Меҳмон   09-09-2010, 10:26 PM
#1
Фитр закотини берилмаса тутилган рўза қабул бўлмайдими?

Савол: «Фитр закотини берилмагунича тутилган рўза амали (осмонга) кўтарилмайди» деган ҳадис саҳиҳми? Рўзадор закот нисобига эга бўлмаган даражада муҳтож бўлса ва юқоридаги ҳадисни саҳиҳ деб тушунилса ёки бошқа суннатда собит бўлган саҳиҳ далилларга кўра, фитр закотини бериши фарз бўладими?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Фитр садақасини бериш ўзи ва қарамоғидаги оиласининг кундалик озиқ–овқатларидан ортиқча нарсага эга бўлган ҳар бир мусулмонга вожибдир. Унинг миқдори бир соъдир. Бундаги асос Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо ривоят қилган ушбу: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитр закоти: хурмо ёки арпадан бир соъни мусулмон бўлган қулу ҳур, эркагу аёл ва каттаю кичикка фарз қилдилар ҳамда уни одамлар (Ҳайит) намозига чиқишларидан илгари берилишига буюрдилар» (Муттафақун алайҳ ва ҳадис лафзи Имом Бухорийникидир. Имом Бухорий 2/138–140; Имом Муслим 984; Имом Молик 1/284; Имом Аҳмад 2/5, 55, 63, 66, 102, 114, 137; Абу Довуд 1611, 1612; Термизий 675, 676; Насоий 2500 – 2505; Ибн Можа 1825, 1826; Доримий 1/392; Дору Қутний 2/139 – 141, 143; Ибн Ҳиббон 3300 – 3304; Ибн Хузайма 2392, 2395, 2397 – 2399, 2403, 2411; Ибн Аби Шайба 3/172; Ибн Жоруд 356; Байҳақий 4/162 – 166) ва Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳу ривоят қилган ушбу ҳадисга таянади: «Орамизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бўлган пайтлари фитр закоти учун бир соъ таом ёки бир соъ хурмо ёки бир соъ арпа ёхуд бир соъ майиз ёда бир соъ пишлоқ берар эдик» (Муттафақун алайҳ. Имом Бухорий 2/139; Имом Муслим 985; Имом Молик 1/284; Имом Аҳмад 3/23, 73, 98; Абу Довуд 1616; Термизий 673; Насоий 2512 – 2514, 2517, 2518; Ибн Можа 1829; Доримий 1/392, 393; Дору Қутний 2/146; Ибн Аби Шайба 3/172, 173; Ибн Ҳиббон 3306, 3307; Ибн Жоруд 367; Байҳақий 4/164, 165, 172).
Мусулмон фитр закоти ўлароқ ўз шаҳридаги гуруч каби озиқ–овқатлардан бир соъ бериши ҳам мумкин. Бу ерда назарда тутилган соъ ўлчовидан мақсад, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам истеъмол қилган соъдир. У – ўртача кафтларга эга бўлган одамнинг тўрт ҳовучидир.
Фитр закотини бермаган одам гуноҳкор бўлиб, унинг қазосини бериши шартдир.
Сиз юқорида келтирган ҳадиснинг саҳиҳлиги ҳақида маълумотимиз йўқдир.
Аллоҳ таолодан сизга тавфиқ бериши, сизу бизнинг гапларимиз ва амалларимизни ислоҳ айлашини тилаб қоламиз.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 5733-5.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.