Мулк сураси – тўсувчи ва нажот берувчидир, қабр азобидан қутқаради - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Китоб ва Суннат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=1) +--- Forum: Ҳадис (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=7) +---- Forum: Саҳиҳ ҳадис ва асарлар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=66) +---- Thread: Мулк сураси – тўсувчи ва нажот берувчидир, қабр азобидан қутқаради (/showthread.php?tid=2490) |
Мулк сураси – тўсувчи ва нажот берувчидир, қабр азобидан қутқаради - rinat80_09 - 10-26-2013 Ассаламу алейкум! ушбу хадислар сахих ми? Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бири ўз капасини билмасдан бир қабр устига қурди. Бирдан унинг ичида бир инсон «Табарокаллази биядиҳил Мулку»ни охиргача қироат қилди. Бас, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, капамни қабр устига қурдим. Мен унинг қабр эканлигини билмас эдим. Бирдан унинг ичида бир инсон «Табарокаллази биядиҳил Мулку»ни охиргача қироат қилди», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У ман қилувчи ва нажот берувчидир, қабр азобидан нажот беради», дедилар. Аллох рози булсин! RE: Мулк сураси – тўсувчи ва нажот берувчидир, қабр азобидан қутқаради - Муслим - 02-01-2014 وعليكم السلام ورحمة الله وبركاته Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Мулк сураси – табаарокал-лазий биядиҳил-мулк – тўсувчидир ва нажот берувчидир, (ўқувчисини) қабр азобидан қутқаради» (Термизий: № 2892). Ҳадисни Ҳоким «Мустадрак»да ривоят қилган ва саҳиҳ санаган, Заҳабий унга иқрор бўлган, Албоний «Мишкотул-масобийҳ»да санадини саҳиҳ санаган.
RE: Мулк сураси – тўсувчи ва нажот берувчидир, қабр азобидан қутқаради - rinat80_09 - 02-02-2014 (02-01-2014, 08:10 PM)Муслим Wrote: Ассаламу алейкум! бу хадис сахих буладиган булса, кабрнинг бошида Мулк сурасини укишга далолат килади ми? ёки факат майитни дафн килмасдан олдин укилади ми? ёки инсон тириклик пайтида укиб туришлик керак ми? Аллох рози булсин! |