Admin   10-10-2009, 09:50 PM
#1
Ширкдан огоҳ этишдан сукут сақламаслик шарт экани

Ширк энг улкан гуноҳ бўлар экан, демак, уламо ва мутааллимларга ундан қайтариб, огоҳ этишлари ва ширкдан огоҳ этишдан сукут сақламасликлари вожиб бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жиҳод қилганларидек, куч-қувват борида мушрикларга қарши жиҳод қилишлик вожибдир.
Аллоҳ таоло шундай деди: «Мушрикларни топган жойингизда ўлдирингиз, уларни (асир) олингиз, қамал қилингиз ва барча йўлларда уларни кузатиб турингиз!» (Тавба: 5). Демак, ширкдан огоҳ этиш ва одамларга унинг (ҳақиқатини) баён қилиб бериш лозим бўлади, тоинки ундан четлашишсин. Ана шу вожиб бўлган ишдир.
Ширк ҳақида гапирмай сукут сақлаш ва одамларни Аллоҳдан ўзгасига ибодат қилишда улоқиб юришларига қўйиб қўйиш, ҳолбуки улар исломни даъво қиладилар, энди бирор киши қайтармай, огоҳлантирмаслиги ўта аянчли бир ишдир. Баъзи кимсалар рибо, зино, бузуқ хулқлардан қайтаришда кўп тиришишади. (Тўғри ушбу ишлар) ҳаром ва фасод. Бироқ ширк энг улкани-даҳшатлисидир. Энди нима учун (ушбу кимса) ширкдан қайтариб, ундан огоҳлантиришга ва исломни даъво қиладиган кўплаб одамларга қўл уришаётган катта ширкни ёритиб беришга аҳамият қаратмайди?
Нима учун ширкка бунчалар бепарво ва аҳамиятсизлик қилиниб, одамларни ширкка тушишларига ташлаб қўйилиш(ни кузатяпмиз)? Ахир уламолар бор-ку, балки улар ўша одамлар билан яшаб, уларга (бу ҳақда) ҳеч нарса дейишмас? Авваламбор уммат бошига битган муқаррар ҳалокат бўлмиш ушбу даҳшатли хатардан қайтаришга киришиш вожиб бўлади. Барча гуноҳлар ширкдан қуйи ва ундан енгил. Энг муҳим ишдан бошлаш лозимдир.

Admin   09-11-2010, 06:41 AM
#2
Ширкка сукут қилинмайди

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сийратларига назар ташлаган кимса шуни гувоҳи бўладики, у зот бирор бир сония бўлса-да ширк ва куфрни инкор қилишдан тўхтамаганлар, озгина вақт ширкни қилиб турақолишсин демаганлар. Маккада ва Мадинада, ҳижратдан олдин ва кейин, тинчлик ва уруш дамларида, хазар ва сафар онларида, кечаю кундуз, касаллик ва саломатлик пайтларида, хуллас барча-барча ҳолатларида ширк ва куфрдан қайтаришда бардавом бўлганлар, бу ишни кейинга сурмаганлар. Мисол тариқасида қуйидаги ҳадисларни эътиборингизга ҳавола қиламиз:
Абу Воқид ал-Лайсий розияллоҳу анҳудан ривоят: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан Ҳунайнга (жой номи) чиқдик. Биз эндигина Исломга кирганлар эдик. Мушриклар, атрофида йиғилиб ўтирадиган ва унга қуролларини илиб қўядиган бир дарахт бўлиб, у «Зоти Анвот», дейиларди. Ўша дарахтнинг олдидан ўтиб айтдикки: «Эй Расулуллоҳ! Бизга ҳам уларни «Зоти Анвот»и бўлгани каби бир «Зоти Анвот» қилиб беринг». Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳу Акбар! Албатта бу (жоҳил ибодатгўйлар босиб ўтган) йўллардир. Жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, Бани Исроил Мусога айтган сўзни айтдингиз: «Бизларга ҳам уларнинг илоҳлари каби илоҳ қилиб (ясаб) бер», дедилар. У айтди: «Албатта, сизлар билмайдиган қавмдирсизлар» (Аъроф: 138). Албатта, ўзларингиздан олдингиларнинг йўлларига юрасизлар», дедилар» (Термизий (2180) ривоят қилиб: «Ҳасан, саҳиҳ ҳадис» деган).
Собит ибн Доҳҳак розияллоҳу анҳудан ривоят: «Бир киши «Бувана» (деган жой)да туя сўйишликни назр қилди. Бу ҳақда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўраганди, шундай дедилар: «У ерда ибодат қилинадиган жоҳилият бутларидан бирортаси бўлганмиди?». «Йўқ», - деб айтишди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «У ерда (жоҳилият аҳлининг) йиғилишиб ўтказадиган бирор маросимлари бормиди?», - дедилар. Улар: «Йўқ», - дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Назрингга вафо қил! Чунки Аллоҳга маъсият бўладиган, ҳамда одам боласи эга бўлмаган нарсаларда назрга вафо қилишлик йўқдир», - дедилар» (Абу Довуд (3/607), Байҳақий «Сунан» (10/83), Табароний «Кабир» (1341), Ибн Ҳажар «Талхис» (4/180)да саҳиҳ дедилар).
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида мўминларга озор берадиган бир мунофиқ бор эди. Шунда баъзи (саҳобалар): «Қани биз билан турингларчи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ушбу мунофиқнинг (таъзирини бериб қўйсинлар дея) ўтиниб ёлборамиз», - дедилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Менга ўтиниб ёлборилмайди. Балки Аллоҳ таолодан ўтиниб мадад сўралади», - дедилар (Табароний «Мажмаъ аз-Заваид» (10/159) Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилди).
Ҳатто ўлим соати яқинлашганида ширкдан огоҳлантиришни тарк қилмадилар. Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (ўлим соати яқинлашиб) келган вақтда юзларига йўл-йўл ёпинчиқларини ташлаб олдилар, нафаслари бўғилиб кетгач, юзларини очдилар ва мана шундай ҳолатда туриб: «Яҳудий ва насронийларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин, пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олишди» деб, уларнинг қилмишларидан (умматларини) огоҳлантирдилар. Агар шундан қўрқмаганларида у зотнинг қабрлари очиққа чиқариб қўйиларди. Бироқ уни масжид қилиб олинишидан қўрқдилар» (Муттафақун алайҳ).
Бундай мисолларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётларидан жуда кўп топишимиз мумкин.
Эй мусулмонлар, шуни билингларки ширк ёйилишининг асосий сабаби, бизнинг сукут қилишимиз ва унга бепарволигимиздир.
Шавконий раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Билгинки, мана бу одамларнинг ўзларида олиб юрган ўликларга нисбатан эътиқодлари ширкдир. Бироқ бунинг моҳияти ҳатто илм аҳлига ҳам сезилмас бўлиб қолмоқда. Бу (ўша ширк) ҳақидаги илмнинг ўз-ўзидан махфий қолганидан эмас, балки кўпчилик бу ҳақида сукут қилганидан, шунингдек қария шунинг орасида яшаб келгани ва ёш (авлод) шунда катта бўлгани учундир. Улар ёшликларидан ўша ширкий маросимларни кўриб, эшитишган ва шу билан бирга буни бирор ким қоралаганини кўришмаган, эшитишмаган. Бунинг устига, улар доим ўша маросимларга тарғиб қилган ва одамларни унга даъват қилганларни эшитишган. Бунинг барчаси турли зарбулмасал ва афсоналар билан мустаҳкамланади ва кучаяди. Уларни одамлар бир биридан фалончи қабр олдида маълум бир амални қилгани учун мушкули ҳал бўлгани ҳақида ривоят қилишади. Мана шу барча ҳолатлар биргаликда вақт ўтиши ва авлодларнинг алмашиши билан инсонда ўша қабр олдидаги амаллар Аллоҳга бўлган энг буюк ибодатлардан бири экани ҳақидаги эътиқодни мустаҳкамлайди. Шундан сўнг энди у инсон олган илмидан фойда олмайди. Бунинг устига, уларнинг амаллари айни ҳақиқий ширк эканига далолат қилувчи далилларни у ҳар доим рад қилади. Агар у кимнидир мана шу далилларга суяниб бу ҳақида гапираётганини эшитса, ўша заҳотиёқ уни рад қилади. Чунки у ўзининг (онгига) қуюлиб кетган қарашларини ўша заҳотиёқ ўзгартира олишини, у энг буюк ибодат ва афзал амал деб ҳисоблаган нарсаси аслида энг жирканч ва барча ҳаромотларнинг энг дахшатлиси эканини (ўша заҳотиёқ) тушуна бошлашини амалда тасаввур қилиб бўлмайди» (Қаранг: «Ихлас Калимат ат-Тавҳид» 102-103).
Яна у киши раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Далил соҳиби, чуқур тафаккур эгаси бўлган илм аҳлига келсак, агар у одамларга (тўғри) йўлни кўрсатадиган, ҳақ сўзни айтадиганлардан бўлганида эди, у ўша заҳотиёқ унинг йўли тўғри, натижаси эса самарали эканини билган бўларди. Аллоҳ таоло Унинг қудрати мўъжизасини, шунингдек Ундан бўлган ғаройиб ҳимоя ва мададларни ўша заҳотиёқ унга кўрсатган бўларди. У унга: «Албатта Аллоҳ Ўзига (яъни динига) ёрдам берадиган зотларни ғолиб қилур» (Ҳаж: 40); «Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар, У зот ҳам сизларга ёрдам берур» (Муҳаммад: 7) деб ваъда берганининг ҳақ экани ҳақида гапирмаса ҳам бўлаверади. Бу ҳақ ва унинг аҳлини қўллаб-қувватлаш йўлида унинг руҳи ва қалбини янада кучлироқ мустаҳкамлаган бўлар эди… Агар ўша ҳақни ундан қабул қилишса, унда у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, Аллоҳ сен сабабли бир кишини ҳидоятлаб қўйиши, сенга қизил туялар берилишидан кўра яхшироқдир!» (Бухорий 3701; Муслим 1872) деб айтганлардан бўларди. Агарда қабул қилишмаса, у Аллоҳ унга вожиб қилган ишни бажарганлардан бўлади. Бу билан (у) Аллоҳ таоло изоҳлашга амр қилган илмни яшириш гуноҳидан омонда бўлади. Ва бу унга шу дунёда ва охиратда улуғликдан бошқа нарсани зиёда қилмаган, Аллоҳнинг бандалари олдида унинг обрўси зиёда бўлган ва Аллоҳ ўзининг тақводор бандаларига ваъда қилган нарсаларга муяссар бўлган бўларди. Унинг душманларига келсак, кўпдан-кўп ёлғон ва айбловлар билан, таъзирини бериш ва жисмоний жазолаш ҳақидаги ваъдалар билан уни камситишга қанчалик урунишмасин, барчаси улар истаган ва таҳмин қилганнинг зидди билан якун топган бўларди ва (яхши) оқибат муттақийнлар тарафида бўларди. Ҳудди Аллоҳ таоло мўмин бандаларига ваъда қилганидек: «Ёмон макр-ҳийла эса фақат ўз эгаларини ўраб ҳалок қилур» (Фотир: 43)» (Қаранг: «Адаб ут-Толаб» 17).
Аллома Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Аллоҳнинг ҳаромоти бузулишини, У жорий қилган чегаралар кесиб ўтилганини, Унинг дини тарк қилиниб, Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатидан бўйин товланганини кўраётган, аммо шунга қарамай унинг қалби совуқ, тили эса сукут қилаётган одамда қандай дин ва қандай яхшилик бўлиши мумкин?! Бу соқов шайтондир! Ботилга даъват қилаётган эса гапираётган шайтондир. Ахир агар ўзига даромад манбасини ва мавқеини таъминлаб олган бўлишса, демак уларни энди дин билан нима бўлаётгани қизиқтирмайдиганлар сабабидан динга фалокат келмадими?! Энди агар кимдир унинг мавқеи ёки мулкини камситадиган (ёки ноқис қиладиган) бўлса, унда у гур этиб ёнади, барча бор кучини сарфлайди ва уччала услуб (қўли, оғзи, қалби) билан қаршилик кўрсатади. Шу билан бирга мана шундайлар Аллоҳнинг Кўзида паст бўлишди ва Унинг Ғазабига дучор бўлишди. Улар ўзлари билмаган ҳолда шу ҳаётидаёқ мавжуд бўлган энг оғир синов билан синалишди. Бу синов эса – қалбнинг ўлишидир. Ахир инсон қалби қанчалик тирик бўлса, шунчалик Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун бўлган ғазаби кучлироқ ва унинг динга бўлган ёрдами комилроқ бўлади» (Қаранг: «Эъламул муаққиъийн» 2/158).
Шавконий раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Агар сен: «Шубҳасиз, ҳақ сўзни айтишлик вожиб, одамларни унга йўллаш шарт, уни яшириш мумкин эмас. Аммо агар мен буни қилсам, аниқ биламанки ҳолатни бу ўзгартирмайди. Бироқ шу билан бирга мен ўз ҳаётим ва номусимни хавф остига қўяман» деб айтсанг, унда мен сенга (бундай) жавоб бераман: «Бу ҳаёллар тақводорлар учун яхши оқибат ва Аллоҳнинг ёрдами ҳақида сенга аввалроқ айтганларимни ёмон ўзлаштирганинг учунгина келган. Бироқ, кел сен қўрқаётган иш бўлди ҳам деб тасаввур қилайлик. Сенга синовлар келса сен ўзингда зарар ва шунга ўхшаш қийинчиликларни хис қиласан. Менга айтчи, наҳотки сен бу ҳаётда абадий бўламан деб ўйласанг? Сен билан содир бўлиши мумкин бўлган ишнинг энг қўрқинчлиси сенинг ҳақни ҳимояси йўлида ва илмни ёйиш йўлида ҳалок бўлишингдир. Бу билан сен абадий саодатни қўлга киритасан ва илм аҳли учун абадий ибрат, бидъатчилар учун эса шармандалик ва уларнинг хорлиги бўласан. Қанча Аллоҳнинг бандалари сени бу йўлда ўзиб кетди ва бу улуғ даражага етишди – уларда сен учун ибрат бор. Эй бечора, жанг майдонида Аллоҳнинг бандалари орасида (баданларини) қиличлар чопган, найза ва ўқлар тилка-пора қилгарларига назар солсангчи. Улар ўлимни исташди, қилич ва найзалар баданларига санчди, ўлим уларнинг кўз олдиларида эди. У (ўлим) уларга олдию орқаларидан, ўнгу чапларидан яқин-лашарди. Уларгача сенга йўл бўлсин?! Сенга эса мусулмонлар орасида туриш ва уларни Роббилари динига даъват қилишдан бошқа ҳеч нарса буюрилмади-ку!»» (Қаранг: «Адаб ут-Толаб» 36).

  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.