Pages (2): 1 2   
Abdulloh Salafiy   08-19-2009, 05:17 PM
#1
بسم الله الرحمن الرحيم
الحمد لله رب العالمين والصلاة والسلام على رسوله محمد وعلى آله وأصحابه أجمعين، أما بعد:

Эй мусулмон биродарларимиз, Аллоҳ бизни ҳам, сизларни ҳам неъматларга шукр қилгувчилардан ҳамда мусибатлар ва қийинчиликлар бошга тушганда сабр қилгувчилардан қилсин. Бизнинг замонимизда кўп фитналар юзага чиқиб ёйилиб кетди, ҳолатлар ўзгариб, динда фасод-бузғунчилик, қалблар ихтилофи (қарама-қаршилиги), бидъатларнинг тирилтиришу суннатларни ўлдириш пайдо бўлиб кетди. Бу нарсалар дунёнинг инқирози ва заволи (йўқ бўлиши) ҳамда Қиёмат соатининг яқинлашишига далолат қилади.
Мана шу балои офатлардан бири бу уммат йигитларининг кўпчилигини Усома бин Ладин деган ном билан фитналанишларидир. Усома бин Ладин хаворижлар йўлини тирилтиришда қийинчиликлар ва хорликларга миниб олди. Ҳамда бу қилмишларга ҳақ даъвати бўлган салафий даъватини (ниқоб қилиб) ёпиштирди. Саудия Арабистони ва бундан бошқа мусулмон давлатларига қарши йўналтирилган ирҳобий-террористик амалларга шаръий жиҳод номини берди. Шунда бу умматнинг машҳур ва етук олимлари ушбу шахсни кузатиб унинг камчиликларини баён қилишди ва (ниқоб) пардаларини йиртиб юборишди. Бироқ ботилга даъват қилгувчилар қўлларидан келган ҳар турли йўллар билан машҳур олимлар фатволарини одамлардан яширишга уринмоқда. Аммо Аллоҳ Таоло бу ботилга чақиргувчиларнинг оворагарчиликларини йўққа чиқарди. Ҳақни устун қилиб ботилни ўчирди. Шубҳасиз ботил ҳалок бўлгувчидир.
Эй биродар, Аллоҳ сени раҳматига олсин, Усома бин Ладин хусусидаги қуйидаги мустаҳкам шаръий фатволар билан танишгин:
(Фатволар араб тилида тўлиқ шаклда, таржимаси эса қисқартирилиб берилади. Ушбу қисқартма етарли бўлмаса, арабчаси билан таржимонлар орқали танишинг - таржимон изоҳи.)

Аллома Имом Абдулазиз бин Боз раҳимаҳуллоҳнинг биринчи фатвоси:
“Ал-буҳусул-исломия” журналининг 50-сони 7-17 саҳифалар:
Имом Бин Боз раҳимаҳуллоҳ айтади: “Ҳозирги замонда Муҳаммад Ал-Мисъарий, Саъдул-Фақиҳ ва буларга ўхшашларнинг қилаётган бузуқ ва залолат даъватлари шак-шубҳасиз катта ёвузликдир. Улар катта ёмонлик ва чуқур фасод даъватчиларидир. У(ларнинг даъватлари)ни тарқатишдан ҳазир бўлмоқ вожиб ҳамда уни йўқ қилиш ва фасод, ёмонлик ботил ҳамда фитнага даъват қиладиган ҳар бир ишда уларга бермаслик лозимдир. Чунки Аллоҳ Таоло яхшилик ва тақвода ёрдамлашишга буюради. Фасод, ёмонлик, ёлғонни тарқатиш, фирқаланишга сабаб бўладиган ва тинчлик осмонини ғубор билан булғашга сабабчи бўлган ботил даъватларни тарқатишда ёрдамлашишга буюрмаган.
Менинг Ал-Мисъарий, Ал-Фақиҳ, Бин Ладин ва уларнинг йўлларида юрадиган, уларнинг хатарли даъватларини қиладиган барча кишиларга насиҳатим шуки, Аллоҳдан қўрқишсин. Ул Зотнинг ниқмати-ўч олиши ва ғазабидан ҳазир бўлишсин, рушду ҳидоятига қайтишсин. Қилиб ўтган қилмишларидан Аллоҳга тавба қилишсин. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло тавба қилгувчиларнинг тавбаларини қабул қилишини ва уларга эҳсон-яхшилик қилишни ваъда берган. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло айтадики:
{قل يا عبادي الذين أسرفوا على أنفسهم لا تقنطوا من رحمة الله إن الله يغفر الذنوب جميعا إنه هو الغفور الرحيم} الزمر: 53.
(Ушбу оят маъносини Саъдий раҳимаҳуллоҳнинг тафсиридан нақл қилдик - таржимон изоҳи): “Аллоҳ таоло Ўзининг исроф қилгувчи, яъни, кўп гуноҳ қилувчи қулларига Ўз саховатининг кенглигини хабар беради ва тавба қилишларига имкон қолдирмайдиган Кун келиб қолишидан олдин уларни тавба қилишларига сафарбар қилади. Шунинг учун Аллоҳ таоло айтади: «Эй пайғамбар ва Ул кишининг ўрнида туриб Аллоҳнинг динига даъват қилувчилар, Аллоҳнинг бандаларига Роббилари номидан хабар бериб айтинг: «Ўз жонларига жабр қилган, ҳавою нафсларига эргашиб, гуноҳлар қилган ва ғайблар Олими бўлмиш Аллоҳнинг ғазабига дуч келиб қолган эй бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан умидсиз бўлмангиз, яъни ўзингиз ўз қўлингиз билан ўзингизни ҳалокатга улоқтирмангиз. Гуноҳларимиз кўпайиб кетган, уларни йўқотишга йўл йўқ, энди бўлганича бўлди деб, яна гуноҳ қилишда бардавом бўлмангиз. Сизлар Роббингизни таниб олингиз. Ул зотнинг саховатли эканлигига далолат қилувчи исмларини билингиз. Билингизким, шубҳасиз Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилади. Гуноҳлар ширк, қатл, зино, судхўрлик ва зулм каби катта гуноҳларми ёки кичик бўладими, Аллоҳ уларни кечиради. Албатта Ул зот мағфиратли ва раҳмлидир”. Бу оят фақат тавба қилган кишиларга тааллуқли (шунинг учун ширк ҳам зикр қилинган.)

Аллома Имом Абдулазиз бин Боз раҳимаҳуллоҳнинг иккинчи фатвоси:
Имом Абдулазиз бин Боз раҳимаҳуллоҳ (“Ал-муслимуна ваш-шарқул-авсат” газетасининг 1417 ҳ.й. жумадил-ула ойининг 9-кунидаги сонида (1996 м.й.) айтадиSmile
“Усома бин Ладин ерда фасод тарқатувчидир. У бузуқ, ёмон йўлларни мақсад қилади ва иш эгаси-раҳбари тоатидан чиқиб кетган”.

Муҳаддис Шайх Муқбил бин Ҳадий Ал-Водиъий раҳимаҳуллоҳ фатвоси:
Яман алломаси шайх Муқбил бин Ҳадий Ал-Водиъий раҳимаҳуллоҳ “Ар-роъйул-аъму ал-Кувейтия” газетасининг 19.12.1998 йилда чиққан 11503-сонида ушбу газета мухбирлари билан учрашувда айтади:
“Мен Усома бин Ладиндан (унинг қилмишларини инкор қилиб, ундан воз кечган ҳолимда) Аллоҳга суянаман. Усома шум, уммат бошига тушган балодир. Унинг амаллари ёмонликдир”.

Шайх Аллома Аҳмад Ан-Нажмий ҳафизаҳуллоҳ фатвоси:
Шайх Аллома Аҳмад Ан-Нажмий ҳафизаҳуллоҳ сўралдики,
Аллоҳ сизга эҳсон қилсин, бу сўровчи айтяптики, ҳақиқатда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳиҳ ҳадисда айтганларки:
{وَلَعَنَ اللَّه مَنْ آوَى مُحْدِثًا}
“Муҳдис-ерда фасод тарқатгувчига бошпана берган кимсани Аллоҳ лаънатласин”
. Ушбу ҳадис Толибон давлатига татбиқ қилинадими? Хоссатан улар хаворижларга бошпана беришади ҳамда уларни Усома бин Ладин бошқарадиган Ал-Форуқ ҳарбий лагерининг одамлари деб ҳисоблашади. Мана шу лагер аскарлари Улайя (деган жой)ни портлатишди. Булар ҳокимларни кофирга чиқаришади ҳамда бу юрт (Саудия Арабистони) уламоларини кофирлар дейишади?
Шайх ҳафизаҳуллоҳ бундай жавоб беради:
“Юқорида зикри ўтганларни ерда фасод тарқатувчи эканликларида шак-шубҳа йўқ. Уларга бошпана берганлар эса, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айган ҳадисдаги ваъид-қўрқитув остига киришади, лаънатга лойиқ бўлишади. Чунки бу ишни қилганларга лаънат айтилган. “Муҳдис-ерда фасод тарқатгувчига бошпана берган кимсани Аллоҳ лаънатласин”. (Мана қара,) агар бир инсон ноҳақ ўлдирилганида сен қотилга бошпана берсанг ва ўлдирилган инсоннинг хун талаб қилгувчи аҳлларига бу қотилга тегишишларинг учун сизларга бирор йўл йўқ деб уларга тўсқинлик қилсанг, шунда сен муҳдисга бошпана берган ҳисобланмайсанми?!”.

Олий Шайх Солиҳ Оли Шайх ҳафизаҳуллоҳнинг фатвоси:
Олий Шайх Солиҳ Оли Шайх “Ар-Риёз” газетасининг 8-11-2001 даги сонида исломни тушунишдаги оғиб кетиш хусусида сўз юритади. (Сўнгида айтадикиSmile “Балки сизлар Усома бин Ладинни улуғлайдиган баъзи ўқитувчиларни эшитгандирсизлар? Бу ислом тушунчасидаги халал-хатоликдир”.
(Фатволарнинг арабча матни)
فتاوى العلماء في أسامة بن لادن

بسم الله الرحمن الرحيم
الحمدلله والصلاة والسلام على رسول الله وعلى آله وصحبه .
أما بعد معشر إخواننا المسلمين جعلنا الله وإياكم على النعم شاكرين وعند البلوى والمحن صابرين فقد ظهر في وقتنا وفشا فيه كثير من الفتن وتغيير الأحوال وفساد الدين واختلاف القلوب واحياء البدع وإماتة السنن ما دل على إنقراض الدنيا وزوالها ومجىء الساعة واقترابها إذ كل ما قد تواتر من ذلك وتتابع وانتشر وفشا وظهر قد أعلمنا به صلى الله عليه وسلم وخوفناه وسمعه منه صحابته رضوان الله عليهم وأداه عنهم التابعون رحمة الله عليهم ونقله أئمتا إلينا عن أسلافهم ونقله لنا الثقات من الرواة .
وإن من هذه البلايا والرزايا التي ابتلي به كثير من شباب هذه الأمة افتتانهم بما يسمى ( أسامة بن لادن ) الذي ركب الصعب والذلول في سبيل إحياء سنن الخوارج ، وإلصاقها بالدعوة السلفية الحقة ، وإضفاء الشرعية على أعماله الإرهابية ضد المملكة العربية السعودية وغيرها من الدول المسلمة باسم الجهاد ، فكان أن قيض الله من هذه الأمة علماء جهابذة وقفوا له بالمرصاد وبينوا عواره ، وهتكوا أستاره ، ولكن دعاة الباطل يحاولون بكل ما يستطيعون إخفاء فتاوى هؤلاء العلماء الكبار عن الناس ، ولكن يأبى الله تعالى إلا أن يظهر الحق وقمع الباطل ، إن الباطل كان زهوقاً ، فإليك رحمك الله هذه الفتاوى الشرعية الموثقة في ما يسمى ( أسامة بن لادن ) :

 الفتوى الأولى للعلامة الإمام عبد العزيز بن باز – رحمه الله - :
. مجلة البحوث الإسلامية العدد 50 ص 7- 17 :
قال الإمام بن باز – رحمه الله : (( أما ما يقوم به الآن محمد المسعري وسعد الفقيه وأشباههما من ناشري الدعوات الفاسدة الضالة فهذا بلا شك شر عظيم ، وهم دعاة شر عظيم ، وفساد كبير ، والواجب الحذر من نشراتهم ، والقضاء عليها ، وإتلافها ، وعدم التعاون معهم في أي شيء يدعو إلى الفساد والشر والباطل والفتن ؛ لأن الله أمر بالتعاون على البر والتقوى لا بالتعاون على الفساد والشر ، ونشر الكذب ، ونشر الدعوات الباطلة التي تسبب الفرقة واختلال الأمن إلى غير ذلك .
هذه النشرات التي تصدر من الفقيه ، أو من المسعري أو من غيرهما من دعاة الباطل ودعاة الشر والفرقة يجب القضاء عليها وإتلافها وعدم الالتفات إليها ، ويجب نصيحتهم وإرشادهم للحق ، وتحذيرهم من هذا الباطل ، ولا يجوز لأحد أن يتعاون معهم في هذا الشر ، ويجب أن ينصحوا ، وأن يعودوا إلى رشدهم ، وأن يدَعوا هذا الباطل ويتركوه .
ونصيحتي للمسعري والفقيه وابن لادن وجميع من يسلك سبيلهم أن يدَعوا هذا الطريق الوخيم ، وأن يتقوا الله ويحذروا نقمته وغضبه ، وأن يعودوا إلى رشدهم ، وأن يتوبوا إلى الله مما سلف منهم ، والله سبحانه وعد عباده التائبين بقبول توبتهم ، والإحسان إليهم ، كما قال سبحانه : { قُلْ يَا عِبَادِيَ الَّذِينَ أَسْرَفُوا عَلَى أَنْفُسِهِمْ لا تَقْنَطُوا مِنْ رَحْمَةِ اللَّهِ إِنَّ اللَّهَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ جَمِيعًا إِنَّهُ هُوَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ * وَأَنِيبُوا إِلَى رَبِّكُمْ وَأَسْلِمُوا لَهُ مِنْ قَبْلِ أَنْ يَأْتِيَكُمُ الْعَذَابُ ثُمَّ لا تُنْصَرُونَ} وقال سبحانه : { وَتُوبُوا إِلَى اللَّهِ جَمِيعًا أَيُّهَا الْمُؤْمِنُونَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ } والآيات في هذا المعنى كثيرة )) أهـ .

 الفتوى الثانية للعلامة الإمام عبد العزيز بن باز – رحمه الله - :
. ذكر الإمام عبد العزيز بن باز – رحمه الله - في (جريدة المسلمون والشرق الأوسط - 9 جمادى الأولى 1417هـ) : أن أسامة بن لادن من المفسدين في الأرض، ويتحرى طرق الشر الفاسدة وخرج عن طاعة ولي الأمر.

 فتوى المحدث الشيخ مقبل بن هادي الوادعي – رحمه الله - :
في لقاء مع علامة اليمن الشيخ مقبل بن هادي الوادعي - رحمه الله- في جريدة الرأي العام الكويتية بتاريخ 19/12/1998 العدد : 11503 قال الشيخ مقبل -رحمه الله- : (( أبرأ إلى الله من بن لادن فهوشؤم وبلاء على الأمة وأعمــاله شر )).
و في نفس اللقاء Sad( السائل : الملاحظ أن المسلمين يتعرضون للمضايقات في الدول الغربية بمجرد حدوث انفجار في أي مكان في العالم ؟
أجاب الشيخ مقبل : أعلم ذلك ، وقد اتصل بي بعض الأخوة من بريطانيا يشكون التضييق عليهم ، ويسألون عما إذا كان يجوز لهم إعلان البراءة من أسامة بن لادن ، فقلنا لهم تبرأنا منه ومن أعماله منذ زمن بعيد ، والواقع يشهد أن المسلمين في دول الغرب مضيق عليهم بسبب الحركات التي تغذيها حركة الإخوان المفلسين أو غيرهم ، والله المستعان . السائل : ألم تقدم نصيحة إلى أسامة بن لادن ؟
أجاب الشيخ : لقد أرسلت نصائح لكن الله أعلم إن كانت وصلت أم لا ، وقد جاءنا منهم أخوة يعرضون مساعدتهم لنا وإعانتهم حتى ندعو إلى الله ، وبعد ذلك فوجئنا بهم يرسلون مالا ويطلبون منا توزيعه على رؤساء القبائل لشراء مدافع ورشاشات ، ولكنني رفضت عرضهم ، وطلبت منهم ألا يأتوا إلى منزلي ثانية ، وأوضحت لهم أن عملنا هو دعوي فقط ولن نسمح لطلبتنا بغير ذلك )) أهـ.

. وقال الشيخ مقبل – رحمه الله - في كتاب (تحفة المجيب) من تسجيل بتاريخ 18 صفر 1417 هـ تحت عنوان (من وراء التفجيرات في أرض الحرمين؟ ) : (( وكذلك إسناد الأمور إلى الجهال، فقد روى البخاري ومسلم في "صحيحيهما" عن عبدالله بن عمرو رضي الله عنهما قال: قال رسول الله صلى الله عليه وعلى آله وسلم : (( إنّ الله لا يقبض العلم انتزاعًا ينتزعه من العباد، ولكن يقبض العلم بقبض العلماء، حتّى إذا لم يبق عالمًا اتّخذ النّاس رءوسًا جهّالاً، فسئلوا فأفتوا بغير علم فضلّوا وأضلّوا )).
كما يقال: العالم الفلاني ما يعرف عن الواقع شيئًا، أو عالم جامد، تنفير، كما تقول مجلة "السنة" التي ينبغي أن تسمى بمجلة "البدعة"، فقد ظهرت عداوتها لأهل السنة من قضية الخليج.
وأقول: إن الناس منذ تركوا الرجوع إلى العلماء تخبطوا يقول الله عز وجل: {وإذا جاءهم أمر من الأمن أو الخوف أذاعوا به ولو ردّوه إلى الرّسول وإلى أولي الأمر منهم لعلمه الّذين يستنبطونه منهم }، وأولي الأمر هم العلماء والأمراء والعقلاء الصالحون.
وقارون عند أن خرج على قومه في زينته قال أهل الدنيا: {يا ليت لنا مثل ما أوتي قارون إنّه لذو حظّ عظيم * وقال الّذين أوتوا العلم ويلكم ثواب الله خير لمن آمن وعمل صالحًا ولا يلقّاها إلاّ الصّابرون }.
والعلماء يضعون الأشياء مواضعها: {وتلك الأمثال نضربها للنّاس وما يعقلها إلاّ العالمون}، {إنّ في ذلك لآيات للعالمين }، {إنّما يخشى الله من عباده العلماء }، {يرفع الله الّذين آمنوا منكم والّذين أوتوا العلم درجات }. فهل يرفع الله أهل العلم أم أصحاب الثورات والانقلابات وقد جاء في "صحيح البخاري" عن أبي هريرة رضي الله عنه أنّ النّبيّ سئل: متى السّاعة؟ فقال: (( إذا وسّد الأمر إلى غير أهله فانتظر السّاعة)) رئيس حزب وهو جاهل.
ومن الأمثلة على هذه الفتن الفتنة التي كادت تدبر لليمن من قبل أسامة بن لادن إذا قيل له: نريد مبلغ عشرين ألف ريال سعودي نبني بها مسجدًا في بلد كذا . فيقول: ليس عندنا إمكانيات، سنعطي إن شاء الله بقدر إمكانياتنا. وإذا قيل له: نريد مدفعًا ورشاشًا وغيرهما. فيقول: خذ هذه مائة ألف (أو أكثر) وإن شاء الله سيأتي الباقي )) أهـ .

 فتوى الشيخ العلامة أحمد النجمي – حفظه الله - :
. سئل الشيخ العلامة أحمد النجمي–حفظه الله-:
أحسن الله إليك هذا سائل يقول قد صح النبي عليه الصلاة و السلام أنه قال : (( لعن الله من آوى محدثاً ))،هل هذا الحديث ينطبق على دولة طالبان و خاصة أنهم يؤون الخوارج ويعدونهم في معسكر الفاروق الذي يشرف عليه أسامة بن لادن و فيه أربعة فصائل: الفصيل الأول فصيل المعتم ، وفصيل الشهراني ، و فصيل الهاجري ، وفصيل السعيد ، وهؤلاء الأربعة هم الذين فجروا في العليا ، و يكفرون الحكام و يكفرون العلماء في هذه البلاد ؟
فأجاب الشيخ -حفظه الله-: (( لا شك أن هؤلاء يعتبروا محدثين،و هؤلاء الذين آووهم داخلون في هذا الوعيد الذي قاله النبي صلى الله عليه وسلم و اللعنة التي لعنها من فعل ذلك، (( لعن الله من آوى محدثاً )) فلو أن واحداً قتل بغير حق و أنت أويته و قلت لأصحاب الدم ما لكم عليه سبيل و منعتهم ، ألست تعتبر مؤوياً للمحدثين ! )) أهـ.

 فتوى معالي الشيخ صالح آل الشيخ – حفظه الله - :
. قال معالي الشيخ صالح آل الشيخ في (جريدة الرياض )بتاريخ ( 8/11/2001 ) في جانب الانحراف في فهم الإسلام ، هذا له أسباب كثيرة جداً ، لكن من أهمها أن المعلم في التعليم ما قبل الجامعي يحتاج إلى نظرة جادة ، أنا لست مع الذين يقولون إن المشكلة في المناهج ، إن المشكلة في المعلم والمعلم الآن يعطي منهجاً مختصراً ، وهذا المنهج لو أتينا ونشرحه مثلاً خذ منهج العقيدة في المتوسط هذا المنهج يمكن أن نقرأه في يوم كله من أوله إلى أخره لأنه كله عشرون صفحة أو ثلاثون صفحة، وهو الآن (المعلم) يعلّم هذا المنهج لمدة سنة أو كل يوم ساعة، هنا الشرح الذي سيكون، أن بعض المعلمين عندما يعطي المعاني غير الصحيحة وأنا واجهت هذا عند أولادي حيث يأتون ويقولون إن هذه معناها كذا وكذا ومفهومها كذا وتطبيقها بهذا الشكل، ويكون هذا خلاف الصحيح حتى في مسائل التوحيد والعقيدة يطبقونها بشكل خاطئ، والمنهج هو نفس المنهج الديني الذي درستموه كلكم..فلماذا قبل ثلاثين سنة لم يؤد إلى انحراف أو غلو ديني ولم يعط إلا خلال الخمس عشرة سنة الأخيرة؟ وفي الخمس عشرة سنة الأخيرة صار هناك اندفاع كبير جداً من الشباب يحتاج إلى علاج.
ومن أهم أسبابه هو المعلم ، ولهذا أقول من الضروري أن يكون المعلم للموضوعات الشرعية والدينية معداً إعداداً صحيحاً وليس كل متخرج في كلية شرعية أو من كلية إسلامية يصلح لأن يعلم.إن المعلم يحتاج حتى تضبطه إلى إعداد أولاً ويحتاج إلى كتاب معلم مفصل لا يخرج عنه، وإذا خرج عن كتاب المعلم هذا يحاسب عليه لأن كتاب المعلم لا وجود له في المسائل الدينية، هناك كتاب الفقه، كتاب التوحيد، كتاب التفسير، لكن أين الشرح ومن أن يأتي به يعطونك مدارس كثيرة جداً. حتى إنه في هذه الأزمة ربما سمعتم بعض المدرسين يمجد أسامة بن لادن وهذا خلل في فهم الإسلام )) أهـ.


(09-11-2010, 06:41 AM)Admin Wrote:
This post was last modified: 08-19-2009, 05:19 PM by Abdulloh Salafiy.

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Меҳмон   08-19-2009, 08:04 PM
#2
Фатауа шейха Салиха аль-Фаузана относительно Усамы бин Ладена, аль-Факихи, аль-Мас’ари и их единомышленников, которые побуждают молодежь к мятежу и призывают их к сомнительному джихаду.
نص السؤال
أن نصفه بأنه من الخوارج ، لا سيما وأنه مؤيد للتفجيرات في بلادنا وغيرها ؟

نص الجواب

كل من إعتنق هذا الفكر فهو من الخوارج
كل من إعتنق هذا الفكر ودعا إليه وحرٌض عليه فهو من الخوارج بقطع النظر عن اسمه وعن مكانه

فهذه قاعدة أن كل من دعا الى هذا الفكر وهو الخروج على ولاة الأمور وتكفير المسلمين واستباحة دماء المسلمين فهو من الخوارج

الشيخ صالح الفوزان

Вопрос. Уважаемый шейх, да хранит вас Всевышний Аллах. Не является для вас секретом тот факт, что Усама бин Ладен, распространяет нечестие на земле и призывает к этому молодежь. Мой вопрос таков, можем ли мы называть этого человека хариджитом? Ведь он поддерживает совершение взрывов, как в нашей стране, так и в других странах.

Ответ. Всякий кто носит в себе подобные убеждения, является хариджитом. Так же относится к хариджитам тот, кто носит в себе подобные убеждения, призывает и побуждает к ним людей, в независимости от места его жительства и его личности. И это правило: тот, кто призывает людей к мятежу против правителя, к такфиру (обвинению в неверии) мусульман, и к убийству мусульман, тот является хариджитом. Шейх Салих аль-Фаузан.
نص السؤال

هذا سائل فضيلة الشيخ يقول : لماذا لا تصدر فتاوى من هيئة كبار العلماء تحذر من رءوس الخوارج مثل ابن لادن والظواهري والفقيه حتى لا يغتر بهم كثير من الناس وخاصة الشباب ؟

نص الجواب

ظاهر من هيئة كبار العلماء عدة قرارات فى التنديد بهذه الأعمال وأصحابها
عدة قرارات ظهرت وفى ظمنها التنديد بمن يدبرونها ومن يخططون لها يدخلون فى هذا ما فى شك

الشيخ صالح الفوزان

Вопрос. Уважаемый шейх! Человек, задающий вопрос спрашивает: почему же Комитет больших ученых не выносит фатуа о таких руководителях хариджитов как Усама бин Ладен, аз-Завахири, аль-Факихи и тем самым не удерживают от них людей, а особенно молодежь, которую они обманывают?

Ответ. Комитет больших ученых выносили подобное решение несколько раз и критиковали подобные деяния и тех, кто их совершает. По этому поводу было вынесено несколько решений и в эту категорию, безусловно, относятся те люди, которые руководят этими действиями и подготавливают планы действий. Шейх Салих аль-Фаузан.
نص السؤال
أحسن الله إليكم صاحب الفضيلة، هذا سائل يقول : أرجو قراءة السؤال على الشيخ كما كتبته وإلا والله ما جُعِلتم في حل وأنا خصيمك بين يدي الله عز وجل يقول السائل : هل المشعري والفقيه وأسامة بن لادن يسمون ممن فارق الجماعة ؟ وما رأيكم بمن يقول أن الشيخ ابن باز لم يتكلم في أسامة بن لادن والفتوى المنسوبة إلى الشيخ مكذوبة عليه، ويُحْتج كثيرا بهذه المقولة ؟
نص الإجابة

الجواب
أما الفقيه, اسامة بن لادن و المشعري انتم تحكمون عليهم من افعالهم و اقوالهم و هي موجودة. لا تكذبوا عليهم و لكن احكموا عليهم بما ظهر منهم من التصرفات.
و أما الفتوى المكذوبة على الشيخ الحقيقة هو ان الكاذب هو الذي يقول إنها مكذوبة. و هي ليست مكذوبة و نحن سمعناها من الشيخ رحمه الله و كتبت في فتاواه و قرئت عليه و هو حي. و قرئت فتاواه يعد وفاته على المشايخ فأقروها. من يقول انها مكذوبة فهو الكاذب.


Вопрос. Уважаемый шейх! Да воздаст вам Всевышний Аллах добром! Человек, задающий вопрос говорит: я прошу, что бы вы прочитали мой вопрос именно так, как я его написал. Клянусь Аллахом, в противном случае я не прощу, и в Судный день буду требовать у Аллаха свои права. Являются ли аль-Мас’ари, аль-Факихи и Усама бин Ладен отошедшими от джамаата? Что вы можете сказать о тех людях, которые говорят: «Шейх Ибн Баз не придерживался негативного мнения о Усаме бин Ладене, а фатуа от его имени о нём – это ложь», ведь они приводят эти слова как довод?
Ответ: «Что касается аль-Факихи, Масари и Бин Ладена, то вы судите о них по их словам и делам, это есть. Однако не приписывайте им ложь, но делайте вывод о них согласно их отклонениям! А что касается того, кто заявляет, что фатуа шейха Ибн База ложное, тот сам лжец! Это фатуа не вымышлено, мы сами слышали эти слова от шейха, да смилуется над ним Аллах, она написана в его фатауах, и это было зачитано ему, когда он еще был живым. И это фатауа читалось шейхам после его смерти, и они подтвердили это. Поэтому тот, кто говорит, что это фатуа ложное, тот сам лжец!»


http://www.alfawzan.ws/AlFawzan/FatawaSe...ageID=7071

http://www.alfawzan.ws/AlFawzan/FatawaSe...ageID=6587

http://www.alfawzan.ws/AlFawzan/FatawaSe...ageID=1309
This post was last modified: 08-19-2009, 08:04 PM by Меҳмон.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Admin   10-01-2010, 11:09 PM
#3
Ал-Қоида, Бин Ладин, Зарақовий ва бошқалар борасида уламоларнинг сўзлари

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Оламлар Роббиси - Аллоҳга ҳамдлар, пайғамбаримиз Муҳаммадга, унинг оиласи ва барча саҳобаларига Аллоҳнинг салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Бин Ладин, Зарақовий ва шу кабилар ким ўзи? «Ал-Қоида» ташкилоти қандай ташкилот ва унинг тутган йўли тўғрими?
Ушбу саволлар, бугунги кунда кўпчилик мусулмонларни қизиқтираётган саволдир. Ким учундир бу инсонлар диндор одамлар ва халқ қаҳрамонидир. «Ал-Қоида» эса – Ислом озодлик армиясидир. Кимдир учун эса улар Ислом жиҳоди номи остида ер юзида фасод тарқатаётган оддий бир босқинчилардир.
Хайриятки, бизни бу одамлар ва бу ташкилотнинг ҳаракат ва қилмишларига нисбатан оддий одамларнинг фикри қизиқтирмайди. Бизни айни уламоларнинг – пайғамбарларнинг меросхўри бўлган ва Аллоҳ таоло билмаганимизда мурожаат қилишимизга амр этган, «аҳли сунна» уламоларининг фикри қизиқтиради. Аллоҳ таоло айтади:
«Агар (бу ҳақда) билмайдиган бўлсангизлар, аҳли илмларидан сўранглар!» (Наҳл: 43).

Шайх Ибн Боз фатвоси:
Аллоҳнинг мадади билан ушбу юз йилликнинг имоми – шайх Абдулазиз ибн Бознинг сўзлари билан бошлаймиз. У айтади: «Усома бин Ладин – ерда фасод тарқатувчилардандир!» (Қаранг: «Жаридатул-муслимин» № 607. 8/5/1417 ҳ.й.).
Айтиб ўтишимиз лозимки, баъзи одамлар шайх Ибн Бознинг Бин Ладин борасидаги ушбу сўзларининг саҳиҳлиги ҳақидаги шубҳаларни тарқатишмоқда. Бунга шайх Ибн Жибриннинг фатвоси сабаб бўлди. Шайх Жибринга берилган: «Шайх Ибн Боз ўз фатволарида айтганидек, Усома Бин Ладин ерда фасод тарқатувчиларданми?» саволга мана бундай жавоб бердилар: «Шайх Ибн Боз бундай демаган, бу унга нисбат берилган гап».
Аслида эса шайх Жибрин адашди ва эҳтимолки, у ўз устозининг бу сўзларни айтганини билмаган бўлса керак. Шайх Ибн Бознинг бу сўзларини бошқа уламолар тасдиқлаган. Масалан, шайх Солиҳ Фавзондан бу ҳақида сўрашди: «Ҳурматли шайх. Аллоҳ сизга яхшилик қилсин. Савол берувчи одам айтмоқда: «Мен саволимни айни қандай ёзган бўлсам, худди шундай қилиб ўқиб беришингизни илтимос қиламан. Аллоҳга қасамки, акс ҳолда мен кечирмайман ва Қиёмат куни Аллоҳдан ўз ҳаққимнм талаб қиламан! Ал-Масъарий, ал-Фақиҳий ва Усома Бин Ладин мусулмонлар жамоасидан ажралганлар ҳисобландими? «Шайх Ибн Боз Усома Бин Ладинга нисбатан ёмон фикрда бўлмаганлар. Унинг номидан айтилган у ҳақидаги фатво эса - ёлғондир» деяётган одамлар ҳақида нима дея оласиз? Ахир одамлар бу гапни далил сифатида келтирмоқдалар»».
Шайх Фавзон жавоб бердилар: «Ал-Фақиҳий, ал-Масъарий ва Бин Ладинга келсак, сиз улар борасида уларнинг сўз ва амалларига асосланиб баҳо бермоқдасиз, бу бор нарса. Бироқ уларга ёлғонни нисбатан берманг, аммо хатоларига асосланиб улар ҳақидаги хулосангизни қилинг. Шайх Ибн Бознинг фатвосини ёлғон деб даъво қилаётганларга келсак, унинг ўзи ёлғончидир! Бу фатво уйдирма эмас. Биз ўзимиз ушбу сўзларни шайх раҳимаҳуллоҳдан эшитганмиз. Бу унинг фатволарида ёзилган ва у (фатво) унга ҳали тириклик чоғида ўқиб берилган эди. Шунингдек бу фатво унинг вафотидан кейин шайхларга ўқиб берилган ва улар уни тасдиқлашган. Шунинг учун ҳам кимки ушбу фатовни ёлғон деса, ўзи ёлғончидир!» (Қаранг: «Фатава ал-Фавзан» № 7071).
http://www.alfawzan.ws/AlFawzan/FatawaSe...ageID=7071
Юклаб олиш
[mp3]http://tavhid.com/downloads/files/00233-04_favzon_bin_ladin_haqida.mp3[/mp3]
Бироқ шайх Фавзон шайх Жибринни ёлғончи деб атади дейишлик мумкин эмас. Чунки шайх Фавзон умумий қилиб гапирдилар. Шайх Жибринга келсак, унинг хато қилганида ажабланарли жойи йўқ. Ахир у ўзининг устози Ибн Бознинг бу сўзларини билмаган бўлиши мумкинку.
Шайх Ибн Бознинг Бин Ладин ва у кабилар борасидаги фикрига унинг бошқа фатвоси ойдинлик киритади. Шайх Ибн Боз унда айтади: «Ҳозирда Муҳаммад ал-Масъарий, Саъд ал-Фақиҳ ва буларга ўхшашларнинг қилаётган ёлғон даъватлари шак-шубҳасиз катта ёвузликдир. Улар катта ёмонлик ва чуқур фасод даъватчиларидир. Уларнинг варақаларидан огоҳ қилиш, уларга суянмаслик лозим. Шунингдек, фасод, ёмонлик, ботил ва фитнага олиб борувчи барча ишларда уларга ёрдам бермаслик лозим. Чунки Аллоҳ яхшилик ва тақвода ёрдамлашишга буюради. Фасод, ёмонлик, ёлғонни тарқатиш, фирқаланишга сабаб бўладиган ва тинчлик осмонини ғубор билан булғашга сабабчи бўлган ва шу каби ботил даъватларни тарқатишда ёрдамлашишга буюрмаган. Ал-Фақиҳий ёки ал-Масъарий ёки улар каби ёлғон ва ёвузлик даъватчилари тарқатаётган нарсаларни тарқатиш мумкин эмас. Шунингдек, улар бу йўлларини тарк қилишлари учун уларга насиҳат қилиш керак...
Менинг ал-Масъарий, ал-Фақиҳий, Бин Ладин ва барча уларнинг йўлларини танлаганларга насиҳатим шуки, улар ушбу ҳалокатли йўлларини тарк қилишсин, Аллоҳдан қўрқишсин ва унинг ғазабидан ҳазир бўлишсин, рушду ҳидоятига қайтишсин. Қилиб ўтган қилмишларидан Аллоҳга тавба қилишсин!»
(Қаранг: «Фатава Ибн Баз» 9/100).
Шайх Ибн Бознинг ушбу сўзлари унинг фатволар тўпламига киритилган. Бу сўзларни шунингдек овозли кўриниши мавжуд. Қуйидаги манзилдан уларни эшитишингиз мумкин:
Юклаб олиш
[mp3]http://tavhid.com/downloads/files/bin_baz_duat_batil.mp3[/mp3]

Шайх Солиҳ Фавзон фатвоси:
Шайх Солиҳ Фавзондан сўрашди: «Ҳурматли шайх ҳафизаҳуллоҳ. Усома бин Ладин ерда фасод тарқатаётгани ва бунга ёшларни даъват этаётгани ҳеч кимга сир эмас. Менинг саволим қуйидагича: биз бу кимсани ҳавориж дея номлай оламизми? Ахир у хоҳ бизнинг юртимизда бўлсин, хоҳ бошқа юртлардаги портлатиш ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди».
У жавоб берди: «Ҳар қандай бу каби эътиқодда бўлган инсон ҳавориждир. Яна бу каби эътиқодда бўлган, яшаш жойи ва шахсияти ким бўлишидан қатъий назар унга (эътиқодига) одамларни даъват қилган ва ундаган кимса ҳаворижлардандир. Бу қоидадир: кимки одамларни мусулмон ҳукмдорга қарши чиқишга, мусулмонларни такфир (кофирликда айблашга) қилишга, ҳамда мусулмонларни ўлдиришга даъват қилса, ўша ҳавориждир!» (Қаранг: «Фатава ал-Фавзан» № 6587).
http://www.alfawzan.ws/AlFawzan/FatawaSe...ageID=6587
Юклаб олиш
[mp3]http://tavhid.com/downloads/files/00203-18_favzon_bin_ladin_haqida.mp3[/mp3]

Шайх Аҳмад Нажмий фатвоси:
Шайх Аҳмад Нажмийдан сўрашди: «Баъзи одамларнинг айтишича, Бин Ладин кутилаётган Маҳдий эмиш ва уни мўминларнинг амири деб номламоқдалар. Сиз бунга қандай изоҳ берасиз?»
Шайх жавоб берди: «Бу одамлар – шайтонлардир! Бин Ладин – ҳабис шайтон ва ҳавориждир. Ҳеч кимга уни мақташ мумкин эмас! Уни мақтаётганларга келсак, бу уларнинг у каби худди шундай ҳавориж эканининг далилидир».
Юклаб олиш
[mp3]http://tavhid.com/downloads/files/najmiy_bin_ladin_haqida.mp3[/mp3]

Шайх Абдулмуҳсин ал-Аббод фатвоси:
Шайх Абдулмуҳсин ал-Аббоддан сўрашди: «Баъзи одамларнинг айтишича, бугунги кунимиздаги «ал-Қоида» ташкилоти – ҳаворижлар экан. Бошқалар эса уларни мужоҳидлар деб айтишмоқда. Сизнинг фикрингиз қандай?»
Шайх ал-Аббод қисқа ва аниқ жавоб бердилар: «Ҳа, улар шайтон йўлидаги мужоҳидлардир».
Юклаб олиш
[mp3]http://tavhid.com/downloads/files/abbod_al_qoida_haqida.mp3[/mp3]

Шайх Солиҳ ал-Луҳайдон фатвоси:
Шайх Солиҳ ал-Луҳайдондан сўрашди: «Мусулмон кишининг Бин Ладин бошчилигидаги «ал-Қоида» ташкилотига нисбатан қандай муносабатда бўлмоғи лозим?»
Шайх жавоб бердилар: «Бу ташкилотда яхшилик йўқ! Улар мусулмонлар орасини парчаладилар, ҳалокат ва ёвузлик сабабчиси бўлдилар, ҳамда қон тўкдилар!»
http://www.sohari.com/nawader_v/fatawe/l...a3edah.ram
Юклаб олиш
[mp3]http://tavhid.com/downloads/files/luhaydon_al_qoida_haqida.mp3[/mp3]

Муфтий, шайх Абдулазиз Оли Шайх фатвоси:
Шайх Абдулазиз Оли Шайхдан сўрашди: «Бин Ладин адашган дейиш мумкинми? Шунингдек, етарли илмга эга бўлмаган мусулмон унинг интернетда жойлаштирилган чиқишларини эшитиши мумкинми?»
Шайх жавоб берди: «Эй менинг биродарларим! Улар ёвузлик ва фасод сабабчиларидир! Улар ўз йўлларида адашганларида шубҳа йўқ. Энг бошидан, ва мен ўйлайманки ҳозиргача улар Ислом душманлари ҳаракатининг самарасидир. Ислом душманларинг ўзи уларни етиштирди. Улар Ислом душманлари сояси остида яшайдилар. Улар нима остида ниқобланмасинлар, улар Ислом душманларидир ва қолган Ислом душманларига ёрдам бермоқдалар».
Юклаб олиш
[mp3]http://tavhid.com/downloads/files/abdulaziz_oli_shayx_bin_ladin_haqida.mp3[/mp3]

Шайх Муқбил ибн Ходий фатвоси:
Шайх Муқбил ибн Ходий деди: «Мен Усома бин Ладиндан (унинг қилмишларини инкор қилиб, ундан воз кечган ҳолимда) Аллоҳга суянаман. Усома шум, уммат бошига тушган балодир. Унинг амаллари ёмонликдир».
Унга айтишди: «Ер юзининг барча бурчакларидаги портлашлар сабабидан Европа давлатларидаги мусулмонларни сиқувга олишмоқда».
Шайх жавоб берди: «Мени бундан хабарим бор. Менга Британиядан биродарлар сиқувга олинаётганлари сабабидан арз қилиб қўнғироқ қилишди ва сўрашди: уларга Усома бин Ладинга дахлдорликларини очиқчасига инкор этишлари жоизми? Биз айтдикки, биз ундан ва унинг қилмишларидан аллақачон воз кечганмиз. Воқелик шу нарсани кўрсатмоқдаки, Европа давлатларидаги мусулмонлар ихвон ал-муфлисин (омадсиз биродарлар) ва шу кабилар парваришлаган турли партиялар сабабидан сиқувга олинмоқда» (Қаранг: «Жарида ар-роъюл-ъамм» № 11503).
Яна шайх Муқбил айтганлар: «Эй Аллоҳ, Усома бин Ладин, Абу Ҳазм ва ҳар қайси Ислом юртларида фитна тарқатувчиларни ушлагин! Эй Аллоҳ, уларнинг умуртқаларини синдиргин!»
Бу ва бошқа кўпгина сўзларни шайх Муқбилнинг қуйидаги манзилда жойлашган маърузасини юклаб эшитишингиз мумкин:
Юклаб олиш
[mp3]http://tavhid.com/downloads/files/muqbil_bin_ladin_haqida.mp3[/mp3]

Шайх Солиҳ Оли Шайх фатвоси:
Шайх Солиҳ Оли Шайх деди: «Сиз баъзи муаллимларнинг Усома бин Ладинни мақтаганини эшитган бўлишингиз мумкин. Бу эса Исломни тушунишдаги хатоликдир» (Қаранг: «Жарида ар-Рияд» 8/11/2001).

Шайх Солиҳ Суҳаймий фатвоси:
Шайх Солиҳ Суҳаймийдан сўрашди: ««Биз аз-Зарақовийни яхши кўрмаймиз ҳам, ҳақорат ҳам қилмаймиз. Чунки у аҳли илмлардандир» деб айтаётганларга бизнинг муносабатимиз қандай бўлиши лозим?»
Шайх жавоб берди: «Баъзи жойларда гаплари тарқалган ушбу даъватчилар сабабидан бирлари адашди, бошқаси хиёнатга учради ва учинчилари ўлдирилди. Қанчадан қанча мусулмонлар адолатсиз ва душманона ўлдирилди. Яна, қони ҳаром қилинган, мусулмонлар билан аҳди бўлган кофирларни гапирмаса ҳам бўлади! Бу сўзлар ва жоҳилларнинг гапираётган нарсалари сизни адаштирмасин!
Мен сиздан сўрайман: Унинг (Зарақовийнинг) устозлари ким?! У мусулмонларга қотиллик ва вайроналикдан бошқа нима қолдирди?!
Ҳеч нарса! На у, на Усома бин Ладин, на улардан бўлган бошқа даъватчилар (ҳеч нарса қолдирмадилар)!...
Аллоҳга қасамки, 11 сентаябр воқеаси содир этилишидан аввал Ислом ёйилаётган эди. Ушбу воқеа содир этилмасидан икки ҳафта олдин мен Америкада, Филаделфияда исломий семинарда (давра) эдим. Одамлар Аллоҳнинг динига тўдалашиб кираётган эди! Бу ҳолат Америка, Британия, Ҳиндистон, Хитойда бўлаётган эди, диний мактаблар очилаётган эди...
Буларнинг барчаси қани энди?! Қани ўша ўқув масканлари?! Улар борми?! Йўқ!...
Ҳозир ғарб мамлакатларидаги мусулмонлар бошларини юқори кўтариб юрганларидан кейин, бошларини қуйи қилиб юришибди, ҳижоблар ечилди. Баъзи инсонларнинг бу воқеа (11 сентябр) одамларнинг Исломга қизиқа бошлашига ва уни қабул қила бошлаганларига сабаб бўлди деган баёнотлари сизларни адаштириб қўймасин. Аллоҳга қасамки, бу ёлғон! Ҳозир Америкадаги 150 та даъватчи биродарларимиз шу ерда, улар ҳозир Маккадалар, шайхлардан икки ҳафтадан бери илм талаб қилмоқдалар. Бир ҳафта Маккада ва бир ҳафта Мадинада бўлдилар. Улар Умрага келишди. Мана ўшалардан сўранг у ерда нима бўлганини. Уларнинг барчаси толиби илм, уларнинг барчаси ҳозир Маккада. Филаделфияда ҳижобли аёллар жуда кўп эди. Ҳозир эса у шунчаки ҳижоблари ечилган шаҳар ва бор нарса йўқ бўлди. Бунга сабаб ҳаворижлар!...
Илмни илми бордан олиш керак. Бу одамларга келсак (Зарақовий ва Бин Ладин кабиларга), бизнинг уларда ҳожатимиз йўқ! Уларнинг баъзилар ҳаётдан кўз юмиб бўлган ва биз унинг Роббиси ҳузуридаги хотимаси қандайлигини билмаймиз. Бироқ у сабабли бирорта мусулмон фойда кўрмади, аксинча, улар Исломга зарар келтирдилар ва уларнинг зарарининг мавжудлиги тўхтамаган.
Ҳақиқий уламоларга эргашинг, уларни зиёрат қилинг. Чунки илм, унга эришиш учун интилиш орқали эгалланади. Илм – бу эҳтирослар эмас! Илм – бу нашидлар эмас! Илм – бу театр саҳналари эмас! Илм бу дискларга ёзилган оддий овозлар эмас! Илм – уни уламолардан бевосита эгаллашдир!
Аллоҳ айтади:

«Қачон уларга (жангга кетган мусулмон аскарлар ҳақида) тинчлик ёки хавф-хатар (яъни ғалаба ёки мағлубият) хабари келса, уни ёйиб юборадилар. Агар (улар ўзларига келган хабарни ҳар кимга ёйиб юрмасдан) пайғамбарга ва ўзларидан бўлган бошлиқларгагина етказганларида эди, уни (яъни мана шу хабарнинг ҳақиқатини) билмоқчи бўлган кишилар ўшалардан билган бўлар эдилар» (Нисо: 83)» («Ан аз-Зарақавий ва Бин Ладин»).
http://www.alsoheemy.net/play.php?catsmktba=1016
Юклаб олиш
[mp3]http://tavhid.com/downloads/files/M006_suhaymiy_zaraqoviy_bin_ladin_haqida.mp3[/mp3]

Кенг тарқалган шубҳаларга жавоб

Бир қарашда, шунча уламонинг сўзи, кўплаб мусулмонларни қизиқтираётган, тўхтаб ўтилган нарсаларни тушуниш учун етарлидек. Аммо баъзи фитна ва шубҳа тарафдорлари пайдо бўлиб, интернетда шайх Ибн Усайминнинг Бин Ладинни мақтагани ҳақидаги сўзлари ёзилган аудио ёзувни тарқатишни бошламоқда.
Бунга жавоб жуда оддий:
Бинринчидан, шайх Ибн Усайминнинг Бин Ладин ҳақида айтган мақтови биринчи афғон уруши даврида эди. Бироқ ўша даврдан кейин орада кўп вақт ўтди ва Бин Ладин ўша даврдаги Бин Ладин эмас.
Иккинчидан, шайх Ибн Усайминни ҳозирги Бин Ладин тарафдори қилиб кўрсатишга ҳаракат қилаётганлар, унга нисбатан туҳмат қилмоқдалар. Чунки, бундан гўёки шайх Ибн Усаймин Бин Ладиннинг Саудия Арабистонини кофирликда айблаши, бу ва бошқа давлатларда у томонидан уюштирилган портлатишларига рози бўлгани келиб чиқмоқда.
Аслида эса шайх Ибн Усайминнинг бу борадаги фикрлари жуда яхши маълум. У киши бу ишларни оқламаган ва бу каби ҳаракатларни, ким қилишидан ва ким уюштиришидан қатъий назар, хоҳ у Бин Ладин бўлсин, хоҳ бошқаси бўлсин, ниҳоятда қаттиқ қоралаган. Саудия Арабистонида содир этилган мана шу каби террорчилик ҳаракатларининг биридан сўнг шайх Ибн Усаймин дедилар: «Шубҳа йўқки, бу каби ҳаракатлардан ақли бор ҳар қандай инсон рози бўлмайди, айниқса мўмин. Чунки бу Қуръон ва Суннатга зиддир. Бунда Исломга ичидан ҳам, ташидан ҳам зарар бор. Бу улкан жиноят, аммо золимлар муваффақиятга эришмайдилар. Яқинда иншааллоҳ улар ўзларининг «мукофот»ларини тўлиқ оладилар. Илм талабида бўлган толиби илмлар одамларга ушбу йўл – расво йўл, ҳаворижларнинг йўли эканини тушунтириб беришлари вожибдир. Улар (ҳаворижлар), мушрикларнинг қонини қўйиб, мусулмонларнинг қонини тўкишни ҳалол қилиб олдилар» (Қаранг: «Фатава аш-шаръия фи қадая ал-асрия» 47).
Ахир бу сўзларни айтган кимса Бин Ладиннинг манҳажини оқлайдими?!
Учинчидан, шайх Ибн Усаймин шайх Ибн Бознинг: «Менинг ал-Масъарий, ал-Фақиҳий, Бин Ладин ва барча уларнинг йўлларини танлаганларга насиҳатим шуки, улар ушбу ҳалокатли йўлларини тарк қилишсин, Аллоҳдан қўрқишсин ва унинг ғазабидан ҳазир бўлишсин, рушду ҳидоятига қайтишсин. Қилиб ўтган қилмишларидан Аллоҳга тавба қилишсин!» (Қаранг: «Фатава Ибн Баз» 9/100), фатвосини қўллаб-қувватлаб айтган сўзи ушбу масалага нуқта қўяди.
Шайх Ибн Усаймин айни ўша, ал-Масъарий, ал-Фақиҳий ва бошқалар тарқатаётган варақалар ҳақида деди: «Охирги вақтларда юртимиз ташқарисида варақалар тарқалибди. Балки бу бизнинг юртларда ёзилган бўлиши ҳам мумкин. Уларда ҳукмдорлар қораланган. Унда улар (ҳукмдорлар) қилган яхшиликларнинг бирортаси қайд этилмаган. Бу эса шубҳасиз ғийбат, демак уни ўқиш ҳаром! Буни одамлар орасида тарқатиш ҳеч кимга жоиз эмас. Ким буни кўрса йиртиши ёки ёқиб юбориши керак. Чунки бу фитна, зулм ва бебошликни келтириб чиқаради. Дарҳақиқат, бундан ушбу давлат муфтийси – бизнинг устозимиз Абдулазиз ибн Боз ҳафизаҳуллоҳ, огоҳлантирди. У бундан огоҳ қилди, ҳамда ушбу варақалар катта фитна ва ҳукумат билан халқ орасини парчалаш сабабчиси эканини тушунтириб берди. Шунингдек мен ҳам бундан огоҳ қиламан. Яна бизнинг бошқа биродарлар – уламолар ўз қавмларини ушбу варақаларни тарқатишдан огоҳлантирадилар».
Шайх Ибн Усайминнинг ушбу маърузасини у кишининг сайтидан юклаб олишингиз мумкин:
http://www.binothaimeen.com/sound/snd/a0188/a0188-45.rm
Зикр қилиб ўтилган сўзлар 11 минут, 20 секунддан бошланади.
Юклаб олиш
[mp3]http://tavhid.com/downloads/files/a0188-45_ibn_usaymin.mp3[/mp3]
Шунча айтилган гапдан сўнг, ким шайх Ибн Усаймин Бин Ладинни қўллаб қувватлайди дея олади?! Фақатгина каззоб, ўз нафси-ҳавосига эргашгангина бундай дейиши мумкин. Агар Ибн Усаймин ўша Бин Ладиннинг жамоати тарқатаётган варақалардан огоҳ қилган экан, ҳамда шайх Ибн Боз Бин Ладин ва жамоатининг йўли – ҳалокат, деган фатвосини қўллаб қувватлаётган экан, қандай қилиб у Бин Ладин манҳажини қўллаб-қувватлаши мумкин.
Шунингдек Усома бин Ладиндан шайх Абдулмалик Рамазоний ва шайх Валид ибн Сайф ан-Наср огоҳлантиришган. Уларда Бин Ладиннинг хатоларига, ҳамда уламоларни такфир қилган ва ёмонлаганларга аталган талайгина маърузалари бор.
Ҳатто доктор Салмон Авдо ҳам Бин Ладин тутган йўлни оқламаган ва унга мурожаат қилиб айтган: «Менинг биродарим Усома, қанчадан қанча қонлар тўкилди?! Қанчадан қанча одамлар, болалар, қариялар ва аёллар «ал-Қоида» байроғи остида ўлдирилди?! Устингда бу юз минглаб ва миллионлаб қурбонлар юкини кўтариб Қудратли Аллоҳни учратганингда бахтли бўласанми?!»
Тўлиқ мурожаатни қуйидаги манзилда эшитиб ва ўқиб чиқишингиз мумкин:

[youtube]http://www.youtube.com/watch?v=7xxpCTJimkE[/youtube]

Сўзимиз охирида эса оламлар Роббиси – Аллоҳга ҳамдлар айтамиз!

Меҳмон   10-03-2010, 10:49 PM
#4
Шайх Муҳаммад ибн Ҳадий ал-Мадхалий – Мадина Ислом Университети ўқитувчиси, Усома бин Ладин, ал-Қоида ҳақида деди: «Қиролликда содир этилган портлашларга масъул-жавобгар бўлган одамларнинг ўзлари Жамоат-ут-такфир таъсири остида бўлганларини тан олдилар. Шунингдек, улар Бин Ладин ва ал-Масъарий жамоатида бўлганларини ва уларнинг адабиётларини тарқатганларини тан олишди. Усома бин Ладин – унга ким илм берди? Ким унга Шариатдан таълим берди? У – ишбилармон (бизнесмен), унинг мутахасислик соҳаси шудир... Уларнинг ўзлари тан олишди, биз уларни видеода кўрдик ва бу ҳақида ўқидик. Менда бу ерда (аудио) ёзув бор, унда улар баъзи одамларнинг таъсири остида бўлганлари, Афғонистонни такфир қилишга аралашганларини ўша одамларнинг ўзлари тан олишмоқда. Ёшларимизнинг асосий қисми Афғонистондаги (СССРга қарши) жиҳоддан қайтганларидан кейин ёки ихвонларнинг умумий ғояларига, ёки такфирнинг инқилобий ғоялари таъсири остига тушиб қолишди. Кетар чоғларида улар бизни мусулмон деб ҳисоблар эдилар, қайтар чоғларида улар бизни кофир деб номладилар. Оддий ҳалқ у ёқда турсин улар ҳукмдорларни, бизни, уламоларни кофир дедилар. Улар давлатни (Саудия Арабистони) ва давлатнинг асосий уламоларини муртад дедилар. Уларнинг ўзлари буни тан олишди. Улар кўпгина уламоларни куфрда айбладилар, хусусан шайх Абдулазиз ибн Бозни ва шайх Муҳаммад ибн Усайминни, Аллоҳ у иккисини ўз паноҳида асрасин. Бу одамлар ўзларини ал-Масъарий ва Усома бин Ладин билан бўлган алоқаларини таъкидлаб ўтишди. Наҳотки салафий уламолар уларни бу нарсага ўргатишган бўлса? Йўқ! Тўғриси, улар буни такфир одамларидан ўрганишди» (Қаранг: «Исломни ҳимоя қила» 97-бет).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   10-06-2010, 08:13 AM
#5
Шайх Жамол ибн Фурайхон ал-Ҳорисий шайх Солиҳ Фавзоннинг фатволарига изоҳ берар экан, у кишининг: “Парчаланишнинг сабаби, эътиқод ва манҳажни ушбу ўлка уламоларидан ўрганмасдан, балки шубҳали ва залолатга бошловчи одамларлардан ўрганишдир” сўзларидан сўнг Ибн Фурайхон Муҳаммад Сурур, Муҳаммад Масъарий ва Саъд ал-Фақиҳийни эслаб ўтиб дедилар: “Худди Бин Ладин Аллоҳнинг неъматига ношукрлик қилганидек, аҳли-сунна вал-жамоа йўлидан четлашиб ва ҳавориж мазҳабига эргашди. Ерда фитна ва ҳокимиятсизликни ёя бошлади. Бироқ у ва у кабилар Роббимиз тузоғидадир” (Қаранг: ал-Ажвибатул-муфида, (50-бет, №73)).

Айтганча, ушбу китобнинг муқаддимасида шайх Фавзон айтадилар: “Мен шайх Жамол ибн Фурайхон ал-Ҳорисийга “ал-Ажвабатул-муфида” китобининг янги нашрини чиқаришга ижозат бердим. У ерда бу киши дарсларим мобайнида саволларга берган жавобимни тўплаган. Шунингдек мен, аввалги нашрларда зикр қилинмаган, у киши фатволарга қилган изоҳ ва қўшимчалари билан нашр қилишига ижозат бердим”.

Шайх Жамолнинг ушбу сўзлари PDF ва WORD форматидаги китобнинг 73-бетида жойлашган. Бу китоб 300 бетдан каттароқ. Бу китобни мана бу ердан юклаб олишингиз мумкин:

http://www.4shared.com/file/rUAmX9Pw

“Ал-Ажуиба ал-муфида” китобининг муаллифи Шайх Жамол ибн Фурайхон ал-Ҳорисий. У киши шайх Солиҳ Фавзоннинг шогирди. Бу китобда у киши шайх Солиҳ Фавзоннинг манҳажга оид фатволарини жамлаган. Кўпгина одамлар шайх Фавзон ҳафизаҳуллоҳнинг сўзларини келтириб шубҳаларни тарқатишади. Бироқ аслида ўша одамлар у кишининг асл эътиқодини акс этувчи шайхнинг барча сўзларини олишмайди. Аллоҳ барчамизни ислоҳ қилсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   10-06-2010, 08:55 PM
#6
Шайх Аҳмад ан-Нажмий раҳимаҳуллоҳнинг яна бир аудио записи:

http://www.4shared.com/audio/XRx8OwuK

Усома бин Ладин каби, мусулмонларни ўлдираётган ва мол-дунёларини вайрон қилаётган ҳаворижларга узр излаётган одамларнинг ҳолати борасида шайхдан сўрашди. Шайх қаттиқ жавоб бериб айтадиларки, ўша ҳаворижларга узр излаётган одамлар, худди ўша ҳаворижлар адашганидек адашганлардир дедилар.

Барчага маълумки Саудия ва бошқа мусулмон давлатларда ал-Қоида ҳаворижлари террорчилик ҳаракатларини амалга оширганлар. Уларни Бин Ладин шахсан ўзи мақтаган. Масалан, айбсиз мусулмонларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлган, Саудия Арабистони пойтахти Риёз шаҳрида содир этилган портлашларни Бин Ладин мақтаган. Мана шу ал-Қоиданинг йўли.

Уммат уламолари эса бу каби ҳаракатлардан ҳазар қиладилар!
Шайх Ибн Боз айтади: “Шубҳа йўқки, ушбу террорчилик ҳаракатларини Аллоҳга ва Охират кунига иймон келтирмаганлар тарафидан содир этилмоқда. Аллоҳга ва Охират кунига ҳақиқий иймон билан иймон келтирганлар орасида улкан зарар ва буюк фасод олиб келувчи, бу қадар жирканч жиноятни содир этмайди. Бу каби амалларни фақатгина адоват, нафрат, ҳасад ва бузуқлик тўла ёмон қалб эгаси содир этиши мумкин. Уларнинг қалбида Аллоҳ ва унинг Расулига (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бўлган ҳақиқий иймон йўқдир!” (Қаранг: “Фатава Ибн Баз” 7/120).
Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин Саудия Арабистонида содир этилган террорчилик ҳаракатлари борасида шундай дедилар: «Шубҳа йўқки, бу каби ҳаракатлардан ақли бор ҳар қандай инсон рози бўлмайди, айниқса мўмин. Чунки бу Қуръон ва Суннатга зиддир. Бунда Исломга ичидан ҳам, ташидан ҳам зарар бор. Бу улкан жиноят, аммо золимлар муваффақиятга эришмайдилар. Яқинда иншааллоҳ улар ўзларининг «мукофот»ларини тўлиқ оладилар. Илм талабида бўлган толиби илмлар одамларга ушбу йўл – расво йўл, ҳаворижларнинг йўли эканини тушунтириб беришлари вожибдир. Улар (ҳаворижлар), мушрикларнинг қонини қўйиб, мусулмонларнинг қонини тўкишни ҳалол қилиб олдилар» (Қаранг: «Фатава аш-шаръия фи қадая ал-асрия» 47).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Abdulloh Salafiy   10-06-2010, 09:36 PM
#7
Barakallohu fiykum birodar!

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Муслим   01-26-2011, 09:53 PM
#8
Шайх Солиҳ ал-Фавзоннинг Бин Ладин ҳақидаги фатвоси

Аҳли-сунна имоми, шайх, аллома, Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси ва Кибор Уламолар Қўмитаси аъзоси, Солиҳ ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ, Усома бин Ладин ҳақида, Аллоҳ уни тўғри йўлга бошласин

Савол: Баъзи шайхлар Усома бин Ладиндан огоҳлантиришади. Эшитишимча, шайх Ибн Боз ҳам ундан огоҳлантирган экан. Бироқ унга ўхшашлар ҳам борки, уни ҳимоя қиладилар. Бизга у ва у кабиларнинг ҳолатини тушунтириб беришингизни сўраймиз.
Жавоб: Менга келсак, шахсан ўзим Бин Ладинни танимайман. Бироқ унинг амали ва қолдирган изларидан келиб чиқиб (айтаманки), ундан огоҳлантириш шартдир. Ундан огоҳлантириш керак! Шунингдек ёшларни унинг йўлига эргашишдан огоҳлантириш керак. Чунки у намоён қилаётган ва тарқатаётган нарсалар ёрдамида у мусулмонлар орасида фитна ёймоқда.

[youtube]http://www.youtube.com/watch?v=ddterpBw32o[/youtube]

Аудио: http://www.4shared.com/audio/gI3gyYeF/

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Муслим   02-19-2011, 06:11 PM
#9
Ҳозирги аср хаворижларининг исноди

Ҳозирги асрда хаворижларнинг фикрини энг кўп тарқатганлардан бири Ҳасан ал-Банно асос солган Мисрдаги «Ихвон ал-Муслимин» жамоатидир. Саййид Қутб хаворижларнинг заҳридан нафас олди. Абдуллоҳ Аззом эса ундан бир қадаҳ олди-(сипқорди). Завоҳирий ва Усома бин Ладинлар эса қултумлаб ичдилар. Уни жамийки издошларига эмлаб тарқатдилар. Ҳатто мана ушбу фикрдан заҳарландилар. У ҳақиқатда аччиқ. Чунки биз фарзандларимиз орасида ўшаларга олқиш айтаётганларни учратяпмиз. Уни таълим ва тарбия бераётганлардан ўшаларга ўхшаганларга олқиш ва мақтов айтилиш эшитилган вақтда бу нарса мавжуд эканлигидан ажабланманг.


عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Abu Solih   07-12-2011, 10:55 PM
#10
Шайх Солих ас-Суҳаймий. Бин Ладен, Зарқовийлар ҳақида.(ВИДЕО). 1-қисм.

Шайх Солих ас-Суҳаймий. Бин Ладен, Зарқовийлар ҳақида.(ВИДЕО). 2-қисм.
[youtube]http://www.youtube.com/watch?v=oCYYGxAe9-c&feature=mfu_in_order&list=UL[/youtube]
Pages (2): 1 2   
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.