Admin   10-05-2013, 12:41 PM
#1
«Саҳифамизда қолдирилган савол» Wrote:assalamu aleykum birodarlar sizlarga yozishimdan maqsad shuki men paynet soxasida ishlayman va honamda ucell kompaniyasini savdo belgisida rsmlari bor. ularni sim kartasini sotganim uchun reklamani honamda turishi kerak edi. shu honada biz namozlar uqib turamiz. albatta rasmga qarab emas balki umuman undan uzoqda va qiblamiz ham boshqa tomonda sharoitni shunga mos qilganmiz bizga yordam bersalariz shu honada uqilgan namozimiz namoz buladimi bizning yonimizda masjid ham yoq va uyimiz ham uzoqda.iltimos shunga sahih bilan jovob kutaman.
https://tavhid.com/mehmonxona#comment-2808
«Саҳифамизда қолдирилган савол» Wrote:Assalamu alaykum admin birodarlar surat bor honada namoz uqish haqidagi savolga javob yozilar iltimos.u honadagi suratlar katta va 3-4ta Tahminan razmeri(1.5m-1m ).shu birodarga men bu honada namoz uqib bulmaydi sababi Rosululloh Sallollohu Alayhi Vasallam surat bor honada farishta bulmaydi deb aytganlar dedim,boshqa dalil keltira olmadim.javobini kutyapmiz
https://tavhid.com/mehmonxona#comment-5184
mutaallim   02-06-2014, 11:29 AM
#2
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ!
Биринчидан: Илм аҳли жонли нарсаларни ўз ичига олган жойда намоз ўқишдан маън қилишликка иттифоқ қилишди. Балки баъзилари буни ҳаром деган раъйга бордилар. Аксарлари макруҳ дейишди.
Ҳофиз Нававий раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Суратлар, ҳоч ёки чалғитадиган нарсалар мавжуд кийимга келсак, бас, унда, унга (юзланган) ва ун(инг усти)да намоз ўқишлик макруҳ бўлади”. (“Мажмуъ” (3/185)).
Шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) ва у кишидан бошқалардан келган саҳиҳ асар ҳамда Аҳмад (раҳимаҳуллоҳ) ва у кишидан бошқалардан айни ворид бўлгани шуки: Агар у ерда, яъни, канисада суратлар бўлса у ерда намоз ўқилмайди. Чунки фаришталар сурат бор уйга кирмайди. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Каъбага, у ердаги суратлар ўчирилмагунча кирмадилар. Шунингдек, Умар (розияллоҳу анҳу) дедилар: Биз канисаларга, у ерда сурат мавжуд бўлар экан кирмас эдик”. Сўзлари тугади. (“Мажмуъ ал-Фатава” (22/162)).
Буҳутуй Ҳанбалий раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Осиғлиқ суратга юзланиб намоз ўқишлик макруҳ бўлади.. Айни шундай дедилар… Чунки у кофирларнинг унга (суратга) сажда қилишига ўхшайди… “Фусул”да (келишича): Сурат ва тимсол бор деворга юзланиб намоз ўқишлик макруҳ бўлади. Чунки бу ишда бут ва санамларга ибодат қилишга ўхшашлик мавжуд”. (“Кашф ал-Қонаъ” (1/370)дан қисқача тугади).

Масжидга сурат илиш ёки сурат бор жойда намоз ўқиш

Савол: Биз бир неча йиллардан бери расмий доиралардан биридамиз. Дарҳақиқат биз учун, биз ишлайдиган бинода жойлашиш залларидан бири ажратиб берилди. Ишда эканмиз у ерда жамоат бўлиб намоз ўқиймиз. Бир муддат олдин қибла томонга, олдимиздаги деворга йирик шахсиятларнинг бир қанча катта суратлари қўйилди. Намозда олдимизда ушбу суратлар мавжуд экани боис кўп ҳараж топдик. Анчадан бери мусулмонлар намоз ўқиши учун ажратилган ўринда суратлар илишлик ҳақида раъйингиз нима? Улар мавжуд бўлишига қарамай намоз ўқишда давом этаверамизми?
Жавоб: Намоз саҳиҳ. Уларга яқин масжид бўлмагани учун мазкур ўринда намоз ўқишга мажбур эканлар, бу борада уларга ҳараж йўқ, иншаАллоҳ. Бироқ уларга ушбу ўриндан суратларни йўқотиш ёки уларга сурат бўлмаган бошқа ўрин беришлик учун масъуллар билан биргаликда кучларини сарфлашликлари вожиб бўлади. Чунки намозхонлар рўбарўсида сурат бор ўринда намоз ўқишликда санамларга ибодат қилувчиларга ўхшашлик мавжуд. Дарҳақиқат, Аллоҳнинг душманларига ўхшаш бўлишдан қайтарув ҳамда уларга мухолиф бўлиш амрига далолат қилувчи кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Шуни билиш лозимки, деворларга жонли нарсаларнинг суратини осишлик жоиз бўлмаган ишдир. Балки у ҳаддан ошиш ва ширк сабабларидан. Айниқса улуғланадиган кишиларнинг суратларидан бўлса.
Аллоҳдан барчамиз учун тавфиқ ва ҳидоят сўраймиз.
Тавфиқ Аллоҳдан. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли-оила ва саҳобаларига саловат ва саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
Фатво № 1874 (6/254)
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Қўмита раиси ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Абдуллоҳ ибн Қоъуд

Манба: http://alifta.net/Fatawa/FatawaDetails.a...1&BookID=3

Яна ҳанбалийларга хилоф ўлароқ ҳанафий ва шофеъий фуқаҳолардан иборат кейингилар масалага қаттиқ ёндашишди. Ҳатто сурат бор ўринда намоз ўқишдан маън қилдилар. Гарчи сурат намоз ўқувчининг ортида ёки у кўрмайдиган тарзда ерга ташланган бўлсада.
Шабромлисий шофеъий шундай деди: “Сурат бор кийимда ёки унинг устида намоз ўқиши макруҳ бўлади… Гарчи кўр ёки қоронғуда ёҳуд сурат орт томонида ёкида унинг устида намоз ўқиса уни кўрмайдиган тарзда ерга ташланган бўлсада. Ва у зоҳир (қавл)дир. (Бу) қайтарилган сурат бор нарсадан узоқ бўлиш учундир”. (“Ҳошия Ниҳоя ал-Муҳтож” (2/14)).
Иккинчидан: Юқоридаги нақллардан сурат ва ҳайкал бўлган ўринда намоз ўқишдан маън қилинишидаги ҳикмат важҳларини жамлаш ва билиш имконига эга бўламиз. Ушбу важҳлар қуидагилар:
Биринчи: Фаришталар сурат бор уйга кирмасликлари. Абу Талҳа розияллоҳу анҳудан ривоят, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Фаришталар ит ва тимсоллар сурати мавжуд уйга кирмайди”. (Бухорий (3225), Муслим (2106)). Намоз ўқувчи Аллоҳдан раҳмат нозил бўлиши ва яхшилик кўп бўлишини сўрайди. Раҳмат фаришталари кирмайдиган ўринда буни қандай талаб қилади?
Иккинчи: Бутпараст балки насронийлардан иборат бут ва санамларга ибодат қилувчиларга ўхшаб қолишдан четлашиш. Улар канисаларини ёлғон ва бўҳтон йўлига кўра Масиҳ ва унинг онаси Марям алайҳимассаломларнинг суратларига тўлдириб ташлашган.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят, Умму Ҳабиба ва Умму Салама розияллоҳу анҳумолар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Ҳабашистонда кўришган суратлари мавжуд канисани зикр қилишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Улар, ораларида солиҳ киши бўлиб, сўнг вафот этса, қабри устига масжид қурадилар ва у ерда ўша суратларни чизадилар. Улар қиёмат куни Аллоҳнинг наздида махлуқотларнинг энг ёмонидир”-дедилар. (Бухорий (427) ва Муслим (528)).
Учинчиси: Намоз ўқувчининг фикрини чалғитадиган ва машғул қиладиган нарсалардан четлашиш. Суратлар намоз ўқувчининг рўпарасида бўлса фикрини олади ва ҳаёлини бўлади. Мусулмон намозида Аллоҳ азза ва жаллага хушуъ қилишнинг энг ниҳоий даражасига етишга ҳарис бўлади.
Анас розияллоҳу анҳу шундай дедилар: "Оишанинг нақшли ёпинчиғи бўлиб, у билан уйнинг бир томонини тўсди. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бу нақшли ёпинчигингизни кўзимиздан ғоиб қилинг. Чунки унинг суратлари намозимда мудом кўз олдимга келаверди”-дедилар". (Бухорий (374)).
Валлоҳу аълам.
abu mus'ab   02-07-2014, 09:15 AM
#3
Assalamu alaykum. Birodar manda savol tug'ildi. Ya'ni Shiblisiy rohimahullohning qovllari qay darajada kuchli? Agar ushbu qovl olinadigan bösa bizani diyorlada aksar xonadonlarda xatto ba'zi masjidlar ham bu kitoblar ichidagi suratlardan xoli emas. Shunga aniq tushuntirish bersangiz. Misol suratni ustini yopib usha xonada namoz öqish joizmi?

Имом Молик раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Ушбу умматнинг охири аввали ислоҳ бўлган нарса билан ислоҳ бўлади. У кунда дин бўлмаган нарса бугун дин бўлмас” (Қозий Иёз: “аш-Шифа”: 2/ 88).
rinat80_09   06-20-2014, 06:04 AM
#4
Ассаламу алейкум!

Хонанинг ичида махрами булса (яъни хотини унчалик ялангоч булмаган холатда ётса) бу хонада намоз укиса булади ми? фаришта кириши ва кирмаслиги намозга алокаси бор ми?
Аллох рози булсин!
This post was last modified: 01-14-2015, 09:49 PM by rinat80_09.

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.