Admin   10-10-2009, 09:40 PM
#1
[Image: Ihya_Ulumuddin__55100_zoom.jpg]

Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ деди: «Иҳё Улум ад-Дин» китобида офатлар бўлиб, уни фақат уламолар билади. Камида ботил тўқима ва мавқуф (саҳобани сўзи) ҳадислар бўлиб, у киши (муаллиф) уни марфу’ (пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни сўзи) дея ҳукм қилган» («Мухтасар Минҳож ал-Қосидин» (11)).
Admin   09-29-2010, 09:18 PM
#2
Ғаззолийнинг «Иҳё улумиддин» китоби ҳақида

Шунингдек, малоикалар борасида турли таъвилотларга бориб: улар жисм эмас, маъно ва инсонга келадиган турли ҳиссиётлардир. Агар ушбу ҳиссиёт яхши бўлса, демак, у фаришта бўлади. Агар ушбу ҳиссиёт ёмон бўлса, демак, у шайтондир, деган сўз илҳодий қовлдир, Аллоҳ сақласин. Минг афсуским, «Тафсирул Манор»да Муҳаммад Рашид Ризо ушбу қовлни шайхи Муҳаммад Абдуҳдан нақл қилган.
Ушбу қовл файласуфларнинг каломи бўлиб, у ботилдир. Кимда-ким ушбу сўзга эътиқод қўйса, бас, у кофирдир. Умид қиламизки (Муҳаммад Рашид Ризо) ушбу қовлни эътиқод қилмай, (шунчаки) нақл қилган. Бироқ танқид қилмай нақл қилган, ҳолбуки, ушбу қовл хатарлидир. Ушбу қовл ботил ва фаришталарга куфр келтиришдир. Аллоҳ таолодан офият ва саломатлик сўраймиз.
Инсон дин ва ғайб ишларига ўзининг ақли ва фикри билан киришмаслиги ҳамда файласуф ёки зиндиқлардан бу борада бирор нарса нақл қилмаслиги лозим. Балки Китобу Суннатга таяниши керак. Ана шу вожибдир. «Тафсирул Манор»да зикр қилинишича ушбу қовл Ғаззолийнинг «Иҳё улумиддин» китобидан нақл қилинган экан. Валлоҳу Аълам.
Ғаззолийнинг «Иҳё улумиддин» китобида оғир фалокат ва мусибатли сатрларга гувоҳ бўламиз. Гарчи, унда бироз яхшилик ва фойда бўлса-да. Бироқ у ҳалок қилгувчи ва заҳари кўпроқдир. Ушбу китоб омухта бўлиб, ёмонлиги яхшилигидан кўпроқ. Илмда бошланғич ёки оми одамга ушбу китобни мутолаа қилишлиги ярамайди. Илмга эга бўлиб, ҳақ билан ботилни ажрата олдиган киши бундан мустасно.
Фаришталар улар айтганидек маънолардан иборат эмас. Балки малоикалар жисм ва шаклга эга. Аллоҳ таоло ато этган қудрат-иқтидор билан турли шаклга кира оладилар. Шунинг учун Жаброил алайҳиссалом Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига эркак киши суратида келганлар. Аллоҳ таоло уларга одам болаларининг фойдаси деб турли шаклга кира олиш қудратини ато этган. Чунки одам болалари фаришталарни Аллоҳ таоло яратган аслий хилқатда кўришга тоқатлари етмайди. Балки одамларга раҳмат ўлароқ Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузуларига эркак киши суратида келишарди.

  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.