mutaallim 03-02-2014, 07:18 AM
Қалб ва тил саломатлиги

Фазилатли шайх Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин ал-Бадр ҳафизаҳуллоҳ

Мўминларнинг иймонлари комил, динлари тўкис ва хулқлари олий эканига далолат қилувчи улкан белги ва мукаррам сифатларидан бири: мўмин биродарлари рўбарўсида қалб ва тиллари саломат эканидир. Қалбларида ҳасад ёки ғилли-ғашлик ёҳуд буғзу-адоват ёкида кек-(нафрат) йўқ. Тилларида эса ғийбат ёки чақимчилик ёҳуд ёлғон ёкида обрў тўкишлик йўқ. Балки қалбларида фақат муҳаббат, хайр, раҳм, яхшилик қилиш, меҳр ва иззат-икром қилишликни юклаганлар. Тиллари билан эса фақат фойдали калима, манфаатли сўз ва ротгўй дуоларни талаффуз қиладилар.
Ана ўшалар ҳақида Аллоҳ таоло шундай деган: “Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: «Парвардигоро, Ўзинг бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган зотларни мағфират қилгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотлар учун бирон ғилли-ғаш қилмагин. Парвардигоро, албатта Сен меҳрибон ва раҳмлидирсан»”. (Ҳашр: 10). Раббилари уларни икки улкан сифат ва икки буюк зийнат билан васф қилди. Бири тилга тааллуқлидир. Тилларида мўмин биродарлари рўбарасида фақат насиҳат-(самимийлик) ва дуо мавжуд. “Айтурлар: «Парвардигоро, Ўзинг бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган зотларни мағфират қилгин”. Иккинчи хислат эса қалбга тааллуқли. Қалблари биродарлари қаршисида саломат. Унда ғилли-ғаш ёки ҳасад ёҳуд кек-адоват ёкида кин йўқ.
Қалб ва тил саломатлиги иймоннинг тугал ва мукаммал эканига энг ёрқин далил ва энг ростгўй ҳужжатлардандир. Дарҳақиқат, салафлар раҳимаҳумуллоҳ қалб ва тили саломат кишини ўрталаридаги энг афзали деб ҳисоблардилар. Иёс ибн Муовия ибн Қурра (раҳимаҳуллоҳ) шундай деди: “Уларнинг наздидаги энг афзаллари –яъни салафлар наздида- қалби энг саломат ва ғийбати энг озлари эди”. Суфён ибн Дийнор (раҳимаҳуллоҳ) шундай деди: “Абу Башрга дедим: Бизлардан олдингиларнинг амаллари ҳақида менга хабар беринг. У киши: Улар оз амал қилардилар ва кўп ажрга сазовор бўлардилар, деди. Мен: Ахир, бу қандай?-дедим. У киши: Қалблари саломат бўлгани учун, деди”.
Дарҳақиқат, ўша сара зотларнинг қалб ва тиллари саломат эканининг энг улкан сабаби, Аллоҳга кучли боғланишлари ва Ундан ниҳоятда рози эканликларидир. Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтганларидек: “Албатта, у –яъни, Аллоҳдан рози бўлишлик- унга саломатлик эшигини очади. Натижада қалбини ғилли-ғаш, ва иллатдан саломат, пок қилиб қўяди. Аллоҳнинг азобидан эса фақат Аллоҳга саломат қалб билан келган кишигина нажот топади. Шунингдек, ғазаб ва норозилик билан қалб саломат бўлиши мустаҳилдир. Банданинг розилиги кучайгани сари қалби саломатроқ бўлиб бораверади. Кирлик, иллат ва ғилли-ғашлик ғазабнинг ҳамроҳидир. Қалб саломатлиги, унинг эзгу ва самимийлиги эса розилик ҳамроҳидир. Шунингдек, ҳасад – ғазаб самараларидан. Қалбнинг ундан саломат экани эса розилик самараларидандир”. Сўзи тугади.
Розилик меваларидан бири бўлмиш қалб саломатлиги самараларини санаб, адоғига етиб бўлмайди. Кўнгил саломатлиги дунёда роҳат, унсият ва ҳотиржамликдир. Охиратдаги савоби эса савобларнинг энг яхшиси ва унинг ўлжаси, ўлжаларнинг энг каттаси.
Абу Дужона розияллоҳу анҳу бемор эканлар, у кишининг ҳузурларига кирилган вақт юзлари хурсандликдан ёнарди. У кишига: “Юзингизга не бўлдики, хурсанд кўринадур?-дейилди. Шунда у киши: Менинг наздимда икки нарсадан кўра ишончлироқ бирор амал йўқ: Мен фақат ўзимга тегишли бўлган нарсалар ҳақида сўз очар эдим. Бошқаси эса, қалбим мусулмонларга нисбатан саломат эди”- дедилар.
Мусулмонга биродарларига нисбатан қалб ва тилининг саломат бўлиши учун кўмакчи бўладиган нарсалардан бири: Аллоҳ азза ва жаллага илтижо қилиш, Ундан сидқ ва ихлос ила сўрашлик, бунинг самараси ўлароқ дунё ва охиратдаги мақтовга сазовор оқибат ва муборак натижаларига боқишликдир. Шунингдек, қалбида ғилли-ғаш ёки кек-адоват ёҳуд ҳасад ё шунга ўхшашлар бўлган кимса ҳосил қиладиган ва эришадиган ёмон оқибат ва хавфли натижаларга назар ташлашликдир.
Дарҳақиқат, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан етиб келган кўплаб дуоларда Аллоҳдан қалб ҳидояти, унинг саломат ва собитқадамлигини сўраганлари собит бўлган. Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дердилар: “… Эй, Аллоҳ! Нафсимга тақвосини ато эт ва уни покла! Сен уни поклайдиганларнинг энг яхшисисан… Эй, Аллоҳ! Мен Сендан фойдасиз илм ва бўйинсунмайдиган қалбдан паноҳ сўрайман…”. (Муслим (2722)). Анас розияллоҳу анҳу дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деб кўп айтардилар: “Эй, қалбларни бурувчи! Қалбимни динингда собитқадам қил!”. (Термизий (2140), Албоний раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳ Сунан Термизий” (1739)да саҳиҳ деди). Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо дедилар: У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дуоларида шундай дердилар: “Эй, Аллоҳ! Қалбимга нур жо айла!”. (Бухорий (6316), Муслим (763)). Ва бундан бошқа у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуои шарифлари.
Ҳар бир мусулмонга қалбини ўнглаш, дилини поклаш ва тубан истак, пасткаш шаҳват ва қуйи ғоялардан уни тозалашда нафсига қарши беаёв кураш олиб бориши вожибдир. Ҳамда Аллоҳга саломат қалб билан йўлиқиши учун ҳаёти давомида шунга сабр қилади.
Қалб ва тил саломатлиги бобида улкан, фойдали дуолардан бири, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан собит бўлган ҳадисдир. Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) деди: “Эй, Аллоҳнинг элчиси! Менга тонг отганда ва кеч кирганда айтадиган бир нарсага буюринг. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Эй, Аллоҳ! Ғайбу шаҳодатни Билувчи, осмонлар ва ерни илк Яратувчи, барча нарсанинг Рабби ва Эгаси! Сендан ўзга ҳақ илоҳ йўқ эканига гувоҳлик бераман. Нафсим ҳамда шайтон ёмонлиги ва ширкидан Сенинг паноҳинга қочаман”. Бошқа бир ривоятда: “Ўзимга ёки бошқа бир мусулмонга ёмонлик етказишдан паноҳ сўрайман, деб айтасиз”-дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Уни тонг отганда ва кеч кирганда ҳамда ўрнингизга ётганда айтасиз”-дедилар. (Термизий (3392, 3529), Абу Довуд (5067, 5083), Албоний раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳ Сунан Термизий” (2701)да саҳиҳ деди).
Дарҳақиқат, ушбу буюк ҳадис ёмонлик, унинг сабаблари ва ғоясидан Аллоҳнинг паноҳига қочишликни ўз ичига олган. Ёмонликнинг бари, ё нафсдан ёки шайтондан содир бўлади. Шунда у иккисидан ушбу қавлида Аллоҳдан паноҳ сўрайди: “Нафсим ҳамда шайтон ёмонлиги ва ширкидан Сенинг паноҳинга қочаман”. Ёмонликнинг ниҳояси эса, ё амал қилувчининг ўзига ёки мусулмон биродарига қайтади. Ҳадисда эса ана шундан паноҳ сўрашликни ўрганамиз: “Ўзимга ёки бошқа бир мусулмонга ёмонлик етказишдан паноҳ сўрайман”.
Ушбу ҳадис ёмонлик содир бўладиган унинг икки манбаси ҳамда уларга бориб тақаладиган икки чўққисидан паноҳ сўрашликни ўз ичига олгандир. Эй, Аллоҳ! Қандай ҳам мукаммал дуо, мақсадлари қандай ҳам гўзал, далолати қандай ҳам ажойиб! Ҳамда Буюк Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўрсатма берганларидек, мусулмон киши уни тонги ва кечки зикрлари ҳамда уйқу олди одат тусига киргазиши қандай ҳам чиройлидир!
абу София 03-02-2014, 01:21 AM
С именем Аллаха Всемилостивого, Милующего


Не дозволено женщине требовать от своего мужа сверх его возможностей



Из наилучших качеств, которые женщина может направлять к мужу, это умеренность и отсутствие у нее требований, которые затрудняют его и в которых нет необходимости, особенно, если он находится в затрудненном материальном положении. Она довольствуется тем, что дает ей муж ее , требует лишь то, в чем она нуждается и принимает во внимание его затрудненное материальное положение.
Спросили шейха ибн Усаймина, да смилуется над ним Аллах: «Многие жены обременяют мужей своими потребностями. Быть может, он даже берет в долг для этого. Жены же заявляют, что это их право. Правильно ли это?»

Ответ: «Это является одним из наихудших видов взаимоотношений. Всевышний Аллах сказал: «Пусть обладающий достатком расходует согласно своему достатку. А тот, кто стеснен в средствах, пусть расходует из того, чем его одарил Аллах. Аллах не возлагает на человека сверх того, что Он даровал ему» (Ат-Талак,7).
Не дозволено женщине требовать от своего мужа сверх его возможностей из области расходов или сверх обычного, даже если он будет в состоянии сделать это. Всевышний Аллах сказал: "Живите с ними достойно" (Ан-Ниса, 19)
Также Всевышний сказал: "Жены имеют такие же права, как и обязанности, и относиться к ним следует по-доброму". (аль-Бакара ,228).
Точно так же и мужу не дозволено отказываться выполнять свои обязанности относительно расходов. Случается, что некоторые мужья не исполняют свою обязанность перед женой и семьей из-за своей скупости. Женщине в таком случае следует брать из его имущество то, по причине чего осуществятся ее нужды, даже если это без ведома мужа.
Однажды Хинд бинту ‘Атаба, да будет доволен ею Аллах, пожаловалась Посланнику, да благословит и приветствует его Аллах, что Абу Суфьян человек скупой, и он не дает ей того, что хватило бы ей и ее детям. На что Пророк, да благословит и приветствует его Аллах, сказал ей: «Бери из его имущества то, что будет достаточным для тебя и твоих детей»
(См. шейх ибн Усаймин «Маджму’ дурус фатауа аль-Хурумул мака» 3/249-250).


И в заключении воздаю хвалу Аллаху Господу миров!


Перевод: Абу Сумая Казахстани

mutaallim 03-01-2014, 07:36 AM
Менга олти нарсанинг кафолатини беринглар, сизларга жаннатнинг кафолатини бераман

Фазилатли шайх Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин ал-Бадр ҳафизаҳуллоҳ

Барчага маълумки, кафолат-(суғурта) сўзи одамлар ўртасидаги савдо-сотиқ ва умумий тижоратларида қаттиқ эътибор ва катта аҳамият қозонган. Кафолатланган мол ва суғуртаси мавжуд товарлар одамлар наздида кафолати йўқ мол каби ўринда эмас. Бу эса одамларнинг кафолатланган нарсага қаттиқ эътиборлари, ундан ўзга шундай бўлмаган нарсага нисбатан унинг исботи мавжуд экани нуқтаи назаридан катта тафовутда кўпроқ эканини таъкидлайди. Шунинг учун одамларнинг бу ишга қаттиқ эътибор беришлари кўпроқдир. Хоссатан кафолат берувчи ростгўйлик билан танилган, вафодорлик ва омонатдорлик билан безанган ҳамда у сабабли кафолатга ноил бўладиган ишлар осон ва енгил ишлар бўлиб, одамларга айб илакиштирмаса ва уларга қийинчилик юкламаса.
Кафолат берувчи ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламайдиган, у фақат ваҳий қилинаётган бир ваҳий(ни сўзлайдиган) содиқул масдуқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бўлсалар нима дейсиз? Кафолатланган нарса кенглиги осмонлар-у ерчалик бўлган, кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ва инсон хаёлига келмаган жаннат бўлса нима дейсиз? Ушбу кафолатга эришиладиган ишлар оғир меҳнат ва катта машаққат талаб қилмайдиган осон ишлар ва енгил амаллар бўлса нима дейсиз?
Ушбу буюк кафолатнинг матнини ўйлаб кўринглар, Аллоҳ сизларни ўз ҳимоясига олсин! Имом Аҳмад “Муснад”да, ибн Ҳиббон ўз “Саҳиҳ”ида, Ҳоким “Мустадрок”да ва бошқалар Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Менга ўзларингиз томондан олти нарсанинг кафолатини беринглар, мен сизларга жаннатнинг кафолатини бераман: Сўзлаганингизда рост сўзланглар, ваъда қилганингизда вафо қилинглар, сизларга омонат топширилса адо қилинглар, таносил аъзоларингизни сақланглар, кўзларингизни қуйи қилинглар ва қўлларингизни тийинглар”. Албоний раҳимаҳуллоҳ “Силсила ас-Саҳиҳа” (1470)-рақамга қаранг.
Батаҳқиқ, у кафолатга кафолат, вафога вафодир: “Менга ўзларингиз томондан олти нарсанинг кафолатини беринглар, мен сизларга жаннатнинг кафолатини бераман”.
Қандай ҳам енгил олти амал! Қандай ҳам осон ва енгил яхшилик бобларидан иборат ишлар! Ким уни ҳаётида адо этса ва ўлимига қадар уларга риоя қилса, бас унинг учун жаннат кафолатлангандир. Жаннат сари бўлган йўли ҳотиржам муаккаддир. “Жаннат тақводор зотларга йироқ бўлмаган (бир маконга) келтирилди (ва уларга дейилди): «Мана шу (неъматлар) Сизларга — ҳар бир (Аллоҳга) қайтгувчи, (ўз аҳдини) сақлагувчи (риоя қилгувчи), ғайбдаги Раҳмондан қўрққан ва тавба-тазарруъ қилган дил билан келган кишиларга ваъда қилинаётган нарсалардир. Унга (жаннатга) тинч-омон кирингиз! Бу (кун) мангу (қоладиган) Кундир». Улар учун у жойда хоҳлаган нарсалари бордир. Ва яна Бизнинг даргоҳимиздаги қўшимча (иззат-икром)лар ҳам бордир”. (Қоф: 31-35).
Ушбу хислатлар ичидаги биринчи хислатга келсак, у: сўздаги ростгўйликдир. Мўмин сўзида ростгўй, ёлғон унга йўл топа олмайди. У ҳаётида ростгўйликка, то ростгўйлиги уни жаннатга элтгунча мудом риоя қилиб боради. Ҳадисда ворид бўлишича: “Ростгўйликни лозим тутинглар. Батаҳқиқ, ростгўйлик эзгуликка бошлайди. Эзгулик эса жаннатга бошлайди. Киши мудом рост сўзлайди ва ростгўйликка риоя қилади, ҳатто Аллоҳнинг ҳузурида сиддиқ деб ёзилади”. Муслим ривояти.
Иккинчи хислатга келсак, ваъдага вафо қилиш ва келишув-(битим)ни лозим тутиш. У, мўминларнинг сифатларидан бир сифат ва муттақинларнинг аломатларидан бир аломатдир. Улар ваъдага хилоф қилиш ва битимни бузиш нималигини билмайдилар. Вафо бошқа муомалотларни ҳам ўз ичига олгани нуқтаи назаридан мусулмон жамиятини қуришдаги асосий сифатдир. Муомалотларнинг бари, ижтимоий алоқалар, ваъда ва битимлар вафодорликка кўз тикиб туради. Агар вафо йўқолса ишонч йўқолади, ўзаро муомала ёмонлашади ва ўзаро нафрат ҳукм суради.
Учинчи хислатга келсак, у омонатни адо қилишликдир. У, Аллоҳ унинг аҳлини мадҳ қилган, уни адо этувчиларга олқиш айтган хулққа оид улкан сифатлардандир. У, кишининг иймони мукаммаллиги ва исломи гўзаллигидандир. Омонатдорлик билан дин, номус, мол, тана, руҳ, илм ва бундан бошқа нарсалар ҳифзу ҳимояда бўлади. Ҳадисда ворид бўлишича: “Мўмин – одамлар ундан ўз моллари ва жонлари борасида ҳотиржам бўлган кишидир”. Аҳмад ривояти. Агар жамиятда омонатдорлик ҳукм сурса ўзаро жипслашиш мустаҳкамланади, ўзаро боғланиш кучаяди ҳамда яхшилик ва барака кенг қулоч ёзади.
Тўртинчи хислатга келсак, у таносил аъзоларини сақлашликдир. Яъни, ҳаромни қилиш ёки ботилга қўл уришдан. “Улар авратларини (ҳаромдан-зинодан) сақлагувчи кишилардир. Магар ўз жуфту-ҳалолларидан ва қўлларидаги чўриларидангина (сақланмайдилар). Бас улар маломат қилинмаслар. Энди ким шундан ўзгани (зино ва шу каби шариати Исломияда ҳаром қилинган нарсаларни) истаса, бас ана ўшалар ҳаддан ошгувчилардир”. (Мўминун: 5-7). Таносил аъзосини сақлашда наслни сақлашлик, наслу-насабга риоя қилишлик, жамият поклиги, офат ва касалликлардан саломат бўлишлик мавжуд.
Ушбу улкан хислатларнинг бешинчиси кўзни қуйи қилишликдир. Яъни, ҳаромга қарашликдан. Аллоҳ таоло айтади: “(Эй Муҳаммад), мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёлларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар! Мана шу улар учун энг тоза (йўлдир). Албатта Аллоҳ улар қилаётган ҳунарлардан хабардордир. Мўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркакларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар!”. (Нур: 30-31).
Кўзни қуйи қилишнинг фойдалари улкан. У бандага иймон ҳаловати, дил нури, қалб қуввати, нафс поклиги ва салоҳиятини олиб келади. Унда ҳаромга боқиш ва ботилга интилишдан сақлов бор.
Олтинчи хислатга келсак, у қўлни тийишликдир. Яъни, одамларга азият бериш, уларга тажовуз қилиш ёки уларни ёмонликка дучор қилишликдан. Аллоҳнинг бандаларига азият етказувчига Аллоҳ ва одамлар ғазаб қилади ҳамда жамият уни ирғитиб юборади. У, бадхулқлик ва одобнинг тубанлигига далилдир. Агар инсон одамларга азият етказишдан тийилса, бу унинг хулқи юксак, одоби олий ва муомаласи яхши эканига далолат қилади. Ва Аллоҳнинг бу ҳақдаги улкан ваъдасидан баҳраман бўлади. Энди инсоннинг хулқи олий ва одоби юксак бўлиб, бу билан ҳам кифояланмай ҳатто мўминларнинг йўлларидан озорни олиб ташласа нима дейсиз? Муслим ўз “Саҳиҳ”ида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Бир киши йўл бўйидаги дарахт шоҳи олдидан ўтиб: Аллоҳга қасамки, буни мусулмонлардан четлаштираман, уларга озор бермагай, деди ва жаннатга киргазилди”. Муслим ривояти.
Булар, жаннатнинг қасд қилинган дарвозалари, зоҳир шамчироқлари, юриб бориладиган йўлларидир. Бас, буни қўлдан кетишидан олдин ғанимат билайлик ва ўлимдан олдин ўзимиз учун яхшиликни кўпайтирайлик. Аллоҳ барчага ушбу ишни адо этишда кўмак берсин. Ва бизни жамийки яхшиликка муваффақ айласин. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли оила ва барча саҳобаларига саловат ва саломлар йўлласин!
Abu Usman 03-01-2014, 03:09 AM
Assalamu alaykum va rohmatulloh!
Cho'chqa moddasi aralashgan dorini iste'mol qilish mumkinmi? (Tabiblar boshqa ilojing yo'q deyishayapti)
mutaallim 02-28-2014, 07:57 AM
Банда вафотидан кейин қабрида бўлган ҳолатда ажри келиб турадиган етти иш

Фазилатли шайх Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин ал-Бадр ҳафизаҳуллоҳ

Аллоҳнинг мўмин бандаларига улкан неъматларидан бири, У улар учун эзгулик, хайр ва яхшилик қилишдан иборат бир қанча эшикларни ҳозирлаб қўйди. Тавфиқ ато этилган банда ушбу ҳаётда уларни адо этади ҳамда ўлимдан кейин уларнинг савоби унга келиб туради. Қабр аҳли ўз қабрларида гаровга олинган, амалдан узилган, ҳаётларида қилиб ўтганларига биноан сарҳисоб қилиниб, жазо-мукофот олгувчи бўлиб турган бир кезларида ушбу қабридаги муваффақ бандага ҳасанотлар кетма-кет келади, ажр ва фазлу марҳаматлар узилмай келади. Амал диёридан кўчиб ўтган-у, савоб эса узилмаган. У қабрида экан даражаси зиёдалашади, ҳасанотлари ўсиб боради ва ажри бир неча баробар бўлиб бораверади. Қандай ҳам мукаррам бир ҳолат! Қандай ҳам гўзал ва пок оқибат!
Дарҳақиқат, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсон вафот этганидан кейин қабрида савоби келиб турадиган етти ишни ёдга олдилар. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Етти нарсаки, банда вафотидан кейин қабрида экан уларнинг ажри келиб туради: Кимки илм ўргатса ёки дарё-(ариқ) оқизса ёҳуд қудуқ қазиса ёкида хурмо-(кўчат) ўтқазса ё масжид қурса ёки мусҳаф қолдирса ёки унга вафотидан кейин истиғфор айтадиган фарзанд қўйиб кетса”. (Баззор “Кашф ал-Астор” (149), Албоний раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳ ал-Жомеъ” (3602)да “Ҳасан” даражасида деди).
Мусулмон иним, ушбу амалларни бир тин олиб, ўйлаб кўринг ва модомики муҳлат берилган диёрда экансиз, шулардан улуш ва насибадор бўлишга ошиқинг. Умр тугаб, ажал етишидан олдин уларга ниҳоятда шошилиб қолинг. Эътиборингизга ушбу амалларнинг қисқача баён ва изоҳини ҳавола қиламиз:
Биринчи: Илм ўргатишлик. Бу ўринда илмдан мурод: одамларнинг кўзини динларини кўриш учун чароғон айлайдиган, уларга Раббилари ва маъбудларини таниттирадиган ҳамда уларни тўғри йўлга бошлайдиган фойдали илмдир. Унинг воситасида ҳидоят нима-ю залолат нима, ҳақ нима-ю ботил нима, ҳалол нима-ю ҳаром нима экани маълум бўладиган бир илмдир. Шу ўринда самимий уламолар ва мухлис даъватчиларнинг фазли улкан экани маълум бўлади. Улар ҳақиқатда бандалар маёғи, ўлкалар чамчироғи, умматнинг таянчи ва ҳикмат чашмаларидир. Ҳаётлари ғанимат, вафотлари эса мусибатдир. Улар билмаганга илм берадилар, ғофилга эслатма қиладилар, адашганга тўғри йўл кўрсатадилар. Улардан бахтсизлик-(кулфат) кутилмайди, улар томондан ёмонлик-(фалокат) хавфи бўлмайди. Улардан бири вафот этканда илми одамлар орасида мерос бўлиб қолади ҳамда асар ва сўзлари ўрталадида қўлма-қўл бўлиб кетади. Улардан фойда ва (илм) оладилар. У қабрида экан, унга ажру савоб кетма-кет узилмай келиб туради. Қадимдан айтишган-ку: “Олим ўлади, китоби эса боқий қолади”. Ҳозирда олимнинг овози, унинг илмий дарс, фойдали муҳозара ва қимматли нутқларини ўз ичига олган тасмаларда ёзилиб қолади. Улар сабабидан унга асрдош бўлмаган ва у билан юз кўришишлик тақдир бўлмаган авлодлар фойдаланади. Кимки фойдали китоблар босмадан чиқиши ва истифода қилинадиган асарлар нашр юзини кўриши ҳамда илмий ва даъватга оид тасмалар тарқатишда илтифот кўрсатса, бас, у ҳам ана шундан ўзининг тўлиқ улушига эга бўлади, иншаАллоҳ.
Иккинчи: Дарё-(ариқ) оқизса. Бундан мурод, одамлар турган жой ва шудгорларига сув етиб бориши учун булоқ ва анҳорлардан иборат сув йўлларии очишликдир. Натижада одамлар қонади ва экинзорлар суғорилади ҳамда йўловчи ҳам ичади. У сабаб тириклик юз берадиган, балки у ҳаётнинг энг муҳим омили бўлган сувни қўлга киритишда енгиллик яратиш билан ушбу буюк амал ва олий ишга ўхшашида одамларга қанчадан-қанча яхшилик қилиш ва улардан қийинчиликни аритиш бор. Одамлар турган ерларга қувурлар орқали сув етказиш ҳам шу сафдан ўрин олади. Шунингдек, уларнинг йўллари ва эҳтиёжли ўринларга сув музлатгичлар ўрнатишлик.
Учинчи: Қудуқ қазиш. У юқоридаги сингари. Дарҳақиқат, суннатда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганликлари ворид бўлган: “Бир киши ниҳоятда чанқаб йўлда кетаётган эди. Шунда бир қудуқ топиб, унга тушиб, ичди. Сўнг чиқиб не кўз билан кўрсаки, бир ит чанқоқ сабаб тош еганча-(ялаганча) ҳансираб турарди. Шунда киши: Дарҳақиқат, ушбу итга менинг бошимга тушган чанқоққа ўхшаши тушибди, деди-да қудуққа тушиб, махсисини сувга тўлдирди ва итни суғорди. Натижада Аллоҳ унга ташаккур билдириб, уни мағфират қилди”. (Саҳобалар): “Эй, Аллоҳнинг элчиси! Бизга жониворлар сабабли ажр бўладими?”-дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ҳар бир ҳўл жигар-(тирик жон) сабаб ажр бор”-дедилар. (Бухорий (2466), Муслим (2244)). Энди қудуқ қазиган, унинг вужудга келишига сабабчи бўлган, ҳатто ундан махлуқотлар қониб, кўпчилик фойдаланган киши ҳақида нима дейсиз?
Тўртинчи: Хурмо-(кўчат) ўтқазиш. Маълумки, хурмо-(палма) дарахтларнинг саййиди, уларнинг энг афзали, энг фойдалиси ва одамларга нафи энг кўпидир. Ким хурмо ўтқазса ва мевасини мусулмонлар учун хайрия мақсадида ажратса, батаҳқиқ, унинг ажри, унинг мевасидан еювчи егани сари ва ҳар сафар унинг хурмосидан инсон ёки ҳайвондан иборат фойдаланувчи фойдалангани сари давомий бўлади. Одамлар фойдаланадиган ҳар бир дарахтни ўтказишлик ҳолати шундайдир. Бу ўринда хурмонинг хос зикр қилиниши, унинг фазли ва имтиёзли экани учундир.
Бешинчи: Аллоҳга энг суюкли ўрин, Аллоҳ жалла ва аъла у ерда Ўз исми баралла зикр қилинишига изн берган масжидлар бино қилишлик. Агар масжид қурилса у ерда намоз ўқилади, Қуръон тиловат қилинади, Аллоҳ ёдга олинади, илм тарқалади, мусулмонлар тўпланади ва бундан бошқа улкан фойдалар бор. Уни қурган кишига эса шуларнинг барида ажр бор. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деяётганларини эшитдим: “Ким Аллоҳнинг Юзини истаб бир масжид бино қилса, Аллоҳ жаннатда унга шунга ўхшашини бино қилади”. (Бухорий (450), Муслим (533)).
Олтинчи: Мусҳаф қолдиришлик. Бу, мусҳафларни босмадан чиқариш ёки уни сотиб олиб, масжид ва илм давраларига вақф қилишлик билан бўлади. Тоинки ундан мусулмонлар фойдалансин. Ушбу мусҳафдан тиловат қилувчи тиловат қилгани сари, ундан тадаббур қилувчи тадаббур қилгани сари ва ундаги нарсаларга амал қилувчи амал қилгани сари вақф қилувчига улкан ажр бўлади.
Еттинчи: Фарзандлар тарбияси, уларга гўзал одоб беришлик ҳамда тақво ва салоҳиятда ўсиб, улғайишларига ошиқишлик. Тоинки қобил фарзандлар ва солиҳ болалар бўлишсин. Натижада ота-оналари ҳаққига дуои хайр қиладилар ва Аллоҳдан улар учун раҳмат ва мағфират сўрайдилар. Батаҳқиқ, бу, маййит қабрида фойдаланадиганлар жумласидандир.
Ушбу бобда юқоридаги ҳадис маъносида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис ворид бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Мўминга вафотидан кейин амал ва ҳасанотларидан етиб турадиганлари жумласидан: Таълим берган ва тарқатган илми, қолдириб кетган солиҳ фарзанд, қўйиб кетган мусҳаф ёки бино қилган масжид ёҳуд мусофир учун қурган уй-(карвонсарой) ёкида оқизган дарё-(ариқ) ё сиҳат-саломатлик ва ҳаётлик чоғида молидан чиқарган садақа вафотидан кейин унга етиб туради”. (Ибн Можжа (242), Албоний раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳ Сунан ибн Можжа” (198)да “Ҳасан” даражасида деди).
Абу Умома ал-Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Тўрт нарсаки, ўлимдан кейин уларнинг ажри уларга бориб туради: Аллоҳнинг йўлида чегарада турган ҳолда вафот этган киши, модомики унга амал қилинар экан илм ўргатган кишига унинг ажри етиб туради. Мудом юриб турган экан садақа қилган кишига ажри етиб туради. Унинг ҳаққига дуо қиладиган солиҳ фарзанд қолдирган киши”. (Аҳмад (5/260-261), Табароний (7831), Албоний раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳ ал-Жомеъ” (877)да “Ҳасан” даражасида деди).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Инсон вафот этганда уч нарсадан ташқари амали узилади: юриб турувчи садақа ёки фойдаланиб турилган илм ёҳуд унинг ҳаққига дуо қиладиган солиҳ фарзанд”. (Муслим (1631)).
Дарҳақиқат, илм аҳлидан иборат бир жамоа юриб турувчи садақани вақфлар дея изоҳлади. У, асли ушлаб турилади-ю, манфаати кўпчиликнинг фойдаланиши учун ажратиб қўйилади. Юқорида ўтган хислатларнинг катта қисми садақаи жория остига дохилдир.
У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳадисдаги ушбу: “Ёҳуд мусофир учун қурган уй-(карвонсарой)”, қавлларида эса бино қуриш ва уни хоҳ мусофир ёки талаба ёҳуд етим ёкида тул аёллар ё фақир ва мискин бўлсин мусулмонлар фойдаланиши учун вақф қилишнинг фазилати мавжуд. Бу ишда қанчадан-қанча хайр ва яхшилик қилиш бор.
Дарҳақиқат, юқорида бир қанча муборак амаллар ўтдиким, банда ҳаётлик чоғида уларни қилса, ўлимдан кейин унинг савоби унга етиб туради. Суютий раҳимаҳуллоҳ ушбу байтларда уларни назмга солиб, шундай дедилар:
Одам боласи ўлар чоғи,
Ўн ишдан ўзгаси бориб турмас.
Тарқатган илм, фарзанд дуоси,
Хурмо ўтқазиш, садақаи жория.
Мусҳаф қолдириш, сарҳад қўриқлаш,
Қудуқ қазиш ёки дарё-(ариқ) ўтказиш.
Бегонага бошпана қиларлик бино бунёд этиш,
Ёҳуд зикр ўрни-(масжид) қуришлик.
У киши (раҳимаҳуллоҳ)нинг ушбу: “Сарҳад қўриқлаш”, қавлларининг шоҳиди юқоридаги Абу Умома (розияллоҳу анҳу)нинг ҳадислари ҳамда Салмон ал-Форсий розияллоҳу анҳунинг ҳадисларидир. Айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деяётганларини эшитдим: “Бир кеча ва кундуз пойлоқчилик қилиш бир ой рўза ва (кечалари) қоим бўлишдан яхшироқ. Агар вафот этса, бажариб турган амалининг ажри унга етиб туради ва ризқи унга келиб туради ҳамда қаттиқ фитнага солувчидан ҳотиржам бўлади”. (Муслим (1913)). Яъни, қиёмат кунигача амали унинг фойдасига ўсиб боради ҳамда қабр фитнасидан ҳотиржамликда бўлади.
Аллоҳ жалла ва аъладан бизни барча яхшиликка муваффақ айламоғини, яхшилик бобларини амалга оширишда бизга кўмак бермоғини ҳамда бизни тўғри йўлга йўлламоғини сўраймиз.
абу София 02-28-2014, 03:04 AM
БисмилЛяхи ар-Рахмани ар-Рахим


О том, что разъясненному дискредитированию (джарху) отдается предпочтение перед похвалой (та’дилем)


Ибн ас-Салях (да смилуется над ним Аллах) сказал: «Если собираются джарх и та’диль в отношении определенного человека, то отдается предпочтение джарху, поскольку тот, кто делает та’диль, сообщает о его положении по внешнему его состоянию. Что касается того, кто делает джарх, то он сообщает о скрытом его положении, которое стало неизвестным для того, кто делает та’диль. Было сказано, что если тех, которые делают та’диль больше, чем тех, которые делают джарх, то в таком случае отдается предпочтение та’дилу. Однако правильное мнение состоит в том, на чем сошлись большинство ученых, а это то, что джарху отдается предпочтение перед та’дилом, по причине того, что мы упомянули (выше). А Аллаху ведомо лучше!» (См. «Мукъаддима ибн ас-Салях» стр.294).
Аль-Хатыб (да смилуется над ним Аллах) сказал: «Ученые сошлись на том, что если сделали джарх один или два и столько же сделали та'диль, то джарху отдается предпочтение перед та’дилем. А причина этого заключается в том, что тот, кто делает джарх, сообщает о скрытом его положении, о котором он узнал. К тому же он считает правдивым того, кто делает та’диль, и говорит ему: «Я знаю о его внешнем положении, о котором и ты знаешь. Однако я знаю то, чего ты не знаешь». Сообщение делающего та’диль о надежности того, кому он делает та’диль, опираясь на внешнее проявление его положения – сообщение его не отвергает правдивость сообщения того, кто делает джарх. Поэтому является обязательным, чтобы джарх предпочитался та’дилю».
Хаммад ибн Зейд сказал: «Некий мужчина прибыл к нам из какого-то города, и упомянул о каком-то мужчине. И он передавал от него и хвалил его. Но когда мы спросили о нем у жителей, живущих с ним в одном городе, то нашли противоположность того, о чем говорил тот». Хаммад также сказал: «Земляки этого мужчины лучше знают о нем».
Аль-Хатыб сказал: «Когда у жителей имелось больше знаний неизвестного, который знал о надежности человека по внешнему его положению, то Хаммад вынес постановление, основываясь на джархе земляков, не опираясь на та’диль неизвестного, который сообщил о надежности того мужчины. Так как тот, кто поступает согласно словам делающего джарх, не обвиняет этим самым делающего та’диль и не умаляет его правдивость и надежность. Что касается того, когда мы не поступаем согласно словам делающего джарх, то этим самым мы обвиняем его во лжи и умаляем его правдивость и надежность. Хотя известно, что положение его относительно надежности противоречит этому (то есть обвинению его во лжи и умалению его надежности).
Если группа ученых сделала та’диль кому-то, а другие сделали ему джарх и их меньше, чем делающих та’диль, то большинство ученых на том, что предпочтительнее выносить решение в пользу делающих джарх и поступать согласно их решению. Другие же сказали, что предпочтительнее выносить решение в пользу делающих та’диль. Однако это мнение ошибочное, по причине того, о чем мы упомянули, что делающие джарх считают правдивым делающих та’диль в своих знаниях о внешнем положении. Они говорят: «У нас есть прибавочное знание про того человека – знание о котором вы не узнали о скрытом положении того человека»»
(См. Хатыб аль-Багдади «аль-кифайа» стр. 105).
На важный момент указал имам аль-Хатыб, да смилуется над ним Аллах, что те, кто делает джарх, не обвиняют во лжи тех, кто делает та’диль, а соглашаются с их та’дилям, но указывают на то, что у них есть то знание об этом человеке - знание которое, по каким-либо причинам, стало неизвестным для вас.
Аль-Му’аллими (да смилуется над ним Аллах), относительно слов имама аль-Хатыба, сказал: «Внешние слова аль-Хатыба указывают на то, что разъясненному джарху отдается предпочтение перед та’дилем. Более того даже становится ясно, что он придерживается того мнения, что если делающий джарх сведущ о причинах (джарха) и разногласиях ученых (относительно той личности в отношении которой они разошлись во мнениях), то если положение делающего джарх таково, то отдается предпочтение джарху, причина которого не было разъяснено, перед та’дилем. Однако группа ученых связывают джарх, которому отдается предпочтение перед та’дилом, с тем, чтобы джарх был разъясненным» (См: «Ат-Танкиль» 1\76).
Хафиз Ибн Касир (да смилуется над ним Аллах) сказал: «Что касается того, когда встречаются джарх и та’диль, то в таком случае джарх должен быть разъясненным. Отдается ли предпочтение джарху или же отдается предпочтение согласно большему количеству делающих джарх и та’диль….?
Относительно этого вопроса существует известное разногласие в основах и второстепенных вопросах фикъха, а также и в науки хадисов. И более правильное мнение состоит в том, что джарху абсолютно отдается предпочтение, если он будет разъясненным. А Аллаху ведомо лучше!»
(См: «ихтисар ‘улум аль-хадис» 2\287-289).
Шейх Ахмад Базмуль (да хранит его Аллах) сказал: «Выдающийся ученый имам Альбани часто отдавал предпочтение разъясненному джарху перед та’дилом, как является это манхаджем ученых» (См. «Сыяна ас-саляфийа» стр. 105).
Кто же желает это удостовериться, то пусть рассмотрит книги шейха Альбани (да смилуется над ним Аллах) «ад-да’ифа» 6\226-558 и 11\281-529, а также «ас-сахиха 7\2\1329.
Например, шейх Альбани (да смилуется над ним Аллах), когда разбирал хадис: «Тот, кто провозгласил азан, провозглашает и икъаму», после того как привел его из суннан Абу Дауд, ат-Тирмизи и шарха аль-Багауи с цепочки передатчика ‘АбдурРахман ибн Зйад ибн Ан’ам аль-Ифрикъи, сказал: «Посчитали упомянутого аль-Ифрикъи заслуживающим доверия некоторые достопочтенные современники, и, основываясь на это, разве будет считаться хадис его достоверным? Следует из этого проявление небрежности к правилу джарха, что джарху отдается предпочтение перед та’дилом, если станет ясна причина джарха. И это причина стала ясна здесь, а это то, что у него плохая память. И не одобрили этот хадис и другие хадисы от этого передатчика Суфиян ас-Саури …. И я подробно уже разъяснял о слабости этого хадиса в моей книге «да’иф сунан Абу Дауд» под номером: 83» (См: «ад-Да’ифа»1\108-109 под номером:35).
Шейх Ахмад Базьмуль (да хранит его Аллах) сказал: «Здесь шейх Альбани отдал предпочтение джарху перед та’дилем и посчитал плохую память разъясненной причиной. А Халяби защищает лжецов, предателей, поступающих несправедливо по отношению к приверженцам Сунны, воюющих с ними, поносящих их шейхов и умаляющих их достоинства» (См. «Сыяна ас-саляфийа» стр. 102).
Таких примеров множество, где шейх Альбани (да смилуется над ним Аллах) отдает предпочтение джарху, например его слова: «Это потому, что этим отклоненным методом могут приверженцы страстей подтверждать достоверность хадиса и слабость, как пожелают посредством избегания правил этой почтенной науки, и из этих правил: джарху отдается предпочтение перед та’дилу, с условием, которое известно у ученых» (См: «ад-Да’ифа»9\125-130).
А также шейх Альбани (да смилуется над ним Аллах), когда делал опровержение тому, кто усиливал хадис ‘Атыйа аль-‘Уфий, хадис который гласит так «О Аллах, поистине, я прошу тебя посредством прав спрашивающих Тебя» … и считал при этом заслуживающим доверия ‘Атыйа аль-‘Уфий, сказал: «Даже если допустим, что он является заслуживающим доверия, как утверждает так такой-то, то это противоречит тем, кто посчитал его слабым, из них имам Ахмад и другие из имамов, имена которых я ранее уже цитировал. Так же как это противоречит следующей истине, которой противоречит такой-то, а это то, что было утверждено в науке хадиса, что джарху отдается предпочтение перед та’дилом, особенно если он был разъясненным. А джарх в адрес ‘Атыйа был разъясненным с двух сторон:
Первая: Плохая память.
Вторая: ат-тадлис (подлог)»
(См: «ад-Да’ифа»1\13).
Манхадж шейха Альбани (да смилуется над ним Аллах) по этому вопросу является - отдавать предпочтение джарху перед та’дилом. А приверженец нововведений Али аль-Халяби, который хочет отнести себя к числу учеников шейха Альбани, противоречит этому манхаджу, что разъясненному джарху отдается предпочтение перед та’дилем.
Шейх Ахмад Базьмуль (да хранит его Аллах) сказал: «Шейх Раби’ аль-Мадхали (да хранит его Аллах) сказал в адрес Халяби: «Ты не являешься из учеников шейха Альбани». Это относиться к разделу того, что он тебе сказал, о Халяби: «Наша саляфия не твоя саляфия». То есть ты не идешь по манхаджу шейха Альбани! Даже если ты присутствовал на заседаниях выдающегося ученого шейха Альбани и слышал от него фетвы, то эти заседания не делают учеником в терминологиях у ученых…..
Шейх Раби’ аль-Мадхали имел в виду, что ты (Халяби) на манхадже, который противоречит манхаджу шейха Альбани, даже если ты утверждаешь, что являешься из учеников шейха Альбани»
(См. «Сыяна ас-саляфийа» стр. 344).

Является ли условием принятия джарха и та’диля количественное число делающих джарх и та’диль


Аль-Хафиз ибн ас-Салях (да смилуется над ним Аллах) сказал: «Ученые разошлись во мнениях относительно того, устанавливается ли джарх и та’диль по причине одного мнения ученого, или для установления джарха и та’диль должно быть два мнения ученых? Из них есть и те, кто сказал: «Не устанавливается джарх и та’диль, кроме как в наличии двух мнений ученых, подобно вопросу приведения в качестве свидетельства (двух справедливых мужчин)». Другие же сказали, и это мнение является более правильным, которое предпочел аль-Хафиз Абу Бакр аль-Хатыб и другие, что устанавливается джарх и та’диль по причине одного мнения ученого, поскольку количественная численность не обуславливается в вопросе принятия сообщений. Поэтому это не обуславливается в вопросе дискредитировании (джархе) передатчика и похвалы в его адрес (та’диля), в отличие вопроса свидетельства. А Аллаху ведомо лучше!» (См: «Аль-Мукъаддама» 98-99).
Ибн Касир (да смилуется над ним Аллах) сказал: «Достаточно одного мнения ученого в вопросе та’диля и джарха по наиболее правильному мнению ученых» (См: «ихтисар ‘улум аль-хадис» 1\290).
Имам Ан-Наууауи (да смилуется над ним Аллах) сказал: «Более правильное мнение состоит в том, что устанавливается джарх и та’диль по причине одного мнения ученого. А также было сказано, что для установления джарха и та’диля должно быть два мнения ученых.
Если собираются джарх и та’дил в отношении определенного человека, то отдается предпочтение джарху»
(См: «Ат-Такъриб» 203).
Что теперь можно сказать уже про тех, кто обуславливает обязанность принятия джарха только в наличии единогласного мнения ученых, как подобного обусловил Али аль-Халяби, правило, которое воплощают его ярые сторонники в числе которых ‘Амаш из СФ?!

И в заключении воздадим хвалу Аллаху, Господу миров!


Подготовил: Абу Сумая Казахстани




Использованная литература

1. «Сыянату ас-саляфийа» шейха Ахмада Базмулья.
2. «Дауабиту ат-Табди’» шейха Мухаммада Са’ида Расляна.

П,Р. Советую послушать эту запись, наблюдая за текстом: http://vk.com/topic-30871975_29570886?post=183
mutaallim 02-27-2014, 07:49 AM
Икки улкан мавқиф


Фазилатли шайх Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин ал-Бадр ҳафизаҳуллоҳ

Банда Раббиси ҳузурида турадиган икки мавқиф бўлиб, бири ушбу ҳаёти дунёда. Бошқаси эса қиёмат куни Аллоҳ жалла ва аълага йўлиқадиган кунда. Биринчи мавқиф салоҳиятли экани, банданинг иккинчи мавқифдаги нажот ва саодати демакдир. Банданинг биринчи мавқифдаги ҳолати бузуқ экани эса иккинчи мавқифда ишининг зое бўлиши ва зиёнкор экани демакдир.
Биринчи мавқиф: Аллоҳ жалла ва аъла бандаларига бир кеча ва кундузда беш маҳал китобат ва фарз қилган намоздир. Кимки ушбу намозга риоя қилса, унга аҳамият қаратса, эътибор берса, уни ўз вақтида адо этса, шарт, рукн ва вожиботларига риоя қилса қиёмат кунидаги мавқиф унга енгил кечади. Нажотга эришиб, омад қозонади. Аммо бу мавқифга енгил муносабатда бўлса, ушбу намозга эътирборсиз бўлса, унга аҳамият қаратмаса, унда қатъиятли бўлмаса, рукн, шарт ва вожиботларига риоя қилмаса унга қиёмат кунидаги мавқиф оғир кечади.
Термизий, Насоий ва бошқалар Ҳурайс ибн Қабийса раҳимаҳуллоҳдан ривоят қиладилар: “Мадинага келиб, Аллоҳ жалла ва аъладан менга солиҳ бир суҳбатдош насиб айламоғини сўрадим. Ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуга ҳамсуҳбат бўлдим. У кишига: Эй, Абу Ҳурайра! Дарҳақиқат, Аллоҳдан менга солиҳ бир суҳбатдош насиб айламоғини сўрадим. Бас, менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитганингиз бир ҳадисни таълим беринг! Шояд Аллоҳ уни менга манфаатли қилса!”. Шунда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай деяётганларини эшитдим: “Банда қиёмат куни сарҳисоб қилинадиган биринчи амали – намозидир. Агар намоз салоҳиятли бўлса, дарҳақиқат, нажот топибди ва омад қозонибди. Агар намоз барбод бўлса, дарҳақиқат, муваффаққиятсизликка учрабди ва зиён кўрибди”-дедилар”. Саҳиҳ ҳадис. (Термизий (413), Насоий (465), Албоний раҳимаҳуллоҳ “Саҳил ал-Жомеъ” (2020)да саҳиҳ деди).
Аллоҳ сизларни сақласин! Ўйлаб кўринглар! Иккинчи мавқифнинг салоҳияти биринчи мавқифнинг салоҳиятига кўз тиккан. Иккинчи мавқифдаги зиён биринчи мавқифдаги зиёнга қараб қолган.
Ҳа! Кимда-ким ушбу намозни зое қилса, унга енгил муносабатда бўлса, уни адо этиш ва унга риоя қилишда камчиликка йўл қўйса, хоҳ хоҳласин ёки бош тортсин, Аллоҳ жалла ва аълага йўлиқадиган кун, иккинчи мавқифда ўзини очиқ зиёнга ҳукм қилибди. Ушбу мавқифда надомат чекади. Унга надомат фойда бермайди.
Имом Аҳмад ўз “Муснад”ида Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни намозни ёдга олиб: “Ким унга риоя қилса, қиёмат куни унга нур, ҳужжат ва нажот бўлади. Кимда-ким унга риоя қилмаса унга нур, ҳужжат ва нажот бўлмайди. Ҳамда қиёмат куни Қорун, Фиръавн, Ҳомон ва Убай ибн Халаф билан бирга бўлади”-дедилар.
Кимки намозни зое қилса, хоҳласин ёки бош тортсин, қиёмат куни куфр арбоблари ва ботил раҳнамолари билан қайта тирилишга ўзининг устидан ҳукм ўқибди. Ушбу ҳаётда ўзи учун дилхушлик, ботил, соҳталик, залолат, фисқ, ҳазил-ҳузул, разолат бошлиқлари ва фасод даъватчиларига эргашишлик намоздан уни машғул қилишликка рози бўлган экан, қиёмат куни қайта тирилиши ҳам ўзига ўхшаганлар билан бўлади: “(Эй фаришталар, сизлар) золим-кофир бўлган кимсалар ва уларнинг ҳамтовоқларини ҳамда улар Аллоҳни қўйиб ибодат қилиб ўтган нарсаларини тўплаб, дўзах йўлига бошланглар”. (Соффат: 22-23). Ҳар бир киши қиёмат куни ушбу ҳаётдаги ҳамтовоғи билан бирга қайта тирилади. Агар намоз аҳли ҳамда уни Аллоҳнинг уйларида ўз вақтида адо этувчилардан бўлса, қиёмат куни намозхон, итоатгўй, Пайғамбар, сиддиқ, шаҳид ва солиҳлар билан қайта тирилишга мушарраф бўлади. Улар қандай ҳам яхши ҳамроҳлардир. Кимники намозидан фисқ, залолат, дилхушлик ва ботил чалғитиши билан ўзи учун бу нарсадан бош тортса, батаҳқиқ, қиёмат куни ўз ҳамтовоқлари билан қайта тирилади. У киши алайҳиссалоту вассалам шундай дедилар: “Бош тортганларидан ташқари умматимнинг бари жаннатга киради”. (Саҳобалар): “Эй, Аллоҳнинг элчиси! Ким ҳам бош тортади?”-дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким менга итоат қилса жаннатга киради. Ким менга итоатсизлик қилса, дарҳақиқат, бош тортибди”-дедилар. (Бухорий (7280), Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят).
Сўнг қиёмат кунидаги мавқиф ҳақида бир фикрлаб кўр, Аллоҳ сени сақласин! Ушбу мавқиф ҳақида фикр юритиб кўр! Батаҳқиқ, сен унда турувчисан. Ҳа, Аллоҳга қасам! Оғир ва қўрқинчли мавқиф. Бу мавқифда қанча туришни биласанми? Унинг миқдори эллик минг йилдир. Одамлар миқдори эллик минг йил бўлган бир кунда турадилар. Ушбу кунга бу ҳаётдаги кунларингни солиштириб кўрса бўладими?! Фараз қилайлик, сен олтмиш йил ёки етмиш йил ёҳуд саксон йил ёкида бундан озроқ ё кўпроқ ҳаёт кечирдинг. Ушбу йиллар ёки саноқли кунлар ана у оғир мавқифга солиштирарликмикин? Ушбу саноқли кунларни миқдори эллик минг йил бўлган бир кунга қиёс қилгурликмикин?!
Сўнг мисол тариқасида айтайликки, умринг олтмиш йил бўлди. Дарҳақиқат, унинг учдан бирини уйқуда ўтказдинг. Чунки сен бир кеча ва кундузда таҳминан саккиз соат уҳлайсан. Уйқудаги одамдан эса қалам кўтарилган. Кимки олтмиш йил ҳаёт кечирса, дарҳақиқат, ҳаётининг йигирма йилини уҳлаб ўтказибди. Шундан таҳминан ўн беш йил ҳаётининг аввалида банда мукаллаф бўлмаган бўлади. Демак, сенга бу ҳаётдан саноқли кунлар қолмадими ахир?!
Ушбу намоз борасида Аллоҳдан қўрқ! Аллоҳ сени сақласин! Аллоҳ жалла ва аъланинг ҳузуридаги ушбу мавқифга риоя қил! Уни улуғла! Аллоҳ сени ҳимоясига олсин! Ушбу намоз сабаб ишинг Аллоҳнинг ҳузурида улкан бўлади, Унинг ҳузурида ўрнинг олий бўлади. Намозни зое қилишдан сақлан! Батаҳқиқ, уни зое қилишлик очиқ-ойдин зиёндир.
Ҳокимнинг “Мустадрок”ида ((1/158), Албоний раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳ ал-Жомеъ” (8193)да саҳиҳ деди) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганликлари собит бўлган: “Мўминлар учун қиёмат куни пешин билан аср оралиғичаликдир”. Бунинг икки намоз орасига белгилаб берилишида намознинг ўрни ҳамда ушбу иш рўёбга чиқишида намознинг (қанчалик) таъсирга эга эканига огоҳлантирув бор.
Келинглар, намозимиз борасида Аллоҳдан қўрқайлик! Одамлар афсусланарли ҳолат, оғриқ берувчи ишлар ва аламли воқеликда унга (намозга) енгил ёндашишлари, уни назар-писанд қилмасликлари, уни ва унинг шарт, рукн ва вожиботларини зое қилишликлари кўплаб юз бериб турган ушбу улуғ фарз ҳаққида Аллоҳдан қўрқайлик!
Намознинг зое бўлиши дунё ва охиратдаги барча яхшиликдан маҳрум қолиш ва очиқ-ойдин зиёндир. Ўзинг учун фақат бадбахтлик ҳаётини кечириш, хорлик ва зиёнга эришишга рози бўлиб қўйишдан сақлан! Батаҳқиқ, ким намозни зое қилса ўзини шунга ҳукм қилибди ва ўзи учун хор бир ҳаётга рози бўлибди.
Ҳа! Агар банда билан Аллоҳ ўртасидаги алоқа бўлмиш намоз зое қилинса қайси яхшилик ражо қилиниб, қайси фазилат умид қилинсин?!.
Бирлари хатиблардан бирини маломат ва койиган ҳолда шундай деди: Сен неча йилларки бизнинг орамизда нутқ ийрод қиласан. Нима тақдим қилдинг? Шунда у ҳам унга қарата: Сизлар эса ушбу муддат давомида тинглаб бординглар. Қани нима амал қилдингиз?-деди.
Агар мусулмон мавъиза ёки нутқ тингласа, бас, уни қалбига жо қилсин ва Ҳомийси уни амалга муваффақ қилиши ва ўнглаши ҳамда уни кўз очиб-юмуш лаҳзасичалик ўзига ташлаб қўймаслиги учун Раббиси жалла ва аълага юзлансин. Зотан қанчадан-қанча одамлар мавъиза ва насиҳатларга қулоқ тутди. Шунга қарамай улар орасида ҳануз ғофиллари бор! Аллоҳ жалла ва аъланинг ҳузурида махлуқот ва бандалар учрашади. У ерда жазо-мукофот ва сарҳисоб бор. Демак, банда ушбу ҳаётда мавжуд эканидан ўзини ислоҳ қилиш, ҳолатини поклаш, амалини гўзал қилишда ғанимат билсин! Тавфиқ эса шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳнинг Қўлидадир.
Эй Аллоҳ! Биз Сендан, Сендан ўзга ҳақ илоҳ йўқ экани, гўзал исмларинг ва олий сифатларинг ҳаққи Ўзинг томондан фазл-у марҳамат ўлароқ барчамизни ва зурриётларимизни намозни тўла адо қилувчилардан қилишингни сўраймиз, эй барча оламлар Рабби!
Abu Usman 02-27-2014, 01:37 AM
если девушка одела хиджаб то ей нельзя больше ходить в парикмахерскую и на концерты,это правдо или нет?
Abu Usman 02-27-2014, 01:35 AM
если девушка одела хиджаб то ей нельзя больше ходить в парикмахерскую и на концерты,это правдо или нет?
mutaallim 02-26-2014, 12:13 AM
Уч набавий, улкан васият

Фазилатли шайх Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин ал-Бадр ҳафизаҳуллоҳ

Дарҳақиқат, Аллоҳ жалла ва аъла Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга қойилмақом калималар, серқирра васиятлар ҳамда сўзларнинг энг мукаммал, энг тугал ва энг гўзалини жамлаб берди. Кимники бандаларнинг энг яхшисининг, у кишига Аллоҳнинг саловат ва саломлари бўлсин, суннат ва йўлларига мустаҳкам алоқаси бўлса, дунё ва охиратида бахт қучади.
Ҳозир эса улуғ Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассалам томонларидан айтилган қисқа васият ва етук мавъизага тўхталамиз. У барча яхшиликни жамлаган ва тўла қаноатлантирган. Имом Аҳмаднинг “Муснад”и, Ибн Можжанинг “Сунан”и ва бошқаларда Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб: “Менга мавъиза қилинг ва қисқа қилинг”, яна бир ривоятда “Менга таълим беринг ва мухтасар қилинг”-деди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Намозингни бошласанг, видолашувчининг намози каби намоз ўқи! Эртага у сабабли узр сўрайдиган сўзни сўзлама! Одамларни қўлидаги нарсадан тамоман умид уз!”-дедилар. (Аҳмад (23498), Ибн Можжа (4171), “Ас-Соҳийҳа” (401)). У, қўллаб-қувватловчилари мавжуд бўлгани сабабли “Ҳасан” даражасидаги ҳадисдир. Дарҳақиқат, ушбу улуғ ҳадис яхшиликнинг барини ўзида жо қилган уч улкан васиятни жамлади. Ким уни фаҳмлаб, унга амал қилса дунё ва охиратида барча яхшиликни қўлга киритади.
Биринчи васият: намоз ўқиш, унга эътибор қаратиш ва уни гўзал суратда адо этишликка буйруқ.
Иккинчи васият: тилни тийиш ва сақлашга буйруқ.
Учинчи васият: Қаноат қилиш ва қалб ёлғиз Аллоҳга боғланишига чорлов.
Биринчи васиятда: Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассалам намозида турган кишини, яъни, уни бошлаган кишини видолашувчининг намози каби намоз ўқишга чақирдирлар. Барчага маълумки, видолашувчи, ундан ўзгаси ўрганмаган сўз ва феълларни ўрганади. Бу эса одамларнинг сафар ва кўчишларида маълумдир. Юртдан қайтиш умидида кўчаётган кишининг ҳолати, ундан қайтмаслик умидида кўчаётган кишининг ҳолати каби эмас. Демак, видолашувчи ундан ўзгаси чуқур татбиқ қилмаган нарсаларни чуқур татбиқ қилади. Агар банда намозини, у охирги намози ва у ҳаргиз ундан бошқа намоз ўқимаслигини қалбида ҳозир қилган ҳолда ўқиса жиддий ҳаракат қилади, тиришади, уни гўзал суратда адо этади, руку, сажда, вожиб ва мустаҳабларини пухта адо этади.
Шунинг учун Аллоҳнинг мўмин бандасига ушбу васиятни ўқиётган ҳар бир намозида қалбида ҳозир қилиши лозим бўлади. Намозини видолашувчининг намози каби ўқийди. Шунинг асносида у охирги намози ва у, ундан кейин ҳаргиз намоз ўқимаслигини ҳис қилади. Агар шуни туйса, бу туйғу уни гўзал адо этиш ва тамомий пухта бажаришга чорлайди.
Ким намозини гўзал адо этса, намоз уни барча яхшилик ва фазилатга етаклайди ҳамда уни барча ёмонлик ва разилатдан қайтаради. Қалби иймон ила кўрк очади. Ва шу билан иймоннинг таъми ва ҳаловатини тотади. Намози унинг қўз қувончи, роҳат, унсият ва саодати бўлади.
Иккинчи васият: тилни сақлашга буйруқ, тил инсонга энг хатарли нарса экани ҳамда сўз агар (оғиздан) чиқмаса, соҳиби унга эгалик қилади. Аммо тилдан чиқса, сўз унга эгалик қилади ва унинг жавобгарлигини ўз зиммасига олади. Шунинг учун у киши алайҳиссалоту вассалам айтдиларки: “Эртага у сабабли узр сўрайдиган сўзни сўзлама!”. Яъни, у сабабли узр айтишингдан чўчийдиган ҳар бир сўз ва сендан узр айтишни талаб қиладиган ҳар бир калимадан тилингни тўсишда нафсинга қарши кураш! Албатта, сен модомики уни сўзламасанг, батаҳқиқ, унга эгалик қиласан. Аммо уни сўзлаб қўйсанг, у сенга эгалик қилади.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз розияллоҳу анҳуга васиятларида шундай дедилар: “Сенга шуларнинг барини тизгини ҳақида хабар бермайми?”. Мен: “Албатта, эй Аллоҳнинг Пайғамбари!”-дедим. Шунда у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тилларидан олиб: “Мана буни тий!”-дедилар. Мен: “Эй, Аллоҳнинг пайғамбари! Ахир биз сўзлаганларимиз сабабли азобга тутиламизми?”-дедим. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Онанг сени йўқотиб қўйгур, эй Муоз! Одамларни жаҳаннамга юзтубан ёки бурунларини ерга ишқаб ағдарадиган фақат тилларининг ҳосиласидир”-дедилар. (Аҳмад (22016), Термизий (2616), Албоний раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳ ал-Жомеъ” (5136)да саҳиҳ деди).
Тил ниҳоятда хатарлидир. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган ҳадисда айтилишича: “Одам боласи тонг оттирганда аъзоларнинг бари тилга хокисорлик билан: Биз ҳақимизда Аллоҳдан қўрқ! Батаҳқиқ, биз сен биланмиз. Агар тўғри-(устивор) бўлсанг биз ҳам тўғри бўламиз. Агар оғсанг биз ҳам оғамиз, дейдилар”. (Аҳмад (11908), Термизий (2407) Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилишди. Албоний раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳ ал-Жомеъ” (351)да “Ҳасан” даражасида деди).
Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассаламнинг ушбу серқирра васиятдаги қавлларида: “Эртага у сабабли узр сўрайдиган сўзни сўзлама!”, инсон айтаётган сўзида, у ҳақда мулоҳаза юритишлик билан нафсни сарҳисоб қилишга чорлов бор. Агар уни яхши деб билса сўзлайди. Агар уни ёмон деб билса, уни сўзлашдан тийилади. Агар сўзламоқчи бўлгани унга иштибоҳли бўлиб, у ёмон ёки яхши эканини билмаса, шубҳалардан сақланиш нуқтаи назаридан ундан тийилади. Тоинки унга иш маълум бўлсин. Шунинг учун у киши алайҳиссалоту вассалам: “Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, бас, яхши сўзни сўзласин, йўқса жим бўлсин!”-дедилар. (Бухорий (6018), Муслим (47) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят). Кўплаб одамлар аҳамият бермай тиллари билан айтадиган бир оғиз сўз сабабли ўта қабиҳ ишларга аралашиб қоладилар. Сўнг унинг натижаси ўлароқ дунё ва охиратда оқибати мақталмайдиган самаралар келади. Одамлар орасида оқил киши сўзини торозида тортиб кўрган, тилини сақлаган, фақат Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассалам айтганларидек узр айтишга эҳтиёж йўқ бўлган сўзни сўзлайди.
У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг: “Эртага у сабабли узр сўрайдиган сўзни”, қавллари яъни, Аллоҳнинг ҳузурида турганингда эҳтимоли ёки “Эртага у сабабли узр сўрайдиган”, яъни, ўз сўзинг ва гапларингнинг оқибати сабабли (узр) талаб қилганларида одамлардан (узр сўрашинг) эҳтимоли бор.
Биринчи маънога кўра оладиган бўлсак, унинг намозга улкан боғлиқлиги бор. Зеро намозини зое қилувчи эртага Раббисига қайси узр билан йўлиқади?! Ахир у аввалги сўраладиган нарса-ку.
Учинчи васиятда қаноат қилишга чорлов, қалбни ёлғиз Аллоҳга боғлаш, одамларни қўлларидаги нарсадан тамоман умид узишлик бор. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Одамларни қўлидаги нарсадан тамоман умид уз!”-дедилар. Яъни, қалбингда одамлар қўлидаги барча нарсадан умид узишга азму қарор қил ва дилингда жазм қил! Улар томондан умид қилма! Умидингнинг бари ёлғиз Аллоҳ жалла ва аълага бўлсин! Ҳудди сўзлайдиган тилинг билан фақат Аллоҳдан сўраганинг, фақат Аллоҳдан тилаганинг каби ҳолат тилинг билан ҳам фақат Аллоҳдан умид қилишинг, Аллоҳдан ўзга барчадан умидингни узишинг, бари одамлардан умид қилмаслигинг ҳамда умидинг ёлғиз Аллоҳдан бўлиши вожиб бўлади. Намоз эса сен билан Раббинг ўртасидаги алоқа. Унда ушбу талабни рўёбга чиқариш учун сенга энг катта кўмак бор.
Кимда-ким одамлар қўлидаги нарсадан умид узган бўлса ҳурматли, азиз ҳолда ҳаёт кечиради. Кимнинг қалби одамларнинг қўлидаги нарсага боғланган бўлса хору зор ҳолда ҳаёт кечиради. Кимнинг қалби Аллоҳга боғланган бўлса, фақат Аллоҳдан умид қилса, ҳожатини фақат Аллоҳдан сўраса ва фақат Аллоҳга таваккул қилса Аллоҳ азза ва жалла дунё ва охиратида унга кифоя қилади. Аллоҳ жалла ва аъла айтади: “Аллоҳ Ўз бандасига (яъни Муҳаммад алайҳис-саломга, у кишини барча бало-қазодан асраш учун) етарли эмасми?!”. (Зумар: 36). У жалла ва аъла шундай деди: “Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) Ўзи унга етарлидир”. (Талоқ: 3). Тавфиқ шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳнинг Қўлидадир.
Pages (290):    1 119 120 121 122 123 290   
Welcome, Guest
You have to register before you can post on our site.
Lost Password?
Remember me?
 
Members: 2,543
Latest member: NancyHiply
Forum threads: 2,896
Forum posts: 8,180
There are currently 9 online users. 0 Member(s) | 6 Guest(s)
Bing, Google, Yandex
Latest Threads
Абдуллоҳ Бухорий (Мирзағо...
Forum: Жарҳ ва таъдил
Last Post: encounc, 07-17-2024, 04:57 AM
Replies: 24 - Views: 67,862
Танишув сайтларидан умр й...
Forum: Оила
Last Post: encounc, 06-30-2024, 09:22 AM
Replies: 4 - Views: 37,250
Рўзадор аёл шом азонидан ...
Forum: Рўза
Last Post: Муслим, 04-29-2020, 09:23 AM
Replies: 0 - Views: 557
Ақида ва рўза (Аҳмад ибн ...
Forum: Рўза
Last Post: Муслим, 04-28-2020, 09:30 AM
Replies: 0 - Views: 784
Коронавирус
Forum: Муносабат
Last Post: Муслим, 04-14-2020, 12:44 PM
Replies: 8 - Views: 1,496
Шаъбон ойи ўртасини нишон...
Forum: Бидъат
Last Post: Муслим, 04-14-2020, 12:42 PM
Replies: 6 - Views: 15,569
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.