rinat80_09   10-26-2013, 08:31 AM
#1
Ассаламу алейкум!

ушбу хадислар сахих ми?

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бири ўз капасини билмасдан бир қабр устига қурди. Бирдан унинг ичида бир инсон «Табарокаллази биядиҳил Мулку»ни охиргача қироат қилди.
Бас, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, капамни қабр устига қурдим. Мен унинг қабр эканлигини билмас эдим. Бирдан унинг ичида бир инсон «Табарокаллази биядиҳил Мулку»ни охиргача қироат қилди», деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«У ман қилувчи ва нажот берувчидир, қабр азобидан нажот беради», дедилар.

Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Муслим   02-01-2014, 08:10 PM
#2
وعليكم السلام ورحمة الله وبركاته

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Мулк сураси – табаарокал-лазий биядиҳил-мулк – тўсувчидир ва нажот берувчидир, (ўқувчисини) қабр азобидан қутқаради» (Термизий: № 2892). Ҳадисни Ҳоким «Мустадрак»да ривоят қилган ва саҳиҳ санаган, Заҳабий унга иқрор бўлган, Албоний «Мишкотул-масобийҳ»да санадини саҳиҳ санаган.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
rinat80_09   02-02-2014, 08:09 PM
#3
(02-01-2014, 08:10 PM)Муслим Wrote:
وعليكم السلام ورحمة الله وبركاته

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Мулк сураси – табаарокал-лазий биядиҳил-мулк – тўсувчидир ва нажот берувчидир, (ўқувчисини) қабр азобидан қутқаради» (Термизий: № 2892). Ҳадисни Ҳоким «Мустадрак»да ривоят қилган ва саҳиҳ санаган, Заҳабий унга иқрор бўлган, Албоний «Мишкотул-масобийҳ»да санадини саҳиҳ санаган.

Ассаламу алейкум!

бу хадис сахих буладиган булса, кабрнинг бошида Мулк сурасини укишга далолат килади ми? ёки факат майитни дафн килмасдан олдин укилади ми? ёки инсон тириклик пайтида укиб туришлик керак ми?

Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.