Admin   03-05-2013, 03:19 PM
#1
«Саҳифамизда қолдирилган савол» Wrote:Assalamu alaykum.
2-savol, odamlar gavjum boladigan joylarni savdoni tez bo’lishiga sabab deb bilsa bo’ladimi?
http://tavhid.com/mehmonxona#comment-1347
Aбдуллох2   03-08-2013, 09:54 AM
#2
Assalamu a`laykum va rohmatullohi va borakatuh. Bu menga ham juda qiziq
Abu Solih   03-30-2013, 11:01 PM
#3


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Алҳамдулиллаҳи ваҳдаҳ вассолату вассаламу аъла ман ла Набийя баъдаҳ, амма баъд.

Сабабларни олишлик таваккулга тескари эмас

Алий ибн Абул Иъйз ал-Ҳанафий айтадилар: “Баъзи инсонлар таваккул қилиш ризқ топиш ва сабабларни олишга мувофиқ келмайди, деб айтишди. Ишлар тақдир қилинган бўлса сабабларга ҳожат йўқдир, дейишди. Бу ботилдир, ризқ топишни фарз бўлгани бор, мустаҳаб бўлгани ҳам бор, мубоҳ бўлгани, макруҳ бўлгани ва ҳаром бўлгани ҳам бор. Булар ўз ўрнида баён қилинган. Набий солаллоҳу алайҳи ва саллам таваккал қилувчиларнинг энг афзали эдилар, шундай бўлсада урушда совут киярдилар, ризқ топиш учун бозорларга чиқардилар, ҳаттоки кофирлар айтдилар: “Бу Пайғамбарга нима бўлганки, овқат ейди ва бозорларда юради” (Фурқон-7). Шунинг учун кўпчилик ризқ топиш таваккулга тескаридир, дейдиган кишиларни садақа ёки ҳадия берадиганларнинг қўлидаги нарса билан ҳаёт кечираётганларини кўрасиз. Баъзида бу боқувчилар солиқ йиғувчи ёки миршабларнинг бошлиғи ёки шунга ўхшашлар бўлиши мумкин. Бу масала ўз ўрнида кенг ёритилган, бу қисқа баёнидир…” (“Шарҳ Ақидатут Таҳавийя”).

Шайх Муҳаммад Амин Муҳаммад Мухтор аш-Шинқитий айтадилар: “Аллоҳ таоло айтади: “Хурмо шохини силкитгин, у сенга янги хурмо меваларини ташлар” (Марям-25). Баъзи уламолар бу ояти каримадаги Аллоҳ таолонинг: “Хурмо шохини силкитгин”, сўзларидан шундай ҳукм олишди, ризқ топиш учун ҳаракат қилиш ва сабабларни олиш шариатда буюрилган ишлардандир ва бу Аллоҳ таолога таваккул қилишга тескари эмас. Яна бу динда билиш зарур бўлган ишлардандир, яъни дунёда фойдаларга эришиш учун ва зарарлардан қутилиш учун сабабларни олиш шариатдаги буйруқлардандир, у Аллоҳ таолога бўлган таваккулга алсо тескари эмас. Чунки мукаллаф инсон Аллоҳ хоҳлаган нарсагина содир бўлишини билган ва иймон келтирган ҳолда, сабабларни олишлик билан Роббисини буйруғига бўйсунган бўлади. Шу ҳолатида у Аллоҳга таваккул қилган инсондир, унга яхшилик ва ёмонликдан фақат Аллоҳ ёзган нарсасигина етишини билган инсондир" (“Азвоул Баян фи Изоҳул Қуръан”).

Лажнага берилган саволлардан бирида:
Савол: Агар Аллоҳ мўминдан тақдирнинг яхшилиги ва ёмонлигига иймон келтиришини талаб қилган бўлса, касал бўлса табибга мурожаат қилиши жоиз эмас, чунки касаллик тақдир билан белгиланган, шундайми?
Жавоб: Касални тузатишда, ризқ излашда ва бундан бошқа ишларда сабабларни олишлик тақдирга номувофиқ эмас. Чунки Аллоҳ таоло Тақдирларни белгилади ва сабабларни олишга буюрди, ҳар бир инсон нима учун яратилган бўлса шунга енгил қилиб қўйилгандир. Бу ҳақида саҳиҳ ҳадислар ворид бўлган. Шунинг учун жоиз бўлган дорилар билан даволаниш мумкин, мана шу Аллоҳнинг тақдиридир. Умар розияллоҳу анҳу вабо тарқалган шаҳарга кирмаганларида шундай деган: “Аллоҳнинг тақдиридан Аллоҳнинг тақдирига қочиш”.
Тавфиқ Аллоҳдандир, Васоллаллоҳу ала Набиййина Муҳаммад ва алиҳи ва соҳбиҳи васаллам.

Лажна Даима лил буҳусил Илмий вал Ифта

Раис: АбдулАзиз ибн Абдуллоҳ ибн Баз
Ноиб Раис: Абдурраззақ ал-Афифи
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Ғудаян
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд.

http://www.alifta.net/Fatawa/fatawaDetai...1&BookID=3
abu mus'ab   08-22-2013, 09:53 PM
#4
Assalamu alaykum! Manda bitta savol paydo böldi tepadigi maqolani öqib. Savol wundan iborat: sababni köp qiliwlik natijani yaxwi böliwi omilimi? Ya'ni tepadigi misol: inson kasal böganda sababini yaxwi qiliw u-n dorini köp i4sa davolaniwi tez böliwi m-n. Yoki ba'zida sababini qan4alik yaxwi qilmaylik natija birxil. Wu masalaga oydinli kiritib bersela.

Имом Молик раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Ушбу умматнинг охири аввали ислоҳ бўлган нарса билан ислоҳ бўлади. У кунда дин бўлмаган нарса бугун дин бўлмас” (Қозий Иёз: “аш-Шифа”: 2/ 88).
Меҳмон   12-15-2013, 09:50 PM
#5
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Дори воситаларига нисбатан қандай эътиқодда бўлинади? Масалан бир одам бошим оғриди деса, унга дарров этишади "ситрамон" ёки ва ҳо козо дорилар ичгин тузалип кетасан деб. Мана шу дори воситаларига булар бир сабаб, восита ҳолос тузалишим учун. Шифони Аллоҳ беради деб қаралса тўғри бўладими! Баракаллоҳу фийкум!
Бугун бу дориларга муккасидан кетишлик жуда кучайиб кетти, шаръий йўлини қилиб кўрмасдан дарров фалон дорини ич тузаласан диган гапла кўпайган. Шулага ойдинлик киритсак. Аҳли суннани дори воситаларига соғлом эътиқоди қандай бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Инсон   12-16-2013, 01:11 PM
#6
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Дори ёки ўт-ўлан ёҳуд жарроҳлик амалиёти ва ғурра-(шиш) ҳамда ўсимтани олиб ташлашлик каби мубоҳ-(ҳалол) йўлга кўра даволаниш масаласига келсак, бу мубоҳ бўлиб, макруҳ эмас. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан: “Даволанинглар ва ҳаром билан даволанманглар!”. (Абу Довуд (3874)).
Ва ушбу қовллари: “Аллоҳ бирор дард нозил қилган бўлса, батаҳқиқ, унинг шифосини ҳам нозил қилган. Уни билганлар билади, билмаганлар билмайди”. (Ибн Можжа (3438) ва Аҳмад (1/377)). Уламолардан даволанишни мустаҳаб деганлари ва улардан уни вожиб деганлари бор. Даволаниш хоҳ мубоҳ ёки мустаҳаб ёҳуд вожиб бўлсин, таваккулга зид келмайди. Чунки айрим нодонлар айтадики: Аллоҳга таваккул қилган ҳолда даволанишни тарк эт! Биз айтамизми: сабабларни олишлик таваккулга зид келмайди. Даволаниш сабабдир. Сабабларни олиш эса Аллоҳ таоло амр этган ишдир.

Иъанатул Мустафид - Тавҳид китоби шарҳи
(Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон)
китобидан иқтибос

«Эй инсон, албатта сен меҳнат-машаққат чекиб Роббингга боргувчисан, бас, У зотга йўлиққувчисан» (Иншиқоқ: 6).
Admin   12-22-2013, 11:58 AM
#7
Сўнг таваккул қилишлик сабабларни бажаришга зид келмаслигини ҳам билишимиз керак. Мусулмон киши Аллоҳга таваккул қилиш билан сабабларни бажариш орасини жамлайди. Ушбу икки иш орасида зиддият йўқдир. Сиз ўзингиз буюрилган сабабларни амалга оширасиз, бироқ сабабларга таяниб қолмайсиз. Балки Аллоҳга таянасиз. Мисол учун ерга экин экдингиз. Бу сабабдир. Бироқ қилган экинчилигингизга таяниб, суянмайсиз. Балки ушбу экин ўсиб, ҳосил бериши ва нобуд бўлишидан ҳимоя қилишда Аллоҳга таянасиз. Шунинг учун ҳам субҳанаҳу ва таоло айтадики: «Сизлар экаётган зироатларингиз ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингларми? Уни сизлар ундириб-ўстирурмисизлар ёки Биз ундиргувчимизми?!» (Воқеа: 63-64). Ҳақиқий ундиргувчи Аллоҳ таолодир. Сиз эса сабабни адо этдингиз холос. Эҳтимол ушбу экин ўсиб, ҳосил берар, эҳтимол ҳосил бермас. Ўсиб, турли зарарлар етгани боис нобут бўлиши ҳам, нобут бўлмаслиги ҳам мумкин.


Мавзуга оид қўшимча манбалар:
Таваккул ҳақида
О положении тауаккуля (упования) в Исламе
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.