PDF WORD

Ҳуфтон намозига кеч қолиб таровиҳ ўқилаётганда келди

Ҳуфтон намозига кеч қолиб таровиҳ ўқилаётганда келди

 

 

Савол: Одамлар Рамазонда таровиҳ намозини ўқиётган вақтда иккинчи жамоатни қоим қилишнинг ҳукми нима? Чунки мен баъзи одамлар буни бидъат деб айтганини эшитдим. Баъзилари айтишдики, (Рамазон ойининг охирги) ўн кунлигида (бундай қилишнинг) зарари йўқ экан. Аммо бошқалари буни, Рамазоннинг аввалида бўлсин ёки ўртасида, бидъат дейишди.

Жавоб: Тўғриси, агар инсон масжидга кирса, хоҳ у ёлғиз бўлсин хоҳ жамоат билан бўлсин, ва одамлар таровиҳ намозини ўқишаётган бўлса, улар имом билан ҳуфтон намози нияти билан (намозга) қўшилишади. Имом салом берса улар ҳуфтон намозидан қолганини адо қилиб қўйишади. Буни ҳар бири алоҳида адо этади, жамоат бўлиб эмас. Мана шу тўғридир.

Аммо битта масжидда иккинчи жамоатни қоим қилишга келсак, бу шубҳасиз машруъ бўлмаган иш. Лекин айтамизки: ҳуфтон намози нияти билан имомга қўшил.

Биров айтсаки: нафл намози ўқиётган одам ортидан фарз намозини ўқиш тўғрими? Айтамизки: ҳа, тўғри. Бу ҳолат Набий алайҳиссолату вассалам даврида содир бўлган. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва аъла алиҳи ва саллам билан бирга ҳуфтон намозини ўқир эди, сўнг қавмларига бориб айни (ҳуфтон) намозни бирга (имомлик қилиб) ўқир эди. Бу унга (яъни имомлик қилган Муозга) нафл, улар учун эса фарз намози эди. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврида эди. Аллоҳ азза ва жалла буни тасдиқлади. Балки зоҳири шуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буни билиб, эътироф этдилар. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ ёзишларича, агар киши имом таровиҳ намози ўқиётганида (масжидга) кирса, унда у (намозга) ҳуфтон намози нияти билан қўшилади. Ҳа (шундай).

 

Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин

Юклаб олиш [mp3]

Манба: Тавҳид форуми

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.