PDF WORD

Бўйинга масҳ тортиш

Бўйинга масҳ тортиш

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Таҳоратда бўйинга масҳ тортиш масаласида суннатда бирор саҳиҳ далил йўқ.

Ҳофиз Ибн ал-Мулаққийн дедилар: «Пайғамбардан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бўйинга масҳ тортиш борасида бирор нарса маълум эмас. Бу баъзи салафларнинг сўзи бўлган» (Қаранг: «ал-Бадр ал-мунир» 1/38).

Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) таҳоратда бўйинларига масҳ тортганликлари борасида бирорта саҳиҳ нарса йўқ». У киши раҳимаҳуллоҳ яна айтадилар: «Ва бу Суннат эмас, аксинча – бидъатдир» (Қаранг: «ал-Мажмуъ» 1/499).

Аллома Ибн ал-Қоййим раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Бўйинга масҳ тортиш ҳақида бирорта ҳам саҳиҳ ҳадис йўқ» (Қаранг: «Зодул Маъад» 1/187).

Ҳанафий мазҳаб китобларида таҳоратда бўйинга масҳ тортишни мустаҳаб деб келтирилган. Аммо «ал-Мабсут» китобида ҳанафий уламоларнинг баъзиларидан бўйинга масҳ тортиш таҳорат амалларидан эмаслиги ҳам ривоят қилинган.

Таҳоратда бўйинга масҳ тортишнинг шаръий асоси бор эканини таъкидловчилар, ўз қавлларини Мусо ибн Талҳанинг қуйидаги сўзлари билан қувватламоқчи бўлишади: «Бўйнига боши билан бирга масҳ тортган кимса ҳасаддан омонда қолибди» (Зобидий «Шарҳ ал-Иҳё» 2/365).

Ушбу далилга бир неча жиҳатдан жавоб берса бўлади:

Биринчидан, Мусо ибн Талҳа саҳоба эмас, балки саҳобанинг ўғлидир. У Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни учратмаган. У Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуни учратган. Бу борадаги тўғри қавл шуки, у саҳоба эмас, балки тобеинлардандир (Қаранг: «ас-Сияр» 4/364, «Табақот ал-Кубро» 5/161).

Иккинчидан, ушбу ривоят заифдир. Ҳофиз ибн Ҳажар ушбу ривоятни мурсал деганлар (Қаранг: «ат-Талҳис» 1/92).

Учинчидан, ушбу ривоятнинг иснодида Масъудий исмли ровий бор. У ишончли бўлгани билан, умрининг охирида янглиша бошлаган.

Тўртинчидан, агар ушбу ривоят саҳиҳ бўлган тақдирда ҳам, унда таҳоратда бўйинга масҳ тортишлик диндаги шаръий амал эканига кўрсатма йўқ.

Валлоҳу аълам.

Манба: Тавҳид форуми

9 та мулоҳаза

  1. akmal → 29.04.2011 йил

    assalomu aleykum birodarlar.bizning muborak dinimizda asl amallar koldimi uzi!?hamma yog bid’at bulib ketyapdiku!ALLOH AZZA VA JALLA UZ YOLIDAN ADASHTIRMASIN.

  2. kilichbek → 01.03.2013 йил

    aссолому алейкум .менге наскига маск тортишликни далилари билан келтиринлар.

  3. Administrator → 02.03.2013 йил

    Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
    Сизга қуйидаги мавзуларни ўқиб чиқишликни тасия қиламиз:
    https://tavhid.com/forum/showthread.php?tid=379
    https://tavhid.com/forum/showthread.php?tid=1062

  4. Bobur → 25.08.2014 йил

    assalomu aleykum.paypoqqa maxs tortishlik joiz bo’lsa,Payg’ambar a.s shu narsani usulga qo’yib berganligi to’g’irlik rivoyat yoki xadis bormi.javobingiz uchun oldindan rahmat.

  5. Administrator → 30.08.2014 йил

    Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
    Ҳурматли Bobur, сизга қуйидаги манзилга мурожаат этишни тавсия қиламиз:
    https://tavhid.com/forum/showthread.php?tid=1062

  6. Bobur → 12.09.2014 йил

    assalomu aleykum.Paypoqqa masx tortishlikka Shayh Muhammadsodiq Muhammadyusuf xazratlari mumkin emas degan.Men qaysi masalaga yurishim abzalroq.

  7. Administrator → 14.09.2014 йил

    Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
    Кимни далили кучли бўлса ўшанга эргашиш афзал.

  8. Bobur → 08.10.2014 йил

    assalomu aleykum.issiq kunlarda quruq oyoqni o’ziga masx tortsishlik joizmi.

  9. Administration → 11.10.2014 йил

    Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
    Ҳурматли Bobur, саволингизга жавоб олишлик учун қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:
    https://tavhid.com/forum/showthread.php?tid=1531

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.