилишни ҳаром қилдим ва сизларнинг ўртангизда ҳам зулм қилишингизни ҳаром қилдим. Бас, бир-бирингизга зулм қилмангиз!» (Имом Муслим «Саҳиҳ», ҳадис № 2577). Бу буйруқ мусулмон ёки кофир бўлишидан қатъий назар, барча бандаларга тааллуқлидир. Шундай экан ҳеч кимнинг бировга зулм қилиши жоиз эмас. Бирор кимса адоват ва нафрати сабабидан зулм қилмаслиги керак.
Аллоҳ таоло айтади:
«Эй мўминлар, Аллоҳнинг Ўзи учун ҳақ йўлни тутгувчи, адолат билан шаҳодат гувоҳлик бергувчи бўлингиз! Бирон қавмни ёмон кўришингиз сизларни адолат қилмасликка тортмасин!» (Моида: 8).
Шунинг учун ҳам душманлик ва нафрат хисси зўравонлик ва адолатсизликка шаръий асос сифатида хизмат қила олмайди.
Шунга кўра, барча давлат ва миллатлар, Исломни қабул қилган-қилмаганлигидан қатъий назар қуйидагиларни билиб олишлари лозим:
1. АҚШда содир бўлган самолётларни ўғирлаш, осойишта халқни қўрқитиш ёки бегуноҳ инсонларни ўлдириш каби ҳаракатлар адолатсизлик ва зулмнинг айни бир туридир. Шариат бу каби ҳаракатларни нафақат оқламайди, балки таъқиқлайди ва энг оғир гуноҳлардан ҳисоблайди.
2. Ўз дини қонунларидан хабардор, Қуръон ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари кўрсатмаларига амал қилувчи мусулмон бу каби хатти-ҳаракатлардан ўзини олиб қочади. Чунки бу ишлар инсонни Аллоҳнинг ғазабига дучор қилади ва зарарлар келтиради.
3. Мусулмон уммати уламолари бу каби воқеаларнинг асл моҳиятини кўрсатишлари шарт. Улар бутун оламга бундай ишларга нисбатан шариатнинг тутган йўли ва Ислом дини бу каби ҳаракатларни умуман оқламаслигини тушунтиришлари лозим.
4. Оммавий ахборот воситалари ортида туриб фитна тарқатиш, Ислом ва мусулмонларни одамларнинг қалбида уларга нисбатан душманлик хиссини уйғотиш мақсадида мусулмонларга қарши айбловларни олиб чиқиб, ҳақ динни қоралаб, унга алоқаси бўлмаган нарсаларни нисбат бераётганлар эс-хушларини йиғиб олсинлар. Улар ҳар қандай одил ва оқил, ўз дини кўрсатмаларидан хабари бор инсонга бу каби айбловларни қўйиш мумкин эмаслигини тушунсинлар. Чунки асрлар мобайнида Ислом динида бўлган халқлар доимо инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишган. Зулм ва зўравонликдан тийилишган.
Барча айтилганлар ҳақиқатни равшан қилади ва тушунмовчиликларни бартараф қилади. Аллоҳдан бизга ҳикмат ато этишини, тинчлик йўлига йўллашини, динига қувват беришини ва сўзини олий қилишини сўрайман. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммадга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Quote:Оммавий ахборот воситаларининг тинимсиз равишда одамларни «Бу террорчилик ҳаракатларини «ваҳҳобийлар» деб аталмиш гуруҳ тарафидан режалаштиралаябти» деб адаштираётганлари ажабланарли ҳолатдир. Эътиборингизга Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб даъватининг асл моҳиятини тушунган, «ваҳҳобийлар» деб аталмиш давлатнинг муфтийси сўзлари келтирилди. Шайх Абдулазиз Оли Шайхдан аввал ўтган собиқ Саудия Арабистони муфтийси - шайх Ибн Боз ва унинг атоқли шогирди – шайх Ибн Усаймин ҳам худди шу сўзларни айтишган эди. Нега уларнинг барчалари бу каби ҳаракатларни таъқиқланганини эътироф этишган?! Чунки Исломнинг асл ҳукми шундайдир. Бу масалани ёритиш учун холисона ва олдиндан янглиш муносабатда бўлмай ёндашиш лозим. Ушбу «ваҳҳобийлик» ва экстримизм деб номланмиш икки тушунча орасидаги аниқ чегарани белгилаб олиш керак. Ушбу сўзлар бир-бирига синоним эмаслигини тушуниб олиш лозим. Катта Энциклопедия Луғати таърифига биноан «Экстримизим – энг қаттиқ мулоҳаза, чорага берилганлик (одатда сиёсатда қўлланилади)», «Ваҳҳобийлик – диний-сиёсий оқим, исломни (диний янгилик - бидъатлардан) тозалаш ва содда аҳлоқ учун курашувчилар» дея таърифланган (Қаранг: Катта Энциклопедия Луғати, А.М. Прохорова таҳрири).
«Ваҳҳобийлик» атамасига келсак, РАН Африка Институти директори ва «Бугунда Осиё ва Африка» журнали бош муҳаррири А.М. Васильев ўзининг «Саудия Арабистони тарихи» китобининг иккинчи бобида ёзади: «Ваҳҳобийлик – ушбу ижтимоий фаолиятга душман ёки араб бўлмаган (ажам) лар томонидан қўйилган номдир».
Бошқа тарафдан қаралганда, кейинги савол ўринли бўлади: Барча ҳаракатларнинг сабаби «ваҳҳобийлик» бўлса, нега унда улар «ваҳҳобийлик» давлатини ларзага солишни тўхтатишмаябти (яъни, террорчилик ҳаракатлари Саудия Арабистонида содир бўлиши давом этаётгани назарда тутилмоқда)?! Жавоб шуки: Ўша «ваҳҳобийлик» деб номланувчилар ушбу жирканч жиноятларга умуман алоқалари йўқдир. Бу ерда тушунарли ва очиқ айтиш керакки: Ҳозирги кундаги «террорчилик» намоёндаларининг манбасини адашган тоифа мафкураларидан излаш лозим.

http://tavhid.com/kitoblar/manhaj/1109-a...-oli-shayx
Меҳмон 09-11-2009, 11:52 AM
Қадр кечаси қачон бўлади?

Савол: Қадр кечаси қачон бўлади?
Жавоб: Ҳамду сано Аллоҳга хосдир.
Қадр кечаси Рамазон ойининг охирги ўн кунлигидадир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан мана шундай сўз саҳиҳ бўлиб келган. У зот: «У Рамазоннинг охирги ўн кунлигидадир», деб айтганлар (Бухорий ва Муслим ривоятлари). Қадр кечаси мана шу ўн кунликнинг тоқ кечаларида бўлади.
Лекин тоқ дегани ўтган кечаларнинг ҳисоби билан бўлиши мумкин. Ана шунда сиз уни йигирма биринчи, йигирма учинчи, йигирма бешинчи, йигирма еттинчи ва йигирма тўққизинчи кечалардан излайсиз.
Шунингдек, у қолган кечаларнинг ҳисоби билан бўлиши ҳам мумкин. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «... Қолган тўққизинчи, қолган еттинчи, қолган бешинчи, қолган учинчи (кечалар)да...» (кечалар) деганлар (Бухорий ривоятлари). Шунга биноан, агар ой ўттиз кунлик бўлса, бу жуфт кечаларга тўғри келади ва йигирма иккинчи кеча охиридан қолган тўққизинчи кеча, йигирма тўртинчи эса охиридан қолган еттинчи кеча деб ҳисобланади. Буни Абу Саид Худрий саҳиҳ ҳадисда шу тарзда тушунтирганлар (Муслим ривоятлари). Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ойда мана шундай қилганлар.
Агарда ой йигирма тўққиз кунлик бўлса, қолган кечалар бўйича қилинадиган ҳисоб ўтган кечалар бўйича қилинадиган ҳисоб билан бир хилда бўлади (яъни унақасига ҳисобланганда ҳам, бунақасига ҳисобланганда ҳам кечаларнинг тоқ ва жуфтлиги бир хил чиқаверади – таржимон). Модомики шундай экан, мўмин киши Қадр кечасини охирги ўн кунликнинг ҳаммасидан излаши керак. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: «Уни охирги ўн кунликдан изланглар» (Бухорий ва Муслим ривоятлари). Охирги етти кечанинг Қадр кечаси бўлиш эҳтимоли кўпроқ. Унинг энг кўпроқ бўлиш эҳтимоли йигирма еттинчи кечадир. Убай ибн Каъб Қадр кечаси йигирма еттинчи кеча, деб қасам ичар эдилар. Улардан: «Буни қайдан билдингиз?» деб сўрашганда у киши: «Расулуллоҳ бизга айтиб берган белгидан билдим. У зот бизга ўша куни эрталаб қуёш нурсиз бўлиб худди тоғора каби чиқишини айтиб берганлар», деб жавоб берганлар (Муслим ривоятлари).
Убай ибн Каъб айтиб берган мана шу аломат Қадр кечасининг ҳадисда айтилган энг машҳур аломатларидан ҳисобланади. Унинг яна қуйидаги аломатлари ҳам ривоят қилинган: У ёғдули, нурли кеча, у тинч кеча бўлиб, унда кучли иссиқ ҳам, кучли совуқ ҳам бўлмайди. Аллоҳ уни айрим одамларга тушда ёки ўнгда аён этиши ҳам мумкин. Ана шунда у мазкур кечанинг нурларини ёки унга “Бу қадр кечасидир”, дейдиган кимсани кўради. Гоҳо Аллоҳ унинг қалбига шундай мушоҳадаларни очиб қўядики, у Қадр кечасини аниқлаб олади.
Аллоҳ таоло билгувчироқдир.

Меҳмон 09-11-2009, 11:37 AM
"Аввало Тавҳидга даъват қилиш керак дейсиз, тоғут ҳокимларинг Тавҳидга даъват қилишга бермай турмага ташлаяптику, қандай қилиб бугунги кунда даъват қиламиз?" дейдиган одамга қандай жавоб берилади?
Меҳмон 09-11-2009, 05:36 AM
Пайғамбарлар подшоҳлик талаб қилиш учун келмадилар

Аллома шайх Робиъ ибн Ҳадий ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳ дедилар: «Пайғамбарлар алайҳимуссалоту вассалам бир давлатни ағдариб, бошқасини оёққа тургазиш учун келмадилар. Подшоҳлик талаб қилмаганлар ва бунинг учун гуруҳлар ташкил қилмаганлар. Балки одамларни ҳидоят топиши учун, уларни залолат ва ширкдан қутқариш учун, уларни зулматлардан нурга олиб чиқиш учун, ҳамда уларга Аллоҳнинг (азоб) кунларини эслатиш учун келганлар. Агар уларга подшоҳлик кўндаланг қилинса, албатта, ундан бош тортганлар ва ўзларининг даъват йўлларида давом этганлар. Қурайш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга подшоҳлик таклиф қилди. У киши эса ундан бош тортдилар. Дарҳақиқат, у кишига подшоҳ набий ёки қул расул бўлиш кўндаланг қилинганда қул расул бўлишни ихтиёр қилдилар» («Манҳаж анбия фий ад-даъвати илаллоҳ» (77)).
Меҳмон 09-09-2009, 08:36 PM
Ёқтирмаган одам билан қилинган никоҳ

Тингловчи: Қизнинг ёқтирмаган йигит ва бунинг акси, йигитнинг ёқтирмаган қиз билан турмуш қуриши равоми? Агар никоҳ ўқитилган бўлса, шу никоҳ жоизми ёки йўқми? Унинг ҳаром эканига шаръий далиллар борми?
Жавоб: Никоҳ – энг шарафли, энг муҳим ва ўз ортидан келадиган маҳрамлик, ворислик, насабларга ва бундан бошқа муҳим ижтимоий ишларга қаттиқ таъсир кўрсатадиган шартномалардан биридир. Шунинг учун ҳам, буни чуқурроқ тушуниш керак. Чуқурроқ тушуниш керак бўлган ишлардан бири эса, никоҳни куёв ва келиннинг шахсий розиликлари билан ўқитишдир. Узатаётган одам отаси ёки бошқаси бўлса ҳам, келинни бокира ёки жувон бўлишидан қатъий назар, ёқтирмаган кишиси билан турмуш қуришга мажбурламаслиги керак. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бокирани рухсат сўралмагунича, бевани маслаҳат қилинмагунича куёвга чиқарилмайди»– дедилар. Саҳобалар бокирадан рухсат сўраш ёки қандай изн олиниши ҳақида савол берганларида эса: «Сукути – унинг изнидир!»– деб жавоб бердилар (Насоий 3213).
Имом Муслимнинг «Саҳиҳ» ҳадислар девонида: «Қиздан отаси рухсат олади» – деган ҳадис бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам «қиз»ни ва «отаси»ни тилга олдилар. Бу, ҳеч кимнинг, ҳатто отанинг ҳам, қизни суймаган ва аҳлоқи ва диндорлиги жойида бўлган йигитга мажбурлаб турмушга узатишга ҳаққи йўқ эканига далилдир. Чунки қиз ўзини яхши танийди. Шундай бўлсада, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Сиз дини ва ҳулқига рози бўлган одам келса, уни (қизингизга) уйлантиринглар! Агар уйлантирмасангизлар Ер юзида фитна ва катта бузғунчилик бўлади» – деган ҳадисларига кўра (Табароний 7074), қиз, аҳлоқли ва диндор бўлган йигитни қўлдан чиқармаслиги керак. Бироқ, қиз ўзига тенг бўлмаган ва аҳлоқи ва диндорлиги салбий бўлган йигитни танлаган бўлса, валийси унга турмушга чиқишига монеълик қилиши керак ва бундай монеълик қилиши ҳаром эмасдир. Агар диндорлиги салбий бўлган одамга турмушга чиқиш учун оёқларини тираб олса, отаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Сиз дини ва ҳулқига рози бўлган одам келса, уни (қизингизга) уйлантиринглар!» – ҳадисининг маъносига биноан у турмушга қаршилик қилиши керак.
Агар қизни ўзи ёқтирмаган одамга узатилаётган бўлса, никоҳ қизнинг ижозатига боғлиқ бўлиб қолади. Агар ижозат берса, никоҳ тамом. Агар ижозат бермаса, ўрталарини бузишга тўғри келади. Чунки, никоҳ раво бўлмаган бўлади. Сиз: Қиз аввалига рад этиб, кейин қандай рози бўлсин?,– дейишингиз мумкин. Буни жавоби шуки, қиз аввалига рад этган ва никоҳ қилинганидан сўнгра рози бўлган бўлиши мумкин. Биз бу гапимиз билан валийси қизни қиз ёқтирмаган одамга турмушга чиқараверади, демоқчи эмасмиз. Чунки, бундай қилиш ҳаромдир.
Шунингдек, куёвни ҳам ёқтирмаган қизи билан уйланишга мажбурлаш ёки унга босим ўтказиш жоиз эмас. Чунки бундай қилиш, оқибати нохуш натижаларга олиб бориши мумкин. Бизга етиб келган даракларга қараганда, айрим одамлар ўғлини акаси ёки укасининг қизига мажбурлаб уйлантиришгач, куёв келинни руҳан оғир ҳолатларга солгач, талоқ қўйиб, уйланмаслигидан кўра оғирроқ бадалларни берганлар. Халқ айтганидек: «Зинага пастидан чиқиб бориш, юқорисига сакраб чиққандан кўра афзалроқдир».

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн
Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.
Меҳмон 09-09-2009, 08:36 PM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ... шарий никохнинг шартлари қандай бўлади? Ва ким никох ўқийди?Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ... шарий никохнинг шартлари қандай бўлади? Ва қандай одам никох ўқишлиги мумкин?
Pages (290):    1 282 283 284 285 286 290   
Welcome, Guest
You have to register before you can post on our site.
Lost Password?
Remember me?
 
Members: 2,511
Latest member: Tracysoods
Forum threads: 2,896
Forum posts: 8,180
There are currently 30 online users. 0 Member(s) | 27 Guest(s)
Bing, Google, Yandex
Latest Threads
Абдуллоҳ Бухорий (Мирзағо...
Forum: Жарҳ ва таъдил
Last Post: encounc, 07-17-2024, 04:57 AM
Replies: 24 - Views: 67,852
Танишув сайтларидан умр й...
Forum: Оила
Last Post: encounc, 06-30-2024, 09:22 AM
Replies: 4 - Views: 37,238
Рўзадор аёл шом азонидан ...
Forum: Рўза
Last Post: Муслим, 04-29-2020, 09:23 AM
Replies: 0 - Views: 554
Ақида ва рўза (Аҳмад ибн ...
Forum: Рўза
Last Post: Муслим, 04-28-2020, 09:30 AM
Replies: 0 - Views: 779
Коронавирус
Forum: Муносабат
Last Post: Муслим, 04-14-2020, 12:44 PM
Replies: 8 - Views: 1,490
Шаъбон ойи ўртасини нишон...
Forum: Бидъат
Last Post: Муслим, 04-14-2020, 12:42 PM
Replies: 6 - Views: 15,562
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.