Admin 11-01-2013, 09:57 PM
«Саҳифамизга келган савол» Wrote:Assalamu alayykum vr,vb sizdan iltimos ugay otani nomi bilan nikoh uqisa buladimi Aniqrogi mani ayolim nikoh paytda ugey otasini nomini aytiwdi lekin bir imomni darsligida mumkin emas deb ewitdm wunga nima qlelik oldindan raxmat

«Саҳифамизга келган савол» Wrote:Assalamu alaykum vr.vb mani savolim shu ediki nikohim uqilyotkan paytta ayolimi xozirgi o'gey otasini ismi bilan uqildi bunga sabab xichkim domlaga otasi o'geyligini etmadi (ugey otasi onasiga zulum berishi mumkin boganligi uchin ) shunga bizi nikoh xalolmi?
Муслим 11-01-2013, 04:02 PM
Ҳижрий йил охирини турли амаллар билан хослашлик

[audio]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/bidat/bidat_bayramlar/bidat_bayramlar_002_hijriy_yil_oxirini_turli_amallar_bilan_xoslashlik.mp3[/audio]

Савол: Фазилатли шайх, Аллоҳ сизни муваффақ қилсин. Савол берувчи айтадики: Бу ерда (ҳижрий) йил охирини насиҳат, мавъиза ёки дуо билан хослаётганлар бор. Мана иш тўғрими?
Жавоб: Йўқ, бу бидъат! Ҳижрий йил охирини табрик, ёки нишонлаш, ёки зикр, ёки дуо билан хослашлик жоиз эмас. Бу жоиз эмас. Салафлар бу (иш)ларни қилишмаган. Ҳа (шундай).

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон
http://www.sahab.net/forums/index.php?showtopic=133636
rinat80_09 10-31-2013, 10:37 PM
Ассаламу алейкум!

Ҳадисул Қудсийда Аллоҳ азза ва жалла шундай дейди: “Бандам менга, Мен унга фарз қилганларимдан кўра Менга севимлироқ бирор нарса билан қурбат ҳосил қилмайди. Бандам Менга мудом нафл ибодатлар билан қурбат ҳосил қилаверади, ҳатто Мен уни яхши кўраман. Агар уни яхши кўрсам эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли ва юрадиган оёғи бўламан. Агар Мендан сўраса, албатта, унга бераман. Агар Мендан паноҳ сўраса, албатта, унга паноҳ бераман”. (Бухорий (6502)

ушбу хадисни уламоларимиз кандай шархлашган, "Агар уни яхши кўрсам эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли ва юрадиган оёғи бўламан." шу жумлани кандай тушунамиз ?


Аллох рози булсин!
rinat80_09 10-26-2013, 09:02 PM
Ассаламу алейкум ва рахматуллохи ва баракатух!

1) Бир куни Расулуллох саллаллоху алайхи васаллам майитни кабрга куймокчи булиб турганда Сизлардан кайси бирингиз кеча аёли билан жимо килмаган, майитни уша куйсин деган маънода хадис бор ми? ва у сахих ми? Уша хадиснинг шархи керак булиб турибди

Аллох рози булсин!
Admin 10-26-2013, 10:47 AM
Дилмурод Абу Муҳаммад

Илм талаб қилишга оид турли мавзулар

Уламолар одамлар орасида маъруфдир

[mp3]https://tavhid.com/downloads/maruza/dilmurod/adab/ilm_talab_qilishga_oid_turli_mavzular/ulamolar_odamlar_orasida_marufdir.mp3[/mp3]

Юклаб олиш
rinat80_09 10-26-2013, 08:31 AM
Ассаламу алейкум!

ушбу хадислар сахих ми?

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бири ўз капасини билмасдан бир қабр устига қурди. Бирдан унинг ичида бир инсон «Табарокаллази биядиҳил Мулку»ни охиргача қироат қилди.
Бас, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, капамни қабр устига қурдим. Мен унинг қабр эканлигини билмас эдим. Бирдан унинг ичида бир инсон «Табарокаллази биядиҳил Мулку»ни охиргача қироат қилди», деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«У ман қилувчи ва нажот берувчидир, қабр азобидан нажот беради», дедилар.

Аллох рози булсин!
rinat80_09 10-26-2013, 07:45 AM
Ассаламу алейкуум ва рахматуллохи ва барокатух!

1) Келин куёв ЗАГСдан утганлиги бу никох урнига утади ми? шаръий никоҳ ўқитмасдан яшаса бўладими?

Аллох рози булсин!
abu mus'ab 10-26-2013, 06:50 AM
Assalamu alaykum! Najosat tekkan joyni aniq bilmasa usha joyda namoz öqisa böladimi? Masalan: kichkina jiyanim gilam ustiga bavl qilgan bölsaku ammo aniq qayerligini bilmasam, usha yerda namoz öqishim mumkinmi? Yana shunday savol kelib chiqvottiki agar najosat qurisa uni hukmi qanaqa böladi? Qurigan najas tekkan kiyimni yuvish kerakmi?
rinat80_09 10-23-2013, 09:36 PM
Ассаламу алейкум ва рахматуллохи ва баракатух!

1) бир киши масжидга келса Аср вактининг энг охирги вактларида (яъни Куёш ботишига 5-10 колиб турганда) ва Асрни укиб олса, кейин эса Шом вакти кирган, у киши эса шом нмаозини ёлгиз укиб булгандан кейин жамоат келиб колди улар азон айтиб такбир тушираябдилар, бу киши укиб куйган намози ботил булиб Шом намозини жамоат билан янгидан укйидими?

2) Асрдан кейин Шом намозига жуда якин колганда киши Шом вакти булди деб гумон килиб колиб ёлгиз узи укиб олса, кейин эса жамоат келиб колса, у кишининг намози нафл урнига утади ми? ва жамоат билан нафл намозга ният килиб имомга эргашиб укиб кетаверади ми?
abu Huzayfa 10-22-2013, 05:50 PM
Террорга қарши кураш - ҳақиқий жиҳоддир!
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ

Савол: Ҳурматли шайх, Аллоҳ сизларни муваффақ қилсин! Биз бир жамоа хавфсизлик ходимлари сиз ҳазратларига савол йўллаяпмиз. Бизга ушбу юртда тинчликни издан чиқариш ёки ҳукмдор тоатидан чиқишни истайдиганлар режаларини очиш топширилган. Дарҳақиқат, уларни кузатиш, изига тушиш ва уларга қарши курашиш жоиз эмаслиги ҳақидаги фатволарни эшитдик. Чунки улар мужоҳидлар эмиш. Ҳамда улар Ироқ каби бошқа юртларда мусулмонларга қарши курашаётган кофирларни чиқариб ташлашни хоҳлашармиш. Бу борадаги тўғри раъй нима? Аллоҳ сизларни муваффақ қилсин!

Жавоб: Аллоҳ сизларга мадад берсин! Сизлар жиҳоддасиз. Сизлар ушбу ишингиз билан жиҳоддасиз. Чунки сизлар бу билан ботил аҳлини тўсиш, тинчлик, жон, номус ва мол-мулкни сақлаш ҳамда мусулмонларнинг ҳукмдорига бўйинсунишни хоҳлаяпсизлар. Бас, сизлар жиҳоддасиз. Аллоҳ сизларга кўмак берсин. Сизларга мужоҳидларнинг ажри ёзилади. Сизларнинг бу ишингиз жуда буюк иш. Сизларда (бу борада) шак-шубҳа бўлмасин.
Бу жиҳод деб фатво бераётганларга келсак, ким ўзи у, бундай фатво бераётган? Улар эътиборли одам-(олим)ларми? Улар пода ва мажҳул-(номаълум шахс)лардир. Улар уламолар эмас. Мўътабар уламолардан бирортаси бу жиҳод деб фатво бердими? Асло. Бу ёлғон. Бу жиҳод эмас. Бу, Аллоҳ ва Унинг Расулига маъсият. Мусулмонларнинг (тажовуз қилиш) ҳаром бўлган нарсаларини ҳалол ҳисоблаш ва мусулмонларнинг ҳукмдорига бўйинсунишдан чиқишликдир. Буларнинг бари маъсият. Катта гуноҳлар, Аллоҳ сақласин. Бу жиҳод эмас. Бу... Ҳа, бу шайтоннинг йўлидаги (жиҳод). У, Аллоҳнинг йўлидаги (жиҳод) эмас. Чунки бунинг маъноси мусулмонларни фитнага солишликдир.
Кофирларни чиқариб ташлашликка келсак, бу сизларга (қаратилган хитоб) эмас. Бу кофирлар ҳукмдорга тегишли масала. Уларга омонлик берган, ўзлари ҳожатман бўлган фойдалар дея уларни киритган ва уларнинг муддатини узайтирадиган – у – (ҳукмдор)дир. Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Яҳудларни араб жазирасидан чиқаринглар” - дедилар. Бу, ҳукмдорларга қаратилган хитобдир. Шунинг учун уларни Умар розияллоҳу анҳугина чиқариб ташладилар. Уларни одамлар чиқариб ташлагани йўқ. Кофирларни чиқариб ташлайдиган, уларни киргазадиган – ҳукмдордир. Бу ҳукмдорнинг ваколатидандир. Уларни фақат фойдамизни кўзлаб олиб кирдик. Улар (маълум бир) ишларни адо этиш учун чақиртирилган. Ё элчихона ёки ширкатлар. Мусулмонлар уларни ўзларининг фойдалари дея олиб келганлар. Дарҳақиқат, улар омонлик ва битимдадир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким аҳдлашган (кофир)ни ўлдирса жаннатнинг бўйини тотмайди” - дедилар. Бухорий ривояти. Батаҳқиқ, унинг ҳиди етмиш йил(лик масофа)дан келиб туради. Бу қаттиқ ваъиддир. Бу жиҳод дея фатво бераётган кимса олим эмас. Ёки у залолат олими. Унда илм йўқ. Ёки у билмаслигини билмайдиган жоҳил. Аллоҳнинг йўлидаги жиҳод нима эканини билмайди. Ҳа (шундай).
Pages (290):    1 132 133 134 135 136 290   
Welcome, Guest
You have to register before you can post on our site.
Lost Password?
Remember me?
 
Members: 2,550
Latest member: Dorisbug
Forum threads: 2,896
Forum posts: 8,180
There are currently 8 online users. 0 Member(s) | 5 Guest(s)
Bing, Google, Yandex
Latest Threads
Абдуллоҳ Бухорий (Мирзағо...
Forum: Жарҳ ва таъдил
Last Post: encounc, 07-17-2024, 04:57 AM
Replies: 24 - Views: 67,862
Танишув сайтларидан умр й...
Forum: Оила
Last Post: encounc, 06-30-2024, 09:22 AM
Replies: 4 - Views: 37,251
Рўзадор аёл шом азонидан ...
Forum: Рўза
Last Post: Муслим, 04-29-2020, 09:23 AM
Replies: 0 - Views: 557
Ақида ва рўза (Аҳмад ибн ...
Forum: Рўза
Last Post: Муслим, 04-28-2020, 09:30 AM
Replies: 0 - Views: 784
Коронавирус
Forum: Муносабат
Last Post: Муслим, 04-14-2020, 12:44 PM
Replies: 8 - Views: 1,497
Шаъбон ойи ўртасини нишон...
Forum: Бидъат
Last Post: Муслим, 04-14-2020, 12:42 PM
Replies: 6 - Views: 15,569
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.