Меҳмон 03-06-2013, 09:26 AM
assalamu a`laykum va rohmatullohi va barokatuhu

xozirgi paytda ba`zi ko`pchilik da`vatchilar va boshqalarda kuzatilayotgan hislat - hadislarga, yoki mav`iza paytida tajvidda qur`on uchun foydalaniladigan qoidalarni qo`llashlikni hukmi bid`at emasmi?
bir misol idg`om qoidasini qo`llash:
sami`tu min rosulillahi (sollallohu a`layhi va aalihi va sallam) diganida, idg`om qilib:
sami`tu miR-Rosulillahi (sollallohu a`layhi va aalihi va sallam) desak.
yoki ashhadu an laa ilaaha illalloh deyish o`rniga ashhadu aL-Laa ilaaha illalloh deyish.
yoki masalan duoda: ig`fir lana min kulli zamb diganida, miN-Kulli so`zida ixfo qilinsa?
va hokazo...

bu fe`l bid`atmasmi?
Admin 03-05-2013, 03:19 PM
«Саҳифамизда қолдирилган савол» Wrote:Assalamu alaykum.
2-savol, odamlar gavjum boladigan joylarni savdoni tez bo’lishiga sabab deb bilsa bo’ladimi?
http://tavhid.com/mehmonxona#comment-1347
Abdulloh Salafiy 03-05-2013, 02:14 AM
Islam.Uz гуруҳ
http://www.facebook.com/groups/ISLAMUZ/
Кун Ояти
http://www.facebook.com/kun.oyati/
Кун ҳадиси
http://www.facebook.com/kun.hadisi
Салафлар ҳикмати
http://www.facebook.com/salaflar.hikmati
Заиф ва Мавзу ҳадислар
http://www.facebook.com/zaif.hadislar
Ислом террорга қарши
http://www.facebook.com/islom.terrorga.qarshi

Рус тилида
Salaf-Tube
http://www.facebook.com/salaftubecom
Группа Islam.Ru
http://www.facebook.com/groups/islamru/
Хадис дня
http://www.facebook.com/hadis.dnya
Аят дня
http://www.facebook.com/ayat.dnya
abumuhammad1607 03-04-2013, 11:08 PM
БисмилЛах, алхамдулилЛах!
Сунг, ассаламу алейкум! Билими борларга ёки бундай тоифадаги одамлар билан алокаси борларга икки саволим бор: 1) шартли талок (яъни, талок биронта шарт билан шартланган булса, масалан "агар фалон харакат килсанг, талоксан") хакида батафсил маълумот берилса; 2) баъзида умумий холатлар хоссатдан булган холатга кулланилмаслиги мумкинлигини инобатга олиб куйида бир холатни батафсил тушунтириб утсам: Эр хотин уртасида баъзида жанжаллар булиб утади, куп холатларда хотин аччик килиб эрнинг рухсатисиз уз уйига кетиб юборади, маълум вактдан сунг, хотин кайтиб келиб, узр сураб хаётни давом эттиради. Бу холатлар хар 2-3 ойда кайтариб турилади. Охирги жанжалда хотин вакт ярим кечаси булишига карамасдан, йигиштирилиб уз уйига кетадиган булади. Эр "агар бу сафар хам кетадиган булсанг, талоксан" деб шарт куйяди. Хотин шартга карамасдан уз уйдагиларини тел килиб чакиради. Кайнагалари келганда эр булиб утган жанжални батафсил тушунтиради ва кайнагаларига хотинга куйилган шартга ва шарт бузилган такдирда талок тушишига гувох булишларини огохлантиради. Акалари эртага хал килинишини айтиб, хотин эрнинг уйида колади. Улар алохида жойда ётишади. Эрталаб эр ишга чикиб кетади, хотинни онаси эса келади ва хотин фарзандни олиб, уз онаси билан яна уйига кетиб юборади. Савол: юкоридаги холатда аёлнинг покланганлиги инобатга олинмаган, яъни аёл хайздан сунг покланган ва кейинчалик у билан жинсий алока булган, кейин эса юкоридаги жанжал юз берган. Бундай холатда талок хисобга утадими ёки бидъий хисобланиб инобатга олинмайдими ва аёлни покланишини кутиб янгитдан талок бериш керакми? кечаси кайнагаларига гувох булишлари хакида айтилганлиги талокда гувохлар хозир булишлиги шарти бажарилдими ёки янгитдан 2 нафар гувох жалб килиниши керакми? Ассаламу алейкум ва рахматулЛах!

«Саҳифамизда қолдирилган савол» Wrote:Бу мавзуда яна бир савол эсимдан чикиб колди: 3)юкоридаги холатда талок хисобга утса, идда муддати кандай (умумий ёки алохида) тартибда хисобланади? (админга - имкони булса юкоридаги мулохазамни давомига жойлаштириб куйсангиз). Ассаламу алейкум.
http://tavhid.com/mehmonxona#comment-1349
abu Huzayfa 03-04-2013, 05:59 PM
shahzodbek01 03-02-2013, 10:53 AM
Шайх Убайд ибн Абдуллоҳ Жобирий ҳафизаҳуллоҳ
Қуръонга қўлини қўйиб қасам ичиш



Савол: Қуръон билан қасам ичаётганини тасдиқлаш учун Мусҳафга қўлини қўйишнинг ҳукми нима?
Жавоб: Ушбу масала Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларида ҳеч қачон эслаб ўтилмаган. Саҳоба ва тобеинлардан иборат салафи солиҳлар ва улардан кейинги, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейинги мақталган уч авлод ҳам бунга амал қилишмаган. Ушбу амал мутаахиринлардан келган.
Шундай экан, биринчидан, ушбу масалада ихтиёр бор. Агарда инсон ундан талаб қилинмаса ҳам Мусҳафни у билан қасам ичишлик учун қўлига олса, бу жоиз эмас, бу (ишни қилиши) ҳалол эмас.
Иккинчидан, агар инсон шундай қилишга ҳоким ёки шаръий қози томонидан мажбурланса, унда унинг бошқа иложи йўқ ва унга бу ишни қилиши жоиз бўлади, иншааллоҳу таоло. Аммо бидъатнинг гуноҳи бу ишни қилишга мажбурлаган бўйнига тушади.
Валлоҳу аълам.
shahzodbek01 03-02-2013, 10:43 AM
Шайх Аҳмад ибн Яҳё ан-Нажмий раҳимаҳуллоҳ
Ибн Боз, Ибн Усаймин ва Албоний муржиами?



Савол: Аллоҳ сизга яхшиликлар ато этсин. Савол берувчи айтадики: сурурия ва ҳизбия китобларида тарбия топган баъзи одамлар уч имомни, Ибн Боз, Ибн Усаймин ва Албоний раҳимаҳумуллоҳларни айблайди. У уларни ҳукмдорларни кофирга чиқармаганлари учун иржо (муржиалик)да айблайди. Бунга қандай мулоҳаза билдирасиз?
Жавоб: Бу жаҳолат ва залолат. Бу бидъатчилар ҳар куни бизга ҳар хил юз билан келишмоқди. Агарда Албоний, Ибн Боз ва Ибн Усаймин умматнинг уламолари, унинг йўлбошчилари, хабардор (илмли)лари, кибор (катта)лари ва (умматнинг) билимдон кишилари, агар у (бидъатчи)лар уларни муржиа деб тамға қўйишса, унда ким қолди?! Қолаётган ўша ким?! Бирор ким қолдими?! Ҳеч ким қолмади! Иннаа лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун (Албатта биз Аллоҳникимиз ва албатта биз у зотга қайтгувчимиз). Бу мусибат. Бу фалокат. Менинг ана ўшандайларга нисбатан райим (фикрим), кимдан бу сўз чиқса ва у айтганида туриб олса, уни ҳибсга олиниш, адабини бериш ва калтакланиш керак. Агарда у қайтмаса, унда балки у кўпроқ адабини беришларига муҳтождир. Ҳа (шундай).
Mumtaazah 03-01-2013, 10:02 PM
Assalamu Alaykum Varohmatulloh...
Bir savol bilan murojaat qilmoqchiman...
Payg`ambarimizni ayollari va Osiyo, Maryam,Fotima, Omina onalarimizdan boshqa Sahobiyya ayollarni hurmat yuzasidan onamiz deyish bidatmi? Dalillari bilan javob bersangiz Jazakalloh
abu Huzayfa 03-01-2013, 03:09 PM
Шайх Муҳаммад Носируддин Албоний раҳимаҳуллоҳ
Жиҳодий видеоларни кўриб шижоатланиш кофирларга тақлиддир



Савол: Афғонистондаги мусулмонлар билан кофирларнинг жанг қилаётган филм ва видеоларни томоша қилишлик жоизми?
Жавоб: Бундаги асл-асос, биз бу каби видеоларни кўриб шижоатланмаймиз. Чунки улардан эҳтиросланишдан бошқа фойда йўқ. Эҳтирослар ҳам (барибир) сўнади. Демак, бундай видеоларни томоша қилишда ҳеч қандай фойда қолмайди.
Бу иш мусулмонларнинг кофирларга тақлид қилишидир. Мусулмонлар буни суратларда эмас, балки ўз кўзлари билан кўришлари керак.
Admin 02-25-2013, 07:54 PM
«Саҳифамизда қолдирилган савол» Wrote:ASSALAMU ALAYKUM VA ROHMATULLOH.SEVGI NIMA? ALLOHGA BO`LGAN SEVGI,OTA ONAGA,TURMUSH O`RTOG`IGA ,BOLALARIGA ISLOM BU HAQIDA NIMA DEYDI,BIR YURAKKA SHUNCHA SEVGINI JOYLAB BO`LADIMI?YOKI ALLOHNI YURAK BILAN EMAS AQL BILAN SEVILADIMI?INSON BUNI QANDAY HIS BILAN HIS QILADI?JAVOBINGIZNI KUTAMAN.
http://tavhid.com/mehmonxona#comment-1329
Pages (290):    1 161 162 163 164 165 290   
Welcome, Guest
You have to register before you can post on our site.
Lost Password?
Remember me?
 
Members: 2,559
Latest member: Scrap aluminium upgrades
Forum threads: 2,896
Forum posts: 8,180
There are currently 10 online users. 0 Member(s) | 7 Guest(s)
Bing, Google, Yandex
Latest Threads
Абдуллоҳ Бухорий (Мирзағо...
Forum: Жарҳ ва таъдил
Last Post: encounc, 07-17-2024, 04:57 AM
Replies: 24 - Views: 67,862
Танишув сайтларидан умр й...
Forum: Оила
Last Post: encounc, 06-30-2024, 09:22 AM
Replies: 4 - Views: 37,251
Рўзадор аёл шом азонидан ...
Forum: Рўза
Last Post: Муслим, 04-29-2020, 09:23 AM
Replies: 0 - Views: 557
Ақида ва рўза (Аҳмад ибн ...
Forum: Рўза
Last Post: Муслим, 04-28-2020, 09:30 AM
Replies: 0 - Views: 784
Коронавирус
Forum: Муносабат
Last Post: Муслим, 04-14-2020, 12:44 PM
Replies: 8 - Views: 1,497
Шаъбон ойи ўртасини нишон...
Forum: Бидъат
Last Post: Муслим, 04-14-2020, 12:42 PM
Replies: 6 - Views: 15,569
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.