Admin 09-11-2010, 06:34 AM
Назр аташ ва унинг далили

Назрнинг далили: «Улар (ҳаёти дунёда ўз зиммаларига олган) назрларини тўла адо қилурлар ва ёмонлик-даҳшатлари кенг ёйилгувчи бўлган (қиёмат) кунидан қўрқурлар» (Инсон: 7).
Назр - инсон шариат унга мажбур қилмаган бирор нарсани ўзига-ўзи мажбур қилиб олиши. Мисол учун рўза тутиш ёки садақа қилишни назр қилиш каби. Энди унга назрига вафо қилишлиги лозим бўлади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан: «Кимда-ким Аллоҳга итоат қилишни назр қилган бўлса, бас, Унга итоат этсин» (Бухорий (6696) ва (6700) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят). Назр ибодат турларидан бири бўлиб, у фақат Аллоҳ учунгина қилинади. Кимки қабр, бут-санам ёки бошқа бирор нарса учун назр атаса, дарҳақиқат, Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтирибди. Ва у маъсият ва ширк назридир. Дарҳақиқат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Кимда-ким Аллоҳга маъсият қилишни назр қилган бўлса, бас, Унга маъсият қилмасин» (Бухорий (6696) ва (6700) Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят).

Admin 09-10-2010, 04:34 PM
Рамазонда Қуръонни хатм қилиш

Бисмиллҳир роҳманир роҳийм

Мусулмон киши Рамазон ойида Қуръонни кўп ўқиши ва хатм қилишга ҳаракат қилиши мустаҳаб, яъни савобли ва марғуб саналган амаллардандир. Бироқ, бу унинг зиммасида вожиб ёки фарз эмас. Бу дегани, агар Қуръонни хатм қилмаса гуноҳкор бўлмайди, бироқ, жуда кўп савобларга эга бўлиш имкониятини қўлдан чиқарган бўлади.
Энди, фикримизни қувватлайдиган далилларга келсак, Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Жаброил (алайҳиссалом) Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳар йили бир маротабадан Қуръонни (бошдан охиригача) арз (баён) этарди. Вафот этадиган йиллари эса у кишига икки марта арз этди» (Бухорий ривояти: 4614).
Ибнул Асийр «Ал- жомеъ фий ғарийбил ҳадис» (ғариб ҳадислар тўплами) номли асарида (4-жилд, 64-бет) ҳадисдаги «арз этарди» иборасига қуйидагича изоҳ беради:
«Яъни Жаброил (алайҳиссалом) Қуръондан нозил қилинган жамики нарсаларни Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан бирга такрорларди».
Шу боис ҳам, салаф солиҳларимиз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга иқтидо қилган ҳолда Қуръони каримни Рамазон ойида бошдан охиригача ўқиб туширишда тиришқоқлик қилардилар.
Иброҳим ан-Нахаъийдан нақл қилинади:
«Асвад Қуръони каримни Рамазоннинг ҳар икки кечасида хатм қиларди» («Ас-Сияр», 4-жилд, 51-саҳифа).
«Қатода Қуръони каримни одатда ҳар етти кунда хатм қиларди. Рамазон келганда эса ҳар уч кунда хатм қиларди. Қачонки, охирги ўн кунлик кирса ҳар кечада ўқиб туширарди». («Аc-Сияр», 5-жилд, 276-саҳифа).
Имом Нававий ўзининг «Ат-Тибён» (баён қилиш) (74-саҳифа) номли китобида тобеинларнинг улуғларидан ва муфассирларидан бўлмиш Мужоҳиднинг Қуръони каримни Рамазоннинг ҳар кечасида хатм қилишини ривоят қилади. Сўнгра мана бундай илова қилади: «Бу ривоятнинг исноди (ривоятчилар силсиласи) саҳиҳдир».
Мужоҳиддан ривоят қилинади: «Аздий Қуръонни Рамазоннинг ҳар кечасида хатм қиларди» («Таҳзибул камол» (Камолот тарбияси) 2-жилд, 983-бет).
Рабийъ ибн Сулаймон айтади: «Шофеий Рамазонда Қуръонни олтмиш марта хатм қилардилар» («Ас-Сияр», 10-жилд, 36-саҳифа).
Қосим ибн Ҳофиз ибн Асокир айтади: «Отам жамоат намозида мунтазам эди, муттасил равишда Қуръони каримни тиловат қиларди. Уни ҳар ҳафтада хатм қиларди. Рамазонда эса ҳар куни хатм қиларди» («Ас-Сияр» 20-жилд, 562-бет).
Савол туғилади: Рамазон ойида Қуроъни Каримни кўп ўқишлик мустаҳаб ишлардан экан, уни неча маротаба хатм қилиш афзал саналади?
Бу масалага Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ қуйидагича ойдинлик киритадилар:
«Бу борада уламолар томонидан айтилган сўзларнинг сараси шуки, бу нарса шахсларнинг қобилиятлари, шароитлари ва ҳолатларига қараб ҳар хил бўлади. Кимгаки, Қуръонни тадаббур билан ўқиш давомида унинг латиф маънолари намоён бўлса, у одам ўқиётган нарсасини мукаммал равишда англай оладиган даража ва миқдорда хатм қилсин. Ундан ошиб кетмасин. Шунингдек, кимдир илм тарқатиш ва ҳоказолар каби мусулмонлар оммасига манфаат келтирадиган ишлар билан машғул бўлса, бундай одам ўзига юклатилган вазифага путур етказмайдиган миқдорда хатм қилиш билан чегараланади. Аммо мазкурлардан бўлмаса у ҳолда малолланиб қолиш ёхуд худди сафсата сотган каби тез ўқишгача бориб қолмайдиган даражада имкон қадар кўпроқ ўқисин» («Ат-Тибён», 76-бет).
Рамазон ойида Қуръони каримни кўп ўқиш ва уни хатм қилиш ҳақида шунча ривояту асарлар ворид бўлишига қарамасдан, барибир бу иш мустаҳаб амаллар доирасида қолаверади. Мусулмон киши тарк қилишлиги билан гуноҳкор бўладиган зарурийёт ва вожиботлар сирасига кирмайди.
Шайх Ибн Усаймийн раҳимаҳуллоҳдан сўралди: Рамазон ойида Қуръони каримни хатм қилишлик рўзадор зиммасида вожибми?
Жавоб бердилар: Рамазон ойида Қуръони каримни хатм қилиш вожиб эмас. Бироқ, инсон Рамазонда Қуръони карим тиловатини кўпайтирмоғи лозимдир. Зероки, бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари эди. Набий алайҳиссалоту вассаломга Жаброил ҳар Рамазонда Қуръонни такрор қилдирарди («Ибн Усаймийн фатволари тўплами», 20-жилд, 516-саҳифа).
Аллоҳ тўғрисини билгувчироқдир...

Меҳмон 09-09-2010, 10:26 PM
Фитр закотини берилмаса тутилган рўза қабул бўлмайдими?

Савол: «Фитр закотини берилмагунича тутилган рўза амали (осмонга) кўтарилмайди» деган ҳадис саҳиҳми? Рўзадор закот нисобига эга бўлмаган даражада муҳтож бўлса ва юқоридаги ҳадисни саҳиҳ деб тушунилса ёки бошқа суннатда собит бўлган саҳиҳ далилларга кўра, фитр закотини бериши фарз бўладими?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Фитр садақасини бериш ўзи ва қарамоғидаги оиласининг кундалик озиқ–овқатларидан ортиқча нарсага эга бўлган ҳар бир мусулмонга вожибдир. Унинг миқдори бир соъдир. Бундаги асос Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо ривоят қилган ушбу: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитр закоти: хурмо ёки арпадан бир соъни мусулмон бўлган қулу ҳур, эркагу аёл ва каттаю кичикка фарз қилдилар ҳамда уни одамлар (Ҳайит) намозига чиқишларидан илгари берилишига буюрдилар» (Муттафақун алайҳ ва ҳадис лафзи Имом Бухорийникидир. Имом Бухорий 2/138–140; Имом Муслим 984; Имом Молик 1/284; Имом Аҳмад 2/5, 55, 63, 66, 102, 114, 137; Абу Довуд 1611, 1612; Термизий 675, 676; Насоий 2500 – 2505; Ибн Можа 1825, 1826; Доримий 1/392; Дору Қутний 2/139 – 141, 143; Ибн Ҳиббон 3300 – 3304; Ибн Хузайма 2392, 2395, 2397 – 2399, 2403, 2411; Ибн Аби Шайба 3/172; Ибн Жоруд 356; Байҳақий 4/162 – 166) ва Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳу ривоят қилган ушбу ҳадисга таянади: «Орамизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бўлган пайтлари фитр закоти учун бир соъ таом ёки бир соъ хурмо ёки бир соъ арпа ёхуд бир соъ майиз ёда бир соъ пишлоқ берар эдик» (Муттафақун алайҳ. Имом Бухорий 2/139; Имом Муслим 985; Имом Молик 1/284; Имом Аҳмад 3/23, 73, 98; Абу Довуд 1616; Термизий 673; Насоий 2512 – 2514, 2517, 2518; Ибн Можа 1829; Доримий 1/392, 393; Дору Қутний 2/146; Ибн Аби Шайба 3/172, 173; Ибн Ҳиббон 3306, 3307; Ибн Жоруд 367; Байҳақий 4/164, 165, 172).
Мусулмон фитр закоти ўлароқ ўз шаҳридаги гуруч каби озиқ–овқатлардан бир соъ бериши ҳам мумкин. Бу ерда назарда тутилган соъ ўлчовидан мақсад, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам истеъмол қилган соъдир. У – ўртача кафтларга эга бўлган одамнинг тўрт ҳовучидир.
Фитр закотини бермаган одам гуноҳкор бўлиб, унинг қазосини бериши шартдир.
Сиз юқорида келтирган ҳадиснинг саҳиҳлиги ҳақида маълумотимиз йўқдир.
Аллоҳ таолодан сизга тавфиқ бериши, сизу бизнинг гапларимиз ва амалларимизни ислоҳ айлашини тилаб қоламиз.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 5733-5.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён
muhojir 09-09-2010, 04:00 AM
Аллох рози булсин!
Яна бир савол-фитр закотини пул билан адо килиб булмаслиги хакида олимларни фатволарини келтира оласизми?Чунки пул б-н хам максад хосил булади-ку?
Admin 09-09-2010, 03:37 AM
Илмга даъват қилиш

Учинчиси: унга (ўша илмга) даъват қилмоқ
(Муаллиф раҳимаҳуллоҳнинг): «Унга (ўша илмга) даъват қилмоқ», деган сўзларига келсак, яъни, инсон ўқиб-ўрганиб, Аллоҳ азза ва жалланинг йўлига даъват қилмай ўзи амал қилиб юравериши етарли бўлмайди. Балки бошқаларни даъват қилиб, ўзига ҳам, ўзгага ҳам фойда улашадиган бир шахс бўлмоғи лозим. Чунки бу илм омонатдир. Бу сени мулкинг эмаски сақлаб қўйиб одамларни ундан, муҳтож бўлсалар-да, маҳрум этсанг. Сенга етказиш, баён қилиш ва одамларни яхшиликка чақириш вожиб бўлади. Аллоҳ таоло сенга юклаган ушбу илм, у сенга вақф эмас, балки у сенга ва бошқаларга ҳамдир. Уни шахсий мулкинга айлантириб олиб, одамларни ундан фойдаланишликларидан тўсма. Илмни етказиш ва уни одамларга баён қилиб бериш лозимдир. Аллоҳ таоло шундай деди: «Эсланг, (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Аллоҳ Китоб берилган кимсалардан «Албатта у (Китобни) одамларга очиқ баён қилурсизлар ва яширмайсизлар!», деб аҳд-паймон олган эди» (Оли Имрон: 187).
Ушбу, Аллоҳ таоло уламолардан, яхшилик атрофга тарқалиб, инсонлар зулматлардан нурга чиқишлари учун одамларга, Аллоҳ таълим берган илмни баён қилиб берасизлар деб олган аҳд-паймондир. Бу айнан элчилар алайҳимуссалоту вассалам ва уларга эргашганларнинг вазифасидир. Аллоҳ таоло шундай деди: «Айтинг: «Менинг йўлим шудир. Мен Аллоҳга даъват қиламан. Мен ва менга эргашган кишилар аниқ ҳужжатга-ишончга эгамиз. (Ҳар қандай шерикдан) Аллоҳни поклайман. (Зеро), мен мушриклардан эмасман»» (Юсуф: 108). Демак, бу Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳамда у кишининг издошлари босиб ўтган йўлдир. Илм, амал ва Аллоҳ азза ва жалланинг йўлига даъват қилиш. Кимда-ким даъват қилишга қодир бўла туриб даъват қилмаса ва илмга эга бўла туриб, уни яширса, ҳадисда келганидек, қиёмат куни оловли юган билан юганланади (Абу Довуд (3658), Термизий (2649), Ибн Можжа (261) ва (266) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилишди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Кимда-ким (билган) бирор илмдан сўралса-ю, уни яширса, Аллоҳ уни қиёмат куни оловдан бўлган юган билан юганлайди». Ибн Можжа (265) Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Кимда-ким Аллоҳ таоло одамларнинг (умумий)-дин ишида фойда етказиши (мумкин) бўлган бирор илмни яширса, Аллоҳ уни қиёмат куни оловдан бўлган юган билан юганлайди»).

Admin 09-09-2010, 03:30 AM
Уламоларга ўхшашга интил

Талабалар уламоларга боғланишларида айтиб ўтганимдек (қуйидагиларга) диққат қаратишлари вожиб бўлади: уларнинг одоби, йўли, мулойимлиги. Ундан шуларни олсинлар. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шогирдларининг йўли каби, улар у киши розияллоҳу анҳуга ўхшашга интилардилар. Бунинг сабаби, у киши одамларнинг Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга юриш-туриши, мулойимлиги ва одобида энг ўхшаш киши эканини билганлари учун. Бухорийнинг «Саҳиҳ»ида Ҳузайфа розияллоҳу анҳунинг ҳадисида ворид бўлганидек: «Уйидан чиқиб унга қайтгунча мулойимлиги, ахлоқ-одоби ва йўли-(юриш-туриш)ида одамларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга энг ўхшаши албатта Ибн Умму Абддир. Аҳли оиласи даврасида холий қолганда нима қилишини билмаймиз». Бу билан Абдуллоҳ ибн Масъудни назарда тутяптилар. Шунинг учун шогирдлари у кишига ўхшашга интилардилар. Уларчалик бўлолмасангиз ҳам уларга ўхшашга ҳаракат қилинглар, батаҳқиқ, буюкларга ўхшаш бўлиш нажотдир. Буни билишганларида у киши розияллоҳу анҳуга ўхшашга ҳаракат қилардилар. Чунки бу киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишга ошиқманд эди, розияллоҳу анҳу. Буюк саҳобий. Шогирдлари шу ҳақиқатни билганларида, ўқувчилари шу ҳақиқатни билганларида у кишига ўхшашга интилдилар. У кишига сийрати, мулойимлиги, хулқ-атворида ўхшардилар. У кишига ўхшаш бўлишга ҳаракат қилардилар. Чунки у киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ўхшаш. Шунинг учун бу иш уламолар ўртасида жорий бўлган. Дарҳақиқат, Абу Довуд одамлар ичида Аҳмадга энг ўхшаши эди. Аҳмад одамлар ичида Вакийга энг ўхшаши эди. Вакий одамларнинг Суфёнга энг ўхшаши эди. Суфён Саврий ким у? Суфён Саврий. Вакий у кишига ўхшаш эди. Чунки у киши наздида у (Суфён) ўзидан олдингиларга ўхшаш бўлгани собит бўлган. Вакий Суфёнга ўхшаш бўлиши, унга ана шу бобда ўхшар эдики, у киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ахлоқида эди. Қандай? Чунки Суфён Саврий одамларнинг Иброҳимга энг ўхшаши эди. Иброҳим Алқамага, Алқама Асвадга, у эса Абдуллоҳ ибн Масъудга, розияллоҳу анҳу. Улар ўша зотларга ўхшаш эдилар. Уларнинг сийрати ва ахлоқи узра юрардилар. Улардан илм олардилар. Улардан ахлоқ олардилар. Улардан сийрат-(юриш-туриш)ни олардилар. Улардан хулқ-атворни олардилар. Агар талабани шайхларнинг одоб-ахлоқида эмаслигини кўрсангиз, бас, у фойда олмаганини билинг. Агар уни уларнинг хулқ-атворида кўрмасангиз, бас, у истифода қилмаганини билинг. Бунинг сабаби, илм амални вужудга келтиради. Агар у унда амални, ўшаларнинг йўлида юришни вужудга келтирмаса, батаҳқиқ, у улардан бирор ҳолатда фойда олмабди. Ана шу дамда у бир томон, сўзи бошқа томон бўлади. Агар шундай бўлса, одамлар унга қарайдилар, сўзи ва ҳолати ўртасидаги фарқни кўрадилар. Агар сўзи ва ҳолати ўртасидаги фарқни кўрсалар, батаҳқиқ, улар шу вақт унга иқтидо қилмайдилар. Бунинг сабаби, у ўзида татбиқ қилмайдиган сўзни айтаётганини биладилар. Агар ўзида татбиқ қилмаса, бас, одамлар ундан фойда олишлари, ўзларига татбиқ қилишлари мумкин эмас. Талабага олган илмини сўз ва амал жиҳатидан татбиқ қилган бўлиши, ахлоқ-одоб ва хулқ-атворда уламолар йўлида бўлиши, уларнинг сифатлари билан сифатланиши, хулқлари билан хулқланиши, одоблари билан одобланиши вожиб бўлади. Ана шу вақт Аллоҳ таборака ва таолонинг изни билан (ўзгага) фойдали ва (ўзида) фойдаланган бўлади.
Эй севиклиларим! Барчамизга уларга боғланишимиз вожиб бўладиган ана шу уламолар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг меросхўрлари эканини билишимиз вожиб. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ворисларига бироз олдин айтганимдек ўхшаш бўлиш вожиб бўлади. Худди Абу Довуд Аҳмадга ўхшаш бўлганидек. Чунки, Аҳмад Вакийга ўхшарди. Вакий Суфён Саврийга ўхшарди. Саврий Мансурга, Мансур Иброҳимга, Иброҳим Алқамага, Алқама Абдуллоҳ ибн Масъудга.

Admin 09-09-2010, 03:21 AM
«Саҳифамизда қолдирилган савол» Wrote:assalomu aleykum.issiq kunlarda quruq oyoqni o’ziga masx tortsishlik joizmi.
https://tavhid.com/kitoblar/tahorat/boyi...ment-14396
muhojir 09-08-2010, 10:18 PM
Ассаламу алайкум!
Фитр закотига тегишли бир савол.Бир биродаримиз сураяпти-биз одамлардан хайит куни,намоздан олдин фитр закотини йигамиз(аникроги, одамлар узлари масжидга олиб келиб беришади), лекин,биз уни намозгача таркатиб улгимиймиз, шу ишимиз жоизми ёки уйкми?
Илтимос, билганлар булса тезрок ёзиб юборсинлар,чунки бизда эртага хайит укилади.
Меҳмон 09-08-2010, 03:20 AM
Шайх Муқбил ибн Ҳади ал-Вадиъий раҳимаҳуллоҳ
Рамазонда вафот этишлик яхшилик аломатими?

[audio]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/roza/ramazon/ramazon_009_ramazonda_vafot_etishlik_yaxshilik_alomatimi.mp3[/audio]
Юклаб олиш [mp3]

Савол: Бирор шахснинг мана бу (Рамазон) ойда вафот этиши фазилати ҳақида бирор (саҳиҳ) нарса келганми? Бу маййит солиҳ эканига далолат қиладими?
Жавоб: (Бу ҳақида) ривоят қилинган, лекин у (саҳиҳлиги) тасдиқланмаган.
Admin 09-08-2010, 02:24 AM
Рамазон ойини кутиб олиш

بسم الرحمان الرحيم

Аллоҳнинг бандаларига (марҳамат қилган) улкан неъматларидан бири, уларга ибодатлар учун бир қанча мавсумларни белгилаб бергани бўлиб, унда тоатлар кўпайиб, хато-(қоқилиш)лар камайиб, гуноҳ ва маъсиятлар мағфират қилиниб, ҳасанотлар бир неча бор зиёда қилиниб, раҳматлар нозил бўлиб, атои неъматлар улкан бўлади. Ушбу мавсумларнинг Аллоҳ учун энг олий ва мукаррами муборак Рамазон ойидир. Аллоҳ таоло деди: «(У саноқли кунлар) Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун ҳидоят бўлиб ва ҳидоят ва фурқон (ҳақ билан ботилни ажратгувчи)нинг очиқ оятлари бўлиб Қуръон нозил қилинган» (Бақара: 185). Бу нақадар улуғ ой ва буюк бир мавсумдир!! Барака ва яхшиликлар ойи. Рўза ва қоим бўлиш ойи. Раҳмат, мағфират ва дўзахдан озод бўлиш ойи. Саҳоват, сахийлик, сарф, ҳадя, маъруф ва яхшилик қилиш ойи.
Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларини ушбу буюк ой келиши билан хушхабар берар, ҳамда уларни бу ойда фарз ва нафлдан иборат намоз ва садақалар, яхшиликни сарфлаш ва эҳсон, Аллоҳнинг тоатида сабр қилиш, унинг кундузларига рўза билан, кечаларига эса қоим бўлиш билан кўрк бағишлаш, унинг муборак вақтларини зикр, шукр, тасбиҳ, таҳлил ва Қуръон тиловат қилиш билан машғул бўлишдан иборат солиҳ амалларда тиришишликка тарғиб қилардилар.
Имом Аҳмад ўз «Муснад»ларида Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Бу Рамазон (ойи бўлиб), дарҳақиқат, у келди. Унда жаннат эшиклари очилиб, дўзах эшиклари ёпилади, ҳамда шайтонлар занжирбанд қилинади».[1]
Термизий ва Ибн Можжа Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Рамазон ойининг аввалги кечаси бўлганида шайтон ва итоатсиз жинлар кишанбанд қилинади. Дўзах эшиклари ёпилиб, ундан бирор эшик очилмайди, ҳамда жаннат эшиклари очилиб, ундан бирор эшик ёпилмайди. Нидо қилувчи: «Эй яхшилик истовчи шошил, эй ёмонлик хоҳловчи тўхта», дея нидо қилади. Аллоҳнинг дўзахдан озод қилинадиган (банда)лари бўлиб, бу ҳар кеча (юз беради)».[2]
Аҳмад Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилади: «Рамазон келганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дарҳақиқат, муборак ой бўлмиш Рамазон кириб келди. Аллоҳ сизларга унинг рўзасини фарз қилди. Унда жаннат эшиклари очилиб, дўзах эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади. Унда бир кеча бўлиб, минг ойдан яхшидир. Ким у (кеча)нинг яхшилигидан маҳрум бўлса, ҳақиқатда маҳрум бўлибди», дедилар».[3]
Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон ойини муборак ой дея сифатладилар. У ҳақиқатда муборак ойдир. Ушбу ойнинг ҳар бир лаҳзаси барака билан сифатланади. Вақтда барака, амалда барака, мукофот ва савобда барака. Унда минг ойдан яхши бўлган муборак қадр кечаси бор. Юқорида ўтганидек ушбу ойнинг баракасидан ҳасанотлар бир неча бор кўпайтирилиши, жаннат эшиклари очилиб, дўзах эшиклари ёпилиши, шайтон ва итоатсиз жинларнинг кишанбанд қилиниши, ҳамда дўзахдан Аллоҳнинг озод қилинадиган (банда)лари кўп бўлишидир.
Саҳиҳайнда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Ким Рамазон рўзасини (фарз эканига) иймон келтириб, (ажрини Аллоҳдан) умид қилган ҳолда тутса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади. Кимки қадр кечасида иймон ва (ажрини Аллоҳдан) умид қилган ҳолда қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади».[4] У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Кимда-ким Рамазонда (рўзанинг фарз эканига) иймон келтириб, (ажрини Аллоҳдан) умид қилган ҳолда қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади».[5]
Киши ушбу мукаррам, муборак ой, мағфират ойига етсаю, кўп исроф қилиб, тавба қилмагани, ҳамда ушбу муаттар вақтлар ва фазилатли кунларда тавба-тазарру, (гуноҳлардан) қайтиш, бўйинсуниш, қўрқув, тавба ва истиғфор билан Аллоҳга юзланишни тарк этгани сабабли гуноҳлари мағфират қилинмай, хатолари ўчирилмаслиги энг улкан зиён ва энг катта маҳрумликдандир. Балки ушбу мукаррам ой кириб чиқадию, у эса гуноҳларида қолиб, хатоларида бардавом, қоқилишларига лоқайддир.
Табароний «Мўъжам»да Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Ҳузуримга Жаброил алайҳиссалом келиб, шундай деди: «Эй Муҳаммад! Кимки ота-онасидан бирига етиб, вафот этса ва дўзахга кирса, бас, Аллоҳ уни узоқ қилсин. Амин, денг». Мен: «Амин», дедим. Айтдики: «Эй Муҳаммад! Кимки Рамазон ойига етиб, вафот этса ва (гуноҳлари) мағфират қилинмай дўзахга киргазилса, бас, Аллоҳ уни узоқ қилсин. Амин, денг». Мен: «Амин», дедим. Айтдики: «Кимники ҳузурида ёдга олинсангиз ва сизга саловат айтмай, вафот этиб, дўзахга кирса, бас, Аллоҳ уни узоқ қилсин. Амин, денг». Мен: «Амин», дедим».[6]
Термизий яна Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Мен унинг ҳузурида ёдга олинсаму, менга саловат айтмаган кимсанинг бурни ерга ишқалансин! Рамазон кириб сўнг (ундан гуноҳлари) мағфират қилинмай чиққан кимсанинг бурни ерга ишқалансин! Олдида ота-онаси улуғ ёшга етсаю, уни жаннатга киргазишмаган кимсанинг бурни ерга ишқалансин!»[7]
Рамазон ойи фойда ва ўлжа ойидир. Дарҳақиқат, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ойда бошқаларида тиришганларидан кўра кўпроқ тиришардилар. Салафлар, уларга Аллоҳнинг розилиги ва раҳмати бўлсин, ушбу ойга ғоятда аҳамият қаратиб, ўзларини солиҳ амаллар билан Аллоҳга қурбат ҳосил қилишга бағишлардилар. Улар тунини қоим бўлиш ва вақтларини тоат билан безашда тиришардилар. Зуҳрий роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Рамазон кириб келса, демак, у Қуръон тиловати ва таом улашишликдир». Ана шу салафлар, роҳимаҳумуллоҳ, наздида Рамазоннинг ўрни: ғайрат қилиш, тиришиш, рўза, қоим бўлиш, ибодат, Қуръон тиловати, таҳлил, тасбиҳ, эзгулик, эҳсон, меҳр-шавқат, ҳамдардлик ва таомлантириш.
Албатта Рамазон ойи мусулмонлар учун азиз ва ҳурматли меҳмондир. Демак, уларга уни ўзига лойиқ бўлган илтифот ва иззат-икром билан чиройли кутиб олишлари лойиқ бўлади. Агар киши ҳузурига ҳурматли меҳмон тушса, батаҳқиқ, у унинг келишидан шодланиб, унинг қадам ранжида қилишидан хурсанд бўлади. Унга бор қиммат ва нафис нарсаларни тўкиб-сочади. Рамазон ойи энг ҳурматли, энг устун ва энг пок меҳмондир. Келинглар, у кириб келгани ва Аллоҳ бизни унга етказгани учун хурсанд бўлайлик. Қанчадан-қанча яқин, дўст ва қўшни(миз) биз билан ўтган Рамазонда бўлиб, сўнг вафот этиб, ушбу ойга етмади. Демак, Аллоҳга ушбу ойга етказиш билан бизга инъом қилгани учун шукр қилайлик. Бу эса унинг муборак вақтларини Аллоҳга яқинлаштирадиган фойдали тоат, қабул бўладиган амаллар, чинакам тавба ва яхшилик қилишда унумли фойдаланиш билан бўлсин. Аллоҳ таоло деди: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: «Аллоҳнинг фазлу марҳамати (яъни, ислом) ва раҳмат-меҳрибонлиги (яъни, Қуръон) билан — мана шу (неъмат) билан шод-хуррам бўлсинлар. (Зеро), бу улар тўплайдиган мол-дунёларидан яхшироқдир»» (Юнус: 58).
Рамазон рўзаси ислом асосларидан, унинг улуғ устун ва рукнларидандир. Ушбу ойда бандаларга Аллоҳнинг раҳмати бўлмиш Қуръон нозил бўлган. Демак, бизга ушбу ой билан хурсанд бўлишимиз, бунинг учун Аллоҳга шукр қилиб, кундузларини рўза, яхшилик бобларининг барида мусобақалашиш билан, тунларини эса намоз, Қуръон тиловати, зикр, эзгулик ва яхшилик қилиш билан ўтказишдан иборат Аллоҳ жорий қилиб, ирода қилган амалларда ғанимат билишимиз ҳақли бўлади.
Эй Аллоҳ! Бизни Ўзингнинг тоатинга муваффақ айла. Бизга Сени зикр қилиш, шукр қилиш ва Сенга гўзал ибодат қилишда кўмак бер. Бизни осонликка муяссар қил. Ушбу ҳурматли меҳмон ҳаққини адо қилиш билан бизга неъматни тўла-тўкист қил. Эй оламларнинг Рабби, бизга унинг рўзаси, қиёми ва унда гўзал одобда бўлишга мадад бер.




--------------------------------------------------------------------------------


[1] Имом Аҳмад «Муснад» (13408) Муҳаққиқ: исноди саҳиҳ, деди.
[2] Термизий (682) ва Ибн Можжа (1642), Термизийнинг лафзи.
[3] «Муснад» (9497).
[4] Бухорий (2014), Муслим (760).
[5] Бухорий (37), Муслим (759).
[6] Табароний «Мўъжам ал-Кабир» (2022).
[7] Термизий (3545).
Pages (290):    1 261 262 263 264 265 290   
Welcome, Guest
You have to register before you can post on our site.
Lost Password?
Remember me?
 
Members: 2,516
Latest member: MarthaReand
Forum threads: 2,896
Forum posts: 8,180
There are currently 92 online users. 0 Member(s) | 88 Guest(s)
Applebot, Bing, Google, Yandex
Latest Threads
Абдуллоҳ Бухорий (Мирзағо...
Forum: Жарҳ ва таъдил
Last Post: encounc, 07-17-2024, 04:57 AM
Replies: 24 - Views: 67,853
Танишув сайтларидан умр й...
Forum: Оила
Last Post: encounc, 06-30-2024, 09:22 AM
Replies: 4 - Views: 37,240
Рўзадор аёл шом азонидан ...
Forum: Рўза
Last Post: Муслим, 04-29-2020, 09:23 AM
Replies: 0 - Views: 557
Ақида ва рўза (Аҳмад ибн ...
Forum: Рўза
Last Post: Муслим, 04-28-2020, 09:30 AM
Replies: 0 - Views: 784
Коронавирус
Forum: Муносабат
Last Post: Муслим, 04-14-2020, 12:44 PM
Replies: 8 - Views: 1,492
Шаъбон ойи ўртасини нишон...
Forum: Бидъат
Last Post: Муслим, 04-14-2020, 12:42 PM
Replies: 6 - Views: 15,566
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.