rinat80_09   09-18-2010, 11:10 PM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!
1) Масалан онаси ёки отаси якин кариндошлари оламдан утган булса, кабристонга бориб кабирнинг ёнида утириб Куръон тиловат килиб савобини уларга багишласа буладими?

2) Намоз укиб булиб укилган намознинг савобини Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам га ва сахобаларга багишласа буладими?
Жавоб учун рахмат!!!
Abdulloh Salafiy   09-19-2010, 01:23 AM
#2
Ва алайкум ассалом ва рохматуллоҳи барокатуҳ
Савол: Ўлик одамларни зиёратига борилганда Фотиҳа ёки Қуръоннинг баъзи оятларини ўқиса бўладими? Ва тиловат ўликка ёрдами тегадими?
Жавоб: Саҳиҳ ҳадислар бизларга шуни айтадики, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам қабристонга борсалар , Саҳобаларга қуйидаги дуони ўргатар эдилар:
السَّلَامُ عَلَى أَهْلِ الدِّيَارِ مِنْ الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُسْلِمِينَ وَيَرْحَمُ اللَّهُ الْمُسْتَقْدِمِينَ مِنَّا وَالْمُسْتَأْخِرِينَ وَإِنَّا إِنْ شَاءَ اللَّهُ بِكُمْ لَلَاحِقُونَ
Маъноси: “Ассаламу алайкум, эй мўмин ва мусулмон диёр Аҳллари! Ва Аллоҳ хоҳласа, биз ҳам сизларнинг кетингиздан эргашувчилармиз. Биз ўзимизга ва сизларга Аллоҳнинг Офиятини (паноҳини) сўраймиз” (Имом Муслим ривояти).
Лекин, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларга тез-тез боришларига қарамасдан, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўликларнинг устиларига бориб бирор бир Фотиҳа ёки бошқа бир Қуръон оятларини ўқиганлари ҳақида ёлғон ҳадис тугур, бирор бир ҳадис ҳам йўқ! Агар бу амал (яъни Қуръонни тиловат қилиш) жоиз бўлганда, улар қилган ва Саҳобаларни ўргатиб кетган бўлар эдилар. Чунки Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам Жаннатга олиб борувчи барча йўлларни олиб келишлик учун Расул (элчи) қилиб юборилгандурлар. Аллоҳ Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақида шундай деди:
“(Эй инсонлар), ахир сизларга ўзларингиздан бўлган, сизларнинг кулфат-машаққат че-кишингиздан қийналувчи, сизларнинг (тўғри йўл — ҳақ динга келишингизга) ҳарис – таш-на бўлган ва барча мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган бир пайғамбар келди-ку!” (Тавба сураси, 128-оят).
Агар Қуръон тиловат қилишлик ижозатлик бўлганда, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам қилиб кетган бўлар эдилар. Демак, қилмаган эканларми? Бу амал бизнинг динимиздан эмас ва бу амални қилиш ҳаромдир. Саҳобалар, Аллоҳ улардан рози бўлсин, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кетидан эргашдилар . Биродарлар, бу амал диндаги бидъат-лигини биз яхши англаб етмоғимиз зарурдир. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам бидъат ҳақида:
مَنْ أَحْدَثَ فِي أَمْرِنَا هَذَا مَا لَيْسَ مِنْهُ فَهُوَ رَدٌّ
“Агар кимда ким динимизда бирор нарса ўйлаб янгилик киритган бўлса, у (амал) мардуддир (яъни бекорчи амалдир, бидъатдир)” (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

Шайх Ибн Боз, Ибн Усаймин ва бошқа кибор уламолар

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Уйларингизни қабристонга айлантирманглар! Албатда шайтон Бақара сураси ўқиладиган хонадондан қочади" (Муслим 780).
Бу ҳадис ҳам қабристонда қуръон ўқиб бўлмаслигига ишорадир.

Абу Довуд: "Мен имоми Аҳмаддан қабристонда қуръон ўқишлик ҳақида сўрашди. У киши эса "Мумкин эмас" дедилар. ("ал-Масаил" 158.)

Худди шунбай фикрда ханафий уламолари бўлишган, бу ҳақда имом аз-Захабий «Шарх ал-Ихья» 10/369 да келтирганлар.

Шайхул Ислом Ибн Таймия: "Ўлик устида қурьон ўқишлик - бидъатдир". («ал-Ихтиярат» 53.)

Иккинчи саволингизга келсак:
Аслида бизнинг намоз ўқишимизнинг ўзида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламга ажри боради, чунки намоз ўқишни айнан у киши бу умматга ўргатган.
Бағишлашни ўзига келсак, бу каби ҳолатларда албатда ҳужжат бўлсагина қилиш лозим. Билишимча бу масалада уламолар орасида ихтилоф бор. Мана бу амалларга эса рухсат бор.

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан шундай ривоят қилади: «Саъд ибн Убода: «Ё Расулуллоҳ, онам қўққисдан вафот этди. Агар гапира олса эди, садақа қилган бўлар эди. Мен унинг номидан садақа қилсам унга фойдали бўладими?», – деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳа», деб жавоб бердилар». (Бухорий)

Шайх Албоний (Ахкам ал-Жанаиз)-"Жаноза хукмлари" китобларида айтадиларки: Фарзанднинг яхши амаллари учун оладиган ажри, унинг ота - онасига етиб боради, ва унинг ажри ҳеч ҳам камаймайди. Аҳир фарзандлари уларнинг тарбиясини ва ҳаракатлари самарасидир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ҳеч ким ўз амаллари орқали олган озуқадан кўра яхшироқ озуқа топа олмайди. Фарзанд ҳам унинг амалидир ". Бу ҳадисни Абу Давуд, Насоий, Термизий, Дарамий, Ибн Моджа, ал-Хаким, ат-Тайалисий ва Ахмад. Ал-Хаким Буҳорий ва Муслимнинг шартларига биноан саҳиҳ деди, аз-Захабий бу фикрга қўшилди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Отангиз номидан ҳаж ва умра қилинг!» – дедилар (Термизий 852; Насоий 8529; Ибн Ҳиббон 3991).

Оиша розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Кимки рўзаси қазосини тутмай оламдан ўтган бўлса, унинг ўрнига яқин қариндоши тутиб бериши лозим". (Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Байҳақий, Таҳовий ва Ахмад)

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
rinat80_09   09-19-2010, 06:27 PM
#3
Жавоб учун катта рахмат! Аллох рози булсин!!!
rinat80_09   09-06-2011, 12:38 AM
#4
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

Ибн Умар узининг кабрининг бошида "Ал-Бакара" сурасини укишни васият этган деган хабарлар куп китобларда келтирилган, куйидаги хадиснинг маъносини ёзаман "бир куни оламда утган одамни дафн килиб булгандан кейин, битта кузлари кур одам кабрнинг бошида утириб Куръон тиловат кила бошлайди, шунда Имом Ахмад унга "Кабрнинг бошида куръон укишлик бидъат" дейди шунда Имом Ахмад билан бирга булган Мухаммад ибн Кудама мен Ибн Умарнинг худди шундай васият килганларини эшитдим" маъноси шу, лекин аник эсимда йук, мана шу хадис сахих ми? ёки заиф ми? Имом Аъзам (Ханафий) мазхабидагилар бу хадисни далил килган булса, бу хадиснинг сахих булганига далолат килади ми? бу тугрисида салафлардан нима колган? Аллох рози булсин!!!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Муслим   09-06-2011, 10:53 AM
#5
(09-06-2011, 12:38 AM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

Ибн Умар узининг кабрининг бошида "Ал-Бакара" сурасини укишни васият этган деган хабарлар куп китобларда келтирилган, куйидаги хадиснинг маъносини ёзаман "бир куни оламда утган одамни дафн килиб булгандан кейин, битта кузлари кур одам кабрнинг бошида утириб Куръон тиловат кила бошлайди, шунда Имом Ахмад унга "Кабрнинг бошида куръон укишлик бидъат" дейди шунда Имом Ахмад билан бирга булган Мухаммад ибн Кудама мен Ибн Умарнинг худди шундай васият килганларини эшитдим" маъноси шу, лекин аник эсимда йук, мана шу хадис сахих ми? ёки заиф ми? Имом Аъзам (Ханафий) мазхабидагилар бу хадисни далил килган булса, бу хадиснинг сахих булганига далолат килади ми? бу тугрисида салафлардан нима колган? Аллох рози булсин!!!

Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ибнул-Қоййим «Китобур-руҳ» (13-с.) да келтирган бир ривоят бор. Унда Аҳмадга Ибн Умарнинг қабри олдида Қуръон ўқиш васияти ҳақида айтилганидан сўнг, у Қуръонни қабр олдида ўқишга рухсат берди, дейилган. Бунга бир неча жиҳатдан жавоб берса бўлади:
Биринчидан, бу қиссанинг саҳиҳлигида шубҳа бор. Чунки Ҳасан ибн Аҳмад ал-Вориқ – мажҳул ровийдир, бу ҳақида Албоний «Аҳкомул-жаноиз»да айтган. Шунингдек Албоний, Ҳасан ибн Аҳмад ал-Вориқнинг шайхи бўлмиш Али ибн Мусо ал-Ҳаддодни билмаслигини айтган (яъни, у - мажҳул ровий). Ўша ривоятнинг санадида Али ибн Мусо «содуқ» - «ростгуй» дейилган, лекин бу сўзларнинг муаллифи ўзи мажҳул бўлган Ҳасан ибн Аҳмад ал-Вориқдир!
Иккинчидан, Аҳмаднинг фикри ҳақидаги бу хабар Абу Довуд (юқорида) ривоят қилган Аҳмаднинг фикридан кўра хосроқ. Бундан келиб чиқадиган натижа – Аҳмад Қуръонни қабр олдида ўқиш ҳаром деган, фақатгина кўмиш вақти бундан мустасно.
Учинчидан, Ибн Умарнинг васияти ҳақидаги асари саҳиҳ эмас. Чунки унинг ровийларидан бири – Абдурраҳмон ибн ал-Ало ибн ал-Жаллож (асл нусхада «Халлож» дейилган, бу нотўғридир) мажҳул ровийлар ҳақидаги китобларда қайд қилинган. Бу ҳақда Заҳабий «Мезон»да: «Бундан фақатгина Мубашшар ривоят қилган» деган. Ибн Ҳиббон бу ровийни ишончли дегани эътиборга лойиқ эмас (бу қоида бўлиб қолган), чунки муҳаддислар орасида Ибн Ҳиббоннинг ровийларни ишончли дейишда енгиллиги машҳур. Ибн Ҳажар «Тақриб»да уни «мақбул» деган, яъни бу ровийдан бошқа йуллар билан бу ҳадис ривоят қилинсагина, ҳадис қабул бўлади. Акс ҳолда, у заиф бўлади, бизнинг мисолимиз каби. Бунинг яна бир исботи шуки, Термизий ҳадисни ҳасан дейишда енгиллиги билан машҳур бўлган ҳолда бу ровийдан бошқа ҳадис ривоят қилиб (2/128) уни ҳасан ҳам демаган!
Туртинчидан, агар бу ривоятнинг саҳиҳлигини таҳмин қилсак ҳам, у мавқуф ҳадисдир. Яъни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси эмас. Шунинг учун у ҳужжатга яроқсиздир.
Манба:

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.