Admin 09-28-2014, 12:00 PM
Агар таҳорати бузилгани ҳақида шубҳаланса

71- وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  قَالَ: قَالَ رَسُولُ اَللَّهِ  إِذَا وَجَدَ أَحَدُكُمْ فِي بَطْنِهِ شَيْئًا, فَأَشْكَلَ عَلَيْهِ: أَخَرَجَ مِنْهُ شَيْءٌ, أَمْ لَا? فَلَا يَخْرُجَنَّ مِنْ اَلْمَسْجِدِ حَتَّى يَسْمَعَ صَوْتًا, أَوْ يَجِدَ رِيحًا أَخْرَجَهُ مُسْلِم .

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтди: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Агар сизлардан бирингиз қорнида безовталик сезса ва ел чиққани ҳақида шубҳаланса, (ел) овозини эшитмагунича ёки ел ҳидини сезмагунича масжиддан чиқмасин”. Муслим ривояти.
Яъни, инсон баъзан қорнида ғуриллашни, ёки қорни ҳаво билан тўлишини ва шунга ўхшаш нарсаларни сезиб ундан бирон нарса чиқдими, йўқми, деб иккиланиб қолади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳукмни баён қилиб бердилар: у таҳоратли бўлиб қолаверади ва овозни эшитмагунича ёки ҳидни сезмагунича масжиддан чиқмайди. Бу ҳадис собит бўлган нарса устига (ҳукм) қуриш ҳақидаги катта асосдир. Асл илгариги ҳолатда қолишдир. Бу қоидадан уламолар таҳорат, намоз, рўза, закот, ҳаж, савдо ва фиқҳнинг барча бобларида кўп масалалар олишган. Бу – асл олдинги ҳолда қолишдир. Агар сен асл кўтарилдими (йўқолдими), деб иккилансанг, сен ўша аслга суян ва ҳеч нарса ҳосил бўлмади, (деб ҳисоблайвер). Биринчидан, биз ушбу ҳадис далолат қиладиган нарсадан бошлаймиз. Агар инсон ундан ел чиққанига иккиланса, бунга эътибор бермасин: то таҳорати кетганини аниқ билмагунича намозини давом этаверсин, Қуръон ўқийверсин ва таҳоратли киши қиладиган барча ишларни қилаверсин. Чунки асл таҳоратнинг қолишидир. Мана шунга ўхшаб шайтон кўп ҳолда олатдан бирон нарса чиқдими, деган васвасани келтиради. Баъзи инсонлар олатининг учида совуқлик сезади ва ундан бирон нарса чиқди, деб гумон қилади. Бунга эътибор бермаслик, бундан фикрини чалғитиш керак ва бирон нарса чиқдими, деб излаш керак эмас. Чунки баъзи инсонлар шундай совуқлик сезишса, авратини очиб бирон нарса чиқдими, деб қарай бошлайди. Бу эса хато ва Росул соллаллоҳу алайҳи васаллам огоҳлантирган чуқур кетишга киради. У зот: “Чуқур кетувчилар ҳалок бўлди”, дедилар. Уламолар, Аллоҳ уларни Ўз раҳматига олсин, уларнинг бошида имом Аҳмад ибн Ҳанбал, айтадики, бундан фикрни чалғитади ва унга эътибор бермайди. Ҳатто баъзи уламолар айтадики, шалвар ёки изорига сув сепади, шайтон уни чалғитмаслиги учун (Таржимон изоҳи: бу ҳақда ҳадис ҳам келган). Шунингдек, агар инсоннинг таҳорати кетса ва намоз вақти кирганида таҳорат олдими, йўқми, деб иккиланса, биз айтамизки: “Сен таҳорат олмадинг”, чунки асл таҳоратнинг йўқлигидир. Яна агар инсон намозини ўқиб бўлганидан сўнг тўрт, ёки беш, ёки уч ракаат ўқидими, деган ёки шунга ўхшаш иккиланишга борса, бунга қарамасин ва эътибор бермасин. Шунингдек, агар инсон тавоф қилиб бўлганидан сўнг етти марта тавоф қилдими, деган шубҳага борса, бунга аҳамият бермасин. Шунингдек, агар инсон (Сафо ва Марва орасида) саъй (тез юриш) қилиб бўлганидан сўнг етти ёки ундан кам марта саъй қилгани ҳақида иккиланса, унга аҳамият бермасин. Яна агар инсон мана бу нарсани фалончига сотдими ёки йўқми, деб иккиланса, бунга эътибор бермасин. Шунингдек, агар аёлини талоқ қилдими йўқми, деб иккиланса, талоқ қилмаган бўлади. Яна агар бир ишни қилмоқчи бўлиб, кейин иккиланиб: “Мен бу ишни қилмасликка қасам ичганман, деб қўрқаман”, деса, бунга эътибор бермасин. Муҳими шуки, ушбу ҳадис фиқҳнинг барча бобларини ўз ичига оладиган улкан бир қоидага далолат қилади: асл илгариги ҳолатда қолишдир. Шунингдек, агар киши бирон бир ишни қилса ва буни рўзасини бузади, деб гумон қилса-ю, аниқ ишонч ҳосил қилмаса, биз айтамизки: “Асл илгариги ҳолатда қолишдир” (яъни, рўзаси бузилмаганлигидир). Шунингдек, агар бирон нарса таҳоратни бузадими, йўқми, деган шак бўлса, масалан, аёлни ушлаш таҳоратни бузадими, йўқми, биз айтамизки: “Бу таҳоратни бузмайди”, модомики, сенда бу ҳақда аниқ ишонч бўлмаса. Бу жуда улкан қоидадир. Бу ҳадиснинг ушбу улкан қоидадан сўнг бўлган фойдаларидан бири яна ел таҳоратни бузувчи нарса эканлигидир. Чунки у зот: “То овозни эшитмагунича ёки елнинг (ҳидини) сезмагунича”, дедилар. Фойдалардан бири – овозга асосан амал қилишдир. Лекин бу эшитиш аниқ бўлиши лозим. Гумонли бўлса, унга эътибор берилмайди. Агар фараз қилсакки, инсон ҳид ҳам сезмайди, овозни ҳам эшитмайди, унда айтамизки: “Қайси йўл билан (ел чиққанини) аниқ билса, шу билан амал қилади”. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни (овоз ва ел ҳидини) фақат мисол учун зикр қилдилар. Бундан мурод аниқ илм ҳосил бўлмагунича намозини тўхтатмасликдир. Аллоҳ тўғри йўлга бошлагувчидир.
Саволга жавоб: агар инсон таҳорати кетганидан сўнг таҳорат олганлигида (намоз ичида) иккиланса, намозини тўхтатсин, гарчи имом бўлса ҳам ва уларга ўша жамоатдан бошқа бировни имом қилиб қўйсин.

mktb.27 09-26-2014, 06:57 PM
Ассаламу алайкум варохматуллох.
Сизлардан бир мас'ала хакида сурамокчи эдим.
Угилбола хали уйланмаган булса, у фарзанди бор айолга уйланса буладими ва бу никох икки тамон валийларидан яширин булса-чи? Албатта куп вакт эмас 1 2 йил.
бу саволимга оят ва хадисдан жавоб булса нур устига ало нур буларди.
Жавоб учун олдиндан рахмат. Аллох чиройли мукофотласин!
Admin 09-25-2014, 11:53 AM
Дилмурод Абу Муҳаммад

Манҳажга оид турли мавзулар

Синовга учраган мусулмонларга насиҳат


[audio]https://tavhid.com/downloads/maruza/dilmurod/manhaj/manhaj-turli/sinovga_uchragan_musulmonlarga_nasihat.mp3[/audio]

Юклаб олиш
mutaallim 09-24-2014, 02:03 PM
Ақида ва манҳаж ўртасида фарқ борми?

Фазилатли шайх Абдуллоҳ ибн Абдурраҳим ал-Бухорий ҳафизаҳуллоҳ

Савол: Манҳаж ақида остига дохил бўладими ёки ақида манҳаж остига дохил бўладими? Ёҳуд у иккиси ажралган-(алоҳида)ми?
Жавоб: Бунга ҳам бир неча бор жавоб берганмиз. Мен сенга қисқача айтаман: Сен мусулмон, тўғри йўлдаги суннийсан. Шундай деб айтасанми? “Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ” деб гувоҳлик берасан ва унинг талабларини адо этасан. “Муҳаммад Аллоҳнинг Расули” (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) деб гувоҳлик берасан ва ушбу гувоҳлик талабини бажарасан. Эътиқод саҳиҳ экани манҳажнинг саҳиҳ эканини талаб этади. Мен ақидада салафий, манҳажда эса ихвоний демайсан. Ақидадаги салафийлик соф йўл, ақидадаги салафийлик. Бу нимаси ахир? Бу, икки зид нарсани жамлашликдир. Ўтган саволда баъзилари: у ихвонга энг яқин салафий, деди. У фалончига энг яқин салафий! Кимга (энг яқин) билмайман. Ақида саҳиҳ экани манҳаж ҳам саҳиҳ эканини таъкидан, мажбуран ва очиқ талаб этади. Имом Ҳасан ал-Басрий раҳимаҳуллоҳ айтганларидек: “Тонг отиб, кеч кирганда ҳам сен уларнинг манҳажлари асосидадирсан”.
Меҳмон 09-22-2014, 10:29 PM
Савол: «Бир кишининг (никоҳи)да аёли бўлиб, уни талоқ қилса, иддасидан кейин уни синглиси (ёки опасига) никоҳланишлиги мумкинми? Агар у (аёли) ўлса, ўша заҳоти уни синглисига (ёки опасига) уйланса бўладими? (Жавобингиз билан) бизни фойдалнтирсангиз, Аллоҳ сизга фойда берсин».

Жавоб: «Агар киши аёлини талоқ қилса, агар рожьия (уч талоқ олмаган) аёл бўлса, иддани тугамагунича у (аёлининг) синглисига (ёки опасига), аммасига, холасинига уйлана олмайди. Бу мусулмонларнинг ижмоьсидир. Чунки рожьийя (қайтадан) хотин бўла (олади). Аммо талоқ боин бўлса, мисол учун: охирги бўлган учинчи талоқ бўлса ёки моли(ни қайтаришлиги) билан талоқ қилинган махлуьа (маҳрини қайтариш эвазига талоқ қилинадиган) аёл бўлса, бунда ихтилоф бордир. Лекин энг тўғрироғи: у (эри) уни синглисига (ёки опасига) ёки синглисининг (ёки опаси)нинг қизига ёки акасининг (ёки укасининг) қизига иддани тугаганидан кейингина уйлана олади. Агар у (аёли) ўлса шу вақтнинг ўзида, (ҳатто) ўлимидан бир-икки кундан кейин ҳам унинг синглисига (ёки опасига) ёки аммасига ёки холасига уйланишлигида ёмонлик йўқдир. Чунки никоҳ ўлим туфайли ниҳоясига етди. Бу ҳолатда хотин вафот этганида уни синглига (ёки опасига) ёки аммасига ёки холасига шу вақтнинг ўзида уйланишлигида ҳараж-танглик йўқдир.

«Фатава ибни Баз», «Никоҳ ва талоқ» боби 162/1.
Меҳмон 09-22-2014, 10:20 PM
Савол: «Бу хат Арбиъийял Қосиймлик Абдуллоҳ Сулаймон ал-Бозиъий исмли савол берувчидан йўлланган бўлиб, у айтадики: «Баъзи имомлар шом, ундан ташқари ҳуфтон ва бомдод каби жаҳрий намозларда «Фотиҳа» сурасидан кейин, ундан кейинги сурада тезлашиб кетадилар. Иқтидо қилувчиларга «Фотиҳа» сурасини ўқиб олишга фурсат қолдирмайдилар. Мана шундай қилаётган имомларга нимани насиҳат қиласиз. Ҳамда иқтидо қилувчилар аввалги икки ракатда «Фотиҳа»ни ўқимаса нима бўлади?».

Жавоб: «Шу ишни қилаётган, «Фотиҳа» ва ундан кейинги сура қироати орасида сукут қилмаётган имомлар, бу иш улардан жоҳиллик билан ёки билиб туриб содир бўлаётган бўлишлиги мумкин. Улар буни билиб туриб қилишади. Чунки Самранинг ҳадиси икки сактани (сукут қилинадиган ўринни) собит қилади. У иккисидан бири «Фотиҳа»ни ўқиб бўлгандан кейин. (Аммо) уламолар унинг саҳиҳлиги борасида ихтилофлашдилар. Улардан баъзилари уни саҳиҳ деган раъйда бўлиб, унга амал қилганлари ҳам бўлди. (Ўша уламолар) айтишдики: «Фотиҳа»ни ўқиб бўлганидан кейин имомга (бироз) жим туришлиги машруъдир». Ҳамда сактани эркин (равишда) қилишлик ворид бўлган ва у баъзи фуқаҳолар иқтидо қилувчига «Фотиҳа»ни қанча миқдорда қироат қилишликни белгилаб бергани каби белгиланмаган. У сакта - (ўқилинишлиги) фарз бўлган ва нафл бўлган қироатни орасини ажратишлик учун мутлақо-умумийдир. Баъзи уламолар эса ҳадисни саҳиҳ деб топмадилар ва «Фотиҳа»ни ўзидан кейинги сура билан (тўхтамай) улаб кетишлик керак деган раъйга бордилар. Бирортамизга (масалага) назар ташлаб, ижтиҳод қилиб, (кучлироқ қовлни) билганидан кейин, унга («Фотиҳа»дан кейин тўхтамай, дарров кейинги сурани улаб кетишликни) ихриёр қилган кишини ҳажр-тарк қилишлиги мумкин эмас. Аммо биз (келтирган) ҳадис(имизни) ҳужжат-далил деб биламиз. Уни Ҳофиз ибн Ҳажар «Фатҳул борий»да исботлаб берганлар. Айтдиларки: «Мана шу жим туриб сукут қилишлик Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган бўлиб, у имомга тегишлидир. Аммо иқтидо қилувчи эса Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Уммул Қуръон»ни (яъни «Фотиҳа» сурасини) ўқимаган кишининг намози йўқдир», деган сўзларини умумий деб ихтиёр қилганимизга мувофиқ, имом («Фотиҳа»ни) қироат қилаётган бўлса, у ҳам «Фотиҳа»ни қироат қилади». Ушбу ҳадис икки «Саҳиҳ»да ва ундан бошқасида собит бўлган. Убода ибн Сомитнинг ҳадиси эса «Сунан»да: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам субҳ (бомдод) намозини улар (саҳобалар) билан ўқиб, ўгирилдилар ва «Имомингизни ортида туриб ҳам қироат қиляпсизларми?», дедилар. Улар: «Ха», дейишди. У киши: «Ундай қилманглар. Фақатгина «Уммул Қуръон»ни (яьни «Фотиҳа» сурасинигина ўқинглар). Уни ўқимаган кишининг намози йўқдир», дедилар. Бундан иқтидо қилувчи ҳатто жаҳрий намозда ҳам қироат қилишлиги зоҳир бўлиб турибди. Чунки у субҳ (бомдод) намози - жаҳрий намоздир. Бу ҳадис имом қироат қилаётган бўлса-да, у (муқтадий) қироат қилишлигига очиқ намоён бўлади. Ишора қилиб ўтганимиз олдинги ҳадис эса уни умумийлигига гувоҳлик беради. Шунинг учун муқтадийга деймизки: «Фотиҳа»ни ўқи! Имом ундан («Фотиҳа»дан) кейинги сурани бошлагунича уни тугатсанг, шунисини (қил). Имом у («Фотиҳа»дан) кейинги сурани, сен фотиҳани тугатгунингча (бошлаб) кетса, уни ўзинг тугатиб олгунингача давом этиб (ўқийвер)».

Манба: Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳнинг «Мажмуъул фатово»лари (1717/1).
Меҳмон 09-22-2014, 10:13 PM
Савол: «Савол берувчи дейдики: «Фалакиётшунослар (астраномиклар) айтганидек, ерни қуёш атрофида айланиши куфрий эьтиқоддан деб қараладими?».

Убайд бин Абдуллоҳ ал-Жобирий ҳафизаҳуллоҳ жавоб берадилар: «Мен бунга Қурьон ва Суннат далолат қилган нарсани айтаман: Айланишлик қуёшга хос бўлиб, у (ер атрофида) айланиб юради ва ер (қўзғалмай) собит туради. Ерни (қўзғалмай) собит туриб, қуёш эса (унинг атрофида) юриб ҳаракатланишлигига, Мусо ва Ҳорун алайҳимас саломнинг халифаси Юшаь бин Нун соллаллоҳу алайҳи ва салламдан (ворид бўлган) саҳиҳ ҳадис бўлиб, у икковидан сўнг унга набийлик меьрос қолади. У Байтул Мақдисдан келар экан, қуёш ғарбга оғиб (кеч тушиб) қолади. У (қуёшга қараб):
ﺇِﻧَّﻚِ ﻣَﺄْﻣُﻮﺭَﺓٌ ﻭَﺃَﻧَﺎ ﻣَﺄْﻣُﻮﺭ
ٌ ﺍﻟﻠَّﻬُﻢَّ ﺍﺣْﺒِﺴْﻬَﺎ ﻋَﻠَﻴْﻨَﺎ
ﻓَﺤُﺒِﺴَﺖْ ﺣَﺘَّﻰ ﻓَﺘَﺢَ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪ
«Сен (ўз жараёнингда айланишга) маьмур қилингансан ва мен ҳам маьмур қилинганман. Аллоҳим уни биз учун ушлаб тур (яьни қуёш ботиб қолмасин)!», дейди. У (қуёш) Аллоҳ унга фатҳ қилгунича ушлаб турилди».
Агарда ер (қуёш атрофида) айланадиган бўлса, ушбу хитоб ҳалиги набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга қуёшдан у (ер) учун қилинган бўларди. Набийлар - (сўзларида) хатодан холи қилинган зотлардир. Бунинг маьноси шуки, қуёш (бир ерда) собит туради деган сўз - Қурьон ва Суннатни ёлғонга чиқариш ҳамда куфрий назариядир. Фалакиётшунос (астраномиклар)ларнинг аксарлари эса жоҳиллардир. Ха (шундай)».

Манба: http://ar.miraath.net/fatwah/5091
Меҳмон 09-22-2014, 10:05 PM
Савол: «Фазилатли Шайх! Аллоҳ устингиздан яхшиликлар ёғдирсин! Бу савол йўлловчи яманлик Абу Абдуллоҳ (саволида) айтади: «Тўйнинг биринчи кечаси (гўшангага) киришда, сен келинчагинг билан биргаликда икки ракьат (нафл) намоз ўқийсан. Бу Аллоҳ таьалога (сизларни қовуштиргани учун) шукр қилишликдир», (деган гап) суннатданми? Далили билан (жавоб берсангиз)!».

Жавоб: «Киши аҳли-аёли ҳузурига кирган биринчи кеча улар билан жамоат бўлиб (шукрона) намоз ўқишлигига суннатдан бирор бир далил билмайман».

Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳнинг «Мажмуьул фатово»лари, «Никоҳ» бобидан 504-фатво.
rinat80_09 09-20-2014, 10:00 PM
Ассаламу алейкум ва рахматуллохи ва баракатух!

1) Хажга кетаётган киши кетишидан 1-2 кун олдин кушниларни ва танишларни уйига чакириб дастурхон ёзиб ош пишириб эхсон килиши шариатимизда бор ми? ёки бидъат амал ми?

2) Хажга кетаётган кишига юртида колганлар "бизнинг номимиздан Расулуллох саллоллоху алайхи васаллам га Салом ва саловат айтиб куйинг" деб кучоклаб хайирлашиб куйиш шариатда бор ми?

3) Уша хажга кетаётган кишига эхсонга борганлар чунтакларига пул солиб кетишиябди ёки уша пулни менинг номимдан Маккага боргандан кейин эхсон килинг деган маънода баъзилари бошка манода Валлоху алъам! бу ишга асос бор ми?

Аллох рози булсин!
Admin 09-20-2014, 11:35 AM

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Чақимчи жаннатга кирмайди» (Муслим (105) ва Аҳмад (5/391)).
Pages (290):    1 92 93 94 95 96 290   
Welcome, Guest
You have to register before you can post on our site.
Lost Password?
Remember me?
 
Members: 2,534
Latest member: AngieShift
Forum threads: 2,896
Forum posts: 8,180
There are currently 9 online users. 0 Member(s) | 6 Guest(s)
Bing, Google, Yandex
Latest Threads
Абдуллоҳ Бухорий (Мирзағо...
Forum: Жарҳ ва таъдил
Last Post: encounc, 07-17-2024, 04:57 AM
Replies: 24 - Views: 67,860
Танишув сайтларидан умр й...
Forum: Оила
Last Post: encounc, 06-30-2024, 09:22 AM
Replies: 4 - Views: 37,250
Рўзадор аёл шом азонидан ...
Forum: Рўза
Last Post: Муслим, 04-29-2020, 09:23 AM
Replies: 0 - Views: 557
Ақида ва рўза (Аҳмад ибн ...
Forum: Рўза
Last Post: Муслим, 04-28-2020, 09:30 AM
Replies: 0 - Views: 784
Коронавирус
Forum: Муносабат
Last Post: Муслим, 04-14-2020, 12:44 PM
Replies: 8 - Views: 1,496
Шаъбон ойи ўртасини нишон...
Forum: Бидъат
Last Post: Муслим, 04-14-2020, 12:42 PM
Replies: 6 - Views: 15,568
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.