rinat80_09 10-13-2013, 11:44 AM
Ассаламу алейкум!

2) Тугишган Ака ва Укалар фарзандарини унаштирилди (Ака узининг кизини укасининг углига турмушга чикарди) бу халол ми? иккаласи Куда булди, ва уша икки ака сингилдан курилган оиланинг 3 чи фарзандни хотиннинг узидан катта тугишган акасига угил килиб беришмокчи? бунинг хукми нима булади?

Аллох рози булсин!
rinat80_09 10-09-2013, 11:36 PM
Ассаламу алейкум!
мана бу хадиснинг шархини келтириб берсангизлар, ва сахих ёки заифлигини хам, уламолар кандай тушунишган бу хадисни!

Анас разияллоху ъанхудан ривоят килинади:
Расулуллох соллаллоху ъалайхи ва саллам айтдилар: "Умматимнинг мисоли ёмгир мисоли кабидир. Унинг аввали хайрлими ёки охирими билиб булмайди".

Имомлар Термизий, Ахмад ва Абу Яъло ривоят килишган. Термизий хасан гариб деганлар.

Бу хадисни Табароний Абдуллох ибн Умар ва Абдуллох ибн Амрдан ривоят килган.

Аллох рози булсин!
abu mus'ab 10-08-2013, 09:21 PM
Italiyaning mashxur kappa brendidan foydalanishda ishkol yöqmi? Söraganim sababi, u brend emblemasida 2ta odamning surati bor! Lekin u odamlani yuzi chizilmagan.
Меҳмон 10-07-2013, 04:12 PM
Кофирлар сўзини нақл қилиш куфр эмас

Савол: Яна у айтадики, куфр (сўз)ни нақл қилувчи (яъни бировни гапини «фалончи бундоқ» деди деб айтувчи) кофир эмас», шу саҳиҳми ёки йўқми?
Жавоб: Агар буни ҳадис деб қасд қилган бўлса, бу ҳадис эмас. Агар аҳли илмнинг сўзи деб қасд қилган бўлса, бу тўғри. Куфр (сўз)ни нақл қилувчи кофир бўлмаслигининг маъноси, кофирларнинг гапларини айтиб берувчи инсон кофир бўлмаслигидир. Бу илм аҳлига маълум нарса, (соғлом) назарга нисбатан ҳам шундай. Агар сен фалончи «Аллоҳ учтани учинчиси» ёки шунга ўхшаш гап гапирди десанг, бу сендан бўлган куфр ҳисобланмайди. Чунки сен бошқа бировни сўзини айтяпсан.

Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин
«Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари

Манба: http://www.ibnothaimeen.com/all/noor/article_6370.shtml
abu mus'ab 10-06-2013, 12:33 PM
Assalamu alaykum. Köpin4a endi ilm olishni boshlagan birodarlarimizadan ibrohim adham haqida qissala ewitib qolamiz. U ibrohim adham kim bögan ? U hikoyalani dinda asosi bormi?
Admin 10-05-2013, 12:41 PM
«Саҳифамизда қолдирилган савол» Wrote:assalamu aleykum birodarlar sizlarga yozishimdan maqsad shuki men paynet soxasida ishlayman va honamda ucell kompaniyasini savdo belgisida rsmlari bor. ularni sim kartasini sotganim uchun reklamani honamda turishi kerak edi. shu honada biz namozlar uqib turamiz. albatta rasmga qarab emas balki umuman undan uzoqda va qiblamiz ham boshqa tomonda sharoitni shunga mos qilganmiz bizga yordam bersalariz shu honada uqilgan namozimiz namoz buladimi bizning yonimizda masjid ham yoq va uyimiz ham uzoqda.iltimos shunga sahih bilan jovob kutaman.
https://tavhid.com/mehmonxona#comment-2808
«Саҳифамизда қолдирилган савол» Wrote:Assalamu alaykum admin birodarlar surat bor honada namoz uqish haqidagi savolga javob yozilar iltimos.u honadagi suratlar katta va 3-4ta Tahminan razmeri(1.5m-1m ).shu birodarga men bu honada namoz uqib bulmaydi sababi Rosululloh Sallollohu Alayhi Vasallam surat bor honada farishta bulmaydi deb aytganlar dedim,boshqa dalil keltira olmadim.javobini kutyapmiz
https://tavhid.com/mehmonxona#comment-5184
Admin 10-05-2013, 11:27 AM
Назратуллоҳ Абу Марям

Ҳажарул асвадни ўпиш

[audio]http://tavhid.com/downloads/maruza/nazratulloh/fiqh/haj_va_umraga_oid_turli_mavzular/hajarul_asvadni_opish.mp3[/audio]
Юклаб олиш
Меҳмон 10-05-2013, 08:10 AM
Савол: Алқосимул бакирийядан бўлган бу мактуб сўровчиси С. А. дейдики, бир киши машина аварияси олдидан ўтаётганида, аварияда мусибатга учраганларнинг орасида аёллар бўлса, уларни қутқаришлик учун борса бўладими? Уларнинг маҳрами улар билан бирга бўлмаса, уларни машинадан (ушлаб, чиқариб олишлик учун) кўтаришлик жоизми? (Бундай холатда) нима қилишлик керак? Агар уларни ташлаб кетса, балки оғриқ зўрайиб кетар, ёки охири яхшик билан тугамас?!

Шайх жавоб берадилар: Биз деймизки, мусулмон киши муслим биродарини, уни ҳалок бўлишлигидан қўрқадиган холатда кўрса, уни қурқаришлик учун ҳар қандай восита билан шошилмоғи вожиб бўлади. Ҳаттоки у фарз бўлган рамазон ойи рўзасини тутувчи рўзадор холида бўлса-ю, у муслим биродарини ҳалок бўлишига қўрқадиган нарса бўлса ва уни қутқаришлик учун оғиз очишликга мажбур бўлса, у уни қутқаришлик учун оғзини очади. Ва мана шу (сен айтган холатинг) учун ҳам. Агар машина авариясидан ўтаётганингда, уларга талофат етишидан ёки зарарни янада зўрайиб кетишидан қўрқадиган ҳолатдаги одамларни кўрсанг, сенга қодир бўлганингча уларни қутқаришлигинг вожиб бўлади ва бу ҳолатда аёлларни, улар билан бирга маҳрамлари бўлмаса, (ушлаб) кўтаришликда ёмонлик йўқ. Чунки бу зарурат юзасидандир.

Ибн Уъсаймин роҳимаҳуллоҳ

Манба: http://www.ibnothaimeen.com/all/noor/article_4756.shtml
Abu Odil 10-05-2013, 03:00 AM
Assalamu alaykum va rahmatullohi va barakatuh.
Aziz birodarlar 05.10.2013 da saudiyalik fazilatli shayx Abdulloh Buxoriy Turkiyaga keladilar. To’liqroq ma’lumot uchun ushbu raqamga qo’ng’iroq qilishingiz mumkin: +905356002642
Pages (290):    1 134 135 136 137 138 290   
Welcome, Guest
You have to register before you can post on our site.
Lost Password?
Remember me?
 
Members: 2,550
Latest member: Dorisbug
Forum threads: 2,896
Forum posts: 8,180
There are currently 9 online users. 0 Member(s) | 6 Guest(s)
Bing, Google, Yandex
Latest Threads
Абдуллоҳ Бухорий (Мирзағо...
Forum: Жарҳ ва таъдил
Last Post: encounc, 07-17-2024, 04:57 AM
Replies: 24 - Views: 67,862
Танишув сайтларидан умр й...
Forum: Оила
Last Post: encounc, 06-30-2024, 09:22 AM
Replies: 4 - Views: 37,251
Рўзадор аёл шом азонидан ...
Forum: Рўза
Last Post: Муслим, 04-29-2020, 09:23 AM
Replies: 0 - Views: 557
Ақида ва рўза (Аҳмад ибн ...
Forum: Рўза
Last Post: Муслим, 04-28-2020, 09:30 AM
Replies: 0 - Views: 784
Коронавирус
Forum: Муносабат
Last Post: Муслим, 04-14-2020, 12:44 PM
Replies: 8 - Views: 1,497
Шаъбон ойи ўртасини нишон...
Forum: Бидъат
Last Post: Муслим, 04-14-2020, 12:42 PM
Replies: 6 - Views: 15,569
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.