Меҳмон   03-22-2013, 09:52 AM
#1
assalamu a`laykum va rohmatullohi va barokatuhu

savol: kofir bilan mushrikni farqi nima?
ya`ni bilamizki, kofir odam kufr ishini qigan kishi, mushrik esa Allohga sherik isbot qigan ''kishi''. mushrik ''odam'' hich qachon jannatga kirmasligini va uni kechirmasligini Alloh ta`alo Qur`onda etgan, illo tavba tavba qilmasa. lekin kofirchi...? inson kofir bo`sayam mushrik bo`masligi mumkinku?
masalan: qaysidir kofir namoz o`qimasa, uni farzligini inkor qisa-yu, lekin Allohga shirk keltirmasa...
savolimi asosiy mazmuni, kofir bilan mushrikki jahannamda qolishi haqida!
mushrik illo tavba qimasa, jahannamda abadiy qolishligi, undan chiqmasligi, unda o`lmasligi va jannatga abadan kirmasligi aniq.
kofir kishiniyam jahannamga tushushligi tayin, lekin u shirk keltirmagan bo`sachi?
uniyam gunohlari kechirilishi mumkinmi? jannatga kirishi mumkinmi? agar ''xa'' bo`sa, Alloh qiyomat kuni uni gunohlarini kechirib, loyiq azobni bermastan, rahmati bilab kechirib, mag`firat qilishligiyam mumkinmi? savol Allohga ishonganu, lekin kofir bo`gan kishi haqida!

ibn usaymin bitta darslarida ''kofir digani mushrik diganimas, kishi kofir bo`sayam, mushrik bo`masligi mumkin. uni farqi bor'' diganiydila.

javob kengro, aniqro, qisqa va mujmal bo`pqomasligini so`rardim.

Alloh yubarik fiykum!!!
mutaallim   04-18-2013, 01:16 AM
#2
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир.
Куфр – ҳақни инкор этиш ва уни яшириш. Луғатда куфрнинг асли: пинҳон тутиш-(ёпиш, яшириш). Ширкка келсак, у ибодатни Аллоҳ таолодан ўзгасига сарф этиш.
Куфр гоҳида инкор қилиш ва ёлғонга чиқариш билан бўлади. Мушрик эса Аллоҳ таолога иймон келтирган. Ана шу мушрик ва кофирнинг фарқидир.
Гоҳида ҳар икки лафз бошқа маънода келиб, куфр ширк маъносида ва ширк куфр маъносида қўлланади.
Нававий роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Ширк ва куфр гоҳида бир маънода қўлланиб, у Аллоҳ таолога куфр келтиришлик бўлади. Гоҳида эса иккисининг ўртаси ажратилиб, ширк Қурайш кофирлари каби Аллоҳ таолони эътироф этишликлари билан бирга бут ва улардан бошқа махлуқотларга ибодат қилиш билан ширк келтиришга хос бўлади. Шунда куфр ширкдан умумийроқ бўлади”. (“Шарҳ Соҳиҳ Муслим” (2/71)).

Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ

Куфр ва ширк ўртасидаги фарқ

Савол: Риёздан синглимиз Н.С.А ўз саволида шундай дейди: куфр ва ширк ўртасидаги фарқ нима? Бизга фатво бериш билан ажрга сазовор бўлинг!
Жавоб: Куфр ҳақни инкор қилиш ва уни яширишдир. Намоз, закот, Рамазон рўзаси, қодир бўла туриб ҳаж қилишлик ёки ота-онага яхшилик қилишни вожиб эканини инкор қилган кимса каби. Ва зино, маст қилувчи ичимлик ичиш, ота-онага оқ бўлиш ёки шунга ўхшашларнинг ҳаром эканини инкор қилган кимса каби. Ширкка келсак, у баъзи ибодатларни Аллоҳдан ўзгасига сарф этишликдир. Ўлик, ғойиб, жин, санам ёки юлдуз ва шунга ўхшашлардан ўтиниб мадад сўрайдиган кимса каби. Ёки уларга жонлиқ сўядиган ёҳуд назр атайдиган кимса каби. Кофир ҳақида у мушрикдир ва мушрик ҳақида у кофирдир деб айтилади. Аллоҳ азза ва жалла айтганидек: “Ким ўзи учун ҳеч қандай ҳужжат бўлмаган ҳолда Аллоҳ билан бирга бошқа бирон “ҳақ” илоҳга илтижо қилса, бас унинг ҳисоб-китоби Парвардигорининг ҳузурида бўлур. Албатта кофир бўлган кимсалар нажот топмаслар”. (Мўминун: 117). Субҳанаҳу шундай деди: “«Аллоҳ - Масиҳ бинни Марямдир», деган кимсалар аниқ кофир бўлдилар. Ҳолбуки, Масиҳ: «Эй Бани Исроил, Парвардигорим ва Парвардигорингиз бўлмиш Аллоҳга бандалик қилингиз!» — демишдир. Албатта кимда-ким Аллоҳга ширк келтирса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур ва борар жойи дўзах бўлур”. (Моида: 72). Жалла ва аъла Фотир сурасида деди: “Ана шу Аллоҳ сизларнинг Парвардигорингиздирки, (барча оламларга) подшоҳлик ёлғиз Уникидир. (Эй мушриклар), сизлар У зотни қўйиб илтижо қилаётган бутларингиз эса пўстлоқча нарсага ҳам эга эмасдирлар. Агар сизлар уларни чорласангизлар, дуоларингизни эшитмаслар. Агар эшитсалар-да, сизларга жавоб қила олмаслар ва қиёмат кунида уларни (Аллоҳга) шерик қилиб олганларингизни инкор қилурлар. (Эй Муҳаммад, дунё-ю, охират ҳақида ҳеч ким) сизга хабардор зот (яъни Аллоҳ) каби хабар бера олмас”. (Фотир: 13-14). У Зот Аллоҳдан ўзгасига қилган дуоларини ушбу сурада ширк деб, Мўминун сурасида эса куфр деб атади.
Субҳанаҳу Тавба сурасида шундай деди: “Улар Аллоҳнинг нурини (яъни, исломни) оғизлари (яъни, беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўладилар. Аллоҳ эса, гарчи (кофирлар) хохламаслар-да, фақат Ўз нурини тўла (яъни, ҳар тарафга) ёйишни истайди. У (Аллоҳ) Ўз пайғамбарини ҳидоят ва ҳақ дин билан — гарчи мушриклар хохламасалар-да — барча динларга ғолиб қилиш учун юборган зотдир”. (Тавба: 32-33). У Зот Унга кофир бўлганларни кофир ва мушриклар деб номлади. Бу эса кофир мушрик деб, мушрик эса кофир деб аталишига далолат қилади. Бу борада оят ва ҳадислар кўпдир. Ана шулардан пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовллари: “Киши билан ширк ва куфр ораси намозни тарк этишликдир”. (Муслим (117)). Муслим ўз саҳиҳларида Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилдилар. Ва у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовллари: “Улар билан бизнинг ўртамиздаги аҳд намоздир. Бас, кимда-ким уни тарк этса, дарҳақиқат, куфр келтирибди”. (Имом Аҳмад (21859), Термизий (2545), Насоий (459)). Имом Аҳмад, Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можжа саҳиҳ иснод ила Бурайда ибн Ҳусойб розияллоҳу анҳудан ривоят қилишди. Аллоҳ тавфиқ берувчидир.
“Аробийя” ойномаси томонидан тақдим этилган саволлар зимнидан – Турли фатво ва мақолалар тўплами, тўққизинчи жузъ.
Манба: http://www.binbaz.org.sa/mat/2069

Шайх Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Аллоҳдан ўзгасига комил ибодат ила ибодат қилишлик ширкдандир. Батаҳқиқ, у ширк ва куфр деб аталади. Кимда-ким Аллоҳдан тўла юз ўгирса ва ибодатини дарахт, тош, санам, жин ёки авлиёлар деб аташадиган баъзи ўликлар каби Аллоҳдан ўзгасига қилиб, уларга сиғиниб, намоз ўқиса ёки улар учун рўза тутса ва Аллоҳни батамом унутса, бу куфрнинг энг улкани ва ширкнинг энг оғиридир. Аллоҳдан офият сўраймиз. Аллоҳнинг борлигини инкор қилиб, илоҳ йўқ, ҳаёт моддадир дейдиган кимса ҳам худди шундай. Аллоҳнинг борлигини инкор қилувчи коммунист ва мулҳидлар каби. Улар одамларнинг энг кофири, энг йўлдан озгани ҳамда ширк ва залолатда энг улканларидир. Аллоҳдан офият сўраймиз. Айтмоқчи бўлганим шуки, шу ва шунга ўхшаш эътиқодларнинг бари Аллоҳ азза ва жаллага ширк ва куфр келтиришлик деб аталади. Дарҳақиқат айрим кимсалар билимсизлиги сабабли хатога йўл қўйиб, ўликларга дуо қилиш ва улардан ўтиниб мадад сўрашни васила деб атайди. Ва уни жоиз деб ўйлайди. Бу улкан хатодир. Чунки бу амал Аллоҳга ширк келтиришнинг энг улкани. Гарчи жоҳил ва мушриклар уни васила деб атасаларда. У Аллоҳ мазаммат қилиб, айблаган ҳамда уни инкор қилиб, ундан ҳазир бўлишга чақириш учун элчиларини жўнатган ва китобларини нозил қилган мушрикларнинг динидир”. Сўзлари тугади.
Турли фатво ва мақолалар тўплами, тўққизинчи жузъдан қисқартирилган ҳолда олинди.
Манба: http://binbaz.org.sa/mat/28
Юқоридаги ҳужжатлардан шу хулосани қилса бўладики, катта куфр ва катта ширкдан тавба қилмай вафот этган кимса жаҳаннамда абадий қолади.
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.