Admin   11-11-2009, 09:17 PM
#1
Намозда экан мудом мазий кўради

Савол: Биров намоз ўқиганидан сўнгра олатида мазий кўрди. Бу унинг ҳаётида кўп такрорланади. У намозини қайта ўқиши керакми? Унинг қилган таҳорати ва ўқиган намози нима бўлади? Унга нисбатан жамоат намозининг ҳукми қандай? Ҳолбуки, мазий ундан мудом шаҳватсиз чиқиб туради. Сийгандан кейин ҳам келади. У кийимларини нима қилиши керак?

Жавоб: Бу, сийдик тутмаслигига ўхшаш, доимий ҳадас – ифлосликлардан ҳисобланади. Бу одам ҳар бир намоз учун таҳорат қилиши керак. Чунки мазий, чиқарув йўлидан келгани учун, таҳоратни бузадиган унсурлардандир. Бу одам намозда турганида мазий чиққан бўлса намозини бузмайди ва қайта ўқимайди. Чунки мазий унинг ихтиёридан ташқари чиққан бўлиб, (намозда экан унинг) кийимларини ҳам ифлос қилмайди. Бироқ, намоздан кейин ундан мазий чиқса, келгуси намоз учун таҳорат қилиши ва кийимларини тозалаши керак.
Бу одам мазийнинг кийимларини ифлос қилмаслиги учун чиқиш йўлларига бирон нарса қўйиши ва бу ҳолатда экан, имом бўлиб эмас, муқтадий бўлиб жамоат намозларида иштирок этиши мумкин. Бундан ташқари, у ўзини даволаш учун ҳаракат қилсин.
Валлоҳу аълам.

Admin   09-21-2010, 07:57 AM
#2
Сийдиги тутмаган одам ҳақида

Савол: Сийдиги тутмаган одам таҳоратда нима қилиши керак?
Жавоб: Сийдиги тутмаган одам намоз вақти киргач таҳорат қилиши керак. Таносил аъзосини ювгач, нажосат бадани ва кийимларига ёйилмаслиги учун бирон нарса билан боғлаб олади. Сўнгра таҳорат қилиб намозини ўқийди. У фарз ва нафл намозларини (шундай қилиб) ўқиса бўлаверади.
Агар фақатгина нафл намозларни ўқимоқчи бўлса, биз юқорида айтиб ўтганимиздек, таносил аъзосини бирон нарса билан боғлайди, таҳорат қилиб, намозини ўқийверади.

Admin   09-21-2010, 08:03 AM
#3
Сувга ўхшаш суюқлик томгандек бўлади ...

Савол: (Мен саҳрода яшайман ва кўпинча сувимиз бўлмайди). Баъзи пайтларда таносил аъзойимдан сув ёки сувга ўхшаш суюқлик томгандек бўлади. Мен уни ҳожатхонада тупроқ билан «артиб» ташлайман ва намоз вақтининг келишини кутаман. Намоз вақти келгач таяммум қилиб, намоз ўқийман. (Айтингчи), менинг ўқиган намозим равоми?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Илмий тадқиқотлардан сўнгра Қўмита шуни маълум қилади: «Таносил аъзосидан бирон суюқлик чиққан одам сув билан истинжо қилиб, сўнгра таҳорат олиши керак. Агар сув топа олмаса, суюқлик чиққан аъзони тозалаш учун учта ёки ундан кўра кўпроқ кесак билан истибро қилади. Сўнгра, намоз вақти киргач, намоз учун таяммум қилади».
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.


Admin   10-12-2010, 10:11 PM
#4
Тинимсиз мазий келади

Савол: Биров намоз ўқиб бўлгач таносил аъзосида мазийни кўрди. Бундай ҳолат унда тез-тез такрорланиб туради. Бу одам намозини қайтариб ўқиши керакми? Унинг намози ва таҳорати нима бўлади? Жамоат билан намоз ўқиш унга нисбатан қандай? Чунки мазий, унинг таносил аъзосидан лаззатсиз ва тинимсиз келиб туради. Ҳатто гоҳида қовуғини бўшатганидан кейин ҳам мазий келади. У, кийимларини нима қилиши керак?
Жавоб: Бу – сийдик тутмаслиги каби, тўхтамайдиган ифлослик ҳисобланади. Бундай нарса-га мубтало бўлган одам, ҳар бир намоз учун таҳорат қилиши керак. Чунки, бу нажаснинг тано-сил аъзосидан чиқиши таҳоратни бузадиган нарсалардандир. Агар у намоз ўқиётган пайтида чиқса, намозхон намозини бузмайди ва уни қайта ўқимайди. Чунки у мазий, инсоннинг истаги билан чиқмаган. Намозда экан кийимларни нажас қилмайди. Лекин (бу ўқилган) намоздан сўнгра иккинчи намоз учун таҳорат олиш ва кийимларни тозалаш ҳамда кийимларини бошқа бир марта ифлос қилмаслиги учун ҳимоя воситаларидан қўйиш билан, эҳтиёт чораси кўрилиши зарур.
Бундай одам жамоатга имом бўлмаслиги, балки, муқтадий ўлароқ (имомга иқтидо қилиб) жамоат намозида иштирок этиши мумкин. Чунки, бундай пайтда у одамнинг таҳорати тўкис бўлмайди. Шунинг учун ҳам бундай касалликка чалинган одамлар, зудлик билан даволаниш-лари керак.
Валлоҳу аълам.

Admin   02-17-2011, 12:45 PM
#5
Сийдикни тута олмаслик

Савол: Бир одамнинг сийдиги мудом келиб туради. У (шу ҳолатда) намоз ўқийверадими ёки Аллоҳ шифо берганидан кейин қазосини ўқиб берадими?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Бу одам ўз ҳолига қараб намоз ўқийверади. Вақти кирган ҳар бир намоз учун истинжо билан бирга таҳорат қилади. У таносил аъзосига сийдикни бадани, кийимлари ва масжидга тегишидан тўсиб турадиган бирон нарса қўйиши керак.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Admin   04-20-2011, 06:10 PM
#6
Мендан тинимсиз ел келади ...

Савол: Мен елнинг тинимсиз келишига мубтало бўлдим. Намоз вақти чиқишидан бир оз аввалгина таҳорат қиламан. Намоз ўқир эканман ел чиқса, намозимнинг ҳукми нима бўлади? Мен турли дориларни истеъмол қилишимга қарамай уларнинг фойдаси бўлмаганини ҳам айтиб ўтмоқчиман. Менинг, масалан, савоб умидида бир ёки икки соат илгари жума намози учун таҳорат қилишим жоизми? Тушунтириб берсангиз?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Агар айтилганидек сиздан мудом ел чиқиб турса, вақти кирганидан сўнг ҳар бир намоз учун таҳорат қилишингиз керак. Бундан кейин намоз асносида ел чиқса ҳам сизга зарар қилмайди. Жума куни эса хутбани эшитадиган ва намозни ўқишга улгурадиганингиз пайтда, хатиб кириб келишидан илгари таҳорат қилиб олинг.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Admin   04-20-2011, 06:14 PM
#7
Мендан тинимсиз ел келади

Савол: Мендан тинимсиз ел келгани учун намоз ўқий олмайман. Таҳоратни эса қайта-қайта оламан. Менинг ҳукмим сийдиги тутмаган одамнинг ҳукмидами? Мен қайта таҳорат олмай, намозимни ўқисам бўладими? Мен ўқиган бўлишимга қарамай, асносида таҳоратим бузилган намозларнинг қазосини ўқишим керакми?
Жавоб: Агар одамдан ел давомий суратда чиқавериб, уни тўхтатишга одамнинг кучи етмаса, бу одамнинг ҳукми сийдиги тутмаган одамнинг ҳукмидадир: намоз ўқимоқчи бўлган маҳал таҳорат қилади ва ўша ҳолатида намоз ўқийверади. Агар намоз пайтида ел келса, унинг бу намози, Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятига биноан, раводир:
«Аллоҳ ҳар бир нафсга тоқатига яраша мажбурият қўяди» (Бақара: 286). Зотан, бу одам бундан ортиғига ярамайди.
Агар одамдан давомий бўлмаган ҳолатда ел чиқса, у, таҳоратини янгилаши ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек, ўқиган намозини қайта ўқиши керак: «Таҳорати бузилгач таҳорат олмагунича, Аллоҳ, бировингиздан намозини қабул қилмайди» (Термизий «Сунан» 1/81. Абу Довуд «Сунан» 1/16).

Admin   06-30-2011, 05:04 PM
#8
Жинсий аъзойимдан доим суюқлик келади

Савол: Менинг жинсий аъзойимдан, бирон бир омил бўлсин-бўлмасин, доим суюқлик оқиб туради. Бу мени қаттиқ ташвишга солмоқда. Чунки мен, ҳар бир намоз учун ғусл қилмоқдаман. Бу ғусл мен учун ушбу қиш кунларида катта қийинчиликлар туғдирмоқда. Аллоҳ бошингиздан савоблар ёғдирсин, менга бир йўл кўрсатинг.
Жавоб: Бундай ҳолатда қишда ҳам, бошқа мавсумларда ҳам ғусл қилишингиз шарт эмас. Чунки ғусл, жинсий алоқа ё эҳтилом ёки уруғнинг лаззат билан чиқиши ёҳуд сиз билан эрингизнинг қовушиши ва сиздан сув келиши сабаблигина фарз бўлади. Умму Сулайм разияллоҳу анҳо: «Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ таоло ҳақиқатни сўрашдан уялмасликни тавсия қилди. Шунинг учун айтсангиз, хотин киши эҳтилом бўлса ғусл қилиши керакми?» - деб савол берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳа, агар сувни кўрса» - деб жавоб бердилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга тушида эҳтилом билан лаззатланса ва ўнгида сув-уруғ чиққанини кўрса, ғусл қилиши фарз эканини тушунтирдилар. Бироқ, эҳтилом бўлса-ю, на сонида, на кийимида ва на ётган кўрпасида сув-намликни кўрмаса ғусл қилиши фарз эмасдир.
Шунингдек, эркак кишидан мазий (шаҳвоний нарсаларни ўйлаш ёки хотин кишининг баданига тегиш асносида эркакнинг олатидан чиқадиган уруғ-сперматозоиддан бошқа шилимшиқ суюқлик) ёки мазийга ўхшаш нарсаларнинг чиқиши ғуслни эмас, таҳорат қилишни фарз қилади. У бадани ёки кийимларига теккан мазийни ювиб ташлаши керак. Бундай эркакнинг ғусл қилиши фарз эмасдир.
Шунга ўхшаш, (синглим), сиз ҳам жинсий аъзойингиздан келган намлик сабабли ғусл қилишингиз шарт эмас. Чунки, (сиз айтиб ўтган ҳолат) ғусл қилишни фарз қилмайди. Балки жинсий алоқа ёки эҳтилом оқибатида (уруғ) лаззат билан чиқсагина ғусл қилиш фарз бўлади. Валлоҳу аълам.

азиз   03-09-2013, 06:56 PM
#9
ассалому алайкум
савол!
соглик туфайли
кийимга нажосат тегиши
тахоратни тез бузилиши
то даво топгунича
намозни тарк етиши
ёки бир махал
бомдодни иложи борича
укиб юриш мумкинми?
abu Huzayfa   03-10-2013, 05:47 PM
#10
Quote:ассалому алайкум

уа алейкумус саламу уа роҳматуллоҳ!
Quote:то даво топгунича
намозни тарк етиши
Намозни тарк қилишлари асло мумкин эмас, нима бўлса ҳам. Аллоҳ таоло айтади: "(Улар, жаннат аҳли дўзах аҳлига): «Сизларни нима Сақар-(дўзаҳ)га киритди?» (деганларида), улар айтурлар: «Бизлар намоз ўқигувчилардан бўлмадик". Муддассир 42-43.
Quote:ёки бир махал бомдодни иложи борича укиб юриш мумкинми?
Шайх ат-Тамимий роҳимаҳуллоҳ "Намознинг шартлари ва арконлари, ва вожиботлари" китобининг шарҳларининг бирида, Шайхларимиздан бири айтганки: "Агар мусулмоннинг бирон еридан нажас тинмай чиқиб турса, у ҳар бир намозга таҳорат қилади, ва у таҳорат ана шу намозга кифоя" деганлар.
Агар катта олимлар сўзлари толиб биродарларимиз тарафдан келтирилса яна ҳам суюклидир биз учун.
Валлоҳу аълам!

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.