Admin 11-22-2009, 07:45 AM
Ийдул-Фитр ва Ийдул-Азҳо куни рўза тутиш

Абу Саид ал-Ҳудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фитр куни (яъни Ийдул-Фитр) ва Наҳр куни (яъни Қурбонлик қилинадиган кун - Ийдул-Азҳо куни) рўза тутишдан қайтардилар» (Бухорий 3/280, Муслим 5/577).
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Мен сизларни Фитр ва Наҳр (Қурбонлик қилинадиган кун) байрам кунлари рўза тутишдан қайтараман» (Абу Яъло. Саҳиҳ ҳадис. «Саҳиҳ ал-Жомиъ» 2517).
Имом Нававий ва шайх Сиддиқ Ҳасанхон дедилар: «Фитр ҳамда Наҳр байрам кунлари рўза тутиш ҳаром эканлигига уламолар ижмо қилдилар» («Шарҳ Саҳиҳ Муслим» 8/15, «ар-Равдату-ннадийя» 1/566).

Hayot 11-16-2009, 07:22 PM
Assalamu alaykum wr wb. Alloh rozi bosin. Iltimos Qo'shiq haqida ma'lumot bersangizlar.
Меҳмон 11-16-2009, 12:42 PM
Ҳайз ёки нифос кўраётган аёлга яқинлик қилиш

بسم الله الرحمن الرحيم

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг …
Эркак киши хотини ҳайз ёки нифос қони кўраётганда вақтда яқинлик қилиши ва эркалаши уч хил бўлади:
Биринчи: Қинга яқинлик қилиш. Бу барча мусулмонлар ижмоъси билан ҳаром бўлган ишдир. Бунга Қуръон оятлари далолат қилади. Аллоҳ таоло айтади: «Сиздан ҳайз ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «У кўнгилсиз-нопок нарсадир. Бас, ҳайз пайтида аёлларингиздан четланингиз ва то покланмагунларича уларга яқинлашмангиз! Пок бўлганларидан кейин уларга Аллоҳ буюрган тарафдан келингиз! Албатта Аллоҳ тавба қилгувчиларни ва ўзларини мудом пок тутгувчиларни севади»» (Бақара: 222).
Иккинчи: Киндикдан тепаси ва тиззадан пасига яқинлик қилиш. Бу ерда яқинликдан мурод эркалаш (ўпиш, қучоқлаш ёки ушлаш кабилар) тушунилади. Бу ишнинг жоиз эканига барча уламолар ижмоъ қилишган (Қаранг: Нававий Шарҳ Муслим; ал-Муғний 1/414).
Учинчи: Киндик ва тизза орасидаги ўринга, қинга ва орқа йўл яқинлик қилмаган ҳолда, яқинлик қилиш, эркалаш. Бу масалада уламолар ихтилоф қилишди. Имом Абу Ҳанифа, Молик ва Шофеий бундай қилишни ҳаром деб ҳисоблаган. Имом Аҳмад эса буни жоиз деб санаган. Имом Аҳмаднинг фикрларини баъзи ҳанафий, моликий ва шофеий уламолари тўғри деб санаган. Нававий роҳимаҳуллоҳ деди: “Бу энг кучли далил ва лозим тутиш керак бўлган фикрдир”.
Учинчи турни жоиз санаган уламолар Қуръон ва Суннат далилларига суянишган. Қуръонга келсак, улар қуйидаги оятга суянишган: «Сиздан ҳайз (ал-маҳид) ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «У кўнгилсиз-нопок нарсадир. Бас, ҳайз пайтида аёлларингиздан четланингиз ва то покланмагунларича уларга яқинлашмангиз! Пок бўлганларидан кейин уларга Аллоҳ буюрган тарафдан келингиз! Албатта Аллоҳ тавба қилгувчиларни ва ўзларини мудом пок тутгувчиларни севади»» (Бақара: 222).
Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ деди: “Оятда зикр қилинган “ал-маҳид” сўзи ҳайз муддати ва унинг ўрнини англатади. Ҳайз ўрни қиндир. Аёл киши ҳайзда экан, қинига яқинлик қилиш ҳаромдир” (Шарҳ ал-мумтиъ 1/413).
Ибн Қудома роҳимаҳуллоҳ деди: “Оятда ажратилганидек, қон чиқадиган ўриндан четлашишга буйруқ ундан бошқа барчаси жоиз эканига далолат қилади” (ал-Муғний 1/415).
Суннатга келсак, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, яҳудийлар аёлларининг ҳайзи бошланганида бирга еб-ичмас ва бир уйда жамланишмасди. Шунда саҳобалар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга мурожаат қилишди ва Аллоҳ таоло бу ҳақда оят нозил қилди: «Сиздан ҳайз ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «У (эр-хотин учун) азиятдир. Бас, ҳайз пайтида аёлларингиздан четланингиз ва то покланмагунларича уларга яқинлашмангиз» (Бақара: 222). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қўшилишдан бошқа барча нарсани қилаверинглар». Яҳудийлар буни эшитганидан кейин шундай дейишди: «Бу одам биз қилаётган ҳар бир ишнинг тескарисини қилмагунича тинчимайди шекилли?!» (Муслим № 302).
Нававий роҳимаҳуллоҳ деди: «”Бир уйда жамланишмасди”, яъни улар билан гаплашишмасди ва бир уйда яшашмасди».
Икрима Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг баъзи аёлларидан ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳайз вақтида аёлларидан бирор нарса истасалар, жинсий аъзосига кийим ташлардилар (Абу Довуд № 272). Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ деди: «Ушбу ҳадис исноди кучли”. Албоний ҳадисни «Саҳиҳ Аби Довуд» (№ 242)да саҳиҳ деди.
Доимий фатво қўмитаси фатволарида шундай дейилган:
«Эр хотини ҳайз кўраётганида қинига қўшилиши ҳаром. Унга бундан бошқасида у билан яқинлик қилиши жоиз» (Фатава ал-лажна ад-даима 5/395).
Агарда эркак киши ҳайз кўраётган хотинидан лаззатланмоқчи бўлса, хотинига киндик ва тиззаси оралиғини ёпиб турадиган кийим кийиб олишига буюргани афзал. Шундан кейингина бундан бошқа жойига яқинлик қилса, яъни эркалаши мумкин бўлади.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Бизлардан бировимиз ҳайз ҳолатида бўлса-ю, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни кийимсиз ҳолда қучмоқчи бўлсалар, ҳайз даврида изор кийиб олишни буюрар, сўнг уни қучар эдилар» (Бухорий № 302, Муслим № 2293).
Маймуна розияллоҳу анҳо айтишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёллари ҳайз кўраётганда изорларининг юқори қисмига яқинлик қилар эдилар (Муслим № 294).
Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ «Авнул маъбуд» китобидаги 2167-ҳадисни шарҳ қила туриб деди: «Қўшилишдан бошқа барча нарсани қилаверинглар» ҳадиси таъқиқ фақатгина ҳайз ўрнига таалуқли эканига далолат қилади, бу (ҳадис матни) зоҳир (бўлган маъно)дир. Қинга яқинлик қилиш ҳаром, бундан ташқари барчаси жоиздир. Изор ҳақидаги ҳадислар бунга тескари эмас, чунки бу зарар (ҳайз қони)дан йироқ қилади ва мана шу афзалдир” («Таҳзиб ас-сунан»дан қисқартирилган ҳолда келтирилди).
Мумкинки ҳайз муддати боши ва охири орасида фарқ бордир. Одатда ҳайз бошланишида қон кўп бўлади, бу кунларда киндик ва тизза ораси ўрнини изор билан ёпишлик мустаҳаб бўлади.
Ҳофиз Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ деди: “Буни Ибн Можа ҳасан иснод билан Умму Саламадан қилган ривояти қувватлайди. (Ривоятда айтилишича) Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қон кучли келган уч кунда четлашар, шундан сўнг яқинлик қилардилар” (Қисқартирилган ҳолда келтирилди).
Эслатма: Юқорида эслаб ўтилган барча ҳолатлар нифос қони кўраётган аёлга ҳам тегишли. Ибн Қудома роҳимаҳуллоҳ эр ҳайз аёлига яқинлик қилиш турларини санаб ўтганларидан сўнг шундай дедилар: “Нифос кўраётган аёл ҳайз кўраётган аёл кабидир” (ал-Муғний 1/419).
Валлоҳу аълам.
Admin 11-14-2009, 11:52 PM
Ширк ва унинг турлари

Муаллиф: Муҳаммад ибн Жамил Зайну

Катта ширк ва унинг турлари

Катта ширк (ширк акбар) бу Аллоҳ билан шерик қилиш, унга (шерикка) Аллоҳга мурожаат қилгандек мурожаат қилиш ёки бирон бир ибодат турини унга (шу шерикка) қаратиш (унга қилиш). Масалан, ёрдам сўраш ёки қурбонлик сўйиш, қасам ичиш ва ҳоказо каби ибодат турларини Аллоҳдан ўзгага қилишдир. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир киши: «Ё Расулуллоҳ, қай бир гуноҳ Аллоҳ наздида энг катта гуноҳ ҳисобланади?» деб сўради. «Аллоҳ сени яратиб қўйган бўлсаю, сен Унга бошқа бировни тенг билиб ибодат қилишинг» дедилар (Бухорий ва Муслим ривоятлари).
Катта ширкнинг турлари:
1) Дуо қилишдаги ширк. Бу Аллоҳдан бошқалардан, яъни пайғамбарлардан ва авлиёлардан мадад тилаб, касалликка даво излаб уларга мурожаат қилиш, илтижо қилиш. Аллоҳнинг қуйидаги оятига кўра:
“Аллоҳни қўйиб сизга фойда ҳам, зиён ҳам этказа олмайдиган нарсага илтижо қилманг! Бас, агар шундай қилсангиз, у ҳолда албатта золимлардандирсиз” (Юнус сураси, 106-оят).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Кимки Аллоҳ таолодан ўзгадан ҳожатини сўраб Аллоҳга ширк келтирган ҳолда ўлса, дўзахга киргай” (Имом Бухорий ривоятлари).
Ўликлардан ва мавжуд бўлмаганлардан (ғойиб кимсалардан) нажот сўрашнинг ширк эканлигига далил Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятидир:
(Эй мушриклар), сизлар У зотни қўйиб илтижо қилаётган бутларингиз эса пўстлоқча нарсага ҳам эга эмасдирлар. Агар сизлар уларни чорласангизлар, дуоларингизни эшитмаслар. Агар эшитсалар-да, сизларга жавоб қила олмаслар ва қиёмат кунида уларни (Аллоҳга) шерик қилиб олганларингизни инкор қилурлар. (Эй Муҳаммад, дунёю охират ҳақида ҳеч ким) сизга Хабардор Зот (яъни Аллоҳ) каби хабар бера олмас” (Фотир сураси, 13-14 оятлар).
2) Аллоҳ сифатларида ширк. Пайғамбарлар ва авлиёлар ғайб илмини билишади деб ишониш, иймон келтириш. Аллоҳ таоло айтди:
“Ғайб очқичлари (калитлари) Унинг ҳузуридадирким, уларни ёлғиз Ўзигина билур” (Анъом сураси, 59-оят).
3) Муҳаббатдаги ширк. Бу бирон авлиёни ёки солиҳ одамни Аллоҳни севгандек (яхши кўргандек) севишдир. Аллоҳ таоло айтади:
”Одамлар орасида шундай кимсалар борки, улар ўзгаларни Аллоҳга тенг билиб, уларни Аллоҳни севгандек севадилар. Иймонли кишиларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатлари қаттиқроқдир” (Бақара сураси, 165-оят).
4) Бўйсунишдаги ширк. Бу шайхларга гуноҳ қилиб бўлса ҳам бу ишни қилиш мумкин деб бўйин солиш, яъни кимки бирон кимсага агар гуноҳ қилишга буюрса ҳам бўйсинса ва бу ишни ҳалол эканлигига ишонса бу ширкдир. Аллоҳ таоло айтади:
”Улар (насронийлар ва яҳудийлар) Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини парвардигор деб билдилар (олдилар) (Тавба сураси, 31-оят).
Уларга гуноҳда ҳам бўйин солиш ибодат деб тушунтирилиши мумкин. Чунки улар Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол қилдилар ва Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳаром қилдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: ”Ҳеч кимга Аллоҳга осийлик қилишликда бўйин солиш (эргашиш) мумкин эмас” (Саҳиҳ, Аҳмад ривояти).
5) Аллоҳнинг одам шаклига эга эканлигидаги (тажассумдаги) ширк: Бу Аллоҳ яратганининг (мавжудотнинг) шаклида мавжуд деб иймон келтириш (ишониш) ва бу Дамашқда кўмилган сўфий Ибн Арабийнинг иймони эди. У шундай деди:
“Рабб бу қул ва қул Раббдир
Қанийки билсам эди қайси бири ҳокимликда эканлигини”.
Яна бир сўфий шоир шундай деган:
”Рабб бўлмаган ҳеч қандай ит ёки чўчқа йўқ,
ва Аллоҳ черковдаги роҳибдан бошқа кимса эмасдир”.
Аллоҳ буларнинг айтганларидан узоқдир.
6) Ишлар тадбиридаги ширк. Бу баъзи авлиёлар коинот ишларини бошқаришга ва тадбир қилишга ҳаққи бор деб ишониш (иймон келтириш). Улар улар(авлиёлар)ни Аллоҳнинг қуйидаги (Исломдан олдинги) мушриклар ҳақидаги оятига қарамасдан ёрдамчилар деб аташади:
”Ким барча ишларни тадбир қилиб турур?! Улар албатта: ”Аллоҳ”, дейдилар” (Юнус сураси, 31-оят).
7) Қўрқув ширки. Бу баъзи ўлик авлиёлар ва ғойиб кимсалар барча ишларни тадбир қила олади ва зарар қилиши мумкин ва қўрқиш (ўша ўлик авлиёлардан) эса шу сабабдандир деб иймон келтириш (ишониш). Шундай қилиб сиз баъзи одамларнинг ёлғондан Аллоҳга қасам ичишини топасиз, аммо улар бу авлиёларга ёлғондан қўрққанларидан қасам ичишмайди ва бу Қуръон бизни огоҳлантирган мушрикларнинг иймони эди:
”Аллоҳ Ўз бандасига етарли эмасми?! (Эй Муҳаммад), улар сизни (Аллоҳдан) ўзга бутлари билан қўрқитурлар” (Зумар сураси, 36-оят).
Ҳавфли, ваҳший ҳайвонлардан ёки золим кимсалардан қўрқиш мумкин ва у ширк эмас.
8) Ҳокимликдаги ширк. Бу Исломга зид бўлган қонунни яратган ва бу қонунни ҳалол қилган ёки Ислом қонунининг камчиликлари бор деб ишонган кимсага тадбиқ этилади. Бу масала жуда муҳим ва уламоларимиз бу хусусда кўплаб китоб ва мақолалар ёзишган. Шуни эътиборга олиш керакки, ҳавориж гуруҳидаги кимсалар мана шу ширкка тааллуқли оятларни кўпчилик мусулмонларга, айниқса муслумон ўлкаларининг ҳокимларига нисбатан қўллаб, уларни мусулмон бўлса ҳам кофирга чиқариб қўйишмоқда. Мана шундан эҳтиёт бўлиш зарур. Бир мусулмон одамни кофир деб санаш оғир гуноҳ ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бу масалага оид мулоҳазалар катта уламоларга олиб борилиб улардан маслаҳат сўралиши лозим.
9) Катта ширк қилган амалларни йўққа чиқаради. Бу Аллоҳнинг қуйидаги оятига кўра:
”Дарҳақиқат, сизга ҳам (эй Муҳаммад), сиздан аввалги (пайғамбарларга) ҳам (шундай) ваҳий қилингандир: ”Қасамки, агар мушрик бўлсанг, албатта қилган амалинг беҳуда кетур ва албатта зиён кўргувчилардан бўлиб қолурсан””. (Зумар сураси, 65-оят).
10) Аллоҳ катта ширкни тавбадан ва ширкни умуман ташлашдан бошқа йўл орқали кечирмайди. Аллоҳ таоло айтади:
”Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарса ёки кимсани) шерик қилинишини кечирмайди. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечиради. Кимки Аллоҳга ширк келтирса, демак, жуда қаттиқ йўлдан озибди” (Нисо сураси, 116-оят).
11) Ширкнинг бир неча турлари бор. Булардан иккитаси: катта ширк ва кичик ширкдир. Одамларни ширкнинг барча турларидан огоҳлантириш фарздир. Пайғамбаримиз бизга бунинг учун нима дейишни ўргатганлар:
”Эй Аллоҳ! Биз Сенга билиб ширк қилишликдан сақлашингни сўраймиз ва билмай (ширк) қилганларимизни кечиришингни ўтинамиз” (Аҳмад ривояти, ҳасан ҳадис).

Кичик ширк ва унинг турлари

Кичик ширк бу катта ширкка олиб бориши мумкин бўлган барча воситалардир. У ибодатнинг сифатига таъсир этмайди, аммо уни қилган киши Исломдан чиқмайди (кофир ҳисобланмайди). Шунга қарамасдан, у катта (оғир) гуноҳлардан ҳисобланади ва қуйидаги турлардан иборат:
1) Риё: Бу мусулмон Аллоҳ учун амал қилганда ва Аллоҳ учун ибодат қилганда ўзининг амали ва ибодатини бошқалар мақтасин деб яхши (гўзал) қилишидир. Аллоҳ таоло айтди:
”Бас, ким Парвардигорига рўбарў бўлишдан умидвор бўлса, у ҳолда яхши амал қилсин ва Парвардигорига бандалик қилишда бирон кимсани (Унга) шерик қилмасин!” (Каҳф сураси, 110-оят).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Мени сизлардан энг қўрқадиган нарсам кичик ширк – риёдир. Аллоҳ қиёмат кунида кишиларнинг амалларини ҳисоб-китоб қилганда шундай дейди: “Риёкорлик қилганингиз кимсалар олдига боринглар¬чи, улар олдида мукофотингизни топа олармикинсизлар?!”” (Саҳиҳ, Имом Аҳмад ривоятлари).
2) Аллоҳ таолодан бошқанинг номига қасам ичиш: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Кимки Аллоҳ таолодан ўзганинг номига қасам ичса, ширк қилибди (мушрик бўлибди)” (Саҳиҳ, Имом Аҳмад ривоятлари).
Аллоҳдан ўзгага қасам ичиш катта ширкка албатта айланиши мумкин, қачонки қасам ичаётган кимса ёлғондан қасам ичаётган нарсаси ундан зарарни олиб ташлаши мумкин ёки зарардан сақлаши мумкин деб ишонса.
3) Яширилган ширк: Инсоннинг қуйидаги гаплари бу ширкдан ҳисобланади: “Агар Аллоҳ ва фалончи бўлмаганда эди, бу муваффақиятга эриша олмас эдим”, “Аллоҳ ва сен хоҳлаганинг учун бу иш бўлди”.
Биринчи мисолда Аллоҳга фалончини шерик қилиб қўйгани учун, иккинчи мисолда эса, Аллоҳнинг хоҳиши билангина чекланмасдан яна бировнинг хоҳишини шерик қилгани учун бу сўзлар ширк ҳисобланди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Аллоҳ ва фалончи хоҳлади, деманглар, балки Аллоҳ сўнгра фалончи хоҳлади, деб айтинглар” (Саҳиҳ, Имом Аҳмад ва бошқалар ривоятлари).

Admin 11-14-2009, 11:39 PM
Аллоҳдан ўзгага атаб жонлиқ сўйиш

Бирор кишига қурбат ҳосил қилиш ва таъзим бажо қилиш учун жонлиқ сўйиш. Бу фақат Аллоҳ субҳанаҳу ва тоало учунгина жоиз бўлади. Чунки бу мол сарф қилиш билан амалга ошадиган ибодатдир. Жин, шайтон, подшоҳ ва бошлиқларга таъзим бажо қилиб жонлиқ сўйиш жоиз эмас. Чунки бу ибодат бўлиб, у фақатгина Аллоҳ азза ва жаллага қилинади.
Жинларга, уларнинг ёмонликларидан омон қолиш ёки касалликдан шифо топиш учун жонлиқ сўядиган ва малҳам бағш этамиз, деб даъво қилиб, одамларга: касалингиздан шифо топиш учун фалон жонлиқни сўйинг ва сўйиш мобайнида Аллоҳни номини тилга олманг, дейдиган фолбин ва сеҳргарлар катта ширкка қўл уриб, (ислом) миллатидан чиққан мушриклардир. Аллоҳ таоло ушбу ишни Ундан ўзгаси учун қилган кимсани огоҳлантириб айтган қовлининг маъноси ҳам шу эди: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: «Албатта намозим, ибодатларим, (яъни, қиладиган қурбонликларим), ҳаёту мамотим бутун оламларнинг Роббиси бўлмиш Аллоҳ учундир»» (Анъом: 162). Ва яна мана бу қовли: «Бас, сиз Роббингиз учун намоз ўқинг ва (жонлиқ) сўйиб-қурбонлик қилинг!» (Кавсар: 2).

Admin 11-13-2009, 06:38 PM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Биродарлар, саҳифамиз биров кирса у-бу нарса ўқиса бўладиган ҳажмга эга бўлди адашмасам. Бунга Аллоҳга чексиз ҳамду санолар айтаман. Қилаётган ишларимизни давомий қилсин, аввало ўзимизга кейин эса барча инсонларга манфаатли қилсин!
Шунга сайтни одамларга билдириш мақсадида реклама қилсак деган фикрга қандай қарайсиз?
Бу йўлда кимда қандай таклифлар бор?
Менимча саҳифамизга кирувчилар қанча кўпайса, Аллоҳнинг изни билан бизани ажр ишлаш имкониятимиз шунча ошади.
Шу ҳақида фикрларилани билмоқчи эдим.
Вассаламу алайкум!
Admin 11-13-2009, 07:18 AM
Тиббий амалиётдан икки кун ўтгач эҳтилом бўлдим...

Савол: Тиббий амалиётдан икки кун ўтгач эҳтилом бўлдим. Доктордан зарар бериш ёки бермаслигини сўрашдан илгари ғусл қилишдан қўрқдим ва касалхона четидаги тупроқдан бир халта келтирдим. Таҳорат учун кучим етганича (сув ишлатдим), бироқ ғусл учун таяммум қилдим. Икки кундан сўнгра (тупроқ билан таяммум қилиб) ғусл қилдим. Кейин эса, сув билан таҳоратга, таяммум билан эса ғуслга давом этдим. Сув баданимнинг ҳамма жойига етмас эди. Менинг қилган бу ишим тўғрими ёки намозларимни қайта ўқишим керакми?

Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Эҳтилом бўлган экансиз танангизнинг ҳамма жойини ювмаслигингиз жоиз эмас. Балки, сиз танангизнинг сув тегса зарар бўладиган қисмидан бошқа барча жойларини ювишингиз керак. Сиз ғусл қилишдан илгари ўқиган барча намозларингизни қайта ўқишингиз керак. Ҳолат бундай экан, фақатгина амалиёт қилинган жойга таяммум қилишингиз мумкин.
Тавфиқ Аллоҳдандир.
Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Тиббий амалиётдан икки кун ўтгач эҳтилом бўлдим…
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 11115.


Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Admin 11-13-2009, 07:12 AM
Шайх Жамиллурраҳмон қатли

Шайх Жамилурраҳмон, Аллоҳ у кишини Ўз Раҳматига олсин ва мағфират қилсин, ушбу сунний, салафий олим, Китоб ва суннатга чорловчини қандай ўлдиришди? Ботил гуруҳлардан иборат ёлғон ва бўҳтон йўлига кўра жиҳодни даъво қилаётган ана улардан бўлган бидъат аҳлининг томоғига суяк-(қилтаноқ) тиқилди. Ушбу сунний олим, тавҳид даъватчиси сабаб томоқларига суяк тиқилди. У кишига қарши фитна уюштиришди. Суворий ва пиёдаларини у кишига қарши ишга солишди. Йўлтўсар, рофиза-(шийъа), коммунист, жиноятчи ва қаллоблардан ёрдам олишди. Ана шу, улар бўҳтон йўлига кўра даъво қилаётгн жиҳоддир. Ҳатто у кишини жума намозидан олдин, жума намозида маъруза қилишга тайёрланаётган ҳолларида ҳалок қилдилар, ўлдирдилар. Аллоҳ у кишини Ўз Раҳматига олсин ва мағфират қилсин! Ушбу сунний олим кишига ҳақиқий аҳли сунна шайхларидан бошқа ҳеч ким кўз ёш тўкмади. Аллоҳга қасамки, бу ерда ҳам қаллоблар, ёлғончилар жиҳод дея овоз солардилар. Сафар Ҳавалий ва унинг жамоати: (бу) фитна. Аллоҳ қўлларимизни (қонга ботишдан) сақлагани каби тилларимиз ҳам бундан саломат бўлсин, дедилар. Машааллоҳ! Овозларингизни баралла кўтарадиган ва шу сабабли, ушбу офат сабабли суннат уламоларини айблайдиганингиз «Фиқҳул воқеъ» («Воқеъликни тушуниш») қаерда қолди?! Ушбу бало – воқеъликни тушунишмайди, (дердингиз). Шайх (Жамиллурраҳмон) раҳимаҳуллоҳ шайхимиз – шайх Муҳаммад ибн Усаймин билан боғланди. (Шайх Усаймин): «Эй шайх Жамил! Сулҳ тузишга нима дейсиз?» – дедилар. У киши (шайх Жамиллурраҳмон): «Эй шайх! Эй шайх Муҳаммад! Улар бизга қарши биз: Аллоҳ самода, Аллоҳнинг эшитиш (сифати) бор. Бизни эшитишимиз каби эмас. Унинг кўриши (сифати) бор. Бизнинг кўришимиз каби эмас. «Бирон нарса У зотга ўхшаш эмасдир. У эшитгувчи ва кўриб тургувчидир» (Шўро: 11), деганимиз учун жанг қиляптилар», деди. Нима учун уларга қарши урушишди? У киши тавҳидни рўёбга чиқариб, унга даъват қилганликлари учун у кишига қарши урушишди. Тавҳид ва суннат аҳлига ёрдам қўлини чўзиш қаерда қолди? Аллоҳга қасамки, ёлғон сўзлайдилар ва фужурга қўл урадилар. Афғонистондаги ҳолат ва бир-бирлари билан урушишлари, Аллоҳга қасамки, ушбу даъватчи – Китоб ва суннат даъватчисини ўлдиришда гуноҳ ва тажовуз билан ҳамкорлик қилганликларининг гуноҳи эканида шак-шубҳа қилмайман.

Admin 11-13-2009, 07:07 AM
Тирноқларни ҳаммомда олиш ва уни ахлатларга отиш

Савол: Тирноқларни ҳаммомда олиш ва уларни ахлатларга отиш ҳукми қандай?
Жавоб: Аввало, тирноқларга бўлган ҳурмат юзасидан бундай қилмаслик яхши, бироқ, ташланса гуноҳкор бўлинмайди.

Admin 11-12-2009, 11:21 PM
Зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунлигининг фазилатлари

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деган эканлар:

” مَا مِنْ أَيَّامٍ الْعَمَلُ الْصَّالِحُ فِيْهِنَّ أَحَبُّ إِلَى اللهِ مِنْ هَذِهِ الأَيَّامِ العَشْرِ “
«Мана бу ўн кунликнинг ичида қилинган амаллар Аллоҳга энг суюмли бўлган амаллардир». Саҳобалар: «Ҳатто Аллоҳнинг йўлидаги жиҳод ҳам тенг бўлмайдими?» дейишди. У зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

” وَ لاَ الْجِهَادُ فِي سَبِيْلِ اللهِ إِلاَّ رَجُلٌ خَرَجَ بِنَفْسِهِ وَ مَالِهِ فَلَمْ يَرْجِعْ مِنْ ذَلِكَ بِشَيْءٍ “
( ورواه البخاري مسلم و الترمذي)
«Ҳатто Аллоҳнинг йўлида бўлган жиҳод ҳам тенглаша олмас, магар агар киши жони ва моли билан жиҳодга чиққан бўлсаки ва у икковиси билан ҳам қайтиб келмаган бўлса (яъни молини Аллоҳ йўлида сарфлаб, ўзи эса Аллоҳ йўлида шаҳид бўлган бўлса) кейин тенг бўлур» (Имом Бухорий, Муслим ва Термизий ривоятлари. Бу матн Термизийнинг матнлари).

Бу кунларда қилинишга тарғиб қилинган амаллардан:

1. Рўза (биринчи тўққиз кунликда, айниқса 9 – Зулҳижжа, яъни Арафа кунида рўза тутишлик ўтган йилги ва келаси йилги гуноҳларга каффорат бўлади);

2. Аллоҳга ҳақиқий тавба қилмоқлик;

3. Қуръони Карим тиловати (ҳар бир ҳарф учун бизлар учун 10 та ҳасанот ёзилади);

4. Садақотлар қилишлик (саҳиҳ ҳадисларда келишича: садақа бу жаҳаннам ўтидан сақлагувчи бир қалқондир);

5. Барча фарз намозларини жамоат билан ўқимоқлик (саҳиҳ ҳадисларда келишича, фарзни жамоат билан ўқиган учун 25 дан 27 мартагача ажр кўп ёзилади, хуфтон намозини жамоат билан ўқимоқлик худди у кишига ярим кеча таҳажжуд ўқигандек савоб ёзилади, бомдод намозини жамоат билан ўқиганга бир кеча таҳажжуд ўқигандек савоб ёзилади);

6. Барча суннати-муаккада бўлган намозларни ўқимоқлик (2 ракат бомдодда, 4 ракат пешин намозидан аввал ва 2 ракат пешиндан кейин, 2 ракат шом намозидан сўнг ва 2 ракат хуфтондан сўнг. Бу намозларни ўқиган учун Жаннатдан уй ваъда қилинган);

7. Дуҳо намози (саҳиҳ ҳадисларда келишича: бу намозни Аввоб (Аллоҳга доимо ибодат қилгувчилар) бўлган бандаларгина ўқийдилар ва бу намоз туфайли инсон боласининг зиммасида бўлган садақа қилишликларнинг барчасини савоби ёзилади);

8. Ишроқ намози (саҳиҳ ҳадисларда келишича: кимда-ким бомдод намозини жамоат билан ўқиса ва масжидда Аллоҳни зикр қилиб қуёш чиққунча ўтирса, қуёш чиққанидан сўнг 15 дақиқа ўтгач 2 ракат Ишроқ намозини ўқиса, у кимса учун Ҳаж ва Умранинг савоби тўлиқлича ёзилади);

9. Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу Акбарни доимий равишда, уларнинг маъноларига таддаббур қилган ҳолда такрорлаб юришлик (саҳиҳ ҳадисларда келишича: ҳар бири учун Аллоҳ таоло Жаннатда у кимса учун бир дарахт ўстиради. Ундан ташқари Ибн Умар ва Абу Ҳурайра разияллаҳу анҳумолар бозорларга чиқиб «Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, Ла илаҳа иллаллоҳу Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар ва лиллаҳи ҳамд» деб одамларга эслатишлик учун такбиротлар айтар эканлар (Имом Бухорий ривояти));

10. Таҳҳажжуд намози (фарз намозидан сўнг энг афзал намоз таҳажжуд намозидир);

11. Ийд Намозидан сўнг Қурбонлик қилиш (саҳиҳ ҳадисларда келишича: қурбонлик учун сўйилган жониворнинг жунини сонича ва унданда кўпроқ савоб ёзилади. Қурбонлик қилмоқчи бўлган киши қурбонлик қилгунича сочини, тирноқларини олмасликка буюрилган);

12. Амру маъруф ва наҳий мункар;

13. Илм олишлик (ҳадис ва сийрат китобларини ўқишлик).

Pages (290):    1 270 271 272 273 274 290   
Welcome, Guest
You have to register before you can post on our site.
Lost Password?
Remember me?
 
Members: 2,513
Latest member: Lolitacorgo
Forum threads: 2,896
Forum posts: 8,180
There are currently 19 online users. 1 Member(s) | 15 Guest(s)
Bing, Google, Yandex, Lolitacorgo
Latest Threads
Абдуллоҳ Бухорий (Мирзағо...
Forum: Жарҳ ва таъдил
Last Post: encounc, 07-17-2024, 04:57 AM
Replies: 24 - Views: 67,853
Танишув сайтларидан умр й...
Forum: Оила
Last Post: encounc, 06-30-2024, 09:22 AM
Replies: 4 - Views: 37,239
Рўзадор аёл шом азонидан ...
Forum: Рўза
Last Post: Муслим, 04-29-2020, 09:23 AM
Replies: 0 - Views: 557
Ақида ва рўза (Аҳмад ибн ...
Forum: Рўза
Last Post: Муслим, 04-28-2020, 09:30 AM
Replies: 0 - Views: 784
Коронавирус
Forum: Муносабат
Last Post: Муслим, 04-14-2020, 12:44 PM
Replies: 8 - Views: 1,490
Шаъбон ойи ўртасини нишон...
Forum: Бидъат
Last Post: Муслим, 04-14-2020, 12:42 PM
Replies: 6 - Views: 15,566
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.