Меҳмон   08-19-2009, 11:19 AM
#1
Онам хотинимдан ажралишимни талаб қилаяпти ...

Савол: Мен бир хотинга уйланиб ундан фарзандлар орттирдим. Энди бўлса онам мендан диний жиҳатдан бирон айби ёки хатоси бўлмасада, ўзининг шахсий ғаразлари туфайли хотинимдан ажралишимни талаб қилаяпти. Синглим ва қариндошларимиз онамга тушунтириш учун ҳаракат қилсалар ҳам, талоқ қўйишни талаб қилишдан воз кечмаяпти. Ҳозир, онам уйдан чиқиб сингилларимдан бирининг хонадонида истиқомат қилмоқда. Мен хотинимдан бирон ёмонлик кўрмадим ва уни жуда ҳам севаман. Фатво берсангизлар: Мен нима қилишим керак?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Агар ҳолат савол берган киши айтганидек бўлиб, унинг хотини дуруст, хотинини жуда ҳам севиб қадрласа, хотини онасига ёмонлик қилмаган ва онаси уни шахсий ғарази учун ёмон кўрган ҳамда бу одам хотинини ҳануз ўз қарамоғида тутаётган ва оилавий ҳаётини давом эттираётган бўлса, онасига итоат қилиб хотинидан ажралиши зарур эмас. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Савобли ишлардагина итоат этилади!» – деганлар (Имом Бухорий 6726; Имом Муслим 1840; Насоий 4205; Абу Довуд 2625; Имом Аҳмад 1/82).
Бу киши хотинини талоқ қилишдан бошқа ишларда онасига яхшилик қилиб, ғумхўрлик кўрсатиши, муомалаларини юмшоқ қилиши, моддий тарафдан таъминлаши, эҳтиёжи бўлган пайтда ҳамдард бўлиши, онасини қувонтириши ва кучи етганича рози қилиши лозим. Аллоҳнинг ўзи унинг барча ишларида мададкор бўлсин!
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 1930.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Қайнана келинини ажратмоқчи ...

Савол: Биров ота-онасининг розилиги билан бир аёлга уйланди. Улар уч йил давом этган оилавий ҳаётда бола-чақа орттирдилар. Энди қайнана на эрига ва на қайнанасига нисбатан бирон хато қилмаган бўлсада, ўғлидан хотинини талоқ қўйишни талаб қилмоқда. Ҳолбуки эр ва хотин бир-бирини жуда ҳам яхши кўришади ва ўртада болалар ҳам бор. Бу ўғил онасига оқ бўлишдан қўрқиб хотинини талоқ қилиши керакми ёки йўқми?

Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Мазкур ўғил онасига яхшилик ва ғамхўрлик қилиб, кучи етганича ҳаракат ва гаплари билан онасининг кўнглини олиши керак. Агар мазкур келин динига боамал ва ахлоқи намунали бўлса, эрининг уни талоқ қўйиши шарт эмас.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 14506–1.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Онанинг гапига кириб хотинни талоқ қўйиш керакми?

Савол: Агар онангиз: Хотинингни талоқ қўй!,– деса, онанинг гапига кириб хотинингизни талоқ қўйишингиз керакми?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Агар онангиз талоқ қўйишни талаб қилган хотинингиз динида боамал ва онангизга озор бермаётган бўлса, талоқ қўйишингиз мажбурий эмас. Агар динида беамал ва онангизга дилозорлик қилаётган бўлса, хотинингизга насиҳат қилишингиз ва насиҳатингизга риоя қилмаса талоқ қўйишингиз зарур бўлади.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 17332–6.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Солиҳ Фавзон
Аъзолар: Бакр Абу Зайд ва Абдулазиз Оли Шайх

Қайнатамдан ранжиган отам, хотинимни талоқ қўйишимни талаб қилмоқда

Савол: Мен мисрликман ва уйланганман. Отам билан қайнатам ўртасида муаммолар пайдо бўлди-да, аччиқланган отам мендан хотинимни талоқ қўйишимни қаттиқ талаб қилаяпти ва: Агар талоқ қўймасанг сендан воз кечаман!,– деяпти. Менинг эса кичик ёшдаги қизим бор. Мен нима қилишим керак? Чунки хотинимни талоқ қўймасам отам мендан воз кечиши мумкин? Агар уни бирон сабабсиз талоқ қўйсам бу унга ва кичик қизимга нисбатан жабр ва зулм бўлади. Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, менга йўл кўрсатинглар! Мен ҳеч кимга зулм қилишни хоҳламайман. Ҳолбуки, тарозининг бир палласида хотиним ва қизим бўлса, иккинчи палласида адоватини ошкора қилган отам турибди! Шуни ҳам айтиб ўтишим керакки, отам мени жуда ҳам яхши кўради. Буни унинг менга кўрсатаётган ғамхўрликларидан аниқ билиб тураман. Тўғриси, отамнинг ғазабланишидан қўрқаман. Аллоҳ устингиздан яхши мукофотлар ёғдирсин, (менга йўл кўрсатинглар!).
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Сиз отангизга хотинингизни талоқ қўймасликка қаноат ҳосил қилдиринг. Агар отангиз бирон шаръий сабаб билан қатъий туриб олса, хотинингизни талоқ қўйишингиз керак. Агар шаръий бўлмаган сабаб билан хотинингиздан ажралишингизни талаб қилса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларига кўра унга итоат қилманг: «Савобли ишлардагина итоат этилади!» (Имом Бухорий 6726; Имом Муслим 1840; Насоий 4205; Абу Довуд 2625; Имом Аҳмад 1/82).
Сиз отангизни рози қилиш ва унинг кечириши учун қаттиқ ҳаракат қилинг. Шояд Аллоҳ таоло уни ҳидоят қилар ва талоқ қўймаслигингизга рухсат берар.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 18857–3.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдулазиз Оли Шайх
Аъзолар: Бакр Абу Зайд, Солиҳ Фавзон ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
bahod-i-r   12-08-2009, 04:15 PM
#2
Ассалам алайкум ва рохматуллох!!!!

Азиз биродарлар!

Бир биродаримизни оиласи бузилиш арафасида. Хуллас, яшаганларига 1.5 йил бўлди. Бу вақт давомида аёли 1 йил касал холида юрган (яъни аёлига жин (махлуқ) кирган холатда бўлган). Хозирги холати анча яхши (жин чиққан), фақатгина бошида беморлик аломатлари қолган.
Аёлининг ота-онаси қизини ажратиб олмоқчи (қизини ва эрини розилигисиз). Улар сабаб қилиб, халигача тўлиқ соғаймаганини рўкач қилишмоқда. Бунга эр ва аёли ҳам рози эмас.
Ота-онасига аниқ бир ҳужжат асосида уларга насиҳат қилишга ёрдам берсангизлар.

Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва баракатуху!
Муваҳҳид   12-09-2009, 10:02 AM
#3
Ва алайкум ассалам ва рохматуллохи барокатух.
Биродар насихат беришдан олдин, қизнинг ота-онаси қандай одамлар эканини билиш лозим.

«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).

Нақл қилинишича, биров хотинини бирданига уч талоқ қўйди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ачччиқланиб ўринларидан турдилар ва: «Мен ораларингизда эканман, Аллоҳнинг Китобини ўйинчоқ қилиб олдими?!»– дедилар. Саҳобалардан бири ўрнидан туриб: «Ё Расулуллоҳ, уни ўлдирайинми?!»– деди.
(Насоий раҳимаҳуллоҳ) Сулаймон ибн Довуд (раҳимаҳуллоҳдан), у Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Ваҳбдан ҳадис айтди: Менга Махрама (раҳимаҳуллоҳ) отасидан хабар берди: Мен Маҳмуд ибн Валиддан эшитдим. Ҳадиснинг санади саҳиҳдир. Насоий: 3348).
bahod-i-r   12-11-2009, 06:08 PM
#4
Ассаламу алайкум !
Ота-онаси мусулмон, фақат ақидаси ашъарий ҳисобланади.
Меҳмон   09-01-2010, 07:40 PM
#5
ва алайкум ассалам ва рахматуллохи ва баракотух.
Азиз биродар оилани бузгувчи(яъни талок килгувчи)эрга оилани саклашни охирги шартлари килиб хар икки тамондан холис,фозик ва омонатдор кишилардан 2-4 кишидан иборат ислох килгувчи кишиларни бу ишга жалб килишдир валлохи аьлам.
Admin   01-23-2012, 01:33 PM
#6
«Саҳифамизга келган савол» Wrote:Ассалому алайкум ва рахматуЛлах .
Савол: Опам бир ярим йил олдин турмушга чиққанди уғил куришди аммо қайнонаси
яшатмайман деб хайдаб юборди
поччам хечнима қилаолмади опам чамаси 3ойлардан бери биз билан яшаяпди уларни никох масаласи нима булади?

Мани уйлашимча опам яхшиси
поччамдан талоқ сураб ажрашишгани
мақулми шариатимиз нимани
буйиради бундай вазиятда?

БаракаЛлоху фикум
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.