Меҳмон 09-24-2009, 01:09 PM
Елдан истинжо қилинмайди

Савол: Инсондан ел чиқса, истинжо қилиш лозим бўладими?
Жавоб: Орқадан ел келиши таҳоратни синдиради, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «То овозни эшитмагунча ёки ҳид топмагунича (намоздан) чиқмасин», деганлар (Бухорий: №137, Муслим: №83). Бироқ, у истинжони, яъни, сув билан ювиб тозалашни вожиб қилмайди. Чунки, ювишни лозим қиладиган нарса чиқмади. Шунга кўра, агар ел чиқса, таҳорат синади. Бироқ, истинжо қилмасдан, таҳорат қилиш кифоя қилади. Яъни, оғиз ва бурунни чайиш, сўнг юзни ювиш, сўнг икки қўлни тирсаклар билан ювиш, сўнг бош ва қулоқларга масҳ тортиш, сўнг оёқларни тўпиққача ювиш лозим бўлади. Шу ўринда кўпчилик одамларга яхши маълум бўлмаган бир масалага эътиборни қаратиб кетишни истардим. Яъни, баъзилар намоз вақтидан бошқа пайтларда катта ё кичик қазои ҳожат қилгач, истинжо қилган бўлади. Кейин намоз вақти бўлганда таҳорат қилиш олдидан яна қайта истинжо қилиш ва аврат аъзоларни яна ювиш вожиб деб эътиқод қилишади. Бу тўғри эмас. Чунки, инсон нажосат ўринларини ювиб тозалаганидан кейин таҳорат қилишда яна қайта ювишга ҳожат йўқдир. Истинжо ёки истижмордан мақсад нажосат ўринларини тозалашдир. Мақсад ҳосил бўлгандан кейин уни яна қайта ювишга ўрин қолмайди.

Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин
Мажмуъул-фатава: 11/112.
Admin 09-23-2009, 11:08 PM
Кофир ҳукмдорга қарши бош кўтаришлик шартлари
Шайх Абдуллоҳ ибн Абдурроҳим Бухорий


Аҳли суннанинг кофир экани аниқ ишонч ва Аллоҳ томондан бўлган ҳужжат билан собит бўлган кофир ҳукмдорга қарши бош кўтаришлик борасидаги шартларидан, (демак) уламолар (бир қанча) шартларни ёдга олишган. Ҳатто ҳукмдор (ислом) миллатидан чиқарадиган куфрга (қўл урган) кофир бўлса-да. Шу (шартлр) зимнида: очиқ куфрни кўришлигимиздир. Куфрни кўришимиз ва у очиқ бўлишлиги. Ва бу борада бизда Аллоҳ томондан ҳужжат бўлиши. Ҳамда унга қарши бош кўтарилаётган бу (ҳукмдор)га қарши бош кўтариб чиқишлик, унинг (ўз ўрнида) қолишидан кўра қаттиқ-(оғир)роқ оқибатлар ва каттароқ вайроналикни олиб келмаслигидир. Агар уни йўқ қилиш улканроқ зарарга олиб борса уламолар ижмоси билан унга қарши қурол кўтаришлик жоиз бўлмайди. Ҳамда бу ўринда (куч)-қудрат бўлишлиги. (Бош кўтариб чиқиш) шартларидан бири, (уни) йўқ қилишга (куч)-қудрат бўлишлигидир. Агар уни йўқ қилишга қудрат бўлмаса бу ҳам жоиз бўлмайди.

Admin 09-21-2009, 11:08 PM
Ўзини-ўзи портлатиш ҳақида

بسم الله الرحمن الرحيم
الحمد لله رب العلمين، و الصلاة و السلام على محمد وعلى آله وأصحابه أجمعين، أما بعد:
صُهَيْبٍ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "قَالَ كَانَ مَلِكٌ فِيمَنْ كَانَ قَبْلَكُمْ وَكَانَ لَهُ سَاحِرٌ فَلَمَّا كَبِرَ قَالَ لِلْمَلِكِ إِنِّي قَدْ كَبِرْتُ فَابْعَثْ إِلَيَّ غُلَامًا أُعَلِّمْهُ السِّحْرَ فَبَعَثَ إِلَيْهِ غُلَامًا يُعَلِّمُهُ فَكَانَ فِي طَرِيقِهِ إِذَا سَلَكَ رَاهِبٌ فَقَعَدَ إِلَيْهِ وَسَمِعَ كَلَامَهُ فَأَعْجَبَهُ فَكَانَ إِذَا أَتَى السَّاحِرَ مَرَّ بِالرَّاهِبِ وَقَعَدَ إِلَيْهِ فَإِذَا أَتَى السَّاحِرَ ضَرَبَهُ فَشَكَا ذَلِكَ إِلَى الرَّاهِبِ فَقَالَ إِذَا خَشِيتَ السَّاحِرَ فَقُلْ حَبَسَنِي أَهْلِي وَإِذَا خَشِيتَ أَهْلَكَ فَقُلْ حَبَسَنِي السَّاحِرُ فَبَيْنَمَا هُوَ كَذَلِكَ إِذْ أَتَى عَلَى دَابَّةٍ عَظِيمَةٍ قَدْ حَبَسَتْ النَّاسَ فَقَالَ الْيَوْمَ أَعْلَمُ آلسَّاحِرُ أَفْضَلُ أَمْ الرَّاهِبُ أَفْضَلُ فَأَخَذَ حَجَرًا فَقَالَ اللَّهُمَّ إِنْ كَانَ أَمْرُ الرَّاهِبِ أَحَبَّ إِلَيْكَ مِنْ أَمْرِ السَّاحِرِ فَاقْتُلْ هَذِهِ الدَّابَّةَ حَتَّى يَمْضِيَ النَّاسُ فَرَمَاهَا فَقَتَلَهَا وَمَضَى النَّاسُ فَأَتَى الرَّاهِبَ فَأَخْبَرَهُ فَقَالَ لَهُ الرَّاهِبُ أَيْ بُنَيَّ أَنْتَ الْيَوْمَ أَفْضَلُ مِنِّي قَدْ بَلَغَ مِنْ أَمْرِكَ مَا أَرَى وَإِنَّكَ سَتُبْتَلَى فَإِنْ ابْتُلِيتَ فَلَا تَدُلَّ عَلَيَّ وَكَانَ الْغُلَامُ يُبْرِئُ الْأَكْمَهَ وَالْأَبْرَصَ وَيُدَاوِي النَّاسَ مِنْ سَائِرِ الْأَدْوَاءِ فَسَمِعَ جَلِيسٌ لِلْمَلِكِ كَانَ قَدْ عَمِيَ فَأَتَاهُ بِهَدَايَا كَثِيرَةٍ فَقَالَ مَا هَاهُنَا لَكَ أَجْمَعُ إِنْ أَنْتَ شَفَيْتَنِي فَقَالَ إِنِّي لَا أَشْفِي أَحَدًا إِنَّمَا يَشْفِي اللَّهُ فَإِنْ أَنْتَ آمَنْتَ بِاللَّهِ دَعَوْتُ اللَّهَ فَشَفَاكَ فَآمَنَ بِاللَّهِ فَشَفَاهُ اللَّهُ فَأَتَى الْمَلِكَ فَجَلَسَ إِلَيْهِ كَمَا كَانَ يَجْلِسُ فَقَالَ لَهُ الْمَلِكُ مَنْ رَدَّ عَلَيْكَ بَصَرَكَ قَالَ رَبِّي قَالَ وَلَكَ رَبٌّ غَيْرِي قَالَ رَبِّي وَرَبُّكَ اللَّهُ فَأَخَذَهُ فَلَمْ يَزَلْ يُعَذِّبُهُ حَتَّى دَلَّ عَلَى الْغُلَامِ فَجِيءَ بِالْغُلَامِ فَقَالَ لَهُ الْمَلِكُ أَيْ بُنَيَّ قَدْ بَلَغَ مِنْ سِحْرِكَ مَا تُبْرِئُ الْأَكْمَهَ وَالْأَبْرَصَ وَتَفْعَلُ وَتَفْعَلُ فَقَالَ إِنِّي لَا أَشْفِي أَحَدًا إِنَّمَا يَشْفِي اللَّهُ فَأَخَذَهُ فَلَمْ يَزَلْ يُعَذِّبُهُ حَتَّى دَلَّ عَلَى الرَّاهِبِ فَجِيءَ بِالرَّاهِبِ فَقِيلَ لَهُ ارْجِعْ عَنْ دِينِكَ فَأَبَى فَدَعَا بِالْمِئْشَارِ فَوَضَعَ الْمِئْشَارَ فِي مَفْرِقِ رَأْسِهِ فَشَقَّهُ حَتَّى وَقَعَ شِقَّاهُ ثُمَّ جِيءَ بِجَلِيسِ الْمَلِكِ فَقِيلَ لَهُ ارْجِعْ عَنْ دِينِكَ فَأَبَى فَوَضَعَ الْمِئْشَارَ فِي مَفْرِقِ رَأْسِهِ فَشَقَّهُ بِهِ حَتَّى وَقَعَ شِقَّاهُ ثُمَّ جِيءَ بِالْغُلَامِ فَقِيلَ لَهُ ارْجِعْ عَنْ دِينِكَ فَأَبَى فَدَفَعَهُ إِلَى نَفَرٍ مِنْ أَصْحَابِهِ فَقَالَ اذْهَبُوا بِهِ إِلَى جَبَلِ كَذَا وَكَذَا فَاصْعَدُوا بِهِ الْجَبَلَ فَإِذَا بَلَغْتُمْ ذُرْوَتَهُ فَإِنْ رَجَعَ عَنْ دِينِهِ وَإِلَّا فَاطْرَحُوهُ فَذَهَبُوا بِهِ فَصَعِدُوا بِهِ الْجَبَلَ فَقَالَ اللَّهُمَّ اكْفِنِيهِمْ بِمَا شِئْتَ فَرَجَفَ بِهِمْ الْجَبَلُ فَسَقَطُوا وَجَاءَ يَمْشِي إِلَى الْمَلِكِ فَقَالَ لَهُ الْمَلِكُ مَا فَعَلَ أَصْحَابُكَ قَالَ كَفَانِيهِمُ اللَّهُ فَدَفَعَهُ إِلَى نَفَرٍ مِنْ أَصْحَابِهِ فَقَالَ اذْهَبُوا بِهِ فَاحْمِلُوهُ فِي قُرْقُورٍ فَتَوَسَّطُوا بِهِ الْبَحْرَ فَإِنْ رَجَعَ عَنْ دِينِهِ وَإِلَّا فَاقْذِفُوهُ فَذَهَبُوا بِهِ فَقَالَ اللَّهُمَّ اكْفِنِيهِمْ بِمَا شِئْتَ فَانْكَفَأَتْ بِهِمْ السَّفِينَةُ فَغَرِقُوا وَجَاءَ يَمْشِي إِلَى الْمَلِكِ فَقَالَ لَهُ الْمَلِكُ مَا فَعَلَ أَصْحَابُكَ قَالَ كَفَانِيهِمُ اللَّهُ فَقَالَ لِلْمَلِكِ إِنَّكَ لَسْتَ بِقَاتِلِي حَتَّى تَفْعَلَ مَا آمُرُكَ بِهِ قَالَ وَمَا هُوَ قَالَ تَجْمَعُ النَّاسَ فِي صَعِيدٍ وَاحِدٍ وَتَصْلُبُنِي عَلَى جِذْعٍ ثُمَّ خُذْ سَهْمًا مِنْ كِنَانَتِي ثُمَّ ضَعْ السَّهْمَ فِي كَبِدِ الْقَوْسِ ثُمَّ قُلْ بِاسْمِ اللَّهِ رَبِّ الْغُلَامِ ثُمَّ ارْمِنِي فَإِنَّكَ إِذَا فَعَلْتَ ذَلِكَ قَتَلْتَنِي فَجَمَعَ النَّاسَ فِي صَعِيدٍ وَاحِدٍ وَصَلَبَهُ عَلَى جِذْعٍ ثُمَّ أَخَذَ سَهْمًا مِنْ كِنَانَتِهِ ثُمَّ وَضَعَ السَّهْمَ فِي كَبْدِ الْقَوْسِ ثُمَّ قَالَ بِاسْمِ اللَّهِ رَبِّ الْغُلَامِ ثُمَّ رَمَاهُ فَوَقَعَ السَّهْمُ فِي صُدْغِهِ فَوَضَعَ يَدَهُ فِي صُدْغِهِ فِي مَوْضِعِ السَّهْمِ فَمَاتَ فَقَالَ النَّاسُ آمَنَّا بِرَبِّ الْغُلَامِ آمَنَّا بِرَبِّ الْغُلَامِ آمَنَّا بِرَبِّ الْغُلَامِ فَأُتِيَ الْمَلِكُ فَقِيلَ لَهُ أَرَأَيْتَ مَا كُنْتَ تَحْذَرُ قَدْ وَاللَّهِ نَزَلَ بِكَ حَذَرُكَ قَدْ آمَنَ النَّاسُ فَأَمَرَ بِالْأُخْدُودِ فِي أَفْوَاهِ السِّكَكِ فَخُدَّتْ وَأَضْرَمَ النِّيرَانَ وَقَالَ مَنْ لَمْ يَرْجِعْ عَنْ دِينِهِ فَأَحْمُوهُ فِيهَا أَوْ قِيلَ لَهُ اقْتَحِمْ فَفَعَلُوا حَتَّى جَاءَتْ امْرَأَةٌ وَمَعَهَا صَبِيٌّ لَهَا فَتَقَاعَسَتْ أَنْ تَقَعَ فِيهَا فَقَالَ لَهَا الْغُلَامُ يَا أُمَّهْ اصْبِرِي فَإِنَّكِ عَلَى الْحَقِّ" رواه مسلم.
Суҳайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: Сизлардан олдин яшаб ўтганларда бир шоҳ бор эди. Ун(инг хизмати)да бир сеҳргар бор эди. Қариб қолиб у (сеҳргар) шоҳга айтди: “Дарҳақиқат, мен қариб қолдим. Менга бирон бир (зукко) ғулом-ёш болани, унга сеҳрни ўргатишим учун юбор”. Шунда (шоҳ) унга бир ғуломни (сеҳргар сеҳрни) ўргатиши учун юборди. (Ғуломнинг сеҳргарнинг уйига бўлган) йўлида бир роҳиб бор эди. (Ғулом роҳибнинг) олдига ўтириб, у (роҳиб)нинг сўзларини тинглаганда бу унга (ғуломга) ёқиб қолди. Ва (бундан кейин) ҳар гал ғулом сеҳргарга бораётганида шу роҳиб олдидан у билан ўтириш (учун тўхтаб) ўтар эди. Сеҳргарнинг олдига келганида эса, у (сеҳргар) уни (кеч қолгани учун) урар эди. (Ғулом) бунга роҳибга шикоят қилди. Роҳиб: “Сеҳргардан қўрқсанг, мени уйда ушлаб қолишди, дегин. Яқинларингдан қўрқсанг, мени сеҳргар ушлаб қолди, деб айт”, деди.
Бир куни шундай ҳолат юз берди. (Ғулом) йўлда одамларга (шу йўлдан бемалол юришга) бермаётган ҳайвонга йўлиқди ва айтдики: “Бугун мен ким афзалроқ эканлигини билиб оламан, сеҳргарми, роҳибми”. Сўнгра у тош олиб айтди: “Эй Аллоҳ, агар Сен роҳибнинг ишларини сеҳргарнинг ишларидан кўра кўпроқ яхши кўрсанг, бу ҳайвонни одамлар (бемалол) юришлари учун ўлдир!” Ва у (тошни) ҳайвонга отиб уни ўлдирди. Одамлар эса (бу йўлдан) юриш (имкониятига эга бўлди). Кейин (ғулом) роҳибга келиб бўлган воқеанинг хабарини берди. У (роҳиб) унга айтдики: “Ўғлим, бугун сен мендан ўзиб кетдинг, чунки етган мартабаларингни кўраяпман. Дарҳақиқат, яқинда сен синовларга дуч келасан. Синалганингда мени (устозинг эканлигимни) айтма”.
Бундан сўнг ғулом (туғма) кўр ва мохов (пес) ва бошқа касалликларни даволашни бошлади. (У ҳақда) шоҳнинг яқин (аён, вазир)ларидан бўлган бир кўр киши эшитиб қолди. У кўпгина совғалар олиб келиб у (ғулом)нинг олдига келиб айтдики: “Агар сен менга шифо берсанг, мана буларнинг барчаси сеники бўлади”. (Унга жавоб қилиб ғулом айтди): “Ҳақиқатан, мен ҳеч кимни соғайтирмайман – фақатгина Буюк Аллоҳ соғайтиради. Агар сен Аллоҳга иймон келтирсанг, мен Аллоҳга дуо қиламан, сенга шифо беради”. Шунда у Аллоҳга иймон келтирган эди ва Аллоҳ Таоло унга шифо берди. Кейин эса у шоҳга келиб одатдагидек олдига ўтирди. (Шоҳ) ундан: “Ким сенга кўриш ҳиссиётини қайтарди?” деб сўради. У: “Роббим” деди. Шоҳ: “Нима, сенда мендан бошқа Роб борми?” деб сўради. У: “Менинг Роббим ва сенинг Роббинг - Аллоҳ”, деди. Шунда шоҳ уни олиб ғуломни айтгунига қадар уни қийнади.
Кейин (ғулом) шоҳ олдига келтирилди. Шоҳ унга айтди: “Эй ўғилгинам, сен сеҳрингда туғма кўрларни ва моховларни соғайтира оладиган ва (бошқа кўп ишларни) қила оладиган (шундай чўққиларга) чиқдинг деб (менга хабар) етди”. (Бунга ғулом) айтдики: “Дарҳақиқат, мен ҳеч кимга шифо бермайман – фақатгина Буюк Аллоҳ шифо беради”. Шунда шоҳ уни ушлаб у роҳибни айтгунига қадар қийнади.
Кейин унинг олдига роҳиб келтирилиб: “Динингдан қайт!” дейилди. У эса рад қилди. Шунда (шоҳ) аррани (олиб келишни буюрди), (аррани роҳиб) бошининг ўртасига қўйишди-да, бошини арралаб ташлашди – у (боши)нинг ярмиси (ерга) тушиб кетди. Шундан сўнг (шоҳга) унинг яқинини олиб келишди. Унга (ҳам): “Динингдан қайт” деб айтилди. Бироқ у ҳам рад этди. Шунда аррани унинг боши ўртасига қўйиб, бошини токи ярми (ерга) тушгунича арралашди. Сўнгра (шоҳ олдига) ғулом келтирилди ва унга (ҳам): “Динингдан қайт!” дейилди. У ҳам бош тортди. Шунда (шоҳ) бир нечта хизматчиларига уни топшириб: “Фалон тоққа уни олиб боринглар, тепасига чиқинглар-да, чўққисига етганингларда, агар у динидан қайтса, (уни қўйиб юборинглар), йўқса, пастга ташлаб юборинглар!”
Улар уни ўша ерга олиб боришди ва тоққа уни кўтаришди. У (ғулом у ерда): “Эй Аллоҳ, қандай хоҳласанг, менга шулардан етарли бўлгин!” деди. Шунда тоғ силкиниб улар пастга қулаб тушишди. (Ғулом эса яна) шоҳ олдига келди. Шоҳ сўрадики: “Сен билан бирга бўлганлар нима қилишди?” (Ғулом) айтдики: “Буюк Аллоҳ улардан менга етарли бўлди!” Шунда (шоҳ бошқа) хизматчиларига уни топшириб айтдики: “Уни кемага ўтқазиб денгиз ўртасига олиб боринглар. Агар у динидан қайтса, (уни қўйиб юборинглар), йўқса, (сувга) ташланглар!” Ва улар уни (уларга буюрилган жойга) етказишди. (У ерда ғулом) айтди: “Эй Аллоҳ, қандай хоҳласанг, менга шулардан етарли бўлгин!” Шундан сўнг кема ағдарилиб кетди ва (шоҳ хизматчилари) чўкиб кетишди. (Ғулом) эса (яна) шоҳ олдига келди. Шоҳ: “Сен билан бирга бўлганлар нима қилишди?” деб сўради (Ғулом жавоб бердики): “Аллоҳ Таоло улардан менга етарли бўлди!”, сўнгра шоҳга айтдики: “Ҳақиқатан, сен мен сенга буюрган нарсани қилмагунингча, мени ўлдира олмайсан!” (Шоҳ) сўрадики: “У нима?” (Ғулом) жавоб берди: “Одамларни бир майдонда йиғиб мени дарахт танасига боғла. Кейин эса менинг ўқдонимдан ўқни олиб камон (ёй) ўртасига қўйиб: “Шу ғуломнинг Роббиси бўлмиш Аллоҳ номи билан!” деб айтиб от. Дарҳақиқат, сен мени фақат (шуларнинг барини) қилсанггина, мени ўлдира оласан.
Ва (шоҳ) одамларни бир майдонда йиғиб (ғуломни) дарахт танасига боғлади, унинг ўқдонидан ўқни олди, ёйнинг ўртасига қўйиб: “Шу ғуломнинг Роббиси бўлмиш Аллоҳ номи билан!”, деб айтиб отганди, ўқ (ғуломнинг) чакасига тегди. У (ғулом) чакасини ушлаб ўлди. Шунда одамлар: “Биз ғуломнинг Роббисига иймон келтирдик!”, “Биз ғуломнинг Роббисига иймон келтирдик!”, “Биз ғуломнинг Роббисига иймон келтирдик!” деб юборишди. Сўнгра шоҳнинг олдига (унинг яқинлари) келиб: “Сен қўрққан нарса ҳақида нима дейсан? Аллоҳга қасам ичиб айтамизки, сен қўрққан нарса юзага келди – одамлар ҳақиқатда иймон келтиришди!” дейишди. Шунда шоҳ (шаҳар) дарвозалари олдида катта чуқурликлар қазишни буюрди. Чуқурлар қазилиб, ичларида ўтлар ёқишди. Сўнгра (шоҳ) айтдики: “Ким динидан қайтмаса, уни ўтга ташланглар!” Хизматчилар (унинг буйруғини) токи (ўтга) ёш боласи бор аёл келмагунича бажаришди. У (аёл) ўтга тушишни ёмон кўрганидан жойида тўхтаб қолди. Шунда боласи унга айтди: “Онажон, сабр қилинг, дарҳақиқат, сиз ҳақ (дин) устидасиз!” (Имом Муслим ривояти).
Admin 09-21-2009, 11:03 PM
«Саҳифамизда қолдирилган савол» Wrote:yana savol bilan sizlarni bezovta qilmoqchiman, sizlardan uzur so’riman. Alloh ilmingizni ziyoda qilsin. ” O’zingda yoq narsani savdo qilma” (Ahmad , Termiziy rivoyati) Bu hadisga sharh bormi, qanaqa tshunishimiz kerak buni?
http://tavhid.com/mehmonxona#comment-1342
Admin 09-21-2009, 10:49 PM
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни таниш

9-савол: Набийинг ким?
Жавоб: Набийим Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмутоллиб ибн Хошим. Хошим Қурайшдан, Қурайш Киноналардан ва Киноналар араблардан, араблар эса Исмоил ибн Иброҳимнинг зурриётларидандир, Исмоил Нуҳнинг зурриётларидан бўлган Иброҳимнинг наслидандир, уларнинг барчаларига Аллоҳнинг саловат ва саломлари бўлсин.
10-савол: Нима орқали Набий ва нима билан Росул бўлди?
Жавоб: "اقْرَأْ" (Алақ сураси) билан Набий ва "الْمُدَّثِّر" (Муддассир сураси) билан Росул бўлди.
11-савол: Унинг мўъжизаси нима?
Жавоб: Бу барча махлуқотларни, уларнинг фасоҳатлари, кучли иқтидор, унга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва унинг эргашувчиларига нисбатан бўлган адоватларига қарамасдан, унинг сураси каби бир сура келтиришларидан ожиз қилган Қуръондир. Далил, Аллоҳ таъолонинг сўзи: «Агар биз бандамизга туширган нарсадан (Қуръондан) шак-шубҳада бўлсангиз, у ҳолда шунга ўхшаган биргина сура келтиринг ва Аллоҳдан ўзга гувоҳларингизни чақиринг – агар ростгўй бўлсангиз» (Бақара: 23).
Яна бир бошқа оятда: «Айтинг: «Қасамки, агар бор инсу жин мана шу Қуръонни ўхшашини келтириш йўлида бирлашиб, бир-бирларига ёрдамчи бўлсалар-да, унинг ўхшашини келтира олмаслар» (Исро: 88).
12-савол: У ҳақиқатда Аллоҳнинг Росули эканлигига далил нима?
Жавоб: Аллоҳ таъолонинг сўзи: «Муҳаммад фақат бир пайғамбар, холос. Ундан илгари ҳам пайғамбарлар ўтгандир. Бас, агар у (яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафот қилса ёки ўлдирилса, кетингизга (куфрга) қайтиб кетасизми?! Кимда-ким кетига қайтиб кетса, Аллоҳга бирон зиён етказа олмас, (балки фақат ўзига зарар қилади, холос). Аллоҳ эса (йўлларидан қайтмай) шукр қилгувчи бандаларини муносиб мукофотлайди» (Оли Имрон: 144).
Ва Аллоҳ таъолонинг сўзи: «Муҳаммад Аллоҳнинг пайғамбаридир. У билан бирга бўлган (мўмин)лар кофирларга қаҳрли, ўз ораларида (мўминлар билан) эса раҳм-шафқатлидирлар. Уларни (мудом) Аллоҳдан фазл-марҳамат ва ризолик тилаб рукуъ, сужуд қилаётган ҳолларида кўрурсиз» (Фатҳ: 29).
13-савол: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Набий эканликларига далил нима?
Жавоб: Набий эканликларига далил Аллоҳ таъолонинг сўзи: «Муҳаммад сизлардан бирон кишининг отаси эмасдир, балки у Аллоҳнинг пайғамбари ва пайғамбарларнинг сўнггисидир» (Аҳзоб: 40).
Бу оят уларнинг набий ва анбиёларнинг охиригиси эканликларига далил бўлади.

Меҳмон 09-21-2009, 06:32 AM
Assalomu alaykum hurmatli musulmon birodarlar!

Alloh subhanahu vataolo sizu bizga Iydul Ramazonni muborak qilsin!
Ramazoni sharifada holis Alloh uchun qilgan barcha amallarimizni Alloh O`zi qabul aylasin va ulug` ajrlar bilan mukofatlasin!
Zero Alloh Karami kehg, Mehribon va Rahmdil zotdir.
Admin 09-20-2009, 11:11 PM
Мувозанат манҳажи ҳақида

Cавол: Аҳли суннанинг бидъат аҳли ва уларнинг китобини танқид қилишдаги манҳажи ҳақида (сўрамоқчиман), уларнинг яхшилик ва ёмонликларини эслаб ўтиш вожибми ёки фақат ёмонликлари (эслаб ўтиладими)?
Жавоб: Аҳли илмнинг сўзларидан шу нарса маълумки, улар огоҳлантириш учун ёмон ишларни танқид қилишади ва ўша кимсалар йўл қўйган хатоларни огоҳлантирув ҳосил бўлиши учун баён қилиб ўтишади. Яхши ишларига келсак, улар маълумдир. Яхши ишлари қабул қилинади. Бироқ мақсад шуки жаҳмия, мўтазила, рофиза ва ўшаларга ўхшашларнинг хатосидан огоҳлантиришдир.
Энди улардаги ҳақни баён қилишга ҳожат тушадиган бўлса, баён қилинаверади. Бирор киши: «Уларда ҳаққа эришган жиҳатлари борми? Аҳли суннага қаерда мувофиқ келишган?», деб сўраса ва сўралаётган киши ушбу масалани билса, баён қилиб бераверади. Бироқ энг олий мақсад ва муҳим жиҳати шуки, тоинки савол берувчи ҳазир бўлиши ва уларга мойил бўлиб қолмаслиги учун уларнинг ботилини очиб беришдир.
Шайхга бошқа бир киши савол берди: Бу ўринда мувозанат қилиш керак дейдиганлар бор. Яъники, бир бидъатчини бидъати сабаб одамлар огоҳ бўлиши учун танқид қиладиган бўлсангиз, тоинки унга зулм қилиб қўймаслик учун қилган яхшиликларини ҳам эслаб ўтишингиз керак экан.
Жавоб: Йўқ, асло бунинг кераги йўқ, асло бунинг кераги йўқ. Шунинг учун ҳам аҳли суннанинг китобларини ўқисангиз, огоҳлантирув ирода қилинганини топасиз. Бухорийнинг «Холқ афъал ал-ибад», «ал-Адаб», «ас-Соҳиҳ», Абдуллоҳ ибн Аҳмаднинг «Сунна» китоблари, Ибн Хузайманинг «ат-Тавҳид» китоблари, «Род Усман ибн ад-Даримий ала аҳл ал-бидаъ» ва бундан бошқа китобларни ўқисангиз, улар бидъат аҳлининг ботил ишларидан огоҳлантириш учун асарларни келтириб ўтадилар. Уларнинг қилган яхши ишларини санаш учун эмас…
Демак мақсад шуки: уларни қилган ботил ишлари-ю, яхшиликларини ҳаммасидан огоҳлантиришдир. Агар кишининг қилган бидъати куфрга олиб борадиган бўлса, қилган ишларининг сариқ чақалик қиймати йўқдир. Барча қилган яхшиликлари ботил бўлади. Агар қилган бидъати куфрга олиб бормайдиган бўлса, у киши катта хатардадир. Демак мақсад шуки, огоҳ бўлиш вожиб бўладиган хатолар ва оғишишларни баён қилишдир.

Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Бознинг 1413 ҳижрий йили ёз фаслида Тоиф шаҳрида бомдод намозидан кейинги уюштирган дарсларида ёзиб олинган кассетадан қоғозга туширилди.

Admin 09-20-2009, 10:41 PM
Истиво - кўтарилиш, юқорилаш

«Сўнгра Ўз аршига кўтарилди», яъни, «сўнгра» калимаси тартиб, кетма-кетликка далолат қиладики, аршга кўтарилиши осмонлар ва ерни яратганидан сўнг бўлди. Чунки у (яъни, аршга кўтарилиши) Аллоҳ хоҳлаганида қиладиган-сифатланадиган феълий сифатлардандир.
«Кўтарилди», яъни, юқорилади, олий бўлди.
«Ўз аршига», яъни, арш – махлуқотларнинг шифти-томидир. Луғатда эса: тахт маъносини ифодалайди. Ўз устунларига эга бўлган тахт бўлиб, фаришталар уни кўтариб туради. Ва у махлуқотларнинг энг улкан ва юқоридагисидир.
«الاستواء» (ал-Истиво - кўтарилиш, юқорилаш): Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг буюклигига лойиқ бўлган феълий сифатларидан биридир. Махлуқнинг махлуққа кўтарилиши-олий бўлиши каби эмас. У Зот аршга муҳтож эмас. Чунки У аршни ҳам, бошқасини ҳам тутиб-ушлаб туради. «Албатта Аллоҳ осмонлар ва ерни қулаб тушишдан ушлаб-асраб турур. Аниқки, агар улар қуласалар У Зотдан сўнг (яъни, Аллоҳдан Ўзга) бирон кимса уларни тутиб тура олмас» (Фотир: 41).
Арш Аллоҳ таолога муҳтож, чунки у махлуқдир. Аллоҳ таоло эса аршдан ҳам, бошқасидан ҳам Беҳожатдир. Бироқ У Ўзигина биладиган ҳикмат сабабли унга (аршга) кўтарилди. Кўтарилиш олий бўлишнинг бир туридир. Бироқ «العلو» (ал-Улув - Олийлик) зотий сифат, «الاستواء» (ал-Истиво - кўтарилиш, юқорилаш) эса Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло хоҳлаганда қиладиган-сифатланадиган феълий сифатдир.

Admin 09-18-2009, 08:22 AM
Фитр садақаси кимларга берилиши керак?

Савол: Бозорларда баъзи кишилар фитр садақасини беринглар деб сўрашади. Бироқ биз уларнинг диндор ёки диндор эмаслигини билмаймиз. Улар орасида шундайлари борки, ҳолатлари яхши ва олган пулларини фарзандларига сарфлашади. Баъзилари эса маош олиб ишлашади, аммо мусулмончиликда сустроқ. Уларга фитр садақасини бериш мумкинми ёки йўқ?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг…
Фитр садақаси камбағал мусулмонларга берилади, гарчи улар гуноҳ ишларни қилиб юрсалар ҳам. Бироқ уларнинг гуноҳлари уларни Исломдан чиқариб юборадиган гуноҳ бўлмаслиги шарт. Камбағал деганда кўринишидан камбағалга ўхшаган одам тушунилади. Гарчи у одам аслида бой бўлса ҳам. Фитр садақасини берадиган одам шунга лойиқ камбағал одамни топишга имкон қадар интилиши лозим. Кейинчалик у садақасини олган одам бой эканини билиб қолса ҳам унга зарари йўқ. У ўз бурчини адо этган бўлиб қолаверади, иншааллоҳ.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Набийимизга ва у кишининг оиласига ва саҳобаларига Аллоҳнинг саловот ва саломлари бўлсин!

Pages (290):    1 281 282 283 284 285 290   
Welcome, Guest
You have to register before you can post on our site.
Lost Password?
Remember me?
 
Members: 2,511
Latest member: Tracysoods
Forum threads: 2,896
Forum posts: 8,180
There are currently 51 online users. 0 Member(s) | 48 Guest(s)
Bing, Google, Yandex
Latest Threads
Абдуллоҳ Бухорий (Мирзағо...
Forum: Жарҳ ва таъдил
Last Post: encounc, 07-17-2024, 04:57 AM
Replies: 24 - Views: 67,852
Танишув сайтларидан умр й...
Forum: Оила
Last Post: encounc, 06-30-2024, 09:22 AM
Replies: 4 - Views: 37,238
Рўзадор аёл шом азонидан ...
Forum: Рўза
Last Post: Муслим, 04-29-2020, 09:23 AM
Replies: 0 - Views: 555
Ақида ва рўза (Аҳмад ибн ...
Forum: Рўза
Last Post: Муслим, 04-28-2020, 09:30 AM
Replies: 0 - Views: 780
Коронавирус
Forum: Муносабат
Last Post: Муслим, 04-14-2020, 12:44 PM
Replies: 8 - Views: 1,490
Шаъбон ойи ўртасини нишон...
Forum: Бидъат
Last Post: Муслим, 04-14-2020, 12:42 PM
Replies: 6 - Views: 15,565
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.