Admin   10-11-2009, 11:06 AM
#1
Хазир алайҳиссалом саҳро ва дарёларда одамларни қўриқлайдими?

Савол: Хазир алайҳиссалом инсонларни дарё ва саҳроларда қўриқлайдими? Йўлдан адашган одам чорласа, ёрдам берадими?
Жавоб: Уламоларнинг қувватли қавлларига кўра Хазир алайҳиссалом Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбар қилиб юборишидан илгари вафот этган. Бунинг далили Аллоҳ таолонинг ушбу оятидир:
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Биз сиздан аввал ҳам бирон одамзодга абадий ҳаёт берган эмасмиз. Бас, агар сиз ўлсангиз, улар абадий қолурларми?! (Йўқ, улар ҳам мангу қолмаслар)» (Анбиё: 34).
Унинг яшагани ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан учрашгани тақдирда ҳам, суннат унинг пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотидан кейин вафот этганига далолат қилмоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Бу кеча туш кўрдингизларми?». (Саҳобалар: Ҳа). – Юз йилнинг бошида бугун Ер юзида (тирик) бўлган бирон кимса қолмайди, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам» (Имом Аҳмад 2/88, 121, 131; Фатҳул Борий 115, 1126, 3599, 5844, 6218, 7069; Имом Муслим 2537, 2538; Абу Довуд 4348; Термизий 2251).
Демак, Хазир алайҳиссалом вафот этган бўлиб, уни чорлаган кимсаларни эшитмайдиган, чорлаганларнинг чақириқларини эшитмайдиган, адашган одам тўғри йўлга солиб қўйишини сўраса ҳам солиб қўя олмайдиган ўлик мақомидадир. Кунимизгача тирик бўлишини фараз қилганимизда ҳам, у – бошқа ғоиб махлуқлар сингари ғоибдир. Аллоҳ таолонинг қуйидаги ва бошқа оятларига биноан унга на дуо қилиб бўлинади ва на қийинчилик ва фаровонлик замонларида ундан мадад сўралади:
«Бас, (масжидларда) Аллоҳ билан бирга яна бирон кимсага дуо-илтижо қилманглар!» (Жин: 18).
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Хазир саҳро ва дарёларда одамларни қўриқлайдими?
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 1727-6.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Admin   10-05-2010, 09:18 PM
#2
Хазир (Хизир) пайғамбарми ёки солиҳ кишилардан бирими?

Савол: Хазир пайғамбарми ёки солиҳ кишилардан бирими?
Жавоб: Тўғриси, Хазир алайҳиссалом пайғамбардир. Чунки Аллоҳ таоло Каҳф сурасида унинг Мусо алайҳиссалом билан бўлган саргузаштини ҳикоя қилиб, денгизчилик билан тирикчилик қиладиган бечораларнинг кемасини тешгани, норасида болани ўлдиргани, таом бермаган қишлоқда хизмат ҳақи олмай икки етимга тегишли деворни тиклаб қўйгани ва бунга Мусо алайҳиссаломнинг норози бўлгани ва Хазир алайҳиссаломнинг буларнинг сабабларини айтиб берганини айтиб ўтган. Ҳикоя буларнинг барчаси Аллоҳнинг ваҳийси билан бўлганини баён қилиш билан ниҳоясига етган. Буни Аллоҳ таоло қуйидагича баён қилган:
«Мен бу (ишларнинг биронтасини) ўз-ўзимча қилганим йўқ. Мана шу сен сабр қилишга тоқатинг етмаган нарсаларнинг таъвилидир» (Каҳф: 82).
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Admin   10-05-2010, 09:24 PM
#3
Хазир алайҳиссалом тирикми?

Савол: Хазир алайҳиссалом, одамлар айтганидек, ҳозир ҳам тирикми?
Жавоб: Уламоларнинг қувватли қавллари – жумҳури уламоларнинг қарори шуки, Хазир алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг ушбу оятининг умумий маъноларига кўра вафот этгнадир:
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Биз сиздан аввал ҳам бирон одамзодга абадий ҳаёт берган эмасмиз» (Анбиё: 34).
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умрларининг охирларида биз билан бирга кечаларнинг бирида ҳуфтон намозини ўқидилар. Салом бергач ўринларидан турдилар ва: «Бу кеча туш кўрдингизларми?» – дедилар. (Саҳобалар: Ҳа, – дедилар). – Юз йилнинг бошида бугун Ер юзида (тирик) бўлган бирон кимса қолмайди, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
Одамлар, бу юз йил ҳақида сўз борган ҳадисларни тилга олар эканлар хато фикрларни айтмоқдалар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бугунги кундаги Ер юзида яшаётган одамлардан биронтаси қолмайди» дейишлари билан ўша асрдаги авлоднинг бутунлай йўқ бўлишидан хабар бердилар»
(Имом Аҳмад 2/88; Имом Бухорий 576; Имом Муслим 2537; Абу Довуд 4348; Термизий 2251).
Бундан ташқари, бу – одамзод ҳаётига қўрилган Аллоҳнинг суннатидир. Одамзод нақл қилинган далиллар исботланиши учун шунга амал қилиши мажбурийдир. Бизнинг маълумотларимизга кўра, бундан Хазир алайҳиссалом истисно қилингани ҳақида бирон ҳужжат йўқ.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Admin   10-05-2010, 09:29 PM
#4
Хазир (Хизр) алайҳиссалом кўринадими?

Савол: Ислом Оламининг талайгина давлатларидаги саводсиз одамлар ва кўпгина мутасаввиф олимлар Мусо алайҳиссаломнинг йўлдоши бўлган Хазир алайҳиссалом ҳозир ҳам ҳаёт экани, у дунёни айланиб юриб, турли шаклларга кира олишини, унинг сояси йўқлиги, Илёс алайҳиссалом у билан бирга эканини, омилар «Хазир бизни зиёрат қилиб, ҳаққимизга дуо қилса кўзни юмиб очгунча камбағал бўлсак бойга, ғазаб қилса бой бўлганлар қашшоққа айланади, касал бўлсалар соғаяди» – деб эътиқод қиладилар. Бундан ташқари: «Хазир алайҳиссалом гоҳида гадой суратида, гоҳида эса терисидан йиринг ва фасодлар оққан касал суратида келади. Агар уни одамлар уйларидан ҳайдасалар уларнинг бахтиқароликларига, уни олқишласалар ва яхши кутиб олсалар у кетиши биланоқ касалликларидан асар ҳам қолмайди ва уларнинг бахтиёр эканига далил бўлади» – деб тушунадилар. Айтингчи, Мусо алайҳиссаломнинг йўлдоши Хазир алайҳиссалом ҳозиргача тирикми? Хазир алайҳиссалом пайғамбарми? Хазир алайҳиссалом ҳақида пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳиҳ ҳадисларида бирон хабар келганми?
Жавоб: Хазир алайҳиссалом, Аллоҳ таолонинг пайғамбарларидан бири бўлиб, у ҳам бошқа одамлар сингари вафот этган. У на дунёни айланиб юради ва на турфа шаклларда намоён бўла олади, на бойлик ва на қашшоқликка сабаб бўла олади. Тарафимиздан бу ҳақдаги муфассал фатвойимиз баён қилинган (Қаранг: фатво № 5513) ва унинг матни қуйидагичадир:
«Уламоларнинг қувватли қавллари – жумҳури уламоларнинг қарори шуки, Хазир алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг ушбу оятининг умумий маъноларига кўра вафот этгандир:
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Биз сиздан аввал ҳам бирон одамзодга абадий ҳаёт берган эмасмиз» (Анбиё: 34).
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умрларининг охирларида биз билан бирга кечаларнинг бирида ҳуфтон намозини ўқидилар. Салом бергач ўринларидан турдилар ва: «Бу кеча туш кўрдингизларми?» – дедилар. (Саҳобалар: Ҳа, – дедилар). – Юз йилнинг бошида бугун Ер юзида (тирик) бўлган бирон кимса қолмайди, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
Одамлар, бу юз йил ҳақида сўз борган ҳадисларни тилга олар эканлар хато фикрларни айтмоқдалар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бугунги кундаги Ер юзида яшаётган одамлардан биронтаси қолмайди» дейишлари билан ўша асрдаги авлоднинг бутунлай йўқ бўлишидан хабар бердилар»
(Имом Аҳмад 2/88; Имом Бухорий 116; Имом Муслим 2537; Абу Довуд 4348; Термизий 2251).
Бундан ташқари, бу – одамзод ҳаёти учун қурилган Аллоҳнинг суннатидир. Одамзоднинг нақл қилинган далиллар исботланиши учун, шунга амал қилиши мажбурийдир. Бизнинг маълумотларимизга кўра, бундан Хазир алайҳиссалом истисно қилингани ҳақида бирон ҳужжат йўқ».
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.