Ўзини-ўзи портлатиш ҳақида
بسم الله الرحمن الرحيم
الحمد لله رب العلمين، و الصلاة و السلام على محمد وعلى آله وأصحابه أجمعين، أما بعد:
صُهَيْبٍ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "قَالَ كَانَ مَلِكٌ فِيمَنْ كَانَ قَبْلَكُمْ وَكَانَ لَهُ سَاحِرٌ فَلَمَّا كَبِرَ قَالَ لِلْمَلِكِ إِنِّي قَدْ كَبِرْتُ فَابْعَثْ إِلَيَّ غُلَامًا أُعَلِّمْهُ السِّحْرَ فَبَعَثَ إِلَيْهِ غُلَامًا يُعَلِّمُهُ فَكَانَ فِي طَرِيقِهِ إِذَا سَلَكَ رَاهِبٌ فَقَعَدَ إِلَيْهِ وَسَمِعَ كَلَامَهُ فَأَعْجَبَهُ فَكَانَ إِذَا أَتَى السَّاحِرَ مَرَّ بِالرَّاهِبِ وَقَعَدَ إِلَيْهِ فَإِذَا أَتَى السَّاحِرَ ضَرَبَهُ فَشَكَا ذَلِكَ إِلَى الرَّاهِبِ فَقَالَ إِذَا خَشِيتَ السَّاحِرَ فَقُلْ حَبَسَنِي أَهْلِي وَإِذَا خَشِيتَ أَهْلَكَ فَقُلْ حَبَسَنِي السَّاحِرُ فَبَيْنَمَا هُوَ كَذَلِكَ إِذْ أَتَى عَلَى دَابَّةٍ عَظِيمَةٍ قَدْ حَبَسَتْ النَّاسَ فَقَالَ الْيَوْمَ أَعْلَمُ آلسَّاحِرُ أَفْضَلُ أَمْ الرَّاهِبُ أَفْضَلُ فَأَخَذَ حَجَرًا فَقَالَ اللَّهُمَّ إِنْ كَانَ أَمْرُ الرَّاهِبِ أَحَبَّ إِلَيْكَ مِنْ أَمْرِ السَّاحِرِ فَاقْتُلْ هَذِهِ الدَّابَّةَ حَتَّى يَمْضِيَ النَّاسُ فَرَمَاهَا فَقَتَلَهَا وَمَضَى النَّاسُ فَأَتَى الرَّاهِبَ فَأَخْبَرَهُ فَقَالَ لَهُ الرَّاهِبُ أَيْ بُنَيَّ أَنْتَ الْيَوْمَ أَفْضَلُ مِنِّي قَدْ بَلَغَ مِنْ أَمْرِكَ مَا أَرَى وَإِنَّكَ سَتُبْتَلَى فَإِنْ ابْتُلِيتَ فَلَا تَدُلَّ عَلَيَّ وَكَانَ الْغُلَامُ يُبْرِئُ الْأَكْمَهَ وَالْأَبْرَصَ وَيُدَاوِي النَّاسَ مِنْ سَائِرِ الْأَدْوَاءِ فَسَمِعَ جَلِيسٌ لِلْمَلِكِ كَانَ قَدْ عَمِيَ فَأَتَاهُ بِهَدَايَا كَثِيرَةٍ فَقَالَ مَا هَاهُنَا لَكَ أَجْمَعُ إِنْ أَنْتَ شَفَيْتَنِي فَقَالَ إِنِّي لَا أَشْفِي أَحَدًا إِنَّمَا يَشْفِي اللَّهُ فَإِنْ أَنْتَ آمَنْتَ بِاللَّهِ دَعَوْتُ اللَّهَ فَشَفَاكَ فَآمَنَ بِاللَّهِ فَشَفَاهُ اللَّهُ فَأَتَى الْمَلِكَ فَجَلَسَ إِلَيْهِ كَمَا كَانَ يَجْلِسُ فَقَالَ لَهُ الْمَلِكُ مَنْ رَدَّ عَلَيْكَ بَصَرَكَ قَالَ رَبِّي قَالَ وَلَكَ رَبٌّ غَيْرِي قَالَ رَبِّي وَرَبُّكَ اللَّهُ فَأَخَذَهُ فَلَمْ يَزَلْ يُعَذِّبُهُ حَتَّى دَلَّ عَلَى الْغُلَامِ فَجِيءَ بِالْغُلَامِ فَقَالَ لَهُ الْمَلِكُ أَيْ بُنَيَّ قَدْ بَلَغَ مِنْ سِحْرِكَ مَا تُبْرِئُ الْأَكْمَهَ وَالْأَبْرَصَ وَتَفْعَلُ وَتَفْعَلُ فَقَالَ إِنِّي لَا أَشْفِي أَحَدًا إِنَّمَا يَشْفِي اللَّهُ فَأَخَذَهُ فَلَمْ يَزَلْ يُعَذِّبُهُ حَتَّى دَلَّ عَلَى الرَّاهِبِ فَجِيءَ بِالرَّاهِبِ فَقِيلَ لَهُ ارْجِعْ عَنْ دِينِكَ فَأَبَى فَدَعَا بِالْمِئْشَارِ فَوَضَعَ الْمِئْشَارَ فِي مَفْرِقِ رَأْسِهِ فَشَقَّهُ حَتَّى وَقَعَ شِقَّاهُ ثُمَّ جِيءَ بِجَلِيسِ الْمَلِكِ فَقِيلَ لَهُ ارْجِعْ عَنْ دِينِكَ فَأَبَى فَوَضَعَ الْمِئْشَارَ فِي مَفْرِقِ رَأْسِهِ فَشَقَّهُ بِهِ حَتَّى وَقَعَ شِقَّاهُ ثُمَّ جِيءَ بِالْغُلَامِ فَقِيلَ لَهُ ارْجِعْ عَنْ دِينِكَ فَأَبَى فَدَفَعَهُ إِلَى نَفَرٍ مِنْ أَصْحَابِهِ فَقَالَ اذْهَبُوا بِهِ إِلَى جَبَلِ كَذَا وَكَذَا فَاصْعَدُوا بِهِ الْجَبَلَ فَإِذَا بَلَغْتُمْ ذُرْوَتَهُ فَإِنْ رَجَعَ عَنْ دِينِهِ وَإِلَّا فَاطْرَحُوهُ فَذَهَبُوا بِهِ فَصَعِدُوا بِهِ الْجَبَلَ فَقَالَ اللَّهُمَّ اكْفِنِيهِمْ بِمَا شِئْتَ فَرَجَفَ بِهِمْ الْجَبَلُ فَسَقَطُوا وَجَاءَ يَمْشِي إِلَى الْمَلِكِ فَقَالَ لَهُ الْمَلِكُ مَا فَعَلَ أَصْحَابُكَ قَالَ كَفَانِيهِمُ اللَّهُ فَدَفَعَهُ إِلَى نَفَرٍ مِنْ أَصْحَابِهِ فَقَالَ اذْهَبُوا بِهِ فَاحْمِلُوهُ فِي قُرْقُورٍ فَتَوَسَّطُوا بِهِ الْبَحْرَ فَإِنْ رَجَعَ عَنْ دِينِهِ وَإِلَّا فَاقْذِفُوهُ فَذَهَبُوا بِهِ فَقَالَ اللَّهُمَّ اكْفِنِيهِمْ بِمَا شِئْتَ فَانْكَفَأَتْ بِهِمْ السَّفِينَةُ فَغَرِقُوا وَجَاءَ يَمْشِي إِلَى الْمَلِكِ فَقَالَ لَهُ الْمَلِكُ مَا فَعَلَ أَصْحَابُكَ قَالَ كَفَانِيهِمُ اللَّهُ فَقَالَ لِلْمَلِكِ إِنَّكَ لَسْتَ بِقَاتِلِي حَتَّى تَفْعَلَ مَا آمُرُكَ بِهِ قَالَ وَمَا هُوَ قَالَ تَجْمَعُ النَّاسَ فِي صَعِيدٍ وَاحِدٍ وَتَصْلُبُنِي عَلَى جِذْعٍ ثُمَّ خُذْ سَهْمًا مِنْ كِنَانَتِي ثُمَّ ضَعْ السَّهْمَ فِي كَبِدِ الْقَوْسِ ثُمَّ قُلْ بِاسْمِ اللَّهِ رَبِّ الْغُلَامِ ثُمَّ ارْمِنِي فَإِنَّكَ إِذَا فَعَلْتَ ذَلِكَ قَتَلْتَنِي فَجَمَعَ النَّاسَ فِي صَعِيدٍ وَاحِدٍ وَصَلَبَهُ عَلَى جِذْعٍ ثُمَّ أَخَذَ سَهْمًا مِنْ كِنَانَتِهِ ثُمَّ وَضَعَ السَّهْمَ فِي كَبْدِ الْقَوْسِ ثُمَّ قَالَ بِاسْمِ اللَّهِ رَبِّ الْغُلَامِ ثُمَّ رَمَاهُ فَوَقَعَ السَّهْمُ فِي صُدْغِهِ فَوَضَعَ يَدَهُ فِي صُدْغِهِ فِي مَوْضِعِ السَّهْمِ فَمَاتَ فَقَالَ النَّاسُ آمَنَّا بِرَبِّ الْغُلَامِ آمَنَّا بِرَبِّ الْغُلَامِ آمَنَّا بِرَبِّ الْغُلَامِ فَأُتِيَ الْمَلِكُ فَقِيلَ لَهُ أَرَأَيْتَ مَا كُنْتَ تَحْذَرُ قَدْ وَاللَّهِ نَزَلَ بِكَ حَذَرُكَ قَدْ آمَنَ النَّاسُ فَأَمَرَ بِالْأُخْدُودِ فِي أَفْوَاهِ السِّكَكِ فَخُدَّتْ وَأَضْرَمَ النِّيرَانَ وَقَالَ مَنْ لَمْ يَرْجِعْ عَنْ دِينِهِ فَأَحْمُوهُ فِيهَا أَوْ قِيلَ لَهُ اقْتَحِمْ فَفَعَلُوا حَتَّى جَاءَتْ امْرَأَةٌ وَمَعَهَا صَبِيٌّ لَهَا فَتَقَاعَسَتْ أَنْ تَقَعَ فِيهَا فَقَالَ لَهَا الْغُلَامُ يَا أُمَّهْ اصْبِرِي فَإِنَّكِ عَلَى الْحَقِّ" رواه مسلم.
Суҳайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: Сизлардан олдин яшаб ўтганларда бир шоҳ бор эди. Ун(инг хизмати)да бир сеҳргар бор эди. Қариб қолиб у (сеҳргар) шоҳга айтди: “Дарҳақиқат, мен қариб қолдим. Менга бирон бир (зукко) ғулом-ёш болани, унга сеҳрни ўргатишим учун юбор”. Шунда (шоҳ) унга бир ғуломни (сеҳргар сеҳрни) ўргатиши учун юборди. (Ғуломнинг сеҳргарнинг уйига бўлган) йўлида бир роҳиб бор эди. (Ғулом роҳибнинг) олдига ўтириб, у (роҳиб)нинг сўзларини тинглаганда бу унга (ғуломга) ёқиб қолди. Ва (бундан кейин) ҳар гал ғулом сеҳргарга бораётганида шу роҳиб олдидан у билан ўтириш (учун тўхтаб) ўтар эди. Сеҳргарнинг олдига келганида эса, у (сеҳргар) уни (кеч қолгани учун) урар эди. (Ғулом) бунга роҳибга шикоят қилди. Роҳиб: “Сеҳргардан қўрқсанг, мени уйда ушлаб қолишди, дегин. Яқинларингдан қўрқсанг, мени сеҳргар ушлаб қолди, деб айт”, деди.
Бир куни шундай ҳолат юз берди. (Ғулом) йўлда одамларга (шу йўлдан бемалол юришга) бермаётган ҳайвонга йўлиқди ва айтдики: “Бугун мен ким афзалроқ эканлигини билиб оламан, сеҳргарми, роҳибми”. Сўнгра у тош олиб айтди: “Эй Аллоҳ, агар Сен роҳибнинг ишларини сеҳргарнинг ишларидан кўра кўпроқ яхши кўрсанг, бу ҳайвонни одамлар (бемалол) юришлари учун ўлдир!” Ва у (тошни) ҳайвонга отиб уни ўлдирди. Одамлар эса (бу йўлдан) юриш (имкониятига эга бўлди). Кейин (ғулом) роҳибга келиб бўлган воқеанинг хабарини берди. У (роҳиб) унга айтдики: “Ўғлим, бугун сен мендан ўзиб кетдинг, чунки етган мартабаларингни кўраяпман. Дарҳақиқат, яқинда сен синовларга дуч келасан. Синалганингда мени (устозинг эканлигимни) айтма”.
Бундан сўнг ғулом (туғма) кўр ва мохов (пес) ва бошқа касалликларни даволашни бошлади. (У ҳақда) шоҳнинг яқин (аён, вазир)ларидан бўлган бир кўр киши эшитиб қолди. У кўпгина совғалар олиб келиб у (ғулом)нинг олдига келиб айтдики: “Агар сен менга шифо берсанг, мана буларнинг барчаси сеники бўлади”. (Унга жавоб қилиб ғулом айтди): “Ҳақиқатан, мен ҳеч кимни соғайтирмайман – фақатгина Буюк Аллоҳ соғайтиради. Агар сен Аллоҳга иймон келтирсанг, мен Аллоҳга дуо қиламан, сенга шифо беради”. Шунда у Аллоҳга иймон келтирган эди ва Аллоҳ Таоло унга шифо берди. Кейин эса у шоҳга келиб одатдагидек олдига ўтирди. (Шоҳ) ундан: “Ким сенга кўриш ҳиссиётини қайтарди?” деб сўради. У: “Роббим” деди. Шоҳ: “Нима, сенда мендан бошқа Роб борми?” деб сўради. У: “Менинг Роббим ва сенинг Роббинг - Аллоҳ”, деди. Шунда шоҳ уни олиб ғуломни айтгунига қадар уни қийнади.
Кейин (ғулом) шоҳ олдига келтирилди. Шоҳ унга айтди: “Эй ўғилгинам, сен сеҳрингда туғма кўрларни ва моховларни соғайтира оладиган ва (бошқа кўп ишларни) қила оладиган (шундай чўққиларга) чиқдинг деб (менга хабар) етди”. (Бунга ғулом) айтдики: “Дарҳақиқат, мен ҳеч кимга шифо бермайман – фақатгина Буюк Аллоҳ шифо беради”. Шунда шоҳ уни ушлаб у роҳибни айтгунига қадар қийнади.
Кейин унинг олдига роҳиб келтирилиб: “Динингдан қайт!” дейилди. У эса рад қилди. Шунда (шоҳ) аррани (олиб келишни буюрди), (аррани роҳиб) бошининг ўртасига қўйишди-да, бошини арралаб ташлашди – у (боши)нинг ярмиси (ерга) тушиб кетди. Шундан сўнг (шоҳга) унинг яқинини олиб келишди. Унга (ҳам): “Динингдан қайт” деб айтилди. Бироқ у ҳам рад этди. Шунда аррани унинг боши ўртасига қўйиб, бошини токи ярми (ерга) тушгунича арралашди. Сўнгра (шоҳ олдига) ғулом келтирилди ва унга (ҳам): “Динингдан қайт!” дейилди. У ҳам бош тортди. Шунда (шоҳ) бир нечта хизматчиларига уни топшириб: “Фалон тоққа уни олиб боринглар, тепасига чиқинглар-да, чўққисига етганингларда, агар у динидан қайтса, (уни қўйиб юборинглар), йўқса, пастга ташлаб юборинглар!”
Улар уни ўша ерга олиб боришди ва тоққа уни кўтаришди. У (ғулом у ерда): “Эй Аллоҳ, қандай хоҳласанг, менга шулардан етарли бўлгин!” деди. Шунда тоғ силкиниб улар пастга қулаб тушишди. (Ғулом эса яна) шоҳ олдига келди. Шоҳ сўрадики: “Сен билан бирга бўлганлар нима қилишди?” (Ғулом) айтдики: “Буюк Аллоҳ улардан менга етарли бўлди!” Шунда (шоҳ бошқа) хизматчиларига уни топшириб айтдики: “Уни кемага ўтқазиб денгиз ўртасига олиб боринглар. Агар у динидан қайтса, (уни қўйиб юборинглар), йўқса, (сувга) ташланглар!” Ва улар уни (уларга буюрилган жойга) етказишди. (У ерда ғулом) айтди: “Эй Аллоҳ, қандай хоҳласанг, менга шулардан етарли бўлгин!” Шундан сўнг кема ағдарилиб кетди ва (шоҳ хизматчилари) чўкиб кетишди. (Ғулом) эса (яна) шоҳ олдига келди. Шоҳ: “Сен билан бирга бўлганлар нима қилишди?” деб сўради (Ғулом жавоб бердики): “Аллоҳ Таоло улардан менга етарли бўлди!”, сўнгра шоҳга айтдики: “Ҳақиқатан, сен мен сенга буюрган нарсани қилмагунингча, мени ўлдира олмайсан!” (Шоҳ) сўрадики: “У нима?” (Ғулом) жавоб берди: “Одамларни бир майдонда йиғиб мени дарахт танасига боғла. Кейин эса менинг ўқдонимдан ўқни олиб камон (ёй) ўртасига қўйиб: “Шу ғуломнинг Роббиси бўлмиш Аллоҳ номи билан!” деб айтиб от. Дарҳақиқат, сен мени фақат (шуларнинг барини) қилсанггина, мени ўлдира оласан.
Ва (шоҳ) одамларни бир майдонда йиғиб (ғуломни) дарахт танасига боғлади, унинг ўқдонидан ўқни олди, ёйнинг ўртасига қўйиб: “Шу ғуломнинг Роббиси бўлмиш Аллоҳ номи билан!”, деб айтиб отганди, ўқ (ғуломнинг) чакасига тегди. У (ғулом) чакасини ушлаб ўлди. Шунда одамлар: “Биз ғуломнинг Роббисига иймон келтирдик!”, “Биз ғуломнинг Роббисига иймон келтирдик!”, “Биз ғуломнинг Роббисига иймон келтирдик!” деб юборишди. Сўнгра шоҳнинг олдига (унинг яқинлари) келиб: “Сен қўрққан нарса ҳақида нима дейсан? Аллоҳга қасам ичиб айтамизки, сен қўрққан нарса юзага келди – одамлар ҳақиқатда иймон келтиришди!” дейишди. Шунда шоҳ (шаҳар) дарвозалари олдида катта чуқурликлар қазишни буюрди. Чуқурлар қазилиб, ичларида ўтлар ёқишди. Сўнгра (шоҳ) айтдики: “Ким динидан қайтмаса, уни ўтга ташланглар!” Хизматчилар (унинг буйруғини) токи (ўтга) ёш боласи бор аёл келмагунича бажаришди. У (аёл) ўтга тушишни ёмон кўрганидан жойида тўхтаб қолди. Шунда боласи унга айтди: “Онажон, сабр қилинг, дарҳақиқат, сиз ҳақ (дин) устидасиз!”
(Имом Муслим ривояти).