Admin 09-08-2010, 02:18 AM
Эҳтилом бўлиш рўзага зарар берадими?

Савол: Рўзадор эҳтилом бўлса рўзасига таъсир қилади?
Жавоб: Рўзадор рамазон ойининг кундузида эҳтилом бўлса, бу унинг рўзасига таъсир қилмайди. Чунки эҳтилом унинг ихтиёрисиз бўлган. Қолаверса, ухлаётган одамдан масъулият соқит қилинган.

Admin 09-08-2010, 02:12 AM
Ифтор

Рўзанинг мустаҳаб бўлган одобларидан бири – кун ботиши билан ифтор қилишга (яъни оғиз очишга) шошилишдир. Куннинг ботгани кўз билан кўриш ёки азон ва шу каби ишончли хабар билан билинади. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Одамлар модомики ифтор қилишга шошилар эканлар, яхшилик узра бўлаверадилар» (Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Парвардигор азза ва жалладан ривоят қилган ҳадиси қудсийда шундай дейилади: «Бандаларим ичида Менга энг суюкли бўлганлари ифтор қилишга шошилувчироқларидир» (Имом Аҳмад ва имом Термизий ривояти).
Ифтордаги суннат – оғизни рутоб (янги пишган хурмо) билан очишдир. Агар рутоб бўлмаса тамр (қуруқ хурмо) билан, у ҳам бўлмаса сув билан очилади. Анас розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқишдан аввал бир неча рутоб билан ифтор қилар эдилар. Агар у бўлмаса тамр билан, у ҳам бўлмаса бир неча қултум сув билан ифтор қилар эдилар» (Имом Аҳмад, имом Абу Довуд ва имом Термизий ривоятлари).
Агар рутоб ҳам, тамр ҳам, сув ҳам бўлмаса, топган ҳалол таом ё ичимлиги билан ифтор қилаверади. Агар ейиш-ичишга ҳеч нарсаси бўлмаса, дили билан ифторга ният қилади, баъзи авом кишилар қилганидек бармоғини сўрмайди ёки тупугини тўплаб ютмайди.
Оғиз очиш пайтида ўзи истаган дуоларини қилиши мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Рўзадорнинг ифтори пайтида рад қилинмас дуоси бўлади», деганлар (Ибн Можа ривояти, исноди саҳиҳ).
Муоз ибн Зуҳрадан ривоят қилинган марфуъ ҳадисда айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ифторлари пайтида: «Эй Парвардигор, Сен учун рўза тутдим ва Сен берган ризқ билан ифтор қилдим», дердилар (Абу Довуд ривояти).
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ифтор қилган пайтларида: «Чанқоқ қонди, томирлар ҳўлланди ва ажр собит бўлди, иншааллоҳ», дердилар (Абу Довуд ривояти).

Admin 09-08-2010, 01:49 AM
«Саҳифамизга келган савол» Wrote:assalamu alaykum va rohmatulloh birodarlar kup savol berib ranjitib quymayapmanmi! SavolimConfusedhayh ibn Boz rohimahullohning homilador ayol ruzasi masalasida keltirgan hadisning (homilador va emizikli ayolning ruzasini hammasini kutardi )degan joyini tushunmadim.shuni tushuntirib bersangizlar.jazakallohu hoyron
Admin 09-08-2010, 01:41 AM
Рўзадорнинг фитнали суратларга қараши

Савол: Аёлларга, соқолсиз чиройли болаларга қараш рўзага таъсир этадими?
Жавоб: Ҳа, ҳар қандай гуноҳ рўзага таъсир этади. Негаки, Аллоҳ таоло рўзани тақво учунгина фарз этгандир: ”Тақводор бўлишларингиз учун сизлардан олдингиларга фарз қилинганидек сизларга ҳам рўза фарз қилинди” (Бақара сураси, 183-оят).
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Кимки ботил сўзни ва унга амал қилишни ҳамда жоҳиллик қилишни қўймаса, унинг таоми ва ичимлигини тарк этишига Аллоҳнинг муҳтожлиги йўқдир” (Бухорий Абу Ҳурайрадан ривоят қилганлар).
Бундай балога гирифтор бўлган одамга офият беришини Аллоҳдан сўраймиз. Шубҳа йўқки, у ҳаром ишни қилаяпти, зеро назар Иблис ўқлардан биридир, Аллоҳ асрасин. Қанчадан-қанча нигоҳ киши юрагига балолар солган ва у ўша нигоҳининг асири бўлиб қолган, Аллоҳ асрасин. Қанчадан-қанча назар инсон қалбига таъсир кўрсатган, ҳаттоки у суратлар ишқига асир бўлган.
Шу боисдан мана шундай ишга мубтало бўлган одам Аллоҳ азза ва жаллага қайтиши: бу ишдан офият беришини сўраб Аллоҳга дуо қилиши, бу ишдан юз ўгириб, аёллар ва соқолсиз хушрўй болаларга кўзини қаратмаслиги даркор. Аллоҳ таолодан ёрдам сўраш, Унга илтижо қилиш ва бу касалликдан қутқаришини сўраб дуо қилиб бориш билан иншааллоҳ, бу бало йўқ бўлади.

Admin 09-08-2010, 01:30 AM
Рўза давомида таом(нинг тузи)ни тотиб кўриш
[mp3]http://www.binbaz.org.sa/audio/noor/007209.mp3[/mp3]
Савол: Рўзадор ҳолатимда таомнинг тузини тотиб кўриш жоизми? У ҳалқумдан ўтмайди балки тил учида.
Жавоб: Бунда ҳараж-(танглик) йўқ. Аёл киши ёки ошпаз эркак таом(нинг тузи)ни, у шўр ёки тотли эканми дея тотиб кўришида ҳараж-(танглик) йўқ. Сўнг уни туфлаб, бирор нарсани ютмайди. Бироқ уни тотиб кўради сўнг улоқтиради-(чиқариб ташлайди). Бу борада монелик йўқ. На аёл кишини ҳаққида ва на ошпаз эркакни ҳаққида. Алҳамдулиллаҳким, бу борада ҳараж-(танглик) йўқ.

Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
http://www.binbaz.org.sa/mat/18701
Admin 09-08-2010, 01:15 AM
Азиз биродарлар, ушбу суҳбатимизда рўза одобларидан иккинчи қисми – мустаҳаб (яъни, мажбурий бўлмаган, бироқ риоя этиш билан мўл ажру савобга эришиладиган) одоблар ҳақида сўз юритамиз.
Мазкур одоблардан бири – саҳарлик қилиш, яъни кечанинг охирги қисмида таомланиш бўлиб, саҳар пайтида ейиладиган таом бўлгани учун саҳарлик деб номланган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳарлик қилишга буюриб, айтганлар: «Саҳарлик қилинглар, зеро саҳарликда барака бордир» (Муттафақун алайҳ).
«Саҳиҳ Муслим»да Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Биз билан аҳли китобларнинг рўзаси ўртасидаги фарқ – саҳарлик тановул қилишдир».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хурмо билан саҳарлик қилишни мақтаб: «Хурмо мўминнинг нақадар яхши саҳарлигидир», деганлар (Абу Довуд ривояти).
Яна бир ҳадисларида: «Ҳар қандай саҳарлик таоми баракадир. Сизлардан бирингиз гарчи бир қултум сув билан саҳарлик қилса-да, саҳарликни тарк қилманглар! Чунки Аллоҳ ва унинг фаришталари саҳарлик қилувчиларга салавот айтиб туради», деганлар (Имом Аҳмад ривояти).
Саҳарлик қилувчи саҳарлик қилиши билан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буйруқларини амалга ошириш ва у зотнинг қилган феълларига эргашишни ният қилиши керак. Шунда унинг саҳарлиги ибодатга айланади. Шунингдек, саҳарлиги билан рўзага қувват ҳосил қилишни ният қилсинки, бу билан ажрга эга бўлади. Саҳарликни субҳга қадар давом эттириш суннатдир. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай қилганлар. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Зайд ибн Собит билан бирга саҳарлик қилдилар. Саҳарликдан фориғ бўлгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам туриб, намоз ўқидилар». Анас розияллоҳу анҳудан: «Саҳарликдан фориғ бўлишлари билан намозга киришишлари ўртасида қанча вақт бор эди?» деб сўралганда: «Бир киши эллик оят қироат қилиши миқдорича», деб жавоб бердилар (Бухорий ривояти).
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Билол тунда (яъни саҳарликка уйғотиш учун) азон айтарди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлар то Ибн Умми Мактум азон айтгунича еб-ичаверинглар, чунки у тонг отмагунича азон айтмайди», дедилар» (Имом Бухорий ривояти).
Саҳарликни кечиктириш рўзадорнинг ҳолати учун фойдалироқ бўлади, шунингдек уни бомдод намозидан ухлаб қолишдан сақлайди. Рўза тутувчи киши саҳарликни тамомлаб, ният қилиб олганидан кейин ҳам то тонг отганига ишонч ҳосил қилмагунича еб-ичиши мумкин. Аллоҳ таоло айтади:
«Ва то тонгда субҳ содиқ пайдо бўлгунча еб-ичаверинглар. Сўнгра кечгача рўзани бенуқсон қилиб тутинглар!» (Бақара: 187).
Уфқда кўринган оқариш билан ёки азон ва шу каби ишончли бир хабар билан тонг отганлигига ҳукм қилинади. Тонг отиши билан ейиш-ичишдан тўхтайди ва дили билан рўзага ният қилади. Ниятни тил билан талаффуз қилмайди, чунки бундай қилиш бидъатдир.

Admin 09-07-2010, 06:45 AM
Дилмурод Абу Муҳаммад

Намозга оид турли мавзулар

Таровиҳ намози неча ракат ўқилади?


[audio]https://tavhid.com/downloads/maruza/dilmurod/fiqh/namozga_oid_turli_mavzular/tarovih_namozi_necha_rakat_oqiladi.mp3[/audio]
Юклаб олиш
Admin 09-07-2010, 06:33 AM

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кимда-ким Рамазонда (рўзанинг фарз эканига) иймон келтириб, (ажрини Аллоҳдан) умид қилган ҳолда қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади» (Бухорий (37), Муслим (759)).
Admin 09-07-2010, 05:54 AM
Томирдан укол олган одамнинг рўзаси бузиладими?

Савол: Томирдан укол олган одамнинг рўзаси бузиладими?
Жавоб: Модомики, укол инсонни ейиш ва ичишдан беҳожат қиладиган даражада озиқ ўрнида қўлланилмаган экан, уни томир ёки бошқа ердан қилиниши рўзадорнинг рўзасини бузмайди. (Ҳа), у озиқ эмас экан, уни томирдан ҳам, бошқа ердан ҳам олинса рўзани мутлақо бузмайди. Чунки, бу уколлар на овқат ва на ичимликдир ва на ейиш ва ичиш маъносидадир. Шунга биноан бу турдаги уколларнинг ейиш ёки ичиш ҳукмида бўлиши мумкин эмасдир.

Admin 09-05-2010, 04:24 PM
Дилмурод Абу Муҳаммад

Рўза ва Рамазонга оид турли мавзулар

Қадр кечаси фазилати


[audio]https://tavhid.com/downloads/maruza/dilmurod/fiqh/roza_ramazonga_oid_turli_mavzular/qadr_kechasi_fazilati.mp3[/audio]
Юклаб олиш
Pages (290):    1 262 263 264 265 266 290   
Welcome, Guest
You have to register before you can post on our site.
Lost Password?
Remember me?
 
Members: 2,514
Latest member: RafaelGrout
Forum threads: 2,896
Forum posts: 8,180
There are currently 13 online users. 0 Member(s) | 10 Guest(s)
Bing, Google, Yandex
Latest Threads
Абдуллоҳ Бухорий (Мирзағо...
Forum: Жарҳ ва таъдил
Last Post: encounc, 07-17-2024, 04:57 AM
Replies: 24 - Views: 67,853
Танишув сайтларидан умр й...
Forum: Оила
Last Post: encounc, 06-30-2024, 09:22 AM
Replies: 4 - Views: 37,240
Рўзадор аёл шом азонидан ...
Forum: Рўза
Last Post: Муслим, 04-29-2020, 09:23 AM
Replies: 0 - Views: 557
Ақида ва рўза (Аҳмад ибн ...
Forum: Рўза
Last Post: Муслим, 04-28-2020, 09:30 AM
Replies: 0 - Views: 784
Коронавирус
Forum: Муносабат
Last Post: Муслим, 04-14-2020, 12:44 PM
Replies: 8 - Views: 1,492
Шаъбон ойи ўртасини нишон...
Forum: Бидъат
Last Post: Муслим, 04-14-2020, 12:42 PM
Replies: 6 - Views: 15,566
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.