Admin   09-07-2010, 06:33 AM
#1

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кимда-ким Рамазонда (рўзанинг фарз эканига) иймон келтириб, (ажрини Аллоҳдан) умид қилган ҳолда қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади» (Бухорий (37), Муслим (759)).
Admin   09-07-2010, 06:42 AM
#2
Таровеҳ намози

Муҳаммад Саммоий Жазоирий

Билгин, эй биродарим! Уламолар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Кимки Рамазон (нафл намозларини) фазилатига ишонган ва савобидан умид этган ҳолда ўқиса, унинг илгари ўтган гуноҳлари кечирилади”, деган сўзларига асосланиб, бошқа ойлардагига нисбатан Рамазон ойида нафл намоз ўқиш кўпроқ тарғиб қилинганига ижмо қилганлар. Яна улар бу Рамазон нафллари Умар ибн Хаттоб жамоат ҳолатига келтирган таровеҳ намози билан амалга ошишига ҳам иттифоқ қилганлар. Сўнг бу таровеҳ намозини уйда ўқиш афзалми ёки масжидда жамоат бўлган ҳолда ўқиш афзалми деган масалада турли фикр билдирганлар. Жумҳур уламолар сўзлари, Абу Ҳанифа, Шофеъий, Аҳмад ва баъзи моликийлар мазҳабига кўра таровеҳ намозини Умар ибн Хаттоб ва бошқа саҳобалар амалга оширганларидек ва мусулмонлар давомли равишда қилиб келганларидек жамоат бўлган ҳолда ўқиш афзал саналади. Чунки у зоҳирий шиорлардан бири бўлиб, ҳайит намозига ўхшаб кетади. Ҳатто Имом Таҳовий у ҳақда муболаға қилиб: “Таровеҳ намозини жамоатда ўқиш фарзи кифоядир”, - деган эканлар.
Аммо таровеҳ намозининг ракъатлари хусусида бирор очиқ-ойдин “насс” (оят ёки ҳадис) собит бўлмаган. Имом Шавконий бундай деганлар: “Бу бобда собит бўлган ҳадислар Рамазонда таровеҳ намози ўқиш машруълигига ҳамда бу намозни жамоат ёки якка ҳолда ўқиш мумкинлигига далолат қилади. Аммо бу таровеҳ намозини муайян саноққа чеклаб қўйиш ёки унга махсус суралар тиловатини хослаб қўйиш тўғрисида бирор-бир ҳадис собит бўлмаган”.
Шунинг учун ҳам салаф уламолар Рамазонда ўқиладиган таровеҳ намози ракъатларини турлича ихтиёр қилганлар. Муҳаммад ибн Наср, Довуд ибн Қайс йўлидан ривоят қиладилар: У зот айтдилар: “Мен одамларнинг Ибн Усмон ва Умар ибн Абдулазиз амирликлари вақтида (Мадинада) 36 ракъат намоз ва уч ракъат витр ўқиганларини кўрдим”. Имом Молик бундай деганлар: “Таровеҳ намози бизларда (Мадинада) 39 ракъат ўқилса, Маккада 23 ракъат бўлиб қарор топди. Буларнинг ҳеч бирида танглик йўқдир”. Термизий айтганлар: “Энг кўп айтилган сўз таровеҳ намозини 1 ракъат витр билан 41 ракъат ўқимоқликдир”. Абу Ҳанифа, Шофеъий, Аҳмад, Молик (бир ривоятда) ва Довуд Зоҳирийлар таровеҳ намозини витрдан ташқари 20 ракъат ўқишни ихтиёр қилганлар. Бунда Имом Молик “Муватто”да келтирган Язид ибн Румон сўзларига асосланганлар: “Одамлар Умар замонларида Рамазон ойида 23 ракъат ўқишар эди”. Ҳофиз Ибн Ҳажар айтадилар: “Ушбу ривоятлар орасини ҳолатлар турлича бўлиш эътибори билан жамлаш (келиштириш) мумкиндир. Эҳтимол, ракъатларнинг адади қироатнинг узун ёки енгил бўлишига боғлиқдир”. Яъни қироат узун бўлганда ракъатлар сони камаяди ёки аксинча. Бу сўзни Довудий ва бошқалар ҳам қатъий айтганлар. Аммо Бухорий ва бошқалар томонидан ривоят қилинган Оиша разияллоҳу анҳонинг: “У зот Рамазонда ҳам, бошқа ойларда ҳам (тунги намозларни) 11 ракъатдан оширмас эдилар”, деган сўзларига келсак, бундай қилиш афзалликка йўйилади. Лекин бу афзаллик Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўқиган намозлари кайфиятига риоя қилиниш билангина ҳосил бўлади. Бу кайфият шуки, у зот узун қироат билан намоз ўқир эдилар. Бухорий ва Муслим Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилган мана бу ҳадис шу ҳақдадир: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазонда ҳам, бошқа ойларда ҳам нафл намозини 11 ракъатдан оширмас эдилар. Аввал 4 ракъат ўқир эдилар. Сиз унинг гўзаллиги ва узунлиги ҳақида сўрамай қўя қолинг. Сўнг яна 4 ракъат ўқир эдилар. Сиз буларнинг ҳам гўзалиги-ю узунлиги ҳақида сўрамай қўя қолинг. Сўнг 3 ракъат ўқир эдилар”.
Лекин қироат қисқа қилинса, узун қиём билан ҳосил бўладиган ажр ўрнини тўлдириш учун ракъатлар сонини кўпайтириш афзал ҳисобланади. Ушбу ҳолат якка ҳолда ёки жамоатга имом бўлган ҳолда намоз ўқийдиган одамга тегишли. Аммо имомга иқтидо қилиб намоз ўқилган пайтда у билан бирга охиригача намозда бўлиш мустаҳаб саналади. Бунга далил беш буюк муҳаддис Абу Зар Ғифорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадис бўлиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: “Кимки имом (намозни тугатиб) кетгунига қадар у билан бирга намоз ўқиса, унга туни билан намоз ўқиб чиққани савоби ёзилади”.
Аммо таровеҳни 11 ёки 13 ракъатдан зиёда ўқиш бидъатдир деган гап бир қанча сўзлар билан қабул қилинмайди, рад этилади.
Биринчидан, нафл ибодатлардаги асл қоида мутлақлик (яъни исталганча адо этиш мумкинлиги)дир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан содир бўлган феълнинг ёлғиз ўзи уни муайян ададга чеклаб қўймайди. Балки ўша адад ва ундаги сифатга риоя қилинса афзалроқ бўлишига далолат қилади, холос.
Иккинчидан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам тунги нафл намозлар хақида сўралганларида (таровеҳ ҳам тунги нафл намозлар сирасига киради), “Тунги намоз икки ракъат-икки ракъатдан ўқилади. Агар тонг отиб қолишидан қўрқсанг, 1 ракъат витр ўқиб ол”, - деганлар (Бир жамоа муҳаддислар ривояти). Агарда тунги намознинг ошиб кетиши мумкин бўлмаган чегараси бўлганда эди, у ҳолда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни албатта баён қилган бўлардилар. Чунки баён (тушунтириш)ни ҳожат вақтидан кечиктириш жоиз эмас.
Учинчидан, саҳоба ва тобеинлардан иборат салаф уламоларининг таровеҳни 11 ракъатдан зиёда ўқишгани инкор қилинмаган ҳолда ворид бўлган. Бу иш уларнинг мазкур ададдан зиёда қилиш ҳеч бир гуноҳсиз жоиз эканига ижмо қилганликларини кўрсатади. Зеро Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам уммати бидъат ва залолат устида жам бўлмайдилар.
Тўртинчидан, зиёда қилишни бидъат дейиш умматнинг энг яхши кишилари бўлган салафларни, улар орасидаги тўрт мазҳаб имомларини бидъатчи деб айблашга олиб келади. Ҳолбуки бу айблов шубҳасиз мункар, ёлғон ва очиқ бўҳтондир.
Бешинчидан, зиёда қилишни ножоиз дейиш ибодат эшикларидан бирини ёпиб қўяди. Зеро инсон гоҳо ўзида ибодатга кучли рағбат ва интилиш топади. Лекин у зиёда қилиш ножоизлигидан ибодатларни кўнгилдагидек адо қила олмай қолади. Бу эса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кўрсатмаларига хилофдир. Чунки у зот Абдуллоҳ ибн Амрнинг ибодатга бўлган ташналикларини кўргач, уларга кунора рўза тутишни рухсат берганлар, ваҳоланки ўзлари кўп ҳолларда бундай қилмаганлар. Валлоҳу аълам.

SALIHAN   08-15-2011, 04:44 PM
#3
Витр намози жамоат бўлиб ўқиладими? Менга шуни тушунтириб берсангизлар!

Аллоҳ таъоло айтади: "Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир." (Моида, 44)
Admin   08-15-2011, 07:36 PM
#4
(08-15-2011, 04:44 PM)SALIHAN Wrote: Витр намози жамоат бўлиб ўқиладими? Менга шуни тушунтириб берсангизлар!
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Берган саволингизга жавобни юқоридаги хабарлардан топишингиз мумкин.
(09-07-2010, 06:33 AM)Admin Wrote:
Таровиҳни жамоат бўлиб ўқиш ҳукми

Одамлар Рамазон ойининг ҳар кечасида хуфтондан кейин жамланишлари лозим. Имомлари уларга беш тарвиҳа намоз ўқиб беради. Ҳар бир тарвиҳа тўрт ракъат, икки салом билан (яъни икки ракъатдан) бўлади. Ҳар икки тарвиҳа ўртасида бир тарвиҳа миқдорида дам олиб ўтиради. Бешинчисидан кейин ҳам шундай қилади. Кейин уларга витрни ўқиб беради.
(Ал-ихтиёр литаълилил мухтор Ҳанафий фатволар тўплами 1\5).
Шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ айтади:
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам таровеҳ намозини жамоат билан масжидда ўқишни биринчи бўлиб йўлга қўйганлар, кейин умматга фарз бўлиб қолишидан қўрқиб бу ишни тарк этганлар...
Ҳар бир киши таровеҳнинг савобидан маҳрум бўлиб қолмаслик учун уни масжидда ўқишдан қолмасин. Агар таровиҳни имом билан бошлаган бўлса, то имом витрни ўқиб тугатмагунича кетиб қолмасин. Чунки, имоми билан таровиҳнинг охиригача бирга бўлган киши кечанинг ҳаммасида намоз ўқиганлик ажрига эга бўлади.
(Мажалис шаҳри рамазон: 18, 19-с).

Admin   08-28-2011, 12:34 PM
#5
Ҳайитга ўтар кечаси ўқилган таровиҳ

Савол: Ҳайитга ўтар кечаси таровиҳ намозини тўла ўқиладими ёки йўқми?
Жавоб: Агар (шаввол) ҳилол(и) рамазоннинг ўттизинчи кечасида кўринса, у кеча таровиҳ ҳам, қиём намози (рамазонда кечалари ўқиладиган намоз) ҳам ўқилмайди. Чунки, бу икки намоз рамазон ойидагина ўқилади.
(Ҳа), ойнинг тугагани аниқ бўлса, ўқилмайди. Одамлар масжидларидан уйларига қайтиб кетаверадилар.

SALIHAN   07-25-2012, 10:51 PM
#6
Assalamu alaykum! Ayrim birodarlarimizning uyi masjiddan uzoq bo'lganligi, ota-onasi ertaroq kelishligini talab qilishi va boshqa sabablar bilan 20 rakat o'qilayotgan taroveh namozlarini 8 rakat o'qib ketib qolishmoqda. Shunday paytda ular uyga borib vitrni jamoat bo'lib o'qishi kerakmi? Agar jamoat bo'lib o'qishmasa, vitrni jahriy o'qishadimi yoki maxfiy? Agar o'ziga jamoat topa olmasa ham?
Таровеҳ намозидаги сафларнинг ҳукми нима? Чунки айрим одамлар таровеҳ намози ўқилаётган пайтда, ҳар ким ўзи ҳоҳлаган жойида туриб ўқийверади. Шу борада олдинги салафлар қандай иш тутишган?

Аллоҳ таъоло айтади: "Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир." (Моида, 44)
Муслим   08-01-2012, 02:29 PM
#7
(07-25-2012, 10:51 PM)SALIHAN Wrote: Assalamu alaykum!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(07-25-2012, 10:51 PM)SALIHAN Wrote: Ayrim birodarlarimizning uyi masjiddan uzoq bo'lganligi, ota-onasi ertaroq kelishligini talab qilishi va boshqa sabablar bilan 20 rakat o'qilayotgan taroveh namozlarini 8 rakat o'qib ketib qolishmoqda. Shunday paytda ular uyga borib vitrni jamoat bo'lib o'qishi kerakmi?
Ҳа, витр ўқишлари керак бўлади.
Аммо ўша биродарларингиз хеч қандай узрсиз намозни охиригача имом билан ўқимаган бўлсалар қуйидаги фазилатдан маҳрум бўладилар:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Таровиҳни имом билан бирга ўқиган кишига кечани (ибодат билан) бедор ўтказиш (савоби) ёзилади» (Абу Довуд 1375, Термизий 806. Бу ҳадисни аллома Албоний саҳиҳ деган).
(07-25-2012, 10:51 PM)SALIHAN Wrote: Agar jamoat bo'lib o'qishmasa, vitrni jahriy o'qishadimi yoki maxfiy? Agar o'ziga jamoat topa olmasa ham?
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси ушбу масалага қуйидагича жавоб беришди: "Тунги намозларда қироатни жаҳрия қилиш учун кенг йўл бор. Чунки жаҳрия ўқиш намозхонни фаоллаштиради ёки унга иқтидо қилган одамлар бўлиши мумкин. Бундай пайтларда қироатни жаҳрия қилиш афзал. Агар хуфёна қироат фаоллаштирувчи бўлса ёки жаҳрия ўқилса атрофидаги одамлар озорланадиган бўлса, қироатни хуфёна қилиш афзал бўлади" (Фатво № 7870 - 2).
(07-31-2012, 03:27 AM)SALIHAN Wrote: Таровеҳ намозидаги сафларнинг ҳукми нима? Чунки айрим одамлар таровеҳ намози ўқилаётган пайтда, ҳар ким ўзи ҳоҳлаган жойида туриб ўқийверади. Шу борада олдинги салафлар қандай иш тутишган?
Барча жамоат бўлиб ўқиладиган намозлардаги сафларнинг умумий ҳукми уларни текислаш ва бўш ерларни тўлдириш шарт эканидир. Таровеҳ намозини тарқоқликда, ҳамма истаган ерида ўқишлик суннатга хилоф ишдир.
Валлоҳу аълам.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
rinat80_09   07-17-2014, 12:30 PM
#8
Ассаламу алейкум ва рахматуллохи ва баракатух!

1) Имом таровеҳда адашиб учинчи ракъатга туриб кетса нима қилади?

Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.