Admin 11-12-2009, 08:08 PM
Билмаган нарсаси борасида «Аллоҳу Аълам» (Аллоҳ Билгувчироқ) дейишнинг аҳамияти

Шайх, аллома Абдурроҳман Саъдийнинг муаллимнинг мутааллимга билмаган нарсаси борасида жавоб ўлароқ «Аллоҳу Аълам» (Аллоҳ Билгувчироқ) дейишининг аҳамияти ҳақидаги ажойиб сўзларини айтаман. У киши фойдали, мухтасар рисолалари бўлмиш «Муаллим ва мутааллимнинг одоби» (27)да шундай дедилар: «Бу уларнинг қадрларини туширмайди. Балки қадрларини кўтаради, ҳамда пархезкор эканликлари ва тўғриликка одатланганликларига далолат қилади.
Билмаган нарсасида тўхташлигида кўплаб фойдалар бор:
Бу аслида унга вожибдир.
У тўхтаб: билмайман деса, ушбу нарсанинг илми унга тезда келади. Ё ўзи мурожаат қилади ёки ўзгаси мурожаат қилади. Батаҳқиқ, мутааллим муаллимини тўхтаганини кўрса, ушбу (масала)нинг илмини ҳосил қилишда жиддий тиришади ва уни муаллимга тортиқ қилади. Бунинг таъсири қандай ҳам яхшидир.
У агар билмаган нарса борасида тўхтаса, бу унинг ишончли, қатъий киришган масалаларини пухта эгаллаганига далолат қилади. Худди билмаган нарсаси ҳақида гап бошлаган одамдан маълум бўлганидек, унинг бу иши барча гапирган сўзларида шубҳа туғдиришига олиб келади. Ҳатто очиқ-ойдин ишларда ҳам.
Мутааллимлар муаллимдан билмаган нарсасида тўхтаганини кўрсалар, бу уларга ушбу гўзал йўлни таълим беришлик ва йўллашлик бўлади. Ҳолат ва амалларга эргашишлик сўзларга эргашишликдан етукроқдир...».

Айтаманки: ушбулар муаллимнинг «Аллоҳу Аълам» дейишлиги ёки билимсиз сўзламаслигидан келиб чиқадиган айрим фойдалардир. Шак-шубҳасиз ушбу сўзни мутааллим томонидан айтилишлиги таъкидлироқ ва лозимроқдир.
«Мен фақат имконим борича ислоҳ қилишни истайман, холос. Ва (бунга) ёлғиз Аллоҳнинг ёрдами билангина муваффақ бўлурман. Ўзига суяндим ва Ўзига илтижо қилурман» (Ҳуд: 88).
Мукаррам арш Раббиси Буюк Аллоҳдан барчамизни Ўзи яхши кўриб, рози бўладиган амалларга муваффақ айламоғини, бизларни йўлдан озган йўлдан оздирувчилар эмас ҳидоят йўлидан бораётган ҳидоят йўлига етакловчи қилишлигини сўрайман. Албатта, У Эшитувчи ва (дуоларни) ижобат этувчидир.
Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.

Admin 11-12-2009, 06:33 PM
Фатво берувчидан далил талаб қилиш

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Алҳамду лиллаҳ, вас-солату вас-саламу ала росулиллаҳ...
Ҳар бир мусулмон киши ўз динини далиллари билан ўрганишга интилмоғи лозим. Толиби илм имкон қадар кўр-кўрона тақлид қилишдан сақланмоғи ва ҳар бир шаръий масалани ўз далиллари билан билишга ҳаракат қилмоғи лозим. Бугунги кунда ўзини илм аҳлидан санаган баъзи «муфтий»лардан фатво сўралса, сўнгра масаланинг ҳукмини ўз далиллари билан айтишини талаб қилинса, «муфтий» толиби илмнинг бу ишини «одобсизлик» деб номламоқда. Аслида, шак-шубҳа йўқки, бу иш ўз амалларида китобу суннатга тобеъ бўлишни истаган ҳар бир мусулмон интилиши керак бўлган, шариати исломийяда матлуб саналган амаллардандир.
Чунончи бу борада Шавконий раҳимаҳуллоҳ бундай дейдилар:
«Ҳамонки, оми одам олимдан, амали суст эса комилдан фатво сўраши лозимлиги ҳал бўлган масала экан, шуни ҳам билмоқ керакки, бирор масалада фатво сўровчи киши фатвони дину диёнати, адолати ва ўзининг камоли тақвоси билан танилган ҳамда китобу суннат олими бўлиш бир қаторда улардаги нусусларни тўлақонли равишда тушунишга кўмак берувчи бошқа билимларни ҳам пухта эгаллаган аҳли илмлардан сўрамоғи керак. Токи, шундай кишилар у ёки бу масалада уни ҳаққа далолат қилиб, тўғри йўлга йўллаб қўйсинлар... Шунингдек, киши фатво сўрар экан, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг китобидаги ёхуд Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларидаги ўз муаммосига тааллуқли бўлган далилни ҳам сўраши мақсадга мувофиқдир. Шундай қилса, ҳақни ўз манбаъсидан, ҳукмни ҳам ўз ўрнидан олган бўлади ҳамда китобу суннатдан далилга асосланмаган – қайсики, унга муккасидан кетган киши шариатга мухолиф, ҳаққа қарама-қарши бўлган хатоларга тушиб қолиш хавфидан омонда бўлмайдиган – раъйдан беҳожат бўлади» («Иршодул фуҳул» (Буюкларга иршод): 450-451).
Ибн Салоҳ эса «Адабул муфтий вал мустафтий» («Фатво берувчи ва фатво сўрагувчининг одоби», 171-бет) номли китобида бундай дейди:
«Самъоний айтиб ўтганки, фатво сўровчи киши эҳтиёт юзасидан ҳамда кўнгли хотиржам бўлиши учун муфтийдан далил талаб қилиши ман этилмайди. Ўз навбатида муфтий (бирор масалада фатво берувчи) ҳам агар сўралаётган масаланинг ҳукми қатъий бўлса унинг далилини эслатиб қўймоғи лозим. Башарти, масаланинг ҳукми қатъий бўлмаса у ҳолда муфтий ижтиҳод қилишга эҳтиёж сезгани ва бу ижтиҳоднинг икир-чикирларини англаб етишдан омий ожизлик қилиши туфайли айтган фатвосига доир далилни эслатиши зарур бўлмайди. Аллоҳ тўғрисини билгувчироқдир».
Аллоҳ таоло бизни ва сизларни фойдали ва мустаҳкам илмга ва давомий солиҳ амалларни қилишга муваффақ қилсин.
Меҳмон 11-11-2009, 09:48 PM
САЛАФ УЛАМОЛАРИДАН

САХОБАЛАРДАН:
Абу Бакр Ас-Сиддик, Умар Ибн Ал-Хаттааб, Усмаан Ибн Аффаан, Али Ибн Абу Таалиб, Ибн Умар, Ибн Аббаас, Ибн Зубайр, Ибн Амр, Ибн Масьуд, Оиша, Умм Салама, Зайнаб, Анас Ибн Маалик, Зайд Ибн саабит, Абу Хурайра, Жабир Ибн Абдулла, Абу Саьид Ал-худри, Муьаз Ибн жабал, …ва бошка сахобийлар.
АЛЛОХ УЛАРНИНГ БАРЧАСИДАН РОЗИ БУЛСИН

ТОБЕИНЛАРДАН:
Саьид Ибнул-Мусаййиб (в.90Х),
Урва Ибн Зубайр (в.94Х) ,
Али Ибн Хусайн Зайнул-Аабидин (в.93).
Мухаммад Ибн Ханафийя (в.80Х),
Убайдулла Ибн Абдулла ибн Утба ибн Масьуд (в.94),
Салим ибн Абдуллах ибн Умар (в.106Х),
Ал-Хасан Ал-Басрий (в.110Х),
Мухаммад Ибн Сирин (в.110Х),
Умар Ибн Абдул-Азиз (в.101Х),
Мухаммад Ибн Шихааб Аз-зухри (в.125Х)

АТБААЬУТ-ТААБЕИНЛАРДАН:
Маалик Ибн Анас (в.179Х),
Имом Ал-Авзаьи (в.157Х),
Суфян Ибн Саьид Ас-cаври (в.161Х),
Суфян Ибн Уяйна (в.198Х),
Исмааьил Ибн Улайя (в.193Х),
Ал-Лайс Ибн Саьд (в.175Х),
Абу Ханифа Ан-Нуьмаан (в.150Х)

УЛАРГА ЕРГАШГАНЛАРДАН:
Абдулла Ибн Мубаарак (в.171Х),
Вакиь Ибн Жарраах (в.197Х),
Мухаммад Ибн Идрис Аш-Шаафиьи (в.204Х),
Абдур-Рахмаан Ибн Махди (в.198Х),
Яхя Ибн Саьид Ал-каттаан (в.198Х),
Аффаан Ибн Муслим (в.219Х)

УЛАРНИНГ ЙУЛИДА БУЛГАН ТОЛИБЛАРИДАН:
Ахмад Ибн Ханбал (в.241Х),
Яхя Ибн Маьин (в.233Х),
Али Ибн Мадини (в.234Х)

УЛАРНИНГ ТОЛИБЛАРИДАН:
Имом Ал-Бухаари (в.256Х),
Имом Муслим (в.271Х),
Абу Хаатим (в.277Х) ,
Абу Зурьа (в.264Х) ,
Абу Давуд (в.275Х),
Имом Ат-Тирмизи (в.279),
Имом Ан-Нисааьи (в.303Х)

УЛАРНИНГ ЙЎЛИДА БЎЛГАН ТОЛИБЛАРИДАН:
Ибн жарир (в.310Х),
Ибн Ҳузайма (в.311Х),
Имом Ад-Даарақутни (в.375Х) ,
Имом Ат-Тахаави (в.321Х),
Имом Ал-Ажурри (в.360Х),
Ибн Баттах (в.387Х),
Ибн Аби Замнин (в.399Х),
Имом Ал-Хааким Ан-Найсаабури (в.405Х),
Имом Ал-Лааликааьи (в.316Х),
Имом Ал-Байҳақи (в.458Х),
Ибн Абдул-Барр (в.463Х),
Имом Ал-Хатиб Ал-Багдаади (в.463Х),
Имом Ал-Байхаки (в.516Х),
Ибн Қудаама (в.620Х),
Ибн Аби Шаамаб (в.665Х),
Маждуд-Дин Ибн Таймийя (в.652Х),
Ибн Дакик Ал-ьид (в.702Х),
Ибн Салаах (в.643Х),
Ибн Таймийя (в.728Х),
Имом Ал-Миззи (в.742Х),
Ибн Абдул-захаби (в.744Х),
Ибнул-каййум (в.751Х),
Ибн Касир (в.774Х),
Имом Аш-Шаатиби (в.790Х),
Ибн Ражаб (в.795Х),
Ва бошкалар...

ШУ КУНГАЧА УЛАРГА ЭРГАШГАН УЛАМОЛАРДАН:
Имом Ас-Саньаани (в.1182Х),
Мухаммад Ибн ьАбдул-Ваххааб (в.1206Х),
Имом Аш-Шавкаани (в.1250Х),
Абдур-Рахмаан Ибн Хасан Аалуш-Шайх (в.1275Х),
Имом Ал-Лукнави (в.1304Х),
Мухаммад Сиддик Хаан (в.1307Х),
Шамсул-Хак Ал-Азимаабаади (в.1349Х),
Имом Ал-Мубааракфури (в.1353Х),
Абдур-Рахмаан Ас-Саьди (в.1376Х),
Имом Ахмад Шаакир (в.1377Х),
Имом Ал-Муьаллими Ал-Ямаани (в.1386Х),
Мухаммад Ибн Ибраахим Аалуш-Шайх (в.1389Х),
Мухаммад Ал-Амин Аш-Шанкити (в.1393Х),
Бадиьуд-Дин Ас-Синди (в.1416Х),
Мухаммад Наасируд-Дин Ал-Албаани (в.1420Х),
Абдул-Азиз Ибн Бааз (в.1420Х),
Хаммаад Ал-Ансаари (в.1418Х),
Хамуд Ат-Тувайжири (в.1413Х),
Мухаммад Ал-жами (в.1416Х),
Мухаммад Ибн Саалих Ал-Усаймин (в.1421Х),
Мукбил Ибн Хади Ал-Вадиьи (в.1421Х)
Ва бошкалар...
Admin 11-11-2009, 09:17 PM
Намозда экан мудом мазий кўради

Савол: Биров намоз ўқиганидан сўнгра олатида мазий кўрди. Бу унинг ҳаётида кўп такрорланади. У намозини қайта ўқиши керакми? Унинг қилган таҳорати ва ўқиган намози нима бўлади? Унга нисбатан жамоат намозининг ҳукми қандай? Ҳолбуки, мазий ундан мудом шаҳватсиз чиқиб туради. Сийгандан кейин ҳам келади. У кийимларини нима қилиши керак?

Жавоб: Бу, сийдик тутмаслигига ўхшаш, доимий ҳадас – ифлосликлардан ҳисобланади. Бу одам ҳар бир намоз учун таҳорат қилиши керак. Чунки мазий, чиқарув йўлидан келгани учун, таҳоратни бузадиган унсурлардандир. Бу одам намозда турганида мазий чиққан бўлса намозини бузмайди ва қайта ўқимайди. Чунки мазий унинг ихтиёридан ташқари чиққан бўлиб, (намозда экан унинг) кийимларини ҳам ифлос қилмайди. Бироқ, намоздан кейин ундан мазий чиқса, келгуси намоз учун таҳорат қилиши ва кийимларини тозалаши керак.
Бу одам мазийнинг кийимларини ифлос қилмаслиги учун чиқиш йўлларига бирон нарса қўйиши ва бу ҳолатда экан, имом бўлиб эмас, муқтадий бўлиб жамоат намозларида иштирок этиши мумкин. Бундан ташқари, у ўзини даволаш учун ҳаракат қилсин.
Валлоҳу аълам.

Admin 11-11-2009, 09:03 PM
Таяммум учун ёстиқ чангидан фойдаланиш

Савол: Кунларнинг бирида пешин маҳали соат иккиларда онамнинг бурнидан қон келиб, аср пайти соат тўрт яримларгача тўхтамади. Уни касалхонага олиб бордик. Унга сунъий озиқлантирувчи боғланди. Сунъий озиқлантириш, тақрибан, бешдан ўн дақиқа ўтганида тугади. Онам аср намозини ўқимоқчи бўлди, бироқ, таҳорат олишга кучи етмади. Чунки, қонни кўп йўқотганидан бошини қимирлатишга, ҳатто гапиришга мажоли қолмаган эди. Онам аср намозини ўқишни хоҳлар эди. Касалхонада таяммум қилиш учун тупроқ йўқ, ташқаридан тупроқ олиб чиқишга эса рухсат йўқ эди. Бемор аёллардан бири онамнинг қон теккан кийимларини алиштириш, олдиларига жойнамозни қўйиб, онам унга қўлларини таяммум ниятида уришини тавсия этди. Биз унинг айтганидек қилдик. Онам таяммум билан аср намозини ўқиди. Онам ўқиган бу намоз равоми ёки йўқми?
Шом намозини ўқиш учун онам таҳоратхонага борди ва намоз учун таҳорат олди. Юзини ювмоқчи бўлганида эса тиббий дока ёпиштирилган бурни ва унинг атрофларига уч марта масҳ тортди.
Бир неча кун давомида намозларини ўтириб ўқиди. Шуни ҳам айтишим керакки, мен онамнинг таҳорат олишида ёрдам бериб турдим. Чунки у, бошини ҳар тарафга қимирлата олмас эди. Аллоҳ сизга билдирсин, (биз қилган бу ишлар тўғрими), тушунтириб берсангиз?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Аввало, онангизнинг пок тупроққа етиша олмагани сабабли таяммум учун жойнамозга қўлларини уриши тўғридир.
Иккинчидан, тиббий докага масҳ тортиши ҳам раводир.
Учинчидан, онангизга таҳорат олишида кўмакчи бўлишингизнинг ҳам зарари йўқдир.
Тўртинчидан, онангизнинг туриб ўқишга имкони бўлмагани учун ўтириб ўқиши ҳам тўғридир.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Таяммум учун ёстиқ чангидан фойдаланиш
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 13028.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Admin 11-11-2009, 12:25 AM
Ҳаддадий Аҳмад ибн Умар ал-Ҳазимий ҳақида

Аллоҳ сизларга барака ато этсин, бу ерда ҳам аҳли суннани ўлдирдилар. Шу ерда (Саудия) Қироллигида. Ҳаракатланиш йўллари ва кўчаларда портлатадилар ва ўлдирадилар. (Ушбу қилмишларни) у ер, бу ерда ва баъзи юртларда жиҳод номи остида қиладилар. Тўғрими? Шундай эмасми? Ёлғончилар «Ансор Шариъа» (Шариат ёрдамчилари) эмиш. (Улар) ўзи кимни ёрдамчилари, билмайман. Шунингдек, «Жабҳа Нусра», «Исломий Давлат». Булар нимаси ахир?! Бизнинг бошга битган балолар. Сўнг фақат ўзларининг даъватчиларига мурожаат қиладилар. Фақат кимга? Залолат раҳнамоларига. Ўшалар ва уларнинг шайхлари ҳақида изланинг. Улар залолат даъватчилари, оғишган фикр эгалари эканини топасиз. Аллоҳдан паноҳ сўраймиз! Сизларга махфий бўлиб қолмасинки, анави ИШИДчилар, ҳаа, фахрланадилар. Мусулмонларга кофир дея ҳукм қиладиган ва уларни зиндиқ дея айблайдиган Умар ал-Ҳозимий деб номланадиган залолат даъватчиси билан фахр туядилар ва унинг ҳаққига дуо қиладилар. Яъни, бу кимса, Аллоҳдан паноҳ сўраймиз, ёлғон ва фужурда шундай бир ўринга етганки, унинг ҳамтовоқлари, у билан бирга бўлганлар ҳатто залолат шайхларининг кўпчилиги ҳам унга етмаган. Анавилар эса унинг фатво, суннат ва унинг асосларидан шармандаларча жоҳил эканини ўзида тўплаган бузуқ мақолаларидан иборат мункар, шоз сўзларидан фахр туядилар. Чунки у суннат аҳлидан эмас. Унинг аҳлидан эмас. Уни (суннатни) қайдан ҳам билсин. Унга қандай даъват қилсин? Ахир у фақат аҳли ҳавонинг думига (илакишиб юриши) билан танилган бўлса. Сўнг (бир юмалаб) ушбу бидъатнинг бошлиғига айланиб олишди. Ҳақиқатда айрим сўзларни айтган вақтда, уларнинг айтилиши сизга унинг (ушбу сўзларнинг) ботил, фасод, ёлғон, сохта ҳамда ушбу сўзни айтувчи кимса ёлғончи, гуноҳкор эканини зоҳир қилади. Аллоҳ сақласин! Залолат даъватчиси: тавҳид ва иймон масалаларидан кўпчилик уламолар, ҳатто ҳозирги асрдаги кибор уламолар ҳам жоҳил қолган. Уларни билишмайди, дейди. Машааллоҳ! Ушбу кўпчилик уламоларнинг бари, на олдин ўтганлари ва на кейингилари, ҳатто асрдош кибор уламолар уни билмайдилар ва уларга яширин экан-да?! Машааллоҳ! Ушбу уммат ичида Аллоҳ фақат сенга маълум қилган ушбу илм нима экан?! Ёлғон ва бўҳтон йўлига кўра: уламоларнинг сўзларини билгандан кейин жоҳиллик сабаб маъзур тутиш лозим дейдиган кимса, бас, у муртаддир, дейди. Ана шундай! Ўтган учрашувда сизларга айтмаганмидим: анави залолатга оғган ғулувга кетган ҳаддадийлар – астар қопланган хаворижлар, астарланган такфирчилардир. Бузуқ мавқифларига боқинглар! Фақат такфирни тарқатяпти. Балки Мисрдаги Мустафо Шукрий ва унинг жамоасидан ҳам юқорилаб кетдилар. Такфирда улардан юқорилаб кетдилар. Тавҳидга ёрдам қилаётганларини даъво қиладилару, ушбу тавҳид юртини кофир дея ҳукм қиладилар. Уни улкан (гуноҳларга қўл урди) дея айблайдилар. Ҳа. Ушбу Ҳазимий жазоирлик такфирчи думбуллардан бўлган бир нусха(ниниг ёзган рисоласига) муқаддима-(кириш сўзи) ёзди. «Мунасаро..» деб аталади шекилли. Ушбу залолатга оғган тажрибасиз-(ғўр) унга муқаддима ёзди. Қаранглар (йўлдаги) тезак (бу ердан) туя (ўтганига) далолат қилади. Ана шундай ишларга қўл урадилар. Аллоҳ сизларга барака ато этсин! Аллоҳга қасамки, суннат, унинг аҳли, барча ердаги суннат даъватчилари ва талабалар сабабли ҳақ тарқалиши билан бўғизларига суяк тиқилди. Улар суннат шайхларидан одамларни тўсишни хоҳлайдилар. Одамлар эса мудом суннат шайхларига иқбол қиляптилар. Ахир шундай эмасми? Воқеълик энг яхши гувоҳдир. Барча мақтовлар Аллоҳга хос.

Admin 11-10-2009, 07:46 AM
Умид (الرجاء) ва унинг далили

Умид қилишга далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: «Бас, ким Роббисига рўбарў бўлишидан умидвор бўлса, у ҳолда яхши амал қилсин ва Роббисига бандалик қилишда (риёкорлик билан) бирон кимсани (Унга) шерик қилмасин! (Яъни, қиладиган барча амалларини ёлғиз Аллоҳ учун қилсин)» (Каҳф: 110).
«Бас, ким …. умидвор бўлса», яъни, Аллоҳ азза ва жалланинг ажру савоби ва Уни қиёмат куни ўз кўзи билан кўришидан умиди бўса, амали солиҳ қилсин! Ушбу истагига эришиши учун сабаб бўладиган ишларни қилсин! Ушбу истак – жаннатга кириб, жаҳаннамдан нажот топиш ва Аллоҳ таолонинг Юзига боқишдир. Чунки ушбу мукофотлар бир-бирига боғлиқ. Кимки жаннатга кирса, дарҳақиқат, Аллоҳ азза ва жаллани кўради: «Бас, ким Роббисига рўбарў бўлишидан умидвор бўлса, у ҳолда яхши амал қилсин!» Бу эса қуруқ умид қилишни ўзи етарли эмаслигига далолат қилади. Балки амал ҳам шартдир. Аллоҳдан (ажру савобни) умид қилсангу, бироқ амал қилмасанг, бу сабабни чиппакка чиқаришдир. Мақтовга сазовор умид – у билан амали солиҳ ҳам бўлган умид. Қораланган умид эса у билан амали солиҳ бўлмаганидир. Амал солиҳ бўлиши учун икки шарт топилиши лозим:
Биринчиси: Аллоҳ азза ва жаллага ихлос.
Иккинчиси: Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш.
Амал ушбу икки шарт топилгандагина солиҳ-яхши бўлади. Аллоҳ таолонинг Юзи учун холис бўлиб, унда ширк бўлмаслиги ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига мувофиқ бўлиб, унда бидъат бўлмаслиги. Ушбу икки шарт топилганда амал солиҳ-яхши бўлади. Икки шартдан бирига путур етгани маҳал, ушбу амал барбод бўлиб, ўз эгасига фойда келтирмайди.
Ширк аралашган амал ўз эгасига қайтарилади. Шунингдек, бидъат аралашган амал ҳам ўз эгасига мардуддур. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Кимда-ким бизнинг буйруғимиз бўлмаган бир амални қилса, бас, у рад этилгандир». Ушбу оятда ибодатлардан бири бўлмиш умид зикр қилинди. Ва у фақат амали солиҳ ила саҳиҳ-тўғри бўлади.

Admin 11-09-2009, 06:52 PM
Тирноқларни ўстиришнинг ҳукми

Савол: Тирноқларни ўстиришнинг ҳукми нима?

Жавоб: Тирноқларни ўстириш ҳаром бўлмаса ҳам, макруҳдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тирноқ олиш учун қирқ кунни белгилаб қўйдилар.
Ажабланарлиси шуки, маданият ва доноликни даъво қилаётган халқлар, ифлослик ва кирларни ўз ичида сақлаб қолишига қарамай, тирноқларни ўстирадилар ва бу, инсоннинг ҳайвонларга ўхшаб қолишини тақозо этади. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қони тўкилган ва Аллоҳнинг исми зикр қилинган (гўштни) егин, тиш ва тирноқни ема. Тиш – суяк, тирноқ эса занжи (ҳабаш)ларнинг пичоғидир» деган эдилар. Яъни, занжилар тирноқларини пичоқ ўрнида ишлатишар: ҳайвонларни сўйиб, гўштларини парчалар ва бошқа ишларни қилар эдилар. Ҳолбуки, бу – ҳайвонларга ўхшаган инсонларнинг одатидир.

Admin 11-09-2009, 06:37 PM
Исломни қабул қилган одам иймон келтиради

Савол: Кофир Ислом динини қабул қилса, аввало, шаҳодат калималарини талаффуз қиладими ёки таҳорат қиладими?

Жавоб: Аввало шаҳодат калималарини талаффуз қилади, сўнгра, намоз учун покланади. Унинг ғусл қилиши машруъдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Исломни қабул қилган пайтларида саҳобаларга ғусл қилишларини буюрган эдилар.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Исломни қабул қилган одам иймон келтиради
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 7559 – 1.


Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Қаъуд
Admin 11-09-2009, 08:14 AM
Муъаттилалар

Улар Аллоҳ таъолонинг исм ва сифатларининг барчасини ёки баъзисини инкор этдилар ва: «Исм ва сифатларни Аллоҳ таъоло учун исбот этиш, Аллоҳ таъолони ўз махлуқларига ўхшатишни тақозо қилади» - деб гумон қилдилар. Бу бир неча сабабларга кўра асоссиздир:

Биринчидан: Бу гумон ботил сабабларни тақозо қилади. Масалан: Аллоҳ таъолонинг каломида зиддиятларни тақозо қилади. Ҳолбуки, Аллоҳ таъоло Ўзи учун исм ва сифатларни исбот этиб, ўзининг ўхшаши бўлишини рад этган. Агар уларни исбот этиш ташбеҳ (ўхшатиш) ни тақозо қилса эди, Аллоҳ таъолонинг каломида бир-бирига зиддиятлар вужудга келар эди.

Иккинчидан: Икки нарсанинг бир исм ёки сифатда бир хил келиши, уларнинг бир-бирига тамоман ўхшаш эканини тақозо қилмайди. Масалан: икки шахснинг эшитувчи, кўрувчи ва гапирувчи инсон эканини кўрасиз. Бироқ, бу уларнинг одамийлик, эшитиш, кўриш ва гапиришда бир хил эканликларини тақозо этмайди. Бундан ташқари, сиз қўллари, оёқлари ва кўзлари бўлган кўплаб ҳайвонларни кўрасиз. Лекин, бу уларнинг бир хил бўлишлари керак эканини тақозо этмайди. Махлуқларда бўлган исм ва сифатларда ўзаро тафовутлар бўлар экан, демак, Холиқ билан махлуқ ўртасида фарқнинг бўлиши очиқ-равшандир.

Pages (290):    1 271 272 273 274 275 290   
Welcome, Guest
You have to register before you can post on our site.
Lost Password?
Remember me?
 
Members: 2,512
Latest member: Mcmug
Forum threads: 2,896
Forum posts: 8,180
There are currently 80 online users. 0 Member(s) | 77 Guest(s)
Bing, Google, Yandex
Latest Threads
Абдуллоҳ Бухорий (Мирзағо...
Forum: Жарҳ ва таъдил
Last Post: encounc, 07-17-2024, 04:57 AM
Replies: 24 - Views: 67,853
Танишув сайтларидан умр й...
Forum: Оила
Last Post: encounc, 06-30-2024, 09:22 AM
Replies: 4 - Views: 37,239
Рўзадор аёл шом азонидан ...
Forum: Рўза
Last Post: Муслим, 04-29-2020, 09:23 AM
Replies: 0 - Views: 557
Ақида ва рўза (Аҳмад ибн ...
Forum: Рўза
Last Post: Муслим, 04-28-2020, 09:30 AM
Replies: 0 - Views: 783
Коронавирус
Forum: Муносабат
Last Post: Муслим, 04-14-2020, 12:44 PM
Replies: 8 - Views: 1,490
Шаъбон ойи ўртасини нишон...
Forum: Бидъат
Last Post: Муслим, 04-14-2020, 12:42 PM
Replies: 6 - Views: 15,566
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.