Admin   09-15-2010, 09:00 PM
#1
Лаззат билан отилиб чиққан бир қатра манийнинг ҳукми

Савол: Лаззат билан отилиб чиққан бир қатра манийнинг ҳукми нима? Бундай ҳолат инсон ғусл қилиши фарз бўлган жунубликми ёки оддий таҳорат қилса етарлими? Шуни ҳам айтмоқчиманки, бу қатра жинсий қовушиш орқали чиқмаган.
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Агар маний жинсий алоқасиз ва бир қатра бўлса ҳам, лаззат билан отилиб чиқса ғусл қилиш фарз бўлади. Бундай пайтда таҳорат қилишнинг ўзи етарли эмас, балки, ғусл қилиш фарздир.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.


Admin   02-19-2011, 12:17 PM
#2
Кийимга теккан маний нажасми?

Савол: Кийимга теккан маний нажасми?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Манийнинг асли – покдир. Унинг нажас зканига бирон далил борлигини билмаймиз.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Admin   06-28-2011, 01:18 PM
#3
Маний, мазий ва вадий ўртасидаги фарқ нима?

Савол: Маний, мазий ва вадий ўртасидаги фарқ нима?
Жавоб: Маний билан мазий ўртасидаги фарқ шуки, маний қуюқ ва ҳидли бўлиб, шаҳват кучайган пайтда отилиб чиқади. Мазий эса шаффоф суюқлик бўлиб, унда манийнинг ҳиди бўлмайди ва отилиб чиқмайди. Шаҳват кучайганида эмас, шаҳват тўхтаганида чиқади. Инсон буни шаҳват тўхтагач ҳис қилади.
Вадий эса, сийгандан кейин чиқадиган нуқтасимон оқ рангли суюқликдир.
Айтиб ўтганларимиз, бу уч нарсанинг моҳияти ҳақида эди. Энди уларнинг ҳукмларига келсак:
Вадийнинг ҳукми ҳар жиҳатдан сийдик ҳукмига ўхшайди;
Мазийнинг ҳукми тозаланишда сийдикдан бир оз фарқлидир. Унинг нажосатлиги енгилроқ бўлиб, унга сув сепишнинг ўзи кифоядир. Яъни, мазий теккан ернинг ҳар жойига сув сепилади, бироқ, сиқилмайди ва ишқаланмайди. Бундан ташқари, гарчи тегмаган бўлса ҳам, таносил аъзосини ёрғоғи билан бирга ювилади.
Манийнинг ҳукми эса, у – пок-тоза бўлиб, унинг асари кеткизадиган даражада ювилади, холос. Маний (отилиб, лаззат билан чиқса) ғусл олишни фарз қилади. Мазий, вадий ва сийдик келиши эса, таҳорат олишни фарз қилади.

Admin   07-09-2011, 09:33 PM
#4
Ҳар кеча эҳтилом бўлгандек бўламан ...

Савол: Мен ҳар кеча уйқуда булғанганимни кўраман. Нима қилишим керак?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Агар кўрган нарсангиз маний бўлса, ундан жунублик ғуслини қилинг. Маний, уламоларнинг қувватли гапларига қараганда, нажас эмасдир.
Агар кўрган нарсангиз мазий бўлса таносил аъзойингизни тухум халтаси билан қўшиб, у теккан баданингиз ва кийимларингизни ювинг. Бундай пайтда ғусл қилишингиз зарур эмас.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.