Thread Rating:
  • 1 Vote(s) - 1 Average
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
Қизни мaжбурлaб турмушгa бeриш жoиз эмaс
#1
Ёқтирмаган одам билан қилинган никоҳ

Тингловчи: Қизнинг ёқтирмаган йигит ва бунинг акси, йигитнинг ёқтирмаган қиз билан турмуш қуриши равоми? Агар никоҳ ўқитилган бўлса, шу никоҳ жоизми ёки йўқми? Унинг ҳаром эканига шаръий далиллар борми?
Жавоб: Никоҳ – энг шарафли, энг муҳим ва ўз ортидан келадиган маҳрамлик, ворислик, насабларга ва бундан бошқа муҳим ижтимоий ишларга қаттиқ таъсир кўрсатадиган шартномалардан биридир. Шунинг учун ҳам, буни чуқурроқ тушуниш керак. Чуқурроқ тушуниш керак бўлган ишлардан бири эса, никоҳни куёв ва келиннинг шахсий розиликлари билан ўқитишдир. Узатаётган одам отаси ёки бошқаси бўлса ҳам, келинни бокира ёки жувон бўлишидан қатъий назар, ёқтирмаган кишиси билан турмуш қуришга мажбурламаслиги керак. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бокирани рухсат сўралмагунича, бевани маслаҳат қилинмагунича куёвга чиқарилмайди»– дедилар. Саҳобалар бокирадан рухсат сўраш ёки қандай изн олиниши ҳақида савол берганларида эса: «Сукути – унинг изнидир!»– деб жавоб бердилар (Насоий 3213).
Имом Муслимнинг «Саҳиҳ» ҳадислар девонида: «Қиздан отаси рухсат олади» – деган ҳадис бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам «қиз»ни ва «отаси»ни тилга олдилар. Бу, ҳеч кимнинг, ҳатто отанинг ҳам, қизни суймаган ва аҳлоқи ва диндорлиги жойида бўлган йигитга мажбурлаб турмушга узатишга ҳаққи йўқ эканига далилдир. Чунки қиз ўзини яхши танийди. Шундай бўлсада, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Сиз дини ва ҳулқига рози бўлган одам келса, уни (қизингизга) уйлантиринглар! Агар уйлантирмасангизлар Ер юзида фитна ва катта бузғунчилик бўлади» – деган ҳадисларига кўра (Табароний 7074), қиз, аҳлоқли ва диндор бўлган йигитни қўлдан чиқармаслиги керак. Бироқ, қиз ўзига тенг бўлмаган ва аҳлоқи ва диндорлиги салбий бўлган йигитни танлаган бўлса, валийси унга турмушга чиқишига монеълик қилиши керак ва бундай монеълик қилиши ҳаром эмасдир. Агар диндорлиги салбий бўлган одамга турмушга чиқиш учун оёқларини тираб олса, отаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Сиз дини ва ҳулқига рози бўлган одам келса, уни (қизингизга) уйлантиринглар!» – ҳадисининг маъносига биноан у турмушга қаршилик қилиши керак.
Агар қизни ўзи ёқтирмаган одамга узатилаётган бўлса, никоҳ қизнинг ижозатига боғлиқ бўлиб қолади. Агар ижозат берса, никоҳ тамом. Агар ижозат бермаса, ўрталарини бузишга тўғри келади. Чунки, никоҳ раво бўлмаган бўлади. Сиз: Қиз аввалига рад этиб, кейин қандай рози бўлсин?,– дейишингиз мумкин. Буни жавоби шуки, қиз аввалига рад этган ва никоҳ қилинганидан сўнгра рози бўлган бўлиши мумкин. Биз бу гапимиз билан валийси қизни қиз ёқтирмаган одамга турмушга чиқараверади, демоқчи эмасмиз. Чунки, бундай қилиш ҳаромдир.
Шунингдек, куёвни ҳам ёқтирмаган қизи билан уйланишга мажбурлаш ёки унга босим ўтказиш жоиз эмас. Чунки бундай қилиш, оқибати нохуш натижаларга олиб бориши мумкин. Бизга етиб келган даракларга қараганда, айрим одамлар ўғлини акаси ёки укасининг қизига мажбурлаб уйлантиришгач, куёв келинни руҳан оғир ҳолатларга солгач, талоқ қўйиб, уйланмаслигидан кўра оғирроқ бадалларни берганлар. Халқ айтганидек: «Зинага пастидан чиқиб бориш, юқорисига сакраб чиққандан кўра афзалроқдир».

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн
Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Reply


Forum Jump:


Users browsing this thread: 1 Guest(s)