Admin 09-17-2010, 10:28 PM
[Image: favzon_bidatda_yaxshilik_yoq.jpg]

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ дедилар:

البدع لا خير فيها بل الخير في السنن والتمسك بها

«Бидъатда яхшилик йўқ. Бироқ яхшилик суннатларда, ҳамда уни маҳкам ушлашликда».

«Набий ﷺ васияти» шарҳи, 18-саҳифа.

© Тавҳид
https://t.me/tavhid/2878
Admin 09-17-2010, 10:17 PM
Ҳозирги аср хаворижларининг исноди

Ҳозирги асрда хаворижларнинг фикрини энг кўп тарқатганлардан бири Ҳасан ал-Банно асос солган Мисрдаги «Ихвон ал-Муслимин» жамоатидир. Саййид Қутб хаворижларнинг заҳридан нафас олди. Абдуллоҳ Аззом эса ундан бир қадаҳ олди-(сипқорди). Завоҳирий ва Усома бин Ладинлар эса қултумлаб ичдилар. Уни жамийки издошларига эмлаб тарқатдилар. Ҳатто мана ушбу фикрдан заҳарландилар. У ҳақиқатда аччиқ. Чунки биз фарзандларимиз орасида ўшаларга олқиш айтаётганларни учратяпмиз. Уни таълим ва тарбия бераётганлардан ўшаларга ўхшаганларга олқиш ва мақтов айтилиш эшитилган вақтда бу нарса мавжуд эканлигидан ажабланманг.

Admin 09-17-2010, 10:13 PM
Abdulloh Salafiy 09-17-2010, 10:49 AM
Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳ.
ас-Самма бинти Буср розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: "Фарз бўлган рўзадан ташқари, шанба куни рўза тутманглар! Гарчи узум пўстлоғи ёки дарахт шоҳидан бошқа нарса топмасанглар ҳам, ўшани чайнанглар" дедилар. Ахмад, Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа,Доримий, Байҳақий, Ибн Хузайма, ал-Хаким, Ибн Шахин ва Таҳовий. Саҳиҳ ҳадис. ("Саҳиҳ ал-жомий" 7235)

Шайх Шамсул-Ҳақ Азим Абади: "Гарчи узум пўстлоғи ёки дарахт шоҳидан бошқа нарса топмасанглар ҳам, ўшани чайнанглар" сўзи ҳақида айтадиларки: "Бу шанба куни рўза тутиш мумкин эмаслигига қатъий ишорадир". ("Авнул-Мабуд" 7/49га қаранг)

Шайх Ибн Қойум "Тахзибус-Сунан" да айтадиларки: "Фарз бўлган рўзадан ташқари" сўзлари борасида "Бу фарз кунларидан ташқари ҳар қандай шанба куни рўза тутиш мумкин эмаслигига ҳужжат бўлади. Фақат шанба кунигами ёки кетма-кет келаётган кунлар ичидами буни фарқи йўқ" деганлар. Аммо ўзлари бу ҳадисни саҳиҳ эмас деб ҳисоблаганлар.

Уламолар орасида шанба куни нафл рўза тутиш борасида ихтилоф мавжуд. Масалан шайх Албоний юқоридаги ҳадисга асосан нафл рўзани умуман шанба куни тутиб бўлмайди деб ҳисоблаганлар, албатда Рамазон рўзаси, қазо рўзалар ва вадаъ берилган фарз рўзалардан ташқари. Бунда у саҳоба Абдуллоҳ ибн Бусра розиаллоҳу анҳунинг тушунишига таянган. имом Насоий "Сунан ал-Кубра"да келтиришича, Абдуллоҳ ибн Бусра розиаллоҳу анҳу шанба куни рўза тутишни ман қилар эди. Айнан шу саҳобанинг оиласи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг шанба куни рўза тутиш мумкин эмаслиги ҳақидаги ҳадисларини тарқатган.

Бошқа уламолар(имом Молик), шанба куни рўза тутиш мумкин деб ҳисоблашган, чунки улар юқоридаги ҳадисни саҳиҳ деб билишмаган.
Баъзилар(имом Абу Довуд) эса бу ман(қайтариқ) бекор бўлган дейишар эди.
Кўпчилик уламолар эса , бу фикрларни бирлаштириб фақатгина шанба куни нафл тутишдан қайтаришган, агар бошқа кунлар билан кетма-кет рўза тутилса, шанба куни ҳам рўза тутишнинг ҳеч бир ёмон жойи йўқ деб ҳисоблашган.

Ҳадисни саҳиҳ деб ҳисобламаганлар эса адашишган, чунки бу ҳадис турлари кўп бўлиб улар бир-бирини қувватлайди.

Шунинг учун имом Нававий: "(Ҳадис саҳиҳ эмас) сўзини қабул қилиб бўлмайди, чунки кўпчилик уламолар бу ҳадиснинг саҳиҳлигини тасдиқлаган" ("ал-Мажмуъ" 6/440).

Ҳадиснинг саҳиҳлигини тасдиқлаган имомлар орасида Термизий, ал-Хаким, Ибн Хузайма, Ибн Хиббон, Ибн Сакан, ад-Дия Мақсудий, Хайтамий, Албоний ва бошқалар. "ал-Фуруъ"3/92, "Баёнул-вахм вал ихам" 4/269.

Худди шундай ҳадиснинг бекор бўлганлиги ҳақида айтамиз, чунки унинг бекор бўлганлиги борасида бирорта хужжат йўқ. Имом Субкий Имом АБу Довуднинг: "Бу ҳадис бекор бўлган" сўзларини эслатиб айтадиларки: "Бу гапни қабул қилинмайди. Ҳадиснинг бекор бўлганлига ҳақида қани далил?!". "Динул-холис" 8/393.

Имом Ибни Хажар ал-Хайтамий: "Абу Довуд бу ҳадисни бекор бўлган дедилар, аммо бу бундай эмас, имом Молик бошқача ҳисоблаган бўлсаларда, бу ҳадис саҳиҳдир" деганлар. "Итхаф ахлул-Ислам би хусусиятис сиям" 316-317.

"Алоҳида айнан шанба кунини ўзида рўза тутиш мумкин эмас" деган уламолар сўзларига келсак, улар кучли далилларга таянишган, айниқса мана бу ҳадис:
Умм Салама розиаллоҳу анҳу айтардилар:"Кўпинча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам шанба ва якшанба куни рўза тутар эдилар ва "Бу кунлар мушрикларнинг байрамидир, мен эса уларга ўхшашни истамайман"дер эдилар".Ахмад 6/323, Насоий “Сунан ал-Кубро” 2/2776да, Байҳақий 4/313.

Аммо шу ҳадиснинг саҳиҳлигида ҳам ихтилоф бор эди. Масалан, ҳофиз Абдул-Ҳақ ал-Ишбилий, ҳофиз ал-Қаъттан ва шайх Албоний бу ҳадисни заиф деб билишарди. "Силсила ад-даифа вал мавзуъа"1099.
имом Ибн Хузайма, Ибн Хиббон, ал-Хаким, аз-Захабий, Ибн Муфлих, Ибн Хаджар ал-Хайтамий, Абдул-Қодир ал-Арнаут ва Шуайб ал-Арнаутлар эса бу ҳадисни саҳиҳ санашган.
rinat80_09 09-16-2010, 06:14 AM
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух! Шом ва Хуфтон уртасида "Аввобин" ва "Тухфаи Расул" номдаги намозларни укиб юиришади купчилик. бу маънодаги намозлар шариатимизда хакикаттан хам мавжудми? ва бунга далил сифатида куйидаги хадисни такдим этилган шу сахихми? амал килса буладими? Аллох сизлардан рози булсин! Баракаллаху фикум.
1) "Кто выполнит 6 ракаатов после намаза аль-магриб, тот получит прощение прегрешений, даже если их так много, как пены в океане".
(передал Тибрани)

2)Аллоҳ таоло «Исро» сурасида:
«Албатта, У зот аввобийнларни мағфират қилувчидир», деган (Исро 25-оят).
Имом Табароний Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда:
«Ким шомдан кейин олти ракат ўқиса, гуноҳлари мағфират қилинур, агар денгизнинг кўпигича бўлса ҳам»,
Admin 09-15-2010, 09:00 PM
Лаззат билан отилиб чиққан бир қатра манийнинг ҳукми

Савол: Лаззат билан отилиб чиққан бир қатра манийнинг ҳукми нима? Бундай ҳолат инсон ғусл қилиши фарз бўлган жунубликми ёки оддий таҳорат қилса етарлими? Шуни ҳам айтмоқчиманки, бу қатра жинсий қовушиш орқали чиқмаган.
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Агар маний жинсий алоқасиз ва бир қатра бўлса ҳам, лаззат билан отилиб чиқса ғусл қилиш фарз бўлади. Бундай пайтда таҳорат қилишнинг ўзи етарли эмас, балки, ғусл қилиш фарздир.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.


Admin 09-15-2010, 07:07 AM

Шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Эркаклар агар аёллар билан аралашса, олов ва ўтиннинг аралашгани даражасида бўладилар» («Истиқома» (1/163)).
Меҳмон 09-13-2010, 10:45 PM
Ҳайит намозини ўтказиб юборган одам нима қилади?

Бисмиллиҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳ Таолога ҳамду санолар, пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, аҳли оилаларига ва асҳобларига салоту саломлар бўлсин.
Бирор сабаб билан ҳайит намозини тарк этган одам, ушбу намоз қазосини ўтаб қўйиши жоиз ва мустаҳабми, ёки умуман адо этиши керак эмасми деган масалада уламолар ихтилоф қилишди. Жумҳур имомлар ушбу намоз қазосини ўтаб қўйиш шарт эмас, бироқ ўташи жоиз ва мустаҳаб дедилар.
Ушбу намоз қазосини ўтаб қўйиш макруҳ деб ҳисоблаганлар орасида имом Музаний, шайхулислом Ибн Таймия ва бошқалар бор. Улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бу борада бирор нарса келмаганини эътироф этишади.
Бироқ жумҳур уламолар саҳоба ва салафларнинг амалларига таянишди. Улар икки ҳайит (Ийдайн) намозини ўтказиб юборишса, қазосини ўтаб қўйишар эди.
Убайдуллоҳ ибн Аби Бакр ибн Анас ривоят қилади: «Анас ҳайит намозини ўтказиб юборганида, озод қилган қули Ибн Абу Утайбага намоз учун жой ҳозирлашини буюрди. Сўнг оила аъзоларини тўплади ва улар билан бирга ҳайит намозини ўқиди. У бу намозни худди шаҳар аҳли ўқигандек, такбирлари билан ўқиди» (Бухорий 1/241).
Бу иш машҳур бўлган ва салафлар орасида кенг тарқалган эди:
Муҳаммад ибн Сирин деди: «Улар (салафлар) агар инсон икки ҳайит намозини ўтказиб юборса, бўш (чўлга ўхшаган) жойга бориш ва ушбу намозни имом адо этганидек адо этишни мустаҳаб санаганлар» (Байҳақий 3/305).
Икрима деди: «(Ийд намозини ўтказиб юборган) қишлоқ аҳли бирга тўпланишади ва имом ўқиганидек намозни адо этишади» (Байҳақий 3/305).
Яъни, намозни ўтказиб юборганлар худди имом ўқиганидек ўқишади: икки ракаат, қироатни жаҳрий қилиб, қўшимча такбирлари билан.
Бироқ Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шундай дегани ривоят қилинади: «Ҳайит намозини имоми билан ўқишни ўтказиб юборган одам тўрт ракаат қилиб ўқисин» (Ибн Аби Шайба 2/19. Ҳофиз Ибн Ражаб ва ҳофиз Ибн Ҳажар саҳиҳ деди).
Ҳофиз Ибн Ражаб деди: «Ривоят қилинишича, Аҳмад Ибн Масъуд ва Анаснинг фикрни жамлади ва дедики, агар Ийд намозини кўпчилик бўлиб ўтказиб юборганлар ўқиётган бўлса, улар Анас ўқиганидек, имом каби икки ракаат ўқишади. Агар Ийд намозини ўтказиб юборган бир ўзи ўқиётган бўлса, Ибн Масъуд айтганидек, тўрт ракаат қилиб ўқийди» («Фатҳул-Борий» 9/78).
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан келган ривоят саҳиҳ бўлишига қарамай, унинг санадида узлиш бор. Чунки ушбу асарни Ибн Масъуддан ривоят қилган Шаъбий уни учратмаган. Бу ҳақида имом Дорақутний, Ҳоким ва бошқалар айтишган. Шунинг учун ҳам шайх Албоний ушбу асарни узилган деди (Қаранг: «Ирваул-ғалил» 3/121).
Шу сабабдан бу борадаги тўғрироқ қавл шуки, ўтказиб юборилган ҳайит намози қазосини, Пайғамбар алайҳиссолату вассалом машруъ қилганидек ва Анас ўқиганидек, икки ракаат қилиб ўқилади.
Имом Шофеъий деди: «Биз айтамизки: агар бирор ким Ийд намози қазосини ўтамоқчи бўлса, уни имом қандай ўқиган бўлса шундай ўқисин. Биринчи ракаатда, Қуръон қироат қилишидан аввал, еттита такбир, иккинчисида эса бешта такбир айтади» («Маърифату-Ссунан вал-асар» 5/103).
Имом Ибн Қудома деди: «Кимки Ийд намози қазосини ўтамоқчи бўлса, уни хоҳлаганича ўқийди, хоҳласа бир ўзи, хоҳласа жамоат билан. Имом Аҳмаддан сўрашди: «Намозни (Ийд қазосини) қаерда ўқисин?» У жавоб берди: «Қаерда хоҳласа ўша ерда. Хоҳласа ҳайит намози ўқиладиган жойда, ёки (бошқа ўзи) хоҳлаган жойида»» («ал-Муғний» 2/290).
Яъни, инсон ўтказиб юборган ҳайит намозини хоҳлаган жойида ўқиши мумкин.
Шайх Абдулазиз ибн Боз раислигидаги «Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси» уламолари дедилар: «Кимки ҳайит намозини ўтказиб юборган бўлса ва қазосини ўтамоқчи бўлса, уни аввалдан қандай ўқилган бўлса, шундай ўқийди. Аммо ундан сўнг хутба ўқимайди. Бу ҳақида имом Молик, Шофеъий, Аҳмад, Наҳаий ва бошқа уламолар айтишди. Бу масаладаги асос қуйидаги ҳадисдир: «Қачон намозга келсанглар, хотиржам юриб келинглар. Етган жойингиздан ўқийверинглар, қолиб кетганини кейин тўлдириб қўйинглар» (Муслим). Шунингдек, Анас розияллоҳу анҳудан келган ривоят, қачонки у ҳайит намозини ўтказиб юборганида, у ўзининг озод қилган қули Ибн Абу Утайбага намоз ўқиш учун жой ҳозирлашини амр қилди. Сўнг оила аъзоларини тўплади ва улар билан бирга ҳайит намозини шаҳар аҳли ўқиганидек, такбир билан ўқиди. Агар кимдир ҳайит намозига имом хутба қилаётганида келса (Ийд намози тугаганида), хутбани тингласин, кейин эса, икки (хутба ва Ийд намози) яхшилигини жамлаш учун, Ийд намози қазосини ўтаб қўйсин» (Қаранг: «Фатава ал-Лажна» 8/306).
Шайх Абдулазиз Рожиҳийдан сўрашди: «Агар мен Ийд намозини ўтказиб юборган бўлсам ва биродарларим билан жамоат бўлиб ўқисам, (қироатни) жаҳрий ўқийманми?»
Шайх жавоб берди: «Ушбу намозни, ўқилиши керак бўлганидек (яъни одатда ҳамма ўқиганидек) жаҳрий ўқинг» (Қаранг: «Фатава ал-мутанаввий» № 22).
Шундай қилиб, кимки Ийд намозини ўтказиб юборса, хоҳласа унинг қазосини адо этиб қўйиши мумкин. Бироқ унга бу нарса вожиб эмас. У бу намозни бир ўзи ёки ўзи каби ўтказиб юборганлар билан жамоат бўлиб ўқиши мумкин. Уни икки ракаат ўқийди, қироатни жаҳрий қилади ва қўшимча такбирларни айтади. Шунингдек, Ийд намозининг қазосини намозхон истаган жойида адо этиши мумкин.
Валлоҳу аълам.

Admin 09-13-2010, 07:59 AM
Рўза ва қусиш

Савол: Қасддан ёки қасдсиз қусган рўзадор тутган рўзанинг ҳукми нима?
Жавоб: Агар рўзадор рўзадорлик пайтида ўзини ўзи қасддан қустирган бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Ким қасддан қусса (рўзасининг) қазосини тутиб берсин!» (Ибн Ҳиббон 1557) ҳадисига биноан қазосини тутиб беради. Илм аҳллари шунга амал қилганлар.
Аммо қусқи рўзадорнинг хоҳишидан ташқари келган бўлса, рўзаси раводир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳ алайҳи ва саллам: «Кимда қусқи ўз-ўзидан келса у рўзасининг қазосини тутмайди. Қасддан қусган одам эса қазосини тутади», деганлар. Насоийдан бошқа тўрт муҳаддис ривоят қилдилар (Имом Аҳмад 10468; Ибн Ҳиббон 3518; Ибн Хузайма 1961).

Admin 09-13-2010, 07:51 AM
Жимоъ қилган одамнинг каффороти

Савол: Биров хотинига рўзадорлик пайтида жинсий алоқа қилган бўлса, каффороти учун олтмиш мискинни тўйдириши жоизми?
Жавоб: Биров зиммасида фарз бўлган рўзани тутар экан рамазон наҳорида хотини билан жинсий алоқа қилса, каффрот бериш шарт. Каффорот эса битта қулни озод қилишдир. Агар бунга қодир бўлмаса икки ой пайдарпай рўза тутади. Банда бирон ишга қасд қилса, уни қилиш осон бўлади. Агар танбал ва дангасалик қилса, оғирдек туюлади. Биздан бу дунёда охират жазоларини соқит қиладиган нарсаларни жорий қилиб қўйган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Биз мазкур биродарга шундай деймиз: «Сиз бирон қулни топа олмасангиз икки ой пайдарпай рўза тутинг! Аллоҳдан ёрдам сўранг! Агар ҳозирги кунда кундузлар иссиқ ва кунлар узун бўлса, икки ойлик каффорот рўзасини кунлари қисқа ва ҳаволари аёз бўлган қиш кунларига кечиктришингиз мумкин».
Агар хотини ҳам жинсий алоқага ўз ихтиёри билан рози бўлган бўлса, унинг ҳам эрига жорий қилинган каффоротни адо этиши шарт бўлади. Бироқ, мажбурланган ва ўзини ҳимоя қилишга кучи етмаган бўлса, хотинининг рўзаси раводир ва унга каффорот буюрилмайди. Ва мажбурлаб жинсий алоқа қилинган ўша куннинг қазосини ҳам тутмайди.

Pages (290):    1 260 261 262 263 264 290   
Welcome, Guest
You have to register before you can post on our site.
Lost Password?
Remember me?
 
Members: 2,518
Latest member: GavinRet
Forum threads: 2,896
Forum posts: 8,180
There are currently 31 online users. 0 Member(s) | 27 Guest(s)
Bing, Google, Twitter, Yandex
Latest Threads
Абдуллоҳ Бухорий (Мирзағо...
Forum: Жарҳ ва таъдил
Last Post: encounc, 07-17-2024, 04:57 AM
Replies: 24 - Views: 67,853
Танишув сайтларидан умр й...
Forum: Оила
Last Post: encounc, 06-30-2024, 09:22 AM
Replies: 4 - Views: 37,240
Рўзадор аёл шом азонидан ...
Forum: Рўза
Last Post: Муслим, 04-29-2020, 09:23 AM
Replies: 0 - Views: 557
Ақида ва рўза (Аҳмад ибн ...
Forum: Рўза
Last Post: Муслим, 04-28-2020, 09:30 AM
Replies: 0 - Views: 784
Коронавирус
Forum: Муносабат
Last Post: Муслим, 04-14-2020, 12:44 PM
Replies: 8 - Views: 1,492
Шаъбон ойи ўртасини нишон...
Forum: Бидъат
Last Post: Муслим, 04-14-2020, 12:42 PM
Replies: 6 - Views: 15,566
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.