Abu Muhammad 08-02-2010, 02:09 AM
Дарслар Ажурумия китобидан утилади.



1- Дарс.


2 - Дарс.


3 - дарс.
Abu Muhammad 08-02-2010, 12:47 AM
1 - Дарс.
[mp3]http://tavhid.com/downloads/maruza/dilmurod/durar_al_bahiya_roza/durar_al_bahiya_roza_001.mp3[/mp3]


2 - Дарс.
[mp3]http://tavhid.com/downloads/maruza/dilmurod/durar_al_bahiya_roza/durar_al_bahiya_roza_002.mp3[/mp3]

Дарслар имом Шавконийнинг "Дурарул Бахия" китобидан утилган.
Abu Muhammad 08-02-2010, 12:40 AM
Мухаммад ибн Сулаймон ат-Тамимий


2 - Дарс.


3 - Дарс.


PS: 1 - дарс бази сабабларга кура ёзиб олинмаган, иншаллах уни хам таёрлаб куямиз.
Abu Muhammad 08-02-2010, 12:21 AM
Устоз Абу Мухаммад Дилмурод ни илмий изланиши:

• 1991-1992 й. Наманганда, Абдулахад домлани шогирдида таълим олган,
• 1993-1994 й. домла Алауддин Мансур дан,
• 1994-1996 й. Хакимжон кори акани Рахматжон деган шогирдида фикх ва тафсир укиган,
• 1996-1998 й.Козокистонда мадрасада дарс берган,
• 1998-2000 й. Сурияда Ал Аминия Ислом Институтида укиган, (шу вактда Шайх Абдулкадир Арнаут мударрис булган),
• 2000-2005 й. Саудия, Мадина Ислом Жомеасининг хадис факултети,
• 2005-2007 й. Саудия, Мадина Ислом Жомеасининг дават факултетида диплом иши ёклаганлар,

Шу йиллар давомида шайх Абдул Мухсин Аббадда "сунани Абу Давуд”, “сунан Термизий”, “Ибн Можа”, фикхий ва акидавий китоблар укиган. Шайх Убайдул Жобирийда “шархи Сунна” ва “Ибн Можа” ни мукаддимасини укиган. Шайх Ахмад ан Нажмий да (Саудияни жанубий кисмини муфтийси) “Умдатул Ахком” укиган. Шайх Заид ал Мадхалийда акидага оид китоблар укиган. Шайх Солих ал Сухаймийда хам укиган.

Хозирги вактда шайх Абдул Мухсин Аббад ва шайх Абдуллах Бухорийдан таълим олмокда.
Меҳмон 07-22-2010, 11:19 PM
Ароқхўр ва кашанда ўлди ...

Савол: Ароқхўр ва кашандалик қилган, намозларни жамоат билан масжидда ўқимаган одам вафот этди. Унга жаноза намози ўқиладими ёки йўқми?
Жавоб: Агар воқеъа сиз айтгандек бўлса ва у одам ароқхўр ва кашанда, намозни фақатгина жамоат билан масжидларда ўқимаган бўлса, Аллоҳ ва Расулига осий бўлибди. Модомики маст қилувчи ичимликларни ҳалол демаган ва намозни тарк қилмаган, фақатгина, жамоат билан ўқимаган экан, кофир эмасдир. Шунинг учун мусулмонлар унга жаноза намозини ўқийверадилар. Уни мусулмон маййитлар каби ювилади, кафанланади ва дафн этилади.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 3204-3.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Admin 07-15-2010, 10:27 PM
Жунуб одамнинг оқмас-тўхтаб турган сувда ғусл қилишининг шариатдаги ҳукми нима?

Савол: Жунуб одамнинг оқмас-тўхтаб турган сувда ғусл қилишининг шариатдаги ҳукми нима? Шуни айтмоқчиманки, чўлларда ёзда ёки кузда сувлар келиб тўпланадиган ва масжидларда ҳам мавжуд бўлган чуқурлар бўлиб, улардаги сувларни ёмғир сувларигина ўзгартиради. «Жунублик ҳолида бировингиз тўхтаб турган сувда ғусл қилмасин!» деб айтилган ҳадисдаги наҳий-таъқиқнинг ва бу наҳийни қилган одамнинг ҳукми нима? Бундан ташқари, қишлоқ аҳолиси шу сувлар олдига келиб, лунгиларини бир-бирларининг авратларини кўрадиган даражада тиззаларидан юқорига кўтарадилар.

Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин. Сўнг...
Аввало, оқмас-тўхтаб турган сувда ғусл қилишга журъат этиш, Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан Имом Муслим ривоят қилган ҳадисга кўра, жоиз эмасдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бировингиз жунуб экан, тўхтаб турган сувда ғусл қилмасин!» – дедилар. – Ҳой Абу Ҳурайра, у қандай қилади?, деб сўралганида Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу: Ундан ҳовучлаб сув олади-да!, деб жавоб берди. (Имом Муслим, 1-ж., 163-бет, ал-Мактабул Исламий нашриёти); Насоий ривояти, 143-бет (Ҳалабий нашриёти); Ибн Можжа, ҳадис № 605).
Иккинчидан: Агар сувнинг миқдори қуллатайн – 160,5 литр ёки ундан кўп бўлиб, ундан жунубликдан ғусл қилинганида рангги ёки таъми ёки ҳиди ўзгармаса, ундан таҳорат ва ғусд қилиш жоиз бўлиб, ифлослик ва маънавий кирлик (жунублик)ни кетказиш учун салоҳиятли бўлади. Агар нажосат туфайли ўзгарса, бундай сувни ифлослик ва жунубликдан тозаланиш учун истеъмол қилиш умуман мумкин эмасдир. Бироқ, нажосатдан эмас, балки жунубликдан кетма-кет ғусл қилиш оқибатида ўзгарса, бундай сувнинг поклигида уламолар ўртасида ихтилоф бор. Ихтилофдан чиқиш ва эҳтиёт нуқтаи назаридан бундай сувни истеъмол қилмаслик, афзалдир. Агар қуллатайн – 160,5 литрдан оз бўлиб, унга жунуб одам тушса ва жунубнинг баданидаги нажосат сабабли ўзгарса, бундай сувни ифлослик ва жунубликни кетказиш учун истеъмол қилиш дуруст эмасдир. Бу сув гарчи нажосатдан ўзгармаган бўлса ҳам, уни ифлослик ва жунубликдан тозаланишда истеъмол қилишнинг дурустлигида (уламолар ўртасида) ихтилоф бордир. Бошқа сув бўлса, бундай сувларни таҳоратда истеъмол қилишдан сақланиш эҳтиёт нуқтаи назаридан афзалдир.
Учинчидан: Одамларнинг чўл ва масжиддаги сув тўпланадиган жойларга тушиб жунубликдан ғусл қилиш одатлари жоиз бўлмай, уларга насиҳат қилиш зарур. Насиҳатни олсалар, алҳамдулиллаҳ, олмасалар раҳбарлар уларни бу ишдан қайтариш учун жазо чораларини кўришлари керак.
Тўртинчидан: Инсоннинг ўз авратини танҳо қолганида тўсиши Ислом одобларидан ҳисобланиб, ҳаё омилларидан биридир. Авратни хотини ва чўрисидан бошқа одам олдида тўсиш – фарз, очиш эса ҳаромдир. Авратга хотини ва чўрисидан бошқасининг заруратсиз қараши – ҳаромдир. Имом Муслим ва бошқалар Абу Саид разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Эркак киши (бошқа) эркакнинг авратига, хотин киши (бошқа) хотиннинг авратига боқмасин. Бир эркак (бошқа) эркакнинг, бир хотин (бошқа) хотиннинг олдига битта кийимда чиқмасин» - дедилар. (Қаранг: Имом Аҳмад ривояти, 3-ж., 63-бет; Имом Муслим ривояти, 1-ж., 183-бет (ал-Мактабул Исламий нашриёти); Термизий ривояти, 10-ж., 137-бет; Туҳфатул Ахузий (Мактабатул маъариф нашриёти)). Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Admin 07-15-2010, 10:10 PM
Сочларни узун қўйиш

Савол: Сочларини узайтириб юрадиган одамлар ҳақида нима дейсиз?

Жавоб: Шариат таъқиқламаган фойдали ишларда тақлид қилиш, жоиздир. Бироқ, шариат таъқиқлаган ишларда тақлид қилиш, ножоиз. Сочларини узайтириб юрган анави одамларга биз: Бу ишларингиз замонамиздаги халқ орасидаги одатга хилофдир, – деб айтамиз. Чунки, соч қўйиш ҳақида ихтилоф бор: у талаб қилинган суннатданми ёки одам одамлар каби юриши керак бўлган жамият одатлариданми?
Менинг фикрим, сочни узун қилиб қўйиш одамларнинг ўзлари яшаган вақтларидаги ҳолатга қарабдир. Агар одамларнинг одатлари соч қўйиш ва уни узайтириш бўлса, одам ҳам шуни қилиши керак. Агар уларнинг сочни қириб ёки қисқартириб юриш одатлари бўлса, сочни қириб ёки қисқартириб юриш керак.
Бу ердаги мусибат сочларини узайтираётган кимсалар соқолларини узайтирмаяптилар ва: Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўрнак олаяпмиз, – демоқдалар. Аслида эса, улар ёлғон гапирмоқдалар. Чунки, улар нафсу ҳаволарига эргашмоқдалар. Уларнинг ёлғончилигига далил ўлароқ диндан ҳисобланган кўп нарсаларни қилмаётганларини, жумладан соқолларини ёппа қўймаётганларини кўрасиз. Улар соқолларини ёппа қўйишга буюрилган бўлишларига қарамай, ёппа қўймайдилар. Бундан бошқа фарзларни ҳам қилмайдилар. Бу эса, сочларини узайтиришлари Аллоҳга яқин бўлиш ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш учун эмас, балки ўзлари ёқтириб қолишган ва қилишган ишлар эканига далолат қилади.

Admin 07-15-2010, 09:10 PM
Даъват йўлидаги азиятларга сабр қилиш

Тўртинчиси: даъват йўлидаги азиятларга сабр қилмоқ
(Мусанниф раҳимаҳуллоҳнинг): «Даъват йўлидаги азиятларга сабр қилмоқ», деган қовлларига тўхталадиган бўлсак, маълумки, одамларни даъват қилиб, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарган киши пасткаш кимсалар томонидан азиятларга дуч келади. Чунки инсонларнинг кўпчилиги яхшилик бўлишини истамайди, балки шаҳват, ҳаром ишлар, ботил ҳаво-истаклар бўлишини хоҳлайдилар. Энди уларни Аллоҳнинг йўлига даъват қилиб, шаҳватларидан қайтарадиган киши келса, улар томондан ҳам ё сўз ёки амал билан рад (жавоби) бўлиши тайиндир. Аллоҳнинг Юзинигина истаб, Унинг йўлига даъват қилаётган кишига, азиятларга сабр қилиши, даъватда бардавом бўлиши вожиб бўлади. Унинг бу йўлдаги пешвоси элчилар алайҳимуссалоту васалламлар ва уларнинг яхшилари ва якунловчилари бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдир.
Одамлар томонидан қандай қилмишларни тотиб кўрдилар-а? Сўз ва амал билан бўлган қанчадан-қанча азиятларни бошдан кечирдилар. Сеҳргар, каззоб, ақлдан озган, дейишди. Улар айтган барча ҳақоратларини Аллоҳ азза ва жалла Қуръонда эслаб ўтгандир. Аллоҳ азза ва жалланинг йўлига даъват қилганларида товонларидан қон оқар даражада тошбўрон қилдилар. Каъба атрофида саждада эканлар, устларига туянинг ичак-човоғини ташлашди. Ўлдирамиз дея қўрқитиб, таҳдид қилишди. Уҳуд ғазоти у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалари розияллоҳу анҳумларга қанчалар қийин кечди. Тишларини синдириб, бошларини ёришди ва Аллоҳнинг пайғамбари бўла туриб чоҳга йиқилдилар. Буларнинг бари Аллоҳ азза ва жалланинг йўлига даъват қилиш мобайнидаги азиятлар эди. Бироқ у киши сабр қилиб, халқларнинг энг афзали бўла туриб (ушбу оғриқларни) кўтара билдилар. Ушбу даъватдек бир (масъулиятли вазифани) олиб бораётган киши иймони ва даъватига қараб азиятларга тутилиши чорасиздир. Бироқ унга сабр қилиши вожиб бўлади. Модомики ҳақда экан, албатта сабр қилиб (оғриқни) кўтара олиши керак. У Аллоҳнинг йўлидадир. Наинки азият етса, ҳасанот палласида Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан ажр бўлади.

Admin 07-14-2010, 09:11 PM
Нажот топган фирқа ва уларнинг баъзи сифатлари

1. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръонда айтади:
“Ва барчангиз Аллоҳнинг арқонига (Қуръонга) боғланингиз ва бўлинмангиз! Ҳамда Аллоҳнинг сизларга берган неъматини эсланг: бир-бирингизга душман бўлган пайтларингизда дилларингизни ошно қилиб қўйди-ю, сизлар Унинг неъмати сабаб биродарларга айлангингиз. Ва Дўзах ёқасида турган эдингиз, сизларни ундан халос қилди. Ҳақ йўлни топишингиз учун Аллоҳ сизларга ўз оятларини мана шундай баён қилади” (Оли Имрон сураси, 103-оят).
Имом Ибн Касир мана шу оятнинг тафсирида шундай деган эканлар: “Аллоҳнинг арқонидан” мурод Аллоҳга берилган аҳд-паймондир, Аллоҳ таоло бошқа оятда айтади: “Агар Аллоҳнинг ва одамларнинг (яъни мўминларнинг) аҳди паймонларида бўлмасалар, албатта уларга қаерда бўлмасинлар, хор-зорлик битиб қўйилгандир. Бунга сабаб уларнинг Аллоҳ оятларини инкор қилишлари ва пайғамбарларни ноҳақ ўлдиришларидир” (Оли Имрон сураси, 112-оят). Мана бу юқоридаги оятда ҳам Аллоҳнинг “ҳабл-арқон”идан мурод, Аллоҳга берилган аҳду паймондир. Ва Аллоҳ таолонинг: “ва бўлинмангиз!” оятидан мақсад: Мўминлар жамоаси билан бирга бўлишликни ва бўлиниб кетишликни ман қилмоқда. Қуръон ва саҳиҳ ҳадисларга эргашган жамоа билан бирга бўлишлик ва бўлиниб кетишликдан қайтарадиган бир неча ҳадислар бордир. Имом Муслим Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда, Пайғабаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деб марҳамат қилдилар: “Дарҳақиқат, Аллоҳ сизлар уч нарсага эга бўлишингиз билан рози бўлади ва уч нарсани сизларга (сизларда бўлишлигини) ёмон кўради: Сизларни (1) Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ва Унга бирон бир нарсани шерик қилмаслигингизни, (2) ва сизларни Аллоҳнинг арқонига маҳкам боғланишингизни (яъни Аллоҳнинг китоби ва Расулининг суннатларига) ва бўлиниб кетмаслигингизни, (3) ва Аллоҳ сизларга амир қилиб тайинлаган кимсага насиҳат қилишингизни яхши кўрур (яъни шу сифатлар сизларда бўлишлиги билан сизлардан рози бўлур). Ва Аллоҳ сизларга уч нарсани: (1) “У шундай деди, у бундай деди” дейишлигингизни, (2) кўп бемани саволларни ва (3) мол-мулкни исроф қилишингизни ёмон кўради” (Имом Муслим ривояти), (Ибн Касир тафсирларининг охири).
2. Аллоҳ таоло Қуръонда айтади:
(Аллоҳга) қайтгувчи бўлган ҳолларингизда (Унинг динини маҳкам тутинглар!) ва У Зотдан қўрқинглар ҳамда намозни барпо қилгувчилардан бўлинглар! Мушриклардан бўлманглар! Улар (яъни мушриклар) динларини бўлиб, фирқа-фирқа бўлиб кетдилар. Ҳар бир фирқа ўз олдиларидаги нарса билан хурсанддурлар” (Рум сураси, 31-32 оят).
Имом ибн Касир тафсирларида шундай дейдилар:
Аллоҳ таолонинг: “динларини бўлиб, фирқа-фирқа бўлиб олганлардан (бўлманг!). Ҳар бир фирқа ўз олдиларидаги нарса билан хурсанддурлар (ҳудди фақат улар ҳаққа эргашиб бошқалар залолатда бўлгандек)” оятидан мурод шуки, динларини фирқа-фирқага бўлиб, Аллоҳ нозил қилган диннинг бир қисмига ишониб бошқасини инкор қилган аввалги мушриклардан бўлиб кетманг! Баъзи уламолар бу оятни “Фаррақу дийнаҳум” яъни "ф" ҳарфидан сўнг алифни қўшган ҳолда, маъноси: “динларига бепарво бўлган ва тарк қилган”. Булар шак-шубҳасиз яҳудий, насроний, ўтга сиғинувчилар, мушриклар ва Ислом динидан бошқа ботил дин эгаларидир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло айтади:
(Эй Муҳаммад), динларини бўлиб, ўзлари ҳам гуруҳларга бўлиниб олган кимсалар тўғрисида бирон нарсада (масъул) эмассиз! Уларнинг ишлари фақат Аллоҳга ҳавола. Кейин уларга қилиб ўтган ишларининг хабарини берур” (Анъом сураси, 159-оят).
Бизлардан аввалги бошқа дин пешволари динларида ихтилоф қилишди ва ҳар бирлари ўзларини ҳақлигини даъво қилганлари ҳолда ҳар хил фирқаларга бўлиниб кетдилар. Бу уммат ҳам (яъни ўзини мусулмон уммат деган уммат) кўп фирқаларга бўлиниб кетди ва уларнинг ҳар бири адашгандир, магар Қуръон ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатига ва унинг саҳобалари, тобеъинлар ва мусулмонларнинг аввалги ва охирги имомларига эргашган тоифа “Аҳли суннат вал жамоа” тоифасигина ҳақ динда қолди. Имом Ҳоким ўзларининг “Ал-Мустадрак” номли китобларидаги ривоят қилинган ҳадисда, Пайғабаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам нажот топган фирқа ҳақида сўралганларида, унга жавобан “Улар мен ва менинг саҳобаларим бўлган йўлдагилар” дедилар (Ҳоким ривояти, 1:129). (Тафсирнинг охири).
Quote:Таржимондан қўшимча: Ва ҳар бир ўзини ҳақлигини даъво қилаётган мусулмон жамоаси мана шу ҳадисда айтиб ўтилган тарозига ўзларини таққослашлари лозимдир. Агар мана шу тарозига мос тушсалар, Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Агар бу тарозига муносиб бўлмасалар, Аллоҳдан қўрқсинлар ва Аллоҳга тавба қилиб, ҳақ томонга ўтсинлар ва “Нажот топувчи жамоа” тарафида бўлсинлар, шунда Аллоҳ уларнинг дунё ва охиратларини саодатли қилур.
3. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деб марҳамат қилдилар:
‏ ‏أُوصِيكُمْ بِتَقْوَى اللَّهِ وَالسَّمْعِ وَالطَّاعَةِ وَإِنْ عَبْدٌ حَبَشِيٌّ فَإِنَّهُ مَنْ يَعِشْ مِنْكُمْ فسيَرَى اخْتِلَافًا كَثِيرًا فَعَلَيْكُمْ بِسُنَّتِي وَسُنَّةِ الْخُلَفَاءِ الرَّاشِدِينَ الْمَهْدِيِّينَ عَضُّوا عَلَيْهَا ‏ ‏بِالنَّوَاجِذِ ‏وَإِيَّاكُمْ وَمُحْدَثَاتِ الْأُمُورِ فَإِنَّ كُلَّ مُحْدَثَةٍ بِدْعَةٌ وَكُلَّ بِدْعَةٍ ضَلَالَةٌ و كُلٌّ ضَلالَةٌ فِي النَّار
“Мен сизларни Аллоҳ азза ва жалладан тақво қилишингизга ва ҳатто Ҳабашистонлик қул сизларга амир қилинганда ҳам итоат қилишликка васият қиламан. Сизларнинг ораларингизда узоқроқ яшаганингиз (яқин келажакда) кўп ихтилофларни кўради. Шунда менинг суннатим ва хулафои рошидин (ҳидоят топган Абу Бакр, Умар, Усмон, Али ва Умар ибн Абдулазиз разияллоҳу анҳум хилофатларига ўхшаган ҳақиқий хилофатда бўлган мусулмон амирлари) суннатларига эргашингиз. Уларни озиқ тишларингиз билан яхшилаб тишлаб олгандек маҳкам ушлангиз ва динда янги тўқиб чиқарилган амаллардан эҳтиёт бўлингиз. Чунки ҳар бир тўқиб чиқарилган амал - бидъатдур, ва ҳар бир бидъат залолатдур (қоронғулик, зулумат), ва ҳар бир залолат Жаҳаннамдадур” (Ҳасан ҳадис. Имом Термизий ва Насоийлар томонидан ривоят қилинган).
4. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
‏افْتَرَقَتْ ‏ ‏الْيَهُودُ ‏وَ النَّصَرَى ‏عَلَى اثْنَتَيْنِ ‏‏ وَسَبْعِينَ فِرْقَةً وَسَتَفْتَرِقُ أُمَّتِي عَلَى ثَلَاثٍ وَسَبْعِينَ فِرْقَةً ‏كُلُّهَا فِي النَّرِ إِلَّا وَاحِدَةً وَهِيَ الْجَمَاعَةُُ
“Дарҳақиқат, сизлардан аввалги аҳли китоблар 72 фирқага бўлиниб кетдилар. Мана шу уммат (яъни мусулмон уммати келажакда ҳақдан узоқлашишлари туфайли) 73 фирқага бўлиниб кетишади. Уларнинг 72 таси Жаҳаннамда ва биттаси Жаннатда ва бу жамоадир” (Имом Аҳмад ривояти. Ҳофиз ибн Ҳажар бу ҳадисни ҳасан (яхши) ҳадис деганлар).
5. Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллаҳу анҳудан ривоят қилинадики:
‏خَطَّ لَنَا رَسُولُ اللَّهِ ‏ ‏صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ‏ ‏خَطًّا ثُمَّ قَالَ هَذَا سَبِيلُ اللَّهِ ثُمَّ خَطَّ خُطُوطًا عَنْ يَمِينِهِ وَعَنْ شِمَالِهِ ثُمَّ قَالَ هَذِهِ سُبُلٌ ‏ ‏مُتَفَرِّقَةٌ ‏ ‏عَلَى كُلِّ سَبِيلٍ مِنْهَا شَيْطَانٌ يَدْعُو إِلَيْهِ ثُمَّ قَرَأ:َ
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга бир тўғри чизиқ чиздиларда: “Мана бу Аллоҳнинг тўғри йўли (сиротал мустақийм)” дедилар ва (ўша тўғри чизиқнинг) ўнг ва чап тарафларига кичик чизиқчалар чиздилар ва айтдиларки: “Мана бу йўллар адашган йўллардир. Ва ҳар бир (мана шу кичик йўллар)нинг устида бир шайтон бўлиб, ҳар доим ўша йўлга (одамларни) чақириб туради” дедиларда, қуйидаги оятни тиловат қилдилар:
“Албатта, мана шу Менинг тўғри йўлимдир. Бас, шу йўлга эргашинглар! (Бошқа) йўлларга эргашмангизки, улар сизларни унинг йўлидан адаштириб юборади. Шояд тақво қилсангиз, деб сизларни мана шу нарсаларга буюрди” (Анъом сураси, 153-оят). (Имом Термизий ривояти, Шайх Албоний ҳасан деганлар: Саҳиҳ ал-Жамиъ).
6. Шайх Абдулқодир Жилоний ўзларининг “ал-Ғуня” номли китобларида шундай деган эканлар: “Нажот топувчи жамоага келсак, улар “Аҳли суннат вал жамоа”дир. Аҳли суннат вал жамоанинг фақат битта номи бордир, у ҳам бўлса “Аҳлул ҳадис”дир”.
Quote:Яъни ҳадис соҳиблари. Ибодатларида Қуръон ва саҳиҳ (ишончли) ҳадисларга амал қилгувчилар. Агар ҳадис заиф ёки мавзу (тўқима) бўладиган бўлса, у амални тарк қилгувчилардир. Улар шундай кишиларки агар уларга ҳадис ривоят қилинса, Абу Бакр разияллаҳу анҳуга ўхшаб: “Агар шуни (амал ва сўзни) Пайғабаримиз айтган бўлсалар, тўғри айтибдилар” деган кимсалардир. Абу Бакр Сиддиқ бу сўзларини Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам меърож кечасида Аллоҳнинг изни билан Масжид ал-Ақсога бориб у ерда ҳамма пайғамбарлар билан намоз ўқиганларини ва осмонга чиққанлари ва у ерда кўп пайғамбарларни кўрганлари ва ўша кечада намозни фарз бўлганлиги ҳақида амр жорий бўлганлиги ҳақида хабар берганларида мушриклар роҳматаллил аламинни (Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни) масҳара қилиб “Ана энди ёлғончилигинг аниқ билинади”, деб мусулмонларга фитна тарқатиша бошлашди. Шу қаторда Абу Бакр Сиддиқ олдига бориб ҳам “Мана энди соҳибинг (яъни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам) ёлғончи бўлди” дейишади. Шунда Абу Бакр разияллаҳу анҳу сабабини сўраганларида, улар: “Соҳибинг бир кечанинг мобайнида Масжид ал-Ақсога бордим ва осмонга ҳам чиқдим деб даъво қилаяпти” деганларида юқоридаги сўзларни айтиб ҳамма мўминларга бир ибрат қилиб кетдиларки, биз ҳам “агар ҳадис саҳиҳ бўлса Пайғамбаримизнинг айтган сўзлари ҳақ” дея олишга журъат қила оладиган бўлишимиз керак, бошқа кимсаларнинг фикрлари қай тарзда бўлишидан қатъий назар. Саҳиҳ ҳадислар бошқа кишиларларнинг қуруқ фикр ва мулоҳазаларига зид келса ҳам биз саҳиҳ ҳадисни маҳкам ушлаб олишимиз керак. Чунки агар бир масалада ҳадис собит бўлган пайтда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишлик, яъни ҳадисга эргашишлик энг ҳақ йўлдир.
7. Ҳар қандай камчиликлардан пок бўлган Аллоҳ таоло бизларни ҳаммамизни Ўзининг арқони бўлмиш Қуръони Каримни маҳкам ушлаб олишлигимизни ва фирқа-фирқа бўлиб кетган мушрикларга ўхшамаслигимизни буюрмоқда.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга яҳудий ва насороларнинг кўп фирқаларга бўлиниб кетганлигини ва бу умматнинг ҳам кўп фирқаларга бўлиниб кетишлиги билан Жаҳаннам ўтинлари бўлишликларини хабарини бериб кетдилар. Уларнинг бу адашишларининг сабаби ҳам уларнинг Аллоҳнинг Каломи бўлмиш Қуръони Каримдан ва Пайғамбарининг суннатидан йироқлашганликлари ва адашганликларидир.
Шундай қилиб бизга Жаннатга эришадиган нажот топгувчи фирқа маълум бўлди ва бу фирқа Жамоадир. Улар Аллоҳнинг Китобини, саҳиҳ суннатни ва Пайғамбаримизнинг саҳобаларининг йўлини маҳкам ушлашади.
Эй Аллоҳ! Бизни ана шу нажот топгувчи фирқа сафида бўлганлар билан қилгин, барча мусулмонларга шу фирқа эгалари бўлишларига тавфиқ бергин.

Admin 07-14-2010, 08:55 PM
Шукрнинг ҳақиқати

بسم الرحمان الرحيم

Дарҳақиқат, Аллоҳ бандаларига санаб адоғига етиб бўлмайдиган кўплаб неъматларни инъом қилди.
«Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига етолмайсизлар. Ҳақиқатан, инсон зоти ўта золим ва жуда ношукрдир» (Иброҳим: 34). Мутлақ ва қайдланган, ҳамда диний ва дунёвий неъматлар. У Зот бандаларни шуларга далолат қилиб йўллади ва уларни омонлик диёрига чорлади.
«Аллоҳ тинчлик диёри — жаннатга даъват қилур ва Ўзи хоҳлаган зотларни тўғри йўлга ҳидоят қилур» (Юнус: 25). Уларнинг ақллари ва баданларига офият берди, пок нарсалар билан ризқлантирди, ҳамда осмонлар ва ердаги бор нарсани улар учун бўйинсундириб қўйди. У субҳанаҳу томонидан ушбу инъомнинг бари бандалар Унга шукр қилиб, шериксиз ёлғиз Унга ибодат қилишлари, Унинг розилигига ноил бўлиб, Унинг миннати ва раҳмати ила бахтли бўлишлари учундир.
Шукрнинг асли ва унинг ҳақиқати: «Неъмат ато этувчининг инъомини Унга бўйинсуниш, хокисорлик ва муҳаббат қўйиш тарзида эътироф этмоқдир. Кимда-ким неъматни билмаса, балки ундан жоҳил бўлса, унга шукр қилмайди. Кимки уни (неъматни) билсаю неъмат қилиб берувчини билмаса, у ҳам шукр қилмайди. Кимки неъмат ва уни инъом қилувчисини билсаю, бироқ унга инъом қилувчининг неъматини инкор қилувчи рад этгани каби рад этса, дарҳақиқат, унга куфрони неъмат қилибди. Кимки неъмат ва уни инъом қилувчини билса ва у (неъматни) тан олиб, инкор қилмаса, бироқ Унга бўйинсуниб, муҳаббат қўйиб, Ундан рози бўлмаса, у ҳам унга (неъматга) шукр қилмабди. Кимки уни (неъматни) ва инъом қилувчини билса, Унга бўйинсуниб, муҳаббат қўйиб, Ундан рози бўлса, ҳамда уни (неъматни) У яхши кўрган ўринлар ва Унинг тоатида фойдаланса, ана шу унга (неъматга) шукр қилувчидир». Сўзлари тугади (Ибнул Қоййим «Ториқул Ҳижротайн» (175)).
Шу билан маълум бўладики «Шукр беш қоидага қурилган: Шукр қилувчи шукр қилинмиш Зотга бўйинсуниб, Унга муҳаббат қилиб, Унинг неъматини эътироф этиши, Унга шу неъмат билан олқиш айтиши, ҳамда уни У ёмон кўрган нарсаларда фойдаланмаслигидир. Ана шу беш қоида шукрнинг асоси ва унинг биносидир. Қачонки ундан бирортаси топилмаса шукр қоидаларидан бирига путур етади. Шукр ҳақида гапириб, унинг чегарасини белгилаб берганларнинг барини сўзи ушбу қоидаларга қайтиб, унинг атрофида айланади» (Ибнул Қоййим «Мадариж ас-Саликин» (2/244)).
Одамлар шукрни вожиб қилувчиларни билишлик бўлмиш улуғ Яратувчи, буюк Роб, саҳоватли инъом этувчини танишликда тафовутли бўлганлари учун шукрни рўёбга чиқаришликда ҳам улкан тафовутдадирлар. Улардан Аллоҳни, Унинг исм, сифат, феъл, ажойиб махлуқот ва ишлари, ҳамда гўзал оят ва ҳадялари тафсилотларини билганлари бор. Натижада қалби Унга нисбатан муҳаббатга тўлиб, тили Унга олқиш айтади ва аъзолари Уни рози қиладиган ишларни адо қилишга юмшайди-(букилади), ҳамда унга (бандага) инъом қилган барча неъматларини Уники дея эътироф этиб, уларни У яхши кўриб, рози бўладиган нарсаларга бўйинсундиради. Улардан яна нафсини Аллоҳдан ғофил ва жоҳил қолиш билан булғаганлари бўлиб, у ўзининг рад ва инкор қилиши ёки Уни эътироф этсада амрига бўйинсунмай, шариатига бўйин эгмаслиги сабаб Аллоҳдан фақат узоқлашиш жиҳатидан зиёда бўлади.

Pages (290):    1 264 265 266 267 268 290   
Welcome, Guest
You have to register before you can post on our site.
Lost Password?
Remember me?
 
Members: 2,514
Latest member: RafaelGrout
Forum threads: 2,896
Forum posts: 8,180
There are currently 24 online users. 0 Member(s) | 20 Guest(s)
Applebot, Bing, Google, Yandex
Latest Threads
Абдуллоҳ Бухорий (Мирзағо...
Forum: Жарҳ ва таъдил
Last Post: encounc, 07-17-2024, 04:57 AM
Replies: 24 - Views: 67,853
Танишув сайтларидан умр й...
Forum: Оила
Last Post: encounc, 06-30-2024, 09:22 AM
Replies: 4 - Views: 37,240
Рўзадор аёл шом азонидан ...
Forum: Рўза
Last Post: Муслим, 04-29-2020, 09:23 AM
Replies: 0 - Views: 557
Ақида ва рўза (Аҳмад ибн ...
Forum: Рўза
Last Post: Муслим, 04-28-2020, 09:30 AM
Replies: 0 - Views: 784
Коронавирус
Forum: Муносабат
Last Post: Муслим, 04-14-2020, 12:44 PM
Replies: 8 - Views: 1,490
Шаъбон ойи ўртасини нишон...
Forum: Бидъат
Last Post: Муслим, 04-14-2020, 12:42 PM
Replies: 6 - Views: 15,566
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.