Admin 02-25-2013, 07:51 PM
«Саҳифамизда қолдирилган савол» Wrote:Assalamu alaykum. savol bor edi birodarlar, ahli sunna aqidasi boyich bilamizki Qur’on allohning kalomi va u yaratilmagan. Abu Yahyo Qrimskiy Fiqhul Akbar ma’ruzalarida “bizning Qur’on o’qishimiz mahluq ” dedi. Buni qanday tshunishimiz mumkin? keyin imom Ahmad “Quronni talaffuz qilish mahluq” degan iborani ishlatuvchi toifalarni qoralagan ekanlar. Talaffuz bilan o’qish o’rtasida nima farq bor?
http://tavhid.com/mehmonxona#comment-1330
Admin 02-25-2013, 07:47 PM
«Саҳифамизда қолдирилган савол» Wrote:Аssalamu Aleykum.

Aziz birodarlar Alloh uchun weyxul islam ibn taymiyyaning manabu gaplarining manbasini topib beringlar,

kitoblarini nomlari,va iloji bo’lsa arabiy matni bilan bo’lsa yaxwi bo’lardi.

Ibn taymiya wunday deganlarakan, jixod farzi ayn bo’lganda, jixod qiliwlik iymondan keyingi o’ringa o’tadi,xatto namozdan xam oldinga o’tadi deganlarakan.
http://tavhid.com/fatvolar/minhaj/jihod/...mment-1320
Admin 02-25-2013, 06:33 PM
«Саҳифамизда қолдирилган савол» Wrote:Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh! Rosululloh sallolohu alayhi vasallam bir hadisda “chiq ey Allohning dushmani”
deb bir odamning ko`kragiga urgan ekanlar shu jin kirishiga ishorami,iltimos shu hadisni to`liq sharxi bilan beringlar.Qur`on hadisda asli bo`lmagani uchun men insonga jin kirishini tan olmas edim.
http://tavhid.com/mehmonxona#comment-1241
Admin 02-25-2013, 06:27 PM
«Саҳифамизга келган савол» Wrote:Assalamu a’laykum. Savol: Tohir qori (qozoqistonda Chubar masjidining imomiBilishimcha Shayh Abbod bilan aloqalari bor ekan )ruqya o’qilganda avval dam urib puflanadi keyin esa Quron oyatlari o’qiladi-dedilar. Maqsad tugunlarga dam uruvchi sehrgarlarga o’hshab qolmaslik uchun, chunki ular birinchi kalimalrni o’qib keyin dam uradilar. shu so’z tog’rimi? Qaysi ulamolar ruqyaning bunday kayfiyatda bo’lishi lozimligini etganlar? Buhoriyning bir rivoyatida Tib kitobida Rosululloh agar to’shaklariga yotsalar, qo’llariga suflardilar (dam urardila) va Mua’vizotni o’qirdilar so’ngra tanalariga surtar edilar. Shu hadisning sharhi bormi, shu hadisdagi tartib go’yoki Tohir akani so’zlariga yaqinroq ko’rinvotdi manga
http://tavhid.com/mehmonxona#comment-1237

«Саҳифамизда қолдирилган савол» Wrote:assalomu alaykum. savol:ruqya paytida dam urish oyatlarni o’qigandan so’ng amalga oshiriladimi Yoki avval dam urib kegin oyatlar. oqiladimi. chinking qahtoniyning bit kitoblarida avval dam uriladi keyn oyatlar oqiladi deyilgan vae shunday qilishdan maqsad tugunga dam yruvchi sehrgarlarga o’hshab qolmasklik uchundir deyilgan. Katta ulamolar by haqida Nina deyishgan
http://tavhid.com/mehmonxona#comment-1240
Abdulloh Salafiy 02-23-2013, 05:08 PM
[Image: attachment.php?aid=95]

[Image: attachment.php?aid=98]
abu Huzayfa 02-23-2013, 01:10 PM
Дилмурод Абу Муҳаммад ҳафизаҳуллоҳ -
Арабларга ширкни кириб келиши ва Амр ибн Луҳай

abu Huzayfa 02-23-2013, 12:27 PM
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Қайси уламоларга эргашиш керак?



Савол: Қайси уламоларга эргашиш керак?
Жавоб: Эргашишлик керак бўлган уламолар, улар Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳақида илмга эга бўлганлар, улар Аллоҳнинг Китоби ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатини тушунадиган ва фойдали илм ва солиҳ амал соҳибларидир. Яъни эргашишлик керак бўлганлар (ўзларида) икки амр орасини жамлаганлар, (яъни) фойдали илм ва солиҳ амални орасини жамлаганлардир. Илмига амал қилмайдиган олимга ва илмга эга бўлмаган жоҳилга эргашилмайди. Икки амр орасини ўзида жамлагандан бошқа ҳеч кимга эргашилмайди, (у икки амр) фойдали илм ва солиҳ амалдир.
Бизнинг юртимизда (яъни Саудия Арабистонида) эргашишлик керак ва кассеталари, ҳамда дарслари эшитилиши керак бўлганларга келсак, Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки улар кўпчилик, одамлар орасида машҳурдирлар. Улар шаҳарликка ҳам, бадавийга ҳам, қарига ҳам, ёшларга ҳам таниш. Улар аҳли илмларни танишади, уларнинг сўзларига қулоқ солишади ва амалларига эргашишади. Улар ушбу уммат орасида фатво, дарс бериш ва шу каби амаллар билан қоим турганлардир. Улар илм, тақво ва вароълари билан машҳурдирлар.
Уламоларимизнинг бошчиларидан олижаноб шайх Абдулазиз ибн Боз ҳафизаҳуллоҳ. Бу кишига Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло илм, солиҳ амал, Аллоҳга даъват, ихлос ва сидқ билан марҳамат қилган, бу ҳеч кимга сир эмас. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки у кишининг китоблари, ёзма асарлари, кассета ва дарслари орқали кўп яхшилик келди. Шунингдек «Йўлдаги ёғду» радио дастурида фатво берувчи уламолар. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки уммат уларнинг фатволарини ҳам эшитишади. Улар фатволари ва фойдали сўзларида дадиллар. Шайх Абдулазиз ибн Боз, фазилатли шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин – қозиликда фазилат соҳибларидир. Чунки қозилик қилиш ва одамлар қони (жони), моли ва фаржларини (яъни никоҳи борасида) ҳакамлик қилишда ҳеч ким (улар каби) одамлар ишончини қозона олмади, илло одамлар уларнинг илмига ишонади. Чунки валиюл амр ва уммат ушбу масъулият билан уларга ишонди.
Шунингдек Аллоҳга даъват қилишда собитқадам бўлган атоқли уламолардан фазилатли шайх Абдулмуҳсин ал-Аббод, фазилатли шайх Робиъ ибн Ҳадий (ал-Мадхалий), шунингдек фазилатли шайх Солиҳ ас-Суҳаймий, шунингдек фазилатли шайх Муҳаммад Омон ал-Жомийлардир. Ушбу уламолар Аллоҳга даъват қилишда жидду-жаҳд ва ихлос қилишди, ҳамда (одамларни) Аллоҳга даъват ва тўғри йўлдан оздиришни истаганларни, улар буни қасддан қилган ёки қасддан қилмаганларидан қатъий назар, (уларни) рад қилишди. Бу одамларда тажриба ва илм бор. Улар турли қарашларни тадқиқот қилишган ва уларда нима тўғрию, нима нотўғри эканини илми бор. Уларнинг кассета, дарсларини тарқатиш ва улардан фойда олишлик вожибдир. Уларда мусулмонлар учун улкан фойда бор.
SALIHAN 02-22-2013, 09:05 PM
Ассаламу алайкум. Агар бир мусулмон инсон хотинидан ажрашса ёки хотини вафот этса, уша аёлнинг онаси яъни, кайнонаси махрам буйича колаверадими?
Admin 02-21-2013, 08:25 PM
БИДЪАТ АҲЛИ БИЛАН МУНОЗАРА ОЛИБ БОРИШНИНГ ХАТАРЛИ ЭКАНЛИГИ

Шайх Робиъ ибн Ҳадий Умайр ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳ дедилар: «Уламоларимиз бидъат аҳли билан баҳсу-мунозара олиб боришингга асло рухсат бермайдилар. Чунки бундай баҳслашиш фитнага тушишингга олиб боради. Шуни яхши билгинки, улар билимдон, заковатли ва насиҳатгўй зотлардир».
Ҳой мусулмон, шуни яхши билгинки, уламоларимиз аҳли суннанинг эътиқоди ва йўли ҳақида ёзиб қолдирган асарларида бидъат аҳли билан баҳсу-мунозара олиб бормаслик ҳақида алоҳида бўлим очишган. Ана шулардан:
Имом Абу Қосим Исмоил ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад Асбаҳонийдир. У киши ўзининг «Ҳужжа фий баяни маҳажжа» (1/311) китобида алоҳида бўлим очиб, уни «Бидъат аҳли билан баҳсу-мунозара олиб бориш ва уларнинг сўзига қулоқ тутишдан қайтарув ҳақидаги боб», деб номлади.
Имом Юсуф ибн Абдулбарр Қуртубий ўзларининг «Жамиъ баян ал-илм ва фазлиҳ» (411) китобида алоҳида боб очиб, уни «Баҳсу-мунозара олиб бориш макруҳ саналган ўрни ҳақидаги боб», деб номладилар.
Салафларимиз роҳимаҳумуллоҳ бир неча сабабларга кўра бидъат аҳли билан мужодала қилишдан қайтаришган. Ана шулардан:
1 - Уларнинг қаршилигини енгиш учун. Чунки улар билан баҳсу-мунозара олиб бормаслик сабабли озор ва хорликни ҳис қиладилар.
2 - Бидъатлари зоҳир бўлиб, тарқалмаслиги учун. Чунки бидъатчининг бидъати кенг тарқалмаган бўлади-да, баҳсу-мунозара олиб бориш сабабли атрофга ёйилиб кетади.
3 - Аввал заиф бўлган кучлари баҳсу-мунозара олиб бориш сабабли қайта қувват ҳосил қилиши мумкин.
4 - Баҳсу-мунозара сабабли жоҳил киши уларга ёрдам қўлини чўзиши мумкин. Чунки илмсиз киши ҳақ билан ботил орасини ажрата олмайди. Бидъат аҳлида эса шубҳалар жуда кўпдир. Шубҳа жоҳил кишининг қалбига энг тез бориб, ўрнашадиган нарсадир.
Имом Абу Қосим Ҳибатуллоҳ ибн Ҳасан Лалакаий ўзларининг «Шарҳ усул эътиқод аҳли сунна вал жамоа» (1/19) китобида шундай деди: «Мусулмонларга нисбатан бидъатчилар билан мунозара олиб боришдан-да каттароқ жиноят содир этилмаганди. Чунки салафлар бидъатчиларни аччиқлангани сабабли ғам-андуҳ чеккан ҳолатида ўлиб кетишига қўйиб беришларидан-да улканроқ озор ва хорлик етмаганди. Ўша даврда улар бидъатини зоҳир қилишга йўл топа олишмасди. Сўнг ўзига бино қўйганлар келиб уларга ушбу эшикни очиб беришди. Натижада ўшаларнинг ўзи Исломни ҳалокатга юз тутишига йўл кўрсатгандек бўлиб қолишди. Ҳатто ўрталарида кўплаб келишмовчилик юз бериб, баҳсу-мунозара сабабли бидъат аҳлининг даъватлари зоҳир бўла бошлади. Бу бидъатлар нима эканини ҳали яхши билмаган толиби илмлару, омилар буларга қулоқ тутадиган бўлди. Оқибатда ҳужжатлар билан шубуҳотлар юзма-юз келди. Бидъатларни муфассал ўрганаман деб тубсизлик қаърига шўнғиб кетишди. Натижада Аллоҳ учун бидъат аҳлига нисбатан душманлик руҳида юрганлар, улар билан алоқа узишда ўзаро ҳамкорлик қилиб юрган биродарлар, бидъат аҳли юзига қарата бидъатни инкор қилиб, уларга умумий лаънат айтиб юрганлар оғиз-бурун ўпишиб юрадиган шерик ва ҳамкорга, ҳамда товламачиликда яқин оғайниларга айланди қолди. Энди бу икки даража орасида жуда катта фарқ бордир. Ушбу икки мақомни ўзаро яқин олиб бўлмайди. Аллоҳ таолодан динимизни фитналардан сақламоғини, Ўзининг фазлу-марҳамати билан бизни Ислом ва суннатда ушлаб қолмоқлигини сўраб қоламиз».
Эҳтимол бир киши: «Уларнинг ботилини тарқатишларига кўз юмиб тураверамизми? Ахир мунозара ҳам қилиш керакдир?», деб айтар.
Имом Абу Бакр Ажуррий «Шариа» (69) да айтган сўзлари ушбу саволга жавобдир: «Бирор киши: «Ботилини тарқатиб юришига ташлаб қўйиб, сукут сақлаб ўтираверамизми?», дейиши мумкин.
Унга шундай деб айтилади: Уларга гапираётган нарсаларига сукут сақлаб, алоқа узишинг, улар билан баҳсу-мунозара олиб боришингдан кўра қаттиқроқ ботади. Аввал ўтган мусулмонларнинг уламоларидан иборат салафларимиз шундай деб айтишган…»
.
Булар салафларимиз наздидаги асосдир. Бидъат аҳли билан мунозара олиб боришни тарк этиш керак. Бироқ уламоларимиз ўша бидъатчи билан мунозара олиб боришдан фойда бор деб билса, улар бу ишга киришарди. Шунинг учун шайхулислом Ибн Таймия «Даръ таъаруз ақл ва нақл» (3/374) китобида шундай деди: «Қасд қилинган иш шуки, улар ўз гарданидаги вазифани адо этмайдиган ёки у билан баҳслашишда фойда йўқ бўлган, балки очиқ зарар бўлган кимса билан мунозара олиб боришдан қайтарилгандир. Демак ушбу иш ҳолатга қараб турлича акс этади.
Ҳақ билан баҳс олиб боришга келсак, гоҳида у вожиб ёки бошқа бир сафар мустаҳаб бўлиши мумкин. Демак умумий олганимизда баҳсу-мунозара ҳолатлари: мақталган, қораланган, зарар, фойда, ҳақ ва ботил кўринишларига эгадир. Ботил йўлга кўра баҳс олиб боришнинг асоси ноқис илм ёки шум ниятдир. Аллоҳ таоло айтдики:
«Улар фақат гумонга ва ҳавойи нафсларигагина эргашадилар!» (Нажм: 23). Ҳақ билан мунозара олиб боришнинг асли негизи эса ҳақни билиш ва унга бўлган муҳаббатдир».
Шайхулислом Ибнул Қоййим «Соваиқ мурсала» (4/1275) да шундай дедилар: «Мунозара олиб борувчи мақталган ва мазамматланган қисмларга бўлинади. Мақталган ҳолатни ўзи яна икки турга бўлинади. Мазамматланган ҳолат ҳам ҳудди шундай икки турга бўлинади. Бу ҳолатни шундай деб ёритиб берамизки, баҳслашувчи ё ҳақни биладиган ёки ҳақ талабгори ё бўлмаса ҳақни билмайдиган ёки ҳақ талабида бўлмаган одам бўлади. Ушбу ҳолатлардан учинчи (ва тўртинчиси) қоралангандир. Аввалги икки ҳолат эса, яъни кимки ҳақни биладиган бўлса, унинг мунозара олиб бориши мақталгандир. Сабаби у, агар қаршисида турган киши ҳақ талабида ва рушду-ҳидоят истагида бўлса, унинг ҳидоятига сабаб бўладиган ҳужжатни баён қилиб беради. Энди қаршисидаги кимса ҳақ истагида бўлмаса ва ҳаққа бўйин ёр бермайдиган қайсар бўлса, уни кесиб, синдириб ташлайдиган ҳужжатни баён қилиб беради. Энди рўбарўсидаги киши ҳақдаман деб ўйласа ва шу билан бирга ҳақни мақсад қилган бўлса, уни бу ҳолатдан тўхтатиб, ҳақ далилларини излашга чорлайдиган ҳужжатни баён қилиб беради.
Ботил сўзни илгари сурадиган кимса билан мунозара олиб боришдан икки фойда ҳосил бўлади:
Биринчиси: Ботилидан қайтиб, ҳаққа унаши мумкин.
Иккинчиси: Ёмонлиги ва адоватидан тийилиши, ҳамда одамларнинг кўз ўнгида унинг ботили яққол намоён бўлиши мумкин…»
.

Abdulloh Salafiy 02-18-2013, 11:17 AM
Туғилган кунни нишонлаш

Савол: Туғилган кунни нишонлашнинг шариатдаги ҳукми нима? У бидъат ҳасанами ёки саййиами?
Жавоб: Пайғамбарлар ёки уламолар ёхуд оддий шахсларнинг туғилган кунларини нишонлашлашнинг барчаси, Аллоҳ таоло ҳужжат нозил қилмаган бидъатлардир. Туғилган инсонларнинг энг буюги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдирлар. Бироқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзларидан ёки биронта хулафойи рошидинларидан ёхуд саҳобаларидан ёда уларга яхшилик билан эргашган тобиинлар ёки биринчи энг афзал уч асрда яшаб ўтган уламолардан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилган кунлари муносабати билан бирон маросим ўтказганлари собит бўлмаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилган кунларини нишонлаш Ийсо алайҳиссаломнинг туғилган кунини нишонлайдиган насронийларга тақлид қилган айрим жоҳиллар тарафидан ўйлаб топилган. Насронийлар бу ишларни биринчи бўлиб ўйлаб топган эдилар. Аслида, Ийсо алайҳиссалом ўз туғилган кунини нишонлашни насронийларга машруъ қилмаган эди. Балки, буни насронийларнинг ўзлари ўйлаб топган эдилар. Биринчи уч аср ўтгач айрим мусулмонлар насронийларга тақлид қила бошладилар ва насронийлар Ийсо алайҳиссаломнинг туғилган кунини нишонлаганлари сабабли, улар ҳам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилган кунларини нишонлай бошладилар. Иккала гуруҳ ҳам бидъатчи ва адашгандир. Чунки пайғамбарлар ўз умматларига туғилган кунларини нишонлашни амр этмадилар. Балки ўзларига ҳақиқий қонун чиқарувчи бўлган – Аллоҳ таоло шариат қилиб қўйган нарсалар билан итоат этиб, эргашишга буюрдилар. Туғилган кунни нишонлаш учун қилинаётган йиғинларнинг барчаси вақтни, пулларни зое қилиб, бидъатларни жонлантиради ва одамларни суннатлардан узоқлаштиради. Аллоҳ бизга ёрдамчи бўлсин!

Аллома Солиҳ ибн Фавзон
Манбаъ: «Мажмуъу фатааваш-Шайх Солиҳ Фавзаан», 2/692.
Pages (290):    1 162 163 164 165 166 290   
Welcome, Guest
You have to register before you can post on our site.
Lost Password?
Remember me?
 
Members: 2,559
Latest member: Scrap aluminium upgrades
Forum threads: 2,896
Forum posts: 8,180
There are currently 10 online users. 0 Member(s) | 7 Guest(s)
Bing, Google, Yandex
Latest Threads
Абдуллоҳ Бухорий (Мирзағо...
Forum: Жарҳ ва таъдил
Last Post: encounc, 07-17-2024, 04:57 AM
Replies: 24 - Views: 67,862
Танишув сайтларидан умр й...
Forum: Оила
Last Post: encounc, 06-30-2024, 09:22 AM
Replies: 4 - Views: 37,251
Рўзадор аёл шом азонидан ...
Forum: Рўза
Last Post: Муслим, 04-29-2020, 09:23 AM
Replies: 0 - Views: 557
Ақида ва рўза (Аҳмад ибн ...
Forum: Рўза
Last Post: Муслим, 04-28-2020, 09:30 AM
Replies: 0 - Views: 784
Коронавирус
Forum: Муносабат
Last Post: Муслим, 04-14-2020, 12:44 PM
Replies: 8 - Views: 1,497
Шаъбон ойи ўртасини нишон...
Forum: Бидъат
Last Post: Муслим, 04-14-2020, 12:42 PM
Replies: 6 - Views: 15,569
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.