Муваҳҳид 09-23-2010, 05:29 PM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ

Эркакларга кумуш билан зийнатланиш ҳоҳ занжир, ҳоҳ билагузук бўлсин умум ҳолда ҳаром ҳисобланади.

Ҳанафий имомлардан Ибн ал-Хумам "Файд ал-Қодир"да айтган эдики "Эркакларга тилла билан зийнатланиш ҳаром қилинди. Кумуш билан ҳам чунки зийнатланишда у тилла каби бўлади. Булардан узук ва қилич дастасига қилинган зийнатларгина мустасно бўлади".

Моликий имомлардан ал-Баджи «ал-Мунтақа»да шундай дейди: "Эркакларга кумушдан нима мумкинлигига келсак бу: қилич, узук ва свиток(қоғоз каби ўралган пергамент)дир".

Шофеийлардан имом Нававий «ал-Маджму»да шундай дейди: "Бизни тарафдорларимиз эркакларга кумуш узук мумкинлигига иттифоқ қилишганини айтишади. Кумушдан бўлган билак узук, занжир, маржон... каби зеб-зийнатга келсак кўпчилик уламолар буни ман қилишда якдил эдилар."

Ҳанбалийлардан имом Ибн Муфлих «ал-Адаб аш-шаръия»да шундай дейди: "Эркакларга узукдан бошқа барча кумуш анжомини тақиш харомдир".
Шайх Ибн Усайминдан эркакларга занжир тақиқ ҳақида сўрашганда у киши: "Эркакларга зеб-зийнат сифатида занжирни ишлатиш харомдир, чунки бу билан у ўзини аёлларга ўҳшатган бўлади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам эса аёлларга ўзини ўҳшатган эркакни лаънатлаганлар! Агар занжир тилладан бўлса, у ҳолда бунинг гуноҳи унданда катта бўлади". ("Фатава муъасира" 66га қаранг)

Шайх Абдур Рахмон ал-Баррак ҳам бу каби саволга ҳудди шундай жавоб берадилар. яъни "эркакларга кумуш занжирларни тақиш харом, бу билан аёлларга ўзини ўҳшатган бўлади" дейдилар.

http://albarrak.islamlight.net/index.php...w&id=25244
Admin 09-22-2010, 11:57 PM
Дилмурод Абу Муҳаммад

Рўза ва Рамазонга оид турли мавзулар

Рўзанинг маъноси


[mp3]https://tavhid.com/downloads/maruza/dilmurod/fiqh/roza_ramazonga_oid_turli_mavzular/rozaning_manosi.mp3[/mp3]

Юклаб олиш
Admin 09-22-2010, 11:53 PM
Тоқ нафар ҳурмо билан ифтор қилиш


[audio]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/roza/iftor/iftor_003_toq_nafar_hurmo_bilan_iftor_qilish.mp3[/audio]
Юклаб олиш [mp3]

Савол: Эшитишимча рўзадор ифтор вақтида оғзини тоқ нафар ҳурмо билан очиши керак экан, яъни 5, 7 та ҳурмо билан ва ҳоказо. Мана шундай қилиш вожибми?
Жавоб: Бу вожиб эмас, ҳатто суннат ҳам эмас. Оғзини тоқ нафар, яъни 3, 5, 7 ёки 9 (дона ҳурмо) билан очиши (суннат эмас), илло ҳайит куни, яъни Ийдул фитрда. Набий соллаллоҳу алайҳи ва аъла алиҳи ва салламдан собит бўлганидек, у зот Ийдул фитрда ҳайит намозини ҳатто тоқ нафар ҳурмо емагунларича бошламас эдилар. Бошқа ҳолатларда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қасд қилган ҳолда тоқ нафар ҳурмо емаганлар.

Муваҳҳид 09-22-2010, 02:08 AM
Анас розияллоҳу анҳудан айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг Мадинага келишларини билгач, Абдуллоҳ ибни Салом розияллоҳу анҳу у кишининг олдиларига келиб: "Мен сиздан фақат пайғамбар билиши мумкин бўлган 3 (уч) нарса ҳақида сўрайман. У кун (қиёмат)нинг биринчи аломати нима? Жаннат аҳли биринчи бўлиб нимани тановул қилишади? Бола нима сабабдан ўз отасига ёки онаси (ўхшашликда) тортади?" деб сўради. (Бунга) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Буларнинг барчаси ҳақида ҳозиргина менга Жаброил алайҳис салом хабар берди" десалар, Абдуллоҳ: "У фаришталар ичида яҳудларнинг (ягона) душманидир" деди. Шундан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қиёматнинг биринчи аломатига келсак, у оловдир, ўша соатда шарқдан ғарбга (маҳшар) томон одамларни ҳайдайди; жаннатийларнинг биринчи таоми эса ҳут (кит) жигари ўсимтасидир; фарзанднинг ўхшашлиги эса шундай бўлади: агар қўшилиш (жинсий) алоқа давомида эркак суи (манийси) аёлникидан илгарилаб кетса, бола отасига ўхшаш бўлади, агар у (аёл)нинг суви эркакдан илгариласа у ҳолда бола унга (аёлга) ўхшаш бўлади", десалар, Абдуллоҳ "мен сизнинг Аллоҳнинг элчиси эканингизга гувоҳлик бераман" деб ҳайқиради.(Бухорий 3329)
(ҳадисдаги қўшилиши давомида илгариласадан мурод - биринчи бўлиб манийси келса)
1164 . عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ :
بَلَغَ عَبْدَ اللهِ بْنَ سَلاَمٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ مَقْدَمُ رَسُولِ الله صَلَّى الله عَلَيْهِ وسَلَّمَ الْمَدِينَةَ ، فَأَتَاهُ فَقَالَ : إنِّي سَائِلُكَ عَنْ ثَلاَثٍ لاَ يعْلَمُهُنَّ إلاَّ نَبِيٌّ : مَا أوَّلُ أَشْرَاطِ السَّاعَةِ ؟ وَمَا أوَّلُ طَعَامٍ يأْكُلُهُ أَهْلُ الجَنَّةِ ، وَمِنْ أَيِّ شَيءٍ ينْزِعُ الْوَلَدُ إلَى أبَِيهِ ، وَمِنْ أَيِّ شيءٍ ينْزِعُ إلَى أَخْوَالِهِ ؟ فَقَالَ رَسُولُ الله صَلَّى الله عَلَيْهِ وسَلَّمَ : ( خَبَّرَنِي بِهِنَّ آنِفًا جِبْرِيلُ ) . قَالَ : فَقَالَ عَبْدُ الله : ذَاكَ عَدُوُّ اليهُودِ مِنَ الْمَلاَئِكَةِ ، فَقَال رَسُولُ اللهِ صَلَّى الله عَلَيْهِ وسَلَّمَ : ( أمَّا أوَّلُ أَشْرَاطِ السَّاعَةِ فَنَارٌ تَحْشُرُ النَّاسَ مِنَ الْمَشْرِقِ إلَى الْمَغْرِبِ ، وَأمَّا أوَّلُ طَعَامٍ يأْكُلهُ أَهْلُ الجَنَّةِ فَزِيادَةُ كَبِدِ حُوتٍ ، وَأمَّا الشَّبَهُ في الْوَلَدِ : فَإنَّ الرَّجُلَ إذَا غَشِيَ الْمَرْْأَةَ فَسَبَقَهَا مَاؤُهُ كانَ الشَّبَهُ لهُ ، وَإذَا سَبَقَ ماؤُهَا كَان الشَّبَهُ لَهَا ) . قَالَ : أشْهَدُ أنَّكَ رَسُولُ الله ، ثُمَّ قَالَ : يا رَسُولَ الله إن الْيهُودَ قَوْمٌ بُهُتٌ ، إنْ عَلِمُوا بإِسْلاَمِي قَبْلَ أنْ تَسْأَلَهُمْ بَهَتُونِي عَنْدَكَ ، فَجَاءَتِ الْيهُودُ وَدَخَلَ عَبْدُ اللهِ الْبَيتَ ، فَقَالَ رَسُولُ الله صَلَّى الله عَلَيْهِ وسَلَّمَ : ( أَيُّ رَجُلٍ فِيكُمْ عَبْدُ اللهِ بْنُ سَلاَمٍ ) . قَالُوا : أعْلَمُنَا ، وَابْنُ أَعْلَمِنَا ، وَأَخْيرُنَا وَابْنُ أَخْيرِنَا ، فَقَالَ رَسُولُ الله صَلَّى الله عَلَيْهِ وسَلَّمَ : ( أَفَرَأَيْتُمْ إنْ أَسْلَمَ عَبْدُ الله ) . قَالُوا : أَعَاذَهُ اللهُ مِنْ ذلِكَ ، فَخَرَجَ عَبدُ الله إلَيهِمْ ، فَقَالَ : أَشْهَدُ أنْ لا إلهِ إلاَّ اللهُ وَأَشْهَدُ أنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ الله ، فَقَالُوا : شَرُّنَا وَابْنُ شَرِّنَا، وَوَقَعُوا فِيهِ .


Умму Саламадан розиаллоҳу анҳу айтдиларки: "(Бир куни) Умму Сулайм Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг олдиларига келиб: "Эй Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) албатта Аллоҳ ҳақни гапиришдан ҳаё қилмайди, (айтингчи) агар аёл киши эҳтилом бўлиб (булғаниб) қолса, ғусл вожиб бўладими?" деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳа, агар у (уйғонгач) манийси келганини кўрса" дедилар. Умму Салама буни эшитиб юзларини беркитдиларда "Ё Расулуллоҳ, аёллар ҳам эҳтилом бўладими?" деб сўрадилар. (Бунга жавобан ) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳа бўлади. Ахир нима учун ўғил ўз онасига ўхшайди" дедилар. (Бухорий 130)

101 . عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ رَضِي الله عَنْهَما قَالَتْ : جَاءَتْ أُمُّ سُلَيمٍ رَضِي الله عَنْهَا إلَى النَّبِيِّ صلّى الله عليه وسلم فَقَالَتْ : يارَسُولَ الله إنَّ الله لاَ يسْتَحْيي مِنَ الحَقِّ ، فَهَلْ على المَرْأَةِ مِنْ غُسْلٍ إذَا احْتَلَمَتْ ؟ فَقَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم : ( إذَا رَأَتِ الْمَاءَ ) . فَغَطَّتْ أُمُّ سَلَمَة- يعْنِي وَجْهَهَا- وَقَالَتْ : يا رَسُولَ الله وَتَحْتَلِمُ المَرْأَةُ ؟ قَالَ : ( نَعَمْ تَرِبَتْ يمِينُكَ ، فَبِمَ يُشْبِهُهَا وَلَدُهَا ) .
Admin 09-21-2010, 08:14 AM
Риёзда 2003 йилнинг май ойида содир бўлган ўз-ўзини портлатиш воқеаларига нисбатан кибор уламоларнинг салафий мавқеълари хусусида

بسم الله الرحمن الرحيم

الحمد لله رب العلمين، و الصلاة و السلام على محمد وعلى آله وأصحابه أجمعين، أما بعد:


Аммо баъд:
Кибор уламоларнинг ҳайъати 1424 ҳижрий йилнинг 11-Рабиъул-Аввал душанба куни Риёзда содир бўлиб, мусулмонлар ва улардан бошқаларнинг ўлдирилишига, (мулкларининг) бузилишига, қўрқувга солинишига ва уларга зиён етказилишига олиб келган портлаш борасида 1424 йилнинг 13-Рабиъул-Аввал чоршанба куни Риёзда махсус йиғилиш ўтказди.
Ислом шариати бешта зарур нарсани ҳимоя қилиб уларга қарши тажовуз қилишни ман қилиш учун келгани яхши маълумдир. Улар: 1) Дин; 2) Ҳаёт; 3) Мол-мулк; 4) Ор-номус; 5) Ақл.
Ҳимояланишга ҳаққи бор кишиларга тажовуз қилишнинг ман қилинишида мусулмонлар бошқалардан фарқли эмас. Ислом динига асосан ҳимояга ҳаққи бор кишилар қуйидагилардир:
Мусулмонлар. Бирон бир мусулмонга тажовуз қилиш ёки уни ноҳақ ўлдиришга ҳечам рухсат йўқ. Ким буни содир қилса, улкан гуноҳ, катта гуноҳи кабиралардан бирини қилган бўлади! Аллоҳ таъоло айтди:
“Ким мусулмонни қасддан ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамдир. У ерда у узоқ вақт қолади. Унга Аллоҳнинг ғазаби ва лаънати бўлсин! Ҳамда У (Аллоҳ таоло) унга улкан азоб тайёрлаб қўйгандир” (Нисо: 93).
Ҳамда Ул Зот субҳанаҳу ва таъоло:
“Бани Исроилга буюрганмиз, ким бир одамни қотилликдан қасд олишдан бошқа (нарса) учун ёки ерда фасод тарқатиш учун ўлдирса, у худди барча одамларни ўлдиргани каби бўлади” (Моида: 32), деди.
Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ айтди: “Бу гуноҳи (яъни унинг гуноҳи шундай оғирки, у бутун башариятни ўлдирганидек бўлади), одамни ноҳақ ўлдиришнинг оғирлигини кўрсатади”.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Аллоҳдан бошқа ибодатга бирон бир нарса лойиқ эмаслиги ва мен Аллоҳнинг элчиси эканлигимга гувоҳлик берган мусулмоннинг қонини уч ҳолатдан бошқасида тўкиш мумкин эмас: 1) бошқа одамни ўлдирганига жазо сифатида; 2) турмуш қурганнинг зиноси; 3) жамоатни тарк қилиб диндан чиқиш” (Бухорий ва Муслим ривояти, Бухорий келтирган лафз билан).
Шунингдек Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедиларки: “Одамлар то Ла илаҳа иллаллоҳ ва Муҳаммад Расулуллоҳ деб гувоҳлик бермагунларича, намоз ўқиб закот бермагунларича улар билан курашишга буюрилдим. Агар улар бундай қилишса, улар ҳаёти ва молини Ислом менга рухсат берган ҳоллардан ташқари мендан сақлашган бўлишади. Уларнинг ҳисоби-жавоби эса Аллоҳнинг ҳузурида бўлади” (Бухорий ва Муслим Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилишди).
Насоийнинг “Сунан”ларида Абдуллоҳ бин Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Дунёнинг йўқ бўлиб кетиши Аллоҳ наздида бир мусулмоннинг ўлдиришидан кўра аҳамиятсизроқдир” (Муслим ва бошқалар ривояти).
Бир куни Ибн Умар розияллоҳу анҳу Байн, ёки Каъбага қараб: “Сен қандай буюксан, муқаддаслигинг нақадар улкан, лекин Аллоҳнинг хузурида мўминнинг муқаддаслиги сендан ҳам улуғроқдир” деди (яъни Ҳарам уруш ва қон тўкилишидан хавфсиз ва ҳимоялангандир, бироқ мўмин қон тўкилишидан хавфсиз ва ҳимояланган бўлишига бундан кўра ҳам ҳақлироқдир).
Бу ва бошқа нусуслар мусулмон қонининг муқаддаслигини ва шариат нассларида баён қилинган сабаблардан бошқа сабабдан мусулмонни ўлдириш тақиқланганини кўрсатади. Демак, бирон мусулмонга ноҳақ тажовуз қилиш мумкин эмас ...
Усома бин Зайд ривоят қилади: “Бизларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳуруқога жўнатдилар. Эрталаб биз уларга хужум қилдик ва уларни мағлуб қилдик. Мен ва бир ансорий улардан бир кишининг кетидан қувдик. Биз унга етганимизда, у: “Ла илаҳа иллаллоҳ” деди. Буни эшитиб ансорий тўхтади. Лекин мен уни қиличим билан уриб ўлдирдим. Биз қайтганимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда билиш учун келдилар ва айтдиларки: “Эй Усома! Сен уни Ла илаҳа иллаллоҳ деганидан кейин ўлдирдингми?” Мен: “Бироқ у бу (гап)ни фақат ўзини сақлаш учун айтди” дедим. Ул Зот ўша (сўзлари)ни шундай кўп такрорлайвердиларки, мен Исломга бундан олдин кирмаслигимни орзу қилиб қолдим” (Муттафақун алайҳ. Бу Бухорий лафзи).
Бу ҳаётнинг муқаддаслигини улкан ишоралар билан кўрсатади. У (юқоридаги ҳадисда ўлдирилган киши) мушрик эди ва улар (саҳобалар) жанг майдонида жиҳод қилишаётган эди. Улар бунга (мушрикка) етиб олиб устидан қурол кўтаришганида, у тавҳид (калимаси)ни айтди. Усома бин Зайд эса уни ўз ҳаётини сақлаб қолиш учунгина айтяпти деб ҳисоблаб уни ўлдирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг узрини ва унинг (вазият) таъвилини қабул қилмадилар. Бу мусулмон қонининг муқаддаслигини ва унга тажовуз этганнинг катта жиноят қилаётганига ишора қилувчи улкан ишлардандир.
Мусулмонларнинг қонлари ҳаром бўлгани каби, уларнинг мол-мулки ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидга сўзлари билан ҳимоялангандир: “Қонларингиз ва молларингиз бир-бирларингизга бу куннинг бу (муқаддас) шаҳар (Макка)да бу ойдаги муқаддаслиги кабидир” (Муслим ривоят қилган). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ваъзни Арафа кунида хутбада сўзладилар ва Бухорий ҳамда Муслим иккаласи бу ҳадисни қурбонлик кунига нисбат беришди.
Юқорида айтиб ўтилгандан жонни ноҳақ ўлдиришнинг ман қилингани очиқ-равшан бўлди.
Исломда ҳаётлари ҳимоя қилинганлардан яна: 1) шартнома (кафолат)даги (номусулмонлар), 2) зиммийлар, 3) (мусулмонларга) ҳимоя излаб келганлар.
Абдуллоҳ бин Амр бин Ал-Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Ким мусулмонлар билан шартномада бўлган кишини ўлдирса, Жаннат ҳиди (иси)ни ҳидламайди. Ваҳоланки, у (жаннат)нинг ҳиди қирқ йиллик масофадан исиб туради” (Бухорий ривояти).
Кимга валиюл-амр (ҳукмдор, раҳбар) унинг хавфсизлигини кафолатлайдиган шартнома ва ваъда билан (диёрга) киритса, унинг ҳаёти ва мол-мулки ҳимояланган бўлади ва унга зиён етказиш мумкин бўлмайди. Ким уни ўлдирса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “... жаннат ҳиди (иси)ни ҳидламайди ...” деган сўзларига тушади. Шартнома берилганларга тажовуз қилувчиларга нисбатан бу жуда қаттиқ огоҳлантиришдир.
Шунингдек маълумки, Ислом аҳлининг ҳимояси (паноҳи) бир яхлитдир (яъни, жамоъий, баб-баробардир). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мўминларнинг қони (бир бирларига) бир хилдир, уларнинг энг ози уларнинг ҳимояси учун курашади” дедилар.
Фатҳ куни Умму Ҳоний розияллоҳу анҳо мушриклардан бирига паноҳ берганида, Али ибн Аби Толиб розияллоҳу анҳу уни ўлдирмоқчи бўлди. Шунда у (Умму Ҳоний) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига бориб (бу ҳақда) хабар берди. Кейин Ул зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Эй Умму Ҳоний, сен паноҳ берган одамга, биз ҳам паноҳ берамиз” дедилар (Бухорий ва Муслим ривоят қилишди).
Бундан мурод, кимки (диёрга) шахсий хавфсизлик шартномаси билан кирса, ёки унда ҳукуматнинг бирон вакилидан (ҳукумат вакили унга кафолат беришдан) фойда кўриб берган кафолати (ваъдаси) бўлса, унга қарши (хуруж) қилиш ёки унинг ўзи ёки мулкига тажовуз қилиш мумкин бўлмайди.
Буларнинг барчаси очиқ-равшан бўлди, бас, Риёзда содир бўлган портлашлар Ислом дини қўлламайдиган ва ман қилинган ишлардир. Уларнинг ноқонунийлиги бир неча жиҳатдан келади:
Бу ҳаракат мусулмонлар ерининг муқаддаслигига тажовуз қилиш ва бу ердаги хавфсиз ва тинч-амин бўлганларни қўрқитиш-безовта қилишдир.
Бу Исломий шариат ҳимоя қилган жонларни ўлдиришни ўз ичига олади.
Бу ерда фасод-бузғунчиликка олиб келади.
Ҳимоя қилинган мол-мулк ва нарсаларни бузишни ўз ичига олади.
Кибор уламолар ҳайъатининг бу йиғилиши бу масалани тушунтиришидан мақсад мусулмонларни бузилиши ман қилинган нарсаларни бузишга кириб кетишларидан ва шайтон фитнасидан огоҳлантиришдир. У (шайтон) токи бандани бузғунчиликка олиб кирмагунича, ёки динда ғулув кетиш, ҳаддан ошиш ёҳуд ундан (диндан) узоқ бўлиш, унга қарши курашишга олиб кирмагунича банданинг ишини тўхтата олмайди. Бундан паноҳ эса Аллоҳдадир. Шайтонга бу икки йўлнинг қайси бири билан банданинг устидан ғалаба қозонишига фарқи йўқ. Зеро бу йўлнинг иккови – ғулув кетиш ва нуқсонли бўлиш ҳам – шайтоннинг йўлларидир ва бандани Раҳмоннинг ғазаби ва жазосига туширади.
Бу ҳаракатларни амалга ошириб, ўзларини портлатиб ўлдирганлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Ким ўзини бу дунёда нима билан ўлдирса, Аллоҳ уни Қиёмат куни ўша нарса билан жазолайди” деган сўзларининг умумига тушади. Абу Авона ўз “Мустахраж”ларида Собит бин Ад-Даҳак розияллоҳу анҳудан ривоят қилди.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Кимки ўзини темир билан ўлдирса, бу темирни қўлида ушлаб дўзах (ўти)да у билан ўзини уриб туради, (у ерга у) абадий (солинади). Кимки (қасддан) заҳар ичиб ўзини ўлдирса, бу заҳарни қўлида ушлаб дўзах (ўти)да уни ичиб доим туради, (у ерга у) абадий (солинади). Кимки (қасддан) тоғдан ташланиб ўзини ўлдирса, доим дўзах (ўти)да пастга қулаб (тушиб, йиқилиб) туради, (у ерга у) абадий (солинади)”. Ва бу Бухорийда ўхшаш лафз билан келган.
Ҳамма билиб қўйсинки, ҳозирги кунда душманлар ҳар бир бурчакдан исломий умматга ҳукмрон бўлиш шайида турибдилар. Улар ислом аҳли устидан ҳукмронликни оқлайдиган ва уларни (ислом аҳлини) хорлайдиган барча йўлларга хурсанд бўлмоқда ва (бу мақсадда) ўз имкониятлари ва бойликларидан фойдаланмоқда. Демак, кимки уларга бу мақсадларида ёрдам берса ва уларга мусулмонлар ичига ва мусулмонларнинг ерига йўл очиб берса, у мусумлоналарнинг зиёнига ва уларнинг (душманларнинг) мусулмонлар еридаги ҳукмронлигига ёрдам берган бўлади. Бу энг улкан зулмлардан бири.
(Барчага) Қуръон ва Суннат ва уммат салафларининг тушунчасига асосланган шариат илми билан иш тутиш вожиб бўлади. Бу нарса уламолар ичида, универститет ва масжидларда, оммавий ахборот воситаларида содир бўлмоқда. Шунингдек, яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш, ҳақиқат узра кенг миқёсли насиҳат қилиш ҳам вожибдир. Зеро бу нарсалар олдин ўтган замонлардан ҳам кўра муҳимроқ бўлмоқда. Шу билан бирга мусулмон ёшларга ўз олимларининг яхши фикрларини билиш ва улардан бу (фикрлар)ни олиш вожиб бўлади. Чунки душман уммат ёшлари ва уламолари, улар ва ҳокимлар орасида қоралаш-айблашга қаратилган кураш қандай эканлигини (ёшлар) билишлари керак. Бу нарсадан мақсад у (мусулмон)ларнинг кучини заифлаштириш ва уларнинг устидан ҳукмронлик ўрнатиш енгилроқ бўлишидир. Бундан огоҳ бўлиш вожибдир.
Аллоҳ барчани душманнинг макридан ҳимоя қилсин! Мусулмонлар Аллоҳдан махфий ва ошкора қўрқишлари ва ихлосли, ҳақиқий тавба қилишлари лозим. Чунки мусибат фақат гуноҳлар сабабли келади ва фақат тавба билан кўтарилади. Аллоҳдан мусулмонларнинг аҳволларини тўғрилашини ва мусулмонларнинг ерларини ҳар қандай ёмонлик ҳамда ёқимсиз нарсадан узоқ қилишини сўраймиз.
Ва соллаллоҳу ъала набиййина Муҳаммадин ва ъала ъалиҳи ва саҳбиҳи ажмаъийн.

Кибор уламолар ҳайъати:

Ҳайъат раиси Абдулазиз бин Абдуллоҳ бин Муҳаммад Оли Шайх
Солиҳ бин Муҳаммад Ал-Луҳайдан
Абдуллоҳ бин Сулаймон Ал-Муниъ
Абдуллоҳ бин Абдурроҳман Ғудаян
Доктор Солиҳ бин Солиҳ Ал-Фавзон
Ҳасан бин Жаъфар Ал-Атамий
Муҳаммад бин Абдуллоҳ Субаййил
Доктор Абдуллоҳ бин Муҳаммад бин Иброҳим Оли Шайх
Муҳаммад бин Сулаймон Ал-Бадр
Доктор Абдуллоҳ бин Муҳсин Ат-Туркий
Муҳаммад бин Зайд Ас-Сулаймон
Доктор Бакр бин Абдуллоҳ Абу Зайд (касаллиги сабабли қатнашмади)
Доктор Абдулваҳҳоб бин Иброҳим Ас-Сулаймон (қатнашмади)
Доктор Солиҳ бин Абдуллоҳ Ал-Ҳумайд
Доктор Аҳмад бин Сайр Ал-Муборакий
Доктор Абдуллоҳ бин Али Ар-Рукбан
Доктор Абдуллоҳ бин Муҳаммад Ал-Мутлақ
Admin 09-21-2010, 07:44 AM
Рамазондан сўнг мусулмоннинг аҳлоқи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг:
Улуғ Рамазон ойи ўз якунини топди. Биз Аллоҳ таолодан бизнинг ғайрат ва ибодатларимизни қабул қилишини сўраймиз. Кўпгина мусулмонлар Аллоҳнинг раҳмати билан ушбу улуғ ойда улкан ғайрат кўрсатадилар. Масжидлар ҳатто бомдод намозига ҳам тўлиб кетади. Улар саховат, ҳаромдан йироқ бўлиш, гўзал аҳлоқни намоён қилиш ва бошқа шу каби солиҳ амалларда ғайрат кўрсатадилар.
Яна одамлар орасида шундайлари борки, йил бўйи Аллоҳга ибодат қилмайди. Ушбу улуғ ойда рўза тутишни ва намоз ўқишни бошлайди. Бироқ минг афсуслар бўлсинки, муборак ой тугаши билан масжидлар деярли бўшаб қолганини, одамлар яхшиликка ва гуноҳлардан четланишга бўлган интилишдаги жўшқинлик ва ғайратни йўқотганини гувоҳи бўласан. Ушбу ойда ибодат қилишни бошлаганлар уни батамом тарк этганини кўрасан, шу жумладан ҳатто беш вақт намозни ҳам.
Ҳофиз ибн Ражаб айтади: «Аҳмоқлар Рамазон ойини қийинчилик билан ўтказишади. Чунки бу ойдаги намоз ва рўза каби ибодатлар уларни уринтириб қўяди. Бу жоҳилларнинг кўпчилиги Рамазонда рўза пайтидан бошқа намоз ўқимайди. Уларнинг кўпчилиги Рамазондагина гуноҳи кабиралардан тийилади. Шунинг учун ҳам у (Рамазон) уларга узоқ давом этаётгандек туюлади ва гуноҳлардан ажралиш уларнинг қалби учун оғир келади. Бундай одамлар, била туриб, ўжарлик билан гуноҳ ишларни қилувчилардир ва улар бахтсиз одамлардир. Уларнинг орасида шундайлари борки, ҳатто Рамазонда ҳам у ўзини гуноҳлардан тия олмайди» (Қаранг: «ал-Латаиф» 158).
Ҳофиз ибн Ражаб яна айтади: «Рамазонда рўза тутиш раҳматига, ундан (Рамазондан) сўнг гуноҳ ишга қўл уришни кўндаланг кўйишга келсак, бу шундайларнинг амалики, у Аллоҳнинг раҳматини ношукрликка алмаштирибди» (Қаранг: «ал-Латаиф» 398).
Бундай тоифа одамлардан бўлиб қолишдан Аллоҳ сақласин!
Кунларнинг бирида Бишр ал-Ҳафийга сўрашди: «Дарҳақиқат, шундай одамлар борки, Рамазондагина ибодат қилишда ғайрат кўрсатади». Бунга у шундай жавоб қайтарди: «Аллоҳни Рамазондагина эслайдиган халқ, ёмон ҳалқдир! Дарҳақиқат, солиҳ инсон – йил бўйи (ибодатда) ғайрат кўрсатадиган инсондир!» (Қаранг: «ал-Латаиф» 396).
Шундай бўлсада, Рамазон ойида Аллоҳни эсга оладиганлар, Аллоҳни ҳеч қачон эсга олмайдиганлардан ва Унга на Рамазонда ва на бошқа вақтда ибодат қилмайдиганлардан яхшироқдир.
Шубҳа йўқки, Аллоҳ таоло баъзи вақт, кун ва ойларни танлади. Унда бажарилган солиҳ амаллар бошқа вақтдагидан Аллоҳ учун афзалроқ ва севимлироқдир. Аллоҳ ушбу қўшимчани Ўзининг бандаларига ато этишидан мақсад, уларни янада фаоллаштириш учундир.
Бу дегани бошқа вақтда Аллоҳни унутиш, гуноҳ ва бузуқликларга қайтиш, мажбуриятларни бажаришга совуққонлик билан ёндашиш каби амалларни қилиш лозим дегани эмас. Йўқ! Бу вақтлар, шу жумладан улуғ Рамазон ойи, ушбу вақт мобайнида Аллоҳнинг бандасида ҳосил бўлган фаоллик, бу ойдан кейин ҳам унинг ҳамроҳига айланишига сабаб бўлиб хизмат қилиши керак.
Бундан ташқари, ҳатто мўътадил ҳолатда бўлиб ибодат ва яхшиликда давомий бўлиш, маълум вақт мобайнида ғайрат кўрсатиб, шундан сўнг уни тарк этишдан кўра яхшироқдир. Оиша роҳияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дарҳақиқат, Аллоҳ учун амалларнинг суюмлироғи, оз бўлсада, давомий бўлганидир». Оишанинг ўзлари эса дедилар: «Қачонки Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг оиласи бирор амални қилса, кейин уни тарк этмас эди» (Муслим 782).
Алқама ривоят қилади: «Мен Оишадан сўрадим: «Эй мўминларнинг онаси, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг амаллари қандай эди? Улар бирор кунни хослармидилар?» У жавоб берди: «Йўқ, уларнинг амаллари давомий бўлар эди. Бироқ сизларнинг қай бирингиз Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қилган ишни қила оларди?!»» (Муслим 783).
Шундай қилиб, ҳадислар шу нарсага далолат қиладики, оз бўлсада давомий бўлган солиҳ амаллар, маълум вақтдагина фаолликни намоён қилишдан яхшироқдир.
Абу Ҳурайра, Убайд ибн Амир ва Талҳа ибн Убайдуллоҳлар ривоят қилишади: «Ўз вақтида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Болия деган ердаги Исломни қабул қилган икки одамни биродар қилиб қўйдилар. Улардан бири жиҳод вақтида шаҳид бўлди, иккинчиси эса ундан бир йил кейин вафот этди. Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга иккинчисининг тобутини кузатиб борар эканлар, улар Аллоҳга уни ўз биродари билан бирга қилишини дуо қилар эдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салам сўрадилар: «Улардан қай бирири сиз яхшироқ деб ҳисоблайсиз?!» Биз айтдик: «Аллоҳ ва Расули яхшироқ билади, аммо биз шаҳид яхшироқ деб ҳисоблаймиз!» Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ахир у ундан (шаҳид бўлгандан) сўнг Рамазон ойида рўза тутмадими ва фалонча ракаат намоз ўқимадими?! Уларнинг орасидаги фарқ осмон ва ерчаликдир!»» (Аҳмад 1/163, Ибн Можа 3925. Ҳадиснинг саҳиҳлигини ҳофиз ал-Мунзирий, шайх Аҳмад Шокир ва шайх Албоний тасдиқлашди. Қаранг: «Таҳқиқ ал-Муснад» 1403, «Саҳиҳ ат-тарғиб» 371, 372, 373).
Ушбу ажойиб ҳадис умрини узлуксиз Аллоҳ таолога ибодатда ўтказганнинг буюк муваффақиятига далолат қилмоқда.
Шаблийдан сўрашди: «(Ибодатда ғайрат кўрсатиш учун) қайси ой афзал, Ражабми ёки Шаъбонми?» У жавоб берди: «Аллоҳга ҳар доим ибодат қилувчилардан бўл ва шаъбонийлардан бўлмагин!» (Қаранг: «ал-Латаиф» 396).
Шундай экан, эй Аллоҳнинг бандалари, келинг биз ҳам рамазонийлардан бўлиб қолмайлик. Келинг биз ҳам ушбу улуғ ойда эгаллаган ғайрат ва фаоллигимизни ҳаётимиз давомини ҳам Буюк ва Қудратли Роббимизга ибодатда ва итоатда ўтказиш учун сарфлайлик.
Ҳозир ҳам буюк ажрга эга бўлиш учун қулай фурсат бор. Бу ҳам бўлса Шаввол ойининг олти кунлик рўзаси. Бу ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кимки Рамазон рўзасини тутса, сўнгра унга Шавволнинг олти кун рўзасини қўшиб қўйса, гўё йил давомида рўза тутгандек бўлади» (Муслим 1164).
Кейин эса Зулҳижжа ойи ҳам олисда эмас. Бу ойнинг аввалги ўн куни йилнинг энг афзал кунидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ушбу оламнинг энг афзал кунлари Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунидир» (Баззор, Ибн Ҳиббон. Ҳофиз ал-Мунзирий, ҳофиз ал-Ҳайсамий ва шайх Албоний ҳадисни ҳасан деган. Қаранг: «Саҳиҳ ат-тарғиб» 50, «Саҳиҳ ал-жомиъ» 1133).
Ҳар бир мусулмон ўз Роббисига ибодат қилиши шарт. Унинг буйруқларини маълум бир вақт ва замондагина эмас, балки бутун умри давомида бажариши керак. Ҳатто ўша маълум вақт ва замонга алоҳида эътибор ва фаоллик кўрсатиш керак бўлса ҳам. Имом Тибий айтади: «Фарз, суннат ва одоб каби солиҳ амаллар, ораларидаги фазилатнинг турли бўлишига қарамай, баъзида бир бирларидан афзалликка эга бўлади. Ахир қанча амаллар борки, бошқа амаллар унга нисбатан устунликка эга бўлсада, маълум вақт ва замон сабабидан ўша қолган амаллардан устун бўлади» (Қаранг: «Файдул-Қодир» 5/584).
Аллоҳ азза ва жалла айтади:
«То сизга яқийн – аниқ нарса (яъни, ўлим соати) келгунича Роббингизга ибодат қилинг!» (Ҳижр: 99).
Ушбу оят Аллоҳ таолонинг инсонга ўлим соати келгунига қадар Унга ибодат қилишга бўлган очиқ буйруғидир. Шайх Ибн ал-Қоййим «яқийн» сўзи борасида шундай деди: «Мутлақо барча уламоларнинг ижмосига кўра гап ўлим ҳақида кетмоқда. Ҳасан ал-Басрий эса шундай деган: «Аллоҳ мўминларга ибодат учун ўлимдан бошқа бирор муҳлат белгиламади»» (Қаранг: «Мадарижу-ссоликин» 3/316).
Сўзимиз охирида Оламлар Роббиси Аллоҳга ҳамдлар айтамиз.

Admin 09-20-2010, 08:40 AM
Дилмурод Абу Муҳаммад

Рўза ва Рамазонга оид турли мавзулар

Рамазон рўзаси ҳукми


[audio]https://tavhid.com/downloads/maruza/dilmurod/fiqh/roza_ramazonga_oid_turli_mavzular/ramazon_rozasi_hukmi.mp3[/audio]
Юклаб олиш
Admin 09-20-2010, 08:38 AM
Ҳуфтон намозига кеч қолиб таровиҳ ўқилаётганда келди

[audio]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/namoz/jamoat_namozi/jamoat_namozi_001_hufton_namoziga_kech_qolib_tarovih_oqilayotganda_keldi.mp3[/audio]
Юклаб олиш [mp3]

Савол: Одамлар Рамазонда таровиҳ намозини ўқиётган вақтда иккинчи жамоатни қоим қилишнинг ҳукми нима? Чунки мен баъзи одамлар буни бидъат деб айтганини эшитдим. Баъзилари айтишдики, (Рамазон ойининг охирги) ўн кунлигида (бундай қилишнинг) зарари йўқ экан. Аммо бошқалари буни, Рамазоннинг аввалида бўлсин ёки ўртасида, бидъат дейишди.
Жавоб: Тўғриси, агар инсон масжидга кирса, хоҳ у ёлғиз бўлсин хоҳ жамоат билан бўлсин, ва одамлар таровиҳ намозини ўқишаётган бўлса, улар имом билан ҳуфтон намози нияти билан (намозга) қўшилишади. Имом салом берса улар ҳуфтон намозидан қолганини адо қилиб қўйишади. Буни ҳар бири алоҳида адо этади, жамоат бўлиб эмас. Мана шу тўғридир.
Аммо битта масжидда иккинчи жамоатни қоим қилишга келсак, бу шубҳасиз машруъ бўлмаган иш. Лекин айтамизки: ҳуфтон намози нияти билан имомга қўшил.
Биров айтсаки: нафл намози ўқиётган одам ортидан фарз намозини ўқиш тўғрими? Айтамизки: ҳа, тўғри. Бу ҳолат Набий алайҳиссолату вассалам даврида содир бўлган. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва аъла алиҳи ва саллам билан бирга ҳуфтон намозини ўқир эди, сўнг қавмларига бориб айни (ҳуфтон) намозни бирга (имомлик қилиб) ўқир эди. Бу унга (яъни имомлик қилган Муозга) нафл, улар учун эса фарз намози эди. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврида эди. Аллоҳ азза ва жалла буни тасдиқлади. Балки зоҳири шуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буни билиб, эътироф этдилар. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ ёзишларича, агар киши имом таровиҳ намози ўқиётганида (масжидга) кирса, унда у (намозга) ҳуфтон намози нияти билан қўшилади. Ҳа (шундай).

rinat80_09 09-20-2010, 12:13 AM
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

1) Шариатимизда оилада (агар аёл тугмаса) бола асраб олишннг хукми кандай? асраб олган бола отасига Ота, Онасига Она деб айтса буладими, ва у онасига номахрам буладими?

2) Отадан колган (уй-жой) Мерос хакида тушунтириб берсангизлар? Аллох рози булси сизлардан!!!
rinat80_09 09-18-2010, 11:10 PM
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!
1) Масалан онаси ёки отаси якин кариндошлари оламдан утган булса, кабристонга бориб кабирнинг ёнида утириб Куръон тиловат килиб савобини уларга багишласа буладими?

2) Намоз укиб булиб укилган намознинг савобини Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам га ва сахобаларга багишласа буладими?
Жавоб учун рахмат!!!
Pages (290):    1 259 260 261 262 263 290   
Welcome, Guest
You have to register before you can post on our site.
Lost Password?
Remember me?
 
Members: 2,519
Latest member: RichardReaws
Forum threads: 2,896
Forum posts: 8,180
There are currently 58 online users. 1 Member(s) | 54 Guest(s)
Bing, Google, Yandex, RichardReaws
Latest Threads
Абдуллоҳ Бухорий (Мирзағо...
Forum: Жарҳ ва таъдил
Last Post: encounc, 07-17-2024, 04:57 AM
Replies: 24 - Views: 67,853
Танишув сайтларидан умр й...
Forum: Оила
Last Post: encounc, 06-30-2024, 09:22 AM
Replies: 4 - Views: 37,240
Рўзадор аёл шом азонидан ...
Forum: Рўза
Last Post: Муслим, 04-29-2020, 09:23 AM
Replies: 0 - Views: 557
Ақида ва рўза (Аҳмад ибн ...
Forum: Рўза
Last Post: Муслим, 04-28-2020, 09:30 AM
Replies: 0 - Views: 784
Коронавирус
Forum: Муносабат
Last Post: Муслим, 04-14-2020, 12:44 PM
Replies: 8 - Views: 1,492
Шаъбон ойи ўртасини нишон...
Forum: Бидъат
Last Post: Муслим, 04-14-2020, 12:42 PM
Replies: 6 - Views: 15,566
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.