Thread Rating:
  • 2 Vote(s) - 3 Average
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
Олинган соч ва тирноқларни нима қилиш керак?
#1
Question 
Тирноқларни ҳаммомда олиш ва уни ахлатларга отиш

Савол: Тирноқларни ҳаммомда олиш ва уларни ахлатларга отиш ҳукми қандай?
Жавоб: Аввало, тирноқларга бўлган ҳурмат юзасидан бундай қилмаслик яхши, бироқ, ташланса гуноҳкор бўлинмайди.

Reply
#2
Question 
Олинган соч ва тирноқларни нима қилиш керак?

Савол: (Олинган) соч ва тиноқларни нима қилиш керак?
Жавоб: (Имом) Аҳмад раҳимаҳуллоҳнинг соч ва тирноқларни кўмишлиги ҳақидаги ривоятнинг асоси йўқдир. Шунинг учун ҳам уларни ҳар қандай ерга ташлашнинг зарари йўқ.

Reply
#3
Соч ва тирноқларни кўмиш

Савол: Олинган соч ва тирноқларни кўмишнинг ҳукми нима?
Жавоб: Илм аҳллари олинган соч ва тирноқларни кўмиш афзал ва авло эканини айтишган ва бу осорлар айрим саҳобалардан нақл қилинган. Шундай бўлсада, уларнинг кўмилмай очиқда қолиши ёки уларни ташлаб юбориш, гуноҳ эмасдир.

Reply
#4
Question 
Тирноқларни кўмиш керакми?

Савол: Айрим одамлар: «Тирноқларинг, сочларинг ва шунга ўхшаш нарсаларингни олсанг уларни эҳтиёт қил. Бир чуқур ковлаб, уларни ўша жойга кўм. Чунки сен улар ҳақида Қиёмат кунида сўроқланасан!» – деди. Шу гап тўғрими?
Жавоб: Биз сиз айтган нарсага бирон далил борлигини билмаймиз. Бу борада йўл кенгдир: хоҳласа кўмади, хоҳламаса ташлаб юборади.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Reply


Forum Jump:


Users browsing this thread: 1 Guest(s)