Admin   09-09-2010, 03:21 AM
#1
«Саҳифамизда қолдирилган савол» Wrote:assalomu aleykum.issiq kunlarda quruq oyoqni o’ziga masx tortsishlik joizmi.
https://tavhid.com/kitoblar/tahorat/boyi...ment-14396
Меҳмон   09-30-2010, 08:25 AM
#2
وعليكم السلام ورحمة الله وبركاته
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ Таҳовий Ақидасига қилган шарҳларида шундай дедилар:

ونَرَى الْمَسْحَ عَلَى الْخُفَّيْنِ، في السَّفَرِ والْحَضَرِ، كَما جاءَ في الأَثَرِ.
Ривоятларда келганидек, сафарда ҳам, муқимликда ҳам маҳсига масҳ тортишни жоиз, деймиз.

Нега бу масала фиқҳий масала бўлгани ҳолда ақида масалалари ичида келди?
Чунки, бу бидъатчилар инкор қилган ва аҳли сунна вал-жамоа исбот қилган масаладир. Маҳсига масҳ тортиш ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан мутавотир ҳадислар келган.
Маҳсига масҳ тортишни инкор қилувчи тоифаларнинг энг машҳури рофизийлар (шиалар)дир. Улар бу борада аҳли сунна вал-жамоага ва саҳиҳ ҳадисларга муҳолиф бўладилар. Масҳ тортиш муқимга бир кеча-кундуз, мусофирга эса уч кеча-кундуз қилиб белгиланган бўлиб, бу Аллоҳ таоло тарафидан бандаларига берилган енгиллик ва рухсатдир.
Рофизийлар маҳсига масҳ тортишни инкор қилиб, яланғоч оёқнинг ўзига масҳ тортилади, дейишади. Бу жиддий хато, оёқнинг ўзига масҳ тортилади, деган гап йўқ. Ким ҳақни тарк қилса Аллоҳ таоло уни ботилга мубтало қилиб қўяди.
Рофизийлар бу даъволарига Аллоҳ таолонинг: (وَامْسَحُوا بِرُءُوسِكُمْ وَأَرْجُلَكُمْ) «бошларингизга масҳ тортингиз ва оёқларингизни ошиқларигача ювингиз» (Моида: 6) оятидаги «أَرْجُلَكُم» калимасининг «лом»ини касралик қилиб (яъни, «и» билан) «أَرْجُلِكُم» деб қироат қилишни далил қилишади ва «бошларингизга ва оёқларингизга масҳ тортингиз» деб маъно беришади. Улар «каъб» деб қадамнинг товонга қўшилган жойини айтишади.
Аҳли сунна вал-жамоа фикрича, «каъб»дан мурод – болдирнинг қуйи қисмида, болдирнинг қадамга қўшилган еридаги туртиб чиққан иккита суякдир. Оёқнинг ўзига масҳ тортиш нотўғри. Чунки, машҳур қироат «أَرْجُلَكُم» деб фатҳа (яъни «а») билан ўқишдир ва бунда оёқларни таҳоратда ювиладиган аъзолар бўлмиш қўл ва юзга атф қилиниб (боғланиб) уларни ҳам ювишга буюрилганлиги келиб чиқади. Фақат таҳоратнинг тартиби юзасидан ўртага бошга масҳ тортишга буюриш кириб қолган. Агар шундай бўлмаганда, яъни ювиладиган аъзоларни бирин-кетин келтириб, сўнг бошни зикр қилинганда, оёқларни ювгандан кейин бошга масҳ тортилади, деб тушунилиб қолиши мумкин эди.
Аслида, «أَرْجُلِكُم» деб «лом»ни касрали ўқиш қироати ҳам саҳиҳ. Лекин, бунга тўртта жавоб айтилган.
1) Бундаги касрали ўқиш мужовара (яъни, ёнидагига ҳамоҳанг қилиш) турига киради. Бу араб тилида бор бўлган қоидалардан бўлиб, тилга енгил ўқилиши учун ёнидаги калимага ҳамоҳанг ҳаракат берилади.
2) «Масҳ»ни ювиш маъносида ҳам ишлатилади. Ювинганликни ифодалаш учун «сув билан масҳ қилдим» ҳам дейилади.
3) Икки қироатдан машҳурроғи фатҳали ўқилишидир.
4) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таҳоратлари ҳақида ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисларда у киши оёқларини ювганликлари зикр қилинган. Биронта ҳадисда – заиф ҳадис бўлса ҳам – у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам яланғоч оёқларига масҳ тортганликлари ривоят қилинмаган. Бу у зотнинг асҳобларидан ҳам собит бўлмаган. Аксинча, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кишининг оёғида озгина сув тегмай қолган жойни кўриб, уни қайта таҳорат қилишга буюрганлар, бепарволик сабабли оёқларини чала-чулпа ювган кишиларга хитобан: «(сув тегмаган) тўпиқ орқаларига дўзахнинг ўти бўлсин», деганлар (Бухорий (60, 96, 163) ва Муслим (241) ривоятлари).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.