Admin 03-25-2013, 01:36 AM
«Саҳифамизда қолдирилган савол» Wrote:
قال (وَالتّوَلَةَ)، التِّولة كما فسرها الشيخ رحمه الله (شيءيزع يصنعونه مون أنه يحبب المرأة إلى زوجها والرجل إلى زوجه) نوع من الشرك.هو يسمى عند العامة والصرف والعطف، نوع من السحر يُصنع فيجلب شيئا ويدفع شيئا بحسب اعتقادهم، وهي في الحقيقة نوع من أنواع التمائم لأنها تُصنع ويكون الساحر هو الذي يرقي فيها الرقية الشركية، فيجعل المرأة تحب زوجها أو يجعل الرجل يحب زوجته.
وهذا نوع من أنواع السحر، والسحر شرك بالله جل وعلا وكفر، وهذا أيضا عموم وكل أنواعه شرك.
Shuni ilojisi bolsa harakatlari va so’zma so’z tarjima qilib berilsa. Shayh Favzon tivala – y’ani isitma sovutma odamlarni jamlidi va ayradi deb yozibdilar. Ammo yuqorisida yana 1 ta gap bor edi:Isitma-sovutma qolbola narsa bolib, ayolni eriga erni ayolga bolgan muhabbatini qo’g'aydi deb davo qiladilar. Davo qiladilar- yolg’on gapiradilar-deb yozgan ekanlar. Bu bilan isitma va sovutmaning ta,sirini inkor qivotdilarmi? Vaholanki tavhid kitoblarida sehr- Allohning kavniy irodasi bilan ta’sir qiladi deb yozganlar. to’risi bu 2 ta so’zlarini jamlay olmadim, shuni tshuntirib bersangizlar.
http://tavhid.com/mehmonxona#comment-1427
Admin 03-25-2013, 01:33 AM
«Саҳифамизда қолдирилган савол» Wrote:assalamu alaykum sayit hodimlari silardan bir savolim boridi -Xorojlardi baribir shu erda kofirga chiqarmasdan , birodarlarim deyapti , a ular xovorijlar saxobalardi kofirga chiqargan bulsa ham !
nimaga saxobalar Xovorijlardi kofirga chiqarmagan , a xovorijlar saxobalardi kofirga chiqarishgan ?
http://tavhid.com/mehmonxona#comment-1424
Admin 03-25-2013, 01:27 AM
«Саҳифамизда қолдирилган савол» Wrote:Assalamu alaykum. yana savol bor edi, uzr ko’p savol bervotganimga. Jamoat namozida saflar orasida bo’shliq bo’lsa , uni to’ldirishning hukmi vojibmi? Rosululloh alayhis salomning so’zlari: Bo’sh joylarni to’ldiringiz” (Abu Dovud rivoyati ) Shu hadis buyruq siyg’asida kelganligi boyis savol tugildi, katta ulamolar safning bo’sh erini to’ldirish haqida qanday hukm etishgan?
http://tavhid.com/mehmonxona#comment-1423
Меҳмон 03-22-2013, 09:52 AM
assalamu a`laykum va rohmatullohi va barokatuhu

savol: kofir bilan mushrikni farqi nima?
ya`ni bilamizki, kofir odam kufr ishini qigan kishi, mushrik esa Allohga sherik isbot qigan ''kishi''. mushrik ''odam'' hich qachon jannatga kirmasligini va uni kechirmasligini Alloh ta`alo Qur`onda etgan, illo tavba tavba qilmasa. lekin kofirchi...? inson kofir bo`sayam mushrik bo`masligi mumkinku?
masalan: qaysidir kofir namoz o`qimasa, uni farzligini inkor qisa-yu, lekin Allohga shirk keltirmasa...
savolimi asosiy mazmuni, kofir bilan mushrikki jahannamda qolishi haqida!
mushrik illo tavba qimasa, jahannamda abadiy qolishligi, undan chiqmasligi, unda o`lmasligi va jannatga abadan kirmasligi aniq.
kofir kishiniyam jahannamga tushushligi tayin, lekin u shirk keltirmagan bo`sachi?
uniyam gunohlari kechirilishi mumkinmi? jannatga kirishi mumkinmi? agar ''xa'' bo`sa, Alloh qiyomat kuni uni gunohlarini kechirib, loyiq azobni bermastan, rahmati bilab kechirib, mag`firat qilishligiyam mumkinmi? savol Allohga ishonganu, lekin kofir bo`gan kishi haqida!

ibn usaymin bitta darslarida ''kofir digani mushrik diganimas, kishi kofir bo`sayam, mushrik bo`masligi mumkin. uni farqi bor'' diganiydila.

javob kengro, aniqro, qisqa va mujmal bo`pqomasligini so`rardim.

Alloh yubarik fiykum!!!
Admin 03-20-2013, 04:48 PM
«Саҳифамизда қолдирилган савол» Wrote:Assalamu alaykum. Savol bor edi, Alloh ilmingizni ziyoda qilsin. Ozbekiston bozorlarida sotilayotgan go’sht mahsulotlarini sotib olishning hukmi haqida. Ba’zi birodarlar etishvotdiki, go’sht mahsulotlarini faqat ishonchli birodarlardan sotib olish kerak, chunki qolgan insonlarning go’shida shubha bor-deyishyapti. Katta ulamolarning fatvolarida soyishning shartlaridan biri hayvonni so’yuvchi musulmon bo’lishi kerak deyishgan. Keyin bu birodarlar har qandoq insondan go’sht olib bo’midi, uni so’yilishini surishtirish kerak dedilar. Ammo Shayh usaymindan soyuvchi hatto nasorolardan bo’lsa ham , hayvonni qandoq so’yilgani haqida sorash shartmas deganlar. chunki Rosululloh alayhis salom 1 yahudiy qoy go’shtini berganda undan qandoq so’yilganini so’ramagamlar deb dalil keltirganlar. Ya’ni bu shariat engilligi deganlar. Hatto ba’zi ulamolar bu turdagi savollar g’uluv bobidan deyishgan ekan. Savol: Bizning bozorlarda deyarli qaysi sotuvchidan ” Musulmonmisan?” deb savol berilsa, u albatta ” musulmonman” deydi. Shunday odamning go’shtini esa bo’ladimi, va ulamolar bu haqida nima deydilar.? “Musulmonmisan?-degan savolni berish shartmi? Ahir ahli sunna aqidasi bo’yicha, tashqi tarafidan musulmonlikni da’vo qivotgan odamni islomda deb hukm qilamiz, yuragi esa Allohga havola, bu hadislarning mazmuni shunga ishora qiladi. Savolni javobini kutib qolamiz
http://tavhid.com/mehmonxona#comment-1412
Admin 03-19-2013, 04:15 PM
«Саҳифамизда қолдирилган савол» Wrote:Assalamu alaykum.
2-savol: Hanafiy mazhabda ot go’shti eyish ta’qiqlangan ekan, shu ta’qiq nima asosida bolgan, qaysi dalilga asoslanib ot go’shtini eyishdan qaytarishgan?
http://tavhid.com/mehmonxona#comment-1401
Admin 03-19-2013, 04:13 PM
«Саҳифамизда қолдирилган савол» Wrote:Assalamu alaykum. Savol bor edi. Kitabu t tavhidda shunday hadis bor : Alloh nomi bilan sizlardan biron kimsa so’rasa , unga beringlar ( Abu Dovud rivoyati isnodi sahih) Masjid oldidagi yoki boshqa joylardagi tilamchilar Alloh nomi bilan so’rashsa , shu hadis ostiga kiradimi ularning holi? Y’ani ularga berish kerakmi shu holda?
http://tavhid.com/mehmonxona#comment-1401
Admin 03-15-2013, 11:58 PM
Ҳурматли саҳифамиз мухлислари.

Барчангизни Иброҳим Абу Муҳаммаднинг араб тили бўйича ўтказилаётган дарс даврасига таклиф қиламиз. Дарслар ҳафтада икки кун, Чоршанба ва Якшанба кунлари Тошкент соати бўйича 18:30 да, Paltalk дастури орқали қуйидаги манзилда бўлиб ўтади:

ALL ROOMS /Europe/Russia/Arab tili

Дарслар таҳминан 45 дақиқа давом этади. Бўлиб ўтган дарслар ёзиб олиниб, маъруза бўлимига жойлаб борилади.

Аллоҳ таоло барчамизга ушбу дарсликни фойдали қилсин!
Admin 03-15-2013, 08:18 AM
Рамазон – тақво ойи

Аллоҳ табарока ва таоло, Раҳмон, Раҳим бандаларини у сабабли бу ҳаёти дунё ва гувоҳлар қоим бўладиган кунда саодатни қўлга киритишадиган, Унинг розилиги ва каромат диёри билан бахтли бўлиш, ҳамда Унинг дўзахи ва азобидан саломат қолишга эришишадиган тақвога буюрди. У, субҳанаҳу ва таолонинг халқларининг аввалгию охиргиларига қилган амридир. Аллоҳ таоло деди: «Биз сизлардан илгари Китоб берилган зотларга ҳам, сизларга ҳам Аллоҳдан қўрқинглар, деб амр қилдик» (Нисо: 131). Дарҳақиқат, У субҳанаҳу бандаларига тақвони рўёбга чиқаришлари учун ушбу муборак Рамазон ойи рўзасини жорий қилди. Аллоҳ таоло деди: «Эй мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди» (Бақара: 183). Яъни, рўза сабабли (тақволи кишилар бўлишингиз учун). Чунки рўза, ундаги нафсни бўйинсундириш ва шаҳватларни синдириш билан тақвога боғлайди. Ушбу улуғ ойнинг рўзаси тақвони рўёбга чиқаришлик учунгина жорий қилинди. Балки у тақвони рўёбга чиқаришда энг кўп кўмак берувчидир. Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Рўзанинг зоҳирий аъзолар ва ички кучларни сақлаш, уларни, эгаллаган вақт барбод қиладиган бузуқ моддаларни жалб қилувчи қориштиришликдан ҳамда уларни соғлом бўлишликдан тўсадиган тубан моддалардан фориғ қилишликда ажойиб таъсири бор. Рўза қалб ва аъзоларнинг саҳиҳлигини сақлайди. Ҳамда уларга, шаҳват қўллари тортиб олганларини қайтаради. У Аллоҳ таоло айтганидек тақвога энг катта кўмакчидир: «Эй мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди» (Бақара: 183)» (Ибнул Қоййим «Задул Маъад» (201)). Сўзлари тугади.
Аллома, шайх Абдурроҳман ибн Саъдий раҳимаҳуллоҳ Аллоҳ таолонинг ушбу «Тақволи кишилар бўлишингиз учун» қавлининг изоҳида шундай дедилар: «Албатта, рўза тақвонинг энг катта сабабларидандир. Чунки унда Аллоҳнинг амрига бўйинсуниш, қайтариғидан четлашишлик мавжуд. У тақвони ўз ичига олган ўринлар:
Рўзадор Аллоҳнинг савобини умид қилувчи, Унга қурбат ҳосил қилувчи бўлган ҳолда Аллоҳ унга ҳаром қилган ейиш, ичиш ва шунга ўхшаш нафс унга мойил бўладиган нарсаларни тарк этади. Бу тақводандир.
Шулардан: Рўзадор ўзини Аллоҳ таоло уни назорат қилиб туришини ҳис қилишга ўргатади. Натижада нафси истаган нарсани Аллоҳ ундан хабардор эканини билгани боис қодир бўла туриб тарк этади.
Рўза шайтон ҳаракатланадиган ўринларни торайтиради. Чунки у одам боласининг қон юрадиган жойида юради. Рўза билан ҳаракати заифлашади ва ундан маъсиятлар (содир бўлиши) озаяди.
Асосан рўзадорнинг тоати кўп бўлади. Тоатлар эса тақво хислатларидандир.
Бой очлик аламини тотиб кўрса, бу унга қашшоқ камбағаллардан кўнгил сўрашни вожиб қилади. Бу эса тақво хислатларидандир»
. Сўзлари тугади.
Аллоҳдан тақво қилишлик – буйруқларига бўйинсуниб, қайтариқларидан четлашиб Унга тоат қилишликдир. Тақвонинг маъноси: банда ўзи билан хавфсираётган нарсаси ўртасида қалқон тутишлигидир. Банда Раббисидан тақво қилиши: ўзи билан Унинг ғазаби ва жазосидан қўрқаётгани ўртасида уни сақлайдиган қалқон тутишидир. Бу эса фақат Унинг тоатини бажариш ва маъсиятидан четлашиш билан бўлади.
Аллоҳ азза ва жалла гоҳида Ўзидан тақво қилишга-(қўрқишга) буюради. У қўрқиб, умид қилинадиган Зотдир. Бандалар учун ҳосил бўладиган барча яхшилик У субҳанаҳу томонидандир. Гоҳида ундан тақво қилиш-(қўрқиш)га қарши бориб, ҳавосига эргашганларнинг борар жойи бўлмиш дўзахдан қўрқишга буюради. Аллоҳ таоло айтганидек: «У ҳолда одамлар ва тошлар ўтин бўладиган дўзахдан қўрқинг» (Бақара: 24). Ва Субҳанаҳунинг ушбу қавли каби: «Эй мўминлар, сизлар ўзларингизни ва ахли-оилаларингизни ўтини одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан сақлангиз» (Таҳрим: 6). Гоҳида қиёмат, ҳисоб, жазо-(мукофот), саодат, батхсизлик куни, тақводорлар ўз савобларига, тақвога қарши борувчи гуноҳкорлар ўз азоб ва жазоларига эришадиган кундан қўрқишга буюради. Аллоҳ таоло айтганидек: «Ва (барчангиз) Аллоҳга қайтариладиган кундан қўрқингиз! Сўнгра ҳар бир жонга қилган амали учун тўла жазо берилади ва ҳеч кимга зулм қилинмайди» (Бақара: 281).
Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларини Аллоҳдан тақво қилишга буюрардилар. Агар бирор сария-(кичик қўшин) юборсалар, унинг амирига хоссатан ўзи ҳақида Аллоҳдан тақво қилиш ва у билан бирга бўлганлар борасида яхшиликка буюрардилар. Видолашув ҳажида қурбонлик куни хутба қилганларида одамларни ушбу васиятга ҳожатманд, ҳамда унинг аҳамияти ва фойдаси улкан бўлгани учун уларни Аллоҳдан тақво қилишга буюрдилар.
Дарҳақиқат, салаф солиҳ ўзларида тақвони рўёбга чиқаришлик, унинг маъно ва асосларига аниқлик киритишликка аҳамият қаратдилар. Мудом бир-бирларини унга буюрардилар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо шундай дедилар: «Ўзлари билган ҳидоятни тарк этишда Аллоҳнинг уқубатидан ҳазир бўладиган ва у олиб келган нарсани тасдиқлашда Унинг раҳматини умид қиладиганлар». Ҳасан ал-Басрий раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Муттақинлар уларга ҳаром қилинган нарсалардан сақланганлар ва уларга фарз қилинган нарсаларни адо этганлардир». Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Аллоҳдан тақво қилишлик кундузлари рўза, кечалари қоим ва булар орасидаги нарсалар-(гуноҳ ва тоатлар)ни қориштиришлик билан эмас. Бироқ Аллоҳдан тақво қилишлик: Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни тарк этиш ва Аллоҳ фарз қилган нарсаларни адо этишликдир». Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Аллоҳ таолонинг ушбу: «Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар» (Оли Имром: 102) қавли борасида шундай дедилар: «Итоат қилиниб, маъсият қилинмаслиги, ёдда тутилиб, унутилмаслиги, ҳамда шукр қилиниб, куфр қилинмаслигидир». Толқ ибн Ҳабиб дедилар: «Тақво – Аллоҳнинг тоатини Аллоҳ томонидан бўлган нур асосида Аллоҳнинг савобини умид қилган ҳолда қилишинг. Ҳамда Аллоҳга маъсият қилишни Аллоҳ томонидан бўлган нур асосида Аллоҳнинг жазосидан қўрққан ҳолда тарк этишингдир» (Ибн Ражаб «Жомеъул Уълум вал Ҳикам» (18-ҳадис, (296-297)). Бир киши Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга Аллоҳдан тақво қил-(қўрқ) деб айтганда Умар ушбу қавли билан жавоб берди: «Агар уни айтмасангиз сизларда яхшилик йўқ. Агар уни биз қабул қилмасак бизда яхшилик йўқ».
Тақвонинг ўрни қалбдир. Муслим ўз «Саҳиҳ»ларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан узун ҳадисда ривоят қиладилар. Ушбу ҳадисда у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Тақво бу ерда дея кўкракларига уч марта ишора қилдилар» (Муслим (2564)). Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Тақвонинг асли қалбларда бўлар экан, бас, унинг ҳақиқатидан Аллоҳ азза ва жаллагина хабардор бўлади. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: «Аллоҳ сурат ва молларингизга қараймайди. Балки қалб ва амалларингизга қарайди». Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилдилар. Бошқа ривоятда эса: «Аллоҳ жасад ва суратларингизга қарамайди» (Икки ривоятни ҳам Муслим (2564) рақам остида ривоят қилди). Шу дамда чиройли сурат, дунёда мол, обрў ва бошлиқлиги бўлганларнинг кўпини қалбида тақво хароб бўлади. Булардан бирор нарсага эга бўлмаган кишининг қалби эса тақвога тўла бўлади. Натижада Аллоҳ азза ва жалланинг наздида энг мукаррам бўлади. Балки аксар ҳолатда шундай рўй беради» (Ибн Ражаб «Жомеъул Уълум вал Ҳикам» (35-ҳадис, (626)).
Тақвонинг муттақинлар дунё ва охиратда эришадиган кўплаб фойда ва самаралари бор. Дунёдаги самараларидан:
Фойдали илмни ҳосил бўлиши. Аллоҳ таоло деди: «Аллоҳдан қўрқингиз! Аллоҳ сизларга (ҳақ-ҳидоят йўлини) билдиради» (Бақара: 282). Субҳанаҳу деди: «Агар Аллоҳдан қўрқсангизлар, сизлар учун ҳақ билан ноҳақни ажратадиган ҳидоят ато қилур» (Анфол: 29).
Имтиҳонлардан (омон) чиқиш ҳамда банда ўзи ўйламаган томондан пок ризқ ҳосил бўлиши. Аллоҳ таоло деди: «Ким Аллоҳдан қўрқса, У зот унинг учун (барча ғам-кулфатлардан) чиқар йўлни (пайдо) қилур. Ва уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантирур» (Талоқ: 2-3).
Улар Аллоҳнинг муҳаббати, У Зот улар билан бирга бўлиши ва мағфиратига эришадилар. Шу билан улар бахт ва нажотни қўлга киритадилар. Аллоҳ таоло деди: «Албатта, Аллоҳ тақво қилгувчи зотларни севар» (Тавба: 4). Субҳанаҳу деди: «Билингларки, Аллоҳ Ўзидан қўрқувчилар билан биргадир» (Бақара: 194). Аллоҳ азза ва жалла деди: «Ва Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ мағфиратли, меҳрибондир» (Анфол: 69). Аллоҳ таоло деди: «Ва Аллоҳдан қўрқинг! Шояд нажот топсангиз» (Бақара: 189).
Тақвонинг охиратдаги самараларига келсак, улар кўп ва турличадир:
Наъим жаннати ила бахтга эришиш. Улар учун юқори даража ва мақтовга сазовор оқибат ҳосил бўлиши. Аллоҳ таоло деди: «Албатта тақводор зотлар учун Раббилари ҳузурида ноз-неъмат боғлари бордир» (Қалам: 34). Субҳанаҳу деди:«Ҳолбуки, қиёмат кунида тақводор кишилар улардан баланддир» (Бақара: 212). Субҳанаҳу деди: «Оқибат-натижа эса тақводорларники (Аллоҳдан қўрққанларники) бўлур» (Аъроф: 128).
Тақвонинг энг улкан самараси қиёмат куни Аллоҳ билан учрашиш ва уни кўришликдир. Аллоҳ таоло деди: «Албатта тақводор зотлар жаннатларда ва дарёлар (усти)да Қодир Подшоҳ ҳузуридаги рози бўлинган ўринда бўлурлар» (Қамар: 54-55).
Ушбу улкан мавсум ва улуғ ойда эканмиз буюк арш Рабби Саховатли Зотдан қалбларимизни иймон зийнати билан зийнатлашини ҳамда уни биз учун бу дунё ва Унга йўлиқадиган кунимизда озуқа қилишлигини сўраймиз.

Меҳмон 03-14-2013, 07:03 PM
assalamu a`laykum va rohmatullohi va barokatuh

xozirgi paytda ba`zi bir muslima opa-singillarimizda kuzatilayotgan xolat - burniga zirak taqishlik

bu ishni Islomda hukmi nima?
bu haqda ulamolarni biror qovli mavjudmi?
bu ishni joiz diyishlik to`g`rimi?
Pages (290):    1 159 160 161 162 163 290   
Welcome, Guest
You have to register before you can post on our site.
Lost Password?
Remember me?
 
Members: 2,559
Latest member: Scrap aluminium upgrades
Forum threads: 2,896
Forum posts: 8,180
There are currently 13 online users. 1 Member(s) | 8 Guest(s)
Applebot, Bing, Google, Yandex, GavinRet
Latest Threads
Абдуллоҳ Бухорий (Мирзағо...
Forum: Жарҳ ва таъдил
Last Post: encounc, 07-17-2024, 04:57 AM
Replies: 24 - Views: 67,862
Танишув сайтларидан умр й...
Forum: Оила
Last Post: encounc, 06-30-2024, 09:22 AM
Replies: 4 - Views: 37,251
Рўзадор аёл шом азонидан ...
Forum: Рўза
Last Post: Муслим, 04-29-2020, 09:23 AM
Replies: 0 - Views: 557
Ақида ва рўза (Аҳмад ибн ...
Forum: Рўза
Last Post: Муслим, 04-28-2020, 09:30 AM
Replies: 0 - Views: 784
Коронавирус
Forum: Муносабат
Last Post: Муслим, 04-14-2020, 12:44 PM
Replies: 8 - Views: 1,497
Шаъбон ойи ўртасини нишон...
Forum: Бидъат
Last Post: Муслим, 04-14-2020, 12:42 PM
Replies: 6 - Views: 15,569
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.